Пути повышения эффективности управления в Узбекистон темир йуллари.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
77-82
20
4
Поделиться
Файзуллаев, Ж. (2016). Пути повышения эффективности управления в Узбекистон темир йуллари. Экономика и инновационные технологии, (2), 77–82. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8704
Ж Файзуллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Стабильность экономики для повышения эффективности управления на железнодорожном транспорте в экономике и интеграция в секторе туризма играет важную роль в решении проблем.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.С. Файзуллаев,

ассистент, ТДИУ

“ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖДА БОШҚАРУВ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Стабильность экономики для повышения эффективности управления на

железнодорожном транспорте в экономике и интеграция в секторе туризма
играет важную роль в решении проблем.

The aim of this paper is the stability of the economy to increase the efficiency

of the management of the railway sector in the economy and the integration of the
tourism sector plays an important role in the solution of problems.

Калитли сўзлар:

бошқарув, темир йўл, самарадорлик, юк ташиш,

йўловчи ташиш.

Глобаллашув шароитида республикамиз жаҳон бозорида тобора нуфузли

ва ишончли ҳамкорга айланмоқда. Аммо Ўзбекистон табиий-географик
жойлашувига кўра турли мамлакатлар билан жаҳон океани орқали бевосита
боғланиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун республикада экспорт-импорт
юкларини ташиш, асосан, темир йўллар орқали амалга оширилади. Шу
туфайли,

иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

темир

йўл

транспортининг ривожланишига катта аҳамият берилмоқда. Бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек,
“... йўловчи ташиш локомативлари паркини янгилаш, юк ташиш локомативлари
ва вагонларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни
жадаллаштириш зарур[1].

Барча мамлакатларда катта ҳажмдаги юкларни узоқ масофаларга юқори

даражада хавфсиз ташиш, энергиядан фойдаланиш ва атроф-муҳитга минимал
таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан самарадорлигига кўра темир йўлларнинг
аҳамияти ошиб бормоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг янги тузилмасини

яратиш – кўп қиррали мураккаб комплекс муаммо. Бу муаммоларнинг ҳал
этилиши Ўзбекистондаги бош транспорт бўғинининг самарали фаолиятини
таъминлаш имконини беради. Темир йўл соҳаси бошқарувини такомиллашиши
мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштиришга, иқтисодиёт тармоқлари ва
туризм соҳаси интеграциялашувида, иш билан бандлик муаммоларини ҳал
этиш муҳим ўрин тутади. Марказлашган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига
ўтиш оқибатида юзага келган танглик Ўзбекистон темир йўллар транспортига
ҳам жиддий таъсир кўрсатди.

Хусусан, қўшни республикалар ҳудудидан ўтадиган темир йўллар ўша

давлатнинг мулкига айланди. Темир йўл ташиш ҳажми кескин камайиб кетди,
шунга мос тарзда сарф-ҳаражатлар камаймаган ҳолда олинган даромад миқдори
пасайди. Шу жиҳатдан Ўзбекистонда давлат мустақиллиги қўлга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

киритилгандан кейин ўтган қисқа вақт мобайнида темир йўл транспортини
ривожлантириш борасида улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Айнан шу ўзгаришларни ҳисобга олиб, темир йўл тармоғида бошқариш

самарадорлигини ошириш долзарб масала ҳисобланади. Республикамиз
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ институционал базасини мустаҳкамлаш
бўйича чет эл билан ҳамкорлик қилмоқда, бу ҳамкорликнинг асосий мақсади
“Ўзбекистон темир йўллари” тизимига илмий ёрдам кўрсатиш орқали темир
йўлларнинг яшовчанлигини ошириш, бозор иқтисодиёти шароитида унинг
рақобатбардошлигини яхшилашдан иборат.

“Ўзбекистон темир йўллари” бошқарувидаги босқичларни тушуниш учун

унинг шаклланиш босқичларини кўриб чиқиш керак.

Ҳудудий бошқариладиган тузилмани функционал бошқариладиган

бизнесга айлантириш учун ана шу босқичлардан ўтиш керак. Функционал
бошқариладиган тузилмани амалга ошириш учун қуйидаги мақсадларни амалга
ошириш таклиф этилади.

-

раҳбариятни темир йўлда юк ташишга йўналтирилган ҳолда ишлаб

чиқариш фаолиятига, жумладан, поездларнинг ҳаракатланиши ва инженеринг
кабиларга камроқ йўналтириш. Бу эса “Ўзбекистон темир йўллари”
компаниясига мижозларга эътибор қаратиш ҳамда очиқ бозор иқтисодиёти
шароитида лаёқатини оширишга ёрдам беради;

-

раҳбариятга ишнинг самарасиз ва кўп харажат талаб этувчи

жиҳатларини қисқартиришда кўмаклашиш;

-

экспертизани ҳудудий тузилмага тақсимлагандан кўра энг яхши

мутахассислардан фойдаланиш.

Темир йўл тизимида бошқарув жараёни асосан даврий характерга эга

бўлади. У мақсад ва вазифаларни белгилаш билан бошланиб, уларни бажариш,
яъни муайян натижаларга эришиш билан тугалланади. Бу соҳадаги кадрлар
бошқаруви муаммосини мақсадли ҳал этиш, уларнинг меҳнат фаолиятини
жамиятнинг ривожланиш талабларига йўналтириш зарур. Яъни кадрларни
темир йўл тармоғи ва алоҳида корхоналарга жойлаштириш режали ва мўътадил
тақсимлаш асосида олиб борилиши; меҳнат ресурсларини режали равишда
тайёрлаш, уларнинг маҳоратлари доимо оширилишини давлат ҳисобига
бажариш; ишловчиларнинг турмуш даражасини узлуксиз ошириб бориш.
Фикримизча, бу соҳада бошқарув самарадорлигини оширишнинг асосий
йўналишларидан бири, тармоқда хорижий давлатларнинг бу соҳадаги
тажрибаларини кенгроқ доирада ўрганиш лозим.

Реструктуризация афзалликлари айнан бўлиши учун бир неча

босқичлардан ўтиш талаб этилади.

Реструктуризация жараёнининг янги босқичларида янги корхоналар

тузилмаси алоҳида юридек шахс сифатида ташкил этилмаслиги зарур. Агар
улар алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этилса, кўп сонли бошқарма
ташкил этилади, юридик ва молиявий талаблар туғилиб реструктуризация
жараёни мураккаблашади: Алоҳида компания ёки корхона сифатида улар
ўзларининг баланс ҳисоботларига эга бўлади, бу эса маблағларни қайта
тақсимлаш ҳамда баланс ҳисоб рақами бўйича қарзларни тақсимлашда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

қийинчиликлар келтириб чиқаради. Ҳар бир компаниянинг монополия ҳолати
ички фойда шаклидаги самарани беради. Бу мижоз учун юк ташиш харажатини
қимматлаштиради, шунингдек, кераксиз солиқларни келтириб чиқаради.
Бундай вазият ҳам молиявий фаолиятни бошқаришни қийинлаштиради,
ваҳоланки, бундай пайтда марказлаштирилган хазина мақсадга мувофиқдир[2].

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ўзбекистонда ягона темир йўл

транспорти оператори бўлиб қолаверар экан, алоҳида юридик шахсларни
яратишда амалий афзалликлар эмас, балки камчиликлар намоён бўлади.

Юк ташувчи корхоналар ўз ҳисоб рақамини бизнес корхоналар шаклида

ташкил этиши керак, бироқ янги истиқболда уларга баланс ҳисоботлари зарур
эмас. Шу тариқа маблағларни ташиш жараёнини мураккаблаштиришга ҳожат
қолмайди. Улар ўз даромадларини мижозлар каби ташқи манбалардан,
шунингдек, нотижорат фаолият учун давлат ёрдами ҳисобидан оладилар[3].

Инфратузилма бўлинмаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ёрдамчи

бўлинмаси шаклида ташкил этилиши керак, зеро “Ўзбекистон темир йўллари”
АЖ Ўзбекистонда ягона темир йўл операторидир. Ушбу бўлинма даромадлари
фойдаланувчилардан тўловларни ундириш воситасида жалб этилиши керак
(фақат ички юк ташишлар воситасида). Инфратузилма доимо якка
уукмронлигича қолаверади. Агар у алоҳида компания сифатида ташкил этилса,
фойдаланиш учун тўпланадиган тўлов ҳукумат томонидан шу даражада
белгиланиш

керакки,

у

автомобил

йўлларида

фойдаланувчилардан

лицензиялаш, рўйхатга олиш ва ёқилғи солиғи сифатида ундириладиган
тўловларга рақобат ярата олсин.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ дуч келган қийинчиликлардан бири

ортиқча харажатлар ва ходимларни қисқартириш муаммосидир. Ҳар бир
бўлинма бошланғич босқичда кам сонли ходимлар иштирокида тузилиши ва
унга ҳудудий раҳбарият зиммасидаги вазифалар аста-секин ўтказилиши лозим.
Ходимлар ва асосий воситалар ўтказилиши изчиллик билан масъулиятни
ўтказган холда амалга оширилиши, айни пайтда ортиқча ходимлар ва асосий
маблағлар эски тузилмада қолиши лозим. Янги бўлинмаларга ўз тадбиркорлиги
ҳамда мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун ишчи амалиётини
ривожлантириш имкониятини яратиш зарур.

Ва ниҳоят, янги бўлинмалар ўз тадбиркорлигини самарали бошқариш

учун қўллаб-қувватлаш тизимлари билан таъминланиш керак. Улар олий бўғин
раҳбарияти, хусусан, компания бошқаруви раиси томонидан тўлиқ қўллаб-
қувватланиши, шунингдек, доимий харажатлар, ўзгарувчан чиқимлар, доимий
чиқимлар ҳамда ҳисобини юритиш имконини берувчи тизимларга эга бўлиши
лозим.

Реструктуризация босқичлари. Биринчи босқичда бошқариш ваколотини

(раисни кундалик эксплуатация масалаларидан озод этиш ва унга стратегик
режалаштириш ва макромасалаларга кўпроқ вақт ажратиш учун) раиснинг
бошқарув бўйича 5 та ўринбосарларига бериш имконияти пайдо бўлди. Илгари
автотанқид бошқариш услуби раис ўринбосарлари учун самарали бошқаришга
тўсқинлик қилар эди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг
энг лаёқатли ўринбосарлари ҳудудий фаолият учун масъул бўлиб, қолган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ўринбосарларга ҳар бир бўлинмани, масалан, йўловчилар ташиш, юк ташиш,
инфратузилма ва ҳаракатланувчан таркибни ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлаш учун масъулият юкланади.

Иккинчи босқичда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда тўртта корхона

аввал кичик бизнес-корхоналар шаклида ташкил этилади. Уларнинг ҳар бири
унинг фаолияти учун масъул бўлган раис ўринбосарларига бўйсунади. Муҳими,
бизнес-корхоналарнинг ҳар бири бир пайтда ташкил этилиши, бир-бирларининг
ишларини қўллаб-қувватлаши ҳамда маслаҳат жараёни орқали умумий
масалаларни ҳал этиши муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, ушбу босқичда юридик
шахсларни эмас, бизнес бўлинмаларни яратиш сабабларидан биридир, чунки
тўртта бўлинмани ташкил этиш катта қийинчилик туғдирмайди. Бу босқич икки
йил – янги корхоналар тузилгунча ҳамда ҳудудий бошқарув бўйича ўз
зиммасига мажбуриятларни олгунча давом этиши мумкин. Бўлинмалар,
ҳудудлар кўмагисиз бошқаришга қодир бўлганидан сўнг, минтақавий
тузилмалар тугатилиши мумкин, барча фойдаланиш мажбуриятлари эса,
бизнес-бўлинмалар зиммасига ўтади, уларнинг бизнес-офислари ташкил
этилади, бироқ, ходимлар марказда жойлаштирилмайди. Аммо ҳисобдорлик
тамойиллари ўзгаради. Улар географик жойлашуви бўйича эмас, функционал
вазифалари бўйича ҳисобот берадилар.

Учунчи босқичда бизнес-корхоналарга темир йўл транспортининг асосий

фаолияти бўйича масъулият юкланади. Аввалги минтақавий тузилма учун
масъул бўлган раис ўринбосари ана шу тузилманинг тўлиқ тугатилиши,
ортиқча асосий воситалар олиб қўйилиши ҳамда ортиқча ходимлар
қисқартирилиши учун масъул бўлади. Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши
учун ҳукумат сиёсатидан келиб чиққан ҳолда бир неча йил талаб этилиши
мумкин. Мазкур раис ўринбосари айни пайтда раҳбариятни қўллаб-қувватлаш
бўйича асосий стратегик режалаштириш ва харажатлар ҳисобини юритиш,
инсон ресурсларини бошқариш кабиларни мустаҳкамлаш ва бошқариш учун
ҳам жавоб беради.

Навбатдаги

босқичлар

ҳукуматнинг

корпорациялаштириш

ва

хусусийлаштириш борасидаги сиёсатига, айни пайтда Ўзбекистон бозорида
темир йўл транспортининг бошқа операторлари пайдо бўлишига, бунда
инфратузилманинг

эксплуатациядан

ажратилиши,

бозорда

янги

операторларнинг пайдо бўлиши хусусийлаштириш жараёнига боғлиқ бўлади.
Юқорида санаб ўтилган 3 та босқичдан кейинги босқичга ўтиш учун бу
борадаги фаолиятни давом эттириш йўлидаги афзалликлар ва камчиликларни
аниқлаш учун батафсил таҳлил ўтказилиши керак.

Темир йўл транспорти учун ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг юқори

интеграциялашган тизими хосдир. Ташиш фаолияти шаклланишининг сифати
ва унумдорлиги истеъмолчиларнинг транспорт хизмати бўйича талабларини
қондиришга қаратилган. Бу жараён тармоқдаги бир неча ўн минглаб
хизматчиларнинг ҳаракатлари ва қизиқишларини бирлаштирувчи ҳар хил
хизмат бўлимларини, ишлаб чиқариш жамоатлари ва хўжаликларини тартибга
солиш натижасида амалга оширилади[4].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

жадвал

Ўзбекистон темир йўлларида 2011-2015 йилларда юк ва йўловчи ташиш

ҳажмларининг ўзгариши

Кўрсаткичлар номи

Йиллар

2015й.да

2011й.га

нисбатан

2011

2012

2013

2014

2015

1

2

3

4

5

6

7

Юк айланмаси,млн. т-км

19280

21593

23540

24238

22282

115,0

Ташилган юк ҳажми, млн. тн

58,22

67,84

78,31

79,10

76,50

131,4

Йўловчи айланмаси, млн.
йўл-км

2136

2262

2479

2628

2905

136,0

Йўловчи ташиш, млн киши

13,07

12,63

14,29

15,30

15,57

119,1

Йўловчи ташиш, масофаси,
км

163,5

179,7

173,9

176,4

188,0

114,0

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг маълумотлари.


Жадвал маълумотлари мамлакатимизда 2015 йилда темир йўл транспорти

орқали юкларни ташиш ҳажми 2011 йилдагига нисбатан 31,4 фоизга, юк
айланмаси ҳажми 15,0 фоизга, йўловчи айланмаси ҳажми 36,0 фоизга
ортганлигини кўрсатади. Бу ерда йўловчилар ташиш учун янги йўналишлар
ташкил этилиши, масалан, “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон”, “Тошкент-
Самарқанд-Қарши” янги электрлашган темир йўли қурилиши натижасида
қўшни Туркманистон орқали эмас, балки мамлакатимиз ичидаги янги темир
йўл линияси орқали, Санк-Петербург, Саратов шаҳарларига поездлар “Навоий-
Учқудуқ-Султонувайстоғ-Нукус” йўналиши орқали ўтиши сабабли, юриб
ўтиладиган масофа ортиши натижасида йўловчиларни ўртача ташиш масофаси
15,3 фоизга, йўловчи айланмаси ҳажми 36 фоизга кўпайган. Сўнгги уч йил
давомида темир йўл транпортида юк ташиш ҳажми сезиларли даражада
кўпайган. Фикримизча, бундай ҳолат мамлакатдан озиқ-овқат, цемент, газ,
нефть маҳсулотлари экспортининг кўпайиши билан узвий боғлиқ. Йўловчи
ташиш стратегиясини белгилашда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
ҳаракатланиш тезлигини ошириш ҳисобига юриш вақтини қисқартириш; сафар
давомида хизмат кўрсатиш даражасини ошириш; ҳаракатланувчи таркибдан
фойдаланиш кўламини ошириш мақсадида кундузги поездлар сонини
кўпайтириш; компенсациялар тўланмагунча фойда келтирмайдиган хизмат
турларидан воз кечиш; ҳар бир хизмат бўйича харажатлар ва дароматларни
белгилаш харажатлар ҳисобини юритиш калькуляцияси жараёнини йўлга
қўйиш, амалиётга ҳозирги замон ахборот алмашув технологияларини жорий
этиш, “Экспресс-3” автоматик бошқарув тизими ва электрон чипта сотув
ишларини йўлга қўйиш.

Илмий таҳлилларга кўра, темир йўл транспорти бошқарувининг

самарадорлигига кўп жиҳатдан корхона олдига қўйилган мақсадлар ва
бажариладиган вазифалар бўйича ўзаро муносабатлар ёрдамида эришилади.
Фикримизча, темир йўл корхонасини бошқаришнинг мақсадларини қуйидаги
турларга бўлиб таснифлаш мумкин:

амалга ошириш муддатига кўра – жорий ва истиқболли;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

аҳамият даражасига кўра – асосий ва иккинчи даражали;

натижага эришиш даражасига кўра – якуний ва оралиқ ёки босқичли.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг мақсадлари ва бу мақсадларга

эришиш учун асосий масалаларни ҳал этиш йўллари, темир йўл ташувларида
аҳоли талабларини қондириш, темир йўл транспортининг хавфсиз ва мустақил
ишини, йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиқларини сақлаган ҳолда манзилларига ўз
вақтида етказишни таъминлашда кенг кўламли хизмат турларини кўрсатиш
ҳамда темир йўл транспортининг рақобатбардошлигини ошириб, юкларни
яхши ҳолатда етказиш кабиларни кўзда тутади.

Темир йўл тармоғини бозор муносабатларига тўла ўтказиш, бошқарув

тизимини такомиллаштириш, бошқарув самарадорлигини ошириш учун
тайёрланаётган мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш
мақсадида хорижий давлатларнинг бу соҳадаги тажрибаларини кенгроқ
доирада ўрганиш, мутахассисларни мунтазам равишда хорижий давлатларга
малака оширишга юбориш, юқори малакали кадрларни моддий ва маънавий
жиҳатдан рағбатлантириш, кадрлар замонавий техника ва технологияларни
ўзлаштиришлари ҳамда шулар асосида хизматлар бажаришни таъминлаш,
бошқарув

ходимлари

томонидан

киритилган

самарали

инновацион

таклифларни, ихтирочилар ва рационализаторлик ташаббусларни қўллаб-
қувватлаш ва ўз вақтида рағбатлантиришларни кўзда тутади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. -Т.: Ўзбекистон, 2010. Б.20.

2.

Экономика железнодорожного транспорта. /Под.ред. Ф.П. Мулюкина-

М.: Транспорт,2009.

3.

ФайзихўжаеваМ.Л.Темир

йўл

корхоналари

иқтисодиёти.

-Т.

ТошТЙМИ, 2009.

4.

Transport infrastructure, investment and economic development, Logistics

and Transportation Review, Gillen, D & Waters, WG (1996) vol 32

5.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖининг маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараккиёти ва халцимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. -Т.: Узбекистан, 2010. Б.20.

Экономика железнодорожного транспорта. /Под.ред. Ф.П. Мулюкина-М.: Транспорт,2009.

ФайзихужаеваМ.Л.Темир йул корхоналари иктисодиёти. -Т.

ТошТЙМИ, 2009.

Transport infrastructure, investment and economic development, Logistics and Transportation Review, Gillen, D & Waters, WG (1996) vol 32

“Узбекистан тсмир йуллари” АЖининг маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов