Совершенствование структуры управления обучением персонала в регионах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-8
16
4
Поделиться
Каххоров, О. (2018). Совершенствование структуры управления обучением персонала в регионах. Экономика и инновационные технологии, (5), 1–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10625
Отабек Каххоров, Бухарский государственный университет

доцент (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье изложены приоритеты подготовки развитие и совершенствования механизми управления экономическими кадрами, тенденции на рынке услуг экономического образования и связанность непосредственно системой экономического образования, а также цели, задачи и принципы кадровой политики в высших учебных заведениях.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

1

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДЛАРДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ

БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович

БухДУ доценти (PhD)

E-mail:

otabek_kakhkhorov@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ва уларни бошқарув

механизмини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари,
иқтисодий таълим хизматлари бозоридаги тенденциялар ва иқтисодий таълим тизими
ўртасидаги бевосита боғлиқлик ҳамда олий таълим муассасаларида кадрлар сиёсатининг
мақсади, вазифалари ва тамойиллари ёритилган.

Аннотация

:

В этой статье изложены приоритеты подготовки развитие и

совершенствования механизми управления экономическими кадрами, тенденции на рынке
услуг

экономического

образования

и

связанность

непосредственно

системой

экономического образования, а также цели, задачи и принципы кадровой политики в
высших учебных заведениях.

Abstract:

This article describes the priorities for improving and managing the economics

specialists, trends in the market of economic education services, and connectedness directly by the
system of economic education, as well as goals, objectives and principles of personnel policy in
higher education institutions.

Калит сўзлар:

рақобатбардош кадр, таълим хизматлари, меҳнат бозори,

маркетинг, олий таълим хизматлари маркетинги, самарали бошқарув

.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 октябрдаги

олий таълим

соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм

-

фан ва

ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишда
бугунги кундаги олий таълим соҳасидаги бир қатор муаммо ва камчиликларнинг
борлиги, яъни, олий таълим муассасалари қабул квоталарининг қамровининг жуда
пастлиги (умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб

-

ҳунар коллежлари

битирувчиларига нисбатан 7

-

9 фоиз

),

олий

таълим муассасаларининг нуфузи,

профессор

-

ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб

ўринга эга эмаслиги,

олий ўқув юртлари ректорлари ва проректорларини тайинлашда

профессор

-

ўқитувчиларнинг фикри ўрганилмаётганлиги оқибатида

янги тайинланган

раҳбарнинг жамоа билан ишлаш самарадорлиги етарлича бўлмаётганлиги,

тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, илмий фаолият
натижадорлигини ошириш учун зарур шароитларнинг яратилмаганлиги, таълим
жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, профессор

-

ўқитувчилар

малакасини ошириш ишлари талабга жавоб бермаслиги, меҳнат бозоридаги
таркибий ўзгаришларга жавоб берадиган, ёшларимизга касб

-

ҳунар ўргатадиган,

уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантирадиган тизимнинг йўқлиги
таъкидлаб ўтилди

[1].

Юқорида қайд этиб ўтилган муаммо ва камчиликларнинг бош

сабаби олий таълим муасссасалари фаолиятида самарали бошқарув механизмларини
таъминлаш мақсадида марказлашган бошқарувнинг роли катта бўлиши билан бирга,
мустақил, замонавий, инновацион маркетинг тадқиқотларини ўтказиш учун тўлиқ
тизим яратилмаганлигидан далолат беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

2

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Рақобат муҳитининг кучайиб бориши таълим муассасаларининг, бошқарув

қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда масъулияти ва мустақиллигини
оширади. Бошқарув қарорларнинг қанчалик самарали бўлиши кўп жиҳатдан
муассасадаги бошқарув жараёнини, унинг натижаларини ўз вақтида, ҳар томонлама
объектив баҳолаш билан боғлиқ. Бунинг учун эса, замон талабларидан келиб чиқиб,
таълим муассасалари бошқаруви жараёни, унинг самарадорлигини баҳолашда
замонавий усул ва услубларни қўллашни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда таълим
муассаси ички муҳитида бошқарувнинг турли бўғинларида самарадорликни

баҳолашда содда, қулай, эгилувчан услублар етарли бўлмаганлиги учун уларга эҳтиёж
мавжуд. Турли характердаги муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолашга
каратилган ва энг тўғри қарорга келишни таъминлайдиган кўп мезонли комплекс
таҳлил қилиш ва баҳолаш усулларини таълим муассасалари бошқаруви жараёнида
самарали қўллаш ўзининг имкониятлари кенглиги ва истиқболлилиги билан ажралиб
туради. Таълим тизимида рақобатбардош иқтисодчи кадрлар тайёрлашнинг устувор
йўналишларини

белгилаш

ва

таълим

муассасалари

бошқарув

жараёни

самарадорлигини баҳолаш бозор субъектларида қизиқиш уйғотади ва долзарблигини
юқорида келтирилган мулоҳазалар асосида ифодалайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакатимизда қабул қилинган кадрлар тайёрлаш миллий дастурида

иктисодиёт тармоқларини малакали иқтисодчи кадрлар билан таъминлаш устувор
масала эканлиги белгилаб қўйилган. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда ҳамда “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури”да, шунингдек, таълим соҳасидаги бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда, ўрта махсус, касб

-

ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим

муассасаларида таълим сифатини ошириш, малакали, замон талабларига жавоб
берувчи юқори малакали кичик мутахассис кадрларни ҳамда олий таълим
муассасаларида бакалавриат ва магистратура бўйича олий малакали кадрлар
тайёрлаш муҳим омил эканлиги белгилаб қўйилган

[2][3].

Таълим тизимидаги туб

ислоҳотлар, ёш мутахассис

битирувчиларни

ишга

жойлаштириш масалалари Т.Н.Роденкова

,

А.А.Климова, Д.С.Расчетноваларнинг

илмий

нашрларида

ёритилган.

Ўзбекистонлик

иқтисодчи

олимлар

Қ.Х.

Абдураҳмонов,

Ш.Р.

Холмўминов,

Х.П.

Абулқосимов,

Г.Н.

Ахунова,

М.

Мирзакаримовалар меҳнат бозорининг демографик жараёнлар билан боғлиқлиги,
ишсизлик муаммоси, таълим тизими, таълим хизматлари бозори, таълим тизими ва
меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро интеграция муносабатлари борасида илмий
изланишлар олиб борганлар.

Мамлакатимизда ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими ҳамда олий таълим

тизимлари йўналишлари ва ихтисосликларининг янги классификатори ҳамда кичик
мутахассислари ва олий маълумотли мутахассисларга қўйиладиган малакавий
талаблар жорий этилди. Ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими

ҳамда олий таълим

муассасалари соҳасидаги таълим хизматлари бозорининг давлат томонидан тартибга
солиниши таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришга, давлат
ва нодавлат таълим муассасаларининг ривожланишини таъминлашга, асосий таълим
дастурларида кўзда тутилмаган пуллик маслаҳат ва қўшимча хизматлар тизимини
ривожлантиришга асосланади.

Тадқиқот методологияси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

3

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур

ишда иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ва уларни бошқарув механизмини

такомиллаштириш

ва ривожлантиришнинг устувор

йўналишлари, иқтисодий таълим

хизматлари бозоридаги тенденциялар ва иқтисодий таълим тизими ўртасидаги
бевосита боғлиқлик

ҳамда

олий таълим муассасаларида кадрлар сиёсатининг

мақсади, вазифалари ва тамойиллари

ўрганилди

.

Тадқиқот давомида

тизимли

ёндашув ва

таҳлил

қилиш

усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Бухоро вилоятидаги академик лицей ва касб

-

ҳунар коллежларининг йўналишлар

бўйича қамровини ташкил қилиш, лицей ва коллежлар битирувчиларини ва олий
таълим муассасаларини иқтисодиёт йўналишида битирувчи бакалаврлар ҳамда шу
мутахассислик бўйича магистратурани битирган малакали мутахассисларни шаҳар ва
туманлар кесимида иш билан таъминлаш, истиқболда уларга бўлган эҳтиёжни
ўрганиш, кичик мутахассислар ва олий маълумотли иқтисодчи кадрларни тайёрлаш,
уларнинг бошқарувини самарали ташкил этиш ва иқтисодчи кадрлар тайёрлашнинг
бошқарув механизмини такомиллаштириш зарурати мавжуд эканини тақазо этади.
Шу мақсадда вилоят корхоналари учун иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ва уларни
бошқарув механизмини такомиллаштириш учун қуйидаги тизими таклиф этилади (

1-

расм).




Қабул

режаларини шакллантириш

Қабул

прогнозини шакллантириш

















1-

расм. Ҳудудларда иқтисодчи кадрлар тайёрлашнинг

бошқарув тузилмасини такомиллаштириш

1

1-

расмга асосан умумтаълим мактабларини битирган ўқувчилар таълимнинг

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

ЎМКҲТ






КҲК

АЛ

Олий таълим



Олий таълимдан

кейинги таълим






Бакалавр

иа

т

М

аг

ист

р

а

ту

р

а

До

кто

р

ант

ур

а

(DSc)

Ўрта махсус маълумотли

иқтисодчи

кадрлар

Олий маълумотли иқтисодчи

кадрлар

Юқори малакали

иқтисодчи кадрлар

Корхона, ташкилот ва муассасадаги иқтисодчи кадрлар фаолияти

Иқтисодчи кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш

Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув тузилмалари

Ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими бошқармаси

ТД

(Ph

D

)

Пуллик

таълим

хизмати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

4

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

кейинги босқичи

академик лицей ва касб

-

ҳунар коллежларида ўқишни давом

эттиради. Уларни битирганларнинг бир қисми олий таълим муассасаларига
ўқишга киради, қолганлари эса кичик мутахассис сифатида устоз

-

шогирд

тизимига риоя қилган ҳолда вилоят корхона, ташкилот ва муассасаларига ишга
жойлашади. Олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим босқичин и
тамомлаган битирувчиларнинг асосий қисми олий малакали кадрлар сифатида
корхона, ташкилот ва муассасаларда иш билан таъминланади. Қолган қисми эса
магистратурада ўқийди, яна маълум бир қисми эса магистратурани тамомлаб,
таълимнинг кейинги босқичи бўйича таянч докорантурага (PhD) ўқишга кириб
илмий фаолият билан шуғулланади. Ушбу босқични мувафаққиятли тугатганлар
эса олий таълим муассасаларида ёки Ўзбекистон Республикаси Фанлар
Академияси тизимида ташкил этилган докторантураларда (DSc) катта илмий
ходим

-

изланувчилар сифатида ўқишни давом эттиради. Ушбу босқичларни

битирганлар юқори малакали иқтисодчи кадрлар ҳисобланиб, вилоятдаги
корхона, ташкилот ва муассасаларда ўзларининг иш фаолиятларини давом
эттиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

14 сентябрдаги ПҚ

-3276-

сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”

2

ги қарорида

пулли таълим хизматлари кўрсатиш бозорини

жадал ривожлантириш, илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг
инновацион педагогик шакллари, услублари ҳамда замонавий технологияларидан
фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижавийликни ошириш
нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантиришнинг
асосий йўналиш ва вазифалари сифатида белгилаб берилган.

Ҳудудлар таълим тизимида малакали, замон талабларига жавоб берадиган,

рақобатбардош иқтисодчи кадрларни тайёрлаш, олий таълим муассасалари
фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш жараёни билан чамбарчас
боғлиқдир. Таълим тизимида рақобатбардош иқтисодчи кадрлар тайёрлаш тизимини
шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида гапирилганда
қуйидагиларга алоҳида тўхталиб ўтиш лозим:

биринчидан

,

таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича мактабгача таълим,

умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълимини қамраб олувчи янги

узлуксиз ва изчил тизим барпо этилганлиги кўзга ташланади. Мамлакатимизда олий
таълимнинг бакалавр ва магистрлар тайёрлашни назарда тутувчи икки босқичли
тизими жорий этилганлиги диққатга сазавордир. Ушбу йўналишда дастурнинг педагог
ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замон талабларига
мослашувчан, таълимнинг юқори сифатли ва барқарор ривожланишини назарда
тутувчи тизими вужудга келмоқда;

иккинчидан

,

таълим жараёнини мазмунан ислоҳ этиш масаласи бўлиб, бунда

кадрларни ўқитиш ва тарбиялаш миллий тикланиш тамойиллари ва мустақиллик
ютуқлари, халқнинг бой миллий, маънавий ва интеллектуал салоҳияти ҳамда
умумбашарий кадриятларга таянган, инсонпарварликка йўналтирилган, таълимнинг
мазмуни давлат таълим стандартлари асосида ислоҳ қилинмоқда. Таълим
олувчининг шахси, унда таълим олишга бўлган иштиёқни кучайтиришга, мустақил иш
тутишни, ифтихор ва инсоний қадр

-

қиммат туйғусини шакллантиришга алоҳида

2

Ўзбекистон Республикаси Президенит Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 14 сентябрдаги ПҚ

-3276-

сон “Нодавлат таълим

хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”

2

ги қарори

. Lex.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

5

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

эътибор берилади. Илғор педагогик технологиялар, таълимнинг янги шакл ва
услублари, ўқув, шу жумладан дифференциялашган дастурлар амалиётга жорий
этилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, таълим тизимида иқтисодчи кадрларни

тайёрлаш фаолияти учун узлуксиз таълим тизимининг асосий концептуал

қоидаларини

белгилашда қуйидаги устувор йўналишларга таянилади:

узлуксиз таълим ҳар қандай, шу жумладан, иқтисодий таълим тизимини

ташкилий жиҳатдан қайта кўришни назарда тутади;

ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими ва олий таълим узлуксиз таълимнинг ажралмас

қисми ҳисобланади;

узлуксиз иқтисодий таълим тизимининг ривожланиши мавжуд таълим тизими ва

узлуксиз

таълимнинг

ноинституционал

элементларининг

ягона

мажмуага

интеграциялашиш йўналишидан бориши керак.

Бундан ташқари, узлуксиз иқтисодий таълим тизимини шакллантиришда ва

ривожлантиришда қуйидаги қатор устувор йўналишлар кетма

-

кетлиги ҳисобга

олинади:

олий таълимнинг Давлат таълим стандартлари ягона талабларига (шу жумладан,

унинг ажралмас қисмларига

-

олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари

Классификатори

[5]

олий таълим муассасалари битирувчиларига Давлат томонидан

қўйиладиган талаблар) асосланиши;

ягона таълим кенглигини сақлаш ва мустаҳкамлаш;

минтақаларнинг иқтисодий ва хизматлар бозорида фаол касб фаолиятини

амалга оширишга қодир

мутахассисларга

бўлган

ижтимоий

-

иқтисодий

эҳтиёжларини

ҳисобга

олиш;

мутахассисликлар ва таълим хизматларининг рўйхатини кенгайтириш;

минтақа иқтисодиётининг тижорат соҳаси кадрларига бўлган талабини мунтазам

таҳлил қилиш асосида мутахассисликлар ва ихтисосликлар йўналишларини тезкорлик
билан ўзгартириб бориш;

иқтисодий таълимининг мазмуни, ташкилий шакллари ва усулларини

ўзгартириш, ўқитишнинг

шахсга йўналтирилган моделига ўтиш;

академик мобиллик, яъни бир таълим дастуридан бошқасига ўтиш имконияти,

экстернатни ривожлантириш, масофали таълимни кенгайтириш.

Узлуксиз иқтисодий таълим

тизимининг амалиётга

жорий

этилиши, хусусан,

иқтисодиёт

йўналишида

юқори малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш,

бозор

иқтисодиётининг ривожланиши

ҳамда мамлакатимиз таълим муассасалари учун ҳам

катта аҳамият касб этади.

Таълим тизимида рақобатбардош иқтисодчи кадрларни

тайёрлаш, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама

камол топтиришнинг устуворлиги

билан таъминланмоқда.

Иқтисодий таълим хизматлари бозоридаги тенденциялар ва иқтисодий таълим

тизими ўртасидаги бевосита боғлиқликни таъминлаш муаммоларини ечишда таълим
харажатлари ва уларни қоплаш масаласи долзарб ўринга чиқади. Кейинги йилларда
иқтисодий таълим харажатларининг ортиб бориши харажатларни қоплаш
муаммосини туғдириб, таълим жараёни ресурсларни ривожлантиришга катта
эътибор бериш кераклигини кўрсатади. Бу эса талаб этиладиган таълим даражаси ва
сифати, янги ижтимоий

-

иқтисодий шароитларда рақобатбардош кадрларни

тайёрлаш барқарор тизимини кафолатлашни тақозо этади.

Мамлакатимизда

иқтисодий

таълимни

такомиллаштиришда

хорижий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

6

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

омиллардан самарали фойдаланиш йўналишлари устувор аҳамият касб этади.
Республикамиз олий

ва ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими тизимини ривожлантиришга

хорижий инвестицияларни самарали жалб этишнинг устувор йўналишлари
қуйидагилардан иборат:

ривожланган давлатларнинг илғор таълим муассасалари билан қўшма таълим

муассасаларини ташкил этиш;

таълим

муассасаларида касб малакасини ошириш, таълимнинг замонавий

йўналишлари ва мутахассисликларини ривожлантириш бўйича хорижлик иқтисодчи

-

педагоглар ва услубиётчиларни манфаатли шартлар асосида жалб этиш;

маҳаллий ўқитувчилар, иқтисодчи

-

педагогларни хориждаги илмий

-

ишлаб

чиқариш марказларида малака оширишга юборишни давлат ва нодавлат
ташкилотлари томонидан рағбатлантириш;

иқтисодий билимларнинг мамлакатимиз учун долзарб бўлган турли

йўналишлари бўйича ҳамкорликда илмий

-

тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;

таълим тизимида таҳсил олувчилар ва иқтисодчи

-

педагогларнинг инновацион

фаолиятларини турли грантлар ва имтиёзли кредитларни жалб этиш орқали
рағбатлантириш ва бошқ.

Олий таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлиги уларда бошқарув

механизми қандай йўлга қўйилганлигига боғлиқ

.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш

лозимки, олий таълим муассасасида кадрлар бошқаруви муассаса қиёфасини,
обрўсини, жозибадорлигини ҳамда жамиятнинг унга бўлган ишончини белгилайди.
Олий таълим муассасасининг раҳбари муассаса обрўсини ошириш, бошқарув
тузилмаси таркиби ва бошқа олий таълим муассасалари раҳбарлари орасида унинг
мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, жамоатчилик ва бошқарув тузилмаларининг
олий таълим муассасаси имкониятларига нисбатан бўлган ишончини ошириб
боришдан манфаатдордир. Олий таълим муассасасининг имиджи асосан унда
фаолият юритиб келаётган кадрлар салоҳияти, шунингдек, уларнинг таълим
беришдаги тажриба ва малакалари натижасида шаклланади. Олий таълим
муассасасида кадрлар сиёсати, бошқаруви муассаса раҳбарияти олдига қўйилган
асосий мақсад ҳисобланади. Таълим тизимида кадрлар бошқаруви механизми олий
таълим муассасаларида юқори раҳбарият, яъни ректор ҳамда Кенгаш томонидан
ишлаб чиқилиб, кадрларга қўйиладиган талабларни ҳамда асосий вазифаларни
белгилаб беради.

Олий таълим муассасаларида кадрлар бошқарувини самарали ташкил этишдан

кўзланган мақсад олий таълим муассасаси фаолиятининг барча соҳаларини юқори
малакали ва фаол, таълим муассасани стратегик ривожлантиришдаги вазифаларни
юқори савияда амалга оширадиган кадрлар билан таъминлашдан иборат

.

Ушбу

мақсаддан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг кадрлар салоҳиятини
юксалтириш билан боғлиқ асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1. Илмий ва илмий

-

педагогик кадрлар таркибини янгилаш, сифатини яхшилаш

тизимини жорий этиш, бунда:

лавозимларнинг малакавий хусусиятини аниқлаш, кадрларни танлов

асосида

танлаб олиш;

ишчиларнинг меҳнат салоҳиятини баҳолаш, кадрларни аттестация қилиш;

ёш мутахассисларни кўниктириш, раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилиш, инсон

ресурсларини ривожлантириш;

кадрларни юксалтириш, касбга тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

7

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

тайёрлашни режалаштириш;

кадрлар заҳирасини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланишни

таъминлаш.

2. Мотивация тизимини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини ошириш ҳамда

илмий педагогик фаолиятни рағбатлантириш.

3. Профессор

-

ўқитувчилар таркибини ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш, тиббий

хизматни ташкил этиш.

4. Муассасада ўқитувчилар ва ходимлар иш ўрнининг бандлиги учун рақобат

муҳитини яратиш.

5. Кадрлар сиёсатини илмий, услубий, информацион ва молиявий жиҳатдан

таъминлаш

лозим

.

Олий таълим муассасаларида кадрлар сиёсатининг тамойиллари таълим

муассасасида кадрлар сиёсатини амалга оширишнинг асосий йўллари бўлиб, улар
қуйидагилардан иборатдир:

педагогик маданият, илмий

-

услубий тажриба ва касбга оид билимларни

катталардан ёш авлодга етказишдаги (бир

-

бирига узатишдаги) изчиллик;

профессионал педагогик кадрларга бўлган талабни реал комплекс баҳолашга

асосланган кадрлар сиёсатининг илгарилаш ва огоҳлантириш хусусияти;

ўқитувчиларнинг академик ҳуқуқ ва эркинлигига қатъий

риоя қилиш;

умумий бошқарув циклига аниқ киритилган кадрлар муносабатлари

субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, улар фаолиятини ташкил этиш ва
назорат усулларининг шаффофлиги;

аниқ мезонлар асосидаги ўқитувчилар фаолиятининг сифатини баҳолашда

коллегиал қарашнинг устуворлиги;

олий таълим муассасасида ўқитувчиларнинг ўз касбий фаолиятидаги

вазифаларини юқори ва самарали бажариш имкониятини берадиган меҳнат
шароитини яратиш;

таълим муассасаси ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш, кадрлар

масаласини ҳал қилишда қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъминлаш

зарур

.

Олий таълим муассасаларида кадрлар сиёсатини самарали юритиш бўйича

концепция ишлаб чиқиш ва уни амалда жорий этиш кадрлар салоҳиятини
ривожлантиришнинг ягона тизимини яратиш имконини беради. Шунингдек, кадрлар
сиёсатини самарали юритиш бўйича концепциянинг таркибида унинг устувор
йўналишлари ҳам акс эттирилади. Ушбу устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат:

таълим муассасасидаги кадрлар сиёсатининг стратегик йўналиши сифатида

профессор

-

ўқитувчилар

таркибининг миқдорий ва сифатли ҳолатини сақлаб қолиш ва

янгилаш жараёнининг оптимал мувозанатини таъминлаш ҳамда муассаса барча
ходимларининг ўз фаолияти натижасига қизиқиши ва мотивациясини юксалтириш

;

олий таълим муассасасининг корпоратив маданиятини, кадрлар заҳирасини

шакллантириш

;

илмий ва илмий

-

педагогик кадрлар таркибини янгилаш, сифатини яхшилаш

тизимини яратиш, магистратура ва докторантура орқали ўқитувчиларни касбга
тайёрлаш;

кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги усуллари ва тизимини

жорий этиш;

меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, ишчилар меҳнатининг

миқдори, интенсивлиги ва сифатини моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

8

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

яратиш, таълим муассасаси ходимларини мақсадли ижтимоий қўллаб

-

қувватлашни

амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш;

-

кадрлар сиёсатини самарали бошқарув тизимини шакллантириш

лозим

.

Хулоса ва таклифлар

Олий таълим муассасасида асосий мақсадга эришиш учун ҳамда кадрлар

фаолиятини бошқариш жараёнида самарали натижаларни қўлга киритиш мақсадида
кадрлар сиёсатининг назарий томонларига алоҳида аҳамият бериш, шунингдек,
назарий жиҳатдан асосланган тартиб ҳамда тамойилларга қатъий риоя қилиш зарур.

Олий таълим муассасаларида иқтисодий фанларни ўқитиш жамиятнинг

қуйидаги эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши талаб этилади:

бозор муносабатлари тамойилларини кенг тарғиб қилиш ва эркин иқтисодиёт

тартиб ва қоидаларини инсонлар онгига чуқур сингдириш;

иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим бўлган янги мутахассисликлар, яъни

молия, банк ва суғурта ишлари, корпоратив бошқарув ҳамда давлат бошқаруви
бўйича малакали кадрларни тайёрлаш;

таълим тизимида иқтисодчи олимлар, иқтисодчи педагоглар ва иқтисодчи

тадқиқотчиларни тайёрлаш.

Юқорида келтирилган йўналишлар фаолиятига тескари таъсир кўрсатувчи

омилларга институционал чекланишлар ҳамда маблағлар етишмовчилиги киради,
шунингдек, моддий ва молиявий маблағлар, ўқув адабиётлари ва иқтисодчи кадрлар
тақчиллиги институционал имкониятлар чекланишига сабаб бўлади.

Иқтисодчи

кадрларни

тайёрлаш

тизимини

ривожлантиришда

устувор

йўналишлардан

яна бири янги маълумотлар ва янгича ўқитиш усулларини

ўзлаштириш ҳамда жорий этишдан иборатдир. Шунингдек, иқтисодий билимларни
кенг тарғиб этишда ва иқтисодий таълим тизимини замон талаблари даражасига
мослаштиришда рағбатлантирувчи воситалардан самарали фойдаланиш

зарурлигини

тақозо этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Жадал ривожланаётган иқтисодиёт учун замонавий кадрлар керак.

Ўзбекстон

Республикаси

Президентининг

расмий

веб

-

сайти.

http://www.president.uz/uz/lists/view/2107

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни.

http://lex.uz/docs/16188

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури

тўғрисида”ги Қонуни

.

http://lex.uz/docs/48401

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенит Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 14

сентябрдаги ПҚ

-3276-

сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада

ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Lex.

uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги

“Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343

-

сон

қарори.

http://lex.uz/docs/361387

Библиографические ссылки

Жадал ривожланаётган ицтисодиёт учун замонавий кадрлар керак. Узбекстон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. http://www.president.uz/uz/lists/view/2107

Узбекистон Республикасининг "Таълим тугрисида"ги Цонуни. http://lex.uz/docs/16188

Узбекистон Республикасининг "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тугрисида"ги К,онуни. http://lex.uz/docs/48401

Узбекистон Республикаси Президенит Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 14 сентябрдаги ПК.-3276-сон "Нодавлат таълим хизматлари курсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида"ги царори. Lex.uz

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2001 йил 16 августдаги "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдикдаш туг р исида" ги 343-сон к,арори. http://lex.uz/docs/361387

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов