Направления государственной поддержки выращивания и экспорта плодоовощной продукции в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
215-228
30
4
Поделиться
Салимов, Б., & Юсупов M. (2015). Направления государственной поддержки выращивания и экспорта плодоовощной продукции в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (4), 215–228. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8418
Б Салимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.д. профессор

M Юсупов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Рассматривается вопросы государственной поддержки производства и экспорта плодоовощной продукции в Узбекистане, повышения их конкурентоспособности в условиях интеграции аграрного сектора в мировые продовольственные рынки.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Т. Салимов, и.ф.д. проф.,

М.С. Юсупов, катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ЕТИШТИРИШ ВА ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Рассматривается вопросы государственной поддержки производства и

экспорта плодоовощной продукции в Узбекистане, повышения их
конкурентоспособности в условиях интеграции аграрного сектора в мировые
продовольственные рынки.

In this article, special emphasis is on the ways of state support of fruit and

vegetables production and export in Uzbekistan, increasing their competitive ability
within integration into world food markets.

Калитли сўзлар:

мева-сабзавот маҳсулотлари, давлат томонидан

тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар, давлат дастурлари,
экспорт, рақобат афзалликлари, интеграция, жаҳон озиқ-овқат бозорлари.


Мева-сабзавотчилик қуйи тармоғи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг

муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат
маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг эса хомашёга бўлган
талабини қондиради. Мева-сабзавотчилик Ўзбекистон учун жаҳон аграр ва
озиқ-овқат бозорларига интеграциялашувни ва валюта тушумини таъминлаб
берувчи тармоқлардан бири ҳисобланади.

Кейинги йилларда республикамизда мева-сабзавотчиликни кенг кўламда

ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги
“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сон Фармони
ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 11 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ
қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-255 сонли қарорига
асосан

мева-сабзавотчилик

тармоғини

бошқариш

тизими

тубдан

такомиллаштирилди. Мамлактимизда боғдорчиликни ривожлантиришга давлат
даражасида эътибор қаратилиб, бутунлай янги интенсив технологияга
асосланган боғлар барпо этилмоқда. Муҳтарам Президентимиз бу масалага ўз
эътиборларини қаратиб, қуйидагича фикр билдиради: “Янги боғ ва узумзорлар
барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб
ўтмоқчиман.

2010-2014 йиллар давомида қарийб 50 минг гектар майдонда янги боғлар,

жумладан, 14 минг гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар, 23 минг
гектарда узумзорлар яратилди. Интенсив боғлар ташкил этиш учун Польша,
Сербия ва бошқа мамлакатлардан 6 миллиондан зиёд кўчат олиб келинди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Бундай боғларнинг кўплаб афзалликларга эга экани бугунги кунда амалда

намоён бўлмоқда. Мисол учун, оддий мевали дарахт экилганидан бошлаб
дастлабки ҳосилини бергунига қадар одатда 4-5 йил ўтади. Интенсив
боғдорчиликда эса дарахт иккинчи-учинчи йилдаёқ ҳосилга киради. 2011 йилда
яратилган боғларнинг ҳар гектаридан 2014 йилнинг ўзида ўртача 300
центнердан ҳосил олингани ва ҳосилдорлик йил сайин кўпайиб бораётгани
буни тасдиқлайди.

Замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва фермерларни юқори

унум

билан

ишлайдиган

қишлоқ

хўжалиги

техникаси

билан

таъминлаш ҳисобидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида интенсив
усулларга ўтиш ушбу соҳани барқарор ва самарали ривожлантиришда энг
муҳим йўналиш ҳисобланади” [1, 6 б.].

Амалга оширилган ишлар натижасида йилдан-йилга мева-сабзавот

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, мамлакатимизнинг озиқ-овқат
хавфсизлиги мустаҳкамланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги тармоғини интенсив
ривожлантириш ва модернизациялашга қаратилган йирик чора-тадбирлар
натижасида тармоқ тараққиётининг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлган
аҳоли жон бошига мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва истеъмол қилиш
кўрсаткичлари юксалиб бормоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда:
“Мамлакатимизда ҳар йили 16 миллион тоннага яқин мева ва сабзавот
етиштирилмоқда. Аҳоли жон бошига қарийб 300 килограмм сабзавот, 75
килограмм картошка ва 44 килограмм узум тўғри келмоқда. Бу оптимал, яъни
мақбул деб ҳисобланадиган истеъмол меъёридан уч баробар кўпдир”

[2, 8 б.].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 28

январдаги

03-13-1-сонли

“Республикадаги

мева-сабзавотчиликка

ихтисослашган туманларда 2014 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни кўпайтириш, уларни қайта ишлашни салмоғини, экспорт ҳажмини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиши қарори асосида аҳолини
озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, қайта ишлаш, экспорт
ҳажмларини кўпайтириш, ички бозордаги нарх-наволар барқарорлигини
таъминлаш мақсадида республикадаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган
туманларда мева-сабзавот, узум, полиз ва картошка маҳсулотларни ишлаб
чиқариш кўпайтиришни, янги интенсив мевали боғлар барпо лойиҳаларини
амалга ошириш кўзда тутилган.

Республикамизда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш борасида амалга

оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида бу соҳага ихтисослашган 30 та
туманда мева-сабзавотлар ҳажмини кескин ошириш кўзда тутилган. Жумладан,
2014 йил 2013 йилга нисбатан сабзавот етиштириш ҳажми 2867,1 минг
тоннадан 4075,1 минг тоннага ёки 142,0 %га, полиз 175,5 минг тоннадан 244,6
минг тоннага ёки 139,0 %га, картошка 840,8 минг тоннадан 1184,2 минг тоннага
ёки 141,0 %га, мева 732,4 минг тоннадан 1043,4 минг тоннага ёки 142,0 %га ва
узум 560,1 минг тоннадан 754,2 минг тоннага ошиши режалаштирилган.

Республикамизда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш борасида амалга

оширилаётган ишлар натижасида “2020 йилда мева ва сабзавот, узум ва полиз
маҳсулотлари етиштиришни 2014 йилга нисбатан камида 2,3 мартага


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз” [2,12 б.]. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши
нафақат мева-сабзавот маҳсулотлари билан ички истеъмолни қондириш, балки
қайта ишлаш ва экспортга чиқариш имконини ҳам яратади.

Олиб борилган илмий изланишлар натижалари шуни кўрсатадики,

истиқболда мева-сабзавотлар ва полиз маҳсулотларининг ички истеъмолдан
ортиқ қисмини тўғридан-тўғри ёки қайта ишланган ҳолда экспортга чиқариш
Ўзбекистон учун жаҳон бозорларида катта имкониятлар яратади.

Республикада мева-узум, сабзавот ва полиз маҳсулотларини экспортга

чиқариш соҳаси йилдан-йилга ривожланаётган бўлсада, йирик салоҳият
бўлишига қарамай ҳали бу ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаган.
Республикамизда етиштирилаётган сабзавотлар, мевалар ва узумнинг катта
қисми мамлакатимиз ичида аҳоли томонидан истеъмол қилинади. Хусусан,
2014 йилда жами етиштирилган сабзавотларнинг 80,0, меванинг 75,5 ва
узумнинг 67,9 %и аҳоли томонидан ички истеъмолга сарфланган (1-жадвал).

1-жадвал

Республикада мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2012 йил

2013 йил

2014 йил

Миқдори,

минг

тонна

Жамига

нисб.,

%да

Миқдори,

минг

тонна

Жамига

нисб.,

%да

Миқдори,

минг

тонна

Жамига

нисб.,

%да

1

2

3

4

5

6

7

САБЗАВОТЛАР

Ишлаб чиқариш, жами

7 766,5

100

8 475,0

100

8 880,0

100

шу жумладан:

- аҳоли истеъмолига

6 593,0

84,9

6 823,3

80,5

7 106,0

80,0

- уруғликка

130,1

1,7

146,0

1,7

163,0

1,8

- қайта ишлашга

843,0

10,8

1 252,2

14,5

1 401,0

15,8

- экспортга

200,4

2,6

280,5

3,3

210,0

2,4

МЕВАЛАР

Ишлаб чиқариш, жами

2 052,6

100

2 353,0

100

2 472,0

100

шу жумладан:

- аҳоли истеъмолига

1 542,9

75,2

1 728,7

73,5

1 867,0

75,5

- қайта ишлашга

350,7

17,1

445,8

18,9

514,0

20,8

- экспортга

159,0

7,7

179,0

7,6

91,0

3,7

УЗУМ

Ишлаб чиқариш, жами

1 204,6

100

1 290,0

100

1 362,0

100

шу жумладан:

- аҳоли истеъмолига

853,0

70,8

913,1

70,8

924,8

67,9

- қайта ишлашга

268,5

22,3

305,1

23,6

337,2

24,8

- экспортга

83,1

6,9

71,8

5,6

100,0

7,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида тузилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Етиштирилган маҳсулотларнинг қолган қисми уруғликка, қайта ишлашга

ва экспортга тақсимланади. Жумладан, 2014 йилда эса сабзавотларнинг 15,8,
меванинг 20,8 ва узумнинг 24,8 %и қайта ишлашга йўналтирилган.

Ҳўл мева-сабзавотларнинг жами миқдорида экспортнинг улуши паст

даражада қолиб келмоқда. Масалан, 2012 йилда етиштирилган сабзавотларнинг
2,6, меванинг 7,7 ва узумнинг 6,9 %и экспортга чиқарилган бўлса, 2014 йилда
бу кўрсаткичлар сабзавотлар бўйича 2,4, мева бўйича 3,7 ва узум бўйича 7,3
%ни ташкил этган. Кўриниб турибдики, 2014 йилда 2012 йилга нисбатан жами
маҳсулотлар таркибида экспортнинг улуши сабзавотларда 0,2, мевада 4,0 ва
узумда 0,4 %га қисқарган. Бунга асосий сабаб республикамизда хомашёни
чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар
экспортини оширишга катта эътибор қаратилмоқда ва мева-сабзавотларни
қайта ишлаш даражаси сезиларли ошиб бормоқда..

Ўзбекистондан жаҳон бозорларига экспорт қилинаётган мева-сабзавот ва

полиз маҳсулотлари ичида энг салмоқли ўринни сабзавотлар ва мевалар
эгаллайди (2-жадвал).

2-жадвал

Республикада мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини экспортга

чиқариш кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2012 йил

2013 йил

2014 йил

Миқдори,

минг

тонна

Жамига

нисб.,

%да

Миқдори,

минг

тонна

Жамига

нисб.,

%да

Миқдори,

минг

тонна

Жамига

нисб.,

%да

1

2

3

4

5

6

7

Жами экспорт

484,3

100

597,6

100

500,0

100

шу жумладан:

- сабзавотлар

200,4

41,4

280,5

47,0

210,0

42,0

- полиз маҳсу-
лотлари

41,8

8,6

66,3

11,1

99,0

19,8

- мевалар

159,0

32,9

179,0

29,9

91,0

18,2

- узум

83,1

17,1

71,8

12,0

100,0

20,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида тузилган.

Юқорида келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,

2012 йилда жами экспорт қилинган 484,3 минг тонна мева-сабзавот, полиз ва
узумнинг 41,4 %ини сабзавотлар, 32,9 %ини мевалар, 17,1 %ини узум ва 8,6
%ини полиз маҳсулотлари ташкил этган бўлса 2014 йилда жами экспорт
ҳажмида сабзавотлар 42,0 %ни, мевалар 18,2 %ни, узум 20,0 %ни ва полиз
маҳсулотлари 19,8 %ни ташкил этган. Экспорт таркибида 2014 йилда 2012
йилга нисбатан сабзавотлар улуши 0,6 %га, мева 14,7 %га камайгани ҳолда,
узум улуши 2,9 %га, ва полиз 10,2 %га ошган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4

декабрдаги 334-сонли “2015 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка,
полиз ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

параметрлари тўғрисида”ги қарорида 2015 йилда жами 601,1 минг тонна мева,
сабзавот, полиз ва узум экспорт қилиш кўзда тутилган бўлиб, унинг 296,1 минг
тоннасини (49,3 %и) сабзавотлар, 80,0 минг тоннасини (13,3 %и) полиз
маҳсулотлари, 115,0 минг тоннасини (19,1 %и) мевалар ва 110,0 минг
тоннасини (18,3 %и) узум ташкил этиши белгиланган.

Мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароити жаҳон бозорларида

рақобатбардош бўлган мева ва сабзавотларни етиштиришга имкон яратади.
Маълумотларга қараганда “...ҳозирги вақтда биз умумий қиймати қарийб 5
миллиард доллар бўлган озиқ-овқат, биринчи навбатда мева-сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилмоқдамиз. Биз дунёнинг 80 та давлатига 180
турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган
маҳсулотларни экспорт қилмоқдамиз” [2, 11 б.].

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг

“Ўзбекистонда

озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари”

мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги маърузасида
мамлакатимиз мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларининг рақобат
афзалликлари сифатида қуйидагилар келтирилган:

- Ўзбекистонда сабзавот, мева ва узум етиштириш бўйича тўпланган

катта тажриба ва салоҳият мавжудлиги;

- мева-сабзавотлар, полиз ва узумнинг дунё селекциясида ўхшаши

бўлмаган жуда бой, хилма-хил навлари, бетакрор сифати мавжудлиги;

- Ўзбекистоннинг камдан-кам учрайдиган ноёб тупроқ-иқлим шароити,

мамлакатимизда қуёшли кунларнинг бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, барча
тўрт фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори сифатли мева ва
сабзавотларнинг асосий навларини етиштириш учун қулай имкониятлар
яратиши;

- мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги мавсумининг март ойининг дастлабки

кунларидан токи декабрь ойининг бошларигача давом этиши оқибатида бутун
йил мобайнида бозорларга, кўкат, узум, қовун, хурмо ва беҳи каби мева-
сабзавотларни етказиб беришга имкон яратиши;

- мамлакатимизда етиштириладиган мева-сабзавотларнинг бебаҳо

истеъмол хусусиятлари, яъни таркибида табиий шакар, амино ва органик
кислоталар, саломатлик учун энг муҳим бўлган микроэлементлар ва озиқ-овқат
рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга
бойлиги натижасида дориворлик хусусиятларга эгалиги;

- Ўзбекистон қадимдан ўзининг ўрик, шафтоли, олхўри, нок, гилос,

анжир, анор, беҳи, узум, помидор, бодринг, пиёз, саримсоқ пиёз ва бошқа
кўплаб мева-сабзавотлари, беқиёс мазаси ва хушбуй ҳиди билан ажралиб
турадиган қовунлари билан машҳурлиги ва бошқалар.

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси ривожланишининг ўзига хос

хусусиятларидан бири бу иқлим шароитининг қулайлигидир. Республиканинг
асосий ҳудудларида ўсимликларнинг вегетация давридаги умумий ҳарорат 30-
45 С

0

ни ташкил қилади. Мазкур иқлим шароити мева ва узумнинг хилма-хил

навларини турли муддатларда етиштириш ҳамда улардан ширага бой қуруқ
мевалар, майиз ишлаб чиқариш имконини беради. Жумладан, кечпишар,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

баҳоргача сақланадиган олма, хўраки (ошхонабоб) узум навлари, шунингдек
вино ишлаб чиқариш учун винобоп узумлар етиштириш имкони бор.

Ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари анъанавий истеъмол

бозорларининг қайта тикланиши ва кенгайиши Ўзбекистоннинг экспорт
салоҳиятини ошишида асосий омиллардан ҳисобланади. МДҲ мамлакатлари
ичида ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий ишлаб
чиқарувчиси бўлган Ўзбекистонда мазкур соҳада улкан, етарли даражада
фойдаланилмаётган улкан салоҳият мавжуд.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб

чиқариш сақлаш, қайта ишлаш ва ички истеъмолдан ортиқ қисмини экспортга
чиқариш масаласи ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида бўлиб
келаётгани ва бу соҳада қулай имкониятлар яратилганига қарамай қуйидаги
муаммолар тармоқнинг ташқи бозорларга интеграциясини чегаралаб келмоқда:

- республикамизда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш

соҳасини чуқур модернизациялаш, техник-технологик жиҳатдан янгилаш
масалалари ҳозирча тўлиқ ўз ечимини топмаган;

- мева-сабзавот, полиз ва узумнинг узоқ вақт сақлаш ва узоқ масофаларга

ташиш имкониятлари юқори бўлган навлари, уруғликлар етишмайди;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чиройли қадоқлаш ва дизайнини

яхшилаш бўйича имкониятлардан етарли фойдаланилмаяпти;

- мева-сабзавотларни йил давомида бир хил температурада сақлаб

туришга имкон берувчи махсус совуткичли омборлар сиғими талабни
қондириш учун етарли эмас;

- мева-сабзавотларни рефрежираторлар ёрдамида узоқ масофаларга

ташиш тизими яхши йўлга қўйилмаган;

- кўпчилик фермерлар ва деҳқонлар жаҳон бозорларидаги нарх-наволар,

конъюктура ва рақобат муҳити, экспорт опрецацияларини амалга ошириш
тартиблари, жаҳон бозорларида амал қилувчи меъёрий-ҳуқуқий қонунлар ва
қоидалар тўғрисида керакли билим ва кўникмаларга ҳамда ишончли ахборотлар
каналларига эга эмас;

- республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқаришга

кўмаклашувчи консалтинг ва сервис хизматлари, инфратузилмалар етарли
ривожланмаган;

- жаҳон бозорларида мавжуд кучли рақобат муҳити ҳамда маҳсулотлар

мўл-кўллиги шароитида ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаш тадбирларисиз,
миллий экспортерларимиз халқаро бозорлардаги рақобатга етарлича бардош
беролмаслиги мумкин.

Муҳтарам Президентимиз И. Каримов 2012 йилдa мaмлaкaтимизни

ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2013 йилгa мўлжaллaнгaн
энг муҳим устувoр йўнaлишлaргa бaғишлaнгaн Вазирлар Маҳкамаси
мажлисидаги

“Бaрчa рeжa вa дaстурлaримиз Вaтaнимиз тaрaққиётини

юксaлтириш, xaлқимиз фaрoвoнлигини oширишгa xизмaт қилaди”

номли

маърузасида аграр соҳадa илғoр мaмлaкaтлaр тaжрибaсини ўргaниш вa уни
aмaлдa қўллaш, бизнинг иқлим шaрoитимиздa ғoят муҳим aҳaмият кaсб
этaдигaн

зaмoнaвий

суғoриш

тизимлaри,

ресурс

тeжaйдигaн


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

aгрoтexнoлoгиялaрни

ўргaниш,

уруғчилик-сeлeкция

ишлaрини

янaдa

тaкoмиллaштириш вa қишлoқ xўжaлиги экинларининг ҳосилдoрлигини
oшириш бўйичa aниқ чoрa-тaдбирлaр ишлaб чиқиш вазифаларини қўйган
эдилар [3, 6 б.].

Президентимиз томонидан белгилаб берилган ушбу вазифалардан келиб

чиқиб, республикамизда мева-сабзавот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва
ишлаб чиқаришни модернизациялаш борасида интенсив боғлар барпо этишга
эътибор қаратилмоқда. Бу боғларда юқори истеъмол хусусиятига эга ва
серҳосил бўлган пакана ҳамда яримпакана мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
маълумотларига қараганда 2011 йилда 2 464 гектар, 2012 йилда 2 775 гектар ва
2013 йилда 3 270 гектар, жами 3 йилда 8 509 гектар ерга майдонга пакана ва
ярим пакана (интенсив боғлар) боғлар барпо этилган (3-жадвал).

3-жадвал

Республикада 2011-2013 йилларда пакана ва ярим пакана (интенсив)

мевали боғлар барпо этиш кўрсаткичлари

№

Ҳудудлар

Жами барпо этилган

интенсив боғлар,

гектар

Шу жумладан йиллар бўйича

2011

йил

2012

йил

2013

йил

1

2

3

4

5

6

1.

Андижон

717

156

121

441

2.

Бухоро

412

30

101

281

3.

Жиззах

416

118

196

102

4.

Қашқадарё

906

225

316

365

5.

Навоий

975

124

649

202

6.

Наманган

759

236

171

352

7.

Самарқанд

1759

639

636

484

8.

Сурхондарё

528

215

158

155

9.

Сирдарё

107

20

44

43

10.

Тошкент

1476

644

318

514

11.

Фарғона

395

57

39

300

12.

Хоразм

59

0

27

33

Жами

8 509

2 464

2 775

3 270

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг

маълумотларига қараганда кейинги йилларда интенсив боғлар барпо этиш учун
10 млн. донадан ортиқ пакана (М-9) ва ярим пакана (ММ-106) пайвандтаглар
импорт қилиниб, меваларнинг оналик кўчатхоналари ташкил этилган. Интенсив
боғларни яратишда асосан тоғ ва тоғолди ҳудудларида ҳамда сув билан яхши
таъминланмаган ерларда кучли пайвандтагларга пакана илдиз бўғиз қўйиш
йўли билан кўчатлар етиштириб, интенсив боғ яратиш технологияси кенг
жорий этилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимизда мева ва узумчиликни ривожлантиришда интенсив

боғлардан ташқари анъанавий боғларимиз ва узумзорларимизни янгидан барпо
этиш ҳисобига кенгайтириш ҳамда мавжуд яроқсизларини реконструкция
қилишга ҳам эътибор қаратилмоқда (4-жадвал).

4-жадвал

Республикамизда 2009-2013 йилларда янги барпо этилган ҳамда

реконструкция қилинган мевали боғлар ва узумзорлар

№ Кўрсаткичлар

Жами

5 йилда,

гектар

Шу жумладан йиллар бўйича

2009

2010

2011

2012

2013

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

Янги барпо этилган боғлар

34 467

3 217

4 139

14 627

7 564

4 920

2.

Янги барпо этилган токзорлар

17 231

1 630

1 752

5 328

3 764

4 758

3.

Реконструкция

қилинган

яроқсиз боғлар

41 487

8 712

6 317

12 260

8 526

5 672

4.

Реконструкция

қилинган

яроқсиз токзорлар

23 814

4 158

4 473

5 419

5 970

3 794

Жами

барпо

этилган

ва

реконструкция қилинган боғлар ва
токзорлар

116 999

17 717 16 681 37 634 25 824 19 144

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг

маълумотларига қараганда 2009-2013 йиллар давомида республикамизда жами
34 467 гектар майдонга янги мевали боғлар, 17 231 гектар ерга янги токзорлар
барпо этилиб, 41 487 гектар майдондаги яроқсиз боғлар ва 23 814 гектар
токзорлар қайта экилиб, реконструкция қилинган. Бу дегани 5 йил ичида
116 999 гектар ерда янгидан барпо этиш ва реконструкция қилиш ишлари
ниҳоясига етказилган.

Қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлган узумчиликни

ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда қабул
қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2013-2015 йиллар
даврида республикада узумчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-1937-сонли қарорида узумчилик тармоғини 2013-2015
йилларда ривожлантириш борасида амалга оширилиши зарур бўлган қуйидаги
бир қатор тадбирлар белгиланган:

-

республикада

узумчилик

маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш,

ассортиментини кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш кўрсаткичлари;

-

мавжуд токзорларни кенгайтириш ва янги боғларни ташкил этиш;

-

узум етиштирувчи хўжаликларни узум кўчатлари билан етарли

миқдорда таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари
тармоғини кенгайтириш;

-

сув тақчил ерларда бошоқли дон экинлари майдонини қисқартириш

эвазига янги токзорлар барпо этиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

-

узумчиликни ривожлантиришда “Ўзвиносаноат–холдинг” холдинг

компаниясининг ривожлантириш ва тараққий эттириш жамғармасининг 80
фоиз, шунингдек, ушбу холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналар
соф даромадининг 0,5 фоиз маблағларини жалб этиш асосида янги интенсив
боғлар ташкил этиш;

-

2016 йил 1 январгача узумнинг истиқболли ва юқори ҳосилли

навларини импорт бож тўловларидан озод қилиш (божхона йиғимларидан
ташқари);

-

тижорат

банкларида

узумчиликка

ихтисослашган

фермер

хўжаликларига айланма маблағларни тўлдириш ва махсус техникалар сотиб
олишга имтиёзли кредит линияларини очиш;

-

жойларда мавжуд узумзорларни таъмирлаш ва янгиларини яратишни

“Мева-шарбат” илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси томонидан илмий
асосланган хулосаларга мувофиқ амалга ошириш шулар жумласидандир.

“Ўзвинсаноат-холдинг” холдинг компанияси маълумотларига қараганда

2013 йилда республикамизда компания таркибига кирувчи узумчиликка
ихтисослашган хўжаликларда янгидан 6 542,2 гектар токзорлар барпо
қилинади. Уларнинг 2292,2 гектарини хўраки, 1009,1 гектарини кишмишбоп ва
3240,1 гектарини саноатбоп узум навлари ташкил этади. Шу билан бирга,
3930,5 гектардаги токзорлар қайта экилиб, уларнинг 2465,8 гектари хўраки,
417,3 гектари кишмишбоп ва 1026,6 гектари саноатбоп узум навларидан иборат
бўлади (5-жадвал).

5-жадвал

“Ўзвинсаноат-холдинг” холдинг компанияси таркибидаги узумчилик

хўжаликларида 2013 йилда янги барпо этиладиган ва қайта экиладиган

ток майдонлари, гектарда

Жами

Шундан

Хўраки

Кишмишбоп

Саноатбоп

1

2

3

4

5

Янги токзорлар барпо этиш

6 542,2

2 292,2

1 009,1

3 240,1

Қайта экиладиган токзорлар
майдони

3 930,5

2 465,8

417,3

1 026,6


Манба: “Ўзвинсаноат холдинг” холдинг компанияси маълумотлари асосида

тузилган.


Мева-сабзавотчиликнинг ривожланишида нав танлаш ва уруғчилик-

селекция ишларининг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва
сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига қараганда, ҳозирда вазирлик
тизимида 30 та илмий муассаса ва ушбу муассасаларда жами 78 та тажриба
участкаси, жумладан 33 та филиал, 7 та таянч пункти, 15 та тажриба хўжалиги,
5 та тажриба станцияси фаолият кўрсатмоқда. Академик М.Мирзаев номли
Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот
институтида соғлом, вируссиз мева-узум кўчатларини кўпайтиришга
эришилмоқда. Бугунги кунга келиб “.. мамлакатимиз селекционерлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг 170 дан ортиқ навини, мева ва
резавор экинлар ва узумнинг 175 та янги навини яратдилар” [2, 5 б.].

Республикамизда мева-сабзавотлар етиштириш ҳажмини кескин ошириш

учун етарлича ер майдонлари мавжуд. Аммо, энг асосий муаммолардан бири –
бу сув таъминотидир. Бизнинг қурғоқчил об-ҳаво шароитида лалмикор қир ва
адирлар, чўл зоналари ҳамда тоғлик ҳудудларда мева-сабзавотлар етиштириш
масаласи ўта оғир. Об-ҳаво ноқулай келган йилларда сув танқислиги
кузатилади, лалми ерларда эса бу муаммо янада кучаяди. Шу туфайли
Ўзбекистон учун сувдан фойдаланиш ва сувни тежаш технологиялари муҳим
аҳамиятга эга. Шунингдек, мева-сабзавотларнинг ҳосилдорлигини оширишда
ҳам суғоришнинг илғор, замонавий усулларини жорий этишнинг аҳамияти
катта. Мутахассисларининг фикрича томчилатиб суғоришнинг боғ ва
токзорларда қўллаш орқали сув сарфини 40-60 %га, меҳнат сарфини 25-30 %га
тежаш ва ҳосилдорликни 20-25 %гача ошириш, сабзавот-полизчиликда қўллаш
орқали эса сув сарфини 50-55 %га, меҳнат сарфини 50-60 %га тежаш ва
ҳосилдорликни 55-65 %гача ошириш мумкин (6-жадвал).

6-жадвал

Томчилатиб суғоришни қўллашнинг самараси

Экин тури

Сув тежалиши,

%да

Меҳнат сарфининг

камайиши, %да

Ҳосилдорликнинг

ошиши, %да

1

2

3

4

Боғ-токзорлар

40-60

25-30

20-25

Сабзавот-полиз
экинлари

50-55

50-60

55-65

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари.


Республикамиздаги сув танқислиги шароитида суғоришнинг замонавий

усулларини қўллаш орқалигина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажмини барқарор ошириб бориш ва аҳолининг тобора ўсиб
бораётган эҳтиёжини қондириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни
тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва
молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 176-
сонли Қарори билан томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш устувор
тартибда:

- вегетация даврида сув ресурслари ўртача кўп йил тақчил бўлган

суғориладиган ер участкаларида, шунингдек суғориш сувини юқорига
кўтаришда катта харажатлар қилинадиган машина билан суғориладиган
ерларда;

- боғлар, узумзорлар, сабзавот-полиз маҳсулотлари ва бошқа юқори

рентабелли экинлар учун ажратилган ер участкаларида;

- ирригация эрозиясига учраган кучли нишабли ер участкаларида;
- шўрланмаган ва кам шўрланган енгил тупроқли текис ер участкаларида

амалга оширилиши белгилаб берилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Кейинги йилларда республикамизнинг бир қатор ҳудудларида экинларни

суғоришнинг янги технологиялари синовдан ўтмоқда ва қўллашга тавсия
этилмоқда. Республикамизда 2012-2013 йилларда 8 500,0 гектар ерда
томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган (7-жадвал).

7-жадвал

Республикада 2013-2017 йилларда суғоришнинг замонавий усулларини

жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари, гектарда

Суғоришнинг жорий этила-
диган муқобил усуллари

Жами

2013-2017

йилларда

шу жумладан:

2013 й. 2014 й. 2015 й. 2016 й. 2017 й.

1

2

3

4

5

6

7

Боғлар, узумзорлар, сабзавот ва
полиз

етиштиришда

томчилатиб

суғориш

технологияси

25 000

3 500

5 000

5 300

5 500

5 700

Манба: 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив

ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури асосида
тузилган.


Ўзбекистон Республикасининг “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона
фойдаланиш Давлат дастури”га мувофиқ 2013-2017 йилларда жами 25 000,0
гектар боғлар, узумзорлар, сабзавот ва полиз майдонларида томчилатиб
суғоришнинг замонавий усулларини жорий этиш кўзда тутилган.

Сабзавот, полиз, картошка экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим

омили – экинларни табиий иқлим шароитига мос қилиб, қадимдан шаклланиб
келган минтақаларнинг ихтисослашувига қараб жойлаштириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб мева-сабзавот, полиз ва узум экин
майдонларини, уларни қайта ишлаш корхоналарини жойлаштириш ва ҳудудий
ихтисослаштиришда ҳудудларнинг табиий-иқлимий шарт-шароитларини,
ресурс салоҳиятини, қайта ишлаш корхоналарининг мавжуд қувватларидан
тўлиқ ва самарали фойдаланиш шартларини, инфратузилмалар ва транспорт-
коммуникация тармоқларининг тараққий этганлигини, маҳаллий аҳолининг
асрлардан бери тўпланиб келаётган тажрибалари ва малака-кўникмаларини
эътиборга олиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Фикримизча, сабзавот,
картошка экинларидан юқори ҳосил оладиган ва қайта ишлаш корхоналари
ривожланган Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида,
полиз экинларини эса Сирдарё, Жиззах, Хоразм, Қорақалпоғистон
Республикаси ва Қашқадарёнинг чўл зоналарида ривожлантириш мақсадга
мувофиқ. Иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда жанубий минтақа -
Сурхондарё вилоятида эртаки сабзавотчиликни ривожлантириш иқтисодий,
шунингдек, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш нуқтаи назаридан
муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда ривожланган хорижий мамлакатларда мева-сабзавот

маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

бериш жараёнларида интеграцион алоқаларнинг кучайиши кузатилмоқда. Бу
жараёнда агрокластерларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз.
Агрокластерларнинг иқтисодий моҳияти шундаки, бу тизимда мева-сабзавот,
полиз ва узум маҳсулотларини етиштириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва
сотишга кўмаклашувчи тузилмалар, ишлаб чиқаришга илмий-техник ва
маслаҳат хизматлари кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмалари
ягона технологик занжир бўйича бир тизимга бирлашиб ҳаракат қилади.
Агрокластерларни ташкил этиш ва ривожлантиришда давлатнинг ташкилий-
иқтисодий ва молиявий кўмаги муҳимдир.

Агрокластерлар борасида илмий тадқиқотлар олиб борган иқтисодчи

олимлар Ч.Муродов, Ш.Ҳасанов ва И.Ғаниевлар Гарвард Университети
профессори, рақобат соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган машҳур олим
М.Портернинг АҚШнинг Калифорния узум кластери бўйича олиб борган
илмий тадқиқотлари асосида кластернинг аҳамияти ва ҳудудий ривожланишга
қўшадиган ҳиссаси ҳақидаги қуйидагича хулосасини келтирганлар: “Кластер
рақобатга уч йўл билан таъсир кўрсатади: биринчидан, ҳудуддаги корхоналар
ишлаб чиқариш унумдорлигини оширади; иккинчидан, келажакда ишлаб
чиқариш унумдорлигини ўсишига асос бўладиган инновацияларни йўналиши
ва суръатини ҳаракатга келтиради ва учинчидан, кластерни мустаҳкамлайдиган
ва кенгайтиришга асос бўладиган янги бизнес соҳаларини вужудга келтиради”
[4, 209-212 б.].

Маълумотларга қараганда 2012-2013 йилларда Корея Ривожлантириш

Институти кўмагида “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қайта ишлашни
ривожлантириш: Корея тажрибаси ва билимларни улашиш” лойиҳаси
натижасида Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент ва Самарқанд
вилоятларида мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда йирик
потенциал мавжудлиги аниқланган ҳамда “Ўзбекистон агросаноати
мажмуасида агрокластер ташкил этиш” лойиҳаси асосида Самарқанд
вилоятидаги Жомбой (олма) ва Булунғур (томат) туманлари тажриба синов
сифатида олинган. Тажриба-синов лойиҳасидан қуйидаги мақсадлар кўзланган:

- мева-сабзавотларнинг янги ҳосилдор ва касалликларга чидамли

навларини яратиш;

- ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари ва усулларини ишлаб чиқиш,

инновацияларни қўллаб-қувватлаш;

-

мева-сабзавотларни

қайта

ишлашнинг

янги

ва

замонавий

технологияларини жорий этиш;

- янги турдаги бизнес турларни шакллантириш ва илмий тадқиқотларни

самарали йўлга қўйишдан иборатдир [5, 167-173 б.].

Агрокластерларни ташкил этиш борасидаги илғор хорижий мамлакатлар

тажрибаларини ўрганиш асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

- агрокластерлар мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш – сақлаш

– қайта ишлаш – сотиш технологик жараёнларини ягона интеграцион тизимга
бирлаштириш орқали маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини назорат
қилиш ҳамда оширишдан томонларнинг манфаатдорлигини таъминлайди;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz

- агрокластерларда меҳнат тақсимоти, ҳудудий ва хўжаликлараро

ихтисослашув ҳамда меҳнат кооперацияси кучли ривожланган бўлиб, бу ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишга имкон яратади;

- агрокластерлар қишлоқ ҳудудларининг асрлар давомида шаклланган

ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келган тарихий ва миллий анъаналаридан, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштириш соҳасидаги билим, кўникма ва
тажрибаларидан самарали фойдаланишга, уларни келгуси авлодлар учун сақлаб
қолишга имкон яратади;

- агрокластерларда давлат – олий ўқув юртлари - илмий тадқиқот

муассасалари – фермер хўжаликлари – қайта ишлаш корхоналари – тайёрлов ва
сотиш тузилмаларининг ҳамкорликдаги фаолияти йўлга қўйилиши натижасида
ишлаб чиқаришга юқори унумли замонавий технологиялар ҳамда
инновацияларни жорий этиш ишлари жадаллашади;

- агрокластерлар маркетинг тизимларини ривожлантириш орқали

маҳсулотлар экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатади.

Олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида мева-сабзавотчиликда

агрокластерларни

ташкил

этиш

борасида

хорижий

мамлакатлар

тажрибаларининг қуйидаги жиҳатларидан мамлакатимиз шароитларига мослаб
фойдаланиш мумкин деб ҳисобламиз:

1. Италия кичик корхоналари кластерларининг якуний маҳсулот ишлаб

чиқарувчи корхона (буюртмачи) атрофида хомашё етказиб берувчи
микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг тўпланиши асосида “кластер
туманлари” ташкил этиш тажрибасидан мамлакатимизнинг Бахмал ва Жомбой
каби туманларида олма етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспортга чиқариш
соҳасида, Паркент, Сариосиё ва Самарқанд вилоятининг бир қатор туманларида
узум етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш (ш.ж. экспортга чиқариш)
бўйича, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота каби туманларда
сабзавотлар етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича, Қашқадарё
вилоятининг Китоб, Фарғона вилоятининг Қува туманлари ва Сурхандарё
вилоятининг Дашнобод ҳудудида анор етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш
бўйича агрокластерлар ташкил этишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

2. Жанубий Корея Республикасининг тажрибаларидан мамлакатимиз

қишлоқ хўжалигини устувор ривожлантиришда қўллаш мумкин [5, 167-173 б.]:

- маҳсулот етиштириш – сақлаш - қайта ишлаш - маркетинг ва рекламани

ривожлантириш орқали сотишни ягона агрокластер тизимига бирлаштириш;

- агрокластерда “бизнес – университет - илмий тадқиқот – давлат”нинг

ҳамкорликдаги ҳаракати ва бунда илмий тадқиқотларга асосий эътибор бериш;

- қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш

(қишлоқ аҳолиси, асосан ёшларнинг шаҳарга кетиб қолишни камайтириш,
тарихий анъаналар асосида маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашда оилавий
корхоналарни ҳамда уйларни аслича сақлаб қолиш, қишлоққа саноатни олиб
кириш дастурлари);

- агротуризмни ривожлантириш дастурлари (агрокластерларни туризм

объектига айлантириш ва қишлоққа агротуризмни олиб кириш, шаҳар аҳолиси
ва болалар учун ўз қўллари билан мева-сабзавотларни узишда иштирок этиш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

14

www.iqtisodiyot.uz

қишлоқда меҳмонхона бизнесини йўлга қўйиш, турли фестиваллар ва
тадбирлар ўтказиш орқали туристларни жалб этиш);

- қишлоқ ҳудудларида мақсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлов

омборлари тармоғини ривожлантириш;

- фермерларни истеъмолчилар талаби асосида сифатли ва экологик тоза

маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўргатиш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фермерлардан шартнома асосида

сотиб олиб, уларни сифати, кўриниши, ҳажми бўйича ажратиб, турли
оғирликларда қадоқлаб савдога чиқариб сотиш ҳамда бошқа йирик ёки бошқа
супермаркетларга уларнинг талабларига кўра улгуржи ҳолатда етказиб бериш;

- ёш авлодга миллий маҳсулотларга нисбатан қизиқишини оширишда

тренинг дарсларини уюштириш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, республикамиз иқтисодиётининг

муҳим

тармоқларидан

бири

бўлган

мева-сабзавотчилик

тармоғини

модернизациялаш ҳамда тармоқнинг жаҳон озиқ-овқат бозорларига
интеграциялашуви борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тармоқни
барқарор суръатлар билан ривожлантиришга, унинг рақобатбардошлигини
таъминлашга ҳамда аграр ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини
оширишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. – Т.:
Ўзбекистон, 2015.

2.

Каримов И.А. “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга

оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг
очилиш маросимидаги нутқи. //Халқ сўзи, 2014 йил 7 июнь.

3. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. - “Халқ сўзи” газетаси.
2013 йил 19 январь, № 13 (5687).

4. Муродов Ч., Ҳасанов Ш., Ғаниев И. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида

қайта ишлашни ривожлантиришда агрокластерларни яратишдаги дастлабки
қадамлар.// “Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг рақобатбардошлигини
ошириш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш” мавзусидаги Республика илмий-
амалий анжумани маъруза тезислари тўплами, ТДИУ, 2014 йил 30 апрель.

5. Муродов Ч., Ҳасанов Ш., Ғаниев И., Муродова М. Агрокластерларни

ташкил этишда Жанубий Корея тажрибасидан фойдаланиш йўналишлари.//
“Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг рақобатбардошлигини ошириш ва
экспорт салоҳиятини юксалтириш” мавзусидаги Республика илмий-амалий
анжумани маъруза тезислари тўплами, ТДИУ, 2014 йил 30 апрель.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. - Т.: Узбекистон, 2015.

Каримов И.А. “Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари” мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки. //Халк сузи, 2014 йил 7 июнь.

Каримов И.А. Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш. - “Халк сузи” газетаси. 2013 йил 19 январь, № 13 (5687).

Муродов Ч., Хасанов Ш., Ганиев И. Узбекистон кишлок хужалигида кайта ишлашни ривожлантиришда агрокластсрларни яратишдаги дастлабки кадамлар.// “Узбекистон агросаноат мажмуасининг ракобатбардошлигини ошириш ва экспорт салохиятини юксалтириш” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани маъруза тезислари туплами, ТДИУ, 2014 йил 30 апрель.

Муродов Ч., Хасанов Ш., Ганиев И., Муродова М. Агрокластерларни ташкил этишда Жанубий Корея тажрибасидан фойдаланиш йуналишлари.// “Узбекистон агросаноат мажмуасининг ракобатбардошлигини ошириш ва экспорт салохиятини юксалтириш” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани маъруза тезислари туплами, ТДИУ, 2014 йил 30 апрель.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов