Вопросы развития процесса вертикальной интеграции в управлении промышленными предприятиями

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
18-24
15
3
Поделиться
Муллабаев, Б. (2015). Вопросы развития процесса вертикальной интеграции в управлении промышленными предприятиями. Экономика и инновационные технологии, (4), 18–24. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8381
Б Муллабаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрено применение международного опыть совершенствования вертикалной интеграционной стратегии в управлении инновационной деятельности производственных предприятий в националной экономики Республики Узбекистана. Также преведены идеи по совершенствованию вертикалной интеграционной стратегии в результатах ислодований автора.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Б. Муллабаев,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ВЕРТИКАЛ

ИНТЕГРАЦИЯ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье рассмотрено применение международного опыть

совершенствования вертикалной интеграционной стратегии в управлении
инновационной деятельности производственных предприятий в националной
экономики

Республики

Узбекистана.

Также

преведены

идеи

по

совершенствованию вертикалной интеграционной стратегии в результатах
ислодований автора.

This article considers the application of international experience of improving

the vertical integration strategy in managing the innovation activity of the production
enterprises in the national economy of the Republic of Uzbekistan. And also
mentioned ideas of improving vertical integrated strategy in researches results of
author.

Калитли сўзлар:

вертикал интеграция, бошқарув, компания, инновация,

горизонтал, диверсификация.


Ҳозирги

кунда

давлатимиз

томонидан

истиқболли

саноат

маҳсулотларининг рақобатдошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида янги
сегментларни кенгайтириш ва эгаллаб олиш масалалари долзарб бўлиб, бу
орқали ташқи иқтисодий фаолиятни жадаллаштириш, жаҳон меҳнат
тақсимотида ўз ўрнини эгаллаш масалалари ҳал этилиши режалаштирилмоқда.
Чунки мамлакат иқтисодиётида ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация
қилиш ва янгилаш, замонавий инновацияларга асосланган юксак самарали
технологияларни

жорий

этиш

орқали

жаҳон

ҳамжамиятига

интеграциялашувини таъминлаш мумкин.

Бундай тадбирларни изчиллик билан амалга ошириш эса, ўз навбатида,

саноат корхоналарида инновацион фаолликни ошириш, инвестицияларни жалб
этиш дастурларини ишлаб чиқишни талаб этади. Корхоналарда инновацион
жараёнларни тизимли шакллантиришга тааллуқли муаммоларни ҳал этишга
уринган олимларнинг илмий ишларини ўрганиш шуни кўрсатадики,
инновацион

фаолиятни

самарадорлиги,

биринчи

навбатда,

корхона

стратегиясини такомиллаштириш даражасига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодий муносабатларнинг тубдан

ўзгариши, мамлакатда фаолият юритаётган барча хўжалик юритувчи
субъектларни бир

-

бирлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга

олиб келади. Чунки жамиятда ҳар бир ишлаб чиқаришнинг ривожланиши якка
ҳолатда амалга ошмайди. Шу боис мамлакат иқтисодиётида корпоратив
секторларни шакллантириш ҳозирги куннинг долзаб масаласига айланиб
бормоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Чунки бундай корпоратив секторларни ташкил этиш замирида бозор

муҳити ўзгаришларига тез мослашишга қодир бўлган янги бошқарув
тузилмаларини барпо этиш имкониятини юзага келтириб, ишлаб чиқариш
узвийлигини таъминлашга эришилади. Бу борада Ўзбекистон Республикасида
сўнгги йилларда амалга оширилган иқтисодий ўзгаришларнинг муҳим
тенденцияларидан бири сифатида корпоратив интеграциялашув, йирик
интеграциялашган корпоратив тузилмалар, холдинг компанияларни ташкил
этилишини келтириб ўтиш лозим.

Корпоратив интеграциялашув, авваламбор, ишлаб чиқариш харажатларини

пасайтириш, маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш ҳамда шу орқали фойданинг
ошишини, инвестициялардан олинадиган самарани таъминлаш ва компаниялар
рақобат мавқеини кучайтириш зарурати билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиётининг нисбатан барқарорлашуви шароитида
корпоратив бирлашмалар ривожланишини таъминлаш вазифаси долзарб
масалага айланди, ҳамда бу масаланинг ечими эса, корпорация ишлаб
чиқаришини бошқариш ва уни такомиллаштириш даражаси билан белгиланади.

Бундан кўринадики, ҳозирги ишлаб чиқариш жараёнларида бошқаришнинг

илмий жихатдан асосланган замонавий усулларидан етарлича фойдаланмаслик
маблағларнинг тарқаб кетишига, моддий ва молиявий ресурслардан
фойдаланиш самарадорлигининг пасайишига олиб келади. Бундай юзага
келадиган салбий оқибатлар олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси
Презденти И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Корпоратив бошқарув тизимидаги
принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, ишлаб чиқариш, ташқи
иқтисодий ва инвестиция жараёнларига замонавий халқаро корпоратив
менежмент стандартларини жорий этиш жиддий эътиборни талаб қилади” [1].

Албатта, юқорида таъкидлаб ўтилган шароитда миллий компаниялар

харажатларни пасайтириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, асосий
фондларни янгилаш ҳамда техника ва технологияларни қайта жиҳозлаш каби
вазифаларни ҳал этиш заруратини сеза бошлайди. Бу эса, ўз навбатида, янги
иқтисодий-ижтимоий ҳодисалар, корпоратив молиявий бошқарув соҳасидаги
иқтисодий ғоянинг замонавий йўналишлари, бозор иқтисодиётида бошқариш
вазифаларини ҳал этиш учун жаҳон тажрибаси томонидан ишлаб чиқилган
барча усуллардан фойдаланишни тақозо этади.

Президентимиз И. Каримов таъкидлаганларидек, “Энг аввало, корпоратив

ёки акциядорлик бирлашмаларимизнинг фаолияти самарадорлигини танқидий
баҳолаш, уларни хорижий давлатлардаги ана шундай корхоналар билан
таққослаб кўриш зарур. Чунки бугунги кунда иқтисодий ривожланган
мамлакатларда, айниқса, саноат соҳасида мулкчиликнинг бундай шакли муҳим
ўрин тутади”

[1]

.

Аммо жаҳон иқтисодий амалиёти томонидан ишлаб чиқилган ва

асосланган корпорацияларни бошқариш тамойилларини тўғридан-тўғри
миллий иқтисодиётимизга татбиқ этиб бўлмайди. Чунки ҳар қандай ишлаб
чиқариш жараёнларини бошқариш тамойиллари муайян вазифалар ва
мулкчилик муносабатлари таркибига ҳамда миллий иқтисодиётнинг
корпоратив секторида хўжалик юритиш шаклларига боғлиқ бўлиб, ушбу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тамойил ва усулларни макроиқтисодий ҳолатга, яъни мамлакатнинг муайян
ижтимоий-иқтисодий шароитларига мослаштириш зурур.

Шу боис, ҳозирги шароитда интеграциялашган миллий компанияларни

бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, миллий
корпорацияларда

корпоратив

бошқариш

тизимини

шакллантириш,

такомиллаштириш ҳамда стратегик бошқарув ва менежментнинг замонавий
усулларини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикасида мустақилликка эришганимиздан кейин

мулкчиликнинг турли шакллари юзага келиши, ўз навбатида, мамлакатимизда
мулкчиликнинг корпоратив шаклини кенг миқёсда ривожланиб боришига асос
бўлди. Айниқса, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
натижасида, айни пайтда республикамизда 1 мингдан ортиқ акциядорлик
жамияти ташкил этилиб, фаолият юритиши ҳисобидан ҳозирги кунда уларнинг
умумий устав капитали 11 триллион 700 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, сўнгги
ўн йилда 5,3 баробар ўсди [1].

Таъкидлаш лозимки, мулкчиликнинг корпоратив шаклини ташкил этишдан

асосий мақсад, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш корхоналарининг иқтисодий
ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, ишлаб чиқаришнинг узвийлигини
таъминлаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, корпорация
фаолиятига жалб этилган барча шахслар гуруҳлари манфаатлари мувозанатини
таъминлаш асосида фойда ва акциядорлик сармоясини оширишдан иборат.

Бунинг учун эса, иқтисодиётнинг реал корхоналарида инновацион

фаолиятни самарали амалга оширишда бошқарув тизими иқтисодий салоҳиятни
мустаҳкамлашнинг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Замонавий
менежмент амалиётида корхоналарни инновацион бошқаришнинг асосий
тамойилларидан бири сифатида илмийлик тамойили муҳим ўзак ҳисобланади.
Бунда,

албатта,

корхонанинг

вертикал

интеграция

стратегиясини

такомиллаштириш, айниқса, бошқарувнинг самарали механизмларини жорий
қилиш ва такомиллаштириб бориш масалаларини олдинга суриш мақсадга
мувофиқдир.

Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда фаолият кўрсатаётган корхоналарда

бошқарувнинг

ташкилий-иқтисодий

жиҳатларини

такомиллаштириш,

инновацион фаолиятини бошқаришда вертикал интеграция стратегияларидан
фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатларини илмий асослаш, саноат корхоналари
фаолиятининг

ҳозирги

ҳолати,

уларнинг

бошқариш

механизмини

такомиллаштириш стратегияси ҳамда бошқарув тизимини ривожлантириш
истиқболини белгиловчи восита ва механизмларни такомиллаштириш
йўлларини ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқаради.

Бу борада Президентимиз И. Каримов таъкидлаганларидек, “Ҳозирги

кунда юртимизда 90 дан ортиқ давлатнинг хорижий инвесторлари иштирокида
ташкил этилган 4 мингдан зиёд корхона муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.
Мазкур хорижий компаниялар тажрибаларини чуқур ўрганишимиз ва уларнинг
таҳлили асосида корхоналаримиз учун корпоратив бошқарувнинг намунавий
тузилмаларини яратишимиз, реал иқтисодиётнинг барча тармоқ ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

соҳаларидаги акциядорлик жамиятларининг бошқарув тизимини айни шу
асосда ислоҳ қилган ҳолда, уларни амалиётга фаол жорий қилишимиз зарур”

[1]

.

Бу ўринда, халқаро компанияларнинг иш тажрибасида ишлаб чиқаришни

ташкил этишнинг уч хил тузилмаси мавжудлигини келтириб ўтиш лозим (1-
расм).

1-расм.

Халқаро компанияларнинг ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг

3 хил тузилмаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.

1-расмда келтирилган тузилмаларнинг ҳар бири бўйича изоҳи қуйидагича:

горизонтал интеграция сотиш бозори ҳажмини кўпайтириш, саноат кўламини
кенгайтириш ва қувватлардан унумли фойдаланиш сингари устунликка эга[2].
Таъкидлаш лозимки, маҳсулот қабул қилаётган биринчи мамлакатда ушбу
маҳсулотга бўлган талаб қисқарганда халқаро компания бу маҳсулотга бўлган
талаб сақланган ёки кенгайган бошқа мамлакатдаги корхонасига ресурсларни
ўтказади.

Трансмиллий компания миқёсида саноатнинг вертикал интеграцияси турли

мамлакатларда ишлаб чиқариш жараёнини: бир мамлакатда хомашё қазиб
олиш, бошқа мамлакатда унга ишлов бериш ва яримтайёр маҳсулот ёки
бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, учинчи мамлакатда тайёр маҳсулот
йиғишни ягона технологик занжирга бирлашишини ифода этади[2].

Халқаро ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бундай тузилмаси етказиб

берувчиларга қарамликни қисқартириш, асосий истеъмолчилар, шу жумладан
хомашё ва яримтайёр маҳсулот харидорларининг эҳтиёжларини қондиришга
бутун эътиборни қаратиш, бутун технологик жараён учун умумий режа бўйича
турли мамлакатлардаги ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш,

Халқаро компанияларнинг ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг 3 хил тузилмаси

Горизонтал

Вертикал

Диверсификациялаш

А

В

С

Тайёр маҳсулотлар

Ð¥

X

X

A

B

C

X-х.ашё

Y-я.т.м

.

Z-т.м.

Х-т.м

Y-

т.м

Z- т.м

Q- т.м

A

B

D

C

O

Эслатма: т.м - тайёр маҳсулот; я.т.м. - ярим тайёр маҳсулот; х.ашё - хом ашё;

А, В, С ва D лар – маҳсулот қабул қилувчи мамлакатлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бош компаниянинг истагига биноан алоҳида ишлаб чиқариш муомалаларида
техник даражани ошириш имконини кўзда тутади.

Тайёр маҳсулот йиғишнинг таркибий қисмлар ишлаб чиқариш ва

инновацион фаолиятдан ҳудудий ажратилиши вертикал интеграция бўйича
халқаро ишлаб чиқаришда етказиб беришларни ва логистика хизматини ташкил
қилишга, яъни ишлаб чиқаришни дастлабки материаллар ва бутловчи қисмлар
билан таъминлаш тизимида алоқалар ва боғланишларни йўлга қўйиш ҳамда
такомиллаштиришга, ишлаб чиқаришнинг ўзини оптималлаштириш ва тайёр
маҳсулот сотиш тизимини мақбуллаштиришга маълум жиҳатдан боғлаб қўяди.

Ишлаб

чиқаришни

диверсификациялаш

турли

қабул

қилувчи

мамлакатларда турли-туман маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан иборат[2].
Маҳсулотни у ёки бу мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва шу товарни
экспорт қилиш, қабул қилувчи мамлакатнинг бу маҳсулот учун сарфлайдиган
импорт божи миқдори билан аниқланади. Бундай ҳолатда ҳар қандай халқаро
компания, юқори импорт божи ва ушбу маҳсулотга бўлган аҳоли талабини
ўсаётган вазиятида бу маҳсулот экспорти ўрнига уни импорт қилувчи
мамлакатда ишлаб чиқариш бўйича қарор қабул қилиши мумкин.

Бундан ташқари бир турдаги маҳсулотни шу мамлакатда, бошқа

турдагисини иккинчи мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш халқаро
компанияга ўзини бошқа мамлакатларда иккинчи тур маҳсулотга бўлган
мустаҳкам

талабга

эгалиги

ва

янги

бозорда

ўрнашиш

бўйича

муваффақиятсизлиги

ҳолатида,

компания

ўз

йўқотишларини

турли

мамлакатлардаги турли товарларни чиқариш ва сотишни ошириш ҳисобига
қоплаши мумкинлиги билан суғурталаган ҳолда янги бозорларга кириш
имконини беради.

Ишлаб чиқаришни диверсификация қилмасдан туриб, ташқи бозорларга

чиқиш ва маҳсулотларимизни сотиш борасидаги экспорт дастурини амалга
ошириш, валюта даромадлари тушумини таъминлаш, юқори технологияларга
асосланган янги ишлаб чиқаришни ва иш ўринларини ташкил этиш, пировард
натижада ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларимизга эришиш ҳақида сўз
юритиш мумкин эмас[1]

.

Бозор иқтисодиётига ўтишнинг устувор йўналишларидан бири иқтисодиёт

тармоқларида инновацион ислоҳотлар туб янгиланишларни модернизация
қилиши ҳисобланиб, у макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш,
корхоналарни янги технология ва жиҳозлар билан жиҳозлаш, иқтисодиётда
нодавлат сектор улушини оширишга асосланади. Ушбу жараён, шубҳасиз
мамлакатнинг инновацион, иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бир пайтда,
ундан унумли фойдаланишни назарда тутади. Инновацион фаолият, иқтисодий
ривожланишнинг мазкур йўналишида фаолликни таъминловчи омилларни,
шунингдек, инновацион жараёнларни қўллаб-қувватловчи ва тартибга солувчи
ташкилий тузилмалар хусусиятларинг ўрганиш ва улардан фойдаланиш
ҳисобланади.

Инновацион фаолият давлатнинг саноат сиёсатини самарали амалга

ошириш ҳисобига ҳам муваффақиятли ривожланиши мумкин. Масалан,
тармоқлараро ишлаб чиқариш занжирини вертикал интеграциялаб, нафақат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

молиявий-иқтисодий, балки фан-техника жиҳатидан ҳам инновацияларга
эришиш, бутун вертикал бўйлаб кумулятив ёки синергик таъсир кўрсатиш
мумкин[2]. Инновациялар жараёнида капитал тўпланиши янгиликлар ишлаб
чиқиш ва киритиш учун етарли замин ҳозирлаган пайтларда корхоналар
горизонтал алоқалари даражасида ҳам вужудга келиши ва ўзлаштирилиши
мумкин. Бу жиҳатдан саноат сиёсати иқтисодиётнинг ўсиш нуқталарида
ресурслар марказлашувига хизмат қилишдан ташқари уларнинг инновацион
имкониятларини ҳам ривожлантиради.

Мамлакат иқтисодиётда миллий инновацион фаолиятни шакллантириш

учун қуйидаги бир қатор тадбирларни амалга оширишни талаб қилади:

- мамлакат иқтисодиётида инновацион фаолиятни рағбатлантириш бўйича

тадбирларни кучайтириш;

- инновацион фаолиятни бошқариш учун мутахассис кадрлар тайёрлаш,

маҳаллий юқори технологияли ишлаб чиқаришни бошқариш меъёрларини
халқаро меъёрларга тенглаштириш;

- таваккалчилик даражаси юқори бўлган инновацион лойиҳаларни

мамлакат

иқтисодий

шароитларига

мослаштирилган

молиялаштириш

механизмларни ривожлантириш;

- инновацион лойиҳалар бўйича у ёки бу лойиҳаларга маблағ киритишнинг

мақсадга мувофиқлиги ҳақида тавсияларни ишлаб чиқиш;

- маҳсулотни стандартлаш, технологик жараёнлар, товар ва хизматларни

сертификациялаш фаолиятини янада такомиллаштириш

.

Хулоса

қилиб

айтганда,

вертикал

интеграция

стратегиясини

такомиллаштириш негизида саноат корхоналарининг инновацион фаолиятини
бошқариш корпоратив бошқарувнинг бир қисми бўлиб, юқори ишлаб чиқариш
технологияларига асосланган корпорацияларнинг ташкил топиши давлатнинг
самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратади. Республикада
яратилаётган бозор тизими кучли бўлиши билан бирга давлат томонидан қабул
қилинган қонунлар ва иқтисодий механизмлар орқали тўлиқ назоратга
олиниши, ўз навбатида, корпорациялар вужудга келишини таъминлайди.

Корпорацияларнинг ривожланиши ўзининг субъектлари билан ишлаб

чиқаришни, хўжалик юритиш фаолиятларини интеграциялаштириш асосида
олиб боришлари зарур. Чунки корпорация ривожланишини интеграция асосида
ташкил этиш учун бозор муносабатлари шароитида молия ва саноат
капиталларидан, уларнинг таркибий жиҳатдан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш,
бозор механизмлари орқали улардан самарали фойдаланишни таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг
мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи 2015 йил 17 январ, № 11 (6164)

2.

Васильев Л.Н., Желининский Г.С. Методы управления инновационной

деятельностью. Учебное пособие. –М.: КноРус, 2005, 320 с.

Библиографические ссылки

2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш -устувор вазифамиздир. Узбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи 2015 йил 17 январ, № 11 (6164)

Васильев Л.Н., Жслининский Г.С. Методы управления инновационной деятельностью. Учебное пособие. -М.: КноРус, 2005, 320 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов