Миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашда инвестицияларнинг ўрни

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
91-101
15
2
Поделиться
Зияев T., Шадиев, Д., & Ёкуб, Д. (2011). Миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашда инвестицияларнинг ўрни . Экономика и инновационные технологии, (1), 91–101. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7667
T Зияев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Д Шадиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Д Ёкуб, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, мамлакатда яратиладиган ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига бевосита таъсир кўрсатаѐтган инвестиция (ички ва ташқи)ларга катта эътибор бериб келинмоқда.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

Т.М.Зияев,

Иқтисод фанлари номзоди, доцент,

Д.Шадиев тадқиқотчи,

Д.Ёқуб тадқиқотчи

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ БАРҚАРОР ЎСИШИНИ

ТАЪМИНЛАШДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритган дастлабки

кунлардан бошлаб, мамлакатда яратиладиган ялпи ички маҳсулотнинг
ўсишига бевосита таъсир кўрсатаѐтган инвестиция (ички ва ташқи)ларга катта
эътибор бериб келинмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда демократик бозор ислоҳотлари ва иқти-

содиѐтни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш шароитида барқарор
иқтисодий ўсишни жадаллаштиришда инвестициялашнинг барча манбалари-
дан самарали фойдаланиш зарур (бюджет маблағлари, ташқи кредитлар, тўғри
инвестициялар, корхоналар ва аҳоли маблағлари ва бошқа).

Мамлакатимизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳукм сураѐтган

бир даврда унга қарши чоралар дастурини амалга оширишда инвестицияларни
жалб этиш, аввало, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисобидан
иқтисодиѐтимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник
ва технологик қайта жиҳозлаш, транспорт коммуникацияларини янада
ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш ҳал
қилувчи устувор йўналишга айланди.

Мамлакатимиздаги инвестиция жараѐнларининг такомиллашиб

бораѐтганлигини

намоѐн

этувчи

жиҳат–давлат

бюджетидан

молиялаштириш таркибидаги нисбатларнинг сезиларли даражада
ўзгариб бораѐтганлиги ҳисобланади.

Инвестиция жараѐнларига давлат

бюджетидан молиялаштирилган маблағлар динамикаси шуни кўрсатадики,
агар 2005 йилда давлат бюджетидан молиялаштирилган маблағларнинг 36,2
%и республика бюджети, 63,8 %и маҳаллий бюджет ҳисобига таъминланган
бўлса, 2010 йилда бу нисбат тегишли равишда 32,7 % ва 67,3 %ни ташкил этди
(1-расм).

Бу эса инвестиция жараѐнларини молиялаштиришда маҳаллий

бюджетларнинг иштироки ва роли кенгайиб бораѐтганлигини кўрсатади.

Агар 2000 йилда корхона ва аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестиция

жараѐнларини молиялаштириш барча инвестицияларнинг 39,1 фоизини
ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб 49,4 %га етди, давлат бюджетидан
молиялаштириш эса мос равишда 29,2 фоиздан 7,8 %га пасайди (1-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

Инвестиция жараѐнларига давлат бюджетидан молиялаштирилган

маблағлар динамикаси

800
700

600

500

400

300

200

100

0

2005 2006 2007 2008 2009 2010

йиллар

Маҳаллий бюджетдан молиялаштирилган инвестициялар.



Республика бюджетидан молиялаштирилган инвестициялар.


1-расм.

Инвестиция жараѐнларига давлат бюджетидан

молиялаштирилган маблағлар (млрд. сўм)

1

.

1-жадвал

Инвестицияларнинг

молиялаштириш манбалари бўйича таркиби

(жамига нисбатан фоизда)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2000

2001

2002

2003

2005

2006

2007

2008

2009

2010

Жами
инвестициялар

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Давлат бюджети

29,2

21,5

23,9

16,4

12,2

10,4

10,7

9,0

8,1

7,8

Корхоналар
маблағи

27,1

31,1

41,2

42,8

46,1

48,4

48,3

43,4

36,3

42,5

Аҳоли маблағи

12,0

10,3

11,4

13,5

11,4

11,8

11,7

10,5

10,6

11,1

Банк кредитлари

7,2

9,0

3,2

2,8

3,8

4,1

3,4

5,0

5,2

9,1

Хориж инвестиция-
лари ва кредитлари

23,2

28,0

20,1

24,2

21,7

18,5

19,0

25,8

32,4

28,8

Бюджетдан
ташқари фондлар

1,3

0,1

0,2

0,3

4,8

6,8

6,9

6,3

7,4

7,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,

Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув
қўлланма. –T.: Иқтисодиѐт, 2009, 39-б. Статистическое обозрение республики Узбекистан за 2010 год. –Т.:
2011 г. Стр.26.

млрд

. с

ўм

128

226

158

226

138

323

211

382

291

529

392

808

Инвестиция жараѐнларига давлат бюджетидан молиялаштирилган

маблағлар динамикаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

Бундай ижобий ҳолатнинг кузатилиши Президентимиз И.А. Каримов

таъкидлаганларидек,

“…мамлакатимизда солиқ юкини камайтириш ва

хўжалик юритувчи субъектларни инвестиция фаоллигини рағбатлан-
тириш бўйича олиб борилаѐтган солиқ сиѐсати қанчалик тўғри эканини
яна бир бор тасдиқлайди”

1

.

Инвестициялар иқтисодий ўсиш ва иқтисодиѐтни ривожлантиришни

таъминлашнинг асосий омилларидан ҳисобланади. Ўзбекистонда кейинги
йилларда инвестиция жараѐнларининг фаоллашуви кузатилди. 2010 йилда
барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестициялар
ҳажми 15409,1 млрд. сўмни ташкил этди ва 2009 йилга нисбатан 23,0 %
даражага юқори бўлди. ЯИМда инвестициялар улуши 25,0 %ни ташкил этди.
Мамлакатимизда 2010 йилда 2009 йилга нисбатан 13,6 %га кўп, яън 9
миллиард 700 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги инвестициялар
ўзлаштирилди, бу ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 25 %ини ташкил этади.

Ушбу инвестицияларнинг салкам 72 %и ишлаб чиқариш корхоналарини

барпо этишга, жумладан, 38 %га яқини асбоб-ускуна ва илғор технологиялар
сотиб олишга йўналтирилди. Шу борадаги умумий қўйилмалар ҳажмида
хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши 28,8 %ни, тўғридан-тўғри
хорижий инвестициялар миқдори эса 2 миллиард 400 миллион доллардан
зиѐдни ташкил этди.

Барча молиявий манбалар ҳисобидан техник ва технологик қайта

жиҳозлаш учун йўналтириладиган инвестициялар ҳажми 3 миллиард 800
миллион доллардан ошгани ѐки 2010 йилдаги барча капитал қўйилмаларнинг
37,5 %ини ташкил этгани принципиал муҳим аҳамиятга эгадир

2

.

Инвестиция соҳасида шаклланган ижобий динамика иқтисодиѐтнинг

барқарор ўсишига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Натижада
мамлакатимизда 1996 йилдан бошлаб, иқтисодий ўсиш таъминланиб, унинг
суръатлари 2001-2003 йилларда ўртача 4 фоиздан, 2004-2006 йилларда 7
фоиздан, 2007 йилдан буѐн ўртача 8 %дан юқори бўлиб келмоқда.

Инвестициялар умумий ҳажмини ўсиши шароитида уларнинг мулк

шакллари бўйича тақсимланишида ўзгаришлар кузатилди. Давлат секторига
йўналтирилган инвестициялар улуши 24,1 % даражага ўсиб, умумий
хажмининг 23,0 %ини ташкил этди, бу эса Давлат инвестиция Дастурини
давлат мулк шакллари инвестиция лойиҳалари қисмини амалга ошириш билан
боғлиқ (2-жадвал).

1

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг

йўллари ва чоралари. –Т.: Ўзбекистон, 2009. 19-б.

2

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. 56-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

2-жадвал

Асосий капиталга инвестицияларни мулк шакллари бўйича

тақсимланиши таркиби (фоизда)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2000

2001

2002

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

Асосий капиталга
инвестициялар

100

100

100

100

100

100

100

100

100

100

Давлат мулки

63,9

47,0

40,9

41,4

63,8

32,5

29,8

25,4

23,9

23,0

Нодавлат мулк

36,1

53,0

59,1

58,6

36,2

67,5

70,2

74,6

76,1

77,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Жаҳон иқтисодиѐтининг ҳозирги босқичи миллий иқтисодиѐтнинг

байналминаллашуви, интеграциялашув жараѐнлари ҳамда мамлакатлар
ўртасидаги ихтисослашувнинг кучайиши билан таърифланади. Республика-
мизда ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий соҳаларда амалга оширилаѐтган ислоҳот-
лар, шубҳасиз, ўз навбатида, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳ-
камлашни, хусусан, ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришни,
улар билан тенг ҳуқуқли ва икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга
қўйишни тақозо этади. Ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири хорижий
инвестицияларни жалб қилишдир.

Мамлакатимиз Президенти хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг

долзарблигига тўхталиб ўтар экан:

«Ўзбекистон иқтисодиѐтининг жаҳон

иқтисодий тизими билан интеграциялашувига эришмасдан туриб, ташқи
иқтисодий алоқаларни кенгайтирмасдан туриб, энг муҳими, инвестиция-
ларни мамлакат иқтисодиѐтига жалб этмасдан туриб, банк ва молия
соҳаларида, реал иқтисодиѐтда, биринчи галда етакчи тармоқларда чет эл
капиталининг иштирокини кенгайтирмасдан туриб, иқтисодиѐтимизнинг
барқарор тараққиѐтини таъминлаш қийин»

1

, - деб таъкидлайди.

Жаҳон тажрибаси шундан далолат бермоқдаки, чет эл инвестицияларини

жалб қилиш ва улардан фойдаланиш иқтисодиѐтни ривожлантиришга ѐрдамла-
шади ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар учун кучли рағбатлантирувчи омил
бўлиб хизмат қилади.

Шуларни эътиборга олиб, ҳукуматимиз мамлакатда инвестицион

муҳитни шакллантиришга шароит яратиш ва унинг ишлашини тезлаштириш,
рағбатлантириш мақсадида бир қатор қонунлар ишлаб чиқиб, уларни ҳаѐтга
татбиқ қилди.

Натижада маҳаллий инвесторлар билан биргаликда хорижий

сармоядорлар ҳам миллий иқтисодиѐтда барқарор фаолият юрита бошлади. Бу,
ўз навбатида, мамлакатдаги иқтисодий барқарорликни таъминлаш билан бирга
ижтимоий ҳолат мувозанатининг қарор топишига ѐрдам бермоқда.

1

Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт – пировард мақсадимиз. –Т.: Ўзбекистон, 2000. 366-

бет.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

Ўтган йигирма йил давомида иқтисодиѐтимизга 33,6 миллиард АҚШ

долларидан зиѐд хорижий инвестициялар жалб этилди. Инвестиция
жараѐнларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 2010
йилда инвестиция ҳажми сезиларли даражада ортди. Иқтисодиѐтни
ривожлантириш учун барча молиявий манбалар ҳисобидан 9,2 миллиард 700
миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Бу 2009 йил
билан таққослаганда 13,6 фоизга кўп бўлиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан
инвестициялар ҳажми 25 фоизни ташкил этди (3-жадвал).

3-жадвал

2002-2010 йилларда асосий капиталга инвестицияларни молиялаштириш

манбалари таркибининг ўзгариши, фоиз ҳисобида

.

Манбалар

Йиллар

2002

2003

2005

2006

2007

2008

2009

2010

Жами инвестициялар

100

100

100

100

100

100

100

100

1.

Марказлашган
инвестициялар
Шу жумладан:

43,6

36,4

23,4

22,5

20,1

20,0

20,1

20,0

1.1.

Бюджет
маблағлари

25,5

17,0

12,7

10,7

9,0

8,9

8,1

7,8

1.2.

Бюджетдан
ташқари
маблағлар

1,4

0,4

4,7

6,9

6,1

7,6

7,6

11,6

1.3.

Давлат кафолати
остида

олинган

кредитлар

16,8

19,1

6,0

5,0

5,0

3,5

4,3

4,0

2.

Марказлашмаган
инвестициялар.
Шу жумладан:

56,4

63,6

76,6

77,5

79,9

80,0

79,9

80,0

2.1.

Корхоналар
маблағлари

38,3

41,9

48,7

48,3

47,6

43,6

36,3

42,7

2.2.

Тижорат банклари
маблағлари

2,2

2,6

2,9

3,4

3,1

7,9

5,2

8,4

2.3.

Тўғридан-тўғри
хорижий
инвестициялар ва
кредитлар

3,9

7,3

13,2

14,1

17,8

25,8

27,9

28,8

2.4.

Аҳоли маблағлари

12,0

11,8

11,8

11,7

11,3

10,8

10,6

11,1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

2002 йилда марказлашган инвестициялар ҳажми умумий инвести-

цияларнинг 43,6 %ини ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб ушбу кўрсаткич
20,0 %ни ташкил этди. Бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаѐтган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

инвестициялар улуши 17,7 пунктга камайди. Вазирликлар тизимида соҳани
ривожлантириш учун очилган мақсадли фондлар ҳисобига амалга
оширилаѐтган инвестициялар улушининг кескин ошиши кузатилмоқда.
2002 йилда ушбу манба улуши 1,4 %ни ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб
11,6 %га етди. Давлат кафолати остида жалб қилинган инвестициялар
ҳажмини 16,8 %дан 4,4 % гача туширишга эришилди, тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар улуши эса 3,9 %дан 28,8 %гача ортди. Ушбу жараѐн ижобий
ҳолат ҳисобланиб, иқтисодиѐтимизга модернизациялаш лойиҳаларига
киритилаѐтган узоқ муддатли инвестициялар киритилаѐтганини кўрсатади,
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиѐтига салбий
оқибатлари таъсирини камайтирувчи ва юмшатувчи омил бўлиб хизмат
қилади.

Республикамизга киритилаѐтган хорижий инвестицияларда давлат

кафолатининг камайиб боришини хорижий инвесторларда мамлакатимизда
олиб борилаѐтган иқтисодий сиѐсатга бўлган ишонч ортиб бораѐтганлиги
билан изоҳлаш мумкин. Шу билан бирга, иқтисодиѐтни модернизациялаш
шароитида давлат томонидан иқтисодий манфаатли бўлмаган лойиҳаларни
молиялаш тўхтатила бошланди. Ҳукумат томонидан фақат иқтисодий манфаат
чегараланган ѐки умуман бўлмаган ижтимоий муҳим лойиҳалар
кафолатланади. Булар, биринчи навбатда, сув таъминоти, таълим ва соғлиқни
сақлаш, транспорт ва алоқа инфратузилмаси соҳасидаги лойиҳалардан иборат.
Буни Осиѐ тараққиѐт банки томонидан киритилаѐтган инвестицияларда ҳам
кўриш мумкин.

Ўзлаштирилган барча инвестицияларнинг 50 фоизга яқини ишлаб

чиқаришни

модернизация

қилиш

ва

техник

қайта

жиҳозлашга

йўналтирилаѐтганлигини таъкидлаш даркор.

Кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодиѐтига киритилаѐтган хорижий

инвестициялар ҳажмининг изчил ва барқарор ўсиб бораѐтгани эътиборга
сазовордир. 2007 йилда 780 миллион, 2008 йилда 1 миллиард 700 миллион,
2009 йилда 1 миллиард 800 миллион, 2010 йилда эса 2 миллиард 700 миллион
АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Энг
муҳими,

хорижий

инвестицияларнинг

74-75

%ини

тўғридан-тўғри

инвестициялар ташкил этди.

Шунингдек, жаҳон инқирози давом этаѐтганига қарамай, 2010 йилда

мамлакатимиз иқтисодиѐтига жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар ҳажми 2 миллиард 400 миллион долларни ташкил этди.

Юқорида баѐн қилинганлардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки,

мамлакатимизда инвестицион муҳит яхшиланиши охир оқибат иқтисодиѐтни
барқарорлаштириб, иқтисодий ўсишга олиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1996-2003 йилларда республикада

ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг йилига 4-4,5 % атрофида, 2004-2010
йилларда 7,0-9,0 % ўсаѐтганлиги кузатилди (4-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

4-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ва инвестициялар

ўсиш суръатларининг ўзгариши

Йиллар

Ялпи ички

маҳсулот

(млрд.долл.)

Олдинги

йилга

нисбатан

фоизда

Инвестициялар

(млрд.дол.)

Аввалги йилга

нисбатан фоиз

ҳисобида

2002

7,4

104,2

1,4

103,8

2003

9,7

104,4

1,9

104,5

2004

12,2

107,7

2,5

105,2

2005

15,2

107,0

2,9

107,0

2006

17,0

107,3

3,3

109,1

2007

22,3

109,5

4,7

122,9

2008

28,1

109,0

6,5

128,3

2009

32,1

108,1

8,2

124,8

2010

42,1

108,5

9,7

115,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

Республика иқтисодиѐтига киритилаѐтган хорижий инвестициялар

таркибида сезиларли ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Масалан, 2000-2010
йилларда хорижий инвестицияларнинг жами инвестициялар таркибидаги
хиссаси 23,2 %дан 28,8 %гача ортди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция-
ларнинг жами инвестициялардаги улуши эса 3,3 %дан 24,8 %гача, жами
хорижий инвестициялардаги ҳиссаси эса 14,4 %дан 85,7 %га қадар кўпайган
(5-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

8

5-жадвал

Хорижий инвестицияларни иқтисодиѐтга жалб қилиш динамикаси



Кўрсаткичлар

Йиллар

2000

2001

2002

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

Жами инвестиция-

лардаги хорижий

инвестициялар

ҳиссаси, %

23,2

30,9

20,4

24,5

21,7

19,0

24,5

25,8

35,4

28,8

Жами инвестиция-

лар таркибида

ТТХИ ҳиссаси, %

3,3

5,3

4,7

10,0

14,9

14,1

20,6

20,9

30,5

24,8

Жами хорижий

инвестициялар

таркибида ТТХИ

ҳиссаси, %

14,4

17,2

23,2

40,9

68,5

73,9

84,0

80,8

86,2

85,7

Манба. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

Шу билан бирга, ҳали мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб

қилиш

борасидаги

мавжуд

имкониятлардан

тўлиқ

ва

самарали

фойдаланиляпти, деб бўлмайди.

Бу борада Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек,

“Шу

билан бирга, ишончим комилки, хорижий шерикларимиз билан ўзаро
ҳамкорликни чуқурлаштириш, мамлакатимизда янада қулай инвестиция
муҳитини шакллантириш учун ҳали ишга солинмаган имкониятларимиз
етарли. Содда қилиб айтганда, бу борада ишончли кафолатларни яратиш,
хорижий инвесторларни ишончини қозониш ва мустаҳкамлаш даркор”

1

.

Таҳлиллар кўрсатадики, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш-

да қуйидаги омиллар тўсқинлик қилмоқда:

- мамлакатдаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма даражаси-

нинг пастлиги;

- хорижий инвестицияни жалб этувчи корхоналарнинг ташқи бозорга

чиқишда етарли билим ва тажрибага эга эмаслиги, халқаро бозордаги мавқеи-
нинг пастлиги;

- инвестиция жараѐнида иштирокчи томонларнинг ўзаро бир-бирлари

тўғрисида етарли маълумотга эга эмасликлари ѐки бу маълумотларнинг доимо
ҳам тўлиқ ва ишончли бўлавермаслиги;

1

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. –Т.: Ўзбекистон, 2011. 30-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

9

- хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ҳудудий таркибида

нотекислик ҳолати сақланиб қолаѐтганлиги, яъни хорижий сармояларнинг
асосий қисми Тошкент, Фарғона, Андижон ва Қашқадарѐ вилоятларига тўғри
келаѐтгани, Сирдарѐ, Хоразм ва Жиззах вилоятларининг улуши пастлиги ва
ҳ.к. (6-жадвал).

2011 йил 1 январига қадар, республика миллий иқтисодиѐтида 4593 та

хорижий инвестицияга асосланган қўшма корхоналар рўйхатдан ўтган
(шулардан 1600 таси ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланади). Шуни
ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимки, хорижий сармоя иштирокидаги
корхоналарнинг 3094 таси ѐки 67,8 фоизи Тошкент шаҳрида фаолият
кўрсатмоқда

1

. 2010 йилда Тошкент шаҳри ҳудудий инвестиция дастурига

киритилган лойиҳалар доирасида 152,1 миллион АҚШ доллари миқдорида
хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ва бу кўрсаткич республика ҳудудлари
орасида биринчи ўринда туради. 2011 йил давомида 177,9 миллион АҚШ
доллари миқдорида хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши кутилмоқда,
бу яхши ҳолат. Аммо хорижий сармояларнинг ҳудудлар бўйича
жойлаштирилиши маълумотларига умумий баҳо бериладиган бўлса,
инвестициялар жойлашувининг нобарқарор тақсимланганлиги намоѐн бўлади.
Бизнинг фикримизча, бундай ҳолат ўз навбатида, республика миқѐсида
нотекис ривожланишини келтириб чиқариши билан бирга, аҳоли миграция
жараѐнининг ҳам кучайиб кетишига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис,
инвестицияларни республика ҳудудлари бўйича жойлаштирувчи минтақавий
дастурларни янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир.

6-жадвал

Хорижий инвестиция ва кредитларнинг минтақавий

таркиби ўзгариши, (%)

Вилоятлар

Йиллар

2001

2002

2003

2005

2006

2007

2008

2009

2010

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Ўзбекистон
Республикаси

100

100

100

100

100

100

100

100

100

Қорақалпоғистон
Республикаси

1,7

1,6

2,8

5,1

6,1

0,5

1,6

0,3

1,4

Андижон вилояти

1,1

4,6

4,9

3,7

2,5

1,1

3,4

5,4

1,7

Бухоро вилояти

2,1

1,0

2,9

4,1

3,8

3,6

11,7

1,4

30,8

Жиззах вилояти

3,4

4,4

0,1

0,7

1,9

0,4

1,1

1,3

0,7

Қашқадарѐ вилояти

25

24,4

16,9

7,9

17,7

16,7

31,7

35,0

11,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

1

Элтоев А. Сармоя – ривожланиш мезони. «Тошкент оқшоми», 2011 йил 17 июнь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

10

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Навоий вилояти

5,8

11,8

3,5

7,8

0,8

0,5

2,9

0,2

9,9

Наманган вилояти

0,9

2,7

3,7

1,9

1,7

1,1

2,6

1,9

0,8

Самарқанд вилояти

3,4

2,4

1,9

5,2

4,0

1,1

2,2

2,4

0,9

Сурхондарѐ
вилояти

1,0

0,3

0,2

1,6

1,7

0,9

5,0

0,9

1,4

Сирдарѐ вилояти

0,9

1,5

0,4

1,4

2,3

0,2

0,5

2,9

0,9

Тошкент вилояти

8,7

7,4

8,9

8,1

6,3

3,6

3,4

9,6

5,7

Фарғона вилояти

4,5

14,0

22,8

2,4

3,1

1,4

4,9

4,1

3,5

Хоразм вилояти

1,5

2,7

10,2

1,4

4,6

1,9

0,8

0,5

0,9

Тошкент шаҳри

39,8

21,1

20,8

45,7

43,7

34,9

28,1

34,6

28,8

Тақсимланмаган
маблағлар

-

0,1

-

3,0

-

-

-

-

-

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

Бу каби муаммо ва тўсқинликларни бартараф этиш учун мамлакатимизда

қуйидаги чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

- халқаро майдонда мамлакатимиздаги инвестиция муҳити, миллий

иқтисодиѐтнинг етакчи тармоқ, компания ва ташкилотларининг инвестицион
имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни кенг тарғиб этиш, таҳлил қилиш,
баҳолаш ва тасдиқлаш каби тадбирларни кучайтириш;

- рақобатбардош маҳсулотни таъминловчи янги ишлаб чиқариш ва

тармоқларни яратишга, диверсификация жараѐнларига эришиш учун ишлаб
чиқаришга фан ва техниканинг замонавий ютуқларини бошқаришнинг илғор
усулларини жорий этган ҳолда қайта ишлаб чиқариш захираларини тежашни
ташкил этиш;

- мамлакатимиздаги бозор ахборот хизматини ривожлантириш,

маркетинг хизмати фаолиятини ва ташқи иқтисодий қонунчиликни
фаоллаштириш;

- йирик хорижий банкларнинг филиалларини, халқаро компания ва

корпорациялар ваколатхоналарини очиш учун етарли шароитлар яратиш;

- инфратузилма соҳасидаги (йўллар, транспорт, коммуникация, ахборот,

алоқа) қўшма инвестицияларни амалга оширишни фаоллаштириш;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри

хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг меъѐрий асосларини яратиш.

- хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик стратегиясини, айниқса денгиз

йўлларига чиқиб олиш ва шу орқали экспорт-импорт юк ташувларини амалга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

11

оширишга йўналтирилган, ўзаро фойдали кооперация алоқаларини йўлга
қўйиш ва бошқалар

1

.

Шуни назарда тутиш керакки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда

бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ҳуқуқий асослари, инфратузилмаси
яратилибгина қолмай, иқтисодий ўсишдан юксалиш сари мустаҳкам замин
яратилди. Мамлакатни жадал ислоҳ этиш ва модернизация қилиш ҳамда
мулкий муносабатларни такомиллаштириш натижасида кўплаб корхоналар
ишга туширилиши чинакам индустриал қудрат вужудга келаѐтганлигини
билдиради. Уларнинг иқтисодий самараси дарҳол кўринмаслиги мумкин.
Чунки, бундай шароитда иқтисодий самара келгуси даврга кўчади ва ўзининг
бутун бўйи-басти билан яқин келажакда намоѐн бўлади. Буни жаҳондаги
ривожланган давлатлар тажрибаси тасдиқлаб турибди.

Хулоса қилиб айтганда,

хорижий инвестициялар – иқтисодиѐтда

мулкчилик муносабатларини такомиллаштиришнинг ва иқтисодий
ўсишнинг моддий асосидир

. Бу мақсадларда улардан фойдаланишда ҳам

омилкорлик ва хушѐрлик талаб этилади.

Президентимиз таъкидлаганларидек,

«Юртимизни ҳар қандай сиѐсий

ва иқтисодий қарамликдан сақлаш, кимгадир тобе бўлмаслик учун, лўнда
қилиб айтганда, қарз ботқоғига ботиб, бўйнимизга бўйинтуриқ илиниб
қолмаслиги учун биз халқаро молиявий ташкилотларнинг маблағлари ва
чет эл инвестицияларидан фойдаланишда ҳам ўта сезгирлик ва ҳушѐрлик
билан иш тутганимиз нақадар тўғри бўлганини, ўйлайманки, бугун
барчамиз тушуниб, англаб олмоқдамиз»

2

.

1

Маҳмудов Н.М. Мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда инвестициялардан самарали фойдаланиш.

«Иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш мамлакат экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигини
оширишнинг муҳим омилидир» мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани маърузалари тезислари. –Т.:
ТДИУ, 2006. 26-б.

2

Каримов И.А. Тарихи бой, бугуни гўзал, келажаги буюк шаҳар. Президент Ислом Каримовнинг Тошкент

шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлисдаги нутқи. Халқ сўзи, 2009 йил 2 сентябрь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов