Факторы повышения конкурентоспособности и экспортного потенциала сельскохозяйственной продукции

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
151-162
40
12
Поделиться
Салимов, Б., Юсупов M., & Юсупов, А. (2014). Факторы повышения конкурентоспособности и экспортного потенциала сельскохозяйственной продукции. Экономика и инновационные технологии, (6), 151–162. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8215
Б Салимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.д., профессор

M Юсупов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

А Юсупов, Ташкентский государственный институт востоковедения

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Рассматривается вопросы повышения конкурентоспособности сельскохозяйственных продуктов в условиях интеграции аграрного сектора в мировые аграрные и продовольственные рынки

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Т. Салимов, и.ф.д., проф.

М.С. Юсупов, катта ўқитувчи, ТДИУ,

А.С. Юсупов, и.ф.н., доц., ТДШИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

ОМИЛЛАРИ

Рассматривается

вопросы

повышения

конкурентоспособности

сельскохозяйственных продуктов в условиях интеграции аграрного сектора в
мировые аграрные и продовольственные рынки.

In this article, special emphasis is on the ways of increasing competitive ability

of agricultural products within integration to world agricultural and food markets.

Калитли сўзлар:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, рақобат, рақобатбар-

дошлик кўрсаткичлари, сифат, истеъмол хусусиятлари, экспорт, интеграция,
жаҳон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бозорлари, конъюнктура.

Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизация-

лаш ва тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш борасида изчил чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқариш технологияларини такомиллаштириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва
жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича йирик давлат дастурлари амалга
оширилмоқда. Бу тадбирлар озиқ-овқат маҳсулотлари билан ички
бозорларимизни тўлдириш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга
имкон яратади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги улкан экспорт салоҳиятига эга бўлиб, бу

серқуёш заминда етиштирилаётган мевалар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари,
мева-сабзавотларни қайта ишлаш натижасида олинган озиқ-овқат маҳсулотлари
дунё бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин. Бугунги кунда “... биз
дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни
қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқдамиз.
Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни
етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради” [1, 12 б.].

Жаҳон озиқ-овқат бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаш кўп жиҳатдан

бозорга чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги билан боғлиқ.
Ҳозирги шароитда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
рақобатбардошлик кўрсаткичлари уларнинг ташқи бозорлардаги харидорлиги
ҳамда яшовчанлигини таъминлашнинг энг асосий шартларидан бири бўлиб
қолмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов таъкидлаб
ўтганларидек,

“Бу ўринда сўз, биринчи навбатда, мамлакатимизда том

маънодаги рақобат муҳитини шакллантириш ҳақида бормоқда.
Маълумки, бундай муҳит ишлаб чиқаришни техник ва технологик
янгилаш ва модернизация қилиш, жаҳон бозорларига чиқиш йўлида ҳал
қилувчи омил бўлиб хизмат қилади”

[2, 15 б.]. Шу муносабат билан

мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

аграр ва озиқ-овқат бозорларидаги рақобатбардошлигини ошириш масалалари
муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, “... ҳозирги кунда жаҳон аграр ва

озиқ-овқат бозорларида рақобат муҳити кундан-кунга кучайиб бормоқда.
Айниқса ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар, консерваланган маҳсулотлар, қайта
ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, ун ва ун маҳсулотлари,
чой, кофе, цитрус мевалар, сут ва гўшт маҳсулотлари бозорларида шундай
ҳолатни кузатиш мумкин. Бунда у ёки бу товарга бўлган талаб ва сотувлар
ҳажмига унинг ташқи кўриниши, ранги, ҳажми, чиройли қадоқланиши, ишлаб
чиқарувчи корхонанинг репутацияси, сотувчининг ҳатти-ҳаракати ва товарни
таклиф эта олиш қобилияти, реклама ва бошқа омиллар кучли таъсир
кўрсатади” [3, 15 стр.].

Корхоналарнинг бозорда эгаллаган ўрни мустаҳкамлиги уларнинг ишлаб

чиқарган маҳсулотлари

рақобатбардошлиги

ҳамда

рақобатлаша олиш

имкониятлари

билан ўлчанади. Рақобатбардошлик бозорда таклиф этилаётган

маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини акс эттиради. Маҳсулотнинг
истеъмол ва қиймат кўрсаткичлари йиғиндиси унга тижорат муваффақиятини
таъминлаган тақдирдагина у рақобатбардош ҳисобланади.

Рақобатбардош

маҳсулот

– ўзининг сифат ва ижтимоий-иқтисодий белгилари билан худди

шундай бошқа маҳсулотдан манфаатли тарзда ажралиб турувчи товардир.

Бугунги кунда жаҳон озиқ-овқат бозорларига ўз маҳсулотларини экспорт

қилувчи товар ишлаб чиқарувчилар олдида турган энг муҳим вазифалардан
бири – маҳсулотларнинг рақобатбардошлик даражасини баҳолай олиш ва тўғри
аниқлашдир.

Рақобат муаммоси бугунги кунда энг кўп муҳокама қилинадиган

мавзулардан бирига айланиб бормоқда. Чунки ички ва ташқи бозорларда
рақобат муҳити кундан-кунга кучайиб, рақобатлашиш чегараси фирмалараро
рақобатдан тармоқ, мамлакатлар ва ҳудудлар доирасигача кенгайиб кетди.
Кейинги йилларда рақобат назарияси билан жаҳоннинг кўпгина таниқли
олимлари шуғулланиб келмоқда, уларнинг ичида америкалик иқтисодчи Майкл
Портернинг рақобат назариясига қўшган ҳиссаси энг беқиёсдир ва у бу соҳада
энг йирик олим саналади.

М. Портер томонидан тармоқ ичидаги рақобат даражасини аниқлашда

соҳасида таклиф қилинган инструментлардан бири – бу 1979 йилда у
томонидан илгари сурилган беш куч моделидир. М. Портернинг фикрича,
рақобат даражасига нафақат бевосита рақобатчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари,
балки фирманинг ўраб турган ташқи муҳити ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Рақобат даражасига таъсир кўрсатувчи бешта асосий омил мавжуд бўлиб, улар
қуйидагилардан иборат [4, 44 стр.]:

1. Бозорда янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши хатари.
2. Харидорларнинг бозордаги ҳокимияти.
3. Бозорда ўринбосар товарларнинг пайдо бўлиши хатари.
4. Ресурс билан таъминловчиларнинг бозордаги ҳокимияти.
5. Бозорда мавжуд бўлган рақобатчилар ўртасидаги рақобат кураши .


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

М. Портернинг рақобат назариясида “истеъмол қиймати занжири”

концепцияси

муҳим

ҳисобланади.

Унга

кўра,

рақобатбардошликни

таъминлашнинг энг асосий омилларидан бири – маҳсулотларнинг бозордаги
рақобатбардошлик устунлигидан фойдаланишдир. Рақобат устунлигини
таъминлашда иккита ёндашув мавжуд:

Биринчи ёндашув – ишлаб чиқаришда “масштаб самараси”дан

фойдаланиш ва энг яхши технологияларни қўллаш орқали маҳсулот
таннархини пасайтириш, демак рақобатчиларга нисбатан маҳсулот нархини
арзонлаштириш орқали рақобат устунлигини таъминлаш.

Иккинчи ёндашув – харидор учун маҳсулотнинг нафлилиги ва қадр-

қимматини ошириш (истеъмол хусусиятлари, фойдалилиги, сифати, дизайни,
қадоқланиши, сотишдан олдинги ва кейинги сервис, кафолат бериш ва ҳ.к.)
орқали рақобат устунлигига эришиш [4, 46-47 стр.].

Майкл Портернинг рақобат назариясида илгари сурилган ғоялар бозор

конъюнктураси ва рақобат муҳитини таҳлил этишда муҳим аҳамият касб этади.
Фикримизча, Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини
жаҳон бозорларига экспорт қилиш билан шуғулланувчи ёки бу соҳага энди
кириб келаётган тадбиркорлар учун жаҳон озиқ-овқат бозорларини ўрганишда
Портернинг рақобат назарияси назарий-услубий база бўлиб хизмат қилиши
мумкин.

Иқтисодий адабиётларда озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини

аниқлаш услубияти ва кўрсаткичлари тизимини ёритишда ягона ёндашув
мавжуд эмас. Олиб борилган илмий изланишлар асосида биз маҳсулотлар
рақобатбардошлигини аниқлашни қуйидаги босқичлар бўйича амалга ошириш
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз (1-расм):

1-расм. Маҳсулотлар рақобатбардошлигини аниқлаш босқичлари.

1. Бозор конъюнктурасини ўрганиш (талаб, таклиф, нархлар, бозор сиғими,

бозорнинг товар ва географик таркиби, сотиш каналлари, реклама)

2. Маҳсулотлар рақобатбардошлигининг истеъмол (товарнинг нафлилиги,

сифат кўрсаткичлари, дизайни, қадоқланиши, сотишдан олдинги ва кейинги

сервис) ва иқтисодий (товар таннархи, материал сиғими, меҳнат сиғими,

энергия сиғими, фонд қайтими, фонд сиғими, фойда, рентабеллик даражаси

ва бошқалар) кўрсаткичларини тизимли таҳлил этиш

3. Рақобатчиларни ўрганиш ва таққослама таҳлил этиш асосида уларнинг

рақобат устунликлари ва заифликларига баҳо бериш

4. Рақобатбардошлик кўрсаткичларининг интеграл кўрсаткичларини

ҳисоблаб чиқиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Илмий адабиётларни ўрганиш асосида шундай хулосага келиш мумкинки,

бугунги кунда рақобатбардошликни таъминлашнинг энг асосий омилларидан
бири – маҳсулотларнинг бозордаги рақобатбардошлик устунлигидан
фойдаланишдир. Рақобат устунлигини таъминлашда иккита ёндашув мавжуд:

Биринчи ёндашув

– ишлаб чиқаришда масштаб самарасидан

фойдаланиш ва энг яхши технологияларни қўллаш орқали маҳсулот
таннархини пасайтириш, демак рақобатчиларга нисбатан маҳсулот нархини
арзонлаштириш орқали рақобат устунлигини таъминлаш.

Иккинчи ёндашув

– харидор учун маҳсулотнинг нафлилиги ва қадр-

қимматини ошириш (истеъмол хусусиятлари, фойдалилиги, сифати, дизайни,
қадоқланиши, сотишдан олдинги ва кейинги сервис, кафолат бериш ва бошқа)
орқали унинг эҳтиёжларини максимал қондиришга интилиш орқали рақобат
устунлигига эришиш.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларига нисбатан бу

юқори сифатли, экологик хавфсиз ва бетакрор таъм хусусиятларига эга бўлган
маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларни сифат кўрсаткичлари бўйича
табақалаштириш, сақлаш, истеъмолчилар учун қулай тарзда қадоқлаш ва
етказиб бериш (керак бўлса уйларига) масалаларини ўз ичига олади.

Фикримизча, озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини ифодаловчи

кўрсаткичлар тизимига қуйидаги омилларни киритиш мақсадга мувофиқ (2-
расм):

2-расм. Озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини белгилаб берувчи

кўрсаткичлар тизими.

Манба: Муаллифлар ишланмаси.


Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон аграр ва озиқ-овқат

бозорларидаги рақобатбардошлигини таъминлаш учун товар ишлаб

Маҳсулотлар

рақобатбар-

дошлигини

белгилаб

берувчи

кўрсаткичлар

Сифат кўрсаткич-

лари

Техник нормалар

ва стандартлар

Дизайн ва

қадоқланиши

Маҳсулотнинг

нафлилиги

Нарх ва таннарх

Маркетинг ва

реклама

Экологик

хавфсизлиги

Кафолатлаш

Сотишдан олдинги

ва кейинги сервис

Маҳсулотни сегментлар

бўйича

табақалаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

чиқарувчиларимиз ўзларининг жаҳон бозорларидаги рақобат стратегияларини
аниқ белгилаб олишлари лозим. Бунинг учун экспортга чиқарилаётган
маҳсулотларнинг жаҳон озиқ-овқат бозорларидаги аналогик маҳсулотлардан
рақобат устунлигини таъминлаш ва шу орқали бозорларда ўз мавқеини
мустаҳкамлаш мумкин.

Мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини

таъминлаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш-сақлаш-қайта ишлаш ва экспортга
чиқариш технологик занжирида маҳсулотларнинг ассортименти, сифати,
истеъмол хусусиятлари ва бошқа жиҳатларини яхшилаш билан боғлиқ
ташкилий-иқтисодий,

техник-технологик

ва

ижтимоий

характердаги

тадбирларни тизимли йўлга қўйишни талаб этади.

Рақобатбардошлик тушунчаси “сифат” тушунчаси билан узвий

боғлиқликка эга. Сифат параметрлари, одатда, ишлаб чиқарувчининг
манфаатларидан келиб чиқиб аниқланса, рақобатбардошлик параметрлари,
биринчи навбатда, истеъмолчиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб
аниқланади. Маҳсулот сифати ва техник даражаси ишлаб чиқаришнинг
замонавий талабларидан келиб чиқиб белгиланса, унинг рақобатбардошлиги
эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси билан таққослаб баҳоланади.

Тадқиқотлар шундан дарак берадики, мева ва сабзавотларни сақлаш ёки

сотиш учун узоқ масофаларга ташиш мақсадида териш жараёнларида уларнинг
бозорбоп бўлиб пишиб етилиш даврини эътиборга олиш зарур.
М. Исамиддиновнинг фикрича, “мева ёки сабзавотларнинг “бозорбоп
пишганлиги” бу ҳосилнинг “физиологик” пишишига 3-10 кун қолган ҳолати
(айрим маҳсулотларда бозорбоп пишиш даври физиологик пишиш даври билан
тўғри келиши мумкин) ҳисобланади” [5, 10 б.].

Ўзбекистон жаҳон озиқ-овқат бозорларига ўзининг ажойиб таъм ва

истеъмол хусусиятларига эга бўлган гилос, ўрик, шафтоли, олма, хурмо ва узум
каби маҳсулотларини экспортга чиқаради. Бу маҳсулотларнинг сифат
кўрсаткичлари, яъни истеъмол хусусиятлари, сақлаш ва узоқ масофаларга
ташиш

имкониятлари

уларнинг

ички

ва

ташқи

бозорлардаги

рақобатбардошлигини белгилаб беради (1-жадвал).

Масалан, гилоснинг Қора Наполеон нави диаметри 17-29 мм, қанд

миқдори 10,84 %, умумий кислоталик даражаси 0,62 %, аскорбин кислотаси
22 мг %ни ташкил этиши нормал ҳолат ҳисобланади. Гилоснинг Баҳор
навининг эса диаметри 17-31 мм, қанд миқдори 13,8 %, умумий кислоталик
даражаси 0,33 %, аскорбин кислотаси 15 мг %ни ташкил этиши нормал ҳолат
ҳисобланади.

Жаҳон

аграр

ва

озиқ-овқат

бозорларида

республикамизда

етиштириладиган гилос, ўрик, шафтоли, олма, хурмо ва узум каби
маҳсулотларга талаб юқори. Жумладан, кейинги йилларда гилос экспорт
қилишнинг аҳамияти ошиб бормоқда. Маълумотларга қараганда, “гилос меваси
таркибида 19,2 фоиз қанд, 1,3 фоиз органик кислоталар, пектин, витаминлардан
В,, В2, РР, С, каротин, шунингдек, калий, магний, фосфор, темир тузлари бор.
Уруғида 30 фоизгача мой, 1 фоиз эфир мойи мавжуд. Бундан ташқари,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

микроэлементлардан йод, фтор, хром, кремний, никель, кобальт, рух, мис,
қўрғошин бор” [6, 1 б.].

1-жадвал

Ўзбекистонда етиштириладиган айрим меваларнинг сифатини белгилаб

берувчи асосий омиллар

№ Навлар

Диамет-

ри, мм

...дан

..гача

Қуруқ-

лик

модда-

си, %

Қанд

миқ-

дори,

%

Уму-

мий

кисло-

талик

дара-

жаси,

%

Пектин

модда-

лар


Р-актив

модда-

лар,

мг %

Аскор-

бин

кисло-

таси,
мг %

1. Гилос навлари:

-

Қора Наполеон (ўрта)

17-29

16,0

10,84

0,62

-

-

22

-

Баҳор (эртанги)

17-31

19,1

13,8

0,33

-

-

15

-

Валовые сердце (1,2,3,4)
(кечки)

17-31

15,7

16,0

0,61

-

-

-

2. Шафтоли навлари:

-

Чемпион (ўрта пишар)

50-67

15,6

10,33

0,51

-

-

-

-

Эльберит (эрта пишар)

50-67

14,0

9,65

0,48

0,90

-

13,5

-

Октябрский (кеч пишар)

50-67

14,1

9,37

0,61

-

-

-

3. Олма навлари:

-

Ренет Симиренко (кеч
пишар)

50-67

14,0

9,65

0,48

0,90

-

13,5

-

Нафис (ўрта пишар)

50-67

14,1

9,37

0,61

-

-

-

-

Ред

Делишес

(Беш

юлдуз) (кеч пишар)

50-67

15,0

12,0

1,0

-

-

-

4. Узум навлари:

-

Катта Қўрғон

10-20

7,5

7,30

1,84

-

-

-

-

Пушти Тойфи

10-25

8,0

9,65

0,48

-

-

-

-

Оқ Ҳусайни (дамские
пальчики)

10-25

5,1

9,37

0,61

-

-

-

-

Ҳусайни

10-27

8,05

10,0

0,5

-

-

-

Манба: М. Исамиддиновнинг “Маҳсулотларни совуқхонада сақлаш: қўлланмаси

асосида

муаллифлар

томонидан

тузилган

/БМТ

ТДнинг

Ўзбекистондаги

ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар
ва савдо вазирлиги. –Т.: Бақтрия пресс, 2013.

www.undp.uz/ru/download/index.

php?type=publication&id

, -16-32 бетлар.


М. Исамиддиновнинг “Маҳсулотларни совуқхонада сақлаш” қўлланма-

сида келтирилишича, гилос шифобахш, витаминларга ва қанд моддасига бой,
серсувлик даражаси юқори мева ҳисобланади. Гилоснинг пишиб етилиш даври
май-июнь ойларига тўғри келади. Пишиб етилиш даврида ҳавонинг ўртача
ҳарорати +20 + 25С

0

бўлади, аммо терим пайти эрталабки +15 +20 С

0

ҳароратда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Гилоснинг бозорлардаги
рақобатбардошлигини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири узилганда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

бандининг мавжуд бўлишидир. Сифатли гилоснинг банди узун бўлади,
узилганда бандининг ранги кўк, меваси тўқ қора ёки тўқ қизил/пушти рангда
ҳамда серсув бўлиши мақсадга мувофиқ.

Гилос тез етилиб, тез бузиладиган маҳсулот саналади. Шунинг учун

ҳосилни териш, сақлаш ва узоқ масофаларга жўнатганда вақт ва ҳарорат
ҳисобга олиниб, сунъий равишда махсус микроиқлим яратилади. Терминал
асосида махсус микроиқлим яратиб 10 кунгача, айрим ҳолатларда 2-3 ҳафтагача
сақлаш мумкин [5, 17 б.].

Республикамизда экспортбоп олма навларини етиштиришга алоҳида

эътибор қаратилмоқда. Маълумотларга кўра, “янги олма меваларида органик
кислоталар – олма, лимон, арабинат, хлорогенат кислота, 12 фоизгача қанд
моддалари, пектин моддалар, ошловчи ва бўёқ моддалари, аскорбинат кислота,
каротин, витамин В1, В2, РР витаминлари, А провитамини, органик фосфор
бирикмалари, эфир мойи, калий бор. Олма меваларининг пўстида
флавоноидлар,

топилган,

уруғларида

омигдалин,

ёғли

мой,

микроэлементлардан темир, калий, марганец, мис, кобальт бор”

[7, 1 б.]

.

Олма шифобахш, витаминларга ва қанд моддасига бой, серсувлик

даражаси юқори мева ҳисобланади. Олманинг пишиб етилиш даври август-
октябрь ойларига тўғри келади. Пишиб етилиш даврида ҳавонинг ўртача
ҳарорати +30 +35 С

0

, мавсум охирида +25 +30 С

0

бўлади, аммо терим пайти

эрталабки +15 +20 С

0

ҳароратда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ [5,

27 б.]. Олма банди билан узилиши мақсадга мувофиқ. “Антоновка” ва
“Симиренко” навлари узилганда мева ранги оч сариқ ёки яшил, пишганда тўқ
сариқ, “Нафис” ва “Ред Делишес” навлари узилганда ярим яшил ёки қизил,
пишганда тўқ сариқ ва тўқ қизил рангда бўлади.

Олма узоқ сақланиш хусусиятига эга, куз ва кеч қиш даврида терминал

асосида махсус микроиқлим яратиб, 90-100 кунгача сақлаш мумкин.

Ўзбекистон азалдан ўзининг узумлари билан жаҳон аграр ва озиқ-овқат

бозорларида машҳур бўлиб келган. Маълумотларга қараганда, “узум таркибида
20 %гача канд, 2,5 % органик (олма, вино, оксалат ва салицилат) кислоталар,
витамин В ва С, флавоноидлар (кверцетин ва бошқалар), энин бирикмаси, бўёқ,
3,4 % ошловчи (мева пўстида) моддалар, уруғида - 20 %гача ёғ, 8 %гача
ошловчи моддалар, ванилин, баргида эса 2 % қанд, кверцетин, инозит, холин,
бетулин, органик (вино, олма, протокатех ва бошқа) кислоталар, каротин, С, В
ва К витаминлари, никотин ва фоли кислоталар, катехинлар, ошловчи ва бошқа
моддалар бор” [8, 1 б.].

Узум шифобахш, витаминларга бой ва қанд миқдори юқори, серсувлик

даражаси юқори, ўта ширин ва нордон ширин мева ҳисобланади. Узумнинг
пишиб етилиш даври август-сентябрь ойларига тўғри келади. Пишиб етилиш
даврида ҳавонинг ўртача ҳарорати +30 +35 С

0

, мавсум охирида +25 +30 С

0

бўлади, аммо терим пайти эрталабки +15 +25 С

0

ҳароратда амалга оширилиши

мақсадга мувофиқ. Банди билан узилиши мақсадга мувофиқ, узилганда мева
ранги оч сариқ ёки яшил, тўлиқ пишганда тўқ сариқ, доғлар бўлмаслиги лозим.
Узум узоқ сақланиш хусусиятига эга, кузнинг охиридан бошлаб терминал
асосида махсус микроиқлим яратиб, 90-100 кунгача сақлаш мумкин [5, 33 б.].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Мева ва сабзавот маҳсулотларини жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларида

манфаатли нархларда сотиш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш
учун бозорга чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи кўриниши, таъм
хусусиятлари ва асл ҳолатини сақлаб қолиш муҳимдир. Тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон аграр ва озиқ-овқат
бозорларидаги рақобатбардошлигини таъминловчи сифат кўрсаткичларига
қуйидагилар

киради:

маҳсулот

ранги; силлиқлилиги;

бандларининг

мавжудлиги; диаметри; доғлилик даражаси; оғирлиги (массаси); серсувлик
миқдори; қуруқлик моддаси; қанд миқдори; умумий кислоталик даражаси;
пектин моддалар миқдори; аскорбин кислотаси миқдори ва бошқалар.

Ўзбекистон

Республикасининг

Президенти

И.А. Каримовнинг

“Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим
захиралари”

мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги

маърузасида мамлакатимиз мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларининг
рақобат афзалликлари сифатида қуйидагилар келтирилган:

- Ўзбекистонда сабзавот, мева ва узум етиштириш бўйича тўпланган

катта тажриба ва салоҳият мавжудлиги;

- мева-сабзавотлар, полиз ва узумнинг дунё селекциясида ўхшаши

бўлмаган жуда бой, хилма-хил навлари, бетакрор сифати мавжудлиги;

- Ўзбекистоннинг камдан-кам учрайдиган ноёб тупроқ-иқлим шароити,

мамлакатимизда қуёшли кунларнинг бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, барча
тўрт фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори сифатли мева ва
сабзавотларнинг асосий навларини етиштириш учун қулай имкониятлар
яратиши;

- мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги мавсумининг март ойининг дастлабки

кунларидан токи декабрь ойининг бошларигача давом этиши оқибатида бутун
йил мобайнида бозорларга, кўкат, узум, қовун, хурмо ва беҳи каби мева-
сабзавотларни етказиб беришга имкон яратиши;

- мамлакатимизда

етиштириладиган

мева-сабзавотларнинг

бебаҳо

истеъмол хусусиятлари, яъни таркибида табиий шакар, амино ва органик
кислоталар, саломатлик учун энг муҳим бўлган микроэлементлар ва озиқ-овқат
рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга
бойлиги натижасида дориворлик хусусиятларга эгалиги;

- Ўзбекистон қадимдан ўзининг ўрик, шафтоли, олхўри, нок, гилос,

анжир, анор, беҳи, узум, помидор, бодринг, пиёз, саримсоқ пиёз ва бошқа
кўплаб мева-сабзавотлари, беқиёс мазаси ва хушбуй ҳиди билан ажралиб
турадиган қовунлари билан машҳурлиги [1, 4-5 б.].

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг

жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларидаги рақобатбардошлик кўрсаткичларига

табиий, иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий-техник

ва

технологик

характердаги омиллар таъсир кўрсатади.

1.

Табиий омилларга

қуйидагиларни киритиш мумкин:

- Ўзбекистон

табиий-иқлим ва тупроқ шароитларининг жаҳон

бозорларида рақобатбардош бўлган пахта, мева-сабзавотлар етиштириш учун
қулайлиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

- республикамизда вегетация даврини узоқ вақт давом эттириш

имкониятлари мавжудлиги;

- республикамизнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида қўшимча мевазор

ва узумзор боғлар барпо этиш учун етарли ер майдонлари мавжудлиги;

- Ўзбекистон мева-сабзавотларининг хуш таъми, витаминлар ҳамда

микроэлементларга бойлиги билан жаҳон бозорларида рақобатбардошлиги ва
бошқалар.

2.

Иқтисодий омиллар

қуйидагилар таъсирида шаклланади:

- халқаро меҳнат тақсимоти ва кооперацияси орқали ишлаб чиқариш

самарадорлигини

юксалтириш

ва

рақобатбардошлигини

ошириш

имкониятлари;

- мамлакатимизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа озиқ-

овқат маҳсулотларининг ички истеъмолдан ортиқчалиги ва уларни жаҳон
бозорларига экспорт қилиш имкониятлари мавжудлиги;

- МДҲ (айниқса, Қозоғистон ва Россиянинг) ва бошқа мамлакатларнинг

бозорларида ўзбек мева-сабзавотларига талабнинг юқорилиги ва ушбу бозорлар
сиғимининг катталиги;

- республикамизда ҳўл ва қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш,

уларни қайта ишлаш бўйича ҳали фойдаланилмаган имкониятларининг
мавжудлиги;

- мамлакатимизда мева-сабзавотларни етиштириш, саноат усулида қайта

ишлаш ва экспорт қилишга ҳукумат даражасида берилаётган катта эътибор ва
имтиёзларнинг мавжудлиги;

- интеграциялашаётган субъектлар ўртасида ресурсларнинг самарали

тақсимланиши

ва

жаҳон

ресурслар

бозорларига

кириб

бориш

имкониятларининг ортиши;

- ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришдан олинадиган техник ва

иқтисодий самара;

- ишлаб чиқаришни диверсификациялаш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришининг табиий-иқлим ва об-ҳаво билан боғлиқ таваккалчилик
элементларини пасайтириш, маҳсулот ассортиментини кенгайтириш орқали
бозор конъюктураси ўзгаришларидан ҳимояланиш имкониятлари;

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига инвестициялар жалб қилиш

имкониятларининг кенгайиши;

- стратегик мақсадлар ва истиқболли лойиҳалардан келиб чиқиб

биргаликда ҳаракат қилиш ва бошқалар.

3.

Ташкилий-ҳуқуқий омиллар

га қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

жаҳон бозорларига экспорт қилиш борасида амал қилаётган меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлар, халқаро сифат стандартлари, фитосанитар ва экологик хавфсизлик
нормалари, экспортчилар учун яратилган кафолатлар ва халқаро бозорларда
уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш чора-тадбирлари киради.

4.

Ташкилий-техник

ва

технологик омиллар

қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига экспорт қилиш билан
боғлиқ қуйидаги омилларни назарда тутади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йил давомида сақлаш ва экспортга

чиқариш учун махсус совуткичли омборлар тизимининг мавжудлиги;

- экспортга чиқиш коридорлари ва йўлларнинг аҳволи;
- халқаро савдо йўлларида инфратузилма объектлари, сервис хизматлари,

дам олиш жойлари ва бошқа қулайликларнинг мавжудлиги;

- транспорт-логистика тизимларининг ривожланиш ҳолати;
- чегаралардаги божхона постларининг замонавий техникалар билан

қуролланганлиги, уларнинг юк ўтказиш қобилияти ва маҳсулотларни сақлаш,
хизмат кўрсатиш имкониятларининг мавжудлиги;

- маҳсулотларни

божхона

постларида

рамийлаштиришда

ягона

стандартлар ва техник талабларни қўллаш;

- моддий ресурслар таъминоти, маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сақлаш ва

қайта ишлаш ҳамда экспортга чиқариш соҳасидаги технологик босқичларнинг
ташкилий бирлигини таъминлаш;

- маҳсулотларни жаҳон бозорларига ташиш вақтида йўлларда ва божхона

постларида йўқотишларни олдини олиш ва бошқалар.

Фикримизча, жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларида маҳсулотларимиз

рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро бозорларда муносиб ўрин эгаллаш
учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш муҳим ҳисобланади:

- жаҳон аграр ва озиқ овқат бозорлари конъюктурасини (талаб, таклиф,

нархлар, бозорларнинг сиғими, сотиш каналлари, рақобатчилар ва бошқ.) чуқур
ўрганиш;

- Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) доирасида ISO 9001:2000 –

сифат менежменти тизими бўйича маҳсулотлар сифатига қўйиладиган талаблар
ва халқаро стандартларни чуқур ўрганиш ва мамлакатимиз шароитларига
мослаб жорий этиш;

- ISO 22000:2005 – озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти

бўйича маҳсулот хавфсизлигига қўйиладиган фитосанитар ва экологикларни
чуқур ўрганиш ва уларни жорий этиш:

- жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларида юқори талабга эга бўлган

маҳсулотлар номенклатурасини аниқлаш ва уларнинг рақобатбардошлик
салоҳиятига баҳо бериш;

- экспортга чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари

сифатини ҳамда экологик хавфсизлик даражасини халқаро стандартлар
талаблари даражасига етказиш учун сифат менежментини тизимли йўлга
қўйиш;

- мунтазам равишда маҳсулотлар сифатини ошириб бориш, уларнинг

экологик хавфсизлиги ва таъм хусусиятларини яхшилаб бориш;

- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг

замонавий усулларини жорий этиш, илғор технологиялар ва фан-техника
ютуқларини ишлаб чиқаришда қўллаш;

-

ишлаб чиқаришни мунтазам равишда модернизациялаш ва

диверсификациялаш стратегиясидан фойдаланиш;

- хорижий инвестицияларни жалб этиш кўламини мунтазам ошириб

бориш, улар иштирокидаги қўшма лойиҳалар ва корхоналар сонини ошириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

- жаҳон бозорлари конюнктурасини тизимли равишда ўрганиш ва

экспортчиларни ахборот-маслаҳат билан мунтазам таъминлаб туриш учун
маркетинг тадқиқотлари хизматларини йўлга қўйиш;

- маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб киришнинг маркетинг

стратегияси ва маҳсулотга нарх белгилаш стратегиясини ишлаб чиқиш;

- хориждан харидорлар ва бизнес ҳамкорларни излаб топиш, экспорт

каналларини ўрганиш;

- маҳсулотларни экспортга чиқаришда реклама, дизайн, брендинг,

маркировка ва қадоқлашнинг замонавий усулларидан унумли фойдаланиш;

- экспортчиларни хорижлик бизнес ҳамкорлар билан шартномалар тузиш,

“Инкомтермс” халқаро қоидалари асосида товарларни етказиб бериш шартлари
билан таништириш учун консалтинг хизматлари тармоғини кенгайтириш;

- жаҳон бозорларида нархлар тебраниши шароитида нормал фойда олиш

ёки зарар кўриш рискини пасайтириш учун маҳсулот таннархини пасайтиришга
эришиш;

- экспортга чиқариладиган маҳсулотларни божхона органларида

расмийлаштириш тартибини енгиллаштириш, юкларнинг божхона постларида
узоқ туриб қолишининг олдини олиш;

- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи

субъектлар учун солиқ, кредит ва божхона имтиёзларини жорий этиш;

- маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқаришнинг ишончли логистика

тизими ва транспорт коридорларини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини экспорт қилувчиларга кўмаклашувчи транспорт-коммуникация
тармоқлари фаолиятини кучайтириш;

- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилувчи

субъектларни ташқи бозорларда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг кенг
қамровли тизимини ишлаб чиқиш;

- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи

субъектлар ҳуқуқларини давлат томонидан доимий кафолатлаш;

- мамлакатимизнинг экспорт ва импорт борасидаги меъёрий-ҳуқуқий

қонунчилиги базасини жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорлари талабларига
мослаштириш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш-сақлаш-қайта ишлаш

ва экспортга чиқариш технологик тизимида горизонтал ва вертикал
интеграцион тузилмалар фаолиятини кучайтириш;

- қишлоқ жойларида мева-сабзавот ва узумни қайта ишлашга

ихтисослашган корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш
мақсадида улар учун зарур бўлган инфратузилмалар тармоғини, биринчи
навбатда йўллар, газ, электр ва сув таъминоти ҳамда бошқа инженерлик-
коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминлашни йўлга қўйиш;

- ҳўл мева-сабзавотлар экспорти билан бирга қуритилган ҳамда чуқур

қайта ишланган, юқори қўшилган қиймат яратувчи озиқ-овқат маҳсулотларни
экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

- мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи

корхоналар, маҳсулотларни йил давомида сақлаш ва сотишга имкон берувчи
совуткичли омборлар, рефрижираторлар тармоғини янада кенгайтириш;

- МДҲ ва бошқа мамлакатларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари

бозорларида Ўзбекистоннинг мавқеини мустаҳкамлаш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳаларини

ривожлантиришга ички ва хорижий инвестициялар жалб қилишни
рағбатлантириш,

инвестиция

дастурларини

тайёрлашда,

авваломбор

экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган лойиҳаларга алоҳида эътибор
қаратиш.

Хулоса

қилиб айтиш мумкинки,

мамлакатимиз

мева-сабзавот

маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари ва рақобатбардошлигини ошириш
қишлоқ хўжалигининг барқарор суръатлар билан ривожланиши ҳамда
тармоқнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов

И.А.

“Ўзбекистонда

озиқ-овқат

дастурини

амалга

оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг
очилиш маросимидаги нутқи. //Халқ сўзи, 2014 йил 7 июнь.

2. Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //Халқ сўзи, 2014 йил 18
январ.

3. Киселева Е.Н., Власова О.В., Коннова Е.Б. Рынок продовольственных

товаров: учебное пособие. http://www.plam.ru/ucebnik/rynok_prodovolstvennyh
_tovarov/p2.php.

4. Портер М. Конкуренция. Пер. с англ. – М.: Издательский дом

“Вильямс”, 2005.

5. Исамиддинов М. Маҳсулотларни совуқхонада сақлаш: қўлланма/ БМТ

ТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги. –Т.: Бақтрия пресс,
2013. – 10 б. www.undp.uz/ru/download/index.php?type=publication&id.

6. Гилоснинг

шифобахш хусусиятлари. http://fikr.uz/posts/Tosh_far_

M_I/14769.html.

7. Олма енг, соғлом бўлинг. http://fikr.uz/posts/fikr_salomatlik/4369.html.
8. Узумнинг шифобахшлиги ҳақида. http://ft.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz

=8&id=662.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари” мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки. //Халк сузи, 2014 йил 7 июнь.

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. //Халк сузи, 2014 йил 18 январ.

Киселева Е.Н., Власова О.В., Коннова Е.Б. Рынок продовольственных товаров: учебное пособие, http://www.plam.ru/ucebnik/rynok_prodovolstvennyh _tovarov/p2.php.

Портер М. Конкуренция. Пер. с англ. - М.: Издательский дом “Вильямс”, 2005.

Исамиддинов М. Махсулотларни совукхонада саклаш: кулланма/ БМТ ТДнинг Узбекистондаги ваколатхонаси, Узбекистон Республикаси Ташки иктисодий алокалар, инвсстициялар ва савдо вазирлиги. -Т.: Бактрия пресс, 2013. - 10 6. www.undp.uz/ru/download/index.php?type=publication&id.

Гилоснинг шифобахш хусусиятлари. http://fikr.uz/posts/Tosh_far_ M_V14769.html.

Олма енг, соглом булинг. http://fikr.uz/posts/fikr_salomatlik/4369.html.

Узумнинг шифобахшлиги хакида. http://ft.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz =8&id=662.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов