Статистический анализ экономического развития сельского хозяйства на региональном уровне

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
197-208
4
3
Поделиться
Айсачев, А. (2021). Статистический анализ экономического развития сельского хозяйства на региональном уровне. Экономика и инновационные технологии, (4), 197–208. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11938
Абдулфотих Айсачев, Андижанский институт машиностроения

аспирант (доктор философии)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье оценивается состояние экономического развития аграрного сектора Андижанской области, факторы, влияющие на них, динамика развития отраслей, роль экономики региона в макроэкономических показателях.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

174

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҲУДУДЛАР ДАРАЖАСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Айсачев Абдулфотих Абдулфаизович

Андижон машинасозлик институти таянч докторанти (PhD)

Аннотация

.

Ушбу мақолада Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги тармоғини

иқтисодий ривожланиш ҳолати, уларга таъсир қилувчи омиллар, соҳаларнинг
ривожланиш

динамикаси,

макроиқтисодий

кўрсаткичларда

вилоят

иқтисодиётининг тутган ўрнига баҳо берилган.

Калит сўзлар:

қишлоқ

хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, ялпи ички

маҳсулот, ялпи ҳудудий маҳсулот, деҳқон хўжалиги, чорвачилик, таркибий
ўзгаришлар, инвестиция, ҳудуд иқтисодиёти, иқтисодий

-

статистик таҳлил, аграр

ислоҳотлар, ижтимоий

-

иқтисодий жараёнлар.

Аннотация

.

В

статье оценивается состояние экономического развития

аграрного сектора Андижанской области, факторы, влияющие на них, динамика
развития отраслей, роль экономики региона в макроэкономических показателях.

Ключевые слова:

сельское хозяйство, сельскохозяйственное производство,

валовой внутренний продукт, валовой региональный продукт, сельское хозяйство,
животноводство, структурные изменения, инвестиции, региональная экономика,
экономико

-

статистический анализ, аграрная реформа, социально

-

экономические

процессы.

Abstract.

The article assesses the state of economic development of the agricultural

sector of the Andijan region, the factors affecting them, the dynamics of the development of
industries, the role of the region's economy in macroeconomic indicators.

Keywords:

agriculture, agricultural production, gross domestic product, gross

regional product, agriculture, animal husbandry, structural changes, investments, regional
economy, economic and statistical analysis, agrarian reform, socio-economic processes.

Кириш

Ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларни ўрганиш соҳасида ҳудудларнинг алоҳида

тармоқ хусусиятлари ва уларнинг ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларни ўрганиш
яхлит ҳудуднинг таркибий таҳлили аниқлигини оширади. Мамлакатимиз иқтисодиёти
таркибий тузилишида бугунги кунгача қишлоқ хўжалиги тармоғининг улуши асосий
тармоқ ва соҳалар қаторида сезиларли улушга эга бўлсада, амалга оширилаётган
таркибий ўзгаришлар натижасида яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми ортиб
борган ҳолда улуши пасайиб бормоқда. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби
сифатида иқтисодиётнинг миллий ва ҳудудий кесимида саноат, хизмат кўрсатиш ва
бошқа соҳаларнинг жадал суръатларда ривожланаётганлигини кўрсатиб ўтиш
мумкин

1

.

Мамлакатимизда аграр ислоҳотлар доирасида тадбиркорлик фаолияти

шаклларини ривожлантириш бўйича муҳим ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий чора

-

тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришнинг 2020

-

2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

175

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

аграр соҳада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва диверсификациялашни
қўллаб

-

қувватлаш учун тажриба

-

синов тариқасида инвестициявий дастурларни амалга

ошириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини

такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ўтилган

2

.

2019 йил охирида жаҳон мамлакатларини иқтисодий жиҳатдан қийин ҳолатга

туширган

пандемия

шароитида

мамлакатимиз

иқтисодиётининг

муҳим

тармоқларидан бири қишлоқ хўжалиги тармоғи бўлганлигини инобатга оладиган
бўлсак, ҳудудлар бўйича қишлоқ хўжалиги тармоғида юз бераётган ўзгариш
тенденциялари асосида уни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш
бугунги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Макро

ва мезо даражада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг статистик

таҳлили алоҳида мамлакатлар ҳамда минтақа

(ҳудуд)лар бўйича кўпгина олимлар ва

тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Жумладан, Ё.Абдуллаев ва Н.Соатовлар

3

иқтисодий

-

статистик таҳлилнинг назарий жиҳатларини, Т.Шодиев

4

қишлоқ

хўжалиги тармоғини ривожлантиришнинг эконометрик моделларини назарий ва
амалий жиҳатдан, Д.Пармакли

5

қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг ўзига хос

жиҳатлари ва қонуниятларини назарий жиҳатдан ўрганишган бўлса, В.Сомов

алоҳида

ҳудудий бирлик қишлоқ хўжалиги ривожланишини иқтисодий

-

статистик жиҳатдан

таҳлил қилган

6

.

Юқоридаги тадқиқотларда қишлоқ хўжалиги тармоғи ривожланишини макро ва

мезо даражада иқтисодий

-

статистик таҳлил қилиш назарий жиҳатдан ўрганилган

бўлсада, бугунги кунгача мамлакатимиз ҳудудий бирликлари қишлоқ хўжалиги
тармоғи мезо даражада чуқур таҳлил қилиниб, ундаги ўзгариш тенденцияларини
аниқлаш асосида ҳудудий тармоқ ривожланишининг асосий йўналишларини
белгилаш бўйича тадқиқотлар етарли даражада амалга оширилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот методологияси асосини статистикани ривожлантиришга оид қонунлар,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 7 февралдаги ПФ–

4947-

сонли

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3
августдаги ПҚ

-4796-

сон “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини

янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарорида

белгиланган реал сектор корхоналарини ривожлантириш, инвестициявий қўллаб
қувватлаш, тармоқларни экспорт салоҳиятини ошириш, статистикани истиқболда
ривожлантиришнинг миллий стратегиясида келтирилган йўналишлар ташкил этади.

Таҳлил ва натижалар

Андижон вилояти мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғида Самарқанд ва Тошкент

вилоятидан кейин энг кўп миқдордаги қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчи
ҳудудий бирлик бўлиб, йиллар давомида етиштирилган ҳудудий ялпи қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти ҳажми барқарор ўсиб бориш тенденциясига эга бўлган (1

-

жадвал).



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

176

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Миллий иқтисодиёт ва Андижон вилояти асосий макро

(мезо) иқтисодий кўрсаткичларининг ўзгариши, млрд. сўм

7

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Ялпи ички маҳсулот,

млрд. сўм

78936,6 103232,6 127590,2

153311,3

186829,5

221350,9

255421,9

317476,4

424728,7

529391,4

602551,4

Вилоят ялпи ҳудудий
маҳсулоти (млрд. сўм)

4497,3

6183,4

7623,8

9918,6

11872,3

13914,0

16115,6

19753,0

27144,4

33802,1

38531,0

Мамлакат
кўрсаткичидаги улуши

(%)

5,7

6,0

6,0

6,5

6,4

6,3

6,3

6,2

6,4

6,4

6,4

Миллий иқтисодиётга
киритилган
инвестициялар ҳажми

,

млрд. сўм

16463,6

19500,0

24455,3

30490,1

37646,2

44810,4

51232,0

72155,2

124231,3

195927,3

202126,8

Вилоят иқтисодиётига
киритилган
инвестициялар ҳажми

,

млрд. сўм

726,2

1037,2

1379,9

1462,3

1645,0

1956,5

2188,5

2986,0

4711,9

7452,1

8755,1

Мамлакат
кўрсаткичидаги улуши

(%)

4,4

5,3

5,6

4,8

4,4

4,4

4,3

4,1

3,8

3,8

4,3

Ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти, млрд. сўм

30856,7

45285,9

55750,0

66435,3

81794,3

99604,6

115599,2

148199,3

187425,6

216283,1

249754,5

Ялпи ҳудудий қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти

,

млрд. сўм

2841,1

4264,9

5283,6

6575,4

7992,4

9796,6

11873,4

15290,9

19606,3

23686,7

26142,8

Мамлакат
кўрсаткичидаги улуши

(%)

9,2

9,4

9,5

9,9

9,8

9,8

10,3

10,3

10,5

11,0

10,5

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

177

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқоридаги жадвал маълумотларида келтирилган асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлар ва Андижон вилотининг ҳудудий кўрсаткичлари таҳлили вилоят
иқтисодиётининг миллий иқтисодиётдаги аҳамиятини аниқроқ кўриш имконини
беради.

Андижон вилояти эгаллаган ҳудуди жиҳатидан бошқа вилоятлардан анча кам

ҳудудни эгаллаган бўлсада, аҳоли сони жиҳатидан олдинги ўринлардан (ҳозирги кунда
вилоятда доимий аҳоли сони 3188,2 минг киши бўлиб, аҳоли сони бўйича
республикамизда тўртинчи ўринда туради) бирини эгаллайди ва шу билан боғлиқ
ҳолда аҳоли зичлиги бўйича мамлакат бўйича биринчи ўринда туради (Навоий
вилоятида 1 км

2

га 9 киши, Қорақалпоғистон Республикасида 1 км

2

га 11 киши,

Андижон вилоятида эса 1 км

2

га 733 киши тўғри келади). Табиий

-

иқлим ҳамда

демографик омиллар таъсирида

2010 йилда вилоят ҳудудий маҳсулоти мамлакат ялпи

ички маҳсулотининг 5,9

%

ини ташкил этган ва бу кўрсаткич 2020 йилга келиб 0,6

%

га

ортиши натижасида 6,5

%

ни ташкил қилган. Республика ялпи ички маҳсулоти

кўрилаётган 11 йил давомида 7,8 марта ўсиб, ўртача йиллик ўсиш даражаси 6,3

%

ни

ташкил этган бўлса, Андижон вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот 2010

-2020

йиллар давомида 8,7 марта ўсиб, ўртача йиллик ўсиш даражаси 5,2

% бўлган.

Кўрсаткичларни таққослаш вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг умумий ўсиш
даражаси мамлакат кўрсаткичидан юқори, ўртача ўсиш даражаси эса бир оз
пастлигини кўрсатади.

Ялпи ички маҳсулот ва ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўзгариши кўп жиҳатдан

миллий ёки ҳудудий иқтисодиётга жалб этилган ва ўзлаштирилган инвестициялар
ҳажмига боғлиқ. Миллий иқтисодиёт бўйича

2010-

2020 йиллар давомида асосий

капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 12,6 марта ортиб, 2010 йилдаги 16463,6
млрд. сўмдан, 2020 йилда 202126,8 млрд. сўмга етган. Мамлакат бўйича ушбу
кўрсаткичнинг йиллар давомидаги ўртача ўсиш даражаси 3,2

%

ни ташкил қилган ва бу

кўрсаткичнинг аввалги йилга нисбатан ўсиш даражаси 2017

-

2019 йилларда 4,0

%

атрофида бўлган.

Вилоят миқёсида ҳудуд иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми

мамлакат даражасидан бир оз пастроқ бўлган. Хусусан, ўтган 11 йил давомида вилоят
иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 10,3 марта ўсган бўлиб,
2010 йилдаги 726,2 млрд. сўм инвестиция ҳажми 2020 йилга келиб 7882,9 млрд сўмга
етган. Вилоят бўйича ҳудудий иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажмининг 11
йил давомидаги ўсиш даражаси 10,8 мартани ташкил этган бўлиб, ўсиш даражасида

2010-

2011 йиллардан сўнг пасайиш ва 2017 йилдан бошлаб кескин ўсиш тенденцияси

кузатилади. Жумладан, 2017

-

2020 йилларда ҳудудий иқтисодиётга киритилган

инвестициялар ҳажмининг ўсиш даражаси

26,3

% атрофида бўлган.

Андижон вилояти бўйича ҳудудий иқтисодиётга киритилган инвестициялар

ҳажмининг макро даражадаги кўрсаткичдаги улушининг ўзгаришида ҳам ўзига хос
ўзгариш тенденциясини кузатиш мумкин. Бу кўрсаткич 2011

-

2012 йиллар давомида

ўсган (мос равишда 5,3 ва 5,6

%) бўлса, 2013

-

2020 йиллар давомида барқарор

пасайганлигини (2020 йилда 3,9

%

ни ташкил қилган) кўриш мумкин. Бу албатта, бошқа

вилоятларда иқтисодиёт тармоқларининг Андижон вилоятига нисбатан фаолроқ
инвестицион ҳаракати билан изоҳланиши мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

178

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Андижон вилояти мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғида Самарқанд ва Тошкент

вилоятидан кейин энг кўп миқдордаги қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчи
ҳудудий бирлик бўлиб, йиллар давомида етиштирилган ҳудудий ялпи қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти ҳажми барқарор ўсиб бориш тенденциясига эга бўлган.

Жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, 2010

-

2020 йиллар оралиғидаги 11

йил давомида вилоятда яратилган ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 2841,1
млрд. сўмдан 16454,5 млрд. сўмга ўзгариб,

5,8 мартага ортган. Ушбу кўрсаткични

мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғида яратилган кўрсаткичнинг ўсиш суръатига
таққосланганда, вилоят кўрсаткичи мамлакат даражасидаги кўрсаткичдан 0,4 марта
кўпроқ ўсганлиги кўринади.

Кўрилаётган даврда Андижон вилоятида яратилган ҳудудий

қишлоқ хўжалиги

маҳсулоти мамлакат даражасидаги кўрсаткичнинг 9

-11 %

ини ташкил этиб, йиллар

давомида барқарор ўсиш даражасига эришган

ва 2020 йилдаги улуши 2010 йилдаги

кўрсаткичга нисбатан 0,6

%

га ортган. Вақтли қатордаги қийматлар таҳлили аввалги

йилларга нисбатан вилоят кўрсаткичининг 2013, 2016 ва 2019 йилларда мос равишда
0,4, 0,5 ва 0,8

%

га жадал суръатларда ўсганлигини ва бу ўсиш вилоят қишлоқ хўжалиги

тармоғидаги маълум бир табиий

-

иқтисодий омилларнинг таъсирида юз берганлигини

акс эттиради.

Вилоят қишлоқ хўжалиги тармоғининг кўрилаётган даврдаги ривожланишига

тармоқнинг асосий ишлаб чиқариш ресурси ҳисобланган қишлоқ хўжалигида
фойдаланиладиган экин майдонларининг ўзгариши ҳам маълум даражада ўз
таъсирини кўрсатади (2

-

жадвал).

2-

жадвал

2010-

2020 йилларда Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги айрим ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичларининг таҳлили

7

Кўрсаткич

-

лар

Йиллар

20

20

й

илда 20

10

йил

д

а

ги

га н

исбат

ан

му

тл

о

қ

ў

зг

ар

и

ш

(+

, -

)

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Вилоят қишлоқ

хўжалиги экин

-

лари майдони,
минг га

230,1 230,2 229,6 229,9 229,9 230,0 230,0 230,1 230,2 230,2 230,1

100,0

Мамлакат
кўрсаткичи

-

даги

улуши

(%)

6,2

6,4

6,3

6,3

6,2

6,2

6,2

6,6

6,8

6,9

6,8

+0,6

Вилоят қишлоқ
хўжалиги тармо

-

ғида

бандлар

сони, минг киши

692,2 723,4 725,1 762,1 797,5 817,6 820,5 822,4 781,7 778,9 773,4

81,2

Мамлакат
кўрсаткичи

-

даги

улуши (%)

22,2

22,4

22,3

22,4

22,6

22,7

22,5

22,4

22,1

22,0

22,0

-0,2

Вилоятдаги
умумий бандлар
сонидаги улуши

(%)

25,9

26,7

26,3

27,2

27,9

28,1

27,7

27,3

25,5

24,9

24,4

-1,0


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

179

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Андижон вилояти ҳудудий қишлоқ хўжалиги тармоғи томонидан қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланиладиган экин майдонлари ўтган 11
йил давомида деярли ўзгармасдан қолган бўлсада,

2012-

2015 йиллар оралиғида экин

майдонларининг маълум даражада қисқарганлиги ва 2020 йилга келиб, аввалги
кўрсаткичга

ўсган.

Республика

қишлоқ

хўжалиги

тармоғи

томонидан

фойдаланиладиган экин майдонларининг кўрилаётган даврда 10,8

%

га қисқарганлиги

эътиборга олинадиган бўлса, вилоят ҳудудий қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган
экин майдонларининг ўзгариш даражасини ижобий баҳолаш мумкин. Чунки, вилоятда
қишлоқ

хўжалигида

фойдаланилувчи

экин

майдонларининг

республика

кўрсаткичидаги улуши ўтган давр мобайнида 6,2

%

дан 6,9

%

га ортиб, ўсиш даражаси

0,7 %

ни ташкил этган.

2-

жадвалдаги асосий кўрсаткичлардан яна бири бўлган тармоқда банд бўлган

меҳнат ресурслари сонининг ўзгариш даражаси ҳудуд қишлоқ хўжалиги
ривожланишининг сифат жиҳатларини ўзида акс эттириб, қишлоқ хўжалиги тармоғида
бевосита меҳнат унумдорлиги даражасининг ўзгариш хусусиятларини аниқлаш
имконини беради.

Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги тармоғида банд бўлган меҳнат ресурслари

сони 2010 йилда 692,2 минг кишини ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2020 йилда

11,7 %

га ортган ва 773,4 минг кишига етган. Вилоятнинг ушбу соҳада банд бўлган

меҳнат ресурслари миқдори мамлакат қишлоқ хўжалигида бандларнинг 22,0

-22,7 %

и

оралиғидаги улушни ташкил этган ва бу кўрсаткич 2010

-

2020 йиллар оралиғида 0,2

%

га

пасайган. Вилоят қишлоқ хўжалигида банд аҳолининг жами банд аҳолидаги улуши эса

24,9-28,1 %

ни ташкил этган ва бу кўрсаткичнинг йиллар давомидаги ўзгариши таҳлили

2015 йилгача ўсиш ва кейинги йилларда пасайиш тенденциясига эга бўлиб, 2020 йилда
2010 йилдагидан 0,5

%

га пасайганлигини (24,4

%) кўрсатади.

Таҳлилий маълумотлардан кўриш мумкинки, вилоят ҳудудий иқтисодиётидаги

таркибий ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалиги тармоғида банд бўлган меҳнат
ресурслари сони миқдор жиҳатидан ортиб борган бўлсада, саноат ва хизмат кўрсатиш
соҳаларининг жадал суръатда ривожланиши таъсирида улуш жиҳатидан пасайиб
борган. Бу ҳолат, бир томондан, ҳудудий тармоқнинг маълум даражада интенсив
ривожланиб боришини таъминласа, иккинчи томондан, аҳоли зичлиги мамлакат
даражасида энг тиғиз бўлган вилоятда қишлоқ хўжалиги тармоғидан бўшаган меҳнат
ресурсларини иш билан таъминлаш борасидаги бандлик муаммосини маълум
даражада кескинлаштиради.

Юқоридаги таҳлиллар Андижон вилояти бўйича қишлоқ хўжалиги тармоғининг

умумлашган кўрстакичларидаги ўзгаришлар ҳолатини акс эттирсада, бу кўрсаткичлар
таҳлили тармоқнинг вилоят ҳудудлари, қишлоқ хўжалиги тармоғи соҳалари ҳамда
корхоналари кесимида юз бераётган ўзгаришлар хусусиятларини аниқ тавсифлаб бера
олмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, тадқиқотда вилоят ҳудудий қишлоқ хўжалиги
ривожланиши ҳолатини вилоятнинг шаҳар ва туманлари, тармоқнинг деҳқончилик ва
чорвачилик соҳалари ҳамда асосий корхона шакллари бўйича таҳлиллар амалга
оширилди.

Вилоят ҳудудлари кесимида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажмининг

ўзгариши қишлоқ хўжалиги учун қулай ҳисобланган ҳудудий бирлик

(шаҳар ва

туман)ларнинг тармоқ учун қулай шароитларига боғлиқ ҳолда юз берган (3

-

жадвал).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

180

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

жадвал

Андижон вилояти ҳудудлари бўйича 2010

-

2019 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажмининг ўзгариши, фоизда

7

Ҳудудлар

Йиллар

201

9

й

илда

2010

й

ил

д

а

ги

га

ни

сба

тан

ўз

гар

иш

(

+,

-)

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Вилоят бўйича,
млрд. сўм

2841,1

4264,9

5283,6

6575,4

7992,4

9796,6

11873,4

15290,9

19606,3

23686,7

26142,8

х

Фоизда

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

х

Шаҳарлар

Андижон ш.

2,9

2,8

2,7

2,6

2,6

2,5

2,5

2,4

2,5

2,4

2,4

-0,5

Асака ш.

1,3

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

-1,3

Хонобод ш.

0,8

0,8

0,7

0,7

0,7

0,7

0,7

0,6

0,5

0,5

0,5

-0,3

Туманлар

Андижон

6,1

5,9

5,8

5,9

5,8

5,9

6,4

6,7

6,6

6,6

6,3

0,2

Асака

9,2

9,5

9,3

9,3

9,3

9,3

9,0

8,7

6,3

5,9

5,8

-3,4

Балиқчи

7,5

7,5

7,4

7,3

7,3

6,8

6,7

6,7

7,2

7,3

7,4

0,0

Бўз

4,7

4,8

4,6

4,7

4,7

4,4

5,2

5,2

5,1

5,3

5,4

0,7

Булоқбоши

4,8

4,9

4,9

4,9

5,0

5,0

5,2

5,2

5,2

5,3

5,4

0,6

Жалақудуқ

9,1

9,1

8,8

9,0

9,0

9,3

9,7

10,4

9,7

9,4

9,5

0,3

Избоскан

6,7

6,6

6,6

6,6

6,5

6,6

6,5

6,4

6,1

5,6

5,7

-1,0

Улуғнор

3,6

3,5

3,5

3,4

3,4

3,3

3,2

3,2

3,9

3,8

3,9

0,3

Марҳамат

7,5

7,7

7,7

7,4

7,4

7,5

7,5

7,3

7,2

7,3

7,5

0,0

Олтинкўл

7,6

8,9

9,7

10,3

10,4

10,4

9,8

9,6

10,0

9,9

9,8

2,2

Пахтаобод

7,0

6,9

6,8

6,5

6,5

6,6

6,4

6,5

7,3

7,3

7,1

0,2

Хўжаобод

8,2

8,2

8,4

8,5

8,5

8,5

9,0

9,3

9,3

9,8

9,8

1,6

Шахрихон

8,2

8,2

8,1

7,9

7,8

7,7

7,3

7,3

8,0

7,9

7,8

-0,4

Қўрғонтепа

4,7

4,8

4,9

5,0

5,0

5,4

4,9

4,5

5,1

5,5

5,7

1,0

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

181

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Вилоятнинг 3 та шаҳридан Андижон ва Хонобод шаҳарларида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми умумий миқдор жиҳатидан ўсиш тенденциясига
эга бўлган бўлсада, Хонобод шаҳрининг вилоят ялпи ҳудудий қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти ҳажмидаги улуши ўтган 10 йил давомида 0,1

%

га пасайган, Андижон

шаҳрининг улуши эса 0,3

%

га ортган.

Асака шаҳрида эса 2010 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб

чиқариши статистик ҳисобдан чиқарилганлиги сабабли 2011 йилдан бошлаб, бу шаҳар
бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми мавжуд эмас.

Туманлар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми

таҳлили соҳани ривожлантириш учун мавжуд табиий

-

иқлим ресурслари ҳамда тармоқ

корхоналари томонидан ишлаб чиқаришнинг интенсив ривожлантириш омиллари
ҳисобига ялпи ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуш Асака (2,2

%), Улуғнор

(1,1

%), Бўз (0,8

%), Жалақудуқ (0,8

%) ва Шаҳрихон туманларида жадал ўсиш

тенденциясига эгалигини, Андижон (

-2,5

%), Избоскан (

-1,1

%), Балиқчи (

-1,0 %)

ва Қўрғонтепа (

-0,8

%) туманларида эса пасайиш тенденцияси юз берганлигини

кўрсатади.

Ялпи ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуш миқдори бўйича 2019

йилга келиб Асака (9,6

%), Жалақудуқ (10,0

%) ва Шахрихон (8,9

%) туманлари бошқа

шаҳар ва туманларга нисбатан юқори улушга эга бўлиб, бу 3 туман томонидан охирги

йилларда ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 28

%

дан ортиқроғи ишлаб

чиқарилмоқда.

Вилоят қишлоқ хўжалиги тармоғининг деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларида

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмининг 2010

-

2020 йиллардаги ўзгариш ҳолати

таҳлили ҳам тармоқ соҳаларида сезиларли ўзгаришлар юз бераётганлигини кўрсатади

(4-

жадвал).

4-

жадвал

Андижон вилоятида ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмининг тармоқ

соҳалари бўйича ўзгариши

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010 2011 2012 2013 2014 2015

2016

2017

2018

2019

2020

Ҳудудий

ялпи қишлоқ
хўжалиги
маҳсулоти,

млрд. сўм

2841,1 4264,9 5283,6 6575,4 7992,4 9796,6 11873,4 15290,9 19606,3 23686,7 26142,8

Фоизда

100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Деҳқончилик
маҳсулоти,

млрд. сўм

1886,1 2819,5 3373,0 4150,3 5059,1 6436,8 7852,5 10516,8 13106,5 15926,3 16840,0

Улуши, %

66,4

66,1

63,8

63,1

63,3

65,7

66,1

68,8

66,8

67,2

64,4

Чорвачилик
маҳсулоти,

млрд. сўм

955,0 1445,4 1910,6 2425,1 2933,3 3359,8 4020,9 4774,1 6499,8

7760 9302,8

Улуши, %

33,6

33,9

36,2

36,9

36,7

34,3

33,9

31,2

33,2

32,8

35,6

Кўрилаётган даврда вилоятда деҳқончилик соҳаси томонидан ишлаб

чиқарилган маҳсулот ҳажми 2010 йилдаги 2841,1 млрд. сўмдан 2020 йилда 26142,8


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

182

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

млрд. сўмга етган ва соҳанинг ялпи маҳсулоти ўтган 11 йил давомида 9,2 мартага
ортган.

Деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларининг

вилоят ҳудудий ялпи қишлоқ

хўжалиги маҳсулотидаги улушида чорвачилик соҳаси улушининг ортиши билан боғлиқ
тенденция кузатилади. Хусусан, 2010 йилда ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотида деҳқончилик соҳасининг улуши 66,4

%

ни, чорвачилик соҳасининг улуши

33,4 %

ни

ташкил

этган

бўлса,

2020 йилга келиб бу нисбат соҳалар бўйича мос равишда 64,4

% ва 35,6

%

га ўзгарган.

Бундан кўринадики, чорвачилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг
камайишига мутаносиб равишда деҳқончилик соҳасининг ҳудудий қишлоқ хўжалиги
маҳсулотидаги улуши ортиб борган.

Андижон вилояти ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмининг

хўжалик юритиш шакллари бўйича таҳлили 3 турдаги қишлоқ хўжалик корхоналари
томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги
улушининг ўзгаришида ҳам маълум бир ўзгариш тенденциялари мавжудлигини
аниқлаш имконини берди (5

-

жадвал).

5-

жадвал

Андижон вилоятида ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг хўжалик

юритиш шакллари бўйича ўзгариши

Кўрсаткич

-

лар

Йиллар

2010 2011 2012 2013 2014 2015

2016

2017

2018

2019

2020

Ҳудудий

ялпи қишлоқ
хўжалиги
маҳсулоти,
млрд. сўм

2841,1 4264,9 5283,6 6575,4 7992,4 9796,6 11873,4 15290,9 19606,3 23686,7 26142,8

Фоизда

100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Деҳқон
хўжаликлари,
млрд. сўм

1918,8 2817,9 3551,5 4523,8 5546,6 6851,7 8302,0 10846,6 13483,9 15710,6 16978,9

Улуши, %

67,5

66,1

67,2

68,8

69,4

69,9

69,9

70,9

68,8

66,3

64,9

Фермер
хўжаликлари,
млрд. сўм

890,5 1397,9 1669,1 1976,8 2361,6 2842,2 3462,8 4340,2 5931,8 7626,4 8520,7

Улуши, %

31,4

32,8

31,6

30,1

29,5

29,0

29,2

28,4

30,2

32,2

32,6

Бошқа
қишлоқ
хўжалиги
корхоналари,
млрд. сўм

31,8

49,1

63,0

74,8

84,2 102,7 108,6

104,1

190,6

349,7

643,2

Улуши, %

1,1

1,1

1,2

1,1

1,1

1,1

0,9

0,7

1,0

1,5

2,5

Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликлари

томонидан 2010 йилда 1918,8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 2020
йилга келиб бу кўрсаткич 8,8 мартага ортиб,

16978,9

млрд. сўмга етган.

Деҳқон хўжаликлари томонидан яратилган маҳсулот ҳажмининг ҳудудий ялпи

қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуши ўтган 11 йил давомида маълум бир


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

183

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тебранишни кўрсатади. Умумий ҳолатда деҳқон хўжаликларининг ушбу кўрсаткичи
2010 йилдаги 67,5

%

дан 2020 йилда 64,9

%

га камайган (

-4,4 %).

Фермер хўжаликлари томонидан кўрилаётган даврда маҳсулот ишлаб чиқариш

ҳажми 2010

-

2020 йиллар давомида барқарор ўсиб борган, аммо фермер

хўжаликларининг ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуши ўтган 11 йил
давомида пасайиш тенденциясига эгалиги кўринади. 2010 йилда фермер
хўжаликларининг ҳудудий қишлоқ хўжалигидаги улуши 31,4

% бўлган бўлса, 2020

йилга келиб бу кўрсаткич 32,6

%

гача пасайган. Ушбу пасайиш вилоятдаги фермер

хўжаликларининг аксарияти пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганлиги, деҳқон
хўжаликларининг боғдорчилик, иссиқхона хўжалигини ривожлантириш ҳисобига
ишлаб чиқараётган маҳсулоти ҳажмининг жадал суръатларда ортиб бораётганлиги
билан изоҳлаш мумкин.

Бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари

вилоят ҳудудий қишлоқ хўжалиги

маҳсулотининг жуда оз қисмини ишлаб чиқараётган бўлсада, сўнгги йилларда ушбу
турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг умумий ҳажмдаги улуши ўсиш
тенденциясини бошлаганлигини кўриш мумкин.

Андижон вилояти ҳудудий иқтисодиёти ва унинг асосий таркибий қисмларидан

ҳисобланган ҳудудий қишлоқ хўжалиги тармоғидаги ўзгаришларни статистик
маълумотлар асосида таҳлил қилиш вилоят аграр соҳасида юз берган қуймдаги
тенденцияларни ажратиб олиш имконини берди:

1.

Андижон вилояти эгаллаган ҳудуди жиҳатидан бошқа вилоятлардан анча кам

ҳудудни эгаллаган бўлсада, аҳоли сони жиҳатидан олдинги ўринлардан бирини
эгаллайди ва шу билан боғлиқ ҳолда аҳоли зичлиги бўйича мамлакат бўйича биринчи
ўринда туради. Кўрсаткичларни таққослаш вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг
умумий ўсиш даражаси мамлакат кўрсаткичидан юқори, ўртача ўсиш даражаси эса бир
оз пастлигини кўрсатади.

2.

Андижон вилояти бўйича ҳудудий иқтисодиётга киритилган инвестициялар

ҳажмининг макро даражадаги кўрсаткичдаги улушининг ўзгаришида ҳам ўзига хос
ўзгариш тенденциясини кузатиш мумкин. Бу кўрсаткич 2011

-

2012 йиллар давомида

ўсган бўлса, 2013

-

2020 йиллар давомида барқарор пасайганлигини кўриш мумкин.

3.

Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги тармоғи ишлаб чиқариш кўлами ҳамда

ҳажми бўйича мамлакатнинг Самарқанд ва Тошкент вилоятидан кейин энг кўп
миқдордаги қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчи ҳудудий бирлик ҳисобланиб,
йиллар давомида етиштирилган ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми
барқарор ўсиб бориш тенденциясига эга бўлган.

4. 2010-

2020 йиллар оралиғида вилоятда яратилган ҳудудий қишлоқ хўжалиги

маҳсулоти ҳажми 5,8 мартага ортган. Ушбу кўрсаткични мамлакат қишлоқ хўжалиги
тармоғида яратилган кўрсаткичнинг ўсиш суръатига таққосланганда, вилоят
кўрсаткичи мамлакат даражасидаги кўрсаткичдан

0,4 марта кўпроқ ўсганлиги

кўринади.

5.

Андижон вилояти ҳудудий қишлоқ хўжалиги тармоғи томонидан қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланиладиган экин майдонлари ўтган 11
йил давомида деярли ўзгармасдан қолган бўлсада,

2012-

2015 йиллар оралиғида экин

майдонларининг маълум даражада қисқарган ва 2020 йилга келиб, аввалги
кўрсаткичга

ўсган.

Республика

қишлоқ

хўжалиги

тармоғи

томонидан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

184

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фойдаланиладиган экин майдонларининг кўрилаётган даврда 10,8

%

га қисқарганлиги

эътиборга олинадиган бўлса, вилоят ҳудудий қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган
экин майдонларининг ўзгариш даражасини ижобий баҳолаш мумкин. Чунки вилоятда
қишлоқ хўжалигида фойдаланувчи экин майдонларининг республика кўрсаткичидаги
улуши ўтган давр мобайнида 6,2

%

дан 6,8

%

га ортиб, ўсиш даражаси 0,6

%

ни ташкил

этган.

6.

Таҳлилий

маълумотлардан

кўриш

мумкинки,

вилоят

ҳудудий

иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалиги тармоғида банд
бўлган меҳнат ресурслари сони миқдор жиҳатидан ортиб борган бўлсада, саноат ва
хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал суръатда ривожланиши таъсирида улуш
жиҳатидан пасайиб борган. Бу ҳолат, бир томондан, ҳудудий тармоқнинг маълум
даражада интенсив ривожланиб боришини таъминласа, иккинчи томондан, аҳоли
зичлиги мамлакат даражасида энг тиғиз бўлган вилоятда қишлоқ хўжалиги тармоғидан
бўшаган меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш борасидаги бандлик муаммосини
маълум даражада кескинлаштиради.

7.

Вилоят ҳудудлари кесимида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажмининг

ўзгариши қишлоқ хўжалиги учун қулай ҳисобланган ҳудудий бирлик (шаҳар ва
туман)ларнинг тармоқ учун қулай шароитларига боғлиқ ҳолда юз берган. Туманлар
кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми таҳлили соҳани
ривожлантириш учун мавжуд табиий

-

иқлим ресурслари ҳамда тармоқ корхоналари

томонидан ишлаб чиқаришнинг интенсив ривожлантириш омиллари ҳисобига ялпи
ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуш Асака, Улуғнор, Бўз, Жалақудуқ ва
Шахрихон туманларида жадал ўсиш тенденциясига эгалигини, Андижон, Избоскан,
Балиқчи ва Қўрғонтепа туманларида эса пасайиш тенденцияси юз берганлигини
кўрсатади. Ялпи ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуш миқдори бўйича 2019
йилга келиб Асака, Жалақудуқ ва Шахрихон туманлари бошқа шаҳар ва туманларга
нисбатан юқори улушга эга бўлиб, бу 3 туман томонидан охирги йилларда ҳудудий
қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 28

%

дан ортиқроғи ишлаб чиқарилмоқда.

8.

Деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларининг вилоят ҳудудий ялпи қишлоқ

хўжалиги маҳсулотидаги улушида деҳқончилик соҳаси улушининг ортиши билан
боғлиқ тенденция кузатилди.

9.

Ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмининг хўжалик юритиш

шакллари бўйича таҳлили 3 турдаги қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан ишлаб
чиқарилган маҳсулотнинг ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улушининг
ўзгаришида ҳам маълум бир ўзгариш тенденциялари мавжудлигини аниқлаш
имконини берди.

Хулоса қилиб айтганда, Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги тармоғини келгуси

даврда ривожлантириш борасидаги ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб
чиқиш

жараёнида

юқоридаги

таҳлиллар

асосида

аниқланган

ўзгариш

тенденцияларини

ҳисобга

олиниши

тармоқни

илмий

асосланган

ҳолда

ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси.

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-

shavkatmirziyeevning-oliy-25-01-2020.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

185

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги

“Ўзбекистон

Республикаси

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантиришнинг

2020-

2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-5853-

сонли Фармони

(https://lex.uz/).

3.

Абдуллаев Ё.А.Статистика назарияси. Дарслик. –

Т.: “Ўқитувчи”, 2003. –

214 б;

Соатов Н.М. Статистика: олий ўқув юртлари учун дарслик. –

Т.:

Ибн Сино, 2003. –

744 б.

4.

Шадиев

Т.Ш.

Экономические

модели

развития

сельского

хозяйства. –

Т.: Фан, 1986. –

168 с.

5.

Пармакли Д.М. Экономика сельского хозяйства: учебное пособие для

студентов высших учебных заведений / Д.М.Пармакли, А.Е.Шамин, Н.Коваленко / –

Княгинино: НГИЭУ, 2015. –

245 с.

6.

Сомов В.Л. Экономико

-

статистический анализ развития сельского хозяйства

Саратовской

области.

/

Вопросы

статистики,

2019,

Т.26,

№ 6. –

С. 47

-54.

7.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитаси

расмий

маълумотлари

(http://web.stat.uz/open_data/uz/).

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkatmirziveevning-oliy-25-01-2020.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "2збекистон Республикаси к,ишлоц хужалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мулжалланган стратегиясини тасдик,лаш тутрисида"ги ПФ-5853-сонли Фармони (https://lex.uz/).

Абдуллаев Ё.А.Статистика назарияси. Дарслик. - Т.: "Ук,итувчи", 2003. - 214 б; Соатов Н.М. Статистика: олий уцув юртлари учун дарслик. - Т.: Ибн Сино, 2003. - 744 б.

Шадиев Т.Ш. Экономические модели развития сельского хозяйства. - Т.: Фан, 1986. - 168 с.

Пармакли Д.М. Экономика сельского хозяйства: учебное пособие для студентов высших учебных заведений / Д.М.Пармакли, А.Е.Шамин, Н.Коваленко / -Княгинино: НГИЭУ, 2015. - 245 с.

Сомов В.Л. Экономико-статистический анализ развития сельского хозяйства

Саратовской области. / Вопросы статистики, 2019, Т.26,

№ 6.-С. 47-54.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитаси расмий маълумотлари (http://web.stat.uz/open data/uz/).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов