Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистонда истеъмол кредитларини ривожлантиришнинг йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
227-232
15
3
Поделиться
Рахимов, А., & Раззаков, Ж. (2012). Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзбекистонда истеъмол кредитларини ривожлантиришнинг йўналишлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 227–232. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7882
А Рахимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Ж Раззаков, Ташкентский Государственный Университет Экономики

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда банк тизимини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи банк бизнесини алоҳида тузулишлар бўйича ривожлантириш жараѐнларини кучайтириш билан ажралиб туради. Кенг талаб қилинадиган банк хизматлари сегментларининг ихтисослашган банк хизматларига нисбатан маълум афзалликларига қарамасдан универсал банклар махсус хизматлар кўламини кенгайтиришга бўлган уринишлари ортиб бормоқда. Ихтисослаштирилган кредит ташкилотлари бу сегментларда шуниси билан жалб қилиш характерига эгаки, улар чекланган доирадаги операцияларни бажариш асносида улар буни юқори сифат билан ҳамда банк фаолиятининг бирмунча кам риски асосида бажарадилар.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

А.А. Рахимов,

катта ўқитувчи,

Ж.Х. Раззаков,

магистрант, ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА

ЎЗБЕКИСТОНДА ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ўзбекистонда банк тизимини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи банк

бизнесини алоҳида тузулишлар бўйича ривожлантириш жараѐнларини
кучайтириш билан ажралиб туради. Кенг талаб қилинадиган банк хизматлари
сегментларининг ихтисослашган банк хизматларига нисбатан маълум
афзалликларига қарамасдан универсал банклар махсус хизматлар кўламини
кенгайтиришга бўлган уринишлари ортиб бормоқда. Ихтисослаштирилган
кредит ташкилотлари бу сегментларда шуниси билан жалб қилиш характерига
эгаки, улар чекланган доирадаги операцияларни бажариш асносида улар буни
юқори сифат билан ҳамда банк фаолиятининг бирмунча кам риски асосида
бажарадилар.

Кейинги вақтларда банк хизматлари сегментининг кўчмас мулк

таъминоти асосида уй-жой биноларини сотиб олиш учун ажратиладиган
истеъмол кредитини кредитлаш турига бўлган талаб сезиларли равишда ортиб
бормоқда. Шу ўринда савол туғилади, ушбу банк хизмати қанчалик муҳим, у
махсус Истеъмол кредити бўйича кредитлаш институтларининг пайдо бўлиши
заруратини келтириб чиқариши мумкинми? Агар мумкин бўлса бу институтлар
қандай кўринишда бўлиши лозим.

Президентимиз И.А.Каримов ушбу муаммоларга ўз фикрини билдириб

“Аҳоли даромади ва фаровонлигини ошириш борасида ҳам сифат жиҳатидан
чуқур ўзгаришлар юз бермоқда. Аҳолининг иш ҳақи ва умуман, пул
даромадлари барқарор ошиб бормоқда, унинг ҳарид қобилияти муттасил
ўсмоқда, фуқароларимиз истеъмол қиладиган маҳсулотлар таркибининг сифати
ортмоқда.

Биргина 2010 йилда бюджет соҳаси муассасалари ходимларининг иш ҳақи,

пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори 32 %га, аҳолининг
умумий пул даромадлари эса жон бошига 1,3 баробар ошди.

Аҳолининг даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаѐтган

даромад улуши тобора салмоқли ўрин эгалламоқда ва барча даромадларнинг 47
%дан ортиги ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда.

Юртимизда оилаларнинг сифатли ва узоқ; муддат фойдаланадиган

истеъмол товарлари билан таъминланиш даражаси сезиларли равишда ошди.
Жумладан, бугунги кунда ҳар 100 та оилага ўртача 132 та телевизор, 99 та
холодильник, 18 тадан зиѐд кондиционер, 12 та шахсий компьютер, 27 тадан
ортиқ енгил автомобиль тўғри келмоқда”

1

– деб, таъкидлайди.

1

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга

хизмат қилади. - Т.: Ўзбекистон, 2011. 5-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

Бугунги кунда тижорат банки ўзининг бўлажак мижозларига қандай

махсулот ва хизматлар тўпламини таклиф қилишга қодир эканлиги унинг бозор
иқтисодиѐтига қай даражада мослашгани, шунингдек босқичма-босқич
самарали ривожланиш имкониятларидан дарак берувчи асосий сифат
кўрсаткичларидан биридир. Шу билан бирга, тижорат банкларининг бозорда
турли-туман товарлар ва хизматларни тақдим эта олиш имкониятини намойиш
қиладиган асосий кўрсаткич банк бозорида рақобат кураши қай даражада авж
олганидан далолат берувчи кўрсаткичдир. Бинобарин, айнан банк томонидан
бозорда таклиф этилаѐтган «товарлар ва хизматлар» моҳиятидан келиб чиққан
ҳолда тижорат банки рақобат сиѐсатини муваффақиятли олиб бораѐтганлиги
ҳақида фикр юритиш мумкин.

Жадвал

Ўзбекистонда истеъмол кредитини ривожлантиришнинг омиллари

2

2

Муаллиф томонидан тузилган.

1-гуруҳ: аҳоли

турмуш даражасини

тавсифловчи

омиллар

2-гуруҳ: тижорат

банки кредит

имкониятларини

тавсифловчи омиллар

3-гуруҳ: кредит жараѐнини

юридик жиҳатдан

таъминланганлик ва

макроиқтисодий омиллар

1

2

3

- ўртача номинал иш
ҳақи;

-жалб этилган
маблағларнинг ҳажми
ва таркибий тузилиши
(омонатлар ва
депозитлар);

- кредит бўйича таъминотни
ундириш юзасидан
кредиторлар ҳуқуқларининг
таъминланиши соҳасидаги
қонунчиликни ривожланиши;

-аҳолининг номинал
даромадлари;

-жалб этилган
маблағларнинг
қиймати;

-қарз олувчи ҳақида ахборот
тақдим этишни
мувофиқлаштириш
соҳасидаги қонунчиликни
ривожланиши;

- реал иш ҳақи;

- истеъмол кредитлари
бўйича кредит
ресурсларини
жойлаштириш
ставкаси;

- кредитор ҳуқуқларини қарз
олувчининг фирибгарлик
ҳатти ҳаракатларидан
ҳимоялаш соҳасидаги
қонунчиликни ривожланиши;

- аҳолининг реал
даромадлари;

- Марказий банкнинг
пул-кредит сиѐсати;

- фонд ва суғурта
бозорларининг юридик ва
ташкилий жиҳатларини
ривожланиши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

жадвал давоми


Ҳозир кўпчилик банклар олдида мижозлар билан узоқ муддатли

муносабатларни йўлга қўйиш вазифаси туради. Бу вазифани бажариш банкларга
пул маблағларини жалб этиб, шу тариқа пул оқимларини кўпайтиришнигина
эмас, балки бозордаги ўз аҳволи учун ташвишланмаслик имконини ҳам беради,
чунки бундай ҳолларда улар ҳар доим барқарор мижозларга эга бўладилар.

3. Мижозларда банкларга нисбатан ишонч даражасининг ўзгариши ва

мижозларга хизмат кўрсатишга қўйиладиган талабларнинг жиддий янгиланиши.

Истеъмол кредитининг асосий хусусиятлари кредитор ва қарздор ўртасида

кўчмас мулк гарови таъминоти асосида кредитлаштириш муносабатларида
номоѐн бўлади. Мазкур муносабатлар иштирокчилари сифатида бир томондан
банк ѐки кредит муасссасаси (кредит уюшмаси) иккинчи томондан қарздор ѐки
ўзининг кўчмас мулкини гаровга қўйган ҳолда кредит қайтарилишини
кафолатловчи учинчи шахс қатнашади.

Истеъмол кредитини ривожлантиришнинг услубий ва мавжуд илмий

ѐндашувларини ўрганиш бизга қуйидагича асосий хулосаларга келиш ҳамда
тавсияларни баѐн этишга имкон берди:

Истеъмол кредитни ривожалантириш муаммоларидан бири бўлган етарли

ресурс базасини ташкил этиш учун истеъмол кредити облигациялар ѐки
депозитар тилхатлардан фойдаланиш йўлга қўйилиши зарурлиги асосланди.

Юртбошимиз томонидан иқтисодиѐтни ривожлантириш борасида олиб

борилаѐтган ислоҳотларда асосий эътибор аҳоли турмуш даражасини янада
яхшилаш ва аҳоли даромадини изчил ошириб боришга қаратилмоқда.

2010 йилда аҳолининг реал даромадлари 23,5 %га, бюджет соҳаси

муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар,
стипендиялар миқдори 32 %га, аҳолининг умумий пул даромадлари эса жон
бошига 1,3 баробар ошди. Аҳолининг даромадлари таркибида тадбиркорлик
фаолиятидан олинаѐтган даромад улуши салмоқл ўрин

эгалламоқда ва 2010

йилда барча даромадларнинг 47 %дан ортиғи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келди.

- истеъмолга ва
жамғаришга
мойиллиги;

- кредитлаш жараѐнини
ташкил этиш
(харажатларни
пасайтириш);

- иқтисодий ўсиш;

- аҳоли пул
даромадларининг
барқарорлиги;

- даромадликнинг талаб
этиладиган меъѐри (ѐки
зарарсизлик нуқтаси);

- молиявий бозорнинг бошқа
секторларидаги операциялар
даромадлилиги ва хавф-
хатарлилиги;

- аҳолининг
кредитлашдаги
тажрибаси ва
молиявий
институтларга
бўлган ишонч
даражаси.

- кредит
таваккалчиликларини
бошқариш усулларини
ишлаб чиқиш.

- истеъмол баҳоларининг
ўсиш суръати.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

Ҳукумат ва Марказий банк томонидан нархлар барқарорлигини

таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2010 йилда
инфляция даражасининг белгиланган мақсадли прогноз кўрсаткичдан паст
бўлиши таъминланди.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитасининг

маълумотларига кўра, истеъмол баҳолари индекси бўйича ҳисобланган
инфляция даражаси 2010 йилда 7,3 %ни ташкил этди. Хусусан, ўтган йилда
озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 1,9 %га ошиб, инфляция даражасига
таъсири 1,11 %ни, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 9,6 %га ошиб,
инфляция даражасига таъсири 2,35 %ни, кўрсатилган хизматлар нархи 22,3 %га
ошиб, инфляция даражасига таъсири 3,78 %ни ташкил қилди.

Жаҳон тажрибасидан шу нарса маълумки, аҳолининг яшаш даражасини,

оила бюджетини ошириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда
истеъмол кредитининг аҳамияти катта. Истеъмол кредити кўпгина
мамлакатларда банк операцияларининг кенг тарқалган турларидан бири
ҳисобланиб, истеъмолчининг, яъни фуқаронинг истеъмол эҳтиѐжини қондириш
мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиши учун берилади.

Истеъмол кредити икки турга бўлинади: бу сотиб олинган товарлар

ҳақини тўлаш учун истеъмолчига пул маблағлари тарзида бериладиган
молиявий истеъмол кредити, сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ѐки
кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида бериладиган товар
истеъмол кредитидир.

Истеъмол

кредити

ривожланган

ғарб

мамлакатларидаги

банк

операцияларининг кенг тарқалган турларидан биридир. Бунда шуни алоҳида
таъкидлаш керакки, истеъмол кредитининг амал килиш соҳаси автомашина,
маиший техника каби узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни сотиб олишга
қараганда анча кенгдир. Масалан:

• ҳақи бўлиб-бўлиб тўланадиган кўчмас мулкни харид қилиш ҳам, аслида,

узоқ муддатли кредит бериш турларидан биридир;

дебет кредит карточкалари орқали амалга ошириладиган жорий харидлар

ўз аҳамияти ва кенг тарқалганлиги жиҳатидан истеъмол кредитидан
фойдаланишдан қолишмайди.

АҚШ Федерал қонунчилигида ва айрим штатларнинг қонунларида

истеъмол кредити деганда жисмоний шахснинг шахсий ва оилавий эҳтиѐжлари-
ни, шунингдек уй хўжалиги эҳтиѐжларини қондириш учун кредит олиши
тушунилади. Бундай талқин жорий истеъмол учун товарлар ва хизматларни узоқ
вақт фойдаланиладиган товарларни ва кўчмас мулкни сотиб олишни ўз ичига
олади. Истеъмол кредити ушбу турларининг сўнггиси ўзига хос хусусиятлари
туфайли алоҳида тармоқ деб қаралади. Ушбу мақолада, асосан, истеъмол
кредитининг узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар (durafbe goods) ҳақини
бўлиб-бўлиб тўлаш орқали сотиб олиш каби классик турини кўриб чиқамиз.

АҚШ қонунчилик амалиѐтида истеъмол кредитини аста секин (installment)

ва бир йўла (noninstallment) сўндириладиган турларга бўлиш қабул қилинган.
Қарздорнинг бир маротаба тўлови билан сўндириладиган истеъмол кредити,
одатда, тижорат банклари томонидан (single payment loans) ѐки хизматлар
кўрсатиш соҳаси корхоналари томонидан (service credits) берилади. Аста секин


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

сўндириладиган кредит деганда икки маротаба ва бундан ҳам кўпроқ тўловлар
орқали сўндириладиган кредит тушунилади. Истеъмол кредитининг айни ушбу
тури АҚШда айниқса кенг тарқалган (ипотека кредити бу ҳисобга кирмайди).

Истеъмол кредити етказиб берувчиларини бирламчи сотувчи агентлар

(originators) ва иккиламчи кредитор агентлар (holders)ra бўлиш истеъмол
кредитини таснифлашнинг бошқа бир усулидир. Аксарият ҳолларда бир
шахснинг ўзи кредит сотувчиси (originator) ва кредитор (holder) бўлади. Лекин
бозорда иккита агент қатнашадиган ҳоллар ҳам кўп бўлади: масалан, автомобиль
сотиб олишга йўналтириладиган кредитнинг катта қисми автомобиль
сотиладиган жойда дилер томонидан расмийлаштирилади, кейин эса банкка ѐки
молия компаниясига берилади. Бундай ҳолда автодилер кредитга оид ўз
ҳуқуқларини молия муассасасига дисконт бўйича беради.

Бундан ташқари, АҚШ қонунчилиги истеъмол кредитини молиявий

кредит (lender credit) ва товар кредити (vendor credit) турларига бўлади. Шуниси
аѐнки, моливий кредит деганда, пул ссудаси берилиши тушунилади. Товар
кредити деганда эса товар сотувчисининг истеъмолчига сотиб олинган товар
учун ҳақни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериши назарда тутилади.

Чакана савдо корхонаси харидорнинг ҳисоб рақамларини ҳисобга олиб

борганлиги учун банкка тўлайдиган дисконт хусусиятини алоҳида айтиб ўтиш
лозим. Аслида, бу нақд тўлов учун сийловдир (cash discount). Гап шундаки,
савдо корхоналари амалиѐтида харид ҳақини нақд тўлайдиган мижозларга
стандарт нархлардан сийлов (одатда 3-5 % миқдорида) бериш қабул қилинган.
Кредит карточкаси орқали тўлов амалга оширилганда истеъмолчига бундай
сийлов берилмайди. Бошқа томондан, сотувчи банкка ҳисоб рақамини тақдим
этганида, худди ҳақни нақд олганидагидек самарага эришади. Шу тариқа
харидор кредит карточкасидан фойдаланганида банкдан нақд маблағ олиш (нақд
пул олишда банкка хизмат ҳақи тўлаш) заруратидан қутулиш туфайли тежамга
эришади. Лекин сийлов олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Дисконт ставкаси асосан қатнашув шартномаси (member agreement)

шартларига боғлиқ бўлади, лекин, одатда, 5 %ни ташкил қилади, яъни ҳақ нақд
тўланиши туфайли бериладиган сийлов ставкаси даражасида бўлади.

Истеъмол кредити бўйича битим мезонларини ҳисоблаб чиқиш

услубиятини аста секин сўндириладиган кредитлар (installment credit) мисолида
кўрсатиб берамиз.

Кредит бериш борасидаги молиявий фаолият қарзларни сўндиришнинг

турли усулларидан, шунингдек кредит битимининг мезонларини белгилашдаги
изчилликлардан фойдаланишни кўзда тутади. Уларни танлаш эса кўпинча
кредиторнинг мақомига боғлиқ бўлади (банк ѐки кредит муассасаси %
ставкасини асосий мезон деб олган тақдирда чакана савдодаги сотувчи
қарзларни сўндириш юзасидан ўзи ишлаб чиққан графикка асосланиши
мумкин).

Бунда чакана сотувчи (retailer) кредитни сўндириш графигини харидорга

маълум қилганида қандай % ставкаси қўлланаѐтгани ва натижада қарз
олувчининг зиммасига қандай молиявий юк тушаѐтганини аниқ тушунтириши
керак АҚШда истеъмол кредити берилаѐтганда кредитор кредит олувчи билан
битим тузаѐтганда кредит мезонларини “очиб кўрсатиши” керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

Истеъмол кредити етказиб берувчилар (vendors), одатда, қарзни сўндириш

графигидан келиб чиққан ҳолда, ставка ўлчамини белгилашади. Бунда улар
йиллик фоиз ставкаларининг махсус жадваллари (annual percentage rаr.е)дан
фойдаланишади.

Истеъмол кредитида оддий фоизлар, одатда, кредитнинг бутун миқдори

бўйича ҳисоблаб ѐзилади ва қарзнинг асосий миқдорига кредитни бериш
пайтида қушилади. Қарзни фоизлари билан сўндириш кредитнинг бутун
муддати мобайнида тенг қисмларда тўлаш орқали амалга оширилади.

Фоизлар қарзнинг бутун миқдори бўйича ҳисоблаб ѐзилади, унинг

ҳақиқий суммаси эса вақт ўтган сайин камайиб боради. Шу туфайли ҳақиқий
ишлатилган кредит бўйича % ставкаси истеъмол кредити шартлари асосидаги
ставкага қараганда сезиларли даражада юқорироқ бўлади.

Масалан, йиллик фоиз ставкасини 10 % даражасида белгилаб, уч йил

мобайнида истеъмол кредити беришда ҳақиқий ставка 19,46 %ни, яъни амалда
икки баробар кўпроқни ташкил этади.

Истеъмол кредити амалиѐти фоизларни бир йўла кредитнинг бутун

миқдори бўйича ҳисоблаб ѐзишни назарда тутади. Шу сабабли, қарзларни
сўндиришни бюролари) вужудга келади. Бу эса айрим истеъмолчиларнинг
кредит қобилиятларини баҳолашга доир сарф-ҳаражатларни анча камайтириш
имконини бериб, истеъмол кредити билан боғлиқ молиявий таваккалчилик
хавфини ҳам анча камайтиради.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда аҳолига истеъмол кредитлари бериш

тартибини амалиѐтга жорий этаѐтган кредит ташкилотларининг сони кундан-
кунга кўпайиб бормоқда. Одатда, уй-жойни танлаш учун вақт чекланган бўлади.
Шундай экан, қарз олувчи банк истеъмол кредити бериш чоғида қандай
талабларни қўйишини олдиндан аниқлаб олса, яхшироқ бўлади. Умуман
олганда, истеъмол кредити олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплаш ва
расмийлаштиришнинг тўртта босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Кўрсатиб ўтилган муаммоларни ечишда қуйидаги йўналишларни кўрсатиб

ўтишимиз мумкин:

-

истеъмол кредити бўйича мажбуриятларни бажаришни таъминловчи

меъѐрий ва қонунчилик базасини мукаммаллаштириш. Бунда биринчи навбатда
истеъмол кредити предметини ундириш ва тўловни амалга оширмаган
субъектни гаровга қўйилган бинодан кўчиришнинг аниқ тартибларини
белгилаш лозим;

-

истеъмол кредити олувчиси сифатида фуқароларни, ҳамда кредиторлари

ва инвесторлари сифатида тижорат банк-кредиторларни қайта молиялашни
амалга оширадиган тижорат банкларини солиқ орқали рағбатлантириш.

Истеъмол кредити ривожланишидаги муаммолардан бири бўлган қарздор

томонидан истеъмол кредити шартлари бузилганда гаровга қўйилган мулк
бўйича ҳуқуқлар кредиторга ўтиши механизми ҳозиргача тўлиқ ишлаб
чиқилмасдан келинмоқда. Бундан ташқари, истеъмол кредити фаолияти билан
шуғулланувчи банкларга махсус уй-жой бўйича имтиѐзлар ажратиш
масалаларини ҳам кўриб чиқиш зарур. Халқаро тажрибадан кузатилаѐтгани каби
истеъмол кредити ривожланишида давлатнинг ҳуқуқий ва бошқа таъсир
омиллари орқали кўмаги ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов