Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонда истеъмол кредитларини ривожлантиришнинг йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
348-353
9
2
Поделиться
Рахимов, А., & Раззаков, Ж. (2011). Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонда истеъмол кредитларини ривожлантиришнинг йўналишлари. Экономика и инновационные технологии, (2), 348–353. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7825
А Рахимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Ж Раззаков, Ташкентский Государственный Университет Экономики

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи банк бизнесини алоҳида тузилишлар бўйича ривожлантириш жараѐнларини кучайтириш билан аҳамиятлидир. Кенг талаб қилинадиган банк хизматлари сегментларининг ихтисослашган банк хизматларига нисбатан маълум афзалликларига қарамай универсал банклар махсус хизматлар кўламини кенгайтиришга бўлган уринишлари ортиб бормоқда. Ихтисослаштирилган кредит ташкилотлари бу сегментларда шуниси билан жалб қилиш характерига эгаки, улар чекланган доирадаги операцияларни бажариш ва буни юқори сифат билан ҳамда банк фаолиятининг бирмунча кам риски асосида бажарадилар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1

А.А. Рахимов,

катта ўқитувчиси,

Ж.Х. Раззаков, магистрант,

ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА

ЎЗБЕКИСТОНДА ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи банк

бизнесини алоҳида тузилишлар бўйича ривожлантириш жараѐнларини
кучайтириш билан аҳамиятлидир. Кенг талаб қилинадиган банк хизматлари
сегментларининг ихтисослашган банк хизматларига нисбатан маълум
афзалликларига қарамай универсал банклар махсус хизматлар кўламини
кенгайтиришга бўлган уринишлари ортиб бормоқда. Ихтисослаштирилган
кредит ташкилотлари бу сегментларда шуниси билан жалб қилиш характерига
эгаки, улар чекланган доирадаги операцияларни бажариш ва буни юқори сифат
билан ҳамда банк фаолиятининг бирмунча кам риски асосида бажарадилар.

Кейинги вақтларда банк хизматлари сегментининг кўчмас мулк

таъминоти асосида уй-жой биноларини сотиб олиш учун ажратиладиган
истеъмол кредитини кредитлаш турига бўлган талаб сезиларли равишда ортиб
бормоқда. Шу ўринда савол туғилади, ушбу банк хизмати қанчалик муҳим, у
махсус истеъмол кредитлаш институтларининг пайдо бўлиш заруратини
келтириб чикариши мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу институтлар қандай
кўринишда бўлиши лозим?

Президентимиз И.А.Каримов ушбу муаммоларга ўз фикрини билдириб,

“Аҳоли даромади ва фаровонлигини ошириш борасида ҳам сифат жиҳатидан
чуқур ўзгаришлар юз бермоқда. Аҳолининг иш ҳақи, умуман, пул даромадлари
барқарор ошиб бормоқда, унинг харид қобилияти муттасил ўсмоқда,
фуқароларимиз истеъмол қиладиган маҳсулотлар таркибининг сифати
ортмоқда.

Биргина 2010 йилда бюджет соҳаси муассасалари ходимларининг иш ҳақи,

пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори 32 %га, аҳолининг
умумий пул даромадлари эса жон бошига 1,3 баробар ошди.

Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаѐтган

даромад улуши тобора салмоқли ўрин эгалламоқда ва барча даромадларнинг 47
%дан ортиғи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда.

Юртимизда оилаларнинг сифатли ва узоқ муддат фойдаланадиган

истеъмол товарлари билан таъминланиш даражаси сезиларли равишда ошди.
Жумладан, бугунги кунда ҳар 100 та оилага ўртача 132 та телевизор, 99 та
музлатгич, 18 тадан зиѐд кондиционер, 12 та шахсий компьютер, 27 тадан ортиқ
енгил автомобил тўғри келмоқда”

1

, - деб таъкидлайди.

Бугунги кунда тижорат банки ўзининг бўлажак мижозларига қандай

маҳсулот ва хизматлар тўпламини таклиф қилишга қодир эканлиги унинг бозор

1

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. – Т.: Ўзбекистон, 2011. 5 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

иқтисодиѐтига қай даражада мослашгани, шунингдек, босқичма-босқич
самарали ривожланиш имкониятларидан дарак берувчи асосий сифат
кўрсаткичларидан биридир. Шу билан бирга, тижорат банкларининг бозорда
турли-туман товар ва хизматларни тақдим эта олиш имкониятини намойиш
қиладиган асосий кўрсаткич банк бозорида рақобат кураши қай даражада авж
олганидан далолат берувчи кўрсаткичдир. Бинобарин, айнан банк томонидан
бозорда таклиф этилаѐтган «товарлар ва хизматлар» моҳиятидан келиб чиққан
ҳолда тижорат банки рақобат сиѐсатини муваффақиятли олиб бораѐтганлиги
ҳақида фикр юритиш мумкин

Ҳозир кўпчилик банклар олдида мижозлар билан узоқ муддатли

муносабатларни йўлга кўйиш вазифаси туради. Бу вазифани бажариш
банкларга пул маблағларини жалб этиб, шу тариқа пул оқимларини
кўпайтиришнигина эмас, балки бозордаги ўз аҳволи учун ташвишланмаслик
имконини ҳам беради, чунки бундай ҳолларда улар ҳар доим барқарор
мижозларга эга бўладилар.

3. Мижозларда банкларга нисбатан ишонч даражасининг ўзгариши ва

мижозларга

хизмат

кўрсатишга

қўйиладиган

талабларнинг

жиддий

янгиланиши.

Истеъмол кредитининг асосий хусусиятлари кредитор ва қарздор

ўртасида кўчмас мулк гарови таъминоти асосида кредитлаштириш
муносабатларида намоѐн бўлади. Мазкур муносабатлар иштирокчилари
сифатида бир томондан банк ѐки кредит муассасаси (кредит уюшмаси) иккинчи
томондан қарздор ѐки ўзининг кўчмас мулкини гаровга қўйган ҳолда кредит
қайтарилишини кафолатловчи учинчи шахс қатнашади.

Истеъмол кредитини ривожлантиришнинг услубий ва мавжуд илмий

ѐндашувларини ўрганиш бизга қуйидагича асосий хулосаларга келиш ҳамда
тавсияларни баѐн этишга имкон берди:

Истеъмол кредитини ривожалантириш муаммоларидан бири бўлган

етарли ресурс базасини ташкил этиш учун истеъмол кредити облигациялар ѐки
депозитар тилхатлардан фойдаланиш йўлга қўйилиши зарурлиги асосланди.

Жадвал

Ўзбекистонда истеъмол кредитини ривожлантиришнинг омиллари

1-гуруҳ: аҳоли

турмуш даражасини

тавсифловчи омиллар

2-гуруҳ: тижорат банки

кредит имкониятларини

тавсифловчи омиллар

3-гуруҳ: кредит жараѐнини

юридик жихатдан

таъминланганлик ва

макроиқтисодий омиллар

- ўртача номинал иш

ҳақи;

-жалб этилган маблағлар-

нинг ҳажми ва таркибий

тузилиши (омонатлар ва

депозитлар);

-

кредит бўйича таъминотни

ундириш юзасидан кредиторлар

ҳуқуқлари таъминланиши соҳаси-

даги қонунчиликни ривожланиши;

-аҳолининг

номинал

даромадлари;

-жалб этилган маблағлар-

нинг қиймати;

-қарз

олувчи ҳақида ахборот

тақдим этишни мувофиқлаштириш

соҳасидаги

қонунчиликнинг

ривожланиши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

Жадвал давоми

- реал иш ҳақи;

-

истеъмол кредитлари

бўйича

кредит

ресурс-

ларини

жойлаштириш

ставкаси;

-

кредитор ҳуқуқларини қарз

олувчининг фирибгарлик хатти-

ҳаракатларидан ҳимоялаш соҳаси-

даги қонунчиликни ривожланиши;

- аҳолининг реал даро-

мадлари;

- Марказий банкнинг пул-

кредит сиѐсати;

- фонд ва суғурта бозорларининг

юридик ва ташкилий жиҳатлари

ривожланиши;

- истеъмолга ва жамға-

ришга мойиллиги;

- кредитлаш жараѐнини

ташкил этиш (харажат-

ларни пасайтириш);

- иқтисодий ўсиш;

- аҳоли пул даромадла-

рининг барқарорлиги;

- даромадликнинг талаб

этиладиган меъѐри (ѐки

зарарсизлик нуқтаси);

-

молиявий бозорнинг бошқа

секторларидаги операциялар даро-

мадлилиги ва хавф-хатарлилиги;

- аҳолининг кредитлаш-

даги

тажрибаси

ва

молиявий институтлар-

га бўлган ишонч дара-

жаси

-кредит таваккалчиликла-

рини бошқариш усуллари-

ни ишлаб чиқиш

- истеъмол баҳоларининг ўсиш

суръати

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.


Юртбошимиз томонидан иқтисодиѐтни ривожлантириш борасида олиб

борилаѐтган ислоҳотларда асосий эътибор аҳоли турмуш даражасини янада
яхшилаш ва аҳоли даромадини изчил ошириб боришга қаратилмоқда.

2010 йилда аҳолининг реал даромадлари 23,5 %га, бюджет соҳаси

муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар,
стипендиялар миқдори 32 %га, аҳолининг умумий пул даромадлари эса жон
бошига 1,3 баробар ошди. Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик
фаолиятидан олинаѐтган даромад улуши салмоқли ўрин эгалламоқда ва 2010
йилда барча даромадларнинг 47 %дан ортиғи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келди.

Ҳукумат ва Марказий банк томонидан нархлар барқарорлигини

таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2010 йилда
инфляция даражасининг белгиланган мақсадли прогноз кўрсаткичдан паст
бўлиши таъминланди.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитасининг

маълумотларига кўра, истеъмол баҳолари индекси бўйича ҳисобланган
инфляция даражаси 2010 йилда 7,3 %ни ташкил этди. Хусусан, ўтган йилда
озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 1,9 %га ошиб, инфляция даражасига
таъсири 1,11 %ни, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 9,6 %га ошиб,
инфляция даражасига таъсири 2,35 %ни, кўрсатилган хизматлар нархлари 22,3
%га ошиб, инфляция даражасига таъсири 3,78 %ни ташкил этди.

Жаҳон тажрибасидан шу нарса маълумки, аҳолининг яшаш даражаси,

оила бюджетини ошириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда
истеъмол кредитининг аҳамияти катта. Истеъмол кредити кўпгина
мамлакатларда банк операцияларининг кенг тарқалган турларидан бири
ҳисобланиб, истеъмолчининг, яъни фуқаронинг истеъмол эҳтиѐжини қондириш
мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиши учун берилади.

Истеъмол кредити икки турга бўлинади: бу сотиб олинган товарлар

ҳақини тўлаш учун истеъмолчига пул маблағлари тарзида бериладиган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

молиявий истеъмол кредити, сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ѐки
кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб тўлаш тарзида бериладиган товар
истеъмол кредитидир.

Истеъмол кредити ривожланган

Ғapб мамлакатларидаги банк

операцияларининг кенг тарқалган турларидан биридир. Бунда шуни алоҳида
таъкидлаш керакки, истеъмол кредитининг амал қилиш соҳаси автомашина,
маиший техника каби узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни сотиб олишга
қараганда анча кенгдир. Масалан:

кўчмас мулкни харид қилишда ҳам ҳақи бўлиб тўланадиган аслида, узоқ

муддатли кредит бериш турларидан биридир;

дебет - кредит карточкалари орқали

амалга ошириладиган жорий

харидлар ўз аҳамияти ва кенг тарқалганлиги жиҳатидан истеъмол кредитидан
фойдаланишдан қолишмайди.

АҚШ Федерал қонунчилигида ва айрим штатларнинг қонунларида

истеъмол кредити деганда жисмоний шахснинг шахсий ва оилавий
эҳтиѐжларини, шунингдек уй хўжалиги эҳтиѐжларини қондириш учун кредит
олиши тушунилади. Бундай талқин жорий истеъмол учун товар ва хизматларни
узоқ вақт фойдаланиладиган товарлар ва кўчмас мулкни сотиб олишни ўз ичига
олади. Истеъмол кредити ушбу турларининг сўнггиси ўзига хос хусусиятлари
туфайли алоҳида тармоқ деб қаралади. Ушбу мақолада, асосан, истеъмол
кредитининг узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар (durafbe goods) ҳақини
бўлиб тўлаш орқали сотиб олиш каби классик турини кўриб чиқамиз.

АҚШ қонунчилик амалиѐтида истеъмол кредитини аста - секин

(installment) ва бир йўла (noninstallment) ундириладиган турларга бўлиш қабул
қилинган. Қарздорнинг бир маротаба тўлови билан ундириладиган истеъмол
кредити, одатда, тижорат банклари томонидан (single payment loans) ѐки
хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари томонидан (service credits) берилади.
Аста - секин ундириладиган кредит деганда икки маротаба ва бундан ҳам
кўпроқ тўловлар орқали ундириладиган кредит тушунилади. Истеъмол
кредитининг айни ушбу тури АҚШ да айниқса кенг тарқалган (ипотека кредити
бу ҳисобга кирмайди).

Истеъмол кредити етказиб берувчиларини бирламчи сотувчи агентлар

(originators) ва иккиламчи кредитор агентлар (holders)ra бўлиш истеъмол
кредитини таснифлашнинг бошқа бир усулидир. Аксарият ҳолларда бир
шахснинг ўзи кредит сотувчиси (originator) ва кредитор (holder) бўлади. Лекин
бозорда иккита агент қатнашадиган ҳоллар ҳам кўп бўлади: масалан,
автомобиль сотиб олишга йўналтириладиган кредитнинг катта қисми
автомобиль сотиладиган жойда дилер томонидан расмийлаштирилади, кейин
эса банкка ѐки молия компаниясига берилади. Бундай ҳолда автодилер кредитга
оид ўз ҳуқуқларини молия муассасасига дисконт бўйича беради.

Бундан ташқари, АҚШ қонунчилиги истеъмол кредитини молиявий

кредит (lender credit) ва товар кредити (vendor credit) турларига бўлади.
Маълумки, моливий кредит деганда, пул ссудаси берилиши тушунилади. Товар
кредити деганда эса товар сотувчисининг истеъмолчига сотиб олинган товар
учун ҳақни бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериши назарда тутилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

5

Чакана савдо корхонаси харидорнинг ҳисоб рақамларини ҳисобга олиб

борганлиги учун банкка тўлайдиган дисконт хусусиятини алоҳида айтиб ўтиш
лозим. Аслида, бу нақд тўлов учун имтиѐздир (cash discount). Гап шундаки,
савдо корхоналари амалиѐтида харид ҳақини нақд тўлайдиган мижозларга
стандарт нархлардан сийлов (одатда 3-5 % микдорида) бериш қабул қилинган.
Кредит карточкаси орқали тўлов амалга оширилганда истеъмолчига бундай
имтиѐз берилмайди. Бошқа томондан, сотувчи банкка ҳисоб рақамини тақдим
этганида, худди ҳақни нақд олганидагидек самарага эришади. Шу тариқа
харидор кредит карточкасидан фойдаланганида банкдан нақд маблағ олиш
(нақд пул олишда банкка хизмат ҳақи тўлаш) заруратидан қутулиш туфайли
тежамга эришади. Лекин имтиѐз олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Дисконт ставкаси асосан қатнашув шартномаси (member agreement)

шартларига боғлиқ бўлиб, одатда, 5 %ни ташкил этади, яъни ҳақ нақд
тўланиши туфайли бериладиган имтиѐз ставкаси даражасида бўлади.

Истеъмол кредити бўйича битим мезонларини ҳисоблаб чиқиш

услубиятини аста - секин ундириладиган кредитлар (installment credit) мисолида
кўриб чиқамиз.

Кредит бериш борасидаги молиявий фаолият қарзларни ундиришнинг

турли усулларидан, шунингдек, кредит битимининг мезонларини белгилашдаги
изчилликлардан фойдаланишни кўзда тутади. Уларни танлаш эса кўпинча
кредиторнинг мақомига боғлиқ бўлади (банк ѐки кредит муассасаси %
ставкасини асосий мезон деб олган тақдирда чакана савдодаги сотувчи
қарзларни ундириш юзасидан ўзи ишлаб чиққан графикка асосланиши
мумкин).

Бунда чакана сотувчи (retailer) кредитни ундириш графигини харидорга

маълум қилганида қандай % ставкаси қўлланаѐтгани ва натижада қарз
олувчининг зиммасига қандай молиявий юк тушаѐтганини аниқ тушунтириши
лозим.

АҚШда истеъмол кредити берилаѐтганда кредитор кредит олувчи билан

битим тузаѐтганда кредит мезонларини “очиб кўрсатиши” керак.

Истеъмол кредити етказиб берувчилар (vendors), одатда, қарзни ундириш

графигидан келиб чиққан ҳолда, ставка ўлчамини белгилашади. Бунда улар
йиллик % ставкаларининг махсус жадваллар (annual percentage гаг.е)дан
фойдаланишади.

Истеъмол кредитида оддий %лар, одатда, кредитнинг бутун миқдори

бўйича ҳисоблаб ѐзилади ва қарзнинг асосий миқдорига кредитни бериш
пайтида қўшилади. Қарзни %лари билан ундириш кредитнинг бутун муддати
мобайнида тенг қисмларда тўлаш орқали амалга оширилади.

%лар қарзнинг бутун миқдори бўйича ҳисоблаб ѐзилади, унинг ҳақиқий

суммаси эса вақт ўтган сайин камайиб боради. Шу туфайли ҳақиқий
ишлатилган кредит бўйича % ставкаси истеъмол кредити шартлари асосидаги
ставкага қараганда сезиларли даражада юқорироқ бўлади.

Масалан, йиллик % ставкасини 10 % даражасида белгилаб, уч йил

мобайнида истеъмол кредити беришда ҳақиқий ставка 19,46 %ни, яъни амалда
икки баробар кўпроқни ташкил этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

6

Истеъмол кредити амалиѐти %ларни бир йўла кредитнинг бутун микдори

бўйича ҳисоблаб ѐзишни назарда тутади. Шу сабабли, қарзларни ундиришни
бюролари) вужудга келади. Бу эса айрим истеъмолчиларнинг кредит
қобилиятларини баҳолашга доир сарф-харажатларни анча камайтириш
имконини бериб, истеъмол кредити билан боғлиқ молиявий таваккалчилик
хавфини ҳам анча камайтиради.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда аҳолига истеъмол кредитлари бериш

тартибини амалиѐтга жорий этаѐтган кредит ташкилотларининг сони кундан-
кунга кўпайиб бормоқда. Одатда, уй-жойни танлаш учун вақт чекланган
бўлади. Шундай экан, қарз олувчи банк истеъмол кредити бериш чоғида қандай
талабларни қўйишини олдиндан аниқлаб олса, яхшироқ бўлади. Умуман
олганда, истеъмол кредити олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплаш ва
расмийлаштиришнинг тўртта босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Кўрсатиб ўтилган муаммоларни ечишда қуйидаги йўналишларни кўрсатиб

ўтишимиз мумкин:

-

истеъмол кредити бўйича мажбуриятларни бажаришни таъмин этувчи

меъѐрий ва қонунчилик базасини мукаммаллаштириш. Бунда биринчи навбатда
истеъмол кредити предметини ундириш ва тўловни амалга оширмаган
субъектни гаровга қўйилган бинодан кўчиришнинг аниқ тартибларини
белгилаш лозим;

-

истеъмол кредити олувчиси сифатида фуқароларни, ҳамда кредиторлари

ва инвесторлари сифатида тижорат банк-кредиторларни қайта молиялашни
амалга оширадиган тижорат банкларини солиқ орқали рағбатлантириш.

Истеъмол кредити ривожланишидаги муаммолардан бири бўлган қарздор

томонидан истеъмол кредити шартлари бузилганда гаровга қўйилган мулк
бўйича ҳуқуқлар кредиторга ўтиши механизми ҳозиргача тўлиқ ишлаб
чиқилмай келинмоқда. Бундан ташқари, истеъмол кредити фаолияти билан
шуғулланувчи банкларга махсус уй-жой бўйича имтиѐзлар ажратиш
масалаларини ҳам кўриб чиқиш зарур. Халқаро тажриба кузатувига кўра,
истеъмол кредити ривожланишида давлатнинг ҳуқуқий ва бошқа таъсир
омиллари орқали кўмаги ҳал қилувчи аҳамият касб этади.


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов