Факторинг – современная финансовая поддержка предпринимателей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
169-174
27
3
Поделиться
Ярашов, Ш. (2016). Факторинг – современная финансовая поддержка предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (1), 169–174. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8661
Ш Ярашов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

внештатный исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье автором разъясняется источники финансирования бизнеса и из них современный вариант – факторинг

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.А. Ярашов,

эркин тадқиқодчи

ФАКТОРИНГ–ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ

МОЛИЯВИЙ СУЯНЧИ

В статье автором разъясняется источники финансирования бизнеса и из

них современный вариант – факторинг.

In this article the role of sources of the financing of the business in condition

of the economic development is analyzed.

Калитли сўзлар:

тадбиркорлик фаолияти, молиялаш манбаи, бизнес,

факторинг.


Ҳар бир тадбиркор ўз олдига бизнесни йўлга қўйиш, борингки, мажуд

фаолиятни кенгайтиришни мақсад қилар экан, биринчи навбатда, ўз
тадбиркорлик лойиҳасининг молиявий манбаи ҳақида бош қотиради.
Замонавий иқтисодиётда бизнесни молиялашни вариантлари етарлича. Аммо
уларнинг орасидан аниқ бир лойиҳа учун энг мақбулини танлаш тадбиркордан
ушбу молиялаш манбалари ҳақида кенг тасаввур ва билимга эга бўлишини
талаб қилади. Шу аснода, тадбиркорлик фаолиятининг молиявий таъминоти
ҳақидаги назарияларни ўрганиш долзарблиги келиб чиқади.

Аввало, бизнесни молиялашни қуйидаги белгиларига кўра таснифлаш

мумкин:

1. Молиялаш талаб қиладиган муддатига кўра

(бошқа ишлаб чиқариш

масаларини ҳал қилиш ёки амалга ошириш муддати билан ҳар доим ҳам мос
тушавермайди):

Қисқа муддатли молиялаш:

Муддат: 1 йил.
Мақсади: Айланма маблағ (капитал)ни тўлдириш; хомашё сотиб олиш;

тугалланмаган ишлаб чиқаришни молиялаш; тайёр маҳсулот захирасини
тўлдириш; иш ҳақи тўловлари ва ҳ.

Узоқ муддатли молиялаш

:

Муддат: 1 йилдан ортиқ.
Мақсади: Бизнеснинг ўсиши ва ривожланишини таъминлаш; янги

технологиялар, маҳсулотлар, техникаларни жорий этиш; таъминлаш
масалаларини ҳал қилиш; бошқарувни такомиллатириш ва ҳ.

2. Манба шаклига кўра

ички ва ташқи молиялаш манабаларига вақт

хусусиятини қўшган ҳолда қуйидагиларга бўлинади:

Қисқа муддатли ички:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қайта таркиблаш;
Активларни сотиш;
Ўз маблағлари: фойда, жамғарма;
амортизация;

Қисқа муддатли ташқи:

кредит ва заёмлар;
Векселлар ва бошқар қарз қоғозларини чиқариш;
дотация, субсидия, Ҳукумат ёрдами.

Узоқ муддатли ички:

Бино ва жиҳозларни ижарага бериш;
Активларни сотиш;
фойдаланилмаётган бино ва асосий воситаларни сотиш;
Фойдани реинвестициялаш, дивиденд тўловларини камайтириш.

Узоқ муддатли ташқи:

кредит ва заёмлар;
Акция ва облигациялар эмиссияси;
бартер;
факторинг, форфейтинг;
лизинг;
лойиҳани молиялаштириш;
алоҳида лойиҳаларни молиялаш;
Ҳукумат гранти, ёрдами, солиқ имтиёзлари.

3. Жалб қилинган инвестицияларнинг қайтариш зарурати ва

пассивлар таркибига кўра

Ўз маблағлари:

Акциялар эмиссияси;
Фойда;
жамғармалар, қўшимча капитал;
бюджетдан молиялаш;
грантлар.

Қарз маблағлари

:

Облигациялар эмиссияси;
Векселлар;
Кредит ва заёмлар;
лизинг;
Бизнес учун қулай молиялаш манбаларини (аниқ масалани ҳал этиш ёки

лойиҳани амалга ошириш борасидаги) ишлаб чиқиш жараёнини қуйидаги
5 босқичга ажратиш мумкин:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1.

Саволларга жавоб беринг: Маблағ нима учун керак, қанча ва қандай

муддатга, мумкин бўлган таъминоти қандай ва ҳ.

2.

Салоҳиятли молиялаш манбаларини рўйхати тузиб олиш.

3.

Эҳтимоли мавжуд ҳар бир манбанинг қиймати бўйича ўсиб бориш

тартибида жойлаштириш.

4.

Бизнес (лойиҳа)нинг унинг ҳар бир мумкин бўлган молиялаш манбаи

талабларидан келиб чиққан ҳолда фойдалилик даражасини қайта ҳисоблаб
чиқиш.

5.

Ҳисоблаш натижасида энг самарали молиялаш манбаасини бизнеснинг

умумий қийматини ҳисобга олган ҳолда танлаш.

Ҳозирги кунда замонавий иқтисодиётда жаҳоннинг илғор мамлакатларида

кенг қўлланилаётган молиялаштириш манбааси усули–факторинг ҳисобланади.
Қуйида биз ушбу молия бозоридаги инструментни атрофлича изоҳлаймиз.

Факаторинг қисқа муддатли молиялаш шакли сифатида.
Банклар бизнеснинг дебеторлик мажбуриятини ўз зиммасига олиб,

айланма маблағларни молиялаштиришга маблағ ажратганда томонлар (ишлаб
чиқарувчи–харидор)

ўртасидаги

ўзаро

ҳисоб-китобларнинг

жиддий

тезлашишини,

кредиторлик

қарздорлик

ошмасдан

туриб

айланма

маблағларнинг сезиларли даражада ошишини таъминлайди.

Факторинг операцияси ишлаб чиқарувчи ва сотувчига қандай афзалликлар

беради? Аввал, ишлаб чиқарувчи учун афзаллик томонларини кўриб чиқамиз:

1. Банк тўлови кечиккан барча етказиб бериш шартномаларини

молиялаштиради. Бунда маҳсулотни юклаб жўнатилган куни 85 %гача бўлган
қиймат тўлови амалга оширилади, қолган 15 % маблағ эса харидор томонидан
маҳсулот етиб келган кунга қараб амалга оширилади

1

.

Факторинг орқали молиялаш ўзининг бир қатор фойдали тарафларига эга.

Улардан энг асосийлари қуйидагилар:

-мол етказиб берувчида унга маҳсулот учун тўланган маблағни қайтариш

мажбурияти бўлмайди, факторингнинг барча харажатлари харидорнинг
тўловлари эвазига қопланади;

-молиялаш мол етказиб берувчи ўз маҳсулотини сотиб бўлгунича давом

этади;

-молиялаш ўз-ўзидан сотув ҳажмининг қўпайишига хизмат қилади.

Шундай қилиб, факторинг доирасида молиялаш мол етказиб берувчини
кредиторлик қарздорлигини кўпайтирмаган ҳолда айланма маблағлар
танқислиги муаммосидан халос этади.

1

Халқаро молия бозорида умумқабул қилинган мезон. Бу мутаносиблик айрим давлатларда ўзгача бўлиши ҳам

мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2. Факторинг орқали молиялаш баробарида банк мол етказиб берувчининг

сезиларли молиявий рискини ўзига олади. Жумладан:

ликвидлилик риски – касса захираларида пайдо бўлиши мумкин бўлган

риск, банкнинг зарур жорий харажатларини қоплаш маблағларининг етарли
бўлмаслиги;

-валюта риски – мол етказиб берувчи банкдан тўлови кечиккан маҳсулоти

учун маблағ олиши билан уни шартномага мувофиқ бошқа валютага
конвертация қилиши мумкинлиги;

-фоиз риски – факторинг хизмати учун ҳисобланадиган фоиз суммаси

миллий валютада бўлади, ҳатто муддати 6 ойгача бўлган факторинг
шартномаларига умуман фоиз қўлланилмаслиги мумкин;

-кредит риски – маҳсулотни сотиб олувчи тўловни кечиктириши оқибатида

келиб чиқиши мумкин бўлган хавф.

Мабодо Интернет тармоғида “факторинг” сўзини қидириб кўрсангиз, унга

кўра: 21 та хабар, 7 та мақола, 1 дона интервью чиқади. “Кредит” сўзини
қидириб кўрсангиз эса, 4873 та хабар, 1328 та мақола, 117 та интервью
чиқади[2]. Ваҳоланки, факторинг нафақат дебеторлик кредитларини кредитлаш,
балки харидорлар тўлов қобилиятини баҳолаш тизими, бизнесдаги риск
хавфини камайтириш, товар-пул оқимларининг ўзаро ҳамоҳангликларини
қўллаб-қувватлаш каби хизматлар жамланмаси ҳамдир.

Бундан, ушбу иқтисодиёт учун муҳим хизматлар бажараётган молия

хизматига эътибор юқори бўлиши лозимлиги кўринади, аммо амалдаги вазият
аксинча. Шунинг учун ҳам кўплаб бизнес вакил (субъект)лари ўз тадбиркорлик
фаолияти самарадорлигини янада оширишдан “қуруқ қолмоқдалар”. Гарчанд,
юртимизнинг деярли барча тижорат банклари орқали факторинг хизматлари
кўрсатилиши йўлга қўйилган бўлса-да, ушбу хизматни ўзида амалда
қўлламоқчи бўлган тадбиркорлик субъектларида бу борадаги билим ва
кўникманинг юқори даражадаги танқислиги боис ушбу молия хизмати
бозорида ривожланиш кузатилмаяпти.

Айтиш жоизки, факторинг хизматига йилдан-йилга қизиқиш ошиб

бормоқда. Бугунги кунга келиб, асосан, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган
компания ва бизнес вакиллари нафақат факторинг ҳақидаги тушунчага эга,
балки уни ўз иқтисодий фаолиятларида кенг қўлламоқда[3].

Юқорида

таъкидланганидек,

факторинг

хизматининг

мамлакат

иқтисодиёти ривожига қўшадиган хизмати беқиёс – савдони ривожлантириш,
айниқса, тайёр маҳсулот айирбошлашни яхшилаш, корхона ва ташкилотлар
фойдасини кўпайтиришга хизмат қилиши, пировардида бюджетга солиқлар
тушуми кўпайишини таъминлайди. Бундан ташқари экспорт факторинги ташқи
савдога ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Факторинг хизматлари суммасининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

умумий ҳажми Россияда ЯИМга нисбатан 1 %ни, Европа Иттифоқида 20 %,
АҚШда 26 %, Бразилияда 4,5 %ни ташкил этади

[4]

.

Рақамлардан кўриниб тубдики, факторинг – молия хизматини

ривожлантириш ҳам мамлакат иқтисодиёти, ҳам бизнес ҳамжамияти учун
самарадор. Шунинг учун бу борадаги назарий таълимотларни истеъмолчилар
(мижозлар)га етказиб бориш, уларни банклар билан ҳамкорликка чорлаш
аҳамиятлидир. Бу жабҳадаги ишни молия-банк соҳасидаги мутахассислар
тадбиркорларни қизиқтираётган қуйидаги саволларга жавоб топиш ва уларни
хўжалик юритувчи субъектларга етказиш орқали амалга ошириш мумкин, деб
ўйлаймиз.

Факторинг – молиявий хизматининг эелементлари

[5]

Манба: Назарий билимлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

gov.uz;

2.

cbu.uz;

3.

stat.uz;

Аниқ фактлар

Мижозлар

фикри

Бошқа молия

инструментиг

а нибатан

фойдалилиги

Ҳуқуқий

асоси

Бозор

тенденцияси,

прогнози

Дебетор

қарздорлик

билан ишлаш

Маҳаллий

ўзига хослик

Пассивлар

структураси,

айланма

маблағлар,

фойда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

4.

klerk.ru;

5.

raexpert.ru









Библиографические ссылки

gov.uz;

cbu.uz;

stat.uz;

klerk.ru;

raexpert.ru

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов