Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Государственный комитет по статистике Республики Узбекистан Центр переподготовки кадров и статистических исследований
CC BY f
78-83
70
4
Поделиться
Бахромова, Д. (2011). Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг аҳамияти. Экономика и инновационные технологии, (2), 78–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7723
Д Бахромова, Государственный комитет по статистике Республики Узбекистан Центр переподготовки кадров и статистических исследований

старший, преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакат иқтисодиѐтини модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини жадал суръатларда ривожлантириш устувор вазифалардан бирига айланмоқда.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

1

Д.Б. Бахромова,

катта, ўқитувчи,

Ўзбекистон Республикаси

давлат статистика Қўмитаси

Кадрларни қайта тайѐрлаш ва

Статистика тадқиқотлари Маркази

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

СОҲАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мамлакат иқтисодиѐтини модернизациялаш ва диверсификациялаш

шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини жадал суръатларда
ривожлантириш устувор вазифалардан бирига айланмоқда. Бугунги кунда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ички бозорни сифатли,
рақобатбардош ва ҳар хил турдаги маҳсулотлар билан тўлдиришда, аҳолини
оқилона иш билан таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишда, бунинг
натижасида эса, инсонлар турмуш тарзи фаровонлигини ошириш ҳамда пул
даромадларининг ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бир
қаторда, бу соҳа давлат бюджетига солиқ тўлов тушумлари ҳажмининг
кўпайиши ва иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланган ялпи
ички маҳсулот (ЯИМ) салмоғининг ошишига асосий туртки бўлмоқда. Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти жамиятимиздаги ижтимоий,
иқтисодий ва сиѐсий барқарорликнинг таянчига ҳамда асосий кучига айланиб
бормоқда. Шу сабабли муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2011
йил мамлакатимизда

“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик”

йили деб

эълон қилинди ва Давлат дастури ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда дастурда
белгиланган устувор вазифалар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Шу ўринда юртбошимиз ўз маърузаларида:

“Кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликнинг изчил ривожланиб боришини таъминлаш орқали биз
мамлакатимизда жамиятимизнинг ижтимоий-сиѐсий таянчи ва пойдевори
бўлган ўрта синфнинг шаклланишига ва унинг тобора мустаҳкам бўлиб
боришига эришмоқдамиз”

1

, - деб таъкидлайдилар.

Сўнгги йилларда кичик бизнес субъектлари республикамиздаги янги иш

ўринлари яратилишида, аҳоли даромадлари ва уларнинг ижтимоий
ҳимояланишида муҳим омил сифатида юқори салмоққа эга бўлиб бормоқда.

Статистик таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2008 йилда мамлакатимизда

янги ташкил этилган иш ўринлари сони 661 мингтага тенг бўлган бўлса,
шундан 374,3 мингтаси (57 %) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушига
тўғри келган. 2010 йилга келиб яратилган янги иш ўринлари сони 950 минг
тани ташкил этиб, айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида

1

Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш - тараққиѐтимизнинг муҳим омилидир.

Президент И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 18 йиллигига
бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2010 йил. 8 декабрь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

2

яратилган иш ўринлари фермер хўжаликлари билан бирга ҳисоблаганда, 600
мингта (65%)ни ташкил этди (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратишда кичик бизнес

субъектларининг улуши, минг киши

Кўрсаткичлар

2008 йил

2009 йил

2010 йил

Ташкил этилган янги иш ўринлари

661

940,5

950

шу жумладан:

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда

374,3

391,8

600

Фоиз ҳисобида

57,0

41,7

65

Жами иқтисодиѐтдаги банд бўлганлар
сонига нисбатан улуши, фоиз ҳисобида

72,7

74,2

74,3



Манба: Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

2010 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида

мамлакатимиз иқтисодиѐтида банд бўлган жами аҳолининг 74,3 фоизи фаолият
кўрсатган. Бу кўрсаткич 2000 йилга қараганда 2010 йилда 24,6 фоизга ошган.
Бу эса кичик бизнес соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш
ўринларини ташкил этиш муаммосини ҳал этишда муҳим ўрин эгаллашини
кўрсатмоқда (1-расм).

1-расм.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг аҳоли бандлигидаги

улуши (фоиз ҳисобида)

49,7

51,8

53,5

56,7

60,3

64,8

69,1

72,1

73,1

73,9

74,3

0

10

20

30

40

50

60

70

80

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

фо

из

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

3

Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-

қувватлаш мақсадида республикамизда кўпгина комплекс чора-тадбирлар олиб
борилмоқда. Жумладан:

1.

Меҳнат қонунчилиги тобора такомиллаштирилиб, жойлардаги

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари
фаолияти кучайтирилмоқда.

2.

Янги иш ўринлари яратаѐтган иш берувчилар рағбатлантирилмоқда,

уларга солиқ, кредит ва бошқа имтиѐзлар берилмоқда.

3.

Меҳнат бозорида ишчи кучи сифати ва рақобатдошлигини ошириш

мақсадида меҳнат ресурсларини касбга тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш тизими
янада такомиллаштирилмоқда.

4.

Аҳолини иш билан таъминлашнинг энг самарали воситалари бўлган

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳаси янада жадал суръатларда ривожлантирилмоқда.

5.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифалари моддий

қўллаб-қувватланмоқда, улар учун иш ўринларини квоталаш тартиби йўлга
қўйилди. Масалан, 2010 йилда 208 минг нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга
муҳтож кишилар, биринчи навбатда, кўп болали аѐллар, ногиронлар ва
аҳолининг шу тоифа вакиллари иш билан таъминланди.

6.

Давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вақтинчалик ва

жамоат ишлари ташкил этилмоқда.

7.

Ташқи

ва

ички

миграцияни

тартибга

солишга

эътибор

кучайтирилмоқда.

Шунингдек,

аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда пул

даромадларини оширишда тадбиркорлик соҳасидаги кичик бизнес ва оилавий
тадбиркорлик фаолиятининг роли муҳим аҳамият касб этмоқда.

Оилавий тадбиркорлик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

соҳасининг ўзига хос ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида мамлакат
иқтисодиѐтидаги аҳамияти катта бўлиб, у бир қатор афзалликларга эга:

-

мослашувчанлик ва инновацияларнинг юқори даражаси, ўзгарувчан бозор

талабларига тез мослашиш қобилияти;

-

оила институтини мустаҳкамлаш каби муҳим ижтимоий вазифани

бажаради, болаларни муваффақиятли тарбиялашга имкон бергани ҳолда,
уларни ижтимоийлаштиришга ҳамда демографик муаммоларни ҳал этишга
имкон беради;

-

ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бўлган юқори интилиш

даражасини таъминлайди;

-

иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланишида зарурий шарти бўлган

фуқароларнинг тадбиркорлик нуқтаи назаридан ўз-ўзини рўѐбга чиқаришга
имкон беради;

-

жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг барқарорлашувига имкон

беради (2-расм).




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

4






















Манба: Муаллиф ишланмаси

2-расм.

Оилавий тадбиркорликнинг афзаллик томонлари


Оилавий тадбиркорликнинг энг муҳим томони шундаки, бунда иш

берувчиларнинг кўпгина тоифалари томонидан ижтимоий ишлаб чиқариш
жараѐнида кам фойдаланаѐтган пенсионер ва ногиронлар каби меҳнат
ресурсларини меҳнат фаолиятига фаол жалб қилади. Бундан ташқари йирик
бизнесга нисбатан иш ўринларини яратиш анча арзонга тушади ҳамда
камбағалликка қарши кураш ва янги иш ўринларини ташкил этиш манбаи
ҳисобланади.

Республика иқтисодиѐтида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва

такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимининг асосий мақсади
ҳудудлар ва унинг ҳар бир минтақасида оилавий тадбиркорликнинг жадал ва
самарали ўсишини таъминловчи оилавий бизнес инфратузилмасини
шакллантиришнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий шароитларини
яратишдир.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига кенг йўл очиб берилиши

аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва турмуш фаровонлигини оширишда
бир қатор афзалликларга эга:

-

ҳар бир давлат олдида турган энг долзарб масалалардан

бири -

ишсизлик армияси муаммосини бартараф этишдир. Бу борада кичик бизнес ва

Оилавий

тадбиркорликнинг

афзалликлари

Оила институтини мустаҳкамлаш каби муҳим
ижтимоий вазифани бажаради, болаларни
муваффақиятли тарбиялашга имкон бергани
ҳолда, уларни

ижтимоийлаштиришга ҳамда

демографик муаммоларни ҳал

қилишга

имкон беради

Мослашувчан-

лик ва

инновациялар-

нинг юқори

даражаси,

ўзгарувчан

бозор

талабларига тез

мослашиш

қобилияти

Ишлаб

чиқариш

самарадорлиги-

ни оширишга

бўлган юқори

интилиш дара-

жасини

таъминлайди

Жамиятдаги ижтимоий-
иқтисодий

ҳолатнинг

барқарорлашувига имкон
беради

Иқтисодиѐтни барқарор ривожланишининг
зарурий шарти бўлган фуқароларнинг
тадбиркорлик нуқтаи назаридан ўз-ўзини
рўѐбга чиқаришига имкон беради


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

5

хусусий тадбиркорлик соҳасининг такомиллаштирилиши натижасида янги иш
ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш;

-

айниқса, ҳудудларнинг чекка-чекка жойларида, қишлоқ ѐшлари ва

хотин-қизларининг иш билан бандлигини таъминлаш ва пул даромадларининг
ошиши;

-

оила бюджетини кўтариш ва истеъмол саватчасининг қондирилиши;

-

аҳолини моддий ва маънавий руҳлантириш, уларнинг турмуш тарзи

яхшиланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-

қувватлаш борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Таҳлиллар шуни
кўрсатадики, мустақилликка эришишимиздан олдинги даврда, яъни 1990 йилда
давлат бюджетининг 31,5 фоизини аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга
қаратилган харажатлар ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2000 йилга келиб 42,5
фоизни ва 2010 йилда 59 фоизни ташкил этган (2-жадвал).

2-жадвал

Давлат бюджети харажатлари тузилишининг

ўзгариш динамикаси (%)

Кўрсаткичлар

1990 йил

2000 йил

2010 йил

Барча харажатлар

100

100

100

1.

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий

қўллаб-қувватлаш

31,5

42,5

59,0

жумладан:

- Таълим

17,9

23,2

33,3

- Соғлиқни сақлаш

10,0

8,7

12,8

2.

Иқтисодиѐт

40,7

9,2

11,3

3.

Инвестиция

16,6

20,4

6,4

4.

Бошқа харажатлар

11,2

27,9

23,3



Манба: Статистический сборник. Основные тенденции и показатели экономического и

социального развития Республики Узбекистан за годы независимости (1990-2010 гг.) и прогноз на
2011-2015 гг.




Жадвал таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, 20 йил мобайнида ижтимоий

соҳага ажратилган харажатлар ҳажми 27,5 фоизга кўпайган. Бунга кўра,
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва турмуш тарзини ошириш жараѐни
йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Бу борада давлат томонидан: кам
таъминланган, боқувчисини йўқотган ва 2 ѐшгача болали оналарга нафақа ва
моддий ѐрдам пуллари тайинлаш, ишсизларни иш билан таъминлаш ва янги иш
ўринларини ташкил этиш, ишсизларга ишсизлик нафақалари ажратиш, кўп
болали оилалар, ногиронлар ва қишлоқ хотин-қизларини иш билан
таъминлашда касаначилик фаолиятини ривожлантириш, кичик бизнес ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

6

хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси ҳамда оилавий
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш ишлари самарали
амалга оширилмоқда.

Аҳолининг турмуш тарзини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-

қувватлашда қуйидаги ишлар амалга оширилса ҳамда татбиқ этилса янада
мақсадга мувофиқ бўларди:

-

ҳудудлар миқѐсида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни

ривожлантириш зарур. Бунинг учун эса давлат томонидан берилаѐтган имтиѐз
ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш лозим;

-

қишлоқ жойларида касаначилик фаолиятини янада такомиллаштириш;

-

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган кичик

корхоналарни ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш;

-

кичик бизнеснинг инновацион фаоллигини оширишда кенг йўл очиб

бериш;

-

ушбу соҳа субъектларини маркетинг, менежмент, ҳуқуқий ва

иқтисодий жиҳатдан ўқитиш ва қайта тайѐрлаш лозим.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кун учун кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик соҳаси ҳар томонлама, яъни ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий
жиҳатдан

жамиятда

муҳим

ўрин

эгалламоқда.

Бу

соҳанинг

такомиллаштирилиши нафақат аҳолини ижтимоий қўллаб-қуватлашда, балки
иқтисодиѐтни ривожлантиришда ва ялпи ички маҳсулот салмоғининг
кўтарилишида ҳам бениҳоят аҳамиятлидир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов