Роль легкой промышленности в развитии внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
128-136
20
5
Поделиться
Махмудов, Ш., & Исаев, Р. (2017). Роль легкой промышленности в развитии внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (3), 128–136. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9266
Ш Махмудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Р Исаев, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы оценки роли легкой промышленности в развитие внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИ

РИВОЖИДА ЕНГИЛ САНОАТНИНГ ЎРНИ

Ш.Махмудов, ТДИУ мустақил изланувчиси,

Р.А. Исаев, ТТЕСИ доценти

E-mail:

sh.makhmudov@gmail.com

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий

фаолияти ривожида енгил саноатнинг ўрнини баҳолаш масалалари ўрганилган.

Аннотация:

В статье рассмотрены вопросы оценки роли легкой

промышленности в развитие внешнеэкономической деятельности Республики
Узбекистан.

Abstract:

In clause, the questions of an estimation of a role of a light industry

in development of foreign trade activities of Republic of Uzbekistan are considered.

Калит сўзлар:

ташқи иқтисодий фаолият, экспорт, импорт, ташқи

фаолият сиёсати, бозор талаби.

Кириш

Маълумки, пахтачилик Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин

эгаллайди. Пахта хомашёси бугунги кунда республикамиз экспортининг асосий
қисмини ташкил этиш билан бирга, мамлакатимиз учун зарур бўлган валюта
захирасини шаклланишига имконият яратмоқда. Шу билан биргаликда пахта
толасини хомашё сифатида экспорт қилиш иқтисодий нуқтаи назардан
самарали эмас. Шу боисдан, республикамиз ҳукумати томонидан қабул
қилинган ривожланишнинг Ҳаракат дастурида ишлаб чиқарилаётган пахта
толасининг асосий қисмини мамлакатимизда чуқур қайта ишлаган ҳолда
қўшимча қиймат яратадиган тайёр енгил саноат маҳсулотларининг кенг
турларини ишлаб чиқаришга асосий эътибор қаратилмоқда [1]. Пахта ва пахта
маҳсулотлари экспортининг самарадорлигини ошириш мамлакатимиз экспорт
салоҳиятини юксалтириш эса нафақат мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодий
ҳамжамияти билан интеграциялаштиради, барқарор иқтисодий ўсишини
таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташқи савдо бўйича тажрибанинг

етарли эмаслиги, экспорт инфратузилмасининг ривожланмаганлиги ва бошқа
бир қатор омиллар туфайли мамлакатимизда маҳсулотлар экспортини амалга
оширишда муайян камчиликларга йўл қўйилди. Бундай ҳолатнинг олдини олиш
мақсадида мамлакатимиз ҳукумати томонидан бутун пахтачилик тармоғини
ислоҳ қилиш бўйича бир қатор чора тадбирлар амалга оширилди, жумладан,
ташқи савдо соҳасида мослашувчан экспорт сиёсати юритила бошланди. Бу
ислоҳот интенсив маркетинг сиёсатини юритиш, молиялаштиришнинг муқобил
манбаларини танлаш, Ўзбекистон енгил саноати маҳсулотлари экспортининг
жўғрофиясини кенгайтиришга қаратилди. Республикамизда енгил саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни сотиш мажмуа экспорт салоҳиятини
бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш муҳим
масалалардан саналади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Халқаро савдо ва ташқи иқтисодий фаолият масалалари иқтисодий

фанлар тизимида қадимгиларидан бири ҳисобланади. Ушбу фаолият
масалалари биринчи марта XV-XVIII асрларда меркантилистлар томонидан
қараб чиқилган бўлиб, улар мулоҳазаларига кўра, ҳар бир мамлакат
аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун кўпроқ маҳсулот экспорт
қилиниши ва камроқ маҳсулот импорт қилиниши лозимдир. Экспорт ҳамда
импорт ўртасидаги тафовут улар томонидан миллий бойликнинг соф ортган
қисми деб ҳисобланган.

Иқтисодий фанлар асосчиси Адам Смит меркантилизм назариясини

қаттиқ танқид остига олади [2]. У ва унинг давомчилари эркин савдо халқаро
савдо иштирокчиларининг барчаси учун муҳим ва фойдалидир, аммо хўжалик
юритиш жараёнларига давлатнинг фаол аралашуви мамлакат иқтисодиёти учун
зарарлидир деб таъкидлашади.

Давид Рикардо Адам Смитнинг мутлақ устунлик назариясининг

ривожлантиради ва халқаро савдо ҳар икки мамлакатдан бириси учун фойдали
бўлади, агарда ҳаттоки улардан бирортаси конкрет товар ишлаб чиқаришда
мутлақ устунликка эга бўлмасада, деб кўрсатади [3].

Джон Стюарт Милл биринчи марта жаҳон бозорида нарх ўрнатишни

тушунтиришда “талаб ва таклиф қонуни”ни таърифлаб берди [4].

Ўзаро талаб назарияси базаси асосида Джон Милл томонидан оғзаки

билдирилган фикр бўйича Англиялик иқтисодчи Альфред Маршалл ҳозирги
вақтда ҳам асосий бўлган ва халқаро савдо моҳиятини очиб берувчи умумий
мувозанат моделини яратди [4].

У томонидан яратилган истеъмолчининг ортиқчалиги ҳақидаги тушунча

халқаро савдонинг тақсимот самарасини таҳлил қилишда муваффақиятли
қўлланилиб келмоқда.

ХХ асрнинг кўплаб буюк иқтисодчилари – Эли Хекшер, Бертил Олин,

Джеймс Мид, Пол Самуэльсон, Василий Леонтьевлар томонидан ҳам халқаро
савдо муаммолари атрофлича ўрганилган.

Швециялик иқтисодчилар – неоклассик Эли Хекшер ва унинг шогирди

Пертил Олиннинг тадқиқотлари ХХ аср 20 – йиллари ўртасида халқаро савдо
назарияси соҳасида ҳақиқий портлаш бўлди. Улар томонидан Хекшер – Олин
назарияси деб ном олган халқаро савдо назариясини яратдилар.

Ушбу назарияга биноан ташқи савдонинг таркиби ва жўғрофий йўналиши

мамлакатнинг ишлаб чиқариш омиллари билан нисбий таъминланганлиги
билан аниқланади. Ушбу назариянинг муҳим томони фақатгина бу билан эмас,
балки унинг асосида мамлакатни ишлаб чиқариш омиллари билан таъминотини
ўзгартириш орқали унинг ташқи савдо фаолиятини ўзгартиришга олиб
келадиган иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга ҳам
ёрдам беради.

Хекшер - Олин назариялари кузатиш ва интуицияга асосланган

фикрлашга таянган бўлса, Самуэльсон томонидан математик исботлаш йўли
танланди. У Хекшер - Олин назарияси асосий жиҳатларини қатъий исботлашга
имкон берадиган қаттиқ жиҳатларни киритади [5].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Пол Самуэльсон ва Рокольд Джонс илмий ишларида мамлакатнинг ишлаб

чиқариш омиллари билан таъминланганлиги ва ташқи савдо ўртасидаги ўзаро
алоқалар каби масалаларгина ўрганилмай, балки жамиятнинг ҳар хил ижтимоий
гуруҳлари ўртасида тушум тақсимотига савдо муносабатлари ўрнатилиши
таъсир доиралари кабилар ўрганилган [6]. Ушбу масалалар савдо сиёсатини
амалга оширишда ўта муҳимлиги билан ажралиб туради.

Таниқли Америка иқтисодчиси Пол Круг-Манн ишларида ҳозирги вақтда

халқаро савдонинг бир қанча тенденцияларини тушунтириш имкониятини
бермайдиган масштабда иқтисод бўлган монополистик рақобат ва савдонинг
бир қанча бошқа моделлари амал қилиш шароитида ташқи савдо масалалари
тадқиқ қилинган [5]. Унинг бир қанча тадқиқотларида савдо сиёсатининг
оқибатлари таҳлил қилинади ва протекционизмга қарши эркин савдонинг
устунлиги асослаб берилади [5].

Ягдиш Н. Бхогвоти маълум бир шароитларда экспортга йўналтирилган-

ликнинг ошиши савдо шароитининг етарлича ёмонлашувига олиб
келишлигини, натижада реал даромад пасайиши келиб чиқишлигини исбот
қилди [7].

Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо ва ташқи савдо сиёсатининг ҳар

хил томонларининг ўзига хос жиҳатлари Алимов А., Бедринцев А., Бекмуродов
А., Хачиев Г., Исломов Б., Расулов А., Саидова Г., Трушин Э., Чекес С.,
Сиражиддинов К. каби иқтисодчиларнинг асарларида ўрганилган. Хусусан,
А.Алимов тадқиқотларида ўтган асрнинг 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошида
Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларининг ҳолати атрофлича таҳлил
қилиниб, келгусидаги ташқи иқтисодий фаолият башоратланган [8].
Бекмуродов А. ва Хачиев Г. ларнинг илмий тадқиқотлари экспорт салоҳиятини
амалга ошириш учун маҳаллий корхоналарда маркетинг фаолиятини
жонлаштиришга бағишланган [8].

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани батафсил ёритишда илмий тадқиқотларнинг диалектика

назариясига таянган ҳолда амалий ва эмпирик усулларидан кенг фойдаланилди.

Ҳозирги вақтда иқтисодчилар ўртасида ривожланиш йўлига чиққан

мамлакатлар иқтисодиётини юксалтиришнинг, аҳолиси фаровонлигини
яхшилашнинг асосий омили сифатида – саноатлаштиришдир, деган қарашлар
муҳим ўрин тутади. Иқтисодчилар шуни қайд этишадики, бунда муҳим ролни
ташқи иқтисодий савдо ҳам ўйнайди. Шу билан биргаликда, қандай ташқи
иқтисодий сиёсат энг муқобил бўлишлиги ҳамон мунозарали бўлиб қолмоқда.

Ўтган асрнинг 50-60 йилларида ривожланган мамлакатларда энг

жозибали фаолият бу - импорт ўрнини босиш сиёсати саналган.
Ривожланишнинг ушбу стратегияси иқтисодиётни саноатлаштиришни биринчи
ўринга қўйишни илгари суриб, унга “маҳаллий ишлаб чиқарувчилар
маҳсулотларини жалб этиш орқали катта ҳажмдаги ички бозордаги таркибий
ўзгаришларни келтириб чиқарадиган йирик саноат мажмуаларини қуриш ва
шундан кейин уларни экспортга йўналтириш” орқали эришишни назарда
тутади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Импорт ўрнини босиш сиёсатининг асосий хусусияти импортни

чегаралаш ва дискриминация қилиш ёрдамида иқтисодиётни саноатлаштириш
ҳисобланади.

Бошқача сўз билан айтганда, импорт ўрнини босиш сиёсатини олиб

бориш ички бозорда рақобатга бардошлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий
ишлаб чиқарувчилар ривожланиши учун сунъий рағбатлар (ташқи савдо ва
валюта) яратишни назарда тутади.

Шу билан биргаликда, енгил саноат, умуман республикамиз ташқи

иқтисодий фаолияти самарадорлигини янада оширишда импорт ўрнини босиш
сиёсатини эмас, балки экспортга йўналтирилганлик сиёсатини амалга ошириш
мақсадга мувофиқ бўлади. Экспортга йўналтирилган сиёсатнинг мақсади ҳам
иқтисодиётни саноатлаштириш ҳисобланади. Аммо унга ташқи савдо
чекланишлари ва импорт дискриминацияси ёрдамида маҳаллий ишлаб чиқариш
орқали импорт ўрнини босиш орқали эмас, балки иқтисодиётнинг очиқлиги,
ташқи савдонинг эркинлаштирилиши ва мамлакат экспорт салоҳиятини
кенгайтириш орқали эришилади.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон енгил саноати пахта толаси, ипак, жун ва тери каби маҳаллий

хомашёларни қайта ишлаш бўйича кўп асрли анъаналарга эга бўлган тармоқ
ҳисобланади. Ҳозирги пайтда енгил саноат экспорт операцияларини амалга
оширувчи тармоқлар ўртасида юқори рейтингга эга. У экспорт қилинадиган
товарларнинг энг кенг номенклатурасига, яъни ип-калавадан тортиб то тайёр
маҳсулотгача эгалиги билан ажралиб туради. Ана шу нуқтаи-назардан
тармоқнинг экспорт салоҳияти кенг кўламли бўлиб, унинг тараққиёт йўналиши
қарорлар қабул қилинаётган пайтдаги шароит, стратегик инвесторларнинг
мавжудлиги, товарлар бозоридаги жаҳон конъюнктураси, мавжуд бизнес-
режанинг самарадорлиги, экспорт ишлаб чиқаришнинг талабларига мос
келадиган кадрларнинг тайёргарлик даражасига ва ҳ.к.ларга боғлиқ.

1991 йилгача мамлакатимизда тайёрланган пахта толасининг 10% дан

камроқ қисми қайта ишланган, холос. Маҳсулот экспортининг ҳажми эса 7,7
млн. АҚШ долларидан ошмаган эди.

Ҳозирги пайтда республикамиз енгил саноатининг асосий қисми

“Ўзбекенгилсаноат” АЖга жамланган бўлиб, 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра
“Ўзбекенгилсаноат” АЖ таркибида 412 та корхона фаолият кўрсатаётган бўлиб,
шулардан Қорақалпоғистон Республикасида – 7, Тошкент шаҳрида - 110,
вилоятларда: Андижон – 65, Тошкент – 56, Фарғона – 43, Наманган – 40,
Бухоро – 32, Самарқанд – 14, Хоразм – 17, Сирдарё – 10, Қашқадарё – 9, Жиззах
– 9, Сурхондарё – 6, Навоий – 3 та.

Замонавий бозор талабига мос келадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни

ривожлантириш учун корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини, яъни асосий
ишлаб чиқариш воситаларини янгилаш, ходимлар малакасини ошириш,
уларнинг меҳнат шароитини тубдан яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнига
замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, бозор талабларини мунтазам
равишда ўрганиб бориш, кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланишни йўлга
қўйиш керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ бўйича асосий кўрсаткичларининг ўсиш

суръатларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, 2011 йилда товар маҳсулоти
ишлаб чиқариш ҳажми 1445,8 млрд. сўмни ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан
ушбу кўрсаткич ошиши суръати 23,6 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич
2016 йилда 3714,5 млрд. сўмни ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан 18 % га
ошган. Калава ишлаб чиқариш 2016 йилда 348,6 минг тоннани ташкил этган ва
ўтган йилга нисбатан унинг ҳажми 41,4 минг тоннага ошган. Ип газламалар
ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилда 198,7 млн. кВ. метрни ташкил этиб, ўтган
йилга нисбатан 9,0 фоизга ошган. Тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажми эса 2016 йилда 219,8 млн. донани ташкил этиб, 2015 йилга
нисбатан унинг миқдори 35,1 млн. донага кўпайтирилган. Натижада 2016 йилда
12786 та иш ўринлари яратилган [9].

жадвал


Ишлаб чиқариш ҳажми ҳар йилига ошиши билан бир қаторда экспорт

ҳажми ҳам ошиб борди. “Ўзбекенгилсаноат” АЖ корхоналари томонидан
экспорт ҳажми 2000 йилда 120 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бу
кўрсаткич 2005 йилда 239,4 млн. АҚШ доллари ташкил этган ёки қарийб 2
баробарга ошган. Ушбу кўрсаткич 2010 йилда 619,1 млн. АҚШ долларини
ташкил этиб, 2005 йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 2,6 баробарга ошиши
таъминланган. 2015 йилда тармоқ корхоналарининг экспорт ҳажми 868,2 млн.
АҚШ долларини ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан 1,4 баробарга ошган. Бу
борадаги ишлар янада ривожлантирилиб, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 1146,5
млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан 1,32 баробарга ошган
[10].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Расм. “Ўзбекенгилсаноат” АЖ корхоналарининг экспорти

Манба: “Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг маълумотлари асосида тузилган.

Янгиликлар ва замонавий технологик қарорларнинг жорий этилиши,

уларни “Ўзбекенгилсаноат” АЖ фаолиятининг устувор йўналишлари қаторида
бизнинг воқелигимизга мослаштириш амалга оширилди. Акционерлик жамияти
томонидан корхонани замонавий юқори ишлаб чиқариш ускуналари билан
жиҳозлаш бўйича кўламли ишлар олиб борилмоқда. 2015-2016 йилларда 122 та
республика пахтани қайта ишлаш корхоналарида техник аудит ўтказилди.
Аудит натижаларига кўра, 28 та корхонада тўлиқ модернизациялаш (лойиҳалар
қиймати 231,7 млн.долл.) ва 34 та корхонада қисман модернизациялаш
(лойиҳалар қиймати 147,4 млн.долл.) ни кўзда тутадиган 2015-2018 йилларда
корхоналарни янада модернизациялаш дастури ишлаб чиқилди.

2015-2020 йилларда Ўзбекистон тўқимачилик ва енгил саноатини

ривожлантириш Дастури доирасида умумий қиймати 1 млрд. АҚШ долларидан
ортиқ бўлган енгил саноатдаги 80 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш
режалаштирилмоқда. Уларнинг амалга оширилиши пахта толасини ички қайта
ишлаш даражасини умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 70% ига етказиш ва
тўқимачилик саноати экспорт салоҳиятини 2 баравардан ортиқроққа кўтариш
имкониятини беради. Энг жозибадор лойиҳалар қаторида қуйидагиларни
келтириш мумкин:

- “LT Textile Cooperaties U.A.” компанияси билан Қарши туманида 22,0

минг тн. аралаш калава ва 5 млн. м. газлама ишлаб чиқариш йиллик қувватига
эга бўлган тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил қилиш;

- Учқўрғон туманида 7,0 минг тн. аралаш пахта калавалари ишлаб

чиқариш йиллик қувватига эга бўлган йигирув ишлаб чиқаришини ташкил
қилиш;

- Андижон вилоятидаги “Бобур” ОАЖ негизида 10,0 млн.кв.м. газлама ва

25,0 млн. дона буюмлар ишлаб чиқариш йиллик қувватига эга бўлган “ Nanyang


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

M&F Home textile Co.Ltd” билан биргаликда калава ва газламалар ишлаб
чиқаришини ташкил қилиш;

- “Самарқанд Евро Осиё Текстиль” ОАЖ негизида 0,4 млн. комплект

юмшоқ жиҳозлар ва 1,2 млн. дона тайёр буюмлар ишлаб чиқариш йиллик
қувватига эга тўқимачилик комплексини ташкил қилиш;

- Хоразм вилоятида “Катқалъа текстиль” ОАЖ негизида 25 млн. жуфт

трикотаж пайпоқлари ишлаб чиқаришини ташкил қилиш.

Мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий

тузилишини белгилашда ҳал қилувчи ўринлардан бирини эгаллаб келаётган
енгил саноат тармоғи кейинги йилларда бу борада ўз мавқеини, маълум,
маънода, саноатнинг бошқа тармоқларига бўшатиб бермоқда. Асримиз бошида
унда мамлакатимиз саноат маҳсулотларининг 1/5 қисми яратилган бўлса,
орадан ўн йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб бу кўрсаткичнинг даражаси 1/7га тенг
бўлиб қолмоқда. Бу саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий
тузилмасида енгил саноатнинг ҳиссаси шу давр оралиғида деярли 30,0%га
пасайди, демакдир.

Албатта, мамлакатимиз саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг

таркибий тузилишини белгилашда кейинги йилларда машинасозлик ва ёқилғи
саноат тармоқлари улушининг ортганлигини ижобий баҳолаш лозим. Лекин бу,
фикримизча, енгил саноат тармоғи улушининг пасайиши ҳисобига амалга
оширилиши керак эмас. Шунингдек, бир пайтнинг ўзида, электроэнергетика,
қора ва рангли металлургия, кимё, ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш, қурилиш
материаллари ва озиқ-овқат каби саноат тармоқлари бу жараёнда ўз
мавқеларини сақлаб қолган бир пайтда бу нарса енгил саноат миқёсида
уддаланмаганлиги унчалик тушунарли бўлмаганлиги учун жуда кўплаб
саволларни кун тартибига қўядики, уларга асосли тарзда атрофлича жавоб
бериш лозим. Чунки мамлакатимиз саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг
таркибий тузилмасида енгил саноатнинг ҳиссаси 2001-2009 йиллар оралиғида
муттасил равишда пасайиш тенденциясига эга бўлиб, ушбу кўрсаткичнинг
даражаси 20,0%дан 12,1%гача пасайган (пасайиш суръати деярли 40,0%) бўлса,
2010 йилдан бошлаб вазият тескари томонга ўзгара бошлади. Саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилмасида енгил саноатнинг
ҳиссаси 2009 йилда 12,1%ни ташкил этган бўлса, унинг 2010 йилдаги даражаси
– 13,1%га, 2011 йилда – 13,4%га, 2013 йилда – 13,9%га, 2014 йилда - 15,5%га,
2015 йилда – 15,6 %га ва 2016 йилда эса 15,7 %га тенг бўлди. Бу рақамлардан
кўриниб турибдики, яқин келажакда ва истиқболда енгил саноат тармоғи саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилмасида ўз мавқеини қайта
тиклаб олиши сари йўл тутилганлиги, шубҳасиз. Бундай шароитда
мамлакатимиз

енгил

саноати

тараққиётининг,

жумладан,

молиявий

жиҳатларини тадқиқ этиш, бу ерда мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ва
уларни ҳал қилиш йўлларини илмий-амалий жиҳатдан асослаб бериш ўта
долзарблик касб этишини яна бир марта қайд этиб ўтиш жоиз.

Хулоса ва таклифлар

Енгил саноат тараққиёти замонавий ҳолатининг комплекс таҳлили,

умуман олганда, унинг ривожланишида ижобий тенденциялар бўлишига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

8

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қарамасдан, бу тармоқнинг иқтисодий ўсиш суръатларига ва узлуксиз
молиявий барқарорлигига салбий таъсир қилаётган бир неча муаммоларнинг
сақланиб қолганлигини кўрсатмоқда. Фикримизча, бу борадаги ўзининг тезроқ
ечимини кутаётган ва тизимли тавсифга эга бўлган асосий муаммолар
қуйидагилардан иборат:

а) хорижий мамлакатлардан Ўзбекистондаги ишлаб чиқаришнинг

нисбатан юқори даражадаги материал, энергия ва меҳнат сиғимида ўз
ифодасини топаётган енгил саноатнинг техникавий ва технологик жиҳатдан
ортда қолаётганлиги;

б) мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий енгил саноат

товарларининг нисбатан кучсиз рақобатбардошлиги, Ўзбекистон ва жаҳон
бозорида сотилаётган маҳсулотларнинг умумий ҳажмида инновацион
маҳсулотлар ва “ноу-хау” ҳиссасининг пастлигида ўз ифодасини топаётган
тармоқ корхоналари инновацион ва инвестицион фаолиятининг нисбатан паст
даражада эканлиги;

в) айрим ҳолларда мамлакатимизнинг бошқа мамлакатларга боғлиқлиги

кучайишининг сабабига айланган импорт салмоғининг нисбатан юқорилиги;

г) мамлакатимиз ички бозорида ўзбекистонлик ва хорижий товар ишлаб

чиқарувчилар ўртасида рақобатнинг кескинлашувида ифодаланган истеъмол
товарлари маданийлашган бозорининг мавжуд эмаслиги;

д) барча технологик жараёнлар бўйича асосий ва ёрдамчи ишчилар,

бошқарув кадрлари, юқори малакали мутахассислар дефицитида ўзини намоён
этаётган социал ва кадрлар муаммоси.

Фикримизча, енгил саноатда юқорида қайд этилган тизимли

муаммоларнинг вужудга келиши, энг аввало, тармоқ ичидаги ва тармоқ
ташқарисидаги сабаблар билан белгиланади. Улар, бир томондан, тармоқнинг
ўз фаолияти ва иккинчи томондан, содир бўлаётган институционал қайта
қуришлар, миллий иқтисодиётдаги, мамлакат қонунчилик соҳасидаги ва ташқи
иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришлар, шунингдек, жаҳон иқтисодиётидаги
ўзгаришлар билан боғлиқ.

Вужудга келган юқоридаги вазиятни ижобий томонга фақат инновацион

фаолиятни жадаллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини янги техник-
технологик даражага кўтариш ва рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш
ҳажмини йиллар бўйича барқарор ўсишини таъминлайдиган қулай
шароитларни яратишга йўналтирилган махсус чоралар Дастурини зудлик билан
ишлаб чиқиш, муҳокама этиб қабул қилиш ва уни ҳаётга татбиқ этиб
ўзгартириш мумкин, холос. Бу жараёнда уларнинг молиявий жиҳатларига
ҳамда кадрлар масаласига жиддий эътибор бериш алоҳида аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

«Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида»ги фармони. //Халқ сўзи, 08.02.2017 й. №28 (6722).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

9

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2.

Adam Smith. An Jnquiry into the Nature and Causes of the Wealth of

Nations. A selected Fdition. Edited with an Jntroduction and Njtes by Kathrun
Sutherland. – Oxford University Press. 1998. 618 pp.

3.

Ricardo David. The Principles of Political Economy and Taxation.-

Cambridge University Press. 1951.

4.

Alfred Marshall. Principles of Economics. 8 th edition. – Macmillion and

Co.Ltd. 1920. http: // www. Econlib. org / library / Marshall / marpcontents. htme.

5.

Черенков В.И. Международный маркетинг: Учеб. Пособие. –СПб.:

ИВЭСЭП, Знание, 2003.

6.

Krugman Paul. The Myth of Asiaa Miracle. Foreign Affairs. 1994. vol. 73.

Pp.62-78.

7.

Багиев Г.Л., Моисеева Н.К., Никифорова С.В. Международный

маркетинг. –СПб.: Питер,2001.

8.

Сирожиддинов Ж. Проблемы повышения эффективности внешней

торговли. Узбекистана. – Т.: Университет Мировой экономики и дипломатии,
2004.

9.

“Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг 2014-2016 йиллар ҳисобот материаллари.

10.

Uzbekistan textile (2016-2017) №08. c.4-6.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида»ги фармони. //Халк сузи, 08.02.2017 й. №28 (6722).

Adam Smith. An .Inquiry into the Nature and Causes of the Wealth of Nations. A selected Fdition. Edited with an .Introduction and Njtes by Kathrun Sutherland. - Oxford University Press. 1998. 618 pp.

Ricardo David. The Principles of Political Economy and Taxation.-Cambridge University Press. 1951.

Alfred Marshall. Principles of Economics. 8 th edition. - Macmillion and Co.Ltd. 1920. http: // www. Econlib. org / library / Marshall / marpeontents. htme.

Черенков В.И. Международный маркетинг: Учеб. Пособие. -СПб.: ИВЭСЭП, Знание, 2003.

Krugman Paul. The Myth of Asiaa Miracle. Foreign Affairs. 1994. vol. 73. Pp.62-78.

Багиев Г.Л., Моисеева U.K., Никифорова С.В. Международный маркетинг. -СПб.: Питер,2001.

Сирожиддинов Ж. Проблемы повышения эффективности внешней торговли. Узбекистана. - Т.: Университет Мировой экономики и дипломатии, 2004.

“Узбекенгилсаноат” АЖнинг 2014-2016 йиллар хисобот материаллари.

Uzbekistan textile (2016-2017) №08. с.4-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов