Жаҳон дастурий маҳсулотлар саноатининг ривожланиб бориш тенденциялари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
337-348
20
5
Поделиться
Ходиев, Б., Бегалов, Б., & Саидов, Б. (2011). Жаҳон дастурий маҳсулотлар саноатининг ривожланиб бориш тенденциялари. Экономика и инновационные технологии, (1), 337–348. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7707
Б Ходиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Б Бегалов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Б Саидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасини ривожлантириш миллий иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва инновацион иқтисодиѐтни шакллантиришнинг асосий омилларидан ҳисобланмоқда. Ривожланган давлатларнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир мамлакатнинг дунѐдаги иқтисодий, ижтимоий ва сиѐсий мавқеини, авваломбор, унинг интеллектуал бойлиги таъминламоқда, яъни иқтисодиѐти билимларга асосланиб тараққий этмоқда.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

Б.Ю.Ходиев,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Б.А.Бегалов,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Б.Б.Саидов,

тадқиқотчи

ЖАҲОН ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР САНОАТИНИНГ

РИВОЖЛАНИБ БОРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасини ривожлантириш

миллий иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва инновацион иқтисодиѐтни
шакллантиришнинг асосий омилларидан ҳисобланмоқда. Ривожланган давлат-
ларнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир мамлакатнинг дунѐдаги
иқтисодий, ижтимоий ва сиѐсий мавқеини, авваломбор, унинг интеллектуал
бойлиги таъминламоқда, яъни иқтисодиѐти билимларга асосланиб тараққий
этмоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари бугунги кунда кўплаб
мамлакатлар миллий иқтисодиѐтининг жадал ривожланаѐтган соҳаси
ҳисобланади. Айниқса, дастурий маҳсулотлар (ДМ) ишлаб чиқариш ва улар би-
лан боғлиқ хизматлар кўрсатиш саноати жуда тез суръатлар билан тараққий
этаяпти. Хусусан, жаҳон дастурий маҳсулотлар бозорининг йиллик ўсиш
суръатлари турли баҳоларга кўра,

10 %

дан

20 %

гача бўлаѐтганлигини

кўрсатмоқда

1

.

Дастурий маҳсулотлар саноати ўз ичига дастурий маҳсулотларни ишлаб

чиқарувчи, уларни қўллаб-қувватловчи ва сотувчи турли шаклдаги фирмаларни
қамраб олади. Бундан ташқари, ушбу саноат таркибига таълим, электрон
қўлланмалар ишлаб чиқиш ва консалтинг каби дастурий маҳсулотлар билан
боғлиқ хизматларни ҳам киритиш мумкин.

Дастурий маҳсулотлар саноатининг шаклланиши

1960-йилларда

университетлар ва айрим фирмалар биринчилардан бўлиб компьютерлардан
фойдаланишни ва турли ҳисоблаш масалаларини ечиш учун мўлжалланган
дастурларни ишлаб чиқариш вақтига тўғри келади. Дастлаб, ушбу дастурлар
корхонанинг ўзида тўлиқ ставкада ишловчи дастурчилар томонидан ички
эҳтиѐжлар учун ѐзилган. Айрим дастурлар ЭҲМ фойдаланувчилари орасида
бепул ва эркин тарқатилган. Бошқалари эса тижорат мақсадида яратилган.
Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган дастлабки фирмалар

1959-1960

йилларда АҚШда ташкил қилинган.

Дастурий маҳсулотлар саноатининг ўсиши

1970 - йиллар ўрталарида

шахсий компьютерларнинг (ШК) пайдо бўлиши билан боғлиқ. ШКнинг пайдо
бўлиши улар учун яратиладиган иловалар, ўйинлар ва турли утилиталар
бозорининг яратилишига сабаб бўлди. Айнан шу йилларда компьютернинг
дастурий таъминотини сотиб олиш кераклиги ва у учун белгиланган ҳақ
тўланиши кераклиги ҳақидаги тушунча шаклланди.

1

Индустрия экспорта программного обеспечения в Узбекистане 2006. -Т.: ПРООН «Проект ICTP», 2007


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

Жаҳондаги энг йирик ва энг сердаромад дастурий маҳсулот ишлаб

чиқарувчи компаниялар АҚШда жойлашган бўлиб,

«Top 100 Research

Foundation»

компанияси томонидан 2010 йилда эълон қилинган жаҳондаги

дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик

100

та компаниянинг

65

таси

ҳам у ерда жойлашган. Компаниялар сони бўйича Япония ва Франция

иккинчи ва учинчи ўринлардан жой эгаллашган (

1-расм

).

1-расм. ДМлар ишлаб чиқарувчи жаҳондаги энг йирик 100 та

компаниянинг географик жойлашуви.

Манба: Balder Verberne. Global software top 100 edition 2010: The highlights.
http://www.softwaretop100.org/global-software-top-100-edition-2010-the-highlights

«Software Top 100»

рўйхатида АҚШдан ташқарида жойлашган комания-

лар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бундай компаниялар сони 2009 йилги
рўйхатда

26

тани ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб уларнинг сони

36

тага

етди. Бошқа давлатлар компанияларининг жаҳон дастурий маҳсулотлар
саноатидаги роли жуда кичик бўлсада, охирги йилларда Хитой, Россия ва
Бразилия компанияларида тезкор ўсиш кузатилмоқда.

Ўзбекистонда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бозорида рўйхатга

олинган корхоналар сони ҳам изчил ошиши кузатилмоқда.

2006-2009

йилларда

уларнинг сони мос равишда

196, 215, 210 ва 225

тани ташкил этган бўлса,

2010 йил 1 июнь ҳолатига кўра эса уларнинг сони

241

тага етди (

2-расм

).

Дастурий

маҳсулотларни

ишлаб

чиқариш саноатида банд бўлган

мутахассисларнинг умумий сони эса экспертлар баҳолаши бўйича қарийб

4000

кишига тенг

2

.

2

«Ўзбекистонда 2006-2008 йилларда акт ривожланиши шарҳи», БМТТДнинг «АКТ сиѐсати» лойиҳаси, 2008.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

2-расм.

Ўзбекистон дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш

бозорида рўйхатга олинган корхоналар сони.

Манба: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги.

Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялар рўй-

хатининг энг юқорисидан мос равишда

Microsoft, IBM

ва

Oracle

компаниялари

жой олган (

3-расм

).

3-расм.

2010 йилги ҳолатга кўра дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик

компаниялар ва уларнинг даромадлари


Манба: http://www.softwaretop100.org/global-software-top-100-edition-2010 - Michel van Kooten. Global
software top 100 - Edition 2010.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

2010 йил ҳолатига кўра

«Software Top 100»

рўйхатидаги дастурий

маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияларнинг дастурий
маҳсулотлар билан боғлиқ даромадларининг йиғиндиси

220 млрд. АҚШ

долларини

ташкил қилганлигини кўриш мумкин. Рўйхатнинг энг юқорисидан

жой эгаллаган

10

та компаниянинг даромадлари эса жами даромадларнинг

60 %

ини ташкил қилади.

«Software Top 100» рўйхатида энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эга

10

та

компаниялар йиллик даромадлари

400 миллион АҚШ долларидан 900

миллион

АҚШ долларигача бўлган оралиқда бўлиб, ушбу рўйхатни Жанубий

Кореянинг 2 компанияси бошқариб бормоқда (

1-жадвал

).

1-жадвал

«Software Top 100» рўйхатида энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эга

компаниялар



Компания

номи

Дастурий

маҳсулотлар

билан боғлиқ

йиллик

даромад (млн.

АҚШ доллари)

Жами

даромад

(млн.

АҚШ

доллари)

Дастурий

маҳсулотлар

билан боғлиқ

даромаднинг

ҳиссаси

Дастурий

маҳсулотлар

билан боғлиқ

даромаднинг

ўсиши

1.

NCSoft

549

549

1

1

2.

Nexon
Corporation

608

608

1

0.7

3.

Intel
Corporation

485

35172

0.01

0.68

4.

Square Enix

916

1832

0.5

0.62

5.

Totvs

429

620

0.69

0.51

6.

Autonomy

493

740

0.67

0.47

7.

Shanda
Interactive

704

768

0.92

0.4

8.

Kaspersky
Lab

480

480

1

0.33

9.

Capcom

767

994

0.77

0.32

10.

Sopra Group

461

1576

0.29

0.26

Манба: http://www.softwaretop100.org/global-software-top-100-edition-2010 — Michel van Kooten. Global
software top 100 - Edition 2010.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

NCSoft

компанияси 2010 йилдаги энг юқори ўсиш кўрсаткичига эга бўлган

компания бўлиб, 2009 йилда у рўйхатга кира олмаган ҳам эди. 2010 йилга
келиб, компаниянинг ДМлар билан боғлиқ йиллик даромади

549 миллион

АҚШ долларини

ташкил қилган ҳолда, рўйхатда

71

-ўринни банд қилмоқда.

NCSoft

компанияси асосан онлайн ўйинлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб,

у ўзининг

Lineage, Exteel, Guild Wars

ва

Aion

каби маҳсулотлари билан

машҳур.

Nexon Corporation

эса Кореянинг онлайн ўйинлар ишлаб чиқарувчи

яна бир катта компанияси бўлиб, компания

608 миллион АҚШ

доллари

миқдоридаги йиллик даромади билан жаҳондаги энг йирик 65-компания бўлиб
турибди.

Россиянинг антивирусларга ихтисослашган

«Kaspersky Lab»

компанияси

2 йилдан буѐн энг юқори ўсиш кўрсаткичига эга 10 та компания рўйхатидан
жой эгалламоқда. Умуман олганда, рўйхатдаги

Intel

компаниясидан бошқа

барча компаниялар АҚШдан бошқа давлатда рўйхатдан ўтган компаниялардир.
Бу эса ўз навбатида, бошқа ривожланаѐтган бозорлардаги тезкор ўсиб
бораѐтган

Totvs

(Бразилия),

Shanda

(Хитой) ва

Kaspersky

(Россия)

компанияларининг АҚШ компанияларига етишиб бораѐтганлигидан далолат
беради.

АҚШ дастурий маҳсулотлар саноати дунѐдаги энг йирик компанияларни

ўз ичига олиши билан бир қаторда ушбу давлат ДМнинг асосий истеъмолчиси
бўлиб ҳам ҳисобланади.

International Data Corporation

(

IDC

) компанияси

томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, 2008 йилда қадоқланган
дастурий маҳсулотлар бозорининг

45,9 %и

АҚШга тўғри келган бўлиб, унинг

ҳажми

136,6 миллиард АҚШ доллари

деб баҳоланган (

4-расм

).


4-расм.

Жаҳон бўйича қадоқланган дастурий маҳсулотлар

истеъмолида давлатларнинг улуши.

Манба: http://www.bsa.org/ — Software Industry Facts and Figures


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

Охирги йилларда дастурий маҳсулотлар бозорида компьютер ўйинлари,

хавфсизлик ва антивирус дастурлари бозорида ўсиш юқори бўлмоқда.

Энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эга бўлган 10 та компаниянинг 5 таси

компьютер ўйинларига ихтисослашган эканлиги ҳам ушбу соҳанинг қанчалик
ривожланаѐтганлигини кўрсатиб турибди. Бугунги кунда компьютер
ўйинларининг интернетга кўчиш тенденцияси давом этаѐтганлигини ҳисобга
олсак, онлайн ўйинлар ишлаб чиқариш сектори юқори даромадли соҳага
айланаѐтганлигини таъкидлаш мумкин. 2010 йил ҳолатига кўра энг йирик
копьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчи компаниялар ва уларнинг йиллик
даромадлари

2-жадвалда

келтирилган.

2-жадвал

2010 йил ҳолатига кўра энг йирик копьютер ўйинлари ишлаб

чиқарувчи компаниялар





Компания

номи


Жами

даромад

(млн. АҚШ

доллари)

Дастурий

маҳсулотлар

билан боғлиқ

йиллик

даромад (млн.

АҚШ доллари)

Компьютер

ўйинлари

билан

боғлиқ

даромад

(млн.

АҚШ

доллари)

Компьютер

ўйинлари билан

боғлиқ

даромаднинг

жами

даромаддаги

ҳиссаси

1.

Nintendo

17762

6799

6799

0,38

2.

Activision
Blizzard

4279

4279

4279

1,00

3.

Electronic
Arts

3728

3728

3728

1,00

4.

Sony

79441

1914

1914

0,02

5.

Microsoft

61159

49090

1741

0,03

6.

Konami

2887

1594

1594

0,55

7.

Ubisoft

1249

1249

1249

1,00

8.

Take Two
Interactive

916

916

916

1,00

9.

Square Enix

1832

916

916

0,50

10.

THQ

909

909

909

1,00

Манба: Michel van Kooten. Top 25 gaming companies 2010. — http://www.softwaretop100.org/top-25-gaming-
companies-2010



Хавфсизлик ва антивирус дастурлари ишлаб чиқарувчи компаниялар

фаолиятида ҳам сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Бу секторда фаолият юритувчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

Symantec компанияси даромадлари бироз камайган

(-2%)

бўлсада,

Trend Micro

(+5%), McAfee (+21,3%), Check Point (+20,7%)

ва

Kaspersky (+33,3%)

компаниялари юқори ўсиш кўрсаткичларига эришмоқдалар. 2010 йил ҳолатига
кўра энг йирик хавфсизлик ва антивирус дастурлари ишлаб чиқарувчи
компаниялар рўйхати

3-жадвалда

кўрсатилган.

3-жадвал

2010 йил ҳолатига кўра энг йирик хавфсизлик ва антивирус

дастурлари ишлаб чиқарувчи компаниялар



Компания

номи


Давлат

ДМлар

билан

боғлиқ

йиллик

даромад

(млн. АҚШ

доллари)

ДМлар

билан

боғлиқ

даромад-

нинг

ўсиши

Жами

даромад

(млн.

АҚШ

доллари)

ДМлар билан

боғлиқ

даромаднинг

ҳиссаси

1.

Symantec

АҚШ

5565

-0.02

5992

0.93

2.

CA

АҚШ

4012

0.02

4318

0.93

3.

EMC

АҚШ

3960

-0.06

14026

0.28

4.

Trend Mi-
cro

Япония

1029

0.05

1029

1

5.

McAfee

АҚШ

964

0.21

1927

0.5


6.


Check Point


Исроил


834


0.21


924


0.9

7.

Kaspersky
Lab

Россия

480

0.33

480

1

8.

Verint

АҚШ

468

0.07

702

0.67

Манба: http://www.softwaretop100.org/global-software-top-100-edition-2010 — Michel van Kooten. Global
software top 100 - Edition 2010.

Дастурий маҳсулотлар бозорининг ривожланиши жаҳон бозорида

дастурлаш хизматларини таклиф қилаѐтган давлатлар сафининг кенгайишига
сабаб бўлиб, аутсорсинг

3

бозори янада кенгроқ ва серқирра кўриниш олмоқда.

Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компаниялар,

ўз фаолиятларини одатда иккита йўналишда олиб бормоқдалар: тайѐр дастурий
маҳсулотларни ички ресурслардан фойдаланган ҳолда ўз номлари остида ишлаб
чиқариш ва

«оффшор»

4

дастурлаш соҳасида фаолият юритиб, чет эл

3

Outsourcing – самарадорликни ошириш ва таннархни камайтириш мақсадида бизнес жараѐнларнинг бир

қисмини бошқа компанияга топшириш.

4

Offshore – сўзма-сўз таржимада «қирғоқдан узоқда» маъносини билдиради. Оффшоре компаниялар деганда

ишлаб чиқариш харажатлари, солиқ ставкаси кам бўлган ҳудудда жойлашган ва чет эл компанияларига хизмат
кўрсатувчи компаниялар тушунилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

8

компаниялари учун дастурлаш хизматлари кўрсатиш. Биринчи ҳолатда
компания дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уни бозорга чиқариш
борасидаги барча ишларини ўзи ѐки ҳамкор компаниялар хизматидан
фойдаланган ҳолда бажаради. Бу эса ўз навбатида, катта молиявий харажатлар
ва хавф-хатар, таваккалчиликни талаб қилади. Аммо, бунда ишлаб чиқарувчи
компания дастурий маҳсулотга бўлган интеллектуал ҳуқуқни ўзида сақлаб
қолади. Оффшор дастурлаш борасида эса, барча харажатлар ва хавф-хатарни
чет эл компанияси ўз бўйнига олади, хизмат кўрсатувчи компания ходимлари-
нинг тажрибаси эса юксалиб боради.

Дастурий маҳсулотлар ва улар билан боғлиқ хизматлар экспортининг

ҳажми бўйича жаҳон бозорида

Ҳиндистон

мана бир неча йилдирки,

биринчиликни қўлдан бермай келмоқда. Бу борада

Ирландия

ва

Хитой

мос

равишда иккинчи ва учинчи ўринлардан жой эгаллаган

5

.

Ҳиндистон жаҳон дастурий маҳсулотлар экспорти бозорига кириб келиши

ўтган асрнинг 80-йиллари охири ва 90-йиллари бошига тўғри келади.

Nasscom

(National Association of Software and Service Companies)

уюшмаси

маълумотларига кўра, 2007-2009 йиллар давомида дастурий маҳсулотлар
саноатида ўсиш

58 %

ни ташкил қилган ҳолда, ушбу соҳа 2009 йилда

Ҳиндистон умумий АКТ аутсорсинг саноатининг

6,5 %

ни ташкил қилган.

Бугунги кунда Ҳиндистон АКТ аутсорсинг саноатида йиллик экспорт

ҳажми

40 млрд. АҚШ долларидан

ҳам кўпроқ суммани ташкил қилиб, соҳада

икки миллиондан ортиқ аҳоли банддир. Ҳиндистон дастурчилари хизматининг
асосий харидорлари сифатида АҚШ ва Европа Иттифоқи компанияларини
кўрсатиш мумкин. 60 %дан кўп хизматлар АҚШ компанияларига кўрсатилади.

5-расм.

Ҳиндистон АКТ аутсорсинг саноати ҳажми


Манба: http://nasscom.in/ – Ҳиндистон дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва улар билан боғлиқ
хизматлар кўрсатувчи компанияларининг миллий ассоциацияси (National Association of Software and
Service Companies) расмий веб-сайти.

5

«Индустрия экспорта программного обеспечения а Узбекистане 2006», -Т., ПРООН «Проект ICTP», 2007 г.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

9

Дастурий маҳсулотлар экспортида етакчи бўлган у ѐки бу давлатнинг

буюртмачиларни жалб қилувчи томонларини таҳлил қилар эканмиз,
мутахассислар одатда сиѐсий ҳолат ва маданий яқинлик каби кўрсаткичларга
эътибор беришларини кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг
муваффақиятли тажрибаси, шу билан бирга,

Ирландия, Исроил, Покистон,

Хитой

ва

Филиппин

каби давлатлар эришган натижалар АКТ соҳасининг

ривожига давлат ва АКТ уюшмалари катта ҳисса қўшишини кўрсатмоқда.

6-расм.

Ҳиндистон миллий иқтисодиѐтининг АКТ аутсорсинги

соҳасида банд аҳоли сони

http://nasscom.in/

– Ҳиндистон дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва улар билан боғлиқ хизматлар

кўрсатувчи компанияларининг миллий ассоциацияси (National Association of Software and Service
Companies) расмий веб сайти.

1991 йилда дастурий маҳсулотлар саноатини ва экспортини ривожлан-

тириш, жаҳон бозорига чиқиш мақсадида Ҳиндистон ҳукумати Алоқа ва
ахборот технологиялари вазирлиги қошида

«Дастурлаш бўйича Ҳиндистон

технопарклари»

ни (

STPI

) ташкил қилди

6

. Унинг бош вазифалари сифатида

қуйидагилар белгилаб олинди:

дастурий маҳсулотларни экспорт қилишни рағбатлантириш ва

ривожлантириш;

дастурлаш технологиялари, дастурий маҳсулотлар экспорти соҳасида ин-

новацион фаолият олиб бориш ва соҳани қўллаб-қувватлаш;

6

http://www.stpi.in/

– Дастурлаш бўйича Ҳиндистон технопарклари (Software Technology Parks of India) расмий

веб сайти.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

10

дастурий маҳсулотлар ва АКТ воситаларини ишлаб чиқарувчи компа-

нияларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш;

технопарк таркибида бўлган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва

экспорт қилиш билан шуғулланувчи компанияларга телекоммуникацион хиз-
матлар кўрсатиш.

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ҳиндистон ҳукумати

агар ишлаб чиқарувчи компания «Дастурлаш бўйича Ҳиндистон технопарк-
лари»нинг аъзоси бўладиган бўлса, унда у учун бир қанча имтиѐзлар жорий
қилди. Улар қаторида АКТ билан боғлиқ техник ускуналарни импорт қилишда
божхона божларидан озод қилиш, даромад солиғи бўйича имтиѐзларни жорий
қилиш кабилар кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари Ҳиндистон штатлардаги
маъмуриятлар ҳам маҳаллий солиқлар, инфратузилма ва хизматлардан
фойдаланишда салмоқли имтиѐзлар тақдим қилишади. Технопаркнинг энг
ривожланган филиаллари

Хайдаробод

ва

Бангалор

шаҳрида жойлашган. Бу

икки шаҳарни биргаликда Ҳиндистоннинг ахборот технологиялари марказлари
деб аташ мумкин

7

.

Умуман, Ҳиндистонда дастурий маҳсулотлар экспортини ривожлан-

тиришга йўналтирилган давлат сиѐсати амал қилади. Дастурий маҳсулот ишлаб
чиқарувчи фирмалар даромад солиғи бўйича имтиѐзларга эга бўлишади,
алоқанинг ажратилган линиялари ва экспорт учун лицензияларга эга бўлишади.
Соҳа корхоналари таълим муассасалари ва копьютер жиҳозлари ишлаб
чиқарувчи компаниялар билан фаол ҳамкорлик қилишади. Бундан ташқари
мамлакат ташқарисида яшовчи кўп сонли ҳиндистонлик тадбиркорлар
томонидан амалга ошириладиган доимий буюртма билан таъминлаб турувчи,
кучли маркетинг ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Дастурий маҳсулотлар экспортида

Ҳиндистоннинг ўзига хос томонла-

рини

қуйидагиларда намоѐн бўлади:

1.

Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш харажатлари АҚШ ѐки Европа

давлатларидагидан кўра бир неча баробар кам бўлиб, бунга асосан арзон ишчи
кучи ҳисобига эришилади.

2.

Ҳукумат томонидан тақдим қилинаѐтган солиқ бўйича имтиѐзлар арзон

нархда маҳсулот ва хизматлар етказиб беришини таъминлайди.

3.

Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган кадрлар

тайѐрлаш тизими йўлга қўйилган бўлиб, у АКТ соҳасида йилига

115 000

мутахассис тайѐрлайди. Бундан ташқари АКТ бизнесини юритишдаги юқори
тажриба ва инглиз тилини биладиган 1 миллиард аҳоли аутсорсинг бозорида
муваффақиятли фаолият юритишнинг асосий омилларидан биридир.

4.

Ҳиндистон вақт зонаси Буюк Британия ва АҚШда 24х7 (ҳафта бўйи

суткада 24 соат) фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий қилган
компаниялар учун қулай бўлганлиги сабабли, одатда улар ўз бизнес-
жараѐнларининг бир қисмини ѐки тўлиқлигича Ҳиндистонга аутсорсинг
қилишади.

7

http://www.infocom.uz/post/?id=428

– «infoCOM.UZ» журнали веб сайти.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

11

5.

Бозорда дастурлаш бўйича

3000

дан ортиқ экпертлар фаолият юритишади

ва

100

дан ортиқ давлатлар билан экспорт алоқалари ўрнатилган. Бир неча

Ҳиндистон компанияларининг акциялари

NYSE

ва

Nasdaq

каби биржалардаги

савдоларда қатнашади. Кўплаб дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга
ихтисослашган компаниялари ISO-9000 сертификатига эгадирлар. 30 дан ортиқ
ҳинд компаниялари бутун дунѐда тан олинадиган

CMM5

8

даражасини қўлга

киритишган. Бу кўрсаткичлар хизматлар сифатини кафолатлайди.

Дастурий

маҳсулотлар

экспортида

Ҳиндистоннинг

ўзига

хос

томонларини таҳлил қилар эканмиз, аутсорсинг бозорида муваффақиятли
фаолият юритишда энг асосий омил арзон ва шу билан бирга малакали ишчи
кучи эканлигини кўришимиз мумкин. Бир неча йилдирки, у Ҳиндистоннинг
аутсорсинг бозорида етакчилигини таъминлаб келаѐтган асосий омил бўлиб
қолмоқда. Аммо, сўнгги йилларда Ҳиндистон дастурчилари иш ҳақининг
ошаѐтганлигини кузатиш мумкин.

2009

йилда мамлакатда иш ҳақи

10,8 %

га

ошиши кутилмоқда

9

. Бу эса ўз навбатида, кам ишлаб чиқариш харажатларини

кўзлаѐтган буюртмачиларнинг муқобил вариантларини қидиришларига сабаб
бўлади. Бундай буюртмачилар аутсорсинг бозорида асосий таркибни ташкил
қилишади.

Ҳиндистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда,

миллий иқтисодиѐти-

мизда дастурий маҳсулотлар саноатини янада ривожлантириш

, дастурий

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ хизматлар кўрсатишга
ихтисослашган корхоналар фаолиятини такомиллаштириш борасида қуйидаги
таклифларни киритиш мумкин:

-

кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш.

Соҳа бозорида

дастурий маҳсулотлар ва уларни яратиш, дастурлаш бўйича касбий ўқитишга
йўналтирилган бир қанча ўқув марказлари фаолият юритмоқдалар. Шундай
бўлсада, бугунги кунда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида
кадрлар тайѐрлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш мумкин. Олий
ўқув юртларида асосан фундаментал билимлар берилаѐтганлиги сабабли,
битирувчилар таълим муассасасини битириб чиққач, иш жараѐнида реал
иловалар, дастурлар билан ишлашга тайѐр бўлмайдилар. Дастурий маҳсулотлар
ишлаб чиқаришга йўналтирилган кадрлар тайѐрлаш тизимини йўлга қўйиш,
дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компаниялар фаолиятини жаҳон
стандартларига жавоб берадиган даражага кўтариш ва уларни ҳар тарафлама
қўллаб-қувватлаш орқали маҳаллий компанияларнинг нафақат миллий
иқтисодиѐтимиздаги, балки жаҳон бозорида ҳам муваффақиятли фаолиятини
таъминлаш мумкин;

-

чет тили.

Дастурлаш ва ахботор технологиялари билан боғлик корхо-

налар ташқи иқтисодий фаолиятида чет тили, хусусан инглиз тилини мукаммал
ўзлаштирган кадрларнинг мавжуд бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан
ҳам, ўқув муассасаларининг ахборот технологиялари йўналишларида таълим

8

Capability Maturity Model — Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараѐнларининг етуклик даражасини

ўзида ифодаловчи модел. 5 босқичдан иборат бўлиб, 5-босқич энг етук, ривожланган ишлаб чиқариш
жараѐнини ифодалайди.

9

http://www.infox.ru/business/money/2009/04/07/CHyetvrt_kompaniy_mi.phtml


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

12

олувчи талабалар учун инглиз тили курсларини янада чуқурроқ ўтилиши
мақсадга мувофиқ;

-

дастурий маҳсулотлар ва улар билан боғлиқ хизматлар экспорти

борасида муваффақиятли тажрибани ўрганиш, улардан миллий иқтисо-
диѐт ривожи учун фойдаланиш.

Аутсорсинг фаолиятига кенг имкониятлар

очиб бериш, экспорт, импорт ва валюта операцияларининг соддалаштирилиши
маҳаллий компаниялар даромадида экспорт улушининг ортишига олиб келади;

-

дастурий маҳсулотлар ва улар билан боғлиқ хизматлар

маркетинги.

Бу мамлакат технологик қиѐфасини дунѐ бозорида ташвиқот

қилишда катта аҳамиятга эга. Расмий статистик маълумотлар ва таҳлилий
кўрсаткичларнинг тақдим қилиниши эса бозорнинг ҳолати ҳақида тўғри
тасаввурга эга бўлишга, инвестицион қарорларнинг қабул қилинишига катта
ѐрдам беради;

-

халқаро статуслар ва сертификация.

Ҳиндистонда кўплаб дастурий

маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялари ISO-9000
сертификатига эга эканликлари ва 30 дан ортиқ ҳинд компаниялари бутун
дунѐда тан олинадиган CMM5 даражасини қўлга киритишганлиги таъкидлаб
ўтилди. Миллий компанияларимизнинг ҳам бундай кўрсаткичларга эришиши
улар кўрсатадиган хизматлар сифатини кафолатлаган бўлар эди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов