Ўзбекистоннинг ижтимоий - иқтисодий ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
315-330
27
4
Поделиться
Беркинов, Б. (2011). Ўзбекистоннинг ижтимоий - иқтисодий ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 315–330. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7705
Б Беркинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Давлатимиз раҳбари И. Каримов ўтган 2010 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га бағишланган маърузасида Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланадиган янги 2011 йил остонасида турганимизга эътибор қаратиб; “Тарихимизга кириб келаѐтган буюк марра муносабати билан ўтган давр мобайнида ҳаѐтимиз сифати, мамлакатимиз қиѐфаси қандай ўзгариб бораѐтгани, қандай ютуқ ва натижаларга эришганимиз, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига асосланган очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида қандай суръатлар билан ривожланиб бораѐтганимизни баҳолаш эҳтиѐжи туғилмоқда”, деб алоҳида таъкидлади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



1

Б.Б.Беркинов,

иқтисод фанлари доктори, профессор

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ - ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Давлатимиз раҳбари И. Каримов ўтган 2010 йил Олий Мажлис

Қонунчилик

палатаси

ва

Сенатининг

қўшма

мажлисидаги

“Мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”

га бағишланган

маърузасида Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланадиган янги
2011 йил остонасида турганимизга эътибор қаратиб; “Тарихимизга кириб
келаѐтган буюк марра муносабати билан ўтган давр мобайнида ҳаѐтимиз
сифати, мамлакатимиз қиѐфаси қандай ўзгариб бораѐтгани, қандай ютуқ ва
натижаларга эришганимиз, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига
асосланган очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш
йўлида қандай суръатлар билан ривожланиб бораѐтганимизни баҳолаш эҳтиѐжи
туғилмоқда”, деб алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон давлат мустаққиллигини қўлга киритиши ўз

тараққиѐт йўлини мустақил танлаш имкониятини берди. Ўзбекистон
Президенти Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб,
ўз умрини ўтаб бўлган эски шўролар тизимидан воз кечиб, Ўзбекистонда
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига ўтиш, очиқ демократик давлат
ва фуқаролик жамиятини барпо этиш моделини ва уни амалга оширишнинг беш
тамойилини асослаб берди

1

.

Президент Ислом Каримов 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим
устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузасида

таъкидлаганидек,

“Ушбу

моделнинг тамойиллари асосида мамлакатимизни ислоҳ этиш ва
модернизация қилиш бўйича ҳар томонлама ва чуқур ўйланган тадрижий
тараққиёт дастурини изчил амалга оширганимиз инқирознинг Жаҳон
бозоридаги кескин ўзгариш ва беқарорликнинг иқтисодиётимизга, молия
ва банк тизимига салбий таъсирини сезиларли даражада камайтириш
имконини берди”

2

.

Шулар туфайли бугун мамлакатимиз иқтисодиѐти юқори суръатлар билан

ўсиши ва макроиқтисодий мутаносиблик таъминланиб, ишлаб чиқаришни
таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш
изчил давом эттирилмоқда.

1

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995.-269 б.

2

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. //Халқ сўзи, 2011 йил 22 январь, №16.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



2

Макроиқтисодий барқарорлик

Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2010 йилда ҳам

аввалги йиллардагидек республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида
юқори

ўсиш

суръатлари

таъминланган.

Буни

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишни тавсифловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни йиллар
бўйича таққослаш орқали кўриш мумкин.

Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) йиллик ўртача ўсиш

суръати 2000-2003 йилларда 4,1 %га, 2004-2007 йилларда 7,9 %га тенг бўлган
бўлса, жаҳон молиявий - иқтисодий инқирози даврида кўплаб хорижий
давлатларда иқтисодий ўсиш сезиларли даражада тушиб кетган бир пайтда,
Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2009 йилда 8,1 фоизни, 2010 йилда эса 8,5 фоизга
тенг бўлди. Умуман олганда 2000-2010 йиллар давомида мамлакатимизда ЯИМ
қарийб икки мартага ошди. Республикамизда аҳоли сонининг мунтазам
кўпайиб боришига қарамай, ушбу ўсиш суръатлари аҳоли жон бошига ЯИМ
ишлаб чиқариш ошишини таъминлаб берди. Агар аҳоли сони 2010 йилда 2000
йилга нисбатан 14,4 фоизга кўпайган бўлса, шу даврда аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ЯИМ 1,7 баробарга ошгани бунинг яққол далилидир.

2010 йилда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши ўтган

2009 йилга нисбатан 8,3 фоизни, қишлоқ хўжалигида 6,8 фоизни, қурилишда
15,7 фоизни, чакана товар айланмаси бўйича 21,0 фоизни, асосий капиталга
инвестициялар 9,2 фоизни ташкил этди (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари (ўтган йилга нисбатан фоиз ҳисобида)

3

Кўрсаткичлар

2000

йил

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

1

2

3

4

5

6

7

8

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)

103,8 107,0 107,3 109,5

1

1

0

0

9

9

,

,

0

0

1

1

0

0

8

8

,

,

1

1

1

1

0

0

8

8

,

,

5

5

Саноат ишлаб чиқариши

105,9 107,3 110,8 112,1

1

1

1

1

2

2

,

,

7

7

1

1

0

0

9

9

,

,

1

1

1

1

0

0

8

8

,

,

3

3

Қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқариши

103,1 105,4 106,2 106,1

1

1

0

0

4

4

,

,

5

5

1

1

0

0

5

5

,

,

7

7

1

1

0

0

6

6

,

,

8

8

Асосий капиталга

инвестициялар

101,0 107,0 111,4 129,0

1

1

2

2

8

8

,

,

3

3

1

1

2

2

4

4

,

,

8

8

1

1

0

0

9

9

,

,

2

2

3

ЎзР Давлат статистика қўмитаси ва Президент И.Каримовнинг 2011 йил 22 январдаги ВМси мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи 2011 йил 23 январь. № 16.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



3

1-жадвал давоми

1

2

3

4

5

6

6

7

7

8

8

Давлат бюджетининг

бажарилиши даражаси

(ЯИМга нисбатан %)

-1,0

0,1

0,5

1,1

1

1

,

,

5

5

0

0

,

,

2

2

0

0

,

,

3

3

Инфляция даражаси (ўтган

йилнинг декабрь ойига

нисбатан)

28,2

7,8

6,8

6,8

7

7

,

,

8

8

7

7

,

,

4

4

7

7

,

,

3

3



Давлат бюджети 2010 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,3 фоиз

ошиғи билан бажарилган. 2009 йилда ушбу кўрсаткич 0,2 фоиз бўлган. 2000-
2001 йилларда эса бюджетда тақчиллик бўлиб, у 1,0 фоизга тенг бўлган.

Статистик маълумотлар таҳлилига кўра ЯИМга нисбатан бюджет

даромадлари 2010 йилда 21,3 фоизни ташкил этган, бу кўрсаткич жаҳон
молиявий - иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамай, 2009 йилга
нисбатан фақат 1,2 фоизга камайган. Шунингдек жаҳон молиявий - иқтисодий
инқирози давом этаѐтган бир вақтда эса мамлакатда олиб борилаѐтган қатъий
пул - кредит сиѐсати ва пул массаси ўсишининг назорат қилиниши инфляция
даражаси пасайишини таъминламоқда, яъни ушбу кўрсаткич 2008 йилда 7,8
фоизга тенг бўлган бўлса, у 2010 йилда 7,3 фоиз бўлди.

Ушбу ижобий макроиқтисодий ўсиш ўтган йиллар давомида

мамлакатимизда қабул қилинган иқтисодиѐтни ислоҳ қилишнинг устувор
йўналишлари ва иқтисодиѐт соҳаларини ривожлантиришнинг асосий мақсадли
дастурларининг муваффақиятли амалга оширилаѐтгани натижаси ҳисобланади.


Иқтисодиёт базавий тармоқлари ривожланиши ва ҳудудий

инновацион лойиҳалар

Ўзбекистонда

барқарор

макроиқтисодий

ўсишини

таъминлашда

иқтисодиѐтнинг базавий тармоқлари ўсиш даражаси анча юқори ҳисобланади.
2010 йилда ЯИМ ўсишида энг катта улуш саноат ва хизматлар соҳаларига тўғри
келди. Шуни таъкидлаш жоизки, миллий иқтисодиѐт ривожланиши, аҳоли
турмуш даражаси ва бандлигини оширишда саноат ишлаб чиқариши қишлоқ
хўжалиги тармоғи билан бир қаторда мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга
эгадир. Шу боис саноат тармоқларини ривожлантиришга мустақилликнинг
дастлабки йилларидан катта эътибор қаратиб келинган ва бу соҳада ижобий
ютуқларга эришилган.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



4

14.2

21.2

23.6

23.9

0

5

10

15

20

25

%

ҳ

и

со

би

д

а

2000 йил

2005 йил

2009 йил

2010 йил











1-расм.

Республика бўйича ялпи ички маҳсулотда саноат

маҳсулотларининг улуши.

Манба; ЎзР Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатимизда олиб борилган саноат

тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашлар,
ушбу соҳанинг ЯИМдаги улушини кейинги 10 йил мобайнида (2000-2010 й.й.)
14 фоиздан 24 фоизгача ошишига олиб келди (1-расм).

Жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамай

республикамизда саноат ўсиш динамикаси 2009 йилда 9 фоизни, 2010 йилда эса
8,3 фоизни ташкил этди. Бунда саноати ривожланган Андижон, Қашқадарѐ,
Навоий, Тошкент вилоятларининг ҳамда Тошкент шаҳрининг ҳиссалари юқори
ҳисобланади. Ушбу ҳудудлар улушига 2010 йилда республикада ишлаб
чиқарилган саноат маҳсулотларининг 65,2 фоизи тўғри келади (2-расм).













2-расм.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда

ҳудудларнинг улуши (2010 й.).


Манба; ЎзР Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.

Андижон

14%

Қорақалпоғистон

Республикаси

1%

Тошкент ш.

19%

Хоразм

2%

Фарғона

9%

Тошкент

14%

Сирдарё

1%

Сурхондарё

2%

Самарқанд

5%

Наманган

2%

Навоий

12%

Қашқадарё

13%

Ж иззах

1%

Бухоро

5%

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



5

Мамлакатимиз ҳудудларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

ривожланишига алоҳида эътибор қаратилган. Буни вилоят ялпи ҳудудий
маҳсулотида саноат тармоқлари улуши ўсишидан кузатиш мумкин. Масалан,
Қашқадарѐ вилоятида саноат маҳсулотининг ЯИМдаги улуши 2000 йилда 17,8
фоизга тенг бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 35,4 фоизни ташкил этган.
Навоий вилоятида шу даврда ЯИМдаги саноат улуши 35,8 фоиздан 51 фоизгача
кўтарилган. Шундай ўсиш суръатларини Тошкент, Фарғона, Андижон, Бухоро
ва Самарқанд вилоятларида ҳам кузатиш мумкин.

Давлатимиз раҳбари И. Каримов 2011 йил 21 январда Вазирлар

Маҳкамасидаги маърузасида: “Яқин беш йил ичида саноат маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ҳажмини камида 60 фоизга ошиши, ялпи ички маҳсулотда
унинг улушини 2010 йилда 24 фоиздан 2015 йилда 28 фоизга кўпайтиришни
таъминлаш вазифаси қўйилмоқда”, - деб таъкидлади. Ушбу вазифани ҳал этиш
учун машинасозлик, автомобил, кимѐ, фармацевтика, озиқ - овқат ва шу каби
саноат мажмуаларини янада фаол ривожлантириш кўзда тутилган. Бунинг учун
мамлакатимизда 2011 - 2015 йилларда умумий қиймати 642,2 млн. АҚШ
долларига тенг бўлган 1064 та ҳудудий инновацион лойиҳалар амалга
оширилиши мўлжалланган (2-жадвал). Шу жумладан, ушбу лойиҳаларнинг
ярмидан кўпроғи ѐки 320,2 млн. долларга тенг бўлган қисми (524 та) 2011
йилда амалга оширилади. Шу йилда амалга ошириладиган энг кўп сонли
ҳудудий инновацион лойиҳалар Жиззах, Самарқанд, Хоразм ҳамда Тошкент
вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида 2011-2015 йилларда амалга

оширишга тайёр инновация ҳудудий лойиҳалар сони

Ҳудудлар

2011-2015 йиллар

Шу жумладан,

2011 йилда амалга оширилади

лойиҳалар

сони

лойиҳаларнинг

умумий

қиймати,

млн. доллар

лойиҳалар

сони

лойиҳаларнинг

умумий қиймати,

млн. доллар

1

2

3

4

5

Қорақалпоғистон

Республикаси

77

34,6

42

11,0

Андижон

139

25,8

42

1,7

Бухоро

133

36,3

74

23,1

Манба; ЎзР Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



6

2-жадвал давоми

1

2

3

4

5

Жиззах

96

48,9

96

48,9

Қашқадарѐ

74

22,4

11

0,6

Навоий

15

12,5

8

9,7

Наманган

4

0,9

4

0,9

Самарқанд

209

78,7

86

43,7

Сурхондарѐ

9

15,3

7

7,1

Сирдарѐ

25

62,2

18

31,2

Тошкент

128

182,9

54

38,7

Фарғона

41

53,6

23

42,0

Хоразм

96

38,0

47

32,8

Тошкент ш.

18

30,3

12

28,9

Республика бўйича

1064

642,2

524

320,2

Манба; ЎзР Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.


Шу билан бир вақтда республикада 2010 йил декабрь ойида қабул

қилинган саноатни ривожлантиришнинг инвестиция дастурида жами 519 та,
умумий қиймати 47,5 млрд. долларни ташкил этувчи тармоқ лойиҳаларини
2011 - 2015 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган. Шундан қарийб 24 млрд.
долларлик лойиҳалар хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига
молиялаштирилади.

Ялпи ички маҳсулот яратишда мамлакатимиз ҳудудлари муҳим роль

ўйнайди. 2000-2010 йилларда ишлаб чиқарилган ЯИМда ҳудудлар салмоғи
доимий ўзгариб туриши кузатилмоқда. Кейинги 2 йил давомида
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарѐ,
Наманган, Самарқанд, Сирдарѐ, Хоразм вилоятларининг ЯИМдаги салмоғида
муайян ўзгаришлар юз берган. Бу ўзгаришлар саноати ривожланган Тошкент,
Фарғона, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг ЯИМдаги салмоғи ўсиши
билан изоҳланади. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу минтақаларда ЯИМ салмоғи
бошқа вилоятларга нисбатан анча юқори суръатларда ўсиш тенденцияси
кузатилди (3-жадвал).

Тошкент шаҳрининг 2010 йилда ЯИМдаги салмоғи 15,9 %га тенг бўлган.

Бу кўрсаткич 2009 йилга нисбатан 1,8 % пунктига камдир. Тошкент
вилоятининг ҳам ЯИМдаги салмоғи 2010 йилда 2009 йилга нисбатан 0,2 %


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



7

пунктига камайган ва 9,0 фоизни ташкил этади. Ушбу тармоқлардаги пасайиш
нисбий характерга эга бўлиб, уларда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши
кузатилади. Ушбу ҳолат ЯИМ таркибида бошқа ҳудудларнинг улушлари ўсиши
ҳисобига юз берган.

3-жадвал

Ўзбекистон ҳудудларининг ЯИМ даги салмоғининг ўзгариш

динамикаси (фоизда)

Ҳудудлар

2000 й. 2005 й. 2006 й. 2007 й. 2008 й. 2009 й. 2010 й.

Қорақалпоғистон
Республикаси

2,8

2,8

2,7

2,7

2,7

2,6

2,2

Андижон

8,2

6,9

6,8

6,7

6,9

6,7

6,0

Бухоро

6,4

6,2

5,8

5,7

5,6

5,4

5,5

Жиззах

3,0

3,0

3,0

2,6

2,7

2,5

2,2

Қашқадарѐ

6,4

7,8

7,9

7,7

7,7

7,8

7,9

Навоий

4,0

5,6

6,1

6,4

5,8

5,4

5,3

Наманган

5,3

4,0

3,8

3,6

3,9

3,9

3,9

Самарқанд

7,7

6,6

6,6

6,2

6,5

6,4

6,2

Сурхондарѐ

5,1

4,4

4,4

3,8

3,7

3,5

3,6

Сирдарѐ

2,1

1,9

1,8

1,7

1,7

1,7

1,6

Тошкент

9,9

9,6

9,9

11,1

9,4

9,2

9,0

Фарғона

10,2

7,9

7,7

8,0

7,7

7,5

6,6

Хоразм

4,5

3,7

3,6

3,5

3,4

3,2

3,1

Тошкент ш.

13,5

14,3

13,2

15,4

16,9

17,7

15,9

ЯҲМнинг тақсимланмаган
қисми

10,9

15,3

16,7

14,9

15,5

16,6

21,0

Ўзбекистон Республикаси

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Манба; ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



8

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини

рағбатлантириш

Мамлакатимизда қисқа даврда тўпланган тажрибаларимиз кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлик барқарор иқтисодий ўсишнинг муҳим омили эканлигини
исботлади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиѐтнинг тез ўзгариб
турадиган бозор талабларига жавоб беришини таъминлайдиган замонавий
тузилмаларини шакллантиришда, янги иш ўринларини ташкил қилишда ва
аҳоли даромадларини оширишда катта роль ўйнайди. Бу соҳанинг
мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг ишончли таянчи бўлган
мулкдорларнинг ўрта синфни шакллантиришдаги улкан аҳамияти беқиѐс
ҳисобланади.

Ўзбекистон

Республикасининг

сўнгги

йилларда

эришилган

макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилар эканмиз, бизнинг бу борадаги
энг катта ютуғимиз ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг улуши кўпайгани ҳамда мамлакатимиз иқтисодиѐтини
ривожлантиришда унинг роли сезиларли даражада ошганида намоѐн бўлмоқда.
Буни 4-жадвал маълумотларида ҳам кўришимиз мумкин.

4-жадвал

Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорлик ривожланишининг

асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2000 й. 2005 й. 2006 й. 2007 й. 2008 й. 2009 й. 2010 й.

Кичик

тадбиркорликнинг

ЯИМдаги улуши

%

31,0

38,2

42,1

45,7

48,2

50,1

53,0

Кичик

тадбиркорликда

банд бўлганлар сони

Минг
киши

4316,5 6602,5 7258,6 7762,8 8024,1 8402,3 8633,6

Иқтисодиѐтда банд

бўлганларнинг

умумий сонидаги

улуши

%

49,7

64,8

69,1

72,1

73,1

73,9

74,3

Янги ташкил

этилган иш

ўринлари сони

Минг

ўрин

296,9

434,2

425,5

313,5

391,8

480,0

Ҳар 1000 аҳолига

тўғри келадиган

фаолият юритаѐтган

субъектлар сони

дона

6,0

10,3

13,2

14,7

14,7

15,0

15,1

Манба; “Ўзбекистон иқтисодиѐти”ахборот-таҳлилий бюллетень, 2000-2010 йиллари маълумотлари
асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



9

2000 йилда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 31 фоизи иқтисодиѐтнинг фаол

ривожланиб бораѐтган ушбу сектори улушига тўғри келган бўлса, 2010 йилда
бу кўрсаткич 52,5 фоизни ташкил этди. 2011 йилда эса бу кўрсаткични 54
фоизга етказиш мўлжалланган.

2000 йил ҳисобида кичик тадбиркорликда банд бўлганлар сони 4316,5 минг

кишини ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 8633,6 минг
кишига етди ва бу иқтисодиѐтда банд бўлганларнинг 74,3 фоизини ташкил
этади ва 2000 йилга нисбатан 23,7 фоиз пунктга кўп демакдир. Мамлакатимизда
ҳар мингта аҳолига 15 тадан зиѐд фаолият юритаѐтган кичик бизнес
субъектлари тўғри келади. Биргина ўтган 2010 йилнинг ўзида 480 мингта янги
иш ўринлари ташкил этилди. Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистонни кичик бизнес
соҳасида ривожланган хорижий давлатлар қаторига қўшилганлигини
кўрсатади.

Мамлакатимизда олиб борилаѐтган ислоҳотлар натижасида кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши иқтисодиѐтнинг бошқа соҳа
ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги салмоғининг ошиши орқали ҳам
намоѐн бўлди. Қуйидаги расмда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларининг ўтган давр мобайнида республикамиз иқтисодиѐти асосий
тармоқларидаги улуши динамикаси келтирилган.

3-расм.

Иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги кичик бизнес

улушининг ўзгариши (фоизда).

Манба; ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

3-расм маълумотларидан кўриш мумкинки, қишлоқ хўжалигида фаолият

юритаѐтган субъектларнинг асосий қисмини кичик бизнес соҳаси улуши
ташкил этади. Хусусан, 2010 йил ҳисобида қишлоқ хўжалиги тармоғида бу
сектор улуши деярли 98 фоизни ташкил этган ва 2005 йилга нисбатан 12,2 фоиз
пунктга ортган. Қурилишда 52,3 фоиз, чакана савдода 50,5 фоиз ва хизмат
кўрсатишнинг 47,7 фоизи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келади. Мазкур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



10

38

31

15

8

7

0

10

20

30

40

ф

о

и

з

1996

2000

2005

2009

2010

йиллар

соҳанинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 2009 йилдаги
16,9 %дан 2010 йилда 19,6 %га ошди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бу қадар

жадал ривожланишида, энг аввало, мазкур соҳа учун белгиланаѐтган солиқ
имтиѐзлари етарли даражадаги рағбатлантирувчи роль ўйнаѐтганлиги
ҳисобланади. Жумладан, бу борада 2009 йилда кичик санoат кoрxoналари учун
ягoна сoлиқ тўлoви 8 %дан 7 %га пасайтирилди, якка тартибдаги тадбиркoрлар
учун эса қайд этилган сoлиқ миқдoри ўртача 1,3 барoбар камайтирилди (4-
расм). Кичик бизнес субъектлари ва микрофирмалар учун
ягона солиқ тўлови 2010 йилдаги 7 %дан 2011 йилда 6 %га тушириш
мўлжалланган.















4-расм.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари

учун белгиланган солиқ ставкалари

Манба; ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

4-расм маълумотларидан кўринадики, 1996-2010 йиллар мобайнида кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун белгиланган солиқ ставкалари 38
фоиздан 7 фоизгача ѐки 31 фоиз пунктига қисқарган.

Айни пайт мамлакатимизда 2011 йил “Кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик” йили деб эълон қилиниши ушбу соҳага эътиборни янада
кучайтириш ва шу орқали аҳоли ичидан мулкдорлар синфини шакллантиришни
фаоллаштиришда муҳим қадам ҳисобланади.

Таркибий ўзгаришлар ва модернизациялаш жараёнларига

инвестициялар киритиш

Маълумки, мамлакатимиз иқтисодиѐтида таркибий ўзгартиришларни

амалга ошириш ва унинг учун инвестициялар жалб этиш, шу жумладан,
хорижий инвестицияларни, айниқса, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб
этишга ислоҳотларнинг дастлабки босқичларидан бошлаб катта эътибор
қаратиб келинмоқда ва бунинг учун ислоҳотларнинг стратегик мақсад ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



11

вазифаларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон иқтисодиѐтининг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олиб давлат сиѐсати асосланган.

Мамлакатимиз иқтисодиѐтини таркибий ўзгартиришдаги давлат сиѐсати -

республикамизнинг иқтисодий ва сиѐсий мустақиллигини таъминлай оладиган
ва халқимизнинг фаровон яшаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиб
беришга қодир бўлган батамом янги хўжалик мажмуасини яратишга
қаратилган. Ана шу сиѐсатни амалга ошириш учун иқтисодиѐтни таркибий
ўзгартиришларнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган.

Биринчидан,

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши таркибини тубдан қайта

ўзгартириш.

Иккинчидан,

саноатдаги таркибий ўзгаришлар давлат сиѐсати билан

белгилаб олинган пировард мақсадларга мос бўлиб, улар рақобатбардош
тузилмаларни шакллантиришга қаратилган.

Учинчидан,

иқтисодиѐтнинг

базавий

тармоқлари

таркибини

модернизация қилишнинг муҳим йўналиши сифатида – қишлоқ хўжалиги
машинасозлиги, электр техникаси, электроника тармоқлари, самолѐтсозлик ва
бошқа шу каби кўп илм талаб қиладиган юқори қўшилган қиймат яратувчи
ишлаб чиқаришларни янги техникалар негизида устувор ривожлантиришни
амалга ошириш.

Тўртинчидан,

таркибий қайта ташкил қилишнинг муҳим йўналиши бўлиб

кимѐ саноати ишлаб чиқариш соҳасидаги ўзгаришлар ҳисобланади. Ушбу
тармоқни ривожлантириш, энг аввало, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш –
уни минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари билан таъминлаш ва
бошқаларга йўналтирилган.

Бешинчидан,

республика саноатини ривожланитириш дастурида,

шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноати
каби йўналишларни ривожлантириш.

Олтинчидан,

ишлаб чиқариш инфратузилмалари: инженер коммуникация

тизими, транспорт ва алоқа тармоқларини ҳам устувор ривожлантириш.

Еттинчидан,

иқтисодиѐтнинг

ҳудудий

тузилмасини

янада

такомиллаштириш масалалари ҳам тузилмавий сиѐсатни амалга оширишда
катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистоннинг инвестиция сиѐсатида ана шу йўналишларида маҳаллий

хомашѐ ва ресурсларни қайта ишлашга асосланган, шунингдек, мамлакатнинг
экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган, хорижий инвестицияларни
жалб қилиш учун устувор ҳисобланган тармоқ ва ишлаб чиқаришлар белгилаб
олинган.

Хорижий инвестициялар учун яратилган шарт-шароитлар мамлакатимиз

иқтисодиѐтига жалб этилаѐтган инвестициялар ҳажмини йилдан-йилга кўпайиб
боришга имкон бермоқда. Ўтган йиллар мобайнида чет эл валюталарида жалб
этилган жами инвестициялар 3,8 фоиздан (2002 йил 2001 йилга нисбатан) 2010
йилда 9,2 фоизгача ўсган. Бундай ўсиш суръати мустақиллик йилларидаги энг
юқори кўрсаткич ҳисобланади (5-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



12


5

-расм.

Ўзбекистон Республикасида 2002-2010 йилларда инвестиция

ҳажмининг ўзгариш динамикаси

Манба; ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган

Амалдаги баҳоларда эса иқтисодиѐтга жалб этилган жами инвестициялар

2009 йилда 12531,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич
15409,1 млрд. сўмга тенг бўлган. Ёки шу даврда инвестициялар ўсиш суръати
22,9 %ни ташкил этган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши
қатор йиллар мобайнида 19-20 % даражасида сақланиб келмоқда. Бу
иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларига йўналтирилаѐтган инвестицияларнинг
юқори аҳамиятини кўрсатади.

Иқтисодиѐт тармоқларига 2010 йилларда капитал қўйилмаларининг

72 %и ишлаб чиқариш соҳаларига киритилган. Бу кўрсаткич 2009 йилда
76 %ни ташкил этган (5-жадвал).

Таҳлил қилинаѐтган давр мобайнида иқтисодиѐтга киритилган умумий

капитал қўйилмаларининг ҳажми юқори суръатларда ортиб кетганлигини
кўриш мумкин. Хусусан, 2006 йилда 3838,3 млрд. сўм миқдорида капитал
қўйилмалар жалб этилган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилга бориб 15409,1 млрд.
сўмни ташкил этган. Яъни, шу даврда иқтисодиѐт тармоқларига инвестициялар
киритиш 4 баробардан ортиқроқ ҳажмда кўпайган. Бу, ўз навбатида,
иқтисодиѐтни янада ривожлантириш учун жалб этилаѐтган сармояларга катта
аҳамият бераѐтганлигининг натижасидир.




3.8

19.4

4.5

19.3

5.2

20.2

7,0

19.8

9.1

20.1

22.9

19.4

28,3

22.7

24,8

26.1

9,2

24.9

0

5

10

15

20

25

30

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

инвестицияларнинг ўсиши, ўтган йилга нисбатан % да
инвестицияларнинг ЯИМ даги улуши, % да


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



13

5-жадвал

Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига киритилган капитал

қўйилмаларнинг таркиби, (млрд. сўм)

Иқтисодий тармоқлар

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

I.

Ишлаб чиқариш қурилиши

2619,8

2657,7

7329,4

9491,2

11027,6

жумладан:

Ёқилғи-энергетика мажмуаси

562,7

750,7

1509,9

1759,1

1728,4

Металлургия

202,9

203,3

553,9

517,1

782,0

Кимѐ саноати

84,9

40,4

210,9

232,4

199,4

Машинасозлик

48,3

62,0

243,9

335,7

473,5

Енгил ва маҳаллий саноати

134,8

99,8

309,9

170,6

427,0

Озиқ-овқат саноати

80,9

77,7

253,8

188,1

262,5

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги

175,8

124,9

258,0

385,6

473,7

Транспрорт ва алоқа

792,7

950,0

2398,5

3935,5

4502,4

Савдо ва умумий овқатланиш

66,8

55,1

267,6

314,7

714,8

Қурилиш материаллари саноати
ва қурилиш индустрияси

99,4

98,9

191,1

564,4

646,0

Геология

860,0

855,3

419,6

Бошқа тармоқлар

303,1

163,2

139,8

88,6

204,3

II.

Ноишлаб чиқариш

қурилиши

1218,5

1309,6

2226,5

3040,7

4381,5

жумладан:

Уй-жой қурилиши

442,2

473,2

879,1

1186,9

2260,2

Таълим, илм-фан ва маданият

423,1

610,7

831,4

1012,4

514,0

Соғлиқни сақлаш

92,5

50,9

162,5

158,3

322,3

Коммунал хўжалиги

108,3

86,8

124,2

232,6

298,7

Бошқа объектлар

152,4

88,0

277,1

425,7

986,3

Жами

3838,3

3967,3

9555,9

12531,9

15409,1

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



14

2010 йилда ѐнилғи-энергетика, транспорт ва алоқа, металлургия, савдо ва

умумий овқатланиш,

қурилиш материаллари саноати ва қурилиш индустрияси

тармоқларига киритилган инвестициялар жами ишлаб чиқаришга киритилган
инвестицияларнинг 76 %дан кўпроғини ташкил этган. Ноишлаб чиқариш
соҳаларига 2009 йилда киритилган капитал маблағларнинг қарийб 39 %и, 2010
йилда эса қарийб 51 %и

уй-жой қурилиши

тармоқлари ҳиссасига тўғри келади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, иқтисодиѐтга киритилаѐтган инвес-

тицияларни молиялашнинг асосий қисмини (2009 йилда – 67,6 %, 2010 йилда –
71,2 %) ички инвестициялар ташкил этган. Ички инвестицияларнинг
2005 йилда 46 %и, 2010 йилда 66,4 %и молиялаш корхоналар маблағлари
улушига тўғри келган. Шу билан бир вақтда давлат бюджети ҳисобидан инвес-
тицияларни молиялаштириш 2005 йилда 12,2 %дан, 2010 йилда 11,4 %гача
пасайган. Булар

мамлакатимиз

иқтисодиѐтида

фаолият

юритаѐтган

корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ошиб, инвестициялаш қобилияти
кенгаятганлигидан далолат беради. 2009-2010 йилларда хорижий инвестиция-
лар улуши 32,4 %дан 28,8 %га ошди.

Иқтисодиёт тармоқлари ва корхоналарини модернизация қилиш ва

техник қайта жиҳозлаш орқали ишлаб чиқаришларни жадал ривожлан-
тириш мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг
стратегик вазифаси бўлиб қолмоқда.

Бунда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида 2009-2012 йилларга мўлжаллаб

қабул қилинган Инқирозга қарши чора - тадбирлар дастурида назарда тутилган
асосий вазифаларни оғишмай амалга оширишни таъминлаш ҳал қилувчи роль
ўйнамоқда. Шу ўринда мамлакатимиз иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг
ўзига хос учта манбасини ажратиш ўринлидир.

Биринчиси,

мамлакатимизда юксак технологияларга асосланган саноат

тармоқлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш;

иккинчиси,

аграр секторни сифат жиҳатидан таркибий ўзгартириш ва

модернизация қилиш;

учинчиси,

аҳоли бандлиги ва оила даромадини кўпайтиришнинг муҳим

манбаи сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг фаол ривожла-
нишини кенг қўллаб - қувватлаш ва рағбатлантириш сиѐсатини олиб бориш
шулар жумласига киради.

Бу хусусда гапирганда, 2011 йилда иқтисодиѐтга жалб етиладиган барча

инвестицияларнинг 36,4 %дан ортиғини саноатни модернизация қилиш ва
технологик янгилаш дастурларини амалга оширишга йўналтириш кўзда тутила-
ѐтгани, замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш харажатлари умумий капитал
қўйилмалар ҳажмининг камида 46 %ини ташкил этаѐтганини қайд этиш даркор.

Иқтисодиѐтимизнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва

технологик янгилаш вазифаларини самарали ҳал этиш ишлаб чиқаришни изчил
ва мутаносиб ўсишини таъминлаши билан бирга ижтимоий соҳа тармоқларини
ҳам илдам ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини кўта-
риш, корхоналарнинг инвестиция қобилиятини ошириш имкониятларини
беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



15

Аҳоли бандлиги ва даромадлари

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаѐтган шароитда аҳолининг

иш билан бандлигини таъминлаш мамлакатимизда олиб борилаѐтган
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсадларидан бири ҳисобланади.
Чунки, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, иш билан бандлик аҳоли даромад-
лари ва турмуш даражасини оширишнинг энг муҳим шартидир. Шу боис ҳам,
юртимизда изчил амалга оширилаѐтган ислоҳотлар негизида аҳоли бандлигини
таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, турмуш даражасини ошириш ва халқ
фаровонлигини таъминлаш вазифалари ѐтади.

Дарҳақиқат аҳоли даромадлари ошишининг асосий манбаи иқтисодиѐтнинг

кейинги йилларда юқори ўсиш суръатларини таъминлаш ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, ўтган 2010 йилда аҳоли-нинг реал даромадлари
123,5 %га, бюджет соҳаси муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия,
ижтимоий нафақалар, стипендиялар 32 фоизга ошган

4

.

Булар ҳаммаси мамлакатимизда меҳнат ресурсларининг муттасил ўсиб

бориши билан бир вақтда юз бермоқда. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда меҳнат ресурслари
1991 йилда 10,2 млн. кишини ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2010 йилга
келиб 16,5 млн. кишига тенг бўлган ѐки шу даврда меҳнат ресурслари 6,3 млн.
киши (61,7 %)га кўпайган. Шу йилларда меҳнат ресурслари жами аҳолининг
49 %идан 58 %игача бўлган қисмини ташкил этган (5-расм).

5-расм.

Меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлиги динамикаси

Манба; Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

м уҳо фаза қилиш вазир ли ги м аълумо тлар и асосида тузилган.

Айни пайтда мамлакатда ҳукумат томонидан кўрилаѐтган чора - тадбирлар

натижасида иш билан бандлар сони 7,5 млн. кишидан (1991 й.) 11,6 млн.
кишига (2010 й.) етган. Уларнинг 74,4 фоизи ѐки 8,6 млн.дан кўпроғи

4

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. //Халқ сўзи, 2011 йил 22 январь, №16.

10.2

14.1

14.5

14.8

15.2

15.7

16.1

16.5

7.5

11.6

11.3

11

10.7

10.5

10.2

9.9

49

58

57.9

57.4

56.3

55.8

55.4

55.1

0

2

4

6

8

10

12

14

16

18

1991

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

44

46

48

50

52

54

56

58

60

Меҳнат ресурслари (млн. киши)
Иш билан бандлар сони (млн. киши)
Жами аҳолига нисбатан меҳнат ресурслари (фоизда)

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил



16

иқтисодиѐт тармоқларидаги кичик бизнес ва хусусий (якка) тадбиркорлик
соҳасида ишлайди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда иш билан банд аҳолининг қарийб

80 фоизи иқтисодиётнинг нодавлат секторида ишлайди. Уларнинг энг
катта қисми қишлоқ хўжалигида (25,5 фоизи), саноат тармоқларида (13,2
фоизи), қурилишда (9,1 фоизи) банддир.

Республикамизда 2009-2010 йиллар мобайнида қарийб 1,9 млн.та янги иш

ўринлари яратилган. Уларнинг катта қисми Андижон, Бухоро, Қашқадарѐ,
Самарқанд, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри
улушига тўғри келади. Шулар туфайли аҳолини, дастлаб ѐшларни иш билан
таъминлаш имкониятлари кенгаймоқда.

Статистик маълумотларга кўра,

бандлик билан шуғулланувчи ташкилотларга иш сўраб мурожаат
қилганлар сони республикамиз бўйича 2009 йилда 658,3 минг кишини
ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йил биринчи ярмида 346,5 минг
кишига тенг бўлган.

Шу билан бир вақтда 2010 йилда аҳоли жон бошига

умумий пул даромадлари 1,3 мартага ошган. Аҳолининг пуллик даромадлари
таркибида меҳнат ҳақи 38,8 фоиздан 41 фоизгача, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари сотишдан олинган даромадлари эса 19,2 фоиздан (2009 й.)
20,5 фоизга (2010 й.) кўтарилган. Бундай ўзгаришлар аҳоли тўлов қобилиятини
ва шу орқали турмуш фаровонлиги ошишига олиб келмоқда.

Республикамизда аҳоли сонининг мунтазам кўпайиб боришига қарамай,

ушбу ўсиш суръатлари аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ишлаб
чиқаришнинг ошишини таъминлаб борган. Ушбу кўрсаткич 2010 йилда
2000 йилга нисбатан 1,7 баробарга ошгани бунинг яққол далили ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда бундай ўсиш суръатлари

авваламбор, ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиѐтни модернизация қилиш
ва таркибий ўзгартиришларни изчил ва мутаносиб амалга ошириш орқали
таъминланмоқда. Булар ҳаммаси пировард натижада аҳоли бандлиги ҳамда
даромадлари ошишига хизмат қилмоқда.

Бундай натижага эришиш, авваламбор, мамлакатда амалга оширилган

ижтимоий ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг тамал тоши тўғри қўйилганлиги,
ривожланиш стратегияси ва унинг амалга ошириш йўллари, аҳоли турмуш
даражаси ва фаровонлигини юксалтиришга қаратилганлигининг исботидир.
Ўзбекистоннинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида эришилган ютуқлар
нафақат бугунги кун учун, балки улар мамлакатни жаҳон молиявий - иқтисодий
инқирозидан кейинги даврдаги барқарор тараққиѐтига, давлатимизни дунѐ
ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашга муҳим манба ва асос бўлиб хизмат
қилади. Булар мамлакатимизда босқичма - босқич, сокин ва албатта қатъиятлик
билан олиб борилаѐтган давлат сиѐсатининг мевасидир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов