Подготовка конкурентоспособных кадров в высших учебных заведениях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
30-42
8
11
Поделиться
Каххоров, О. (2018). Подготовка конкурентоспособных кадров в высших учебных заведениях. Экономика и инновационные технологии, (6), 30–42. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10069
Отабек Каххоров, Бухарский государственный университет

Доцент, доктор философии в области экономики (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данном статье рассмотрен один из приоритетов стратегии социально-экономического развития Узбекистана: подготовка высококвалифицированных кадров, конкурентоспособность выпускников высших учебных заведений, внутренние и внешние факторы, влияющие на них.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА РАҚОБАТБАРДОШ КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ

Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович,

БухДУ доценти, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

E-mail: otabek_

kakhkhorov@mail.ru

Адизов Бахтиёр Исматович,

БухДУ таянч докторанти

E-mail:

baxa-u@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

бўйича ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири бўлган олий
маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, олий таълим муассасаси
битирувчилари рақобатбардошлиги, унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар
ёритилган.

Аннотация:

В данном статье рассмотрен один из приоритетов стратегии

социально-экономического развития Узбекистана: подготовка высококвалифицированных
кадров, конкурентоспособность выпускников высших учебных заведений, внутренние и
внешние факторы, влияющие на них.

Abstract:

This article describes one of the priorities of Uzbekistan's socio-economic

development strategy: training highly qualified personnel, competitiveness of graduates of higher
education institutions, and internal and external factors affecting them.

Калит сўзлар:

рақобат, рақобатбардош, рақобатбардош битирувчи, меҳнат

бозори, меҳнат муносабатлари, интеллектуал салоҳият, инновация, инвестицион
фаоллик.

Кириш

Фзбекистон Республикаси Президентининг таклифи билан 2018 йилга

юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-
қувватлаш йили” деб ном берилди. Бу албатта бежизга эмас. Чунки, ҳозирги
ривожланиб

бораётган

глобаллашув

даврида

янги

ғоя,

инновациясиз

рақобатбардошликни таъминлаш мушкулдир.

Шунингдек Президентимиз томонидан биринчи марта мамлакатимиз

парламенти – Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида шундай фикрлар
келтирилган – “ Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо
этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион
ёндашув асосида бошлашимиз керак”. Фзбекистон сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,
қолаверса, барча соҳаларда тубдан янгиланиш, инновацион ривожланиш йўлига
ўтаётган экан, биринчи навбатда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиниши, таълим
сифатини оширишга қаратилган изчил чора-тадбирларни белгилаб олиниши ва қабул
қилинаётган йўл хариталарининг реал амалиётда ижросини таъминлаш мақсадга
мувофиқдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Мурожаатномада Президент, Фзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият

соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида
рақобатбардош бўлиши ягона мақсадимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Дарҳақиқат, “Инновация – келажак дегани” экан, рақобатбардош келажагимизни
барпо этиш учун, инновацион ғоя ва ташаббуслар ижодкорлари бўлмиш ёш,
интелектуал салоҳияти юқори, асосан ҳар томонлама рақобатбардош авлодни
тарбиялаш эътиборимиз марказида бўлиши лозим.

Шундай

экан,

“рақобат”,

“рақобатбардошлик” тушунчаси ўзи нима?, “битирувчилар рақобатбардошлиги” ва
унинг қатор хусусиятлари ҳамда унга таъсир этувчи омиллар хусусидаги саволларга
ойдинлик киритиш, битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини
таъминлашнинг амалий ва стратегик ҳолатини тадқиқ этиш, чуқур илмий
изланишларни олиб бориш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Асли иқтисодий тушунча бўлган рақобат тушунчаси ҳақида кўпқиррали

тасаввурлар мавжуд бўлиб, мазкур тушунчани турлича талқин этиш ҳоллари учрайди.

“Рақобат” сўзи араб тилидан келиб чиққан сўз ҳисобланиб, унинг луғавий

таржимаси “назорат, кузатиш” маъноларини англатади. Фзбек тилининг изоҳли
луғатида

мазкур

сўзга,

иқтисодий

маънода

мустақил

товар

ишлаб

чиқарувчи(корхона)лар ўртасида товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва
яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман, иқтисодиётда, ўз мавқеини
мустаҳкамлаш учун кураш, деб таъриф берилган *2].

“Рақобат” атамаси рус тилида “конкуренция”, инлиз тилида “соmpetition”,

немис тилида “wettbewerb” шаклида учрайди. Бу атамаларнинг барчаси лотин тилида
“concurrentia” – тўқнашув сўзидан келиб чиққан. Умумий маънода рақобат муайян
бир муҳитда шахслар, гуруҳлар, ташкилотларнинг нисбатан яхшироқ натижаларга
эришиш учун ўзаро мусобақалашувини англатади *3].

Рақобат бозор иқтисодиётининг асосий механизми бўлиб, у компанияларнинг

ўз товарлари ва хизматларини истеъмолчиларга энг қулай шартларда таклиф
қилишларини рағбатлантиради *4].

Иқтисодчи олимлар К.Холиқов ва Р.Дўсановларнинг фикрича, рақобат—

иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўз эҳтиёж ва манфаатларини максимал
қондириш,

яхши

даромад

олиш,

бозорда

ўз

мавқеини

мустаҳкамлаш,

имкониятларини намоён этиш ҳамда имиджга эга бўлиш учун курашдан иборат
жараёндир [5].

Н.Бекнозовнинг таъкидлашича эса, рақобат – бозор субъектлари иқтисодий

манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва
кўпроқ нафликка эга бўлиш учун курашни англатади *6].

Рақобат

-

хўжалик

юритувчи

субъектларнинг

(рақобатчиларнинг)

мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари улардан ҳар бирининг
товар ёки молия бозоридаги товар муомаласининг умумий шарт-шароитларига бир
томонлама тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно этади ёки чеклайди *7+.

Том маънода рақобат бозор қатнашчилари ўртасидаги ўзаро кураш демакдир.

Рақобат хўжалик юритувчи субъектлар (ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи, иш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

бажарувчи)ни олға интилтирувчи куч, бозордаги товарлар, ишлар ва хизматларнинг
сифатига ҳамда нархига бевосита таъсир кўрсатувчи механизм ҳисобланиб, у
мустақил ҳаракат қилишни талаб қилади, лекин бошқаларнинг рақобатбардош
босимига асосланади.

“Рақобатбардошлик” тушунчаси мазмунан “рақобат” тушунчасидан келиб

чиқиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бугунги босқичида муҳим омиллардан
бирига айланди.

Маълумотлар ўрганилганда, таҳлил қилинганда, рақобатбардошлик, унинг

мезон ва кўрсаткичлари хусусида иқтисодчи олимлар якуний бир тўхтамга
келишмаган. “Рақобатбардошлик” тушунчасини ёритишга фикрларнинг турли-
туманлиги, нисбатан зиддиятли қарашларнинг мавжудлиги, бошқа иқтисодий
тушунчалар билан солиштирганда кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

Турли

хил

иқтисодий

тизимлар

рақобатбардошлигининг

ўзига

хос

хусусиятларининг объектив равишда мавжудлигини тушунган ҳолда, шунингдек, ушбу
масала бўйича ягона фикр ва қарашларнинг мавжуд эмаслигини англаб етган
бўлсаларда, кўплаб тадқиқотчилар аслида нимани назарда тутаётганликлари бўйича
тушунтириш бермасдан, тегишли атама билан ишлашга ҳаракат қилмоқдалар.

С.Г.Светуньков

ва

бир

қатор

муаллифларнинг

таъкидлашича,

““Рақобатбардошлик” тушунчасининг универсал таърифи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин
эмас, аммо ҳаммаси қайси объектга (предметга) ёки субъектга нисбатан
қўлланилишига боғлиқ” [8],[9].

Бу эътироф умумий хусусиятга эга бўлиб, иқтисодий объектларнинг

типологиясини талаб қилади. Фикримизча, объектларни бундай гуруҳлаш маълум
иқтисодий объектларга мурожаат этишда “рақобатбардошлик” концепциясини
қўллаш мумкинлигини таҳлил қилиш асосида амалга ошириш мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, маҳсулотлар рақобатбардошлиги, товарларнинг

рақобатбардошлиги атамалари энг кенг тарқалган бўлиб, маҳсулотлар (товарлар)
билан боғлиқ бўлмаган иқтисодий тизимларнинг элементларига нисбатан
рақобатбардошлик атамасини фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Улар
авваламбор, “рақобатбардошлик” нуқтаи назаридан баҳоланадиган маҳсулотларни
ишлаб чиқарувчи корхоналарни, тармоқларни, ҳудудларни, шунингдек, давлатларни
ҳам киритиш мумкин *10, 11, 12].

П.С.Завялов

эса

“Рақобатбардошлик

деганда,

товарнинг

бозорда

xаридоргирлигини таъминлайдиган истеъмол ва қиймат тавсифлари мажмуини, яъни
ўхшаш рақобатчи товарларни айирбошлашга таклиф катта бўлган шароитларда худди
шу товарни пулга айирбошланиш қобилиятини тушунмоқ лозим” деб таърифлайди.

Унинг фикрига кўра, рақобатбардошликни умумий иқтисодий муаммо

сифатида ўрганиш жараёнида қуйидаги омилларни ҳисобга олиш лозим:

-

авваламбор, рақобатбардошлик хусусиятига эга бўлган иқтисодий объектларни

аниқлаш ва миқдорий баҳолаш зарур, рақобатбардошлик даражасини сақлаб қолиш,
уни ошириб бориш субъектив характерга эга;

-

“рақобатбардошлик” тушунчасининг ягона тан олинган талқини мавжуд эмас;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

-

рақобатбардошлик даражасини белгиловчи асосий параметрлари орасида кўп

қатламлилик, нисбийлик ва конкретлилик мавжуд;

-

рақобатбардошлик корхоналар ва уларнинг маҳсулотларини таққослаш

натижалари асосида аниқланади;

-

иқтисодий объектларни солиштирма таҳлил жараёнида таққослашда тўлиқлик

ва аниқлик талабларига жавоб бериши керак [13].

И.Фаминский

рақобатбардошлик

масалалари,

уни

таҳлил

қилишда

методологик ва услубий ёндашувлар бўйича ишларнинг етарли эмаслигини
таъкидлаб, “рақобатбардошлик” атамаси билан боғлиқ бўлган ўзининг қарашларини
қуйидагича баён этади.

-

кўп томонлама, ҳар хил талқин этишлик

, қатор тадқиқотчилар томонидан

рақобатбардошликни маҳсулотлар, корхоналар ёки тармоқларнинг фақат баъзи
техник хусусиятларини тушунишларига олиб келади;

-

нисбийлик

, муайян бир бозордаги маҳсулотларнинг айни вақтда бошқа

бозорларда рақобатбардош бўлмаслиги билан намоён бўлиши;

-

турли миқёсларда рақобатбардошликни баҳолаш ва таҳлил этишда

турлича ёндашувлар

: маҳсулот, корхона, тармоқ ва ниҳоят мамлакат иқтисодиёти

миқёсида [9].

Баъзи муаллифлар, рақобатбардошлик ва сифатни кўпинча синонимлар деб

ҳисоблашади, лекин шунга қарамай квалиметрияга боғлиқ муаммоларни
камайтирмайди. Маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, уларнинг фикрига кўра, харидор
томонидан амалга оширилган харажатларни ҳамда сотиб олинган маҳсулотдан
фойдаланиш билан эришилган натижаларни таққослаш жараёнида аниқланади.

Кўпгина тадқиқотчилар рақобатбардошликни иқтисодий категория сифатида

очиб беришда корхоналар ва улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати
орқали аниқлаш нуқтаи назаридан ёндашувларни кўриш мумкин. Ваҳоланки, хизмат
кўрсатиш жараёнидаги муносабатларда рақобатбардошлик бўйича камроқ эътибор
қаратилганлигини кўриш мумкин.

Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда, рақобатбардошлик иқтисодий

категория ҳисобланиб, олиб борилган тадқиқотлар ушбу категория моҳиятини
ёритишда асосан рақобатга киришувчиларнинг (объект, товар, хизмат, корхона,
тармоқ, ва ҳоказо) рақобатга дош бериш бўйича муайян хусусиятларни ўзида акс
эттириши лозимлигига қаратилган.

Рақобатбардошлик категорияси мазмунини очиб беришда, авваламбор

тадқиқот предмети ва объекти хусусиятларига аҳамият берилган. Яъни фаолият,
маҳсулот (товар) ёки хизматлар, ресурс турлари, рақобатбардошлик миқёси (товар
(хизмат), корхона, тармоқ, давлат) нуқтаи назаридан ёндашилган.

Рақобатбардошлик сифат ва қиймат омиллари билан боғлиқдир. Улар сифат,

иқтисодиёт ва маркетинг кўрсаткичлари ёрдами билан тўлиқ тавсифланиши мумкин.
Рақобатбардошлик - бу биринчи навбатда, солиштирма, яъни таққослама ва шунинг
учун товар ва хизматларнинг хусусиятларини нисбий баҳолаш мезони деб ҳам қараш
мумкин. Чунки, бозорда ишлаб чиқарувчининг маҳсулотини (хизматини) харидорлар
томонидан таққослайдиган бошқа товар (хизмат) бўлмаганда эди, рақобатбардошлик
тушунчаси ҳам бўлмас эди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Муайян маҳсулот (хизмат) бўйича бозорда рақобат бор экан ҳамда тараққиёт

босқичларида ушбу рақобатнинг кучайиб бориши натижасида рақобатбардошликни
таъминлашга хизмат қиладиган таъсир ва омилларни ўрганишга, тадқиқ қилишга
эҳтиёж

сезилаверади.

Жумладан,

меҳнат

бозорига

олий

маълумотли

мутахассисларни етказиб берадиган олий таълим муассасалари, шунингдек, уларнинг
битирувчилари

рақобатбардошлигини

ошириш

муаммоларига

қаратилган

тадқиқотлар кечиктириб бўлмас даражада ўзининг долзарблиги билан ажралиб
туради.

Маълумки, таълим соҳасидаги рақобатбардошликни ошириш масаласи

тайёрланадиган олий маълумотли мутахассисларнинг билим ва кўникмалари
уларнинг шахс сифатида шаклланишида ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашда
асосий ижтимоий-иқтисодий омил эканлиги билан изоҳланади. Шу сабабли,
табиийки, кўплаб илмий соҳа олимлари томонидан таълим муаммоларини, унинг
иқтисодиёт ва жамият тараққиёти билан ўзаро алоқадорлигини доимий тадқиқ қилиб
келадилар. Жумладан, ушбу муаммоларнинг умумий методологик асослари
В.И.Андреев, Л.М.Митина, О.В.Крухмалеваларнинг ишларида, фалсафий муаммолари
– Ж.Аллак, В.А.Клименко, М.Хайеггерларнинг, ижтимоий-иқтисодий масалалари –
Филиппа Г. Кумбс, Н.В.Суш, А.И.Жук, ва Н.Н.Кошелларнинг илмий тадқиқотларида,
олий таълимнинг инновацион масалалари бўйича - З.М.Юк, А.В.Марков,
Г.А.Хацкевич, Б.А.Гедронович, В.В. Гедронович, А.С. Головачев, Н.В.Юрова,
Е.С.Шишкин ва В.П.Аветисянларнинг илмий мақолаларида, Фзбекистонлик иқтисодчи
олимлар Қ.Х. Абдураҳмонов, Ш.Р. Холмўминов, Х.П. Абулқосимов, Д.Х. Набиев, Г.Н.
Ахунова, М. Мирзакаримовалар меҳнат бозорининг демографик жараёнлар билан
боғлиқлиги, ишсизлик муаммоси, таълим тизими, таълим хизматлари бозори, таълим
тизими ва меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро интеграция муносабатлари борасида
илмий изланишлар олиб борганлар. Кўпгина тадқиқотчилар “битирувчилар
рақобатбардошлиги” тушунчасини ўрганишда “олий таълим муассасаси
рақобатбардошлиги” атамаси билан бирга боғлаган ҳолда эътибор қаратадилар.

Р.А.Фатхутдиновнинг фикрича, рақобатбардошлик – бу рақобат курашида

ғалаба қозониш мақсадида субъектнинг ўзини рақобатлашдаги устунлигини
бошқариш жараёнидир. Рақобат туфайли малакали профессионал-битирувчининг энг
самарали ва рационал жиҳатлари рағбатлантирилади *14].

Мазкур тушунча юзасидан У.В.Максимовнинг ўзгача, қизиқарли қарашлари

мавжуд бўлиб, “битирувчининг рақобатбардошлиги - бу асосий компетенциялар
мажмуини, муҳим, қимматли йўналишларини намоён этиб, шахсга жамиятда
муваффақиятли фаолият кўрсатишига имконият яратиб берадиган, шахснинг умумий,
ажралмас сифатлари” деб ҳисоблайди *15].

Тадқиқот методологияси

Мазкур тадқиқот ишида мамлакатимиз ҳамда хорижий мамлакатлар

иқтисодчи

олимларининг

рақобат,

рақобатбардошлик,

талабалар

рақобатбардошлиги ва унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар бўйича илмий
тадқиқот ишлари, олимларнинг қарашлари ҳамда билдирган фикр мулоҳазалари
ўрганилган ва таҳлил этилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Бир томондан, рақобатбардошлик меҳнат бозоридаги касбга бўлган талаб,

малака даражаси ва ҳаракатчанлик каби кўрсаткичлар билан белгиланса, иккинчи
томондан, бу битирувчининг ҳаётий мақсад ва вазифалари, тамойиллари,
дунёқараши, ўз-ўзини англашидир. Шунингдек, битирувчининг рақобатбардошлиги
унинг муяйян шароитларда рақибларни ортда қолдириш қобилияти бўлиб,
рақобатдаги муваффақияти учун ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Фзбекистон
Республикаси ҳукуматининг таълим соҳасида олиб бораётган ислоҳотларининг туб
моҳияти ҳам, бугунги кунда олий таълим муассасалари олдига юқори малакали
мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, меҳнат бозорида рақобатга кириша оладиган
мутахассисларни тарбиялаш каби долзарб муаммоларни ҳал этиш вазифаларини
қўйилаётганлиги бежизга эмас.

Таҳлил ва натижалар

Битирувчи

рақобатбардошлиги

тушунчасига

бериладиган

таърифлар

рақобатбардошликни шакллантириш босқичлари, унга таъсир этувчи ички ва ташқи
омиллар, рақобатбардошлик даражасини баҳоловчи мезонлар ҳамда меҳнат бозори
коньюнктурасидаги ўзгаришлар билан доимий ўзгариб боради.

Албатта, шахс рақобатбардошлигини шакллантиришда олий таълимнинг муҳим

ўрни мавжуд бўлиб, уни биз қуйидаги босқичларда бўлиб ўрганишимиз мумкин (1-
чизма).





1-чизма. Шахс рақобатбардошлигининг шаклланиш босқичлари

1

.


Юқорида келтирилган 1-чизмада ўзгача ёндашув мавжуд бўлиб, шахс умри

давомида аниқ мақсад сари йўналтирилган ҳамда ўз вақтида инсон капиталига
инвестициялар йўналтирилган ҳолда доимий ўз-ўзини ривожлантириб бориш орқали
ўзининг рақобатбардошлигини таъминлаши мумкин. Шахс рақобатбардошлигини
шакллантиришда олий таълимгача бўлган (мактабгача таълим, умумий ўрта таълим,
мустақил таълим, турли тўгараклар), олий таълим жараёнида (институт, университет,
академия, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим, яъни, таянч докторантура ва
докторантура) ҳамда таълимдан кейинги (меҳнат фаолияти давомида) босқичлари
муҳим бўлиб, улар бир-бири билан узвий боғлиқдир. Яъни, бугунги кун глобаллашув
даврида, кишининг меҳнат фаолиятини ташкил этиш жараёнида шахснинг
рақобатбардошлигини олий таълим тизимисиз таъминлаш мушкулдир. Чунки,

ишсизлар ўртасида олий маълумотлиларнинг

меҳнат бозорида иш топиш эҳтимоли

оддий ишчи кучига қараганда юқори бўлади. Бу фикрни 1-жадвалда келтирилган
маълумотлар билан асослаш мумкин

[17]

.

1

Муаллиф ишланмаси.

Таълимдан

кейинги

Олий таълим жараёнида

Олий таълимгача

Шахс рақобатбардошлигининг шаклланиш босқичлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Таълим олиш даражасига кўра бандлик кўрсаткичлари (2016)

2

.

25-64 ёшли иш билан бандлар жами 25-64 ёшлиларга нисбатан фоиз ҳисобида

Т/р

Давлатлар

Мактаб

таълими

Фрта махсус,

касб ҳунар

таълими

Олий

таълим

Таълимнинг барча

даражалари

бўйича

1.

Австралия

58

78

84

76

2.

Австрия

54

76

86

76

3.

Бельгия

46

73

85

71

4.

Канада

55

74

82

76

5.

Чехия Республикаси

45

81

86

80

6.

Дания

63

81

86

80

7.

Эстония

61

77

85

78

8.

Финляндия

54

73

83

75

9.

Франция

51

73

85

72

10.

Германия

59

81

88

80

11.

Греция

48

58

70

59

12.

Венгрия

52

76

85

74

13.

Исландия

79

88

94

88

14.

Исроил

48

73

87

77

15.

Италия

51

71

80

64

16.

Корея Республикаси

66

72

77

74

17.

Латвия

59

71

87

75

18.

Люксембург

60

71

86

75

19.

Голландия

61

79

88

78

20.

Янги Зеландия

72

82

87

82

21.

Норвегия

62

80

89

81

22.

Польша

41

68

88

71

23.

Португалия

65

79

85

73

24.

Словакия

38

74

81

73

25.

Словения

46

71

85

72

26.

Испания

54

69

80

67

27.

Швеция

66

85

90

84

28.

Швейцария

68

82

88

83

29.

Туркия

51

62

75

58

30.

Америка Қўшма Штатлари

57

69

82

73

Фртача

56,6

74,7

84,3

74,6


1-жадвал маълумотлари асосида

ўрганилган давлатлар мисолида, олий

маълумотлиларнинг бандлик даражаси ўртача 84,3 фоизни ташкил этиб, мактаб
таълими билан чекланган инсонларнинг бандлиги (56,6 фоиз)га қараганда 27,9 фоиз
пунктига, ўрта махсус ва касб ҳунар таълими даражасигача таҳсил олганларнинг
бандлиги (74,7 фоиз)га қараганда эса 9,6 фоиз пунктига ортиқдир.

Шунингдек, дастлабки босқич ҳисобланмиш олий таълимгача бўлган босқичсиз

ҳам олий таълим муассасасида рақобатбардош битирувчини шакллантиришга
эришиш имконияти ниҳоятда пастдир. Зеро, пойдевори мустаҳкам иморат
бузилмайди.

2

OECD (2017),

Education at a Glance 2017: OECD Indicators

, OECD Publishing, Paris.

http://dx.doi.org/10.1787/eag-2017-en

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Олий

таълим

муассасаси

битирувчисининг

рақобатбардошлигини

шакллантиришга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар мавжуд [16].

Ташқи омиллар:

Институционал (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, демографик,

технологик). Ёш мутахассисларнинг рақобатда устунлик қилиш томонларини,
кўникмаларини шакллантириш учун қулай ташқи муҳитни яратишга имкон беради.

Меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф муносабатлари. Ушбу омил меҳнат

бозоридаги конъюнктурани ўз ичига олади, бу олий ўқув юртлари ўртасида
рақобатнинг

таъсири

ва

ушбу

муассасалар

томонидан

таъминланадиган

мутахассисларни тайёрлаш сифати билан боғлиқ.

Олий

таълим

муассасалари

битирувчиларини

рақобатда

устунлик

томонларини шакллантиришда реал ишлаб чиқариш билан, яъни, давлат-хусусий
сектор ҳамкорлиги, ижтимоий шерикчилик, стратегик ҳамкорлик муносабатлари.

Фзбекистон Республикаси олий таълим тизимида олиб борилаётган

ўрганишлар, изланишлар ҳамда дунё тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек,
фикримизча ҳам, рақобатбардош битирувчини тайёрлаш учун мавжуд олий таълим
тизимида биринчи навбатда олий таълим муассасасининг ҳар томонлама, тўлиқ
мустақиллигини таъминлаш ҳамда марказлашган бошқарувдан воз кечиш давр
талаби деб ҳисоблашга асослар мавжуд. Шу сабабли, тўртинчи омил сифатида олий
таълим муассасаси фаолиятининг мустақиллигини киритиш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.

Олий таълим муассасасининг мустақиллиги. Бу тўртинчи омил юқорида

келтирилган учта омилни мувофиқлаштириб, олий таълим муассасасини ривожланиб
бораётган бозор муносабатларига мослашувчанлик даражасини ҳам ошириб боради.
Чунки, марказлашган бошқарувдан воз кечиш олий таълим муассасалари ўртасида
соф, эркин рақобат муҳитини шакллантиришда, шунингдек, таълим сифатининг
ошиши ҳамда меҳнат бозорига рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаб
берилишида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Ички омиллар:

Олий таълим муассасасининг инновацион ва инвестицион фаоллиги.

Шунингдек, олий таълим муассасидаги интеллектуал, информацион, ўқув-методик,
моддий-техник ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланишда ҳам ўз аксини
топади.

Олий таълим муассасасининг мослашувчанлик даражаси. Ушбу омил олий

таълим муассасаларининг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва меҳнат
бозори ўзгаришларига, иш берувчиларнинг юқори малакали мутахассисларга бўлган
эҳтиёжларининг ўзгаришига сезгирлигида намоён бўлади.

Олий

таълим

муассасасининг

нуфузи

(имидж)

даражаси

ва

рақобатбардошлиги. Бу таълим муассасаси битирувчиларини қўшимча равишда
рақобатда устунлигини таъминлашда ижобий таъсир кўрсатади.

Олий

таълим

муассасасининг

рақобатбардош

битирувчисини

шакллантиришда аниқ белгилаб олинган педагогик стратегиясининг мавжудлиги, шу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

жумладан, амалдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, уни амалга
ошириш учун аниқ ишлаб чиқилган механизмлар ва ташкилий-педагогик шарт-
шароитларни яратиш.

Шу билан бирга, талаба ўзининг рақобатбардошлигини шакллантириши ва

ривожлантиришига қаратилган хатти-ҳаракатларида бир нечта омилларни ҳам
ҳисобга олиш керак. Яъни, юқорида таъкидлаб ўтилган ички ва ташқи омиллар билан
бир қаторда талабага, унинг таҳсил олиш даврида ва ундан кейинги касбий фаолиятга
киришиб бориши жараёнида талабанинг ўзига боғлиқ бўлган қуйидаги икки муҳим
омилнинг таъсири ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Биринчи омил – талабанинг тадбиркорлик-стратегик хатти-ҳаракатлари.

Талабани меҳнат бозорида рақобат курашида индивидуал устунлик позициясига
олиб чиқишга йўналтирилган ўзининг истиқболдаги самарали хатти-ҳаракатлари:

-

ҳам ўқишда, ҳам келажакдаги касбий фаолиятида муваффақиятга эришишга

доимий интилиш;

-

ўзининг келгусидаги касбий фаолиятини тўлиқ, кенг қамровли ўзлаштиришга

интилиш;

-

талаба ўзининг ишчанлик қобилиятини ва имкониятларини намойиш эта

олиши;

-

лидерлик сифатини (қобилиятини) ривожлантириб бориши;

Иккинчи омил - талабанинг таълим олиш жараёнидаги жорий хатти-

ҳаркатлари. Талаба томонидан ўзининг бирламчи белгилаб олинган стратегик
мақсадларига эришиш йўлида амалга оширадиган қуйидаги ҳатти-ҳаракатлари:

-

таълимни дастлабки кунлариданоқ олий таълим ўқув дастури талаблари

бўйича жадал ўзлаштириб бориш;

-

ўзининг ҳаёти ва таҳсил олиш жараёнида тўғри режалаштириш тизимидан

фойдаланиши;

-

тайёргарлик жараёнида доимий ўз-ўзини назорат қилиб бориши.

Таъкидлаш жоизки, бир қатор олимлар, илмий тадқиқотчилар томонидан олий

таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлиги кўрсаткичини муайян олий
таълим муассасаси битирувчиларининг ишга жойлашиш даражаси билан ўлчашга
ҳаракат қилишга уринишлар бўлган. Лекин бу ёндашув бугунги кунда
жамиятимиздаги барча касб йўналишларига ҳам тўғри келмайди. Масалан, айтайлик
олис туманда яшайдиган талаба ўқишини тамомлаб, билим даражаси унча юқори
бўлмаган ёки бошқа касбий кўникмалари ўртача бўлгани билан ўз туманига бориб
осонгина, қийинчиликларсиз, яъни рақобатчиларчиз ишга жойлаша олиши мумкин,
бу билан уни рақобатбардош битирувчи деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки рақобатнинг
ўзи мавжуд эмас.

Яқин келажакда эса бозор муносабатлари ва республикамиз ижтимоий-

иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар (жумладан, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар,
яъни, сўнгги йиллардаги ҳамда прогноз кўрсаткичларидаги республика олий таълим
муассасалари қабул квоталарининг сезиларли даражада кўпайтирилаётганлиги)
натижасида янги меҳнат ресурсларини жойлаштиришда кескин рақобат юзага


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

10

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

келиши, шунингдек, иш берувчи талабларининг сезиларли ортиб бориши билан ўз-
ўзидан иш билан банд бўлган ходим ҳам ўз ўрнини сақлаб қолиши учун ўз устида
ишлаши, иш берувчининг талаби асосида маълум қўшимча кўникмаларни ўзида
шакллантириб бориши ва ривожлантириши керак бўлади.

Натижада республика олий таълим муассасалари ўртасида ҳам ўзларининг

талабаларига қўшимча равишда таълим хизматларини кўрсатишга, жумладан,
талабага қўшимча касбий кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга янада
кўпроқ эҳтиёж туғилади. Бу борада олий таълим муассасалари ҳозирданоқ ушбу
йўналишларда аниқ белгилаб олинган стратегиялар ёрдамида дастлабки асосларни
яратиб

боришлари

лозим.

Бинобарин,

рақобатбардош

олий

таълим

муассасалардагина рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, иш берувчиларнинг олий таълим

муассасаларининг рақобатбардош битирувчиларига бўлган талаблари жуда оддий,
булар асосан: бажарадиган вазифасига масъулиятлилик, ўз кучига ишонч ва ўзини
намоён қила олишлик, фаолиятга мослашувчанлик ва рационал ҳаракатланишлик
(мобиллилик), мавжуд кўникмалар ёрдамида ранг-баранг касбий топширикларни
ечимини топиш орқали турли касбий муаммоларни мустақил ҳал қилиш қобилияти,
доимий ўз тажрибасини бойитиб бориш ва муваффақиятга эришишга қаратилган
интилишдир.

Бундан ташқари, иш берувчиларнинг фикрига кўра, рақобатбардош

битирувчини (мутахассисни) шакллантиришда битирувчининг янги ахборотларга эга
бўлиши ва уни тез таҳлил эта олиши, ўз касбий фаолиятини режалаштириши ва
ташкил эта олиши, шунингдек, касбий фаолиятни амалга ошириш талабларининг
доимий ўзгарувчанлигига ҳам тез мослаша олиш каби кўникма ва қобилиятлари
асосий ўринни эгаллайди.

Рақобатбардош битирувчини тайёрлаш учун мавжуд олий таълим тизимида

биринчи навбатда олий таълим

муассасасининг

ҳар томонлама, тўлиқ

мустақиллигини таъминлаш ҳамда марказлашган бошқарувдан воз кечиш давр
талаби деб ҳисоблашга асос мавжуд. Шу сабабли, тўртинчи ташқи омил сифатида
олий таълим муассасаси фаолиятининг мустақиллигини киритиш мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблаймиз (1-расм).

Олий таълим тизимидаги инқилобий ўзгаришлар натижасида яқин келажакда

ушбу тизимда ҳам кескин рақобат муҳити шаклланишини инобатга олган ҳолда,
республикамиз олий ўқув юртларида маркетинг тадқиқотларини реал рақамларга
ҳамда бозор муносабатлари қонуниятларига асосланган ҳолда юқори малакали
маркетинг мутахассислари ёрдамида олиб борилишига зарурат туғилади.

Бугунги кунда олий таълим муассасалари тузилмасида мавжуд бўлган

маркетинг хизмати бўлимлари асосан, битирувчиларнинг бандлик мониторингларини
ўтказиш, тўлов-контракт шартномаларини расмийлаштириш, тўлов-контракт асосида
таҳсил олаётган талабалар бўйича контракт тўловлари пул ҳисоботларини юритиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

11

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

билан шуғулланиши, уларнинг маркетинг тадқиқотларини тўлақонли амалга
оширишларига имконият бермаяпти.















1-расм. ОТМ битирувчисининг рақобатбардошлигини шакллантиришга

таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар[16].

*Изоҳ: ОТМ битирувчиси рақобатбардошлигини шакллантиришда таъсир этувчи тўртинчи

ташқи омил муаллиф томонидан тавсия этилмоқда.


Шу сабабли, дастлабки босқичда қуйидаги таклиф ва тавсияларни амалга

ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

-

олий таълим муассасалари тузилмасидаги маркетинг хизмати бўлимлари иш

фаолиятини такомиллаштириш, жумладан бўлим вазифаларини қайта кўриб чиқиш;

-

маркетинг бўлимларига малакали мутахассисларни жалб қилиш ва бўлим

ходимлари малакасини ҳамда моддий манфаатдорлигини ошириб бориш;

-

олий таълим муассасаларида замонавий таълим хизматларини жорий этиш ва

кўрсатишда инновацион, рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш амалиётини
зудлик билан ташкил этиш;

-

олий таълим муассасаларида қабулни шакллантириш мақсадида олиб

борилган, яъни реал ўрганилган потенциал иш берувчилар эҳтиёжларини ҳамда
ҳукумат доирасида тасдиқланган йўл хариталари ва дастурларини инобатга олган
ҳолда қабул шакллантиришга асос бўлувчи маркетинг тадқиқотларини сифатли
ўтказилиши натижасида тўғри қарор қабул қилинишига эришиш;

-

таълим ва ишлаб чиқариш интеграциялашувини ҳақиқий маънода

таъминлашга эришиш, манфаатли ҳамкорлик йўлларини излаш.

Юқоридаги мулоҳазаларни умумлаштириб, шуни алоҳида қайд этиш

мумкинки, олий таълим муассасаси битирувчиларини рақобатбардошлигини
таъминлаш

учун

биринчи

навбатда

олий

таълим

муассасасининг

Ташқи омиллар

Ички омиллар

Институционал

Меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф

муносабатлари

ОТМнинг мослашувчанлик даражаси

ОТМнинг инновацион ва инвестицион

фаоллиги

Ҳамкорлик муносабатлари

ОТМнинг мустақиллиги*

ОТМнинг педагогик стратегияси

ОТМнинг имиджи ва

рақобатбардошлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

12

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

рақобатбардошлигини таъминлаш лозим. Ваҳоланки, рақобатбардош олий таълим
муассасасигина ривожланиб бораётган меҳнат муносабатлари бозорига замонавий ва
касбий билимларни чуқур эгаллаган, жисмонан бакувват, ақлан етук, ўз касбининг
устаси бўлган рақобатбардош мутахассис кадрларни тайёрлай олади. Шундагина, бу
кадрлар билан мамлакатимизда олиб борилаётган бозор муносабатларига
асосланган демократик давлат ва жамият қурилиши жараёнини жадаллаштириш,
жонажон Фзбекситонимизни ривожланган давлатлар қаторида муносиб ўрин
эгаллашини таъминлаш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Фзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22

декабрдаги

Олий

Мажлисга

Мурожаатномаси.

Фзбекистон

Республикаси

Президентининг расмий веб сайти. http://www.press-service.uz/uz/lists/view/1371

2.

Фзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. “Фзбекистон

миллий энциклопедияси” Давлат миллий нашриёти. Тошкент. 2006-2008. 360-бет.

3.

Иллюстрированный энциклопедический словарь (электронное издание,

воспроизведенное по изданию 1995 года). — М., 1997. Ҳудди шу мазмундаги изоҳ
инглиз луғатларида ҳам келтирилади: Longman dictionary of contemporary English. –
Edinburgh, 2001. – P. 270.

4.

DG COMP website at

http://ec.europa.eu/competition/antitrust/overview_en.html

5.

Холиқов К.О., Дўсанов Р.Ҳ. Рақобат:назарияси, шакллари ва усуллари. Илмий

рисола. ТермДУ. 2009.-6б.

6.

Beknozov N. Iqtisodiyot nazariyasi:Darslik; Mas’ul muharrirlar; i.f.d.prof. Ro’ziyev

J.T.-T.:-2005.-170b.

7.

“Рақобат тўғрисида” ги Фзбекистон Республикасининг қонуни // Тошкент, 2012

йил 6 январь, ФРҚ-319-сон.

8.

Светуньков

С.Г.

Информационное

обеспечение

управления

конкурентоспособностью // Энциклопедия маркетинга. – htpp: // marketing.spb.ru

9.

Парахин К.А., Парахина В.Н. Анализ понятия “конкурентоспособность”.

Сборник научных трудов СевКавГТУ. Серия «Экономика». 2007. №5 ©Северо-
Кавказский государственный технический университет. http://www.ncstu.ru

10.

Благова С.О. Управление конкурентоспособностью товаров на этапах их

жизненных циклов. Автореферат дисс. … к. э. н. – Тула, 2000. 10-23 с.

11.

Абрамов М.Ю. Разработка методов формирования конкурентоспособности

межотраслевого комплекса (на примере лесной, деревообрабатывающей и
целлюлозно-бумажной промышленности). Автореферат дисс. … к. э. н. – М., 2002. 8-
10 с.

12.

Гудушаури

Г.В.

Управление

конкурентоспособностью

продукции

предприятий сахарной промышленности. Автореферат дисс. … к. э. н. – М., 1999. 10-
12 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

13

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

13.

Завьялов П.С., Демидов В. Е. Формула успеха: Маркетинг (сто вопросов – сто

ответов о том, как эффективно действовать на внешнем рынке). – М.:
Международные отношения. 1991. 75-77 c.

14.

Фатхутдинов Р.Ф. Управление конкурентоспособностью вуза//Высшее

образование в России. 2006. №9. 37-38 c.

15.

Максимова

Е.В.

Развитие

конкурентоспособности

студента

в

образовательном процессе университета: автореф.дис. ...канд.пед.наук. Оренбург,
2005. 14-16 с.

16.

Коноплянский Д.А. Формирование конкурентоспособности выпускника

ВУЗа в процессе обучение: роль государственно-частного партнерства. Вестник
КемГУКИ 33/2015.-179 с.

17.

OECD (2017),

Education at a Glance 2017: OECD Indicators

, OECD Publishing,

Paris.

http://dx.doi.org/10.1787/eag-2017-en.



Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Узбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти. http://www.press-service.uz/uz/lists/view/1371

Узбек тилининг изо>^ли лугати. А.Мадвалиев тах,рири остида. "Узбекистон миллий энциклопедияси" Давлат миллий нашриёти. Тошкент. 2006-2008. 360-бет.

Иллюстрированный энциклопедический словарь (электронное издание, воспроизведенное по изданию 1995 года). — М., 1997. Х,УДДИ шу мазмундаги изох, инглиз лугатларида >^ам келтирилади: Longman dictionary of contemporary English. -Edinburgh, 2001.-P. 270.

DG COMP website at

http://ec.europa.eu/competition/antitrust/overview en.html

Холинов K.O., Дусанов P.X- Рацобат:назарияси, шакллари ва усуллари. Илмий рисола. ТермДУ. 2009.-66.

Beknozov N. Iqtisodiyot nazariyasi:Darslik; Mas'ul muharrirlar; i.f.d.prof. Ro'ziyev J.T.-T.:-2005.-170b.

"Рацобаттугрисида" ги Узбекистон Республикасининг крнуни //Тошкент, 2012 йил 6 январь, УРК,-319-сон.

Светуньков С.Г. Информационное обеспечение управления

конкурентоспособностью // Энциклопедия маркетинга. - htpp: // marketing.spb.ru

Парахин К.А., Парахина В.Н. Анализ понятия "конкурентоспособность". Сборник научных трудов СевКавГТУ. Серия «Экономика». 2007. №5 ©Северо-Кавказский государственный технический университет, http://www.ncstu.ru

Благова С.О. Управление конкурентоспособностью товаров на этапах их жизненных циклов. Автореферат дисс.... к. э. н. - Тула, 2000.10-23 с.

Абрамов М.Ю. Разработка методов формирования конкурентоспособности межотраслевого комплекса (на примере лесной, деревообрабатывающей и целлюлозно-бумажной промышленности). Автореферат дисс. ... к. э. н. - М., 2002. 8-10 с.

Гудушаури Г.В. Управление конкурентоспособностью продукции предприятий сахарной промышленности. Автореферат дисс. ... к. э. н. - М., 1999. 10-12 с.

Завьялов П.С., Демидов В. Е. Формула успеха: Маркетинг (сто вопросов - сто ответов о том, как эффективно действовать на внешнем рынке). - М.: Международные отношения. 1991. 75-77 с.

Фатхутдинов Р.Ф. Управление конкурентоспособностью вуза//Высшее образование в России. 2006. №9. 37-38 с.

Максимова Е.В. Развитие конкурентоспособности студента в образовательном процессе университета: автореф.дис. ...канд.пед.наук. Оренбург, 2005.14-16 с.

Коноплянский Д.А. Формирование конкурентоспособности выпускника ВУЗа в процессе обучение: роль государственно-частного партнерства. Вестник КемГУКИ 33/2015.-179 с.

OECD (2017), Education at a Glance 2017: OECD Indicators, OECD Publishing, Paris .http://dx.doi.org/10.1787/eaq-2017-en.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов