Индикативное планирование агропродовольственного сектора

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
13-20
34
8
Поделиться
Кувнаков, Х., & Абдуллаева, М. (2014). Индикативное планирование агропродовольственного сектора. Экономика и инновационные технологии, (4), 13–20. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8156
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются научно-методические основы индикативного планирование и её необходимость в регулировании национальной экономики со стороны государства. Приводится применение экономико-математических моделей для индикативного планирования продуктов питания населения. В математической модели дана технология индикативного планировании в развитии сельского хозяйства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ҳ.Қ. Қувнақов, М.К. Абдуллаева, ТДИУ

АГРАР ОЗИҚ-ОВҚАТ СЕКТОРИНИ ИНДИКАТИВ РЕЖАЛАШТИРИШ

В

статье

рассматриваются

научно-методические

основы

индикативного планирование и её необходимость в регулировании
национальной экономики со стороны государства. Приводится применение
экономико-математических моделей для индикативного планирования
продуктов питания населения. В математической модели дана технология
индикативного планировании в развитии сельского хозяйства.

In the article is considered theoretical and methodical basis and necessity of

indicative planning for national economy regulation by government. In the paper
also provided economical-mathematical models to indicative planning of consumer
goods. There were discussed technologies of mathematical models to indicative
planning of agriculture.

Калитли сўзлар:

аҳоли турмуш даражаси, озиқ-овқат бозори, озиқ-

овқат хавфсизлиги, индикатив режалаштириш, аграр сиёсат, озиқ-овқат
маҳсулотларига талаб.


Бозор

иқтисодиётида

кўрсатмали

режалар

ўрнини

индикатив

режалаштириш эгаллайди, индикатив режалаштириш бозор ва бозор
механизмига қарама-қарши бўлмасдан, аксинча ишлаб чиқаришнинг қулай
йўлларини

танлашда,

ресурслар

билан

ўз

вақтида

таъминлашда,

фойдаланилмаган заҳира ва имкониятларни қўллашга ҳамда рақобатдаги
устунликлардан

максимал

даражада

фойдаланишга

ва

турли

хил

таваккалчиликларни камайтиришга имкон беради. Бунда ишлаб чиқаришни
ривожлантириш юзасидан қарорлар қабул қилиш масъулиятини хўжалик
юритувчи субъектлар ҳуқуқларини кенгайтирган ҳолда маҳаллий бошқарув
органлари ўз зиммасига олади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб

чиқаришнинг улкан ресурслари ва уни экспорт қилиш имкониятиларига эга.
Ҳозирги кунда дунёнинг озиқ-овқат бозорида доннинг ва бошқа истеъмол
товарларининг нархи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида,
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни
кўпайтириш ва республика аҳолисини ушбу маҳсулотлар билан таъминлашни
асосий вазифа сифатида қўяди.

Юзага келаётган бундай шароитда Ўзбекистон ички истеъмол бозорини

ўзимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор ва
ишончли тарзда таъминлаш, уларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш,
турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш борасида Ўзбекистон
Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2008 йил 20 октябрдаги

“Озиқ-овқат

экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”

ги Фармони долзарб аҳамиятга эга.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Республика аҳoлининг ўсиб бoраётган тўлов қoбилияти билан

мамлакатимиз кoрxoналарида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий озиқ-овқат
тoварлари ҳажми ўртасида ички бoзoрда мутанoсибликни таъминлаш, бундай
маҳсулoтлар турини кенгайтириш, бoзoрларимизни улар билан ишoнчли тарзда
тўлдириб бoриш давлатимизнинг аграр озиқ-овқат сиёсатининг бош
мақсадидир

.

Чунки мамлакат аҳолисининг турмуш фаровонлиги кўп жиҳатдан

уларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасига
боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражасини оширишда

биринчи навбатда аҳоли саломатлигига эътибор катталигини кўришимиз
мумкин.

Чунки айнан

озиқ-овқат истеъмоли одамлар ва халқлар саломатлигига

бевосита таъсир қилади. Қониқарсиз озиқланиш инсон саломатлигини емириб,
жамият учун улкан иқтисодий чиқимларга олиб келади. Кўп тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, қониқарсиз озиқланиш кўп мамлакатларнинг иқтисодий
тараққиётига тўсқинлик қилиб келган. Озиқланиш ва иқтисодий ўсишга
бағишланган ФАО тадқиқотлари шуни кўрсатадики, оқсил истеъмолининг бир
фоизга кўтарилиши узоқ муддат давомида ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ)ни
0,49 фоизга ошишига олиб келади. ЯИМнинг ҳар йили бир фоизга ортиши 72
йил давомида аҳоли даромадини икки баравар ошиши, икки фоизга ўсиши эса
36 йилда икки баравар юксалишига олиб келади. Иқтисодий тараққиётда
озиқланишнинг аҳамияти бебаҳодир [3].

Собиқ Иттифоқ даврида давлатнинг марказлашган режалаштириш

шароитида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича директив
режалар асосий ролни ўйнади. Ўша даврда аҳоли даромадлари даражасининг
ўта пастлиги сабабли унинг 80 фоиздан ортиғи кундалик истеъмол товарларини
истеъмол қилишга, жумладан 58,3 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари ва 31,5
фоизи ноозиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолига сарфланган [4].

Биз ўз навбатида ушбу ҳолатни диаграмма кўринишида ифодаласак

бўлади:

0

10

20

30

40

50

60

70

хизматлар учун

тўловлар

ноозиқ-овқат

маҳсулотлари

озиқ-овқат

маҳсулотлари

1-диаграмма. 1990 йилда Ўзбекистонда аҳоли истеъмол харажатларининг

таркиби(фоиз ҳисобида)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Мустақил-

лик-барча эзгу режа ва марраларимизнинг мустаҳкам мезонидир”рисоласини ўрганиш
бўйича ўқув қўлланма. - Т.: O’qituvchi, НМИУ, 2013.-43 б

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Юқорида келтирилган диаграммадан кўриниб турибдики, аҳолининг

истеъмол харажатлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари асосий ўринни
эгаллагани ҳолда, хизматлар учун тўловларнинг улуши пастлигини кўришимиз
мумкин. Аҳолининг оқилона истеъмоли натижасида ногиронлик, аҳоли
умрининг қисқариши каби салбий оқибатларга олиб келади. Шунинг учун ҳам
аҳолининг умр кўриш давомийлиги собиқ Иттифоқ даврида бошқа Ҳамдўстлик
давлатларига қараганда паст бўлган.

Юқоридаги ҳолатнинг ўзгариши айнан мустақиллик йилларида ижобий

тарафга ўзгариб, асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг импортига чек қўйилди.

Мустақиллик йилларида аграр соҳада босқичма-босқич амалга

оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли республикамизда озиқ-овқат
хавфсизлигининг асосий таянчи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажмини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, экин
майдонлари таркибини оптималлаштириш, ишлаб чиқаришга янги ва илғор
технологияларни жорий этиш, экин навлари ва чорва моллари зотини яхшилаш,
уруғчилик-селекция ишларини тубдан яхшилаш борасида кенг қамровли, шу
билан бирга пухта ўйланган ишлар амалга оширилди. Натижада мамлакатимиз
аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ички имкониятлар
ҳисобига қондирилди, энг асосийси мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашга эришилди.

Ўзбекистон

аҳолисининг

озиқ-овқат

маҳсулотлари

билан

таъминланганлик даражасининг ҳозирги ҳолатини таҳлил этсак: агар 1991
йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда меъёрга нисбатан етиштирилган
маҳсулот ҳажми мевада 42,6 %ни, узумда 93,8 %ни, картошкада 29,8 %ни
ташкил этган бўлса, 2012 йилга келиб, бу кўрсаткич мевада 119,7 %ни, узумда
156,3 %ни, сабзавотда 229,2 %ни, картошкада 135,4 %ни ва полизда 245,1 ни
ташкил этди. Шунингдек, асосий турдаги чорвачилик маҳсулотларини
истеъмол қилиш миқдори ҳам барқарор ўсиб бормоқда. Жумладан, 2012 йилда
аҳоли жон бошига гўшт ишлаб чиқариш (сўйилган вазнда) 36,7 кг.ни (талабга
нисбатан 91,8 %), сут 247,5 кг.ни (талабга нисбатан 176,8 %), тухум 131 донани
(талабга нисбатан 108,4 %) ташкил этди

[2]

.

Бу ҳолат мустақиллик йилларида, айниқса қишлоқ хўжалигида

деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кўпайиши
билан ўзгарди. 2013 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажми 2000 йилдагига нисбатан 2,3 баробар кўпайди. Фақат ўтган йилнинг
ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,8 фоизга, жумладан,
деҳқончилик — 6,4 фоизга, чорвачилик — 7,4 фоизга ўсди [1].

Тахлиллар шуни кўсатадики тармоқнинг ЯИМдаги улуши 2000 йилдаги

30,1 фоиздан 2013 йилда 16,8 фоизга пасайди. Лекин ЯИМ таркибининг
пасайиши аҳолининг озиқ-овқат билан таъминланганлигига салбий таъсир
кўрсатгани йўқ.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда аҳоли томонидан истеъмол

қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги томонидан берилган меъёрларга мувофиқ келади. Аҳолини
озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашдаги бундай ижобий натижаларга ўз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

навбатида Ўзбекистонда инсоннинг яшаш шароитини яхшилаш ва аҳолининг
турмуш даражасини оширишга бўлган эътибор туфайли эришилди.

Айни вақтда республикада сув ресурсларининг тақчиллиги шароитида

озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни режалаштириш
концепцияси ва озиқ-овқат саноатини бошқариш шаклларини ўзгартириш
заруратини келтириб чиқаради.

Бу вазифани амалга ошириш учун қишлоқ туманлари аграр секторида

ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш дастурларини амалга
ошириш муҳим ролъ ўйнайди. Чунки у ерда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг бевосита ишлаб чиқарувчилари, тайёрлаш ва қайта ишловчи
корхоналар, шунингдек, моддий-техника ва сервис хизматлари кўрсатувчи
ташкилотларнинг асосий қисми жойлашган.

Лекин табиий-иқтисодий шароитларнинг турли хиллиги, товар ишлаб

чиқаришнинг тарқоқлиги, қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг
монопол мавқеи туфайли зарар кўриб ишлаш ва даромадларнинг беқарорлиги,
аграр секторга инвестиция киритишнинг муаммолиги, ҳудудларнинг
иқтисодий-ижтимоий, экологик муаммоларини ҳал этиш зарурати Агросаноат
мажмуини (АСМ) ва айниқса, қишлоқ туманларини режалаштириш ва
бошқаришга бўлган эҳтиёжини келтириб чиқаради.

Шундай қилиб бозор муносабатларига ўтиш билан ишлаб чиқариш

жараёнининг барча иштирокчилари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг
мураккаблашуви шароитида режалаштиришнинг роли янада муҳим аҳамият
касб эта бошлайди. Бунда давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар
ўртасидаги муносабатларни хўжалик юритишнинг янги шароитларга мос
келадиган шакллар ва усулларини қўллаш лозим.

Бозор

иқтисодиётида

кўрсатмали

режалар

ўрнини

индикатив

режалаштириш эгаллайди, бунда ишлаб чиқаришни ривожлантириш юзасидан
қарорлар қабул қилиш масъулиятини хўжалик юритувчи субъектлар
ҳуқуқларини кенгайтирган ҳолда маҳаллий бошқарув органлари ўз зиммасига
олади [5].

Бозор иқтисодиётида индикатив режалаштириш ишлаб чиқаришни

тартибга солиш унсури сифатида қишлоқ аграсаноат мажмуининг
ривожланишини прогноз қилишни, натурал ишлаб чиқариш балансларини
ҳисоблаб

чиқишни,

бюджетни

шакллантиришни

ва

уни

бутун

инфратузилмасининг фаолият кўрсатишини назарда тутиши лозим.

Шу билан бирга индикатив режалаштириш бозор ва бозор механизмига

қарама-қарши бўлмасдан аксинча, ишлаб чиқаришнинг қулай йўлларини
танлашда, ресурслар билан ўз вақтида таъминлашда, фойдаланилмаган захира
ва имкониятларни қўллашга ҳамда рақобатдаги устунликлардан максимал
даражада фойдаланишга ва турли хил таваккалчиликларни камайтиришга
имкон беради [5].

Индикатив режани ишлаб чиқаришда бозор талаблари ва рақобатчиликни

эътиборга олиб, у қанчалик асослаб берилган бўлса, унинг ҳақиқийлиги ва
иқтисодиётдаги аҳвол билан боғлиқлиги шунчалик юқори бўлади. Бу эса юзага


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

келиши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий ҳолатларни баҳолаш ва муқобил
қарорларни танлашга имкон яратади.

Шунинг

учун

республикада

пахта

экиладиган

майдонларни

оптималлаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги
лозим. Айни вақтда жаҳон озиқ-овқат бозори конъюнктураси ўзгарган ҳолатда
озиқ-овқат хавфсизлиги масаласини республикада бозор механизмига мос
келадиган индикатив режалаштиришни амалга ошириш орқали ҳал этиш
мумкин.

Индикатив режалаштиришнинг директив режалаштиришдан фарқини

англаш учун қишлоқ маъмурий тумани тадқиқ этиш асосида ётувчи
методологик тамойил хўжалик фаолиятининг объекти сифатида қуйидагиларни
назарда тутади:

Ундаги барча қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқарувчи бўғинлар

ягона ўзаро боғлиқ мажмуа сифатида ишлайди. Бу шуни англатадики, ундаги
аҳоли даромадлари тўловга қобил талабнинг асоси ҳисобланади, уларнинг озиқ-
овқатга бўлган эҳтиёжлари қондирилиши жараёни барча иштирокчиларнинг
молиявий фаолияти билан боғлиқ.

Бозор ва унинг механизмлари ушбу ҳолатда индикатив режалаштириш

иккита даражада ташкил этилади; умуман туман ва алоҳида хўжалик юритувчи
субъектлар бўйича товар маҳсулотларининг реал ҳажмини улар асосида ишлаб
чиқариш салоҳиятига қараб, товар маҳсулотларининг реал чиқиши, аҳоли жон
бошига товар ишлаб чиқариш ҳажми, ушбу кўрсаткичнинг табақаланиши
даражаси аниқланади.

Шу муносабат билан маъмурий туманнинг озиқ-овқат таъминотини

тадқиқ этишда маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг истеъмолчигача бўлган барча
жараёнларни мувофиқлаштиришни ўз ичига олувчи тизимли ёндашув
қўлланилади. Хўжалик юритишнинг турли шаклларида, таъминотнинг кўплаб
вариантларини таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи ҳар бир субъектнинг ўрнини
топиш, унинг ихтисослашуви ва буюртмалар ҳажмини белгилаш талаб этилади.
Ушбу саволларнинг барчасига иқтисодий-математик услубларни қўллаган
ҳолда жавоб бериш мумкин.

Маъмурий туман Агросаноат мажмуини (АСМ) ривожлантириш таркиби,

тузилиши ва йўналишларини асослашнинг иқтисодий-математик модели
чизиқли тенгламалар ёрдамида ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмашиш ва
истеъмол қилиш жараёнини ёритувчи ўзгарувчилар тизимини ўзида мужассам
этади. Иқтисодий математик модел (ИММ) ўзгарувчиларини деталлаштириш
қуйидаги хусусиятларни акс эттириш зарурати ва тўлиқлик даражасига боғлиқ:
туман аҳолиси; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб; ишлаб
чиқариладиган маҳсулот ассортименти истеъмол қилинадиган ресурслар
таркибини таснифлаш. Озиқ-овқат таъминоти нуқтаи назаридан Иқтисодий
математик модел (ИММ) матрицасининг таркиби 1-расмда кўрсатиган.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1-расм

Озиқ-овқат таъминоти матрицасининг таркиби












Манба: Муаллифлар ишланмаси.

“Қишлоқ хўжалиги” блоки ўзгарувчилар ва чекловлар тўплами билан

намоён этилган бўлиб, бу мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларида қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришининг имкониятларини англатади.

Товар ишлаб чиқарувчилар – қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон

хўжаликлари ва фермер хўжаликлари.

Иккинчи “Аҳоли” блоки – ҳудудий белгиси (шаҳар, қишлоқ); ёши

(болалар ва ўсмирлар, меҳнатга лаёқатли аҳоли, пенсионерлар); касб-тармоқ
ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо, таълим ходимлари); даромадлар
даражаси (паст, ўртача, юқори) бўйича таркибини тавсифловчи ўзгарувчилар
билан намоён этилган.

Учинчи “Талаб” блоки – маҳаллий аҳоли талабини қондириш учун озиқ-

овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни ҳамда давлат ва маҳаллий фондларга
озиқ-овқат маҳсулотларининг мажбурий етказиб берилишини акс эттиради.

Таклиф этилаётган аҳоли таснифи бозор иқтисодиёти тамойилларига,

айниқса талаб ва таклифнинг мослигига асосланган. Агар директив
режалаштириш шароитида, талаб аҳолининг сони ва истеъмол меъёрларига
қараб аникланган бўлса, бозор тизимида у кўп омилли функцияси булган
даромад даражасига кўра белгиланади.

Аҳоли гуруҳлари бўйича меҳнатга яроқли эркакнинг минимал истеъмол

бюджетининг

қиймати

бюджетларни

табақалашнинг

белгиланган

коэффициентлари бўйича амалдаги нархларда қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда,
аҳолининг жинс-ёш гуруҳлари бўйича ҳисоблаб чиқиш варианти асос қилиб
олинган. Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни аниқлаш эса овқатланиш
индексларини тузишнинг меъёрлаш усули ётади.

Туманда озиқ-овқат балансини режалаштиришда аҳолини маҳсулотлар

билан таъминлашнинг бир неча усуллари кўриб чиқилади – овқатланиш учун

Қишлоқ хўжалиги

Товар ишлаб чиқарувчилар

Аҳоли

Болалар 17 гача, 17-55,

>55, >60 гача бўлганлар

Аёлла

р

Қишлоқ

хўжалик

корхоналари

Фермер

хўжаликлари

Деҳқон

хўжаликлари

Бошқалар

Эркак
лар

Товар турларини ишлаб чиқариш

Талаб

Товар

турлари

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ БЛОК


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

физиологик меъёрийлик овқатланиш физиологик тансиқ истеъмол бюджетлари.
Маҳсулотларга бўлган эҳтиёж маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар бозори ва
етишмаётган маҳсулотларни четдан олиб келиш орқали қопланади. Ортиқча
товарлар ва хомашё туман ҳудудидан ташқарида сотилади.

Иқтисодий математик моделнинг (ИММ) таклиф этилаётган таркибига,

бир томондан хўжалик юритиш шакллари бўйича ишлаб чиқариш
нисбатларини ўрнатиш зарурати, иккинчи томондан эса, аҳолининг реал
даромадларини ҳисобга олган ҳолда унинг талабларига йўналтирилиш сабаб
бўлди.

Туманда ишлаб чиқаришнинг умумий даражаси хўжалик юритиш

шакллари

бўйича

Агросаноат

мажмуини

(АСМ)

ривожлантириш

йўналишларини асослашнинг муҳим мезони ҳисобланади. Бунга товар ишлаб
чиқарувчиларни молиялаш ва кредитлаш имконияти доирасида ер, меҳнат ва
моддий-техника ресурсларидан фойдаланишни таъминловчи тармоқларни
оптимал ривожлантириш ва уйғунлаштириш йўли билан эришилади.

Бундан келиб чиқиб, дастлаб тармоқ, сўнгра ҳудудий нисбатларни

аниқлаш ва қишлоқ хўжалигининг ҳудудий нисбатларига яна бир бор
аниқликлар киритиш лозим.

Ҳудудий-тармоқ нисбатларини ишлаб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги

ривожланишининг натижавий, асосий ва таъминловчи кўрсаткичлари
қўлланилади. Натижавий кўрсаткичлар жумласига ҳосилдорлик, маҳсулдорлик,
маҳсулотни ялпи ишлаб чиқариш киради. Асосий кўрсаткичлар сифатида
тармоқ фойдаланиши мумкин бўлган энг тақчил ресурслар – ер ва молиявий
ресурсларнинг абсолют чекланишини акс эттирувчи кўрсаткичлар иштирок
этади. Таъминловчи кўрсаткичлар ўзаро боғлиқ тармоқлар ҳолатини акс
эттиради, масалан, ўғитларни киритиш, чунки маҳсулот бирлигига асосий
ресурс сарфи ва реал эришиладиган натижавий кўрсаткичлар уларга боғлиқ.

Шу муносабат билан моделда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг

индикатив режаларини ишлаб чиқишнинг қуйидаги технологиясидан
фойдаланилади: талаб бозоридан келиб чиқиб маҳсулот турлари бўйича ишлаб
чиқариш ҳажми аниқланади. Шундан сўнг ҳайвонлар маҳсулдорлиги ва қишлоқ
хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги кўрсаткичлари ва уларга мос келувчи
озуқа ва моддий-техника ресурслари сарфининг нормалари ажратилади.
Мумкин бўлган ҳосилдорлик ва маҳсулдорликка мувофиқ ҳар бир турдаги
ҳайвоннинг сони ва экин майдонларининг таркиби прогноз қилинади ва
моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёж шаклланади.

Қишлоқ

хўжалиги

тармоқлари

ривожланишини

режалаштириш

вариантлари хўжалик юритишнинг объектив шароитларини акс эттириб, улар
асосида табиий шароитлар ва аграр озиқ-овқат саноатининг юзага келган
ихтисослашувини имкон қадар ҳисобга олиш ётади. Бу туман аҳолисининг
талабидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини максимал даражада
ишлаб чиқаришга эришиш учун умумий ресурс салоҳиятидан комплекс тарзда
фойдаланишга эришиш имконини беради.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бозор иқтисодиёти шароитида

режалаштиришнинг усулларидан меъёр усулига катта эътибор қаратиш керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Чунки бу усулда ресурсларни сарфлашнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг
юқори ва энг қуйи чегаралари аниқланади.

Фикримизча, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни

янада кенгайтириш ва аграр ишлаб чиқаришни модернизация қилиш орқали
тармоқни истиқболли ривожлантириш учун аҳоли эҳтиёжлари учун озиқ-овқат
маҳсулотлари, хусусан, чорва ва мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб
чиқарувчи, сақловчи ва қайта ишлашга ихтисослашган кичик хусусий
корхоналарни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш, хомашёни
қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни
модернизация қилиш, ҳўл мева-сабзавот ва тайёр маҳсулот экспорт қилувчи
субъектлар учун давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг бозор
муносабатларига мос

имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «2014 йил

юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни
сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш
йили бўлади» маърузаси / Халқ сўзи, 2014 йил 18 январь.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йилнинг

асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг
кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш”
мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: “O’qituvchi”
НМИУ. - 2013. 376– бет.

3. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, Бирлашган Миллатлар

Ташкилоти Тараққиёт Дастури маърузаси. – Т., 2010, 73-б.

4. Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

“Мустақиллик-барча

эзгу

режа

ва

марраларимизнинг

мустаҳкам

мезонидир”рисоласини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. Т.: “O’qituvchi” НМИУ,
2013.-43 б.

5. Беркинов

Б.Б.,

Ярмолик

Е.А.,

Қувноқов

Ҳ.Қ.

Индикатив

режалаштириш. Ўқув қўлланма. -T.: TДИУ, 2011. – 197 б.


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента И.А.Каримовнинг «2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили булади» маърузаси / Халк сузи, 2014 йил 18 январь.

Узбекистон Республикаси Президента И.А.Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Узбекистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йуналишларига багишланган Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катъият билан давом эттириш” мавзусидаги маърузасини урганиш буйича укув кулланма. - Т.: “O’qituvchi” НМИУ. - 2013. 376- бет.

Узбекистонда озик-овкат хавфсизлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараккиёт Дастури маърузаси. - Т., 2010, 73-6.

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг “Мустакиллик-барча эзгу режа ва марраларимизнинг мустахкам мсзонидир”рисоласини урганиш буйича укув кулланма. Т.: “O’qituvchi” НМИУ, 2013.-43 6.

Беркинов Б.Б., Ярмолик Е.А., Кувиоков ХК- Индикатив

режалаштириш. Укув кулланма. -Т.: ТДИУ, 2011. - 197 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов