Мамлакатимизда ижтимоий соҳалар фаолиятини янада такомиллаштиришнинг иқтисодий-статистик таҳлили

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Государственный комитет статистики Переподготовка кадров и центр статистических исследований
CC BY f
203-208
77
3
Поделиться
Бахромова, Д. (2012). Мамлакатимизда ижтимоий соҳалар фаолиятини янада такомиллаштиришнинг иқтисодий-статистик таҳлили . Экономика и инновационные технологии, (1), 203–208. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7875
Д Бахромова, Государственный комитет статистики Переподготовка кадров и центр статистических исследований

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Барқарор ривожланишнинг бугунги кўп укладли бозор иқтисодиѐти шароитида нафақат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик соҳаларини ривожлантиришга эътибор берилибгина қолмасдан, балки ижтимоий соҳаларни янада юксалтириш, улар фаолиятини тубдан ўзгартириш, замонавий моддий-техника базаси билан таъминлаш ҳамда такомиллаштириш ҳукуматимиз олдида турган устувор йўналишлардан биридир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

Д.Б. Бахромова,

катта ўқитувчи,

Давлат статистика қўмитаси

Кадрларни қайта тайёрлаш ва

статистика тадқиқотлари маркази

МАМЛАКАТИМИЗДА ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Барқарор ривожланишнинг бугунги кўп укладли бозор иқтисодиѐти

шароитида нафақат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, деҳқон ва фермер
хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик соҳаларини ривожлантиришга эътибор
берилибгина қолмасдан, балки ижтимоий соҳаларни янада юксалтириш, улар
фаолиятини тубдан ўзгартириш, замонавий моддий-техника базаси билан
таъминлаш ҳамда такомиллаштириш ҳукуматимиз олдида турган устувор
йўналишлардан биридир.

Мамлакатимизда ижтимоий соҳаларнинг, яъни фан ва таълим, соғлиқни

сақлаш, маориф, маданият ва спорт соҳалари фаолиятини янада
такомиллаштириш юзасидан Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг бир
қатор қонун, қарор ва фармойишлари қабул қилиниб, давлатимиз томонидан
комплекс чора-тадбирлар, қўйилган устувор вазифалар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам

юртбошимиз

И.А. Каримов

ўз

маърузаларида

таъкидлаганларидек; “

Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатимиз

аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини муттасил ошириб бориш
масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлди

1

.

Давлатнинг ижтимоий ҳимоя соҳаси учун сарфланган харажатлари, аҳоли

жон бошига нисбатан ҳисобланганда, 5 мартадан кўпроқ ошди. Ҳар йили
давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал
хўжалик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа соҳаларни
ривожлантириш учун йўналтирилмоқда.

Юртимиз таълим ва тиббиѐт муассасаларини замонавий талаблар ва

халқаро андозалар асосида ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш борасидаги ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида 2011
йилда бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиѐт муассасаларини реконструкция
қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ташкил этилди ва у 2012
йилнинг биринчи кунларидан иш бошлади.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида хизмат сифатини янада ошириш

мақсадида 2006 йилда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш, 2008 йилда ўрта
махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг
такомиллаштирилган тизими жорий қилинди. Бунда ушбу соҳа ходимларининг
касб малакаси ва бажарадиган ишининг сифати меҳнат ҳақини белгилашда
асосий мезон бўлди.

1

И.А. Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг

устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2012, 22 январь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2007-2009 йиллардаги

ижтимоий соҳа харажатлари таркиби (ЯИМга нисбатан %да)

Кўрсаткичлар

2007 й.

%

2008 й.

%

2009 й.

%

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш учун, жумладан

11,4

100,0

10,9

100,0

11,3

100,0

Маориф

6,3

56,7

6,3

57,7

6,6

57,4

Соғлиқни сақлаш

2,4

21,6

2,2

20,2

2,4

21,7

Маданият ва спорт

0,4

2,7

0,4

3,6

0,4

3,4

Фан

0,1

0,9

0,1

0,9

0,1

0,9

Ижтимоий таъминот

0,1

0,9

0,1

0,9

0,1

0,9

Манба: Социальное развитие и уровень жизни в Узбекистане. Статистический сборник. 2010 г.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимининг янги механизми жорий қилиниши

натижасида 2006-2010 йилларда юксак малакали таълим ва соғлиқни сақлаш
соҳалари ходимларининг меҳнат ҳақи бюджет соҳаси бошқа ходимларининг иш
ҳақига нисбатан қўшимча равишда ўртача 1,5 баробар ва ундан ҳам кўпроқ
ошди

2

.

Республикамизда Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури доирасида 12

йиллик мажбурий таълимга, жумладан, 9 йиллик мактаб таълими ва ундан
кейинги 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига босқичма-босқич ўтилди.

Таълим соҳасида хизматлар сифатини таъминлашда умумтаълим

мактабларининг моддий-техника салоҳияти муҳим ўрин тутади. Ушбу
вазифалар 2004 йилда қабул қилинган Мактаб таълимини ривожлантириш
умуммиллий давлат дастурининг устувор йўналишларидан бири бўлди.

2004-2010 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий

давлат дастури амалга оширилди. Ушбу дастурни амалга ошириш доирасида
403 та янги мактаб қурилди, 9 мингта мактабда қайта тиклаш ишлари амалга
оширилди, 8,5 мингдан ортиқ мактаб мебель, замонавий ўқув-лаборатория
ускуналари, комьпютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа ўқув
материаллари билан жиҳозланди. Шунингдек, 7800 тадан зиѐд умумтаълим
мактаби янгидан қурилди, таъмирланди ва реконструкция қилинди, уларнинг
умумий сони эса 9860 тага етди. 8 мингдан ортиқ таълим муассасаси капитал
таъмирланди

3

.

Статистик маълумотларга кўра, давлат бюджети ялпи харажатларининг

ялпи ички маҳсулотдаги улуши камайишига қарамасдан, харажатларнинг
ижтимоий йўналтирилгани сезиларли даражажа ўзгарди. Ялпи харажатлар
таркибида таълим тизими учун харажатлар 1990 йилдаги 17,9 фоиздан 2010

2

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтнинг мустақиллик йилларидаги асосий тенденция ва

кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари

3

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтнинг мустақиллик йилларидаги асосий тенденция ва

кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

йилда 33,3 фоизга, соғлиқни сақлаш тизими учун харажатлар мос равишда 10
фоиздан 12,8 фоизга кўпайди (2-жадвал)

4

.

2-жадвал

Давлат бюджети харажатлари таркибининг ўзгариш динамикаси

(фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар

1990 й.

2000 й.

2010 й.

Харажатлар, жами

100

100

100

1.

Ижтимоий соҳага ва аҳолини
ижтимоий қўллаб-қувватлашга

31,5

42,5

59,0

Шундан:

Таълим

17,9

23,2

33,3

Соғлиқни сақлаш

10,0

8,7

12,8

2.

Иқтисодиѐт

40,7

9,2

11,3

3.

Инвестиция

16,6

20,4

6,4

4.

Бошқа харажатлар

11,2

27,9

23,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Бундан ташқари, болалар спортини ривожлантириш юзасидан

мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилиб, ўз ифодасини топмоқда.
Болалар саломатлигини тиклаш, етук ва баркамол бўлиб етишиши ҳамда
уларни спорт билан шуғулланиши учун республикамиз миқѐсида минглаб
спорт масканлари ташкил этилмоқда.

Ёш авлодни жисмоний тарбиялаш ва болалар спортини ривожлантиришга

қаратилган дастурни амалга ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Бунинг натижасида фақат 2010 йилнинг ўзида 72 та спорт иншооти, 27 та сузиш
хавзаси фойдаланишга топширилди, умумий қиймати 3 миллион АҚШ
долларига тенг бўлган спорт инвентарлари ва ускуналар жойларга етказиб
берилди. 2011 йилга келиб қурилган спорт иншоатлари 215 тани ташкил этди

5

.

Статистик маълумотларга эътибор берсак, таҳлиллар шуни кўрсатадики,

1990 йилда яратилган болалар спорти маскани 1825 тани ташкил этган бўлса,
2000 йилда 2783 тага етди. 2010 йилга келиб эса бу кўрсаткич 5980 та (1990
йилга нисбатан 214,8 %)га ошган

6

.

3-жадвал

Болалар спортининг ривожланиши

Кўрсаткичлар

1990 й.

2000 й.

2010 й.

Доимий тарзда спорт билан шуғулланувчи

ўқувчилар сони, минг киши

444,8

621,7

2218,9

Спорт билан мунтазам шуғулланувчи

болалар улуши, фоизда

7,4

11,5

34,8

4

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтнинг мустақиллик йилларидаги асосий тенденция ва

кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари.

5

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида таҳлил қилинди.

6

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги маълумотлари асосида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

3-жадвал давоми

Болалар спорти масканларининг сони

1825

2783

5980

Мактаблардаги ѐпиқ спорт залларининг

сони

3128

3863

6151

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг

халқаро спорт мусобақаларида қўлга

киритган ютуқлари, медаллар сони

22

166

420

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 1998 йилда қабул

қилинган

“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш”

Давлат дастури

мамлакатимизда бутун тиббиѐт тизимини тубдан қайта қуриш, кўп сарф-
харажат талаб этадиган тиббий ѐрдамдан амбулатория-поликлиника ва
профилактика тиббиѐтига устувор аҳамият беришга ўтишда муҳим омил бўлди.
Бунинг натижасида биргина 2010 йилнинг ўзида стационар тиббий
муассасаларида қўшимча 1630 та даволаниш ўрни ташкил этилди. 2010 йилда
соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 триллион сўмдан
зиѐд маблағ йўналтирилди. Соғлиқни сақлаш соҳаси амбулатория-поликлиника
бўғинининг мустаҳкамланиши туфайли беморларнинг шифохоналарда ѐтиб
даволаниш даражаси ҳар 100 кишига нисбатан камайиб, 1990 йилдагига 24,6
кишидан 2010 йилда 16,7 кишига тушди ва беморнинг касалхонада даволаниши
ўртача 14,8 кун ўрнига 8,3 кунга тўғри келмоқда

7

.

4-жадвал

Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий кўрсаткичлари (минг бирлик)

Кўрсаткичлар

2006 й. 2007 й. 2008 й. 2009 й. 2010 й.

1

2

3

4

5

6

Касалхона муассасалари сони

1150

1133

1086

1132

1172

Касалхона жойлари сони

138,6

138,8

137,5

139,6

139,6

10 минг аҳолига тўғри келган
жойлар сони

50,9

51,3

49,9

49,8

49,1

Барча мутахассислик бўйича
врачлар сони

75,8

76,9

77,1

80,4

79,9

10 минг аҳолига тўғри келган
врачлар сони

28,4

28,4

28,0

29,0

28,1

Барча мутахассислик бўйича
врач-аѐллар сони

40,9

41,2

41,5

41,5

42,0

Ўрта махсус тиббиѐт ходим-
лари сони

274,4

280,3

287,3

301,9

310,2

10 минг аҳолига тўғри келган
ўрта махсус тиббиѐт ходимлари
сони

102,9

103,5

104,3

107,8

109.0

7

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

4-жадвал давоми

1

2

3

4

5

6

Аҳолига

амбулатория-поли-

клиника хизматини кўрсатувчи
даволаш муассасалари сони

5352

5810

5754

5869

5993

Амбулатория - поликлиника
муассасалари

қуввати,

бир

сменадаги қабул қилиш (жами 1
сменадаги қабули)

408,3

414,5

413,6

415,5

422,5

Мустақил ва бошқа муассаса-
лар таркибига кирувчи болалар
поликлиника (бўлим)лари сони

2413

2339

2219

2322

2341

Ҳомиладор ва фарзанд кўрган
аѐллар учун жойлар сони, жами
минг бирлик

21,9

20,6

20,3

20,1

19,9

10 минг аѐлга (15-49)

29,1

26,9

25,9

25,3

24,6

Манба: Статистическое обозрение Республике Узбекистан за 2011 год.


Аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан аҳолига юқори сифатли

ихтисослаштирилган тиббий ѐрдам кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида,
Республика махсус ихтисослаштирилган марказлари ташкил этилди ва
фаолияти йўлга қўйилди.

5-жадвал

Амбулатория-поликлиника муассасалари фаолияти

Кўрсаткичлар

1990 й.

2000 й.

2010 й.

Амбулатория – поликлиника тиббий

хизматини кўрсатувчи тиббий

масканлари сони

3139

4847

5886

Шу жумладан, қишлоқ ва шаҳар

врачлик пунктлари

-

1567

3208

Амбулатория – поликлиника

муассасаларининг қабул вақти, минг

киши

275,7

391,5

416,0

Бир кишининг тиббиѐт муассасаларига

ўртача ташрифи, марта

6,5

8,8

9,5


Бугунги кунда мамлакатимизда сифат жиҳатдан янги, замонавий

талабларга жавоб берадиган, ўз таркибида республика ва вилоят тез тиббий
ѐрдам марказларини бирлаштирган тиббий муассасалар тармоғи яратилди.
Қишлоқ жойларида замонавий асосда жиҳозланган 3 минг 200 дан ортиқ
қишлоқ врачлик пункти барпо этилди. Оналар ва болалар саломатлигини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

муҳофаза қилиш бўйича замонавий тизим яратилди, барча вилоят марказлари
ва Тошкент шаҳрида перинатал ва скрининг марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида, ижтимоий

соҳадаги давлат сиѐсатининг асосий йўналишларидан бири бўлган она ва бола
саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи етакчи ўрин эгаллайди.

2010 йилда давлат бюджети маблағларидан оналик ва болаликни

муҳофаза қилиш, турли касалликларнинг олдини олиш, умуман, соғлиқни
сақлаш тизимини ривожлантириш учун 1,7 триллион сўм миқдорида маблағ
ажратилди ва бу 2009 йилга қараганда 30 фоиз, 2008 йилдагига нисбатан эса 2
баробар кўп.

Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий соҳалар фаолиятини ривожлантириш

ва уни янада такомиллаштириш, албатта, молиялаштириш ва ушбу мақсадларга
ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда бу борада давлатимиз
томонидан амалга оширилаѐтган иқтисодий-ижтимоий чора-тадбирлар билан
боғлиқ. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида бугун
мамлакатимизда ижтимоий соҳани янада юксалтириш ва такомиллаштириш
бораси комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, татбиқ этилмоқда ва бу
амалиѐтда ўз самарасини бермоқда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов