Возможности развития тепличного овощеводства в условиях либерализации экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
13-18
28
6
Поделиться
Искандаров, С. (2015). Возможности развития тепличного овощеводства в условиях либерализации экономики. Экономика и инновационные технологии, (2), 13–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8288
С Искандаров, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье выражены применения новых инновационных технологий и модернизация в Республике Узбекистане, а также некоторые проблемы, вопросы и решения связанные с процессом осуществления овощных продуктов в закрытых грунтах.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.Т.Искандаров

мустақил тадқиқотчи, ТИМИ

ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ИССИҚХОНА

САБЗАВОТЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

В этой статье выражены применения новых инновационных технологий и

модернизация в Республике Узбекистане, а также некоторые проблемы, вопросы
и решения связанные с процессом осуществления овощных продуктов в закрытых
грунтах.

In this article through applying the new innovative technologies and the use of

modernization techniques in the Republic of Uzbekistan, some problems and issues
concerned with green house implementation processes as well as their solution have been
expressed.

Калитли сўзлар:

Сабзавот маҳсулотлари, деҳқончилик маданияти,

самарадорлик, ҳосилдорлик, иссиқхона, инновацион технология, иқтисодий
самарадорлик, ресурс тежовчи технология.

Маълумки, мамлакатда етиштириладиган озиқ-овқат экинларининг аҳволи,

истиқболи ва турлари, улардан олинадиган ҳосилнинг мазали таъми ва фойдали
хусусиятлари, уларнинг миллий иқтисодиёт ва экспортда тутадиган ўрни, биринчи
навбатда, шу давлатнинг географик жойлашуви, унинг тупроқ-иқлим шароитига ва
албатта шаклланган деҳқончилик маданияти ва савиясига, муайян маҳсулотни
етиштириш маҳоратига, бундай маҳсулотларнинг маҳаллий ва хорижий бозорларда
нечоғлик харидоргир бўлишига боғлиқ.

Ҳақиқатан

ҳам

Ўзбекистоннинг

ноёб

тупроқ-иқлим

шароити,

мамлакатимизда қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, барча тўрт
фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори сифатли мева ва сабзавотларнинг
асосий

навларини

етиштириш

учун

қулай

имкониятлар

яратади.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги мавсумининг ўзига хос хусусияти шундаки,
бу мавсум янги кўкатлар табиий шароитда етиладиган март ойининг дастлабки
кунларидан бошланиб, бутун йил мобайнида бозорларга узум, қовун, хурмо ва
беҳининг кечки навлари етказиб бериладиган декабрь ойининг бошига қадар давом
этади. Бу эса Ўзбекистонни мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан деярли йил
давомида барқарор таъминлайдиган ишончли базага эга бўлган мамлакатга
айлантиради[1].

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки даврдан бошлаб танланган

агро-иқтисодий сиёсат турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларини
ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштиришга,
маҳсулот етиштириш даражасининг барқарор ўсишини таъминлаш ва халқ турмуш
даражасини яхшилашга қаратилди.

Аҳоли турмуш даражасини изчил амалга ошириш йўлларидан бири, аҳоли

эҳтиёжини йил бўйи янги сабзавот маҳсулотлари билан қондиришдир. Аҳолини
узлуксиз равишда сабзавотлар билан таъминлашда иссиқхоналарнинг аҳамияти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

каттадир. Шунинг учун ҳозирги кунда мамлакатимизда иссиқхоналар майдонини
кенгайтиришга катта аҳамият берилмоқда.

Хусусан, мамлакатимиз Президентининг 2008 йилнинг 28 ноябридаги

“Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг
барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари
дастури тўғрисида”ги Фармони ва 2009 йилнинг 26 январидаги ПҚ-1047-сонли
“Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни
тўлдириш

юзасидан

қўшимча

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги

Қарори

мaмлaкaтимизни янaдa бaрқaрoр ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш, aҳoли
турмуш дaрaжaсини oшириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш
вaзифaлaрини тизимли, изчил ҳaл этиш имкoнини бeрмоқда.

Республикамиз

қишлоқ

хўжалигидаги

иссиқхоналарда

сабзавот

маҳсулотларини етиштириш юқори суръатлар билан ривожланмоқда. Ҳозирда
иссиқхоналар майдони 5000 гектардан ошган бўлиб, ҳар хил конструкцияли
иссиқхоналарнинг

йиллик

ўсиши

100-150

гектарни

ташкил

этмоқда.

Мамлакатимизда 600 гектар ойнаванд, 5000 гектардан кўпроқ иситиладиган ва
иситилмайдиган плёнкали (хитой технологияси) иссиқхоналар мавжуд. Бундан
ташқари Корея технологияси асосида қурилган икки қаватли плёнка билан
ёпилган, ҳаво билан иситиладиган ва замонавий Голландия, Исроил
технологиялари

асосида

ишлайдиган

кичик

ҳажм

озуқа

субстратида

гидропоникали иссиқхоналар мавжуд.

Бугунги кунда бир гектар майдондаги ойнаванд иссиқхоналарни қуриш учун

харажатлар 1,0-1,1 млн. АҚШ долларини, плёнкали иситиладиганлар учун 350-400
минг АҚШ долларини, Хитой технологияси асосида қурилаётганлар учун 80,0-
100,0 минг АҚШ долларини, Жанубий корея технологияси асосида икки қаватли
плёнкали учун 300-350 минг АҚШ долларини ва замонавий кичик ҳажм
майдондаги ва гидропоникали иссиқхоналар учун 1,6-2 млн. АҚШ долларини талаб
этади[2].

Ўз навбатида, иссиқхоналарни ривожлантиришга катта маблағлар сарф

этилмоқда ва турли типдаги замонавий иссиқхоналар қурилмоқда. Ёпиқ
майдонларда

ишлаб

чиқарилаётган

сабзавот

маҳсулотлари

кўпайиши

ҳосилдорликнинг ошиши ҳисобига эмас, балки экин майдонларининг кенгайиши
ҳисобига юз бермоқда. Замонавий иссиқхоналарда ҳосилдорликни ҳар гектаридан
250 тоннага етказилса, қилинган харажатлар 5-6 йил мобайнида қопланади, лекин
мазкур кундаги ҳосилдорлик билан кетган харажатларни 10 йилдан ортиқроқ
вақтда қоплаш мумкин.

Ҳимояланган майдонларда маҳсулот етиштиришдаги камчиликларнинг асосий

сабабларидан

бири,

иссиқхоналар

қурилишида

ноаниқ

лойиҳалардан

фойдаланилганлиги ва нотўғри технологияларни ишлаб чиқаришга жорий
этилишидир.

Иссиқхоналарда сабзавот экинлари етиштирувчи хўжаликлар олдидаги асосий

вазифа ишлаб чиқаришни модернизациялаш орқали иссиқхоналарни замонавий
талабларга мослашдир.

Ҳар хил типдаги иссиқхоналарда сабзавот экинлари етиштиришни қиёсий-

нисбий иқтисодий баҳолашнинг асосий мақсади ва вазифалари экилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

майдонларнинг ҳар 1м

2

дан олиш мумкин бўлган соф фойда миқдорини, уларнинг

рентабеллиги ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш асосида қилинган
харажатларни қоплаш муддатларини асослаб беришдир.

Ойнаванд иссиқхоналарнинг капитал сиғими нисбатан юқори ҳисобланади.

Энг замонавий иссиқхоналарнинг 1 метр квадрат майдонидан ўртача 35-40 кг
помидор маҳсулотини олиш мумкин. Қуёш энергияси асосида иситиладиган
плёнкали иссиқхоналар нисбатан арзон ҳисобланади, лекин плёнкаларни тез-тез (1
йилда 2 марта) алмаштириб туриш лозим. Улардан олинадиган маҳсулот 1 м

2

майдонга 10-12 кгни ташкил этади.

Иссиқхоналарни ташкил этиш учун шаффоф ва тиниқ бўлмаган ёпқич

материалларидан, тупроқни иситишнинг энг содда усулларидан, шунингдек,
совуқни юмшатиш воситаларидан фойдаланилади.

Иссиқхоналарда эртаки сабзавотлар ва очиқ майдон учун кўчат материаллари

етиштирилади. Катта ҳажмда инвестиция сарфламасдан очиқ далага нисбатан 7-25
кун эртароқ сабзавот ҳосили олинади. Иссиқхоналарда вегетация даврининг
нисбатан узоқлиги ва яхши иситиш режимининг мавжудлиги натижасида
етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини юқори бўлишини таъминлайди.

Иссиқхона майдонларидан бир йилда 2-3 марта фойдаланилади, бинобарин

экин алмашинуви 2-3 марта амалга ошади, тезпишар экинлар биргаликда
етиштирилганда экин алмашинуви 4-5 мартагача бўлади.

Иссиқхона сабзавотчилиги самарадорлигига иқлим шароитлари ҳам таъсир

кўрсатади. Қиш даврининг иссиқ бўлиши ёки баҳор даврининг эрта бошланиши
сабзавотларни эрта етилишини таъминлайди ва иситиш билан боғлиқ бўлган
харажатларни камайтиради ёки аксинча.

Республикада кам самарали иссиқхоналар фойдаланишдан чиқиб кетмоқда ёки

замонавий ресурс тежовчи технологиялар билан модернизация қилинмоқда.

Замонавий исиқхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштириш катта ҳажмдаги

инвестицияларни талаб этади ва маълум даражада хатарлар билан боғлиқ.

Эски иссиқхоналарни модернизация қилиш, янгиларини қуриш учун катта

миқдорда инвестиция қилиш керак. 1 га майдондаги иссиқхонани Исроил
технологияси бўйича қайта жиҳозлашга 150 мингдан 200 минг долларгача,
янгиларини қуриш учун эса 1 млн. доллар миқдорида маблағ талаб этилади.

Иссиқхона хўжаликларида интенсив технологияларни қўллаш шароитида

деҳқончилик маданиятини шакллантирмасдан ва такомиллаштирмасдан туриб
юқори иқтисодий самарадорликка эришиб бўлмайди. Иссиқхона сабзавотчилигини
интенсив ривожлантиришнинг стратегик ресурси сифатида юқори ташкилий
деҳқончилик маданиятидан фойдаланиш янги технологияларни самарали жорий
этишни амалга оширишни жадаллаштиради. Мутахассисларнинг ёпиқ майдонда
сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг ўзига хос технологияларига эга бўлган
юқори билими ва маҳорати ҳамда ишга ижодий ёндашуви, маҳсулот таннархини
пасайтириш ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш имконини беради[3].

Иссиқхона сабзавотчилигининг иқтисодий самарадорлиги ортиши натижасида

ижтимоий самарадорлик ҳам ортиб боради. Яъни олинадиган юқори даромад
меҳнатни қониқтириш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини
беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Сўнгги йилларда республикада сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришда

иссиқхоналарнинг улуши ўртача 8,0 %ни ва иссиқхона сабзавотчилиги майдонлари
6000 гектарни ташкил этмоқда. (Маълумот учун таъкидлаш лозимки, Польшада
6300, Францияда 8500, Нидерландиаяда 15000, Мароккода 10000, Италияда 20000,
Туркияда 35000, Японияда 42000, Испанияда 52000, Хитойда 200000 гектар
майдонда сабзавотчилик йўналишидаги иссиқхоналар ташкил этилган)[4].

Иссиқхона сабзавотчилигини ривожлантиришга салбий таъсир этувчи

сабаблар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

- иссиқхоналарни иситиш учун ёқилғи энергия манбаларининг камлиги;
- иссиқхоналар майдонларининг камлиги;
- иссиқхоналар қуриш учун материалларнинг нархларининг юқорилиги;
- республикада мавжуд иссиқхоналар жисмоний ва манавий жиҳатдан

эскирган бўлиб, уларда юқори сифатли таннархи арзон маҳсулот олиш имкони
йўқлиги;

- баҳорги иссиқхоналар учун ишлатиладиган сифатли плёкаларнинг йўқлиги

(мавжуд плёнкаларнинг хизмат муддати 1 йилдан кам бўлмоқда, Исроил давлатида
исиқхоналар учун ишлатиладиган плёнкаларнинг камида 5 йил муддат хизмат
қилади).

- суюқ ҳолда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мавжуд эмаслиги;
- агротехнология талабларига риоя этмаслик;
- малакали мутахасисларни камлиги, ходимларнинг билим ва тайёргарлик

даражасининг етарли эмаслиги;

- мехнат мотивациясининг талаб даражасида эмаслиги;
- иссиқхона

сабзавотчилигида янги технологияларни қўллаш бўйича

ахборотларнинг етарли эмаслиги.

Бозор муносабатлари шароитида тармоқни юқори рентабелли фаолият

юритиши учун ёпиқ майдон сабзавотчилиги самарадорлигига таъсир этувчи
комплекс омилларни (ташкилй-иқтисодий, технологик, табиий, агробиологик ва
бозорга хос бўлган) аниқлаш талаб этилади.

Бугунги кунда сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини ошириш ва

юқори даражада самарадорлигини таъминлашнинг асосий ва ҳал этувчи омили
булиб, ёпиқ майдон сабзавотчилик тармоғини интенсивлаштириш яъни, фан-
техника ютуқларини жорий этиш ҳисобланади (1-расм).

Иссиқхона хўжаликларини рақобат устунлигини таъминлаш учун нафақат

ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришни ошириб бориш, балки, шу билан бирга,
номоддий активлардан яъни, инновацион ғоялар, маркетинг тадқиқотлари,
технодлогик ноу-хау, дизайн, маҳсулотлар ассортименти ва хизмат кўрсатиш
турларини кенгайтириш, ходимни ижодий меҳнатга қобилияти, хўжалик
юритишни бошқаришнинг янги усуллари, иссиқхона маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчиларни савдо ва қайта ишловчилар билан интеграциялашуви каби
омиллардан ҳам фойдаланиш зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Иссиқхона сабзавотчилигини интенсивлаштиришнинг

асосий омиллари

Манба: Муаллиф ишланмаси.


Иссиқхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг энг асосий

муаммоларидан бири табиий иссиқлиқ энергия манбаларининг (табиий газ)
камайиб бориши билан боғлиқ бўлиб, ушбу харажатлар иссиқхонларда сабзавот
маҳсулотлари етиштириш учун сарфланадиган жами харажатларнинг қарийб 60
фоизини ташкил этади.

Шунинг учун иссиқхонларда сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг

иқтисодий самарадорлигини оширишнинг энг асосий йўналиши сифатида иситиш
технологиясини такомиллаштириш талаб этилади. Бунда иситишнинг муқобил
манбаларидан яъни, биогаз қурилмаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Иссиқхонларда биогаздан фойдаланишнинг зарурияти қуйидаги ҳолатларда ўз

аксини топади:

- табиий газ манбаларини камлиги ва иссиқхоналарда фойдаланиш учун газ

босимини етишмаслиги;

- бошқа турдаги ёқилғи ресурсларининг (дизел ёнилғиси ва бошқ.) нархи

қимматлиги;

- табиий органик ўғитлардан фойдаланган ҳолда энергия ва фойдаланиш учун

қулай бўлган ўғит биогумус олиш имкони мавжудлиги;

- экологик жиҳатдан тозалик таъмин этилади.
Иссиқхона сабзавотчилигини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни

бартараф этиш учун, асосий ва истиқболли йўналиши сифатида интенсив
технологияларни жорий қилишнинг ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларини
амалга ошириш талаб этилади. Бу эса ўз навбатида ёпиқ майдонда сабзавот

Микроиқлим

Маркетинг

тизими

Янги

технология-

ларни жорий

этиш

Деҳқончилик

маданияти

Автоматлашт

ириш тизими

Ўғит

турлари

Уруғ

навларининг

таркиби

Ёритиш

востилари

турлари

Озиқлантириш

турлари

Иссиқхонлар
ни жихозлаш

(конструкци

яси)

Фан-техника

ютуқлари

Иситишнинг

муқобил

манбалари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ва рақобатбардошлигини
оширишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ислом Каримовнинг “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг
муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги
нутқи. Халқ сўзи 10.06.14
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари
3. Жумаев О. Кўп укладли иқтисодиёт шароитида мева-сабзавотчилик мажмуида
кооперативини ривожлантиришнинг иқтисодий асослари.: Автореф. дис. иқтисод
фанлари номзоди – Т.: ЎзБИИТИ. 2004. 18 –19 б.

4.

И.А.Холмирзаев,

С.Т.Искандаров

иссиқхона

сабзавотчилигини

ривожлантиришнинг хорижий тажрибалари “Ўзбекистонда сабзавотчилик,
полизчилик ва картошкачиликни ривожлантиришда илм-фаннинг ҳиссаси”
Халқаро илмий-амалий конференция маърузалар матни Тошкент 2013й 148-149
б

Библиографические ссылки

Ислом Каримовнинг “Узбскистонда Озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухдм захиралари” мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки. Халк сузи 10.06.14

Узбекистон Республикаси Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги маълумотлари

Жумаев О. Куп укладли иктисодист шароитида мсва-сабзавотчилик мажмуида кооперативини ривожлантиришнинг иктисодий асослари.: Автореф. дис. иктисод фаплари иомзоди - Т.: УзБИИТИ. 2004. 18-196.

И.А.Холмирзаев, С.Т.Искандаров иссикхона сабзавотчилигини ривожлантиришнинг хорижий тажрибалари “Узбекистонда сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни ривожлантиришда илм-фаннинг хиссаси” Халкаро илмий-амалий конференция маърузалар матни Тошкент 201 Зй 148-149 б

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов