Альтернативные способы снижения издержек на предприятии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
99-106
11
8
Поделиться
Беркинов, Б., & Абдужабборов, С. (2014). Альтернативные способы снижения издержек на предприятии. Экономика и инновационные технологии, (1), 99–106. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8114
Б Беркинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.д., профессор

С Абдужабборов, Самаркандский государственный университет

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Исследованы причины и факторы экономической несостоятельности предприятий в условиях рыночной конкуренции, предложены альтернативные пути, а также источники снижения затрат, включая трансакционных как способ увеличения чистой прибыли предприятия и выхода его из финансового кризиса. Обоснованы направления дальнейшего снижения трансакционных издержек при заключения и выполнение контрактов субъектами экономики.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Б. Беркинов, и.ф.д., проф. ТДИУ,

С.Б. Абдужабборов,

СамДУ мустақил изланувчиси

КОРХОНАДА ХАРАЖАТЛАРНИ КАМАЙТИРИШНИНГ МУҚОБИЛ

ЙЎЛЛАРИ


Исследованы причины и факторы экономической несостоятельности

предприятий в условиях рыночной конкуренции, предложены альтернативные
пути, а также источники снижения затрат, включая трансакционных как
способ увеличения чистой прибыли предприятия и выхода его из финансового
кризиса. Обоснованы направления дальнейшего снижения трансакционных
издержек при заключения и выполнение контрактов субъектами экономики.

Investigated the causes and factors of economic insolvency of enterprises in the

conditions of market competition, offered alternative pathways and sources of lower
cost, including transaction as a way to increase net profit of the enterprise and its
exit from the financial crisis. Grounded directions of the further reduction of
transaction costs at the conclusion and implementation of contracts subjects of
economy

.

Калитли

сўзлар:

харажат,

ЯИМ

(ялпи

ички

маҳсулот),

рақобатбардош,бизнес, корхона, хизмат кўрсатиш, трансакция, технология,
ялпи тушум.


Ўзбекистонда

макроиқтисодий

барқарорлик

ҳамда

иқтисодиёт

рақобатбардошликни янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар
дастурларининг изчил амалга оширилиши иқтисодий ўсишнинг юқори
суръатларини таъминлашга асос бўлмоқда. Натижада мамлакатимизда жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози таъсирига қарамасдан, ЯИМнинг барқарор
ўсиши кузатилмоқда. Шу ўринда иқтисодиёт рақобатбардошлигини ҳали ишга
солинмаган омилларини ҳам эътироф этиш ўринлидир. Маълумки, ҳар қандай
мамлакатда корхоналар рақобатбардошлиги, улар маҳсулотларининг сифати ва
баҳоси орқали ўлчанади. Демак, сифатли ҳамда нисбатан арзон маҳсулот ишлаб
чиқариш бозор рақобати муҳитида устунлик қилиш мезони бўлиб қолаверади.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Вазирлар Маҳкамасидаги мамлакатимизни ривожлантиришнинг 2013 йил
якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган йиғилишдаги нутқида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш,
мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши йўлида ғов бўлиб турган
муаммоларни таҳлил этиб,

“Ҳеч кимга сир эмаски, ишлаб чиқариш

харажатларининг юқори экани, тайёрланаётган маҳсулотларнинг
материал ва энергияни кўп талаб қилиши ва аввало, иқтисодиёт реал
сектори тармоқларининг технологик жиҳатдан қолоқлиги бугунги кунда
рақобатбардошликни оширишда жиддий тўсиқ бўлмоқда”

[1] – деб алоҳида

таъкидлаб ўтганлиги турли тоифадаги корхоналар раҳбарлари зиммасига
масъулиятли вазифалар юклайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Дарҳақиқат,

мамлакатимизда

босқичма-босқич

олиб

борилган

институционал ислоҳотлар, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва уни
хусусийлаштириш,

хусусий

тадбиркорлик

ривожини

рағбатлантириш

натижасида республика иқтисодиёти учун тубдан янги мулкчилик ҳуқуқи ва
бошқарув тизимига эга бўлган йирик ва кичик корхоналар шаклланди. Улар
фаолияти тобора бозор муносабатлари тамойилларига мослашиб, рақобат
муҳитида ривожланиш йўлига ўтмоқда.

Аммо шу билан бир вақтда, корхона менежменти бозор талабларини,

шунингдек, бозор рақобати қонуниятларини тўлиқ идрок этмаслиги оқибатида,
ҳозирги кунда ҳам давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг
салбий таъсирларини тўғри баҳолай олмаган корхоналарда иқтисодий ночорлик
ёки банкротлик юз бермоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2012 йилда республика бўйича 30,5

мингдан кўпроқ рўйхатдан ўтган юридик шахслар фаолият кўрсатмаган.
Уларнинг қарийб 96 фоизи кичик тадбиркорлик корхоналари, шундан 28,2
мингтаси ёки 92 фоизи микрофирмалар, 986 таси (ёки 0,3 фоизи) кичик
корхоналар ҳисобланади. 2012 йилда 20,7 мингта юридик шахслар тугатилган.
Уларнинг қарийб 20 мингтаси кичик бизнес корхоналари, шундан 19,3
мингтаси микрофирмалардир[8]. Фаолияти тугатилган юридик шахслар сони
2013 йилда 2012 йилга нисбатан қарийб 3 фоизга кўпайган. Шу билан бир
вақтда, 2012 йилда 21 минг, 2013 йилда 27,8 мингтадан кўпроқ кичик бизнес
корхоналари янгидан рўйхатдан ўтган

. Тугатилган ҳамда янгидан рўйхатга

олинган кичик бизнес (тадбиркорлик) корхоналари сони таққосланганда, кичик
корхона ва микрофирмаларнинг шу йилларда мутлақ кўпайиши мос равишда
1,8 ва 6,5 мингтани ташкил қилган.

Умуман олганда, корхоналарнинг банкротликка ёки иқтисодий ночор

ҳолатга тушиши сабабли тугатилиши, шунингдек, янгиларининг пайдо бўлиши
бозор рақобати шароитидаги табиий жараён ҳисобланади. Агар банкрот ёки
иқтисодий ночор корхонанинг молиявий соғломлаштириш имконияти батамом
йўқотилган бўлса, расман тугатилади. Таъкидлаш лозимки, 2012 йилда
рўйхатдан ўтган корхоналарнинг 10 фоизи фаолият юритмаган. Бунинг сабаби
турлича бўлиши мумкин. Аммо таҳлиллар кўрсатишича аксарият ҳолларда
корхона фаолияти тугатилишининг асосий сабаби уларнинг тўловга қодир
эмаслиги ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг

“Банкротлик тўғрисида”

ги Қонунига

мувофиқ[4]

иқтисодий

ночор

(банкрот)

корхоналарга

молиявий

соғломлаштириш усуллари қўлланилиши мумкин. Молиявий жиҳатдан
соғломлаштириладиган корхоналарда, шу жумладан, банкротлик ҳолатига яқин
бўлган корхоналарда ҳам, молиявий инқирознинг олдини олиш чораси
сифатида корхона харажатларини имкон қадар камайтириш йўлларини топиш
ва уларни изчил амалга ошириш зарур.

Ҳар қандай ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ихтисослигига эга бўлган

корхонада харажатларни камайтиришнинг асосан 3 та манбаи бор. Биринчи

ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумоти. 01.01.2014 й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

манба – мутахассис ва менежерларга таниш бўлган ишлаб чиқариш билан
боғлиқ 4 та гуруҳга бўлинадиган (А, В, С, D) ишлаб чиқариш ва хизматлар
кўрсатиш харажатлари (1-расм). Иккинчи манба – давр харажатлари. Улар
таркибига сотиш (E, F, G), маъмурий ва бошқарув (H, I, J) ҳамда бошқа
операцион харажатлар киради. Молиявий фаолият харажатлари эса учинчи
манба ҳисобланади. Ушбу манбалар бўйича харажатларни камайтириш корхона
соф фойдаси ошишига олиб келади ва улар ичида трансакция харажатлари
катта ўрин эгаллайди. Ўз навбатида, трансакция харажатлари ичида сотув
билан боғлиқ ҳамда маъмурий-бошқарув харажатларини камайтириш
иқтисодий

ночор

корхона

учун

катта

молиявий

аҳамиятга

эга.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

+/-

-

+/-

-

A -

Ишлаб чиқариш ходимлари иш ҳақи ва тегишли солиқ ва тўловлар.

B -

Ишлаб чиқариш асосий воситалари эскириш ва амортизация суммаси.

C-

Бевосита хомашё харажатлари (ўз ичига хомашёни сотиб олиш ва етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни ҳам олади).

D -

Ишлаб чикаришда фойдаланиладиган коммунал хизматлар харажатлари.

E -

Сотув бўлими ходимлари иш ҳақи ва тегишли солиқ ва тўловлар.

F -

Сотувда иштирок этадиган асосий воситаларнинг эскириш ва амортизация суммаси.

G -

Сотув билан боғлиқ трансакцион харажатлар (маҳсулотларни етказиб бериш харажатлари, агентларга воситачилик харажатлари).

H -

Маъмурий бўлимлар ва бошқарув ходимлари иш ҳақи ва тегишли солиқ ва тўловлар.

I -

Маъмурият ва бошқарувда иштирок этадиган асосий воситаларнинг эскириш ва амортизация суммаси.

J -

Маъмурият ва бошқарув билан боғлиқ трансакцион харажатлар (маъмурият ва бошқарув учун бошқа корхоналар томонидан етказиб бериладиган товар ва
хизматлар харажати).

1-расм. Корхона соф фойдасининг шаклланиш чизмаси

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган.

A

B

F

C

G

H

E

D

Маҳсулот сотиш ва хизмат кўрсатишдан ялпи тушум

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш

харажатлари

Маъмурий ва бошқарув харажатлари

Сотиш харажатлари

Валюта курси фарқлари

Бошқа операцион харажатлар

Фоизли даромад ва харажатлар

ЯЛПИ

ДАРОМАД

ДАВР

ХАРАЖАТЛАРИ

ОПЕРАЦИОН

ДАРОМАД/

ЗАРАР

СОФ

ФОЙДА

ФОЙДА СОЛИҒИ

МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ

ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРИ

I

J


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Трансакция харажатларининг мазмун-моҳияти ва иқтисодиёт тармоқлари

ва соҳаларидаги уларнинг таркибий тузилиши [5;6] ишларда кенг ёритиб
берилган ва улар йирик компаниялар мутахассис ҳамда менежерларига таниш
тушунчадир. Маҳсулотларни сотиш ва ишлаб чиқариш ресурсларини сотиб
олиш учун шартнома тузиш ва уларни бажариш билан боғлиқ трансакция
харажатларининг таркибига маҳсулотни сотиб олувчи (ёки маҳсулот сотувчи)
ҳақида маълумотлар қидириш, у билан музокаралар олиб бориш ва шартнома
тузилгандан кейин уни бажариш харажатларини киритиш мумкин (2-расм).
Улар ичида кейинги пайтларда мулк ҳуқуқини ҳимоялаш ва битимни
имзолаган

иккинчи

томоннинг

ғайриқонуний

хатти-ҳаракатларига

сарфланаётган тадбиркорларнинг трансакция харажатлари ошиб бормоқда. Шу
билан бир вақтда, иқтисодиёт субъектларининг янги техника ва
технологияларни сотиб олишга ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш учун

















2-расм. Трансакция муносабатлари ва улар билан боғлиқ

харажат турлари

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган.

қилинаётган трансакция харажатлари кўпаймоқда. Ушбу тоифага кирувчи
харажатларни

камайтириш

мулк

ҳуқуқлари

тўғри

тақсимланганда,

корхоналарнинг рақобатбардошлиги ҳамда фойдалилик кўрсаткичлари юқори
бўлишига олиб келади. Бу борада О. Уильямсоннинг [7] қуйидаги хулосаси ҳам
эътиборга лойиқдир: “Моддий ва хомашёларга кам харажатлар билан кўп
маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жамият эмас, балки маҳсулотни ишлаб

Трансакция муносабатлари

Трансакция

турлари

Мукаммаллаштириш

трансакцияси

Бошқарув трансакцияси

Савдо битими

трансакцияси

Трансакция

харажатлари

Ахборот қидириш

Сертификатлаш, ўлчаш ва

бошқалар

Мулк ҳуқуқини ҳимоялаш

Ноқонуний хатти-

ҳаракатлар

Музокаралар олиб бориш ва

шартномалар тузиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

чиқаришда трансакция харажатлари улуши паст бўлган жамият ютуққа
эришади”.

Ушбу фикрлар тасдиғи сифатида қуйидаги жадвалда келтирилган шартли

корхона рақамларига мурожаат этиш мумкин (1-жадвал).

1-жадвал

Маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона соф фойдасининг

шаклланиши

Кўрсаткичлар

2013 й.

(ҳисобот

даврида)

Трансакция

харажатларини

пасайтириш

10%

15%

Маҳсулот сотиш ва хизмат кўрсатишдан ялпи тушум

1000

1000

1000

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш харажатлари

-750

-750

-750

ЯЛПИ ДАРОМАД (i)

250

250

250

Операцион фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

10

10

10

АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ЯЛПИ ДАРОМАДИ

260

260

260

Давр харажатлари:

Сотиш харажатлари

-50

-45

-42,5

Маъмурий ва бошқарув харажатлари

-75

-67,5

-63,8

Бошқа операцион харажатлар

-15

-15

-15

ОПЕРАЦИОН ДАРОМАД (ii)

120

132,5

138,7

Молиявий фаолият даромадлари/(харажатлари):

Фоизли даромадлар

25

25

25

Фоизли харажатлар

-20

-18

-17

Валюта курси фарқлари

10

10

10

СОЛИҚ ТЎЛАНГУНГА ҚАДАР ФОЙДА

135

149,5

156,7

Фойда солиғи

-10,8

-10,8

-10,8

СОФ ФОЙДА (iii), (iv)

124,2

138,7

145,9

Корхонанинг фойдалилик кўрсаткичлари:

ялпи даромад маржаси

0,25

0,25

0,25

операцион даромад маржаси

0,12

0,133

0,139

соф фойда маржаси

0,124

0,139

0,146

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган.

Корхонанинг 2013 йил ҳисобот йилида ялпи тушуми 1000 млн. сўм,

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш харажатлари 750 млн. сўм бўлганда ва
бошқа фаолият даромадлари ҳамда харажатларини ҳисобга олганда соф фойда
ҳажми 124,2 млн. сўмга тенг бўлади. Корхонада сотиш ҳамда бошқарув,
агентларга воситачилик трансакция харажатлари 10 фоиздан 15
фоизгача қисқарганда давр харажатлари биринчи вариантда 12,5 млн.
сўмга, иккинчи вариантда 18,7 млн. сўмга камайиши мумкин. Бу жами
операцион даромадларнинг 120 млн. сўмдан 138,7 млн. сўмга ўсишига олиб
келади. Фоизли харажатлар камайишини ҳам ҳисобга олганда, корхонанинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

соф фойдаси солиқ тўлангандан кейин вариантлар бўйича 124,2 млн. сўмдан
145,9 млн. сўмга ёки 17,5 фоизга кўпаяди. Трансакция харажатларининг
бундай камайиши маҳсулот сотиш ва хизматлар кўрсатишдан тушган ялпи
тушум ҳамда бошқа даромадлар миқдори ўзгармай қолганда, корхонанинг
фойдалилик кўрсаткичлари (ялпи даромад, операцион даромад ҳамда соф
фойда маржалари) ўсишига олиб келади.

Соф фойда ҳажмининг ўсиши ҳар қандай корхонада унинг эгаларига

дивиденд тўлаш ва/ёки корхонанинг ривожланишига қайта инвестициялаш
учун ишлатилиши мумкин. Инвестиция киритиш корхонанинг иқтисодий
соғломлашуви ёки банкротлик ҳолатидан чиқишида асосий омил бўлиб хизмат
қилади.

Шуни ҳисобга олганда, мамлакатимизда рақобатбардош маҳсулот ишлаб

чиқариш ва уни сотишга сарфланадиган ҳамда маҳсулот сифатига зарар
етказмайдиган бошқа трансакция харажатларини қисқартириш ҳозирги кунда
катта аҳамият касб этмоқда. Бу ерда гап, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур
бўлган хомашё, ускуна ва бошқа материал қисмларни сотиб олиш, тайёр
маҳсулотни ички бозорда сотиш, экспорт қилиш ҳамда мулк ҳуқуқини ҳимоя
қилиш билан боғлиқ трансакция харажатларини камайтириш ва шулар эвазига
корхоналарнинг молиявий ҳолатини яхшилаш йўллари ҳақида бормоқда.

Ўзбекистонда ушбу йўналишларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига

қарши чора-тадбирлар дастури доирасида[3] тадбиркорларни давлат
рўйхатидан ўтказиш, ер участкаларини расмийлаштириш, қурилиш
лойиҳаларида қатнашиш ва шу каби бошқа рухсат бериш билан боғлиқ
трансакция харажатлар 2-4 баробарга қисқартирилди. Шунингдек, Ўзбекистон
Президенти қарорлари[2] билан кичик бизнес вакиллари фаолиятига тўсиқ
бўлаётган 50 дан ортиқ рухсат бериш тартиблари ва чекловлар бекор қилинди.
Мамлакатимиз

раҳбарининг

Вазирлар

Маҳкамасидаги

маърузасида

таъкидлаганидек, “... тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатнома олиш
жараёнида тўланадиган харажатлар 8 баробар камайтирилди, банкларда ҳисоб
рақами очиш учун тўловлар бекор қилинди ва шу борада бошқа зарур
тадбирлар амалга оширилди”[1].

Шу билан бир вақтда, мамлакатимизда асосий трансакция хизматлари

кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг хизматлари учун корхоналар
томонидан тўланадиган шартномаларни тузиш ҳамда уларни бажариш билан
боғлиқ трансакция харажатларини қисқартириш лозим. Бунда дастлаб қуйидаги
йўналишларда трансакция харажатларини камайтириш бўйича амалий ишлар
олиб борилиши самарали ҳисобланади:

-

корхоналарни экспортга маҳсулотлар чиқариши ва улар бўйича

шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

-

экспорт маҳсулотлари сифатини ўлчаш, уларга хорижий ҳамкорлар билан

савдо трансакцияларини амалга ошириш бўйича консалтинг ва маркетинг
хизматлари кўрсатиш;

-

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мулкий

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда консалтинг-маслаҳат хизматларини кўрсатиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

-

давлатга тегишли ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш жойларининг

ижараси билан боғлиқ харажатларни пасайтириш;

-

судларда хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш, маҳсулот ва хомашё етказиб бериш шартномаларини тузиш, улар
ижросини таъминлаш ҳамда томонларнинг ғайриқонуний ҳаракатларидан
ҳимоялаш билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган ўзаро иқтисодий

(шартномавий) муносабатларда юзага келадиган трансакция харажатларини
камайтириш,

иқтисодиётнинг

барқарор

ривожланиши

ва

миллий

маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда баҳоси бўйича рақобатбардошлигини
таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, №12 (5342),
18.01.2014 й.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини
шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4354-сонли
Фармони. 2011 йил 24 август.

3.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010. – Б. 42-43.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни.

5.

Институциональная экономика: учебник. /Под общей ред. д.э.н., проф.

А.А. Аузана. – М.: ИНФРА-М, 2006. – 416 с.

6.

Кузьминов Я.И. и др. Курс институциональной экономики: институты,

сети, трансакционные издержки, контракты: учебник. – М.: Изд. дом ГУ ВШЭ,
2006. – 442 с.

7.

Уильямсон О.И. Экономические институты капитализма: фирмы, рынки,

«отношенческая контрактация». – СПб.: Лениздат, CEV Press, 1996. – с.640-
641.

8.

2013 йил 1 январь ҳолатига корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат

регистрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлари демографиясининг
асосий кўрсаткичлари. Статистик бюллетень. ЎзР Давлат статистика
қўмитаси. –Т.: 2013. – Б.16.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили булади. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, №12 (5342), 18.01.2014 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учуй кулай ишбилармонлик мухитини шакллантиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги ПФ^4354-сонли Фармони. 2011 йил 24 август.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. - Т.: Узбекистон, 2010. - Б. 42-43.

Узбекистон Республикасининг “Банкротлик тугрисида”ги Конуни.

Институциональная экономика: учебник. /Под общей ред. д.э.н., проф. А.А. Аузана. - М.: ИНФРА-М, 2006. - 416 с.

Кузьминов Я.И. и др. Курс институциональной экономики: институты, сети, трансакционные издержки, контракты: учебник. - М.: Изд. дом ГУ ВШЭ, 2006. - 442 с.

Уильямсон О.И. Экономические институты капитализма: фирмы, рынки, «отношенческая контрактация». - СПб.: Лениздат, CEV Press, 1996. - с.640-641.

2013 йил 1 январь холатига корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрига киритилган хужалик юритувчи субъектлари демографиясининг асосий курсаткичлари. Статистик бюллетень. УзР Давлат статистика кумитаси. -Т.: 2013. - Б. 16.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов