Направления развития экспортной деятельности фермерских и крестьянских хозяйств и государственной поддержки

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
187-198
12
5
Поделиться
Салимов, Б., & Юсупов M. (2016). Направления развития экспортной деятельности фермерских и крестьянских хозяйств и государственной поддержки. Экономика и инновационные технологии, (2), 187–198. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8719
Б Салимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 к.э.д., профессор

M Юсупов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается важность и современное состояние экспорта сельскохозяйственной продукции из нашей страны, вопросы совершенствования экономических механизмов государственной поддержки фермерских и дехканских хозяйств, производящих продукцию для экспорта.


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Т. Салимов, и.ф.д., проф.,

М.С. Юсупов, катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ФЕРМЕР ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

В статье рассматривается важность и современное состояние

экспорта сельскохозяйственной продукции из нашей страны, вопросы
совершенствования экономических механизмов государственной поддержки
фермерских и дехканских хозяйств, производящих продукцию для экспорта.

The present article analyzes the importance and role of agricultural products’

export for our country, improvement of economic mechanisms of state support of
farmers producing agricultural products for export.

Калитли сўзлар:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти, рақобат,

экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш, рухсат беришнинг соддалаштирилган
тизими, бир дарча тамойили, электрон декларациялаш, солиқ ва божхона
имтиёзлари, валютани мажбурий сотишда имтиёзлар, консигнация,
интерактив хизматлар.

Республикамиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда реал сектор

тармоқларининг экспорт салоҳиятини юксалтириш ва мамлакатимизнинг ташқи
савдо балансини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз
И.А. Каримов томонидан мамлакатимизни 2016 йилда ривожлантиришга
қаратилган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларида белгилаб
берилганидек: “Жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги
шароитда иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспортга
маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер
хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт
фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият
касб этади” [1, 1 б.]

.

Мамлакатимиз

иқтисодиётининг

рақобатбардошлигини

ошириш,

экспортнинг товар ва географик таркибини диверсификациялаш борасида
изчиллик билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самараси ташқи савдо,
хусусан экспорт ҳажмининг ошиши ва унинг таркибида ижобий силжишлар
рўй берганида ўз аксини топмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат
статистика қўмитасининг маълумотларига қараганда республикамизнинг
экспорти 2000-2015 йиллар давомида 3264,7 млн. АҚШ долларидан 12870,3
млн. АҚШ долларигача ёки 3,94 мартага ошди. Ўтган 2000-2015 йиллар
оралиғида мамлакатимиз экспортининг товар таркибида пахта толаси салмоғи
27,5 дан 5,7 %гача камайгани ҳолда озиқ-овқат товарлари 5,4 %дан 10,2 %га
ошди

.

Аммо, кейинги йилларда дунёда юз бераётган ва ҳали-ҳамон давом

этаётган инқирозли ҳолатлар ташқи бозорларга ҳам салбий таъсирини


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатиб, жаҳон бозорларида номақбул конъюнктуравий ўзгаришлар ҳамда
асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланган мамлакатларда миллий валюталарнинг
қадрсизланиши

каби

ҳолатларда

намоён

бўлмоқда.

Президентимиз

И.А. Каримов бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, қуйидаги фикрларни
билдиради: “Бугунги кунда дунё бозорларида талабнинг кескин камайиб,
ноаниқлик сақланиб қолаётгани, шафқатсиз рақобатнинг тобора кучайиб
бораётгани, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши жаҳондаги кўпчилик
давлатларга салбий таъсир кўрсатаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз” [1, 1 б.]

.

Бундай вазиятда экспортнинг товар ва географик таркибини яна бир бор

танқидий кўриб чиқиш асосида уни диверсификациялаш, экспортга
чиқарилаётган анъанавий товарлар ва хизматлар билан бир қаторда янги
имкониятларни излаб топиш долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Бизнинг назаримизда мана шундай янги имкониятлардан бири – бу ҳўл ва қайта
ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспортга
чиқаришни устувор даражада кўпайтириш ҳамда жаҳон озиқ-овқат бозорларида
эгаллаган позициямизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини интенсив

ривожлантириш натижасида асосий турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари билан
ички таъминланиш даражасига эришилди (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига асосий турдаги мева-сабзавот

маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

Маҳсулотлар

тури

Меъёр

бўйича,

кг

Ҳақиқатда, кг

2000 йилда

меъёрга

нисб.,

%да

2015 йилда

2000

йилда

2015

йилда

меъёрга

нисб., %да

2000

йилга

нисб.,

%да

1

2

3

4

5

6

7

Мева

65,3

31,7

86,8

48,5

132,9

273,8

Узум

13,9

25,1

49,9

180,5

359,0

198,8

Сабзавот

109,2

106,2

320,2

97,2

293,2

301,5

Картошка

50,4

29,4

85,3

58,3

169,2

290,1

Полиз

19,3

18,1

58,6

93,8

303,6

323,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида муаллифлар томонидан ҳисобланган.

Жумладан, агар 2000 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда меъёрга

нисбатан етиштирилган маҳсулот ҳажми мевада 48,5 %ни, картошкада 58,3
%ни, сабзавотда 97,2 %ни, полизда 93,8 %ни ташкил этган бўлса, 2015 йилга
келиб бу кўрсаткич мевада 132,9 %ни, картошкада 169,2 %ни, сабзавотда 293,2
%ни ва полизда 303,6 %ни ташкил этди. Ички истеъмолдан ортиқча мева-
сабзавот маҳсулотларининг бир қисми қайта ишлаш саноати эҳтиёжлари учун
сарфланса, қолган қисми янги узилган ҳолда экспортга чиқарилади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги улкан экспорт салоҳиятига эга бўлиб, бу

серқуёш заминда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари дунё


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин. БМТнинг “Озиқ-овқат ва
қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)” маълумотларига қараганда, Ўзбекистон
2013 йилда 12 хил маҳсулот турлари бўйича жаҳон озиқ-овқат бозорларида энг
юқори “Топ-20 лик”дан жой олган мамлакатлар қаторига кирган (2-жадвал).

2-жадвал

Жаҳон озиқ-овқат бозорларида Ўзбекистоннинг айрим қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари экспорти бўйича дунёда эгаллаган ўрни ва салмоғи, 2013 й.

№ Маҳсулот турлари

Экспорт ҳажми

Экспорт

ҳажмида

эгаллаган

ўрни

Экспорт

қиймати,

минг АҚШ

долл.

Экспорт

қийматида

эгаллаган

ўрни

тонна

жамига

нисб.,

%да

1

2

3

4

5

6

7

1.

Ўрик

58 260,0

16,25

2

54 277,0

3

2.

Қуруқ мевалар

40 494,0

7,25

4

32 246,0

10

3.

Ҳўл мевалар

66 800,0

2,81

5

66 000,0

11

4.

Олхўри ва тоғолча

42 014,0

5,8

6

27 862,0

10

5.

Қуритилган ўрик

1 689,0

1,15

6

2 753,0

11

6.

Бодринг

49 813,0

2,04

8

26 262,0

13

7.

Карам

61 122,0

3,02

8

16 166,0

12

8.

Ҳўл сабзавотлар

83 933,0

2,9

10

52 075,0

14

9.

Майиз

17 194,0

2,18

11

19 862,0

14

10. Узум

120000,0

2,8

12

115 000,0

16

11. Сабзи ва шалғам

31 760,0

1,34

17

12 482,0

14

12. Шафтоли

14 540,0

0,77

20

15 600,0

19

Манба: http://faostat3.fao.org/download/T/TP/E маълумотлари асосида муаллифлар

томонидан тузилган.


Кейинги йилларда республикамиздан мева-сабзавотлар экспорт қилиш

ҳажми йил сайин ошиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг маълумотларига қараганда,
2015 йилда республикамиздан 592,0 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлар
экспорт қилинган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 1400,0 минг тоннани ташкил
этиши кўзда тутилмоқда (1-расм).

725,9

471,8

823,6

597,6

592

1400

0

500

1000

1500

2007 йил

2009 йил

2011 йил

2013 йил

2015 йил

2016 йил

(прогноз)

1-расм. Республикадан мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга

чиқариш кўрсаткичлари, минг тоннада


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2015 йилда ҳудудий экспорт дастурининг ижроси 2 887,2 млн. долларни

ташкил этган бўлса, экспорт таркибининг 1 117,9 млн. долларини ёки 38,7
фоизини мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил этган (2-расм).

1 261,5 млн.

АҚШ долл.;

43,7 %.

1 117,9 млн.

АҚШ долл.;

38,7 %.

507,8 млн.

АҚШ долл.;

17,6 %.

Хизматлар
Мева-сабзавотлар
Саноат маҳсулотлари

2-расм. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилдаги ҳудудий экспорт

дастури бажарилиши кўрсаткичлари.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилга мўлжалланган ҳудудий экспорт

дастурининг прогноз кўрсаткичи 3 870,0 млн. АҚШ доллари миқдорида
белгиланган бўлиб, бу 2015 йилдаги ҳудудий экспортга нисбатан

(2 887,2 млн.

АҚШ долл.) 34,0 фоизга кўп демакдир (3-расм).

Жумладан, ҳудудий экспорт қийматини маҳсулот турлари кесимида

қарайдиган бўлсак, мева-сабзавот маҳсулотлари

2,05 млрд. долларни (53,0

%и), хизматлар

1,01 млрд. долларни (26,0 %и) ва саноат маҳсулотлари

812,5

млн. долларни (21,0 %и) ташкил этиши кўзда тутилмоқда [3, 2-3 б.].

0

2000

4000

2015 йил

2016 йил

2 887,2

3 870,0

3-расм. Ўзбекистон Республикаси-
нинг 2016 йилга мўлжалланган
ҳудудий экспорт дастури прогноз
кўрсаткичлари,

млн. АҚШ долл.

53,0 %

26,0 %

21,0 %

Мева-сабзавотлар
Хизматлар
Саноат маҳсулотлари

4-расм.

Ўзбекистон Республикаси-

нинг 2016 йил учун ҳудудий экспорт
дастурининг товар таркиби,

жамига

нисбатан %да

Келгусида мева-сабзавотлар экспорти қийматини 3 млрд. АҚШ долларига

етказиш вазифаси белгиланган. Шу мақсадда мева-сабзавот маҳсулотлари
етиштиришга қўшимча ер ажратиш масалалари ҳал этилмоқда. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-
сонли “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни
чуқурлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

билан 2016-2020 йиллар оралиғида пахта майдонларни 170,5 минг ва
суғориладиган ғалла майдонларини 50,0 минг гектарга қисқартириш эвазига
картошка майдонини 36,0 минг, сабзавотлар майдонини 91,0 минг ва интенсив
боғлар майдонини 18,0 минг гектарга кўпайтириш ва бунинг эвазига картошка
ишлаб чиқариш ҳажмини 931,0 минг, сабзавотни 3002,2 минг, полизни 648,6
минг ва меваларни 273,9 минг тоннага ошириш вазифаси белгиланган.

Бунинг натижасида мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган ички

эҳтиёжини тўлиқ қоплаш билан бир қаторда, экспортини мунтазам ошириб
бориш ва жаҳон бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллашга замин яратилади.

Ўзбекистон Республикасида экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналар,

фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун
қулай ишбилармонлик муҳити яратиш мақсадида қонунчилик билан бир қатор
кафолатлар, божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар тизими яратилган (3-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистонда экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналар, фермер

хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун

яратилган айрим имтиёзлар тизими

Имтиёзлар

тури

Имтиёзлар мазмуни

Имтиёзлар жорий этилган

меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатлар

1

2

3

Акциз

солиғига

Акциз тўланадиган товарларни улар-нинг
ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга
реализация

қилишга

акциз

солиғи

солинмайди,

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

томонидан

белгиланадиган

акциз

тўланадиган

товарларнинг

айрим

турлари

бундан

мустасно.

Ўзбекистон

Республикасининг Солиқ

кодекси,

230-модда

Қўшилган

қиймат

солиғига

Товарларни чет эл валютасида экс-портга
реализация қилиш (қимматбаҳо металлар
бундан мустасно) оборотига ноль даражали
ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи
солинади

Ўзбекистон

Республикасининг Солиқ

кодекси,

212-модда

Ягона солиқ

тўлови

бўйича

Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун
ягона солиқ тўлови ставкаси қуйидагича
камайтирилади:
- умумий сотиш ҳажмида экспорт улуши 15
фоиздан 30 фоизгача бўлганида - 30 фоизга;
- экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ
бўлганида - 50 фоизга.

Ўзбекистон Республи-каси

Президентининг 2000 йил 5

июндаги “Экспорт маҳсуло-

ти ишлаб чиқарувчиларни

рағбатлантириш борасидаги

қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ–2613-

сонли фармони

Фойда

солиғи

ва мулк

солиғига

Экспорт

қилувчи

корхоналар

(хомашё

товарларини сотиш бундан мустасно) учун
фойда солиғи ва мулк солиғи ставкаси
умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган
ва эркин алмаштири-ладиган валютага

Ўзбекистон Республи-каси

Президентининг 2000 йил 5

июндаги “Экспорт маҳсуло-

ти ишлаб чиқарувчиларни

рағбатлантириш борасидаги


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

сотилган товар (иш, хизмат)лар экспортидаги
улушига боғлиқ ҳолда камайтирилади:
- экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача
миқдорда бўлганида — 30 фоизга;
- экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз
бўлганида — 50 фоизга.

қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ–2613-

сонли фармони

Божхона

божи ва

экспортни

лицензия-

лаш

бўйича

1997 йил 1 ноябрдан бошлаб бекор қилинсин:
- барча турдаги товарлар (ишлар, хизматлар)
учун экспорт божхона божи;
- специфик товарлардан ташқари бошқа
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини
лицензиялаш.

Ўзбекистон Республи-каси

Президентининг 1997 йил

10 октябрдаги ПФ–1871-

сонли “То-варлар (ишлар,

хизмат-лар) экспортини

рағбат-лантиришга доир қў-

шимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги фармони

Божхона

йиғимлари

бўйича

Товарларни экспорт қилишда тўлана-диган
божхона расмийлаштируви йиғимларининг
амалдаги ставкасига қараганда ўртача 2
маротабага камайтирилган янги ставкалари
тасдиқланган.
Товарларни “экспорт”га расмийлаш-тириш
учун божхона йиғими ставкаси 0,2% дан 0,1%
га туширилди.

Ўзбекистон Республи-каси

Президентининг 2011 йил

25 августдаги “Бюрократик

тўсиқлар-ни бартараф этиш

ва тадбиркорлик фаолияти

эркинлигини янада ошириш

чора-тадбир-лари тўғри-

сида”ги ПҚ–1604-сонли

қарори

Валютани
мажбурий

сотишда

Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан
қишлоқ хўжалиги маҳсу-лотларини экспорт
қилишдан туша-диган хорижий валютадаги
тушумлар-нинг

25 фоизини

мажбурий

сотилиши

белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республика-си

Президентининг 2015 йил

22 декабрдаги ПҚ-2455-

сонли “Ўзбекистон

Республикасининг 2016

йилги асосий макроиқ-

тисодий кўрсаткичлари

прогнози ва Давлат

бюджети параметрлари

тўғрисида”ги қарори

Манба: Экспорт фаолиятига оид тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида

муаллифлар томонидан тузилган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги

189-сонли Қарорига мувофиқ ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни савдо уйлари
номига олиб чиқаётган экспорт қилувчи корхоналар товар консигнация
шартларида олиб чиқилганда, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат
таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим
этмасликлари мумкин.

Ҳозирги кунда экспорт операцияларини амалга ошириш жараёнларни

соддалаштириш ва қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган (4-
жадвал).





background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

4-жадвал

Ўзбекистонда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш орқали

экспортга рухсат бериш тартиботларини соддадалаштириш тадбирлари

Чора-тадбирлар йўналишлари

Эришилган натижалар

1

2

1. Рухсат бериш тартиботларини қисқартилиши йўналишида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16
июлдаги

“Статистик,

солиқ,

молиявий

ҳисоботларни,

лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш
тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли фармони билан айрим ҳисобот
турлари ва даврийлиги қисқартирилди, 2012 йилнинг 1
августидан бошлаб 80 та (шундан 14 таси бевосита божхона
соҳасига доир) рухсат бериш тартиби ва 15 та фаолият турини
лицензиялаш бекор қилинди.

Рухсат бериш

тартибларинининг

қисқартирилиши

натижасида божхона

расмийлаштируви

муддати 10 кундан 3

кунга туширилди.

2. “Бир дарча” тамойили йўналишида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
17 ноябрдаги 305-сонли “Экспорт операция-ларини “

бир

дарча

” тамойили бўйича амалга ошириш механизмини

босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорига мувофиқ 2012 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона қўмитасининг барча божхона
постларида онлайн режимида электрон шаклдаги ҳужжатларни
(контрактларни ҳисобга қўйиш, товарларнинг келиб чиқиши
тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария,
гигиена сертификатларини бериш ва экспорт қилинадиган
товарларни божхонада расмийлаштириш) тақдим этган ҳолда

бир дарча

” тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар

билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини
жорий этилди.

Мазкур механизмни

экспорт операция-

ларини амалга оши-

ришда тегишли дав-лат

органларининг ягона

ахборот тизими орқали

зарур серти-фикат ва

рухсатнома-ларни “реал

вақт” ре-жимида узатиш

орқа-ли бу жараёнларни

15 кундан 3 кунга,

божхона расмийлаш-

тирувини 10 кундан 1

кунга қисқартириш

имконини берди.

Манба: Экспорт фаолиятига оид тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ДБҚ

веб-сайти www.customs.uz асосида муаллифлар томонидан тузилган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги

197-сонли “Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда Давлат божхона
хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш
тўғрисида” Қарорида келтирилган рўйхатга асосан товарларни “экспорт”
божхона

режимига

расмийлаштирувда

божхона

органига

қуйидаги

ҳужжатларни тақдим этади:

1. Контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан

ўтказилган биржа контрактлари бундан мустасно.

2. Божхона юк декларацияси.
3. Транспорт ҳужжатлари (транспорт турига қараб юкхати) ва товарга

илова қилинадиган ҳужжатлар (инвойс).

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни

амалга оширишда давлат божхона хизмати органлари томонидан ушбу қарорда


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

назарда тутилмаган, давлат божхона хизмати органлари ёки давлатнинг бошқа
органлари ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ташкилотлар тасарруфидаги
қўшимча ҳужжатларни талаб этиш таъқиқланади.

Маҳсулотларни экспортга чиқариш жараёнларини соддалаштириш ва

тадбиркорларнинг ортиқча вақти ва маблағларини тежаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги
376-сон қарори билан товарларни электрон шаклда декларациялаш тизими
амалга оширилаётганлиги анча қулайликлар туғдирди.

Ўзбекистон Республикасида экспорт фаолиятини амалга оширишга

кўмаклашувчи институционал тузилмаларни ривожлантиришга ҳам эътибор
қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил
8 августдаги ПҚ-2022-сонли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Ташқи иқтисодий фаолият миллий
банки” ҳузурида республика минтақаларида ҳудудий филиаллари бўлган
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-
қувватлаш жамғармаси” ташкил этилди. Жамғарма томонидан кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига экспортга
маҳсулот

етказиб

беришни

олға

силжитиш,

жумладан,

хорижий

мамлакатларнинг қонунчилигига мувофиқ зарур лицензиялар, рухсатномалар,
сертификатлар, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларининг халқаро тендер савдоларида иштирок этиши билан боғлиқ
рўйхатдан ўтиш йиғимлари ҳамда бошқа тўловларни тўлаш ҳамда экспорт
шартномаларини тузган, янги бозорларга чиқиш ва янги маҳсулот турларини
экспорт қилишни таъминлаган ҳолда чет эллардаги кўргазма ва ярмаркаларда
иштирок этиш учун беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи берилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси “2015 йил давомида 3213 та тадбиркорлик
субъектларига маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишда ташкилий, ҳуқуқий
ва молиявий хизматлар кўрсатди. Амалга оширилган ишлар натижасида
Жамғарма кўмагида 1 млрд. 45 миллион долларлик экспорт амалга оширилган.
Бунда 1217 та озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмак
кўрсатилган ва бунинг натижасида 373 миллион долларлик экспорт амалга
оширилди” [4, 1 б.].

Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, мамлакатимизда қулай

ишбилармонлик муҳитини шакллантириш орқали экспортга маҳсулот
чиқарадиган корхоналар, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар
томонлама рағбатлантириш борасида изчил ва тизимли чора-тадбирлар ишлаб
чиқилган ва амалиётга босқичма-босқич жорий этиб борилмоқда. Бу чора-
тадбирлар истиқболда экспортга маҳсулот чиқарувчи корхоналарнинг ташқи
савдо фаолиятини янада ривожлантиришга мустаҳкам замин яратади.

Истиқболда малакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш

учун “биринчи навбатда, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналар учун


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

тақдим этилаётган имтиёзлар тизимини яна бир марта танқидий кўриб чиқиш,
божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, уларни амалга ошириш
муддатларини қисқартириш ва ташқи савдо операцияларини бажариш учун
тарифларни пасайтиришга доир қўшимча чоралар кўриш лозим. Маҳсулот
экспорти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини
расмийлаштиришнинг электрон шаклини кенг жорий этиш керак” [1, 2 б.].

Таҳлиллар шундан дарак берадики, Ўзбекистоннинг жаҳон озиқ-овқат

бозорларига интеграциялашуви жараёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
экспорт қилишнинг товар ва географик таркибини такомиллаштириш муҳим
аҳамият касб этади. Жаҳон озиқ-овқат бозорларида катта мавқега эга
мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
экспортининг диверсификациялашганлигини кўрсатмоқда. Яъни, бир ёки икки
маҳсулот турини эмас, балки кўп турдаги маҳсулотларни экспорт қилишга
ихтисослашиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Экспорт таркибида бир ёки
бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар
нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи
корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт
ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайишига, ташқи савдо
балансининг ёмонлашувига ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз
тутишига олиб келиши мумкин.

Бизнингча, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон

бозорларидаги рақобатбардошлигини оширишда экспорт географиясини
кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Негаки,
экспорт ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши қалтис ҳолат
ҳисобланади. Масалан, мамлакатлар ўртасида турли келишмовчиликлар келиб
чиққанда, маҳсулот экспортга чиқарилаётган мамлакатда сиёсий ёки бошқа
вазиятлар ўзгарганда, техник, экологик, санитария ва фитосанитария талаблари
ёки иқтисодий санкциялар туфайли чекловлар қўлланилган шароитларда
экспорт географияси кенг бўлган мамлакатлар ютуққа эга бўлади. Буни Россия
Федерациясининг Европа Иттифоқи мамлакатлари, Украина ва Туркия каби
мамлакатлардан, ўз навбатида уларнинг Россия Федерациясидан озиқ-овқатлар
импорт қилишга киритган таъқиқлари ва чекловлари мисолида ҳам кўриш
мумкин. Бундай шароитларда озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчилар
анъанавий бозорларини йўқотиб қўйишлари натижасида катта зарар кўради.

Фикримизча, биз учун авваллари Ўзбекистоннинг ҳўл ва қайта ишланган

мева-сабзавот маҳсулотларининг анъанавий истеъмолчилари бўлган МДҲ ва
Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларининг қайта тикланиши катта аҳамият касб
этади. Кейинги йилларда Россия бозорларига мева-сабзавот маҳсулотларини
экспорт қилиш ҳажми кенгайиб бормоқда. Жумладан, foodnewsweek.ru
интернет-сайтининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлиги маълумотларига таяниб берган маълумотларига қараганда
Ўзбекистондан 2015 йилда Россия Федерациясига 400,0 минг тонна мева-
сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш кўзда тутилган [5, 1 б.].


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Кейинги йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш

географияси кенгайиб бормоқда. Авваллари Ўзбекистон мева-сабзавотларни
анъанавий тарзда МДҲ, устувор равишда Россия ва Қозоғистонга экспорт
қилган бўлса, сўнгги пайтларда “Европа ва Осиё бозорларида унга талабнинг
ошганлиги кишини қувонтиради. Кейинги 2 йил ичида етказиб бериш
географияси Норвегия, Таиланд, Вьетнам, Малайзия, Индонезия, Бразилия,
Кипр, Македония, Чили, Япония, Руминия, Словакия, Канада, Болгария ва
АҚШ ҳисобига кенгайди. Мисол учун, ўзбек гилоси ва қовуни Бельгия,
Норвегия, Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаган”
[6, 1 б.].

Ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларига Европа мамлакатларида талаб

кучайиб бормоқда. Мисол учун, Ўзбекистон мева-сабзавотлари Австриянинг
“REWA” гипермаркетлари тармоғида сотилмоқда ва элита шоколадлар ишлаб
чиқарувчи “Zotter” шоколад фабрикасининг хомашёси таркибига қўшилмоқда.
Шунингдек,

Германиянинг

“Marap

Handels

GmbH”

каби

йирик

гипермаркетлари тармоғи аъло таъм ва юқори экологик стандартларга жавоб
бергани учун ўзбек мева-сабзавотларини афзал кўрмоқда [7, 1 б.].

Тадқиқотлар мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини

юксалтиришга қуйидаги омиллар тўсиқ бўлаётганини кўрсатмоқда:

- мева-сабзавот маҳсулотларига қўйиладиган халқаро сифат ва

хавфсизлик талабларини ISO 9001:2000 ва ISO 22000:2005 стандартлари
доирасида мамлакатимизда жорий этиш ишлари етарли даражада эмаслиги;

- кўпчилик фермерлар ва деҳқонларнинг жаҳон бозорларидаги нархлар,

конъюнктура ва рақобат муҳити, экспорт операцияларини амалга ошириш
тартиблари, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига қўйиладиган сифат
стандартлари, техник, санитария, гигиеник, фитосанитария ва бошқа талаблар
тўғрисида ишончли ахборотларга эга эмаслиги;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чиройли қадоқлаш, маркировка

қилиш ва калибрлаш, брендинг ва дизайнни яхшилаш ишлари талаб даражасида
эмаслиги;

- мева-сабзавотларни бир хил температурада сақлаб берувчи махсус

совуткичли омборлар сиғими етарли эмаслиги ва уларни рефрежираторлар
ёрдамида узоқ масофаларга ташиш тизими яхши йўлга қўйилмаганлиги;

- экспортга чиқиш коридорлари, логистика тизимлари ва йўлларда

транспорт-коммуникация, инфратузилма объектлари ва сервис хизматлари
етарли йўлга қўйилмаганлиги;

- божхона постларининг техник қуролланиши, юк ўтказиш қобилияти ва

маҳсулотларни сақлаш, хизмат кўрсатиш имкониятлари пастлиги;

-

экспортга кўмаклашувчи консалтинг ва сервис хизматлари,

инфратузилмалар етарли ривожланмаганлиги;

- экспорт қилинадиган маҳсулотлар нархининг қимматлашишига сабаб

бўлаётган транспорт тарифларининг юқорилиги;

- ташқи бозорларни ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари ва реклама

ишларини жуда заиф ташкил этилганлиги;


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

- экспорт қилувчиларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва

экспортга кўмаклашиш тизимининг етарли эмаслиги.

Бизнинг назаримизда жаҳон озиқ-овқат бозорларида эгаллаган ўрнимизни

мустаҳкамлаш борасида қуйидаги имкониятларимиз мавжуд:

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички истеъмолдан ортиқчалиги ва

уларни экспорт қилиш имкониятлари кенгайиб бораётганлиги;

- республикамизнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида қўшимча мевазор ва

узумзорлар барпо этиш учун етарли ресурслари мавжудлиги;

- интенсив боғлар барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш ва

ишлаб чиқаришни модернизациялаш чора-тадбирлари мева-сабзавотлар
ҳосилдорлигини ва сифат кўрсаткичларини янада оширишга олиб келиши;

- мамлакатимизда мева-сабзавотларни етиштириш, саноат усулида қайта

ишлаш ва экспорт қилишга берилаётган катта эътибор ва имтиёзлар;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йил давомида сақлаш ва экспортга

чиқариш учун махсус совуткичли омборлар тизимининг давлат дастурлари
доирасида кенгайиб бораётганлиги;

-

МДҲ ва бошқа мамлакатларнинг бозорларида ўзбек мева-

сабзавотларига талабнинг юқорилиги ва ушбу бозорлар сиғимининг катталиги;

- Россия Федерациясига Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан

санкциялар қўлланишига жавоб тариқасида Россия киритган озиқ-овқат
санкциялари Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга қўл келиши;

- юкни божхона постларида рамийлаштиришда “ягона дарча тамойили”

ва электрон декларациялаш тизимини қўллаш расмийлаштириш муддатларини
қисқартириб, туриб қолишларнинг олдини олаётгани ва бошқалар.

Бу имкониятларнинг ишга солиниши мева-сабзавот маҳсулотларининг

жаҳон бозорларида эгаллаган ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга имкон беради.

Фикримизча, мамлакатимизнинг ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот

маҳсулотлари экспорти салоҳиятини янада юксалтириш учун қуйидаги
тадбирларни амалга ошириш муҳим ҳисобланади:

- жаҳон бозорлари конъюнктурасини тизимли равишда ўрганиш ва

экспортчиларни ахборот-маслаҳат билан мунтазам таъминлаб туриш учун
маркетинг тадқиқотлари ҳамда консалтинг хизматларини йўлга қўйиш;

- жаҳон озиқ-овқат бозорларида Ўзбекистоннинг позициясини янада

мустаҳкамлаш ва янги бозорларга кириб бориш имкониятларини излаш;

- маҳсулотларни экспортга чиқаришда реклама, дизайн, брендинг,

маркировка, калибрлаш ва қадоқлашнинг замонавий усулларидан унумли
фойдаланиш;

- мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, бир вақтнинг ўзида

қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи агрокластерлар, холдинглар ва
илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари фаолиятини кенгайтириш;

- мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган совутиш

камералари, уларни саралаш, калибровкалаш ва қадоқлаш пунктлари, ташиш
билан шуғулланувчи махсус транспорт-логистика тармоқларини кенгайтириш;


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

- Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) доирасида ISO 9001:2000

ва ISO 22000:2005 бўйича маҳсулотлар сифатига ва хавфсизлиги қўйиладиган
талабларни мамлакатимиз шароитларига мослаб жорий этиш;

- экспортга чиқариладиган маҳсулотларни божхона органларида

расмийлаштириш тартибини янада енгиллаштириш, юкларнинг божхона
постларида узоқ туриб қолишининг олдини олиш;

- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи

субъектлар учун солиқ, кредит ва божхона имтиёзларини янада кенгайтириш;

- экспорт қилувчи субъектларни ташқи бозорларда давлат томонидан

қўллаб-қувватлашнинг кенг қамровли тизимини ишлаб чиқиш.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, экспорт ҳажмини мунтазам ошириб

бориш, унинг товар ва географик таркибини диверсификация қилиш
иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш орқали барқарор ўсиш ва
аҳоли турмуш фаровонлигини янада кўтариш мақсадларига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга

қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий
ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва
тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир”.

http://www.press-service.uz/uz/news/5226/.

2.

Каримов

И.А.

“Ўзбекистонда

озиқ-овқат

дастурини

амалга

оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг
очилиш маросимидаги нутқи. http://www.press-service.uz/uz/news/4968/.

3.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар

ва савдо вазири Э.М.Ғаниевнинг

2016 йилдаги “Республика ҳудудларининг

экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар ва хизматлар сифати, турлари
ҳамда рақобатбардошлигини оширишдаги муҳим вазифалар” мавзусидаги
маърузаси.

4. www.nbu-expotr.uz.
5. www.foodnewsweek.ru/world/uzbekistan-gotov-uvelichit-eksport-produktov

-v-rf.html.

6.www.gazeta.norma.uz/publish/doc/text117489_serquesh_uzbekistonning_du

nega_inomlari.

7. www.12uz.com/news/show/economy/7409.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодистимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир”. http://www.press-service.uz/uz/news/5226/.

Каримов И.А. “Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари” мавзусидаги халкаро конфсрснциянинг очилиш маросимидаги нутки. http://www.prcss-scrvicc.uz/uz/ncws/4968/.

Узбекистан Республикаси Ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.М.Гаииевнинг 2016 йилдаги “Республика худудларининг экспорт салохиятини ривожлантириш, товарлар ва хизматлар сифати, турлари хамда ракобатбардошлигини оширишдаги мухим вазифалар” мавзусидаги маърузаси.

www.nbu-cxpotr.uz.

www.foodnewsweek.ru/world/uzbekistan-gotov-uvelichit-eksport-produktov -v-rf.html.

www.gazeta.norma.uz/publish/doc/textl 17489_serquesh_uzbekistonning_du negainomlari.

www.12uz.com/ncws/show/cconomy/7409.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов