Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишида мобиль алоқанинг аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
241-246
9
3
Поделиться
Гойибназаров, Б., & Абдуллаева, М. (2012). Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишида мобиль алоқанинг аҳамияти. Экономика и инновационные технологии, (2), 241–246. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7946
Б Гойибназаров, Центр переподготовки кадров и статистических исследований

д.э.н, профессор

М Абдуллаева, Центр переподготовки кадров и статистических исследований

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги кунда жамиятни стандарт саноатлашган иқтисодиѐтдан янги иқтисодиѐтга ўтиши кузатилмоқда. Янги иқтисодиѐт мижозлар иқтисодиѐти ҳисобланади, шунинг учун жаҳон телекоммуникация саноатини ривожланишини асосий омили кенг кўламда янги авлод хизматларини тақдим этиш бўлиб келмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Б.К. Ғойибназаров,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

М.Р. Абдуллаева,

катта ўқитувчиси,

Кадрларни қайта тайѐрлаш ва

статистика тадқиқотлари Маркази

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ РИВОЖЛАНИШИДА

МОБИЛЬ АЛОҚАНИНГ АҲАМИЯТИ

Ҳозирги кунда жамиятни стандарт саноатлашган иқтисодиѐтдан янги

иқтисодиѐтга ўтиши кузатилмоқда. Янги иқтисодиѐт мижозлар иқтисодиѐти
ҳисобланади,

шунинг

учун

жаҳон

телекоммуникация

саноатини

ривожланишини асосий омили кенг кўламда янги авлод хизматларини тақдим
этиш бўлиб келмоқда.

Янги

иқтисодиѐт

глобал

иқтисодиѐт,

инновацион

иқтисодиѐт,

информацион иқтисодиѐт, виртуал иқтисодиѐт тушунчалари билан узвий
боғлиқ. Янги иқтисодиѐтда Интернет ва мобиль алоқа каби технологиялар катта
аҳамиятга эга. Интернет ва мобиль алоқанинг ривожланиши, ҳамма ерда
тарқалиши ва улардан жамият ҳаѐтининг турли соҳаларида кенг фойдаланиш,
хизмат кўрсатувчилар орасида рақобатни келтириб чиқаради, бу эса хизматлар
спектрини ошишига олиб келади.

Бунда тармоқлар ва хизматлар интеграцияси,

яъни янги иқтисодиѐтнинг турли бозор сегментларини интеграцияси
кузатилади. Аввалдан мавжуд бўлган Интернет тармоғи ва мобиль алоқа
тармоқлари билан биргаликда мультисервис тармоқни келтириб чиқаради.

Интернет-тижорат(ИТ) ва мобиль-тижоратни(МТ) электрон тижоратнинг

асосий кўринишлари сифатида ажратиш мумкин. Интернет-тижорат бизнесда
ўз ўрнини топди. МТ эса ривожланишни дастлабки босқичида турибди, лекин
электрон бизнеснинг энг тез ривожланувчи сегментларидан бири ҳисобланади.
Мобиль телефон эгалари ҳисоб рақамларини текшириш ва транзакцияларни
амалга ошириш каби хизматлардан ташқари, кредит тўлаш, пул ўтказиш,
чипталар сотиб олиш, таксиларга тўлаш, товар сотиб олиш ва шу каби бошқа
хизматлардан ҳам фойдаланишлари мумкин. Иқтисодиѐтда мобиль тўловлар
асосида автоматлаштириш ва соддалаштириш мумкин бўлган бир қанча
фаолият соҳалари мавжуд.

Мобиль тижорат жаҳон телекоммуникация бозорини ривожланишида

муҳим йўналишлардан бири бўлиб хизмат қилади. Ўзида МТ мобиль алоқа,
Интернет, онлайн савдо ва молиявий хизматлар каби илғор технологияларни
бирлаштиради. МТни иккита йўналишга ажратиш мумкин: мобиль банкинг ва
мобиль тўловлар.

Мобиль банкинг бу мобиль телефон орқали банк ҳисоб рақамини

бошқариш имкониятини берадиган хизмат тури хисобланиб, бунда мобиль
телефон банк ҳисоб рақами эгасини идентификация қилиш вазифасини
бажаради. Тўлов транзакциялари амалга оширилганда, банк ҳисоб рақамидаги
маблағлардан фойдаланилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Мобиль тўловлар деганда олдиндан тўланган банк картасида мавжуд

бўлган пул маблағларидан фойдаланган ҳолда мобиль телефондан тўловни
амалга ошириш тушунилади. Мобиль тўловлар банк ҳисоб рақамидан
фойдаланмай амалга оширилади ва шахсий банк ҳисоб рақамига эга бўлмаган
фойдаланувчилар фойдаланишлари мумкин.

Мамлакатимизда мобиль алоқа мустақилликнинг дастлабки кунларидан

бошлаб ривожлана бошлади. 20 йил олдин Ўзбекистонда биринчи
«Уздунробита» ўзбек-америка қўшма корхонаси ташкил этилди. 1992 йил
августда Президент И. Каримов мобиль телефондан биринчи тарихий
қўнғироқни амалга оширганлар. Ҳозир бу мобиль телефон Тошкентдаги Алоқа
тарихи Музейида сақланади. Бу машҳур сана Ўзбекистонда телекоммуникация
соҳасида янги даврни бошланишига сабаб бўлди

1

.

Давлат бошлиғи кўмаги билан алоқа соҳасини келажакда ривожлантириш

учун қонуний ва меъѐрий – ҳуқуқий база яратилди, халқаро операторлар билан
мустақил алоқа каналлари ташкил этилди, рақамли технологиялар асосида
телекоммуникация тармоқлари модернизацияси бошланди. Ўзбекистон
Республикасининг “Алоқа тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мамлакатимизнинг
барча шаҳар, вилоят ва туман марказларига оптик толали ва радиореле
линиялари асосидаги юқори тезликдаги рақамли алоқа каналлари ўтказилди,
аналог АТСлар рақамли АТСларга ўзгартирилди. Бу ўз навбатида бошқа
телекоммуникация тармоқларини, шу жумладан мобиль алоқанинг ҳам
ривожланиш суръатларини тезлаштиришга асос бўлди.

Ўзбекистонда дастлаб битта NMT 450 стандартдаги мобиль алоқа

оператори ишлади. Аҳолининг аксарият қисми учун мобиль телефон зеб
зийнат предмети бўлиб қолди, лекин фойдаланувчилар сони тез кўпая бошлади.
Агар 1994 йил январь ойида мамлакатимизда мобиль алоқа абонентлари сони
224 та бўлган бўлса, 1 йилдан сўнг бу кўрсаткич 823 тага етди.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мутахассислари

фикрига кўра, мамлакатимизда мобиль алоқа ривожланишининг муҳим онлари
1996 йилдан бошланган. Шу йили ҳукуматимиз томонидан чет эл инвесторлари
учун Ўзбекистоннинг мобиль алоқа бозорига чиқиш шартлари максимал
осонлаштирилди. Ҳукуматимиз томонидан улар фаолиятининг дастлабки 5
йили давомида солиқ имтиѐзлари берилди.

Жаҳонда ҳеч қаерда мисли кўрилмаган шартлар хорижий инвесторларни

шунчалик қизиқтириб қўйдики, 1996 йил Ўзбекистон мобиль алоқа бозорида
бирданига 5 та янги мобиль алоқа операторлари пайдо бўлди. 2000 йилга келиб
мобиль алоқа хизматлари тарифларини пасайтириш эвазига, мобиль алоқа
абонентлари сони 1995 йилга нисбатан 5 баробарга ортиб, 100 мингга етди.

Бир йилдан сўнг йирик мобиль алоқа операторлари «Уздунробита» ҚК дан

сўнг мамлакатимизнинг турли ҳудудларига ўз тармоқларини ташкил этдилар.
2002 йилда Ўзбекистон ҳудудини кўпгина қисмида 3 та йирик («Уздунробита»
ҚК, «Юнител» МЧЖ ва «Coscom» ҚК) мобиль алоқа операторлари тармоқлари
эгаллади. 2005 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда миллионинчи

1

aci.uz – Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агенлиги расмий сайти.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

фойдаланувчи қайд этилди. Кейинги йилларда бу кўрсаткич қўшалоқ
суръатларда ошиб борди. 2006 йилнинг сентябрь ойида – абонентлар сони 2
миллионга, 2007 йилда – 5 миллионга, 2008 йилда – 9 миллионга, 2011 йилнинг
январь ойида эса 21,5 миллионга етди (1-расм).








1-расм. Мобиль алоқа абонентлари сонининг ўсиши.


Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда 5 та мобиль алоқа операторлари - GSM

стандарти асосида ишлайдиган «Уздунробита» («МТС-Узбекистан» савдо
маркаси остида), «Unitel» («Билайн» савдо маркаси остида) и «Coscom»
(«Ucell» савдо маркаси остида), шунингдек, CDMA стандарти асосида
ишлайдиган «Rubicon Wireless Communication» («Perfectum Mobile» савдо
маркаси остида) ва «Узбектелеком мобайл»нинг филиали «Узбектелеком» АК
(«Uzmobile» савдо маркаси остида) ишлаб турибди. Уларни Ўзбекистон мобиль
алоқа бозоридаги улуши 2-расмда тасвирланган.

2-расм. Мобиль алоқа операторларининг бозордаги улуши.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4


Бу операторлар хизматларидан фойдаланувчилар сони 24,3 миллиондан

ошади, яъни мамлакат аҳолисининг қарийб 80 %ини ташкил этади (3-расм).

3-расм. Мобиль алоқада аҳолининг қисми.


Бундай жадал ўсиш, аввало, давлатимиз раҳбарининг замонавий

технологияларни жорий этишга қаратилаѐтган эътибори натижаси ҳисоб
ланади. Бу соҳага йирик хорижий инвестицияларни кириб келишига ҳам имкон
яратади. Мобиль алоқа операторлари томонидан бу соҳага 2000-2010 йиллар
давомида 1,607 миллиард доллар маблағ сарф қилинди.

Президент И.Каримов юқори технологияли телекоммуникация соҳасини

ривожлантириш мамлакатимиз учун муҳим аҳамият касб этишини бир неча
марта таъкидлаганлар. 2010 йил 7 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон
Республикаси Конститутциясининг 18 йиллик тантанали йиғилишига
бағишланган

маърузаларида

мамлакатимиз

раҳбари

Интернет

фойдаланувчиларининг сони 6 миллионга етгани ва уларнинг ярмиси мобиль
алоқа абонентлари эканлигини алоҳида таъкидлиб ўтдилар. Ўзбекистон алоқа
ва ахборотлаштириш агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 октябрь
ҳолатига кўра, Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 7,9 млн.га етди,
улардан тахминан 4,5 миллиони Интернетдан мобиль алоқа орқали
фойдаланадилар.

Мобиль Интернетдан фойдаланувчилар сонининг доимий ошиб бориши

мобиль алоқа операторлари тармоқларига, маълумот узатиш тезлиги ва
сифатига бўлган талабни ошишига олиб келади.

2009 йил мамлакатимизда фаолият олиб бораѐтган 3 та мобил алоқа

операторлари учинчи авлод тармоғи(3G)ни яратиш учун лицензияга эга бўлди.
Бундай тармоқ алоқа сифатини янада яхшилашга, шунингдек, юқори тезликда
Интернетдан фойдаланиш ва бошқа мультимедиа хизматларидан фойдаланиш
имкониятини беради. Тармоқ HSDPA технологияси асосида яратилган бўлиб, у
максимум 3,6 Мбит/сек. Тезликда маълумот узатиш имконини беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

2010 йилда мобиль алоқа тармоқларини қуриш учун LTE технологиясидан

фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. Бу технология маълумот узатиш тезлигини
100 Мбит/сек.гача ошириши мумкин. Шу тарзда, мамлакатимиз МДҲ
давлатлари орасида биринчи бўлиб, мобиль алоқанинг тўртинчи
авлоди (4G)дан фойдаланишни йўлга қўйди.

Мобиль алоқа операторлари келажакда 3G ва 4G стандартларини

Ўзбекистон

ҳудудида

такомиллаштиришни

режалаштирмоқдалар.

Бу

стандартлар асосида ташкил этилган тармоқлар абонентларга интерактив
телевидение ва видео, бизнес юритиш учун турли иловалардан, шунингдек,
юқори тезлик талаб этадиган турли хизматлардан фойдаланиш имконини
беради. Бу мамлакатимиз телекоммуникация соҳасини янги поғонага чиқариб,
миллий иқтисодиѐтимизни янада ривожлантириш учун асосий омиллардан
бирига айланади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораѐтган банклар

мижозларга масофадан банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим
этмоқда. Улар орасида кенг тарқалгани бу Интернет банкинг ва мобиль
банкинг. Кўпгина банклар бундай хизматларни нафақат юридик шахсларга,
балки жисмоний шахсларга ҳам тақдим этмоқда.

Интернет банкинг – бу компьютердан туриб куннинг ихтиѐрий вақтида

банк ҳисоб рақамини текшириш ва бошқариш имконияти бўлиб, бу хизмат реал
вақтда ишлайди. Интернет банкинг хизмати банк – мижоз технологиясига
асосан ишлайди. Интернет банкинг хизмати мижозларга қатор хизматларни
таклиф этади. Уларга тўлов варақаларини олиш, банк хизматлари ҳақида тўлиқ
маълумотлар бериш(кредитлар, депозитлар), кредит олиш ва очиқ депозитлар
ҳақида тўлиқ маълумотлар олиш, ички пул маблағларини кўчириш, ташқи
банклараро пул маблағларини кўчириш амалларини бажариш, турли хизматлар
учун пул ўтказиш ва шу каби бошқа банк хизматларини мисол қилиш мумкин.

Мобиль банкинг ҳам амалий жиҳатдан худди шундай имкониятларни

беради. Фақат банк ҳисоб рақамини бошқариш воситаси мобил телефон
ҳисобланади.

Мобиль банкинг хизматини Ўзбекистонда 2010 йил 1 мартда биринчи

бўлиб, Самарқандбанк йўлга қўйди. Шу йили 1 ноябрдан бошлаб, Алоқабанк
ҳам бу хизматни амалиѐтга татбиқ этди. 2011 йил 1 февралда эса Hi-Tech Bank
ҳам ўз мижозларига мобиль банкинг хизмати ишга тушганлиги ҳақида хабар
берди. Бу хизмат мижозларга масофадан туриб, мобиль телефон орқали мобиль
алоқа, Интернет провайдер хизмати, уй телефони учун тўловларни амалга
оширишлари, шунингдек, банк ҳисоб рақамининг жорий ҳолати ҳақида тўлиқ
маълумот олишлари мумкин.

Ҳозирда республикамизда фаолият юритаѐтган Саноатқурилишбанк,

Асакабанк, Трастбанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Универсалбанк,
Samarkandbank, Hi-Tech Bank, Asia Alliance Bank, Туркистонбанк, Ўзбек-Турк
банки, Ипак Йўли банки, Миллий банк ва шу каби қатор бошқа банклар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

мижозларга масофадан туриб мобиль телефон орқали реал вақт режимида банк
ҳисоб рақамини бошқариш имкониятини тақдим этмоқда

2

.

2011 йил март ойидан бошлаб «SMS-To'lov» мобиль электрон тўлов

тизими амалиѐтга тақдим этилди. Бу тизим Ўзбекистон Республикасининг
«Электор тўловлар тўғрисида»ги Қонуни асосида яратилган. Мобиль банкинг
хизматидан фарқли равишда SMS-To'lov SMS хабар орқали тўловларни амалга
ошириш имкониятини беради.

SMS-To'lov тизими орқали мижозлар кўпгина товар ва хизмат турлари

учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун мижоздан тижорат
банкига бир маротаба шахсий паспорт ва мобиль телефони билан ташриф
буюриш ва тизимда рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

SMS-To'lov тизими мобиль алоқа компаниялари хизматлари, коммунал

хизматлар, Интернет провайдерлар хизматлари, шунингдек, савдо-саноат
палатаси хизматлари учун тўловларни амалга ошириш имкониятини беради

3

.

Ҳозирда SMS-To'lov тизимидан фойдаланган ҳолда бошқа хизмат турлари

учун тўловларни(жамият транспорти, стационар телефон алоқаси, солиқлар,
суғурта, авиа ва темир йўл чипталарини банд қилиш ва бошқалар) амалга
ошириш синовдан ўтказилмоқда

4

.

Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши

миллий иқтисодиѐтни тараққий этишнинг асосий омилларидан бири
ҳисобланади.

2

www.bank.uz

3

www.smst.uz - «SMS-To'lov»

мобиль тўлов тизими расмий сайти

4

www.uzinform.com - Ўзбекистон ахборот портали

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов