Подходы и методы оценки эффективности управления образовательными учреждениями

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
243-251
11
9
Поделиться
Каххоров, О. . (2017). Подходы и методы оценки эффективности управления образовательными учреждениями. Экономика и инновационные технологии, (1), 243–251. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9181
Отабек Каххоров, Бухарский государственный университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены основные подходы и методы оценки эффективности управления в учреждениях высшего образования. Осуществлена оценка эффективности процесса управления на основе результатов практической деятельности структурных подразделений образовательного учреждения.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ БОҲОЛАШДАГИ ЁНДАШУВЛАР ВА УСУЛЛАР

Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович,

БухДУ катта илмий ходим-изланувчиси

E-mail:

otabek_kakhkhorov@mail.ru

Aннотация:

Мақолада

олий

таълим

муассасаси

бошқарув

самарадорлигини баҳолашдаги асосий ёндашувлар ва усуллар кўриб чиқилган.
Таълим муассасаларининг таркибий бўлинмаларида эришилган амалий
фаолият натижалари асосида бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш
амалга оширилган.

Аннотация:

В данной статье рассмотрены основные подходы и методы

оценки эффективности управления в учреждениях высшего образования.
Осуществлена оценка эффективности процесса управления на основе
результатов практической деятельности структурных подразделений
образовательного учреждения.

Annotation:

In this article the basic approaches and methods for evaluating the

effectiveness of management in higher education institutions. The estimation of the
effectiveness of management based on results of the process of practical activity of
structural divisions of the educational institution.

Калит сўзлар:

Таълим тизими, самарадорлик кўрсаткичлари, бошқарув

жараёни, таълим сифатини баҳолаш, илмий салоҳият, рейтинг тизими,
рейтинг кўрсаткичлари, иерархиялар таҳлили усули, кўп мезонли баҳолаш.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон

Конституцияси қабул қилинганлигиининг 24 йиллигига бағишланган
маросимдаги маърузасида мамлакатимизнинг бугунги кундаги ва истиқболдаги
устувор вазифалари ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлади: “Биз таълим
ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари
асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб
биламиз”[1].

Рақобат муҳитининг кучайиб бориши таълим муассасаларининг,

бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда масъулияти ва
мустақиллигини оширади. Бошқарув қарорларининг қанчалик самарали
бўлиши кўп жиҳатдан муассасадаги бошқарув жараёнини, унинг натижаларини
ўз вақтида, ҳар томонлама объектив баҳолаш билан боғлиқ. Бунинг учун эса,
замон талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасалари бошқаруви жараёни,
унинг самарадорлигини баҳолашда замонавий усул ва услубларни қўллашни
тақозо қилади. Ҳозирги вақтда таълим муассасаси ички муҳитида
бошқарувнинг турли бўғинларида самарадорлик баҳолашда содда, қулай,
эгилувчан услублар етарли бўлмаганлиги учун уларга эҳтиёж мавжуд. Турли
характердаги муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолашга каратилган ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

энг мақбул қарорга келишни таъминлайдиган кўп мезонли комплекс таҳлил
қилиш ва баҳолаш методларини таълим муассасалари бошқаруви жараёнида
самарали қўллаш ўзининг имкониятлари кенглиги ва истиқболлиги билан
ажралиб туради. Таълим муассасаси бошқарув жараёни самарадорлигини
комплекс баҳолаш кўпгина бозор субъектларида қизиқиш уйғотади ва
долзарблигини юқорида келтирилган мулоҳазалар асослайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни

ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва
ҳукуматимиз томонидан соҳага тегишли қабул қилинган қонун ости меъёрий
ҳужжатларидан

фойдаланилди.

Тадқиқот

доирасида

Т.Саатининг

тадқиқотларида

иерархиялар

таҳлили

методи[2],

Ш.Қурбонов

ва

Э.Сейтхалиловларнинг илмий асарида таълим сифатини бошқариш[3],
Л.Ф.Колесниковнинг

ишларида

таълим

самарадорлиги

тўғрисида[4],

М.Мескон, М.Альберт, Ф.Хедоури[5] ҳамда П.Друкернинг тадқиқотларида
менежмент[6], А.В.Тебенкиннинг илмий асарларида бошқарув жараёнини
ташкил қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш[7] тўғрисида назарий
фикрлар берилган. Шунингдек, А.Н.Асаул, Б.М.Капаровнинг тадқиқотларида
инновацион иқтисодиёт шароитида олий таълим муассасаларини бошқариш[8],
М.В.Никитиннинг ишларида таълим муассасаларининг ривожланишини
бошқариш тўғрисидаги ғоя ва қарашлар ўз ифодасини топган[9], А.Н.Боеванинг
диссертация тадқиқот ишида олий таълим муассасаларида ўқитиш
фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ва яхшилаш йўллари тадқиқ
қилинган[10].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида кузатиш, суҳбат, моделлаштириш, таҳлил, синтез,

эксперт баҳолаш, иерархик таҳлил усулларидан фойдаланилди. Таълим
муассасалари бошқарув жараёнлари самарадорлигини баҳолашдаги ёндашувлар
асосида берилган илмий тавсиялар ва амалий таклифлар, таълим сифатини
бошқарув механизмини такомиллаштириш имкониятларини кенгайтиради.

Таҳлил ва натижалар

Бошқарув жараёни самарадорлиги – бу муайян бошқарув жараёни

натижавийлигининг нисбий тавсифи бўлиб, у бошқарув объекти, ҳамда
бошқарув фаолияти (бошқарув субъекти)нинг ҳам миқдорий, ҳам сифат
тавсифларига эга бўлган турли кўрсаткичларида акс этади.

Олий таълим муассасаси самарадорлиги дейилганда талабанинг инсон

капиталини ўстиришга қилинган харажатларнинг ва битирувчи оладиган
билимларнинг иш берувчилар талабларига мос келиши учун мақсадга мувофиқ
сарф-ҳаражатлар қилиш тушунилади. Олий таълим муассасасининг
самарадорлик даражаси унинг фаолият натижаларини ҳар томонлама
баҳолашга имкон берадиган кўрсаткичлар тизими орқали ифодаланиши лозим.
Таълим муассасалари бошқарув самарадорлигини баҳолашга бир қанча
ёндашувлар мавжуд бўлиб, уларни асосан, муассасанинг хўжалик фаолияти
самарадорлигини баҳолаш, аттестация, аккредитациядан ўтказиш ва
лицензиялаш учун ўқув таълим сифатини баҳолаш, таълим муассасаларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

рейтинг баҳолаш, халқаро стандартларга мослигини сифат жиҳатдан баҳолаш
каби йўналишларга ажратиш мумкин.

Кўп мезонли ёндашув асосида таълим муассасалари бошқарув жараёни

самарадорлигини баҳолаш унда эришилган амалий натижаларни баҳолаш
кўрсаткичларини комплекс ишлаб чиқиш ва бунда ички омилларни кўпроқ
эътиборга олишни тақозо қилади. Шунга кўра таълим муассасаси самарадор-
лигини баҳолашга бир неча хил ёндашувлар мавжуд.

1. Хўжалик фаолияти самарадорлигини баҳолаш - бунда ОТМ хўжалик

юритувчи субъект сифатида бухгалтерлик ва молиявий-иқтисодий нуктаи
назардан баҳоланади.

2. Муассасани аттестация, аккредитациядан ўтказиш, лицензиялаш учун

ўқув жараёни ва таълим хизмати сифатини баҳолаш. Ушбу жараён тегишли
меъёрий ҳужжатларга кўра ваколатли орган ва ташкилотлар томонидан даврий
равишда ўтказиб турилади.

3. ОТМларни рейтинг баҳолаш, бунда таълим хизмати истеъмолчилари -

ота-оналар, абитуриентлар, иш берувчилар, юқори ташкилотларнинг кўплаб
олий ўқув юртларидан кераклисини танлашларига ёрдам бериш учун
муассасаларнинг самарадорлиги алоҳида белгиларга кўра баҳоланади.

4. Сифат жиҳатдан баҳолаш - бунда олий таълим муассасаси ISO - 9000

асосида сифат менежментини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш мақсадида
баҳоланади ва сертификатланади[11].

Шунингдек таълим муассасасидаги бошқарув жараёни самарадорлигига

таъсир этувчи омилларга тўхталиб ўтамиз. Аслида бошқарув жараёни
самарадорлиги жуда кўп омилларга боғлиқ. Биз уларни шартли равишда ички
ва ташқи омилларга ажратамиз. Ўз-ўзидан маълумки, ички омиллар фақатгина
таълим муассасасининг ички шарт-шароитлари билан боғлиқ. Уларга ходимлар
ва профессор-ўқитувчиларнинг малакаси, муассасанинг моддий таъминланган-
лиги, ташкилот маданияти кабилар киради. Таълим муассасаси бошқарув
самарадорлигига ташки омиллар ҳам таъсир қилиши мумкин. Ушбу омиллар
сифатида муассасанинг жойлашган ўрни, маҳаллий бошқарув органларининг
сиёсати, ижтимоий муҳит ва ҳоказоларни мисол қилиб келтирса бўлади.

Муассасага кўрсатадиган таъсирига кўра ижобий ва салбий омилларни

ажратиш мумкин. Ижобий омиллар ўқув муассасасининг бошқарув
самарадорлигининг ортишига хизмат қилса, салбий омиллар самарадорликнинг
ижобий ўзгаришига тўсқинлик қилади.

Шундай омиллар борки, улар исталган таълим муассасасининг бошқарув

самарадорлигига бир хилда таъсир қилади. Бундай универсал омиллар қаторида
қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:

-қуйилган мақсадларнинг сифати;
-мақсадларни реал амалга ошириш имконияти, яъни, уларнинг қўйилган

мақсадга эришиш воситалари билан мувофиқ келиши;

- жорий ҳолатни тўғри баҳолаш;
-муассаса раҳбари ва ходимларини қўйилган мақсадлар йўлида

мотивациялаш;

-ўқув муассасаси раҳбарининг салоҳияти ва шахсий сифатлари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-қўйилган мақсадларга эришиш учун ажратилган ресурсларнинг миқдори

ва сифати;

-бошқарув қарорларини қабул қилишда давлат ва жамият бошқарув

органларининг, коллегиал бошқарув органларининг иштироки.

Таълим тизими бошқарув самарадорлигини аниқлаш ва ривожлантириш

бўйича мутахассис олимлар томонидан хулосалар берилган. Таълим
тизимларида бошқарув самарадорлиги мезонларини аниқлашда динамик
дастурлаш усули таклиф килинади. Олий таълим муассасасига ўқишга кирган
абитуриентда билимларнинг ҳосил бўлиб бориш динамикасини математик
моделлаштириб, ушбу жараённинг кечишини муассаса бошқаруви жараёни
самарадорлиги

билан

боғлаш

ғоясини

билдиради.

Олий

таълим

муассасаларининг фаолият кўрсаткичлари, самарадорлик мезонлари, оптимал
қарорлар қабул қилиш усуллари қатъий математик шаклда ифодаланиши,
ҳисоблаш учун керакли маълумотларни олиш эса автоматлаштирилиши назарда
тутилади. Ушбу ёндашувнинг асосий камчилиги таълим олувчида билимлар
шаклланиб боришида ташқи омилларнинг ҳам таъсири сезиларли эканлиги
ҳамда ушбу омилларни автоматик равишда ҳисоблаб боришнинг имкони
амалда йўқлигидадир.

Юқоридаги ёндашувлар асосида таълим муассасаларининг бошқаруви

самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичларни қуйидаги ўзаро
боғланган учта гуруҳга ажратиш мумкин.

1. Муассасанинг фаолият натижалари ва бошқарув сарф-харажатлари

орқали ифодаланадиган бошқарув тизими самарадорлигини характерловчи
кўрсаткичлар гуруҳи. Таълим муассасалари мисолида бунда битирувчилар
сонининг (маҳсулот ҳажмининг) ортиши, илмий тадқиқотлардан, турли
грантлар, хўжалик шартномаларининг бажарилишидан олинаётган маблағлар,
лойиҳаларга капитал қўйилмалар ҳажми, профессор-ўқитувчилар ва
битирувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакалари каби кўрсаткичлар
самарадорлигини кўриб чиқиш мумкин.

2. Бошқарув жараёнининг мазмуни ва уни ташкил қилишни, жумладан

бошқарув меҳнатининг бевосита натижалари ва сарф-харажатларини
ифодалайдиган кўрсаткичлар гуруҳи. Таълим муассасаси бошқарув
ҳаражатлари сифатида бошқарув аппаратини сақлаб туришга кетадиган жорий
ҳаражатлар, ўқув ва техник воситаларни ишлатиш, ўқув ҳамда техник
биноларни сақлаш, бошқарув ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш,
бошқарув

тизимини

такомиллаштириш,

бошқарув

жараёнини

автоматлаштириш учун сотиб олинадиган ҳисоблаш техникаси ҳамда бошқа
воситалар, уларни ўрнатиш ҳаражатлари ҳисобга олинади.

Бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолашда ҳам миқдоран, ҳам сифат

жиҳатдан

баҳоланадиган

кўрсаткичлардан

фойдаланилади.

Бошқарув

аппаратининг унумдорлиги, тежамкорлиги, тезкорлиги, ишончлилигини
шундай кўрсаткичлар қаторига киритиш мумкин. Масалан, олий таълим
муассасаси ўқув бўлими иши автоматлаштирилганда профессор-ўқитувчиларга
дарс юкламаларини тақсимлаш, ўқув жараёни жадвали, дарс жадвалини тузиш,
назоратларни ўтказиш муддатини белгилаш, талабаларнинг ўзлаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

натижаларини назорат, таҳлил қилиш осонлашади. Шу билан бирга бунда
бошқарув

аппаратининг

унумдорлик,

тежамкорлик,

тезкорлик,

мослашувчанлик, эгилувчанлик, ишончлилик кўрсаткичлари ҳам яхшиланади.

3. Муассасанинг ташкилий тузилмаси, унинг техник-ташкилий даражаси

мақсадга мувофиқлигини тавсифловчи кўрсаткичлар гуруҳи. Масалан, ўқув
муассасасида бўлим ва бўлинмалар каби ташкилий бирликлар, марказлар,
кафедраларнинг мақсадга мувофиқ ташкил қилинганлиги, кафедраларнинг
факультетларга асосли бирлаштирилганлиги, бошқарув функцияларининг
марказлашганлик даражаси, проректорларга ташкилий тузилма бўйича умумий
раҳбарликнинг тўғри юклатилганлиги, бошқаришнинг қабул қилинган
меъёрлари,

лавозим

йўриқномалари,

ҳуқуқ

ва

жавобгарликнинг

мувозанатлашуви кабилар киритилиши мумкин.

Таълим муассасаси бошқарув жараёнини баҳолаш юқорида баён

қилинган ёндашувлар асосида Бухоро давлат университетининг бир хил
йўналишдаги кафедралари фаолиятининг амалий натижалари орқали улардаги
бошқарув самарадорлиги баҳоланди.

Бунда биринчи босқичда иерархиялар таҳлили асосида кўп мезонли

баҳолашни амалга ошириш учун танланган кафедраларнинг 2 ўқув йили
давомида эришган натижалари бўйича материаллар тўпланди, сараланди ва
таҳлил қилинди.

Иккинчи босқичда кафедралар фаолиятини баҳолаш асосида унинг

бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун танланган мезонлар, уларнинг
иерархияси бўйича якуний тўхтамга келинди. Бунда 42 та мезон белгиланди ва
улар 4 та иерархик поғонага ажратилди.

Учинчи босқичда мезонлар гуруҳида устуворликларни аниқлаш жуфтлаб

таққослаш жадваллари асосида иерархиялар таҳлили усули бўйича масалаларни
ҳал қилишга мўлжалланган компьютер дастурида амалга оширилди.

Кафедраларнинг амалий фаолиятлари натижаларини баҳолаш иерархияси

2-поғонасида 1 та мезонлар гуруҳи жойлашган. Асосий йўналишлар бўйича
жуфтлаб таққослаш кафедранинг фаолиятида ўқув-методик йўналиш энг юқори
кўрсаткични бериши аниқланди. Ушбу йўналишнинг умумий фаолиятдаги
улуши 0,2678 ни ташкил қилди (1-жадвал). Энг паст кўрсаткич эса
кафедраларнинг “Бошқа турдаги фаолият” мезонлар гуруҳига тўғри келади ва
унинг қиймати 0,0613 га тенг. Мазкур мезонлар гуруҳи элементлари кейинги
жадвалларда қисқа ифодалаш учун мос равишда А1.0 дан А6.0 гача белгиланди.

Иерархиянинг

3-поғонаси

элементлари

2-поғона

эементларига

бирлашувчи 2-8-мезонлар гуруҳларидан иборат эди. Навбатдаги жуфтлаб
таққослаш жадваллари кафедралар фаолиятини баҳолаш иерархиясининг 3-
поғонасига тегишли бўлди. “Кафедра таркиби” мезонлар гуруҳида
кафедранинг сифат таркиби ва илмий даражали ходимлар улуши энг кўп бўлиб,
уларнинг қиймати 0,3525, энг паст кўрсаткич сифатида мустақил
изланувчиларнинг улуши 0,09 ни ташкил қилди. Ушбу гуруҳдаги “Сифат
таркиби” ва “Илмий даражали ходимлар” иерархия бўйича кейинги 4-поғонада
яна элементларга ажралади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Кафедраларни фаолият йўналишлари бўйича жуфтлаб таққослаш

жадвали

Мезонлар

А1.0 А2.0 А3.0 А4.0 А5.0 А6.0

Устуворлик

кўрсаткичи

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Кафедра таркиби

А1.0

1

1/2

1

3

1

3

0,1931

Ўқув-методик фаолият

А2.0

2

1

1

2

2

4

0,2678

Илмий-тадқиқот фаолияти

А3.0

1

1

1

2

1

3

0,2026

Иқтисодий фаолияти

А4.0 1/3

1/2

1/2

1

1/2

3

0,1062

Маънавий-маърифий
фаолият

А5.0

1

1.2

1

2

1

2

0,1687

Бошқа турдаги фаолият

А6.0 1/3

1/4

1/3

1/3

1/2

1

0,0613

Манба: Таълим муассасалари таҳлили асосида муаллиф ишланмаси


“Ўқув-методик фаолият” мезонлар гуруҳида энг баланд устуворлик

кўрсаткичи кафедра фанлари бўйича ўқитиш сифатига берилди. Бу мантиққа
мувофиқ келади, зеро, кафедранинг, қолаверса, бутун муассасанинг асосий
эътибори таълим сифатини таъминлашга қаратилади. Гуруҳда энг паст
кўрсаткичга эга бўлган “хорижий тилда ўқитиладиган дарслар” мезони бу
борада эндигина ишлар бошланганлигидан дарак беради.

Дастлабки таққослаш жадвалида кафедранинг илмий-тадқиқот йўналиши

20% дан сал кўпроқ устуворлик улушига эга бўлган эди. 3-поғонада жойлашган
ушбу йўналишга оид мезонлар гуруҳида чоп қилинган илмий ишларга
экспертларнинг баҳоси энг юқори, 0,3804 га тенг бўлган устуворлик
кўрсаткичини белгилашга олиб келди. Чоп қиинган илмий ишлар мезони
кейинги поғонада алоҳида мезонлар гуруҳи сифатида қаралади. Илмий
фаолиятда тайёрланган монографиялар энг паст, 0,0928 улушга эга бўлди.

2012 йилдан бошлаб юқори малакали илмий ва илмий педагог кадрлар

тайёрлашнинг бир босқичли янги тизимига ўтилганлиги, докторлик
диссертацияларини тайёрлашга янги талаблар, тартиб-қоидалар жорий
қилинганлиги муносабати билан тадқиқот ўтказилаётган кафедраларда фан
докторлари тайёрланмаган. Шунга қарамай, кафедра илмий салоҳиятини тутиб
туриш ва яхшилаб бориш унинг илмий фаолиятида муҳим ўрин тутишини
ҳисобга олган ҳолда ушбу мезон кафедралар бошқарув фаолиятининг
натижасини белгиловчи омил сифатида иерархияда қолдирилди ва унинг
кўрсаткичи 0,2184 га тенг бўлди.

Кафедраларнинг иқтисодий фаолияти асосан буюртмалар асосида илмий

тадқиқотлар ўтказишда, турли хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар,
жамғармалар томонидан эълон қилинадиган фундаментал, амалий ва
инновацион грантлардаги иштирокида кўринади. Тадқиқотда иштирок этаётган
экспертлар томонидан ушбу гуруҳда хўжалик шартномаларига 0,1634,
маҳаллий грантларга 0,2969, хорижий грантларга эса 0,5396 улуш берилди (2-
жадвал).

Маданий-маърифий йўналишда кафедрада олиб бориладиган ишларда

турли танловларда совриндор бўлган талаблар ҳамда ўтказилган тадбирлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

учун мос равишда 0,4933 ҳамда 0,3108 улуш берилди. Йил давомида
профессор-ўқитувчиларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари эса
мазкур мезонлар гуруҳининг энг паст қиймати 0,1958 га тенг деб топилди.

2-жадвал

“Иқтисодий фаолият” мезонлар гуруҳи бўйича жуфтлаб таққослаш

жадвали

Мезонлар

Е1.0 Е2.0 Е3.0

Устуворлик

кўрсаткичи

1

2

3

4

5

6

Хўжалик шартномалари

Е1.0

1

1/2

1/3

0,1634

Маҳаллий грантлар

Е2.0

2

1

1/2

0,2969

Хорижий грантлар

Е3.0

3

2

1

0,5396

Манба: Таълим муассасалари таҳлили асосида муаллиф ишланмаси

Кафедранинг қўшимча фаолиятини баҳолаш учун қуйидаги 3 та

мезонлар: “республика олимпиадалари совриндорлари”, “Президент ва номдор
стипендиялар ғолиблари”, “республика миқёсида соврин ва мукофот олган
кафедра профессор-ўқитувчилар” белгиланган эди. Экспертлар мазкур
мезонлар гуруҳидаги устуворликларни ўзаро тенг баҳолаб, уларнинг улушлари
0,33 дан деб баҳолашди.

Иерархиянинг 4-поғонасида сифат таркибини ифодаловчи 8-15 мезонлар

гуруҳларида ҳам жуфтлаб таққослаш йўли билан устуворликлар аниқланди.
Профессор ва доцентлар улушларини ифодаловчи 8-мезонлар гуруҳида В1.1 ва
В1.2 мезонлар мос равишда 0,65 ва 0,35; илмий даражали ходимлар
улушларини ифодаловчи 9-мезонлар гуруҳларида ҳам фан докторлари ҳамда
фан номзодларининг улушлари шу каби 0,65 ва 0,35 га тенг бўлди.

Иккита элементни ўз ичига олувчи дарсликлар ва ўқув қўлланмалари

бўйича 10-мезонлар гуруҳида дарсликлар 0,65, ўқув қўлланмалари эса 0,35
устуворлик улушига тенг бўлди.

Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари бўйича 4-поғонада турувчи 11-

мезонлар гуруҳида ўқув йили давомида кафедра профессор-ўқитувчилари
томонидан тайёрланган методик қўлланмаларга 0,163; ўқув-методик
мажмуаларга 0,54; электрон дарсликлар ва қўлланмаларга 0,297 устуворлик
улушлари берилди.

12-мезонлар гуруҳи кафедра аъзоларининг чоп қилинган илмий

ишларини ўз ичига олган бўлиб, мезонлар жуфтлаб таққосланганда қуйидаги
кўринишни олди. Хорижий илмий журналларда чоп қилинган мақолалар
устуворлик улуши энг юқори – 0,4668 га тенг.

Иккита элементдан иборат 13-мезонлар гуруҳида кафедра томонидан йил

давомида ОТМ миқёсида ўтказилган тадбирларга 0,4, таълим муассасасидан
ташқарида ўтказилган тадбирларга 0,6 устуворлик қиймати берилди.

4-поғонадаги 14-мезонлар гуруҳи турли танловларда ғолиб бўлган

талабаларнинг устуворлик улушларини ифодалайди. Ушбу кўрсаткич ОТМ
бўйича 0,4 ОТМ дан ташқаридаги кўрик ва танловларда совриндор бўлганлар
учун 0,6 ни ташкил қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Охирги, 15-мезонлар гуруҳи кафедра профессор-ўқитувчиларининг

оммавий ахборот воситаларидаги фаолликлари ва жойларда жамоатчиликлар
билан турли мавзуларда учрашувлар ташкил қилишларини баҳолашда
ишлатилади. Ушбу мезонлар гуруҳи бўйича экспертлар таққослашлари кафедра
аъзоларининг республика ОАВ ларидаги чиқишларига 0,54, вилоят ва маҳаллий
ОАВ даги чиқишларига 0,297, жамоатчилик билан ўтказган учрашувлари учун
0,163 устуворлик қийматларини берди.

Кафедралар бошқарувини баҳолашнинг кейинги босқичида Excel офис

дастури ёрдамида кафедралар рейтингини ҳисоблаш бўйича умумлашган
жадвал тузилди. Унда баҳолашнинг глобаль мезонлари 1 та устунга
келтирилди. Тадқиқотда қўлланилган 35 та индекснинг ҳар бири учун глобаль
баҳолаш устуворликлари ҳисобланди. Бунинг учун мезонларнинг мансублигига
қараб иерархиядаги тескари занжир бўйлаб турли даражадаги устуворлик
коэффициентлари ўзаро кўпайтирилди.

Ҳар бир мезон бўйича кафедраларга қўйилган балларни тегишли глобаль

устуворлик кўрсаткичига кўпайтириш ҳамда устун бўйича ҳосил бўлган
натижаларни қўшиш орқали кафедраларнинг умумий рейтинг баҳолари ҳосил
қилинди.

Олинган натижалар рейтинг кўрсаткичларининг пасайиши бўйича

тартибланганда кафедраларнинг эгаллаган ўрни келиб чиқади.

Олий таълим муассасасида бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш

учун таклиф этилган методика кафедралар амалий фаолияти натижаларини кўп
мезонли комплекс рейтинг баҳолаш усули сифатида яроқли эканлиги
тасдиқлайди.

Хулоса ва таклифлар

Таълим муассасалари бошқарув самарадорлигини баҳолашга бир қанча

ёндашувлар мавжуд бўлиб, уларни асосан, муассасанинг хўжалик фаолияти
самарадорлигини баҳолаш, аттестация, аккредитациядан ўтказиш ва
лицензиялаш учун ўқув таълим сифатини баҳолаш, таълим муассасаларини
рейтинг баҳолаш, халқаро стандартларга мослигини сифат жиҳатдан баҳолаш
каби йўналишларга ажратиш мумкин. Кўп мезонли ёндашув асосида таълим
муассасалари бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш унда эришилган
амалий натижаларни баҳолаш кўрсаткичларини комплекс ишлаб чиқиш ва
бунда ички омилларни кўпроқ эътиборга олишни тақозо қилади.

Тадқиқот ишини бажариш жараёнида қуйидаги асосий хулосаларга

келинди.

1. Олий таълим муассасаси бошқарув жараёни бошқарув тизимининг

қисм-тизими сифатида намоён бўлади. Бошқарув жараёни самарадорлигини
унинг “чиқиш”даги натижаларининг “кириш”даги ресурсларга нисбати билан
ифодаланса-да, у муассасанинг мақсадга эришиш йўлидаги амалий натижалар
орқали ҳам талқин қилиниши ҳам мумкин.

2. Олий таълим муассасаси бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш

фаолият натижаларига кўра тескари алоқани амалга оширган ҳолда бошқарув
қарорларини қабул қилишга, муассаса мақсадига эришиш йўлида тактик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ўзгаришларни амалга оширишга, шунингдек, кафедралар фаолиятини
фаоллаштиришга ёрдам беради.

3. Олий таълим муассасаси бошқарув жараёни самарадорлигига таъсир

этадиган омиллар ёндашувга қараб ички ва ташқи омилларга, ижобий, салбий
ва универсал омилларга бўлинади. Бошқарув жараёни самарадорлигини
баҳолашда ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатдан баҳоланадиган кўрсаткичларни
қўллаш мумкин.

4. Бошқарув жараёни амалий натижаларини баҳолашда иерархиялар

таҳлили методидан фойдаланиш таълим муассасаси бошқарув жараёни
самарадорлигини

баҳолашни

янги

усуллар

билан

бойитади

ва

такомиллаштиради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш –

юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Конституцияси қабул
қилинганининг 24 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузаси.

www.uza.uz

. 07.01.2017й.

2. Саати Т. Л. Принятие решений при зависимостях и обратных связях.

Аналитические сети. – М.: ЛКИ, 2008.

3. Қурбонов Ш., Сейтхалилов Э. Таълим тизимини бошқариш. -Т.:”Турон-

Иқбол”: 2006. – 592 б.

4. Колесников, Л.Ф. Эффективность образования. –М.: Педагогика. 1991. –

269с.

5. Мескон М., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента / пер. Л. И.

Евенко. — М.: Дело, 1997. — 704 с.

6. Peter F. Drucker, «A New Discipline», Success! Januaiy-Februaiy 1987, p.

18.

7. Тебенкин А.В. Методы принятия управленческих решений. Учебник для

бакалавров. М.:Юрайт, 2013. 572 с.

8. Асаул, А. Н. Управление высшим учебным за ведением в условиях

инновационной эко номики / А. Н. А саул, Б. М. Капаров ; под ред. д.э.н, проф.
А.Н. Асаула – СПб.: «Гуманистика», 2007. -280 с.

9. Никитин, М.В. Модернизация управления развитием образовательных

организаций. Монография. – М: Издательский центр АПО, 2001. – 221с.

10. Боева А.Н. Оценка и пути повышения эффективности образовательной

деятельности государственных высших учебных заведений: Автореф. Дис. ...
канд. экон. наук по. – Владивосток, 2011. -23с.

11. Ковалева Ю.Н. Основные подходы к оценке эффективности

деятельности вуза, http://usurt.ru - сайт Уральского государственного
университета путей сообщения.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш. Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш -юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистон Конституцияси кабул килингаиининг 24 йиллигига багишланган маросимдаги маърузаси. www.uza.uz. 07.01.2017й.

Саати Т. Л. Принятие решений при зависимостях и обратных связях. Аналитические сети. - М.: ЛКИ, 2008.

Курбонов Ш., Сейтхалилов Э. Таълим тизимини бошкариш. -Т.:”Турон-Икбол”: 2006. - 592 б.

Колесников, Л.Ф. Эффективность образования. -М.: Педагогика. 1991. -269с.

Мескон М., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента / пер. Л. И. Евснко. — М.: Дело, 1997. — 704 с.

Peter F. Drucker, «А New Discipline», Success! Januaiy-Februaiy 1987, p. 18.

Тебенкин А.В. Методы принятия управленческих решений. Учебник для бакалавров. М.:Юрайт, 2013. 572 с.

Асаул, А. Н. Управление высшим учебным за ведением в условиях инновационной эко номики / А. Н. А саул, Б. М. Капаров ; под ред. д.э.н, проф. А.Н. Асаула - СПб.: «Гуманистика», 2007. -280 с.

Никитин, М.В. Модернизация управления развитием образовательных организаций. Монография. - М: Издательский центр АПО, 2001. - 221с.

Боева А.Н. Оценка и пути повышения эффективности образовательной деятельности государственных высших учебных заведений: Автореф. Дис. ... канд. экон, наук по. - Владивосток, 2011. -23с.

Ковалева Ю.Н. Основные подходы к оценке эффективности деятельности вуза, http://usurt.ni - сайт Уральского государственного университета путей сообщения.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов