Управление трансфером инноваций в высших учебных заведениях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
28-37
32
5
Поделиться
Шодиев T., & Уринов, Д. (2014). Управление трансфером инноваций в высших учебных заведениях. Экономика и инновационные технологии, (2), 28–37. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8121
T Шодиев, Ташкентский международный Вестминстерский университет

к.ф.д., профессор

Д Уринов, Ферганский государственный университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В условиях современных экономических отношений, основанных на инновационном экономическом прогрессе важное значение приобретает дальнейшее совершенствование инновационной деятельности вузов и эффективная организация процесса трансфера инноваций, которая является важной составляющей инновационной деятельности. В исследовании были применены методы научной абстракции, индукции и графический методы. Разработаны предложения и рекомендации по дальнейшему совершенствованию процесса трансфера инновационных технологий, созданных в высших учебных заведениях Узбекистана.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Т.Ш. Шодиев, и.ф.д., проф.,

Тошкент Халкаро Вестминстер университети,

Д.А. Ўринов, катта илмий ходим-изланувчи, ФарДУ

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ИННОВАЦИЯЛАР ТРАНСФЕРИ

МЕНЕЖМЕНТИ

В условиях современных экономических отношений, основанных на

инновационном экономическом прогрессе важное значение приобретает
дальнейшее совершенствование инновационной деятельности вузов и
эффективная организация процесса трансфера инноваций, которая является
важной составляющей инновационной деятельности.

В исследовании были применены методы научной абстракции, индукции и

графический методы. Разработаны предложения и рекомендации по
дальнейшему совершенствованию процесса трансфера инновационных
технологий, созданных в высших учебных заведениях Узбекистана.

Enhancing the innovation activity of higher educational institutes has become

even more important since contemporary economic relations are primarily based on
the innovational economic development. The transfer process which makes up the
important part of innovation activity should also be effectively set up for this purpose.

In his work the author has deployed several research methodologies such as

inductive and graphical approaches. The author offers his recommendations on
enhancing the process of transfer of innovations created at our country’s high
education institutions.

Калит сўзлар:

Инновация, инновациялар трансфери, инновацион

ярмарка, инновацион потенциал,инновацион муҳит, инновацион инфратузилма.


Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати инновацион фаолиятни

жадаллаштиришга барқарор иқтисодий тараққиётни таъминловчи асосий
восита сифатида қарамоқда ва инновацион технологиялар ва фанни
ривожлантириш масалаларини давлатнинг энг муҳим устувор вазифаси
сифатида илгари сурмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимизда сўнгги
йилларда фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва
инновацион фаолиятни молиялаштиришни янада такомиллаштириш, фан ва
ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни янада кенгайтириш борасида қатор
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, иқтисодиёт тармоқларини модернизация
қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш давлат дастурлари қабул
қилиниб, уларни амалга ошириш давом эттирилмоқда. Республикамизда 2007
йилдан бошлаб, ҳар йили Саноат ярмаркаси, инновацион маҳсулотлар ва
технологияларни ривожлантириш бўйича ўрта муддатли истиқболга
мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режаси асосида 2008 йилдан бошлаб
“Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси”
ўтказиб келинмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон учун инновацион ва технологик жиҳатдан ривожланиш жуда

муҳим бўлиб, айнан шу йўл билан замонавий технологик асосни
шакллантириш, рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, табиий
ресурслардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни
ошириш, шунингдек, халқаро рақобатдошликни мустаҳкамлаш мумкин.

Инновацион иқтисодий тараққиётга асосланган бугунги иқтисодий

муносабатлар шароитида олий ўқув юртлари иқтисодиётни ҳаракатга
келтирувчи энг асосий ресурслардан бири сифатида қаралмоқда. Олий ўқув
юртлари томонидан олиб борилаётган чуқур илмий тадқиқот ишлари
натижасида олинган илмий ютуқлар ва инновация технологияларини амалиётга
жорий этиш орқали янги товар ва хизматлар ишлаб чиқарилмоқда, янги
корхоналар ташкил этилиб, иш ўринлари ташкил этилмоқда, иқтисодиёт
тармоқлари корхоналарини техник-технологик жиҳатдан модернизациялаш
имконияти яратилмоқда, умуман янги бўлган тармоқ йўналишлари вужудга
келмоқда. Шу сабабли, олий ўқув юртларида инновацион фаолиятни янада
такомиллаштириш, инновацион фаолиятнинг энг муҳим қисми бўлган трансфер
жараёнини самарали ташкил этиш мамлакат иқтисодиёти ривожланишида
муҳим аҳамиятга эга.

Олий ўқув юртларининг инновациялар трансфери соҳасида самарали

фаолият юритиши нафақат юқори пул даромадларига эга бўлиш асосида юксак
малакали кадрларни ўзига жалб қилиш, мавжудларини ўзида сақлаб қолиш,
балки, олий ўқув юртлари ва корхоналар ўртасидаги технологиялар трансфери
соҳасидаги ҳамкорлик давлат ва жамият иқтисодий тараққиёти учун энг муҳим
омил бўлганлиги учун ҳам зарурдир.

Олий ўқув юртларида инновациялар трансферини самарали ташкил этиш

ушбу жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлашни, ушбу жараённи ташкил
этишда аниқланган омилларни ҳисобга олишни талаб этади.

Тадқиқотлар натижасида олий ўқув юртларида трансфер жараёнларини

самарали ташкил этишга таъсир этувчи қатор омиллар ўрганилиб, уларни
қуйидаги гуруҳларга умумлаштириш мумкин.

1. Давлат томонидан инновациялар трансферини амалга ошириш ва

рағбатлантириш билан боғлиқ чора-тадбирлар (инновацион фаолият билан
боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, инновацион фаолият
субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инновациялар трансферини
назарда тутувчи дастурларнинг қабул қилиниши ва ҳ.к.).

Олий ўқув юртларида инновациялар трансферини самарали ташкил этиш

бевосита давлат томонидан ушбу жараён билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий асосни
шакллантириш, инновацион фаолият субъектларига инновацион фаолиятни
амалга оширишда турли имтиёзлар бериш, илмий ходимларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш ва шу каби чора-тадбирлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Кўплаб иқтисодчилар АҚШнинг ҳозирги кунда инновацияларни амалиётга
жорий этиш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаб туришини 1980 йилда Бей-
Доул қонунининг (Bayh-Dole Act) қабул қилиниши билан боғлайдилар. Шу
сабабли, бошқа давлатларда ҳам ушбу қонунга ўхшаш қонунлар қабул қилинди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ва бу қонунлар инновациялар трансферида самарали восита бўлиб хизмат
қилмоқда.

Мамлакатимизда ҳам инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этишда

қатор меъёрий-ҳуқуқий асослар қабул қилинган бўлиб, улар инновациялар
трансфери жараёнини самарали ташкил этишда муҳим роль ўйнамоқда.
Жумладан, 2008 йил 15 июлдаги Ўзбекистон республикаси Президентининг
“Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-№916-
сонли қарори асосида 2008-2013 йилларда ташкил этилган “Инновацион ғоялар,
технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси”да умумий қиймати 78157,4
миллион сўмлик жами 2282 та шартнома имзоланган

1

.

34400

5700

8922,4

11945

78157,4

0

20000

40000

60000

80000

2008-2009

2010

2011

2012

2013

1-расм. 2008-2013 йилларда ташкил этилган “Инновацион ғоялар,

технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси”да умумий қиймати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-

1442-сонли “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорида саноат
корхоналарини кенг миқёсда модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилаш, уларни энг замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш,
саноат тармоқларида замонавий илмий ютуқлар ва илғор инновация
технологияларини жадал татбиқ этиш, саноат учун юқори малакали кадрлар
тайёрлашни кенгайтириш устувор йўналиш этиб белгиланди [1]. Шундан келиб
чиқиб, мамлакатимизда илмий тадқиқот соҳасидаги асосий эътиборни саноат
тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб амалга ошириш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йилдан

бошлаб, республикамиз иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириш учун жами
131 та инновацион лойиҳалар назарда тутилган бўлиб, уланинг 75 таси
бевосита амалга ошириш ва 56 таси тажриба-синов ишларини амалга ошириш
учун таклиф этилган ишланмалардир [2].

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан бажарилиши 2014-2015 йилларга

1

Манба: Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси веб-сайти маълумотларидан фойдаланган ҳолда муаллиф

томонидан ҳисобланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

мўлжалланган инновация лойиҳалари танловига таклиф этилган ижтимоий-
иқтисодий масалаларни ҳал этишга йўналтирилган илмий-техник муаммолар
рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхат маҳаллий ҳокимлик идоралари,
мамлакатимиздаги йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот ва
муассасалар таклифлари асосида шакллантирилган. Эълонда инновацион
лойиҳаларда ҳал этилиши лозим бўлган вазифа, ишланманинг жорий
этилишидан кутилаётган натижа, истеъмолчи томонидан ажратиладиган маблағ
миқдори тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган.

Фикримизча, бу каби муаммолар банкининг ташкил этилиши ва унда

муаммони ҳал этиш учун истеъмолчи корхона ва у томонидан ажратилаётган
маблағнинг кўрсатилиши инновацион фаолият билан шуғулланувчи
муассасалар учун ўз ресурсларини самарали йўналтириш имконини беради,
шунингдек, яратилган инновацияларнинг амалиётга жорий этилишини
таъминлайди.

Давлат томонидан олий ўқув юртларида яратилган интеллектуал мулк

объектларини амалиётга жорий этиш асосида фаолият олиб борувчи
корхоналарни солиққа тортишда турли имтиёзларнинг берилиши инновациялар
трансферини жонлантиришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Берилган
имтиёзлар асосида корхоналар ихтиёрида қолган маблағлар уларга эҳтиёж
юқори бўлган шароитда муҳим молиявий манбаа бўлиб хизмат қилади.

2. Олий ўқув юртлари инновацион потенциали(илмий салоҳияти,

уларнинг инновацион бизнес соҳасида билимларга эгалик даражаси, илмий
тадқиқотларга жалб қилинган талабалар сони, олий ўқув юртида замонавий
жиҳозлар билан таъминланган лабораторияларнинг мавжудлиги ва ҳ.к.);

Олий ўқув юрти илмий салоҳияти унда олиб борилаётган илмий

тадқиқот натижаларининг сифати ва сонига таъсир этувчи энг асосий
омиллардан бири ҳисобланади. Профессор-ўқитувчиларнинг ўз соҳалари
бўйича чуқур билимга, замонавий фан-техника ютуқларини тезкорлик билан
ўзлаштира олиш қобилиятига эгалиги, турли соҳаларда мавжуд муаммоларни
аниқ кўра билиши ва ўз билимларини ана шу муаммоларни ҳал этишда қўллай
олиши олий ўқув юрти инновацион фаоллигини, яратилган инновацияларнинг
ишлаб чиқаришга жорий этилиш имкониятини оширади.

Инновацион бизнес соҳасида билимларга эгалик даражаси деганда

инновация яратувчи-ихтирочиларнинг ушбу инновацияларни амалиётга жорий
этиш бўйича кичик корхоналарни ташкил этиш ва бошқаришда етарли билимга
эга эканлиги тушунилади. Республикада микрофирма ва кичик корхоналарнинг
инновацион фаолияти сезиларли даражада эмас. Охирги беш йилда олий ўқув
юртларининг 40 фоизида, илмий тадқиқот институтларининг 20 фоизида ҳеч
бўлмаганда битта кичик инновацион корхона шакллантирилган

2

.

Илмий тадқиқотларга талабаларни жалб этиш уларда илмий тадқиқот

олиб бориш бўйича билим, малака ва кўникмаларни шакллантириб, олий ўқув

2

Национальная инновационная система Узбекистана: Оценка потенциала и результативности. 2011. стр. 68. (Ўзбекистондаги БМТ

Тараққиёт дастури доирасидаги «Инновацион сиёсат ва технологиялар трансфери соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг
(www/inno.uz), ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг (www.undp.uz) интернет сайтлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

юрти инновацион потенциалини кенгайтириш учун хизмат қилади. Олий ўқув
юртларида

замонавий

техник

жиҳозлар

билан

таъминланган

лабораторияларнинг мавжудлиги илмий тадқиқотларнинг мавжуд реал ҳолатга
максимал даражада яқинлигини таъминлаш, мураккаб илмий ҳисоб-китобларни
ўта юқори аниқлик билан амалга ошириш имконини беради.

3. Олий ўқув юртларида яратилган инновацияларни амалиётга жорий

этиш бўйича турли ташкилий тузилмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг
самарали фаолияти.

2-расм. Инновациялар трансфери жараёни


Бунда:
Стратегик мақсадлар: М1-жаҳон бозорига чиқиш; М2-ташкилот имижини ошириш; М3-тармоқда лидерлик.
Истеъмолчилар: И1-қўшма корхоналар; И2-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар; И3-давлат корхоналари.
Бозорлар: Б1-ташқи бозор; Б2-минтақавий бозор; Б3-ички бозор.
Маҳсулот инновациялар: П1-янги маҳсулот яратиш; П2-маҳсулотни дифференцияциялаш; П3-маҳсулотни
брендлаш;
Технологик инновациялар: Т1-янги технологик линиялар яратиш; Т2-жорий линияларни модернизациялаш; Т3-
ноу-хау технологияларини яратиш.
Ресурслар: Р1-илмий-техник ходимлар; Р2-моддий ресурслар; Р3-молиявий ресурслар

Трансфер жараёни бу фақатгина яратилган ихтиролар учун патент олиш

ва улардан фойдаланиш учун лицензион келишувлар асосида амалиётга
фойдаланиш учун беришдангина иборот эмас. Технологиялар трансфери илмий
тадқиқот муассасалари томонидан турли корхоналар, уюшмалар билан
ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, интеллектуал мулкни
лицензиялаш ёки сотиш, техник ёрдам кўрсатиш, ахборот алмашинуви билан
боғлиқ барча фаолият турларини ўз ичига олади.

Ривожланган мамлакатлар илмий тадқиқот институтларида инновациялар

трансфери жараёни турли функцияларни бажарувчи бўлимларни ўз ичига
олувчи офислар, махсус ташкил этилган институтлар, тадбиркорлик

Сртатегик
мақсадлар

Истеъмолчилар

Бозорлар

Маҳсулот

инновациялари

Технологик

инновациялар

Ресурслар

ВАҚТ

Р1

Р2

Р3

Т1

Т2

Т3

П1

П2

П3

Б1

Б2

Б3

И1

И2

И3

М1

1

М2

М3


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

марказлари, нотижорий илмий тадқиқот фондлари ва шу каби тузилмалар
томонидан амалга оширилади. Трансфер жараёнининг стратегик мақсадлари,
истеъмолчилар, бозорлар, янги маҳсулот инновацияси ва янги жараён
(технологик) инновациялари ресурслар таъминоти билан боғлиқ холда тизим
деб қаралади.

Шу сабабли, олий ўқув юртларида бундай кенг кўламдаги фаолият

турларини ташкил этиш, уларни бошқариш ва ушбу фаолиятнинг самарали
бўлиши олий ўқув юртлари таркибида трансфер жараёнини ташкил этиш билан
шуғулланувчи, ушбу йўналиш бўйича билим, кўникма ва малакага эга
профессионал ходимлар фаолият олиб борувчи махсус тузилмаларни
шакллантиришни талаб этади.

4. Олий ўқув юртлари жойлашган ҳудудлар иқтисодий потенциали

(минтақанинг иқтисодий соғломлиги, унда жойлашган корхоналар турлари,
фаолият

йўналишлари,

сони,

улар

ўртасида

рақобат

муҳитининг

шаклланганлиги, уларнинг инновацияларни ўзлаштира олиш имкониятлари,
минтақада янги корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган
инфратузилма ва ҳ.к.).

Инновациялар трансфери жараёнига олий ўқув юртлари жойлашган

минтақа иқтисодий потенциали ҳам таъсир кўрсатади. Минтақада фаолият
юритувчи корхоналар сонининг кўплиги ва улар ўртасида рақобат курашининг
кучайиб бориши фойдани максималлаштиришда рақобатнинг нархсиз усулидан
фойдаланиш, инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш заруратини
келтириб чиқаради.

Масалан, республикамизда инновацияларни амалиётга жорий этган жами

корхоналарнинг 52 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган. Кўрсаткичнинг бу
каби юқори бўлишини 2012 йил 1 январь ҳолатида рўйхатга олинган 298859 та
корхонанинг 45011 таси, яъни 15 фоизи, 402 та илмий тадқиқот
муассасаларининг 40,2 фоизи, илмий тадқиқотларга жалб этилган
муассасаларнинг 41,8 фоизи, илмий тадқиқот олиб бориш билан банд бўлганлар
сонининг 53,3 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиши билан изоҳлаш
мумкин [3].

52

7,1

7,1

6,4

27,4

Тошкент шаҳри
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Навоий вилояти
бошқа вилоятлар

3-расм. Инновацияларни жорий этган корхоналарнинг Ўзбекистон ҳудуди

бўйича тақсимланиши, фоизда

Манба: муаллиф ишланмаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

5,2

2

7

4,7

4,5

4,5

8,7

4,7

6

41,8

Қораколғогистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Сармарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

4-расм. Илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган ташкилотларнинг

Ўзбекистон худуди бўйича тақсимланиши, фоизда

Манба: муаллиф ишланмаси.

4,6

4

4,7

2,9

2,7

8,3

5,9

4,7 2,1

53,3

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Сармарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

5-расм. Илмий тадқиқот ишлари билан банд бўлганларнинг Ўзбекистон

ҳудуди бўйича тақсимланиши, фоизда

Манба: муаллиф ишланмаси.

Инновацияларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши корхоналарда

юқори билим даражасига эга янгиликларни тез ўзлаштира оладиган кадрлар
мавжудлигини талаб қилади. Бу эса, фикримизча, олий ўқув юртлари ва ишлаб
чиқариш корхоналари ўртасида кадрлар малакасини ошириш, кадрлар
алмашинуви бўйича ҳамкорликнинг кучайишига олиб келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Корхоналарнинг инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш билан

боғлиқ ҳаражатларни амалга ошириш учун етарли молиявий маблағга эга
бўлиши инновацияларга талабнинг ошишига хизмат қилади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, илмий тадқиқот

муассасалари томонидан яратилаётган аксарият ихтироларнинг тайёр товар
ҳолатига келтирилиши йирик корхоналар томонидан амалга оширилмайди. Бу
асосан кам харажат ва нисбатан кичик бўлган фойда ҳисобига фаолият
юритувчи, ўзгарувчан шароитларга тез мослашувчи кичик корхоналар
томонидан амалга оширилиб, келгусида ушбу янги товар йирик корхоналарга
ишлаб чиқариш ва бозорга таклиф қилиш учун ўтказилади. Бу эса, ўз
навбатида, инновацияларни амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи кичик
корхоналарни рағбатлантириш механизмининг мавжудлигини, янги ўсиб
борувчи бизнесни қўллаб-қувватловчи инфратузилма шаклланганлигини талаб
қилади.

5. Олий ўқув юртларида амалга оширилаётган илмий тадқиқот фаолияти

йўналишлари, олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари томонидан
интеллектуал мулк объектларига олинган патентлар тўғрисида маълумотларни
ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказиш воситаларидан самарали фойдаланиш
((олий ўқув юрти ёки трансфер бўйича ташкил этилган тузилманинг
Интернетдаги расмий веб-саҳифаси), буклетлар, ахборот варақалари ва ҳ.к. ).

Рақобат муҳити етарли даражада шаклланмаган шароитда, асосий

эътибор олий ўқув юртларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, уларнинг
натижалари, яратилган инновациялар тўғрисидаги ахборотни ишлаб чиқарувчи
корхоналарга етказиш усулларидан самарали фойдаланишга қаратилиши лозим.
Чунки ишлаб чиқариш корхоналарида инновацияларга нисбатан қизиқишнинг
пастлиги, рақобатчи корхоналар сонининг камлиги уларни инновацияларни
ишлаб чиқаришга жорий этиш билан боғлиқ қўшимча ҳаражатларни амалга
оширишга тўсқинлик қилади.

Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда, мамлакатимиз

олий ўқув юртларида инновациялар трансферини янада такомиллаштириш
бўйича қуйидаги таклиф ва тавсияларни бериш мумкин:

1. Республикамизда ташкил этилаётган эркин иқтисодий ҳудудларда олий

ўқув юртларининг филиалларини ташкил этиш имконини кўриб чиқиш.
Бундан асосий мақсад олий ўқув юрти ва юқори технологияларга асосланган
ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш, профессор-
ўқитувчи ва талабаларнинг университет ва корхоналар ўртасидаги эркин
ҳаракати учун шароит яратиб бериш, шунингдек, корхона ходимларининг
университетлар лабораторияларида биргаликда ишлаши учун шароит яратиш.

2. Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини кучайтириш, ёшларни

бу ишга кенг жалб этиш, инновацияларни яратиш билан шуғулланувчи
профессор-ўқитувчиларни янада рағбатлантириш.

3. Инновациялар

трансферини

янада

жонлантириш,

хусусий

корхоналарнинг инновацион фаоллигини янада ошириш мақсадида уларга
қуйидаги солиқ имтиёзларининг белгиланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

- тадқиқотчилик ва инвестицион солиқ кредитини тақдим этиш, яъни,

фойданинг инновацион мақсадлар учун сарфланган қисми бўйича солиқ
тўловларини кечиктириш.

- инновацион харажатларнинг ортган қисмига тенг миқдорда солиқларни

камайтириш;

- бир неча йил давомида инновацион лойиҳаларни реализация қилишдан

(амалга ошириш) олинган фойдани солиққа тортиш бўйича “солиқ
таътиллари”ни тақдим этиш;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг инновацион корхоналар акциялари

бўйича олган дивидендларини солиққа тортишда уларга имтиёзлар бериш;

- фойданинг буюртма асосидаги ва ҳамкорликдаги илмий тадқиқот ва

тажриба-конструкторлик ишларига йўналтирилган қисмига нисбатан солиқ
ставкаларини пасайтириш;

- бажарилаётган лойиҳалар устуворлигини ҳисобга олган ҳолда имтиёзлар

тақдим этиш;

- интеллектуал мулк таркибига кирувчи патент, лицензия, ноу-хау ва

бошқа номоддий активлардан фойдаланиш натижасида олинган фойдани
имтиёзли солиққа тортиш;

- солиққа тортилаётган фойдани олий ўқув юртлари ва бошқа инновацион

ташкилотларга ўтказилган асбоб ва ускуналар қиймати миқдорига камайтириш;

- солиққа

тортиладиган

фойда

суммасидан

инновацияларни

молиялаштириш фаолияти билан шуғулланувчи хайрия фондларига бадалларни
чегириб ташлаш.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, олий ўқув юртларида инновациялар

трансфери, нафақат олий ўқув юртининг ички илмий потенциалига, балки у
фаолият юритаётган мамлакатда трансфер жараёни ва унинг иштирокчиларини
қўллаб-қувватлаш

билан

боғлиқ

меъёрий-ҳуқуқий

асосларнинг

шакллантирилганлиги, у жойлашган минтақанинг иқтисодий потенциали,
фаолият юритувчи корхоналарнинг яратилган инновацияларни ўзлаштириш
имконияти ва шу каби ташқи омилларга ҳам боғлиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда

Ўзбекистон

Республикаси

саноатини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари тўғрисида”ги Қарори. (Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 472-модда; 2011 й., 50-сон, 512-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва

технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг веб-
сайти маълумотлари.

Инновационные проекты, предлагаемые для внедрения в отраслях

экономики.

Манба:

http://uzscience.uz/images/Innovatsionnie_projekti_2012.pdf

(мурожаат вақти - 19.11.2013 й)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

3. Strengthening Uzbekistan’s National Innovation System. 2011 Knowledge

Sharing Program (KSP) with the Republic of Uzbekistan. Final Reporting Workshop.
Tashkent, 2012.

4.

Национальная инновационная система Узбекистана: Оценка

потенциала и результативности. 2011. (Интернет сайт проекта ПРООН
«Поддержка в сфере инновационной политики и трансфера технологий» по
адресу: www/inno.uz, а также Программы Развития ООН в Узбекистане:
www.undp.uz)

5. Фатхутдинов П.А. Инновационный менежмент. Учебник. –Москва,

2000.

6. Гимуш Р.И., Матмуродов Ф.М. Инновацион менежмент. –Т; 2008.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда Узбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йуналишлари тугрисида”ги Карори. (Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2010 й., 50-сон, 472-модда; 2011 й., 50-сон, 512-модда).

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиклаштириш кумитасининг вебсайта маълумотлари.

Инновационные проекты, предлагаемые для внедрения в отраслях экономики.

Манба: http://uzscience.uz/images/Innovatsionnie projekti 2012.pdf

(мурожаат вакти - 19.11.2013 й)

Strengthening Uzbekistan’s National Innovation System. 2011 Knowledge Sharing Program (KSP) with the Republic of Uzbekistan. Final Reporting Workshop. Tashkent, 2012.

Национальная инновационная система Узбекистана: Оценка потенциала и результативности. 2011. (Интернет сайт проекта ПРООН «Поддержка в сфере инновационной политики и трансфера технологий» по адресу: www/inno.uz, а также Программы Развития ООН в Узбекистане: www.undp.uz)

Фатхутдинов П.А. Инновационный менежмент. Учебник. -Москва, 2000.

Гимуш Р.И., Матмуродов Ф.М. Инновацион менежмент. -Т; 2008.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов