Конкуренция в банковской системе Республики Узбекистан и роль инновационных технологий в ее развитии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
250-259
48
3
Поделиться
Арифходжаева M. (2016). Конкуренция в банковской системе Республики Узбекистан и роль инновационных технологий в ее развитии. Экономика и инновационные технологии, (6), 250–259. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9052
M Арифходжаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется современное состояние использования международных банковских принципов управления в обеспечении конкурентоспособности банковской системы Республики Узбекистан и возможности использования маркетинговых исследований при его совершенствовании. Наряду с этим освещены особенности маркетинговых исследований в эффективном управлении деятельностью банков и проведена их классификация.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.И. Арифходжаева,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ТИЗИМИДА РАҚОБАТ ВА

УНИ РИВОЖЛАНИШИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ

ЎРНИ

В статье анализируется современное состояние использования

международных

банковских

принципов

управления

в

обеспечении

конкурентоспособности банковской системы Республики Узбекистан и
возможности

использования

маркетинговых

исследований

при

его

совершенствовании. Наряду с этим освещены особенности маркетинговых
исследований в эффективном управлении деятельностью банков и проведена их
классификация.

The article analyzes the current state of the use of international bank

governance principles to ensure the competitiveness of the banking system of the
Republic of Uzbekistan and the possibility of using market research in its perfection.
Along with these highlights features of marketing research in the effective
management of banks and their classification.

Калитли сўзлар:

Тижорат банки, банк маркетинги, рақобат,

корпоратив бошқарув, банк бизнеси, тўлов тизими, банк хизматлари, банк
операциялари, менежмент

Ҳар қандай давлатда тижорат банклари ва миллий банк тизими

иқтисодиётнинг юраги ёки қон томири сифатида қаралади. Шунинг учун банк
тизимини янада эркинлаштириш ёки капиталлашув даражасини ошириш ҳам
нафақат бир иқтисодий тизимнинг ривожланиши, балки жамият ва мамлакат
аҳолиси фаровонлигининг ошиши, пировардида, оддий бир фуқаронинг
турмуш шароити яхшиланишига олиб келади.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг эркинлашуви шароитида тижорат

банклари муассасаларининг кенг тармоққа эга бўлаётганлиги, ўз навбатида,
мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиш, уларнинг банк хизматига
бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ва тижорат банклари ўртасидаги рақобат
муҳити кучайишига имкон бермоқда. Айниқса, кейинги йилларда ўз
фаолиятини бошлаган нобанк ташкилотлари ҳисобланган микрокредит
ташкилотлари ва ломбардлар банк хизматлари бозорида тижорат банкларига
кучли рақобатни юзага келтирмоқдалар. Мамлакатимизда олиб борилаётган
иқтисодий ислоҳотларнинг бориш натижаларига асосан Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти Каримов И.А. қуйидагиларни алоҳида
таъкидлайди: «Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро
муносабатларнинг бевосита электрон шакллари жорий этилгани туфайли 2015
йилда 42 минг 800 та тадбиркорлик субъекти Интернет тармоғи орқали Ягона
интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатга олинган. Улар 260 турдаги
интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. 2013-2014 йилларда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

тадбиркорлар ва фуқароларга 102 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилган бўлса,
2015 йилда бу кўрсаткич 420 мингдан ошди. Бугунги кунда солиқ ва статистика
ҳисоботлари 100 фоиз электрон шаклда Интернет тармоғи орқали тақдим
этилмоқда.

Банк, суғурта, лизинг, консалтинг ва бошқа турдаги бозор хизматлари

барқарор суръатлар билан ривожланмоқда, улар хусусий сектор ва кичик
бизнес ривожига хизмат қилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида 80 минг 400 та
кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда ва бу хизмат кўрсатиш соҳаси
корхоналари умумий сонининг 80 фоиздан ортиғини ташкил қилади» [1].

Юқоридаги фикр-мулоҳазалар мустақиллик йилларида Ўзбекистон

банклари ўз хизматларини етарли даражада шакллантиришга эришганлигидан
дарак беради. Бироқ банклар ўртасидаги рақобат кураши уларни қўшимча
мижозлар жалб этиш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар доираси ва сифатини
кенгайтириш учун янгича ёндашишга ундамоқда.

Тижорат банкларининг моҳияти, уларнинг вазифалари ва хизматларининг

аҳамияти ҳамда рақобат муҳитини шакллантириш орқали уларни
такомиллаштириш йўналишлари хорижлик етакчи иқтисодчи олимлар Байнке
К., Беренвилд А.Р., Э. Долан, Питер С.Роуз, Балабанов И.Т., Лаврушин О.И.,
Котлер Ф, Жуков Э.Ф., Маркова Л.С, Севрук В.Т, Усоскин В, Панова Г,
Соколинская Н, Ширинская Е.Б, Данько Т.П, Спицин Я.О, Спицин Г.Л. ва
бошқаларнинг илмий изланишларида ўз ифодасини топган.

Бугунги кунга қадар банк хизматларини бошқариш ҳамда уларни

такомиллаштириш муаммолари билан маҳаллий иқтисодчи олимларимиз ҳам
шуғулланиб келганлар. Банк хизматларини бошқаришга бағишланган асарлар
жумласига Ўзбекистонлик олима Ш. З. Абдуллаева [5]

ва таниқли Россиялик

иқтисодчи олимлар А. В. Тютюник, А. В. Турбановларнинг [8] ишларини мисол
тариқасида келтириш мумкин. Тижорат банклари фаолиятида хизматлар
маркетингининг қўлланиши, уларнинг самарадорлигини ошириш усулларининг
жорий этилишининг айрим масалалари ёш иқтисодчи олимлар Аллаёрова Д.Н.
[6] ва Мустафаев З.Б. [9]ларнинг илмий изланишларида ҳам тадқиқ этилган.

Республикамиз

банклари

фаолиятининг

ривожланиши,

унинг

эркинлашуви иқтисодий рақобат муҳитини шакллантириш жараёнига ҳамоҳанг
ҳолда давом этмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида рақобат объектив зарурат
бўлиб, унинг ривожланишини таъминлаш асоси ҳисобланади.

Рақобат иқтисодий тараққиётнинг асоси ҳисобланар экан, банклараро

рақобат ҳам пировард натижада иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади.
"Рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки унинг қонунидир"[3].
Шундай экан банклараро рақобат ҳам бозор иқтисодиёти шароитида объектив
зарурат ҳисобланади.

"Рақобат - бозор иқтисодиёти иштирокчиларининг ўз манфаатларини

юзага

чиқариш

учун

бир-бири

билан

кураши,

уларнинг

ўзаро

беллашувидир"[4]. Иқтисодчи олимларимизнинг юқоридаги таърифидан
кўриниб турибдики, рақобат авваламбор, ўз манфаатини юзага чиқариш учун
курашдир. Банклараро рақобат ҳам ҳар бир банк томонидан ўз манфаатларини
юзага чиқариш учун яъни фойда олиш учун курашдан иборатдир. Шундай экан,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

банклараро рақобат авваламбор мижоз учун курашдан иборат бўлади. Қайси
банкнинг мижозлари кўп ва обрўли бўлса ўша банкнинг ўз манфаатларини
юзага чиқариш имкониятлари юқоридир.

Ушбу вазифаларни бажаришда банк тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим

йўналишларидан бири банк хизматлари сифати ва маданиятини юксалтирган
ҳолда тижорат банклари ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни «мижоз банк
учун эмас, банк мижоз учун» тамойили асосида ташкил этилганлигидир. Банк
хизматларини сифати ва маданиятини юксалтириш ҳамда уларни мижозларга
етказишда банк маркетингини аҳамияти беқиёс каттадир.

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий ва мижоз учун қулай

турларидан бири бўлган банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш
тизимининг қўллаш доираси кенгайиб, тадбиркорлар ўртасида тобора
оммалашиб бормоқда.

Сўнгги йилларда банк тизимида замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш ва қўллаш асосида мижозларга банк
ҳисобварақларидан хизмат кўрсатиш ҳажми кескин ошиб бормоқда. 2016 йил 1
январь ҳолатига кўра, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш
тизимларидан фойдаланувчилар сони 1061, 5 мингтани, шундан «Интернет-
банкинг»

ва

«Банк-мижоз»

дастурий

мажмуаси

хизматларидан

фойдаланувчилар 81,9 мингтани, «Мобиль-банкинг» ва «SMS-банкинг»
хизматларидан фойдаланувчилар 979,5 мингтани ташкил этиб, уларнинг сони
2014 йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўпайди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида банк пластик карталари

муомаласини кенгайтириш ва такомиллаштириш бўйича амалга оширилган
чора-тадбирлар натижасида охирги 2010-2015 йиллар давомида банк тизими
томонидан муомалага чиқарилган банк пластик карталари сони 2 баробардан
зиёдга ошди ва 2016 йил 1 январь ҳолатига уларнинг умумий сони 16,3 млн.
донадан ортиқни ташкил этди [7].

1-жадвал

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва

қўллаш асосида банк ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш динамикаси[10]

Хизмат турлари бўйича

Йиллар 1 январ ҳолатига

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

Интернет банкинг ва “Банк-

мижоз” фойдаланувчилар сони

1424

2601

39170

56539

62227

81942

2.

SMS-банкинг ва мобиль

банкинг, фойдаланувчилар сони

10304

30720

69326

207851

472573

979530

3.

Ўрнатилган банкомат ва
инфокиоскалар сони

491

905

1417

1733

2012

2345

4.

Ўрнатилган ҳисоб-китоб
терминаллар сони

85741

99688

112712

129679

169581

183060

5.

Муомалага чиқарилган банк
карталари сони, (минг)

7909

8276

9503

11068

15215

16316


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Аммо шу билан бирга бугунги кунда банк-молия хизматлари,

мижозларни жалб қилиш бўйича банклараро рақобат муҳити етарли даражада
давр талабларига тўлиқ жавоб бера олмаяпти. Айни пайтда қишлоқ жойларда
хизматлар соҳаси ҳали-бери етарлича ривожланмаганини ҳам айтиш жоиз.
Қишлоқда аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар кўрсатиш ҳажми
шаҳардагидан ҳали-ҳамон сезиларли даражада ортда қолмоқда. Айни пайтда
қишлоқ жойларда алоқа хизмати, банк-молия ва коммунал хизматлар соҳасини
ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини ҳам унутмаслик даркор [2].

Демак, мамлакат банк тизимининг самарадорлиги кўп жиҳатдан танлаб

олинган стратегиянинг сифати ва мунтазам ривожланишига боғлиқ бўлади.
Бунинг учун банкни ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ишлаб
чиқиш зарур.

Буни қуйидаги сабаблар билан изоҳлаш мумкин:

барча мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси

банкларига нисбатан ҳам рақобатчи ҳисобланган кўп сонли нобанк
муассасаларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши;

банклар томонидан кўрсатилаётган хизматлар доирасининг кенгайиши

ва пул маблағларини қарзга олиш нобанк усулларининг (масалан, облигациялар
чиқариш ва б.) ривожланиши;

замонавий техника асосида ахборот технологиялари ва коммуникация

воситаларининг ривожланиши, бунинг натижасида – молия-кредит институт-
ларининг минтақавий ва миллий соҳаларининг кенгайиши.

Банк хизматлари бозорида давлат томонидан тартибга солиш, шунингдек,

банкларда ундан паст даражада фойда олиш имконига эга бўлмаган энг қуйи
фоиз чегараси мавжудлиги билан боғлиқ нарх рақобати чекловларини
белгилаш. Шу сабабли банклар фаолиятида биринчи ўринга банк маҳсулотлари
ва хизматлари сифатини бошқариш ва банк хизматларини бозорга олиб чиқиш
муаммолари чиқиб олди.

Мамлакатимизда

тижорат

банкларининг

фаолияти

Ўзбекистон

Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг
“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий
барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш
чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

ПҚ-2344-сонли

қарори,

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик
жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-рақамли фармонларида белгилаб берилган
вазифаларни амалга ошириш мамлакат тижорат банклари томонидан:
анъанавий банк хизматлари ассортиментини кенгайтириш, ўзига хос (ноёб)
хизматларни яратиш, уларнинг фойдалилигини таъминлашга мажбур қилади.
Бошқача айтганда, банклар фан-техника тараққиёти билан ҳамнафас бўлиши ва
ўз бизнесида энг янги технологиялардан фойдаланиши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Замонавий банк тизимини иқтисодиёт ривожланишининг ўзгарган

шароитларига мослаштириш натижасида иккита ўзаро боғлиқ жараён вужудга
келди:

- банк тизимини таркибий қайта қуриш, тижорат банклари фаолиятини

маълум бир ихтисослашуви сақлаб қолган ҳолда марказлаштириш, операцион
харажатларни қисқартириш, кичик банкларнинг йирик банкларга қўшиб
юборилиши;

- банк фаолиятини универсаллаштириш, банклар томонидан қўшимча

хизматлар кўрсатиш.

Ҳозирги пайтда молиявий институтлар ўртасидаги фарқларнинг тез

«ювилиб кетиш» жараёни кузатилмоқда. Бунга сабаб банк тузилмалари билан
ҳамкорликда пенсия ва суғурта фондлари, инвестиция ва суғурта
компанияларини яратиш жараёни рўй бермоқда. Агар илгари депозитларни
жалб қилиш ва ссуда бериш каби операциялар фақат банклар томонидан амалга
оширилган бўлса, ҳозирги пайтда бундай хизматлар турли фондлар, суғурта ва
инвестиция компаниялари, маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи
турли ташкилотлар ва ҳоказолар томонидан ҳам кўрсатилмоқда. Бошқа
томондан, банклар асосий эътиборини универсаллашувга – молиявий ва
номолиявий хизматларни «битта том остида» кўрсатишга қаратмоқда. Бундай
ёндашув банклардан илгари банк институтларига (нафақа жамғармалари
хизматлари, суғурта хизматлари, маслаҳат хизматлари, аудиторлик хизматлари,
инвестиция хизматлари ва б.) хос бўлмаган янги бозорларни ўзлаштиришни,
шунингдек, олдинги соф молиявий бозорларни сақлаб қолишни талаб қилади.

Банк маркетинги бўйича етакчи мутахассислар берган маълумотларга

кўра охирги ўттиз йил давомида тижорат банкларининг операциялари 2,5
баравардан ортиқ ўсди ва ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида жаҳон
молиявий хизматлари бозорида тижорат банкларининг операциялари улуши
50% атрофида бўлди. Шубҳасизки, бу жаҳон молиявий хизматлар бозорида
тижорат банкларининг роли етакчи эканлигидан далолат беради. Айтиш
жоизки, бошқа молиявий ташкилотларининг (пенсия фондлари, суғурта ва
инвестиция компаниялари) операциялари ҳажми бундан ҳам юқори суръатда
ўсди ва худди шу давр мобайнида ўртача 7 марта ўсди. Бу тенденция
мамлакатимизда ҳам кузатилади. Бу тенденция яқин келажакда тижорат
банклари молиявий хизматлар бозорида етакчи ҳолатни сақлаб қолсада, бошқа
молиявий институтларга кўрсатиладиган рақобат босими анча катта бўлади деб
ишонч билан айтишга имкон беради.

Халқаро

молия

бозорлари

ҳамда

миллий

молия

бозорлари

ривожланишининг асосий тенденциялари, бизга, қуйидагича хулосалар
чиқаришга имкон беради:

- кредит ресурсларига талабнинг ўсиши тижорат банкларининг жадал

ривожланишига хизмат қилади ва банк капиталининг марказлашуви ўсишига
хизмат қилади. Бу жараён натижасида банкларнинг бирлашув ёки нисбатан
кичик банкларни қўшиб олиш йўли билан йириклашув тенденцияси
кузатилади;

- янги истиқболли банк маҳсулотлари бозорларини излаб топиш, тижорат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

банкларини байналмилаллаштириш жараёнлари фаол рўй бермоқда.
Европанинг етакчи тижорат банклари: Citl Bank, Credit Lyonnais ва бошқалар
мамлакатимизда ҳам ўз ваколатхоналарига эга;

- банклар фаолиятини универсаллаштириш ва диверсификациялаш

жараёни тезлашади;

- молия бозорида нобанк молиявий институтлар томонидан рақобатнинг

кучайиб бориши тижорат банкларининг янги, улар учун анъанавий бўлмаган
банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш заруратига олиб келади;

- бошқа молиявий институтлар ва тижорат банклари томонидан ўсиб

бораётган рақобат улардан ҳар бирининг олдига молиявий хизматлар бозорини
ўрганишни бирламчи вазифа қилиб қўяди, бунинг натижасида кўплаб банклар
ўз маркетинг стратегияларини қайта кўриб чиқиш зарур деган хулосага келади.
Тижорат банкларини бошқаришда маркетинг ролининг ўсиб бориши маркетинг
назарияси ва амалиётида бутун бир йўналиш – банк-молия маркетингининг
ривожланишини асослаб берди;

-

фан-техника тараққиёти банклар маъмурияти томонидан ўз

ходимларининг касбий даражасига юқори талаб қўйилишини талаб қилади.
Ходимлар малакаси ва касбий тайёргарлик даражасини ошириш харажатлари
тижорат банкларининг рақобат курашида кун кўриши учун зарур шартга
айланади.

Табиийки, бундай шароитларда банк тизими таркибий қайта қуриш ва

модернизациялаш муаммоларига дуч келади. Бундай шароитларда банкнинг
маркетинг хизмати самарадорлиги, унинг маркетинг стратегиясини тўғри
танлаганлигидан далолат беради.

Маълумки, банк бизнеси бошқарув жараёнларини расмийлаштириш

таъсирида осон ўзгармайди. Ҳаттоки банкларни бошқаришда замонавий
воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳам банк фаолиятининг
муваффақиятли бўлишида ҳал қилувчи омиллар ҳисобланмайди. Банкнинг
стратегик ривожланиши, унинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли башоратининг
муҳим вазифалари доим ҳам миқдорий кўрсаткичлар билан баҳоланмайди,
уларнинг ечими кўпинча менежерларнинг билим ва касбини ўзлаштириш
даражасига, қўлланадиган маркетинг қарорларига боғлиқ бўлади.

Албатта, турли банклар (йирик, ўрта ва кичик банклар) учун умумий

маркетинг қарорлари бўлиши мумкин эмас, бироқ тамойиллар, асосий
мақсадлар ва ҳал қилиш усуллари умумий бўлиши мумкин.

Ички ва ташқи муҳит омиллари тобора мураккаблашиб бораётган

шароитларда

банклар

томонидан

қабул

қилинадиган

қарорларни

маъмуриятнинг ички ҳислари (интуицияси) асосида қабул қилиб бўлмайди.
Хўжалик амалиёти уларни илмий асосда қабул қилишни талаб этади. Шу
сабаблар туфайли банк фаолиятига маркетинг ва маркетинг бошқаруви
элементлари жорий этила бошланди.

Бунда банк маркетинг фаолиятида мўлжалланган режалар максимал

фойда олиш, бозор улушини ошириш, янги бозор сегментларини ўзлаштириш
ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин. Энг илғор банклар ўз олдига банк
хизматлари истеъмолчилари, мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришни мақсад


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

қилиб қўяди. Бироқ кўплаб банкларда маркетинг ҳали урф бўлган иштиёқ ёки
мижозга унинг эҳтиёжлари ва маҳсулот сифатидан қатъи назар исталган
нарсани мажбуран қабул қилдириш санъати сифатида тушунилади. Банкнинг
бу жараёнида маркетинг фаолияти қуйидаги жиҳатлар мавжудлиги билан
тавсифланади:

-

банкнинг мижозлар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилганлиги;

-

маркетинг мақсадлари ва бозор сиёсати воситалари йиғиндисидан

(маркетинг-микс) фойдаланиш;

-

янги

банк

маҳсулотларини

бозорга

олиб

чиқиш,

уларни

ҳаракатлантириш ва сотиш соҳаларида барча фаолият турларини
мувофиқлаштириш.

Агар маркетингни банкнинг асосий фаолият турларини амалга ошириш

нуқтаи назаридан кўриб чиқадиган бўлсак, унинг айрим функциялари банклар
томонидан анча пайтдан бери амалга ошириб келинмоқда. Бу банк
маҳсулотларини ишлаб чиқишда ҳам (кредит турлари ва миқдорини белгилаш,
кредитлаш муддатини белгилаш, кредит бериш ва уни тўлаш шартларини
белгилаш), банк маҳсулотларига нарх белгилашда ҳам (фоиз ставкалари ва
комиссион тўловлар ҳажми) намоён бўлади. Банклар ўз маҳсулотини ўзининг
филиаллар тармоғи ёки ҳамкор-банклар тармоғи орқали сотиш тизимини
шакллантирган ва банк хизматларини сотишни таъминлаган.

Бироқ банкларни мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришга қайта

йўналтириш банклар фаолиятининг энг муҳим мақсадларидан бири сифатида
фақат ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб шакллана бошлади ва фикримизча,
ҳали узил-кесил шаклланиб бўлмаган. Бу тенденциянинг ривожланишига кўп
жиҳатдан банк хизматлари бозорида рақобатнинг кучайиши хизмат қилади.
Маркетинг банк соҳасида мураккаб ташкилий тузилмани ифодалайди. Тижорат
банкининг маркетинг фаолияти қанчалик кенг бўлса, банк тузилмаси ҳам
шунчалик мураккаб бўлади.

Банк фаолиятида стратегик режалаштиришни ишлаб чиқиш, устувор

мақсад ва вазифалар, уларга эришиш йўлларини аниқлашни кўзда тутади.

Банк стратегиясини ишлаб чиқишнинг асосий элементи рақобат таҳлили

ҳисобланади. У банк фаолият юритаётган бозорларнинг ривожланиш
тенденцияларини аниқлаш, унинг бу бозорлардаги рақобатчиларга нисбатан
эгаллаган позицияларини аниқлаш, уларнинг кучли ва кучсиз томонлари,
шунингдек, потенциал имкониятларини топишни ўз ичига олади.

Ташқи таҳлил жараёнида қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

жамият ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий, демографик, сиёсий,

қонунчилик, технологик тавсифномаларини ўрганиш, иқтисодий вазият
ўзгаришининг эҳтимолий сценарийларини аниқлаш ва уни тавсифловчи ташқи
омиллар динамикасини башорат қилиш;

банк хизматлари бозорини сегментлаш, ажратилган сегментларда банк

хизматлари

ва

маҳсулотларининг

талаб

ва

таклифининг

асосий

тенденцияларини таҳлил қилиш;

банк бозорининг ажратилган сегментларида банкнинг жорий рақобат

позициясини баҳолаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Банк салоҳиятининг ички таҳлилини ўтказишда қуйидагиларни баҳолаш

кўзда тутилади:

банкнинг молиявий ҳолати;

тақдим этилаётган банк хизматларининг сифат ва сон тавсифларини

рақобатчиларнинг худди шу каби маҳсулот ва хизматлари билан таққослаш;

банкнинг мавжуд мижозлар базаси ва унинг ўзгариш динамикаси;

банкнинг ташкилий тузилмаси унинг вазифаларига мувофиқ келиши;

ходимларнинг малака даражаси ва ҳоказо.

Ички таҳлил ўтказиш натижасида қилинган асосий хулосалар улардан

келгусида SWОТ-таҳлил ўтказишда фойдаланиш учун банкнинг кучли ва
кучсиз томонлари рўйхатида акс эттирилиши лозим.

Банкнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш банкнинг узоқ

муддатли рақобатли устунликларини таъминлашга қаратилган, ўзаро
мувофиқлаштирилган дастурлар пакетини яратишни таъминлаши кўзда
тутилган. Банкнинг рақобат устунлиги нимадан иборат ва у қайси ресурслар
ёрдамида амалга оширилади деган саволга жавоб топиш керак.

Бозор стратегияларини ишлаб чиқиш кейинги босқичларининг асосий

элементлари таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин: маҳсулот стратегияси,
нархни шакллантириш стратегияси, банк маҳсулотларини тарқатиш
стратегияси, банк маҳсулот ва хизматлари истеъмолчисини рағбатлантириш
бўйича чора-тадбирлар тизимини батафсил ишлаб чиқиш кўзда тутиладиган
маркетинг мажмуини режалаштириш жараёнида рўй беради.

Банк маркетинг тадқиқотларининг яна бир йўналиши бўлиб банкнинг ҳар

бир мижози ҳақида максимал ахборот тўплаш ҳисобланади. Банклар барча
мижозлари ҳақида тўплаган ахборотлари асосида мижозларнинг умумий
маълумотлар тўпламини яратишлари мумкин. Бундай мижозлар ҳақидаги
маълумотлар тўпламларини яратиш жорий вақтдаги ўз мижозлари ҳақида
тезкор ахборотга эга бўлиш, мижозлар базаси статистикасини кузатиб бориш
имконини беради. Бундай база банкка якка тартибдаги мижозларга нисбатан
маркетинг сиёсатини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Мижозлар билан боғлиқ
маълумотлар тўплами ёрдамида банк ташқи муҳит омилларининг ўзгариши,
биринчи навбатда, мижозлар талаби ва рақобатчилар фаолиятидаги
ўзгаришларга тезда жавоб қайтириши мумкин.

Тижорат банкларидаги амалга ошириладиган алоҳида операциялар

самарадорлиги (уларниннг салмоғи, ҳар бир операциянинг рентабеллиги,
операциядан олинадиган фойда ва б.), банк бошқаруви тузулмаси, рискларни
таҳлил қилиш каби йўналишларни банкнинг ички муҳит таҳлили бўйича олиб
борилиши мумкин.

Юқоридагиларни

умумлаштирилган

ҳолда

таъкидлаш

лозимки,

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини чукурлаштиришга каратилган тадбирлар
натижасида кўп мулкчилик қарор топиб, тижорат банклари ўртасида эркин
рақобат муҳити шаклланмокда. Бундай шароитда банк ходимлари олдида
турган энг муҳим вазифа, банкнинг узоқ муддатли келажак истиқболини
таъминлашдан иборат. Бунинг учун истиқболни олдиндан кўра билиш,
кутиладиган ўзгаришлар ва ташқи таъсирларни ўз вақтида сезиш талаб этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Демак, банклар фаолиятини ривожлантириш, стратегик режалаштиришда

муҳим ўрин тутган ликвидлиликни бошқаришда банк рахбарияти қуйидаги
тавсияларга алоҳида эътибор бериши лозим:

1. Ресурсларнинг жалб килиниши ва ишлатилиши билан боғлик барча

бўлимлар фаолияти сифатини назорат қилиш.

2. Тижорат банклари йирик мижозларининг депозитлари ёки кредитга

аризалари

бўйича

кўйилмаларини

ошириш

ёки

камайтиришни

режалаштираётганлигини прогнозлаштириш.

3. Ликвид маблағларни бошқариш бўйича асосий устуворликларнинг

яққол намоён бўлиши.

4. Банк ликвид маблағларига талаб ва таклифни мунтазам таҳлил қилиш.
Банклар факатгина даромад ва харажат орасидаги нисбатни фаолият

ривожланишининг асоси сифатида белгиламай, балки умумий фаолиятнинг
кўрсаткичларини ҳам кўриб чикишлари лозим.

Бундан ташқари, мамлакатимиз тижорат банклари мустақиллигини

ошириш орқали банклар томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини
кенгайтириш ҳамда уларнинг бозор иқтисодиёти шароитидан келиб чиқан
ҳолда фаолият юритиши учун;

* ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурлар

доирасида янги иш ўринларини яратиш, қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш ва
хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш;

* банк тизими барқарорлиги ва банкларнинг инвестиция фаоллигини

ошириш учун ишончли ресурс базасини таъминлаш мақсадида аҳоли ва юридик
шахсларнинг маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жалб қилишни
янада кенгайтириш;

* энг муҳими, қишлоқ

жойларида аҳолига банк хизматларидан

фойдаланишда қулайликлар яратиш, банк инфратузилмалари ва кўрсатилаётган
замонавий хизматлар турини кенгайтириш банк тизимининг устувор
вазифалари бўлиб қолиши керакдир.

Шу ўринда, ҳозирги шароитда, тижорат банклари ўртасидаги кучли

рақобатни ҳисобга олиб маркетинг стратегиясини муваффақиятли амалга
ошириш учун банк мижозлар билан ўзаро муносабатларида замонавий
ёндашувларни жорий қилиши: ҳар бир банк маҳсулоти ёки хизматини муайян
мижозга мослаб ишлаб чиқиши зарур.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида билдирилган фикр-мулоҳалар асосида

банк бизнеси муҳим йўналишларини танлаш мавжуд ва бўлғуси банк маҳсулот
ва хизматлари, банк рақобат борасида афзалликларга эга бўладиган потенциал
бозорлар ва минтақалар ҳамда филиаллар тармоғи кенгайтирилиши ёки ислоҳ
қилиниши ёрдамида бизнесни ривожлантириш асосий йўналишларини
белгилайди. Республикада мавжуд имкониятлардан керакли даражада
фойдаланиш учун стратегик мақсадларни қандай амалга ошириш кераклигини
белгилаш ва банк бошқарувининг барча даражаларида кейинги ҳаракатларни
ишлаб чиқиш ва ёндашувлар тизимини шакллантиришга имкон яратади ҳамда
иқтисодий ислоҳотларни зарур молиявий маблағлар билан таъминлашга кенг
имкон яратади деган умиддамиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи. 2016 й. 16
январь.

2.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи.
2016 й. 15 январь.

3.

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. -Т.: Ўзбекистон,

1999, 34-6.

4.

Ўлмасов А., Вахобов А. Иқтисодиёт назарияси, -Т. Шарқ, 2006, 223-6.

5.

Абдуллаева Ш.З. Банк иши. -Т.: Ўзбекистон, 2007.

6.

Аллаёрова Д.Н. Организация маркетинга в коммерческих банках. – Т.:

ИПТД «Чулпан», 2005.

7.

Банк ахборотномаси, 2016 йил. №4.

8.

Банковское дело. Тютюник А.В., Турбанов А.В. -М.: Финансы и

Статистика, 2005.

9.

Мустафаев Б.З. Банк маркетинги молия бозори шаклланиши ва

ривожланиш асослари. «Маркетинг» мутахассислиги бўйича и.ф.н илмий
даражасини олиш учун диссертация. -Т.: ТДИУ, 1998.

10.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кснг йул очиб бсриш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи. 2016 й. 16 январь.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. //Халк сузи. 2016 й. 15 январь.

Каримов И.А. Узбекистон XXI асрга интилмокда. -Т.: Узбекистан, 1999,34-6.

Улмасов А., Вахобов А. Иктисодиёт назарияси, -Т. Шарк, 2006, 223-6.

Абдуллаева Ш.З. Банк иши. -Т.: Узбекистон, 2007.

Аллаёрова Д.Н. Организация маркетинга в коммерческих банках. - Т.: ИПТД «Чулпан», 2005.

Банк ахборотномаси, 2016 йил. №4.

Банковское дело. Тютюник А.В., Турбанов А.В. -М.: Финансы и Статистика, 2005.

Мустафаев Б.З. Банк маркетинги молия бозори шаклланиши ва ривожланиш асослари. «Маркетинг» мутахассислиги буйича и.ф.н илмий даражасини олиш учун диссертация. -Т.: ТДИУ, 1998.

Узбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов