Статистикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
215-220
21
2
Поделиться
Гаибназаров, Б., & Абдуллаева, М. (2012). Статистикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (1), 215–220. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7878
Б Гаибназаров, Центр переподготовки кадров и статистических исследований Госкомстата

доктор экономических наук, профессор

М Абдуллаева, Центр переподготовки кадров и статистических исследований Госкомстата

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида ахборот- коммуникация технологиялари соҳасида қатор ўзгаришлар содир бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил ПФ - 3080 - сонли ―Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация тизимларини жорий этиш тўғрисидаги‖ Фармони қабул қилинди. Унга биноан, ахборотлаштиришнинг миллий тизимини яратиш, иқтисодиѐт ва жамият ҳаѐтининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш, ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораѐтган талаб- эҳтиѐжларини янада тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот жамиятига кириш ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтириш учун қулай шарт – шароитлар яратилиб келинмоқда.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

Б.К. Ғайибназаров,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

М.Р. Абдуллаева, катта ўқитувчи,

Давлат Статистика Қўмитаси

Кадрларни қайта тайёрлаш ва

статистика тадқиқотлари маркази

СТАТИСТИКАДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Мустақиллик

йилларида

Ўзбекистон

Республикасида

ахборот-

коммуникация технологиялари соҳасида қатор ўзгаришлар содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил ПФ - 3080 - сонли
―Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация
тизимларини жорий этиш тўғрисидаги‖ Фармони қабул қилинди. Унга биноан,
ахборотлаштиришнинг миллий тизимини яратиш, иқтисодиѐт ва жамият
ҳаѐтининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер
техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш,
ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораѐтган талаб-
эҳтиѐжларини янада тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот жамиятига кириш
ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтириш учун
қулай шарт – шароитлар яратилиб келинмоқда.

Жумладан, соҳага оид қонун ҳужжатларини қабул қилиниши фармон

ижросини яққол намунасидир. Бугунги кунгача меъѐрий-ҳуқуқий базани
таъминлайдиган бир нечта қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар
амалда ўз ижросини топмоқда. Улар иқтисодиѐт тармоқлари фаолиятини тўғри
юритиш ва тартибга солиш, шу билан бир қаторда, хизмат кўрсатувчи (ишлаб
чиқарувчи) ва мижозлар ўртасидаги ижтимоий - иқтисодий муносабатларни
қонуний ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этади.

2011 йилда Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 8,8 млн.ни

ташкил этди (1-расм).

Бугунги кунда республикада бир нечта электрон рақамли имзоларни (ЭРИ)

рўйхатга олиш марказлари фаолият олиб бормоқда. Айниқса, давлат бошқарув
органлари фаолиятига электрон ҳужжат айланиш тизимлари киритилиб,
ҳозирда ундан фойдаланиш имкониятлари ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 ноябрда қабул

қилинган ПҚ-999 - сонли ―Давлат статистика органлари тизимининг дастурий-
техникавий таъминоти ва кадрларининг профессионал малакаси даражасини
оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ ги Қарорига биноан,

жаҳон

статистика амалиѐтида умумқабул қилинган тамойиллар ва методология
асосида Ўзбекистон Республикасининг давлат статистика тизимини янада
такомиллаштириш, замонавий ҳисоблаш воситаларидан фойдаланиш негизида
фойдаланувчиларнинг кенг доирасини ҳаққоний ва тўлиқ маълумотлар билан
таъминлаш, статистика фаолиятига илғор ахборот-коммуникация техно-
логияларини жорий этишни кенгайтириш, шунингдек, давлат статистика


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

органлари тизими кадрлари малакасини ошириш ишларини сифат жиҳатидан
яхшилаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилди.

1-

расм.

Интернет фойдаланувчилари сонининг ўсиши

Қарорга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман статистика
органлари янги компьютер техникалари билан таъминланди.

Давлат статистика қўмитасининг(ДСҚ) расмий сайти

www.stat.uz

ташкил

этилди. Расмий сайт орқали статистик ҳисоботларни тақдим этиш бўйича
интерфаол давлат хизматларини кўрсатиш миқѐси кенгаймоқда.

Ҳозирда Давлат статистика қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 23 августдаги ―Давлат ва хўжалик бошқаруви, махаллий давлат
ҳокимияти

органларининг

ахборот-коммуникация

технологияларидан

фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро хамкорлигини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 181-сонли қарорига
мувофиқ, расмий сайт орқали қуйидаги асосий интерфаол давлат хизматларини
кўрсатиш жорий этилган:

Ўзбекистан Республикаси ижтимоий-иктисодий ривожланишининг

асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни такдим
этиш;

корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри хакида маълумотлар

такдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 ноябрдаги ―Давлат

статистика органлари тизимининг дастурий-техникавий таъминоти ва
кадрларининг профессионал малакаси даражасини оширишга оид кўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-999-сонли карорига мувофиқ, 2010 йилда
расмий сайтнинг янги варианти ишга туширилиши натижасида, Давлат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

статистика қўмитаси томонидан қуйидаги қўшимча интерфаол давлат
хизматлари кўрсатиб келинмоқда:

фуқароларнинг статистика масалалари буйича шикоятлари, ариза

ва таклифларини кўриб чиқиш;

статистик маълумотларни ишлаб чиқиш методологияси бўйича

маълумотлар тақдим этиш;

давлат статистика хисоботлари шакллари бланкаларини тақдим этиш;

динамик каторлар бўйича маълумотлар тақдим этиш;

демофафик кўрсаткичлар бўйича маълумотлар такдим этиш;

статистик классификаторлар бўйича ахборот тақдим этиш;

электрон аризаларни кабул қилиш ва улар билан ишлаш, шунингдек

Интернет тармоғи оркали очик фирма номларини захиралаш ва вақтинча
саклаш;

электрон статистика ҳисоботларини кабул қилиш ва улар билан ишлаш,

Интернет тармоғи оркали электрон ракамли имзолардан фойдаланган ҳолда
электрон статистика хисоботлари юбориш хизматлари кўрсатиш.

Давлат статистика қўмитаси томонидан 2011 йилнинг 1 февралидан

бошлаб, Интернет тармоғи орқали фирма номларини захирага қўйишнинг
электрон тизими жорий этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги

―Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-1529-
сонли қарорига мувофиқ, 2011 йилнинг 1 июнидан бошлаб хўжалик юритувчи
субъектнинг фирма номини захирага қўйиш муассасаларнинг ўзлари ѐки
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Интернет тармоғи орқали амалга
оширилмоқда

1

.

Давлат статистика қўмитасида жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб

давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда электрон рақамли имзо
билан тасдиқланган ҳолда Интернет орқали юбориш тизими жорий этилди(2-
расм).

Бу тизим ҳисобот топширувчилар учун ҳам ҳисобот қабул қилувчилар

учун ҳам қатор қулайликлар яратади. Ҳисобот топширувчилар ўз иш
жойларида ҳисоботларни электрон усулда тўлдириб, уларни Интернет орқали
статистика органларига юборадилар. Бу эса мижозларни статистика
органларига шахсан ташриф буюришдан ҳалос этади. Демак, йўлга ва навбат
кутишга кетадиган вақт, шу билан бир қаторда, статистика ҳисоботларини
тўлдиришга кетадиган меҳнат ҳаражатлари ҳам тежалади. Тизимнинг яна бир
ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳисобот топширувчи ҳисобот шаклини
тўғри тўлдирмагунча юбориш имкониятига эга бўлмайди. Яъни тизим
арифметик ва мантиқий назорат қилиш функциясига эга. Бу эса ҳисобот
топширувчиларга ҳисоботларни хатосиз тўлдириш имкониятини беради.
Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳисобот шифрланган ҳолда

1

www.stat.uz

- Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

Интернетдан юборилади ва бу маълумот узатиш хафвсизлиги тўлиқ
таъминлайди.














2-расм. Давлат статистика ҳисоботларини Интернет орқали юбориш


Тизимдан фойдаланиш учун ҳисобот топширувчилар:

Интернет тармоғига уланган бўлиши;

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

солиқ

қўмитасининг

янги

технологиялар илмий-ахборот марказининг электрон рақамли имзолар
калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази томонидан берилган электрон
рақамли имзога эга бўлиши;

юридик ташкилот жойлашган ҳудуднинг статистика бўлимига ариза

билан мурожаат қилиш;

Давлат статистика қўмитасининг

www.stat.uz

расмий сайтидан дастурий

таъминотни кўчириб олиш ва ўз компютерига ўрнатиш;

ҳисоботни тўлдириш, ҳамда арифметик ва мантиқий хатоларнинг

текширувини ўтказиш талаб этилади

2

.

Ҳозирги кунда, корхона ва ташкилотларга 22 та давлат статистика

ҳисоботлари шаклларини Интернет тармоғи орқали электрон кўринишда
тақдим этиш имконияти яратилган. Ҳисобот шаклларини Давлат статистика
қўмитасининг

www.stat.uz

расмий сайтидан кўчириб олиш мумкин.

Тизимда ойлик, чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари қўлланилади.

Ҳисоботлар ҳар хил бўлишига қарамасда уларнинг ишлаш услуби бир
хилликни талаб этади. Аммо ҳисобот маълумотларининг даври бундан
мустасно. Тизимдаги ҳисобот кўриниши билан қоғоздаги ҳисобот варианти
билан бир хил бўлади.

2

www.stat.uz

- Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти.

Давлат статистика қўмитаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

Электрон статистика ҳисоботини белгиланган тартибда тақдим этишда

статистика органларига қўшимча равишда унинг қоғоздаги нусхасини тақдим
этиш талаб этилмайди. Даcтур юридик шахсларнинг флешка ѐки бошқа
алмаштириладиган манбалардан ЭРИни мустақил равишда излаб топади ва уни
ишончлилигини текшириб, ҳисоботни имзолайди ва маълумотларни шифрлаб
Давлат статистика қўмитасининг cерверига юборади.

Давлат статистика қўмитасининг серверидан ҳисобот топширувчига

ҳисоботни келиб тушганлиги, шунингдек, уни қабул қилинганлиги ѐки
хатоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар билан бирга қабул қилинмаганлиги
тўғрисидаги электрон хабар юборилади. Қабул қилинганлиги тўғрисидаги
хабар ҳисобот тақдим этилганлигининг тасдиғи ҳисобланади.

Ҳозирда республиканинг турли вилоятларидаги юридик ташкилотлар

статистика ҳисоботларини топширишда тизим имкониятларидан кенг
фойдаланиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасида Microsoft

компанияси технологияси, яъни SharePoint Server 2007 дастури асосида
электрон хужжат айланиш тизими яратилган бўлиб, бу тизимнинг асосий
мақсади — ташкилот инстанциялари бўйича электрон хужжатлар айланишини
таъминлашдан иборат.

SharePoint Server 2007 фойдаланувчиларга қатор қулайликлар яратади.

Интерфейси тушунарли ва осонлиги сабабли, фойдаланувчи қисқа муддат
ичида ундан фойдаланишни ўрганиб олиши мумкин. Бундан ташқари
хужжатларни ягона форматини ва қулай маълумотлар базасидан фойдаланиш
имкониятини ҳам беради.

Ҳозирда тизим давлат статистика қўмитасида фойдаланилиб, бошқармалар

орасида хужжат айланишини таъминламоқда. Тизим ходимлар учун қатор
қулайликлар яратиш билан бирга иш самарадорлигини ҳам ошишига сезиларли
таъсир кўрсатмоқда.

Электрон хужжатни асосий реквизитларидан бири бу электрон рақамли

имзо бўлиб, жорий йилнинг март ойида Давлат cтатистикаси тизимида
электрон ҳужжат алмашинувини жорий қилиш учун, Давлат статистика
қўмитаси томонидан илмий-техникавий ва маркетинг тадқиқотлари маркази -
―UNICON.UZ‖дан 288 та электрон рақамли имзо (ЭРИ) cотиб олинди

3

.

Бугунги кунда ДСҚ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шахар бошқармалари, туман статистика органларида мавжуд бўлган
локал тармоқлари асосида ягона корпоратив тармоқ ташкил этилган бўлиб, у
узлуксиз ишлаб турибди.

Юқоридаги қарорга мувофиқ, Давлат статистика қўмитасини Кадрларни

қайта тайѐрлаш ва статистика тадқиқотлари Марказида ―Статистика
органларида электрон хужжат айланиши тизимини жорий этиш‖, ―Статистика
органлари тизимида ахборот тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш ва
бошқариш‖, ―Статистикада замонавий ахборот-коммуникация тизимлари‖ ва
жойларда ташкил этиладиган ―Давлат статистика ҳисоботларини электрон
рақамли имзодан фойдаланиб электрон тарзда интернет орқали тақдим этиш

3

www.stat.uz

- Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

тизимини жорий этиш‖ курслари ташкил этилган. Бу малака ошириш
курсларини 2011 йил ҳисоботига кўра, режадаги 514 тадан 506 та тизим
ходимлари ва 136 та иқтисодиѐтнинг турли тармоқларида фаолият олиб
бораѐтган ходимлар муваффақиятли якунлаб, тегишли гувоҳномаларга эга
бўлишди.

2011 йилнинг 27 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 289-сонли ―Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат
хокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга
доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва
ахборот–коммуникация

технологияларидан

фойдаланиш

юзасидан

аттестацидан ўтказиш тартиби тўғрисида‖ги Қарорига биноан Марказда 2012
йилда, компьютер техникаси ва ахборот–коммуникация технологияларидан
фойдаланиш бўйича янги ўқув курси ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Юқоридаги Қарорга кўра ташкилот ходимларининг малака ва кўникмалари

даражаси Давлат талабларига мувофиқ бўлиши керак. Яъни ташкилот ходими
АКТ соҳасидаги фаолиятни тартибга соладиган ва лавозим вазифаларини
бажаришга тадбиқ этиладиган Ўзбекистон Республикасининг норматив-
ҳуқуқий хужжатларини, электрон хужжатлари айланиши тизимида ва электрон
рақамли имзо билан ишлаш асосларини, ахборот технологияларини билиши
зарур. Шунингдек, шахсий компьютерда фойдаланувчи даражасида ишлаш,
идоравий дастурий иловалари билан ишлаш, Интернет тармоғида, локал ва
корпоратив тармоқларда ишлаш, электрон хужжатлар айланиши тизимидан
фойдаланиш, электрон почтадан ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш,
ташкилий техникадан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши зарур

4

.

Давлат ташкилотларида фаолият юритаѐтган ходимларни аттетацияга

тайѐрлаш мақсадида Марказда ташкил этилиши режалаштирилаѐтган
―Компьютер техникаси ва ахборот–коммуникация технологиялари‖ деб
номланадиган янги курс Давлат талабларига тўлиқ мос келади. Курсни
муваффақиятли якунлаган ходимларга тегишли гувохномалар берилади.



4

ЎзР ВМ 2011 йил 27 октябрдаги 289-сонли ―Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни
ишда компьютер техникаси ва ахборот–коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан
аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида‖ги Қарори.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов