Активный выход на мировой рынок: современные методы регулирования внешней торговли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
243-251
22
7
Поделиться
Мирзаев, М. (2017). Активный выход на мировой рынок: современные методы регулирования внешней торговли. Экономика и инновационные технологии, (4), 243–251. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9498
Музаффар Мирзаев, Ташкентский государственный институт востоковедения

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются современные методы регулирования внешней торговли в активной интеграции национальной экономики на мировой рынок. Кроме того, раскрыто значение, место и роль нетарифных методов, используемых в развитых и развивающихся странах.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЖАҲОН БОЗОРИГА ФАОЛ ЧИҚИШ: ТАШҚИ САВДОНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ

Мирзаев Музаффар Маҳмудович,

ТошДШИ тадқиқотчиси

E-mail:

muzaffar.mirzayev@inbox.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Жаҳон бозорига фаол чиқиб боришда

ташқи савдони тартибга солишнинг замонавий усуллари ҳақида сўз юритилган.
Бундан ташқари, тараққий этган мамлакатлар ва ривожланаётган
мамлакатлар томонидан қўлланилаётган нотариф усулларнинг аҳамияти,
ўрни ва роли очиб берилган.

Аннотация

:

В данной статье рассматриваются современные методы

регулирования внешней торговли в активной интеграции национальной
экономики на мировой рынок. Кроме того, раскрыто значение, место и роль
нетарифных методов, используемых в развитых и развивающихся странах.

Annotation:

This article examines the issues of increasing activity in the world

markets, modern methods of foreign trade regulation. In addition, non-tariff methods,
their role in regulating the developed and developing economies of the world are
analyzed.

Калит сўзлар:

экспортга субсидиялар, миқдорий чекловлар, ҳимоя

чоралари, импортни чеклаш тадбирлари, демпингга қарши текширишлар,
савдога техник тўсиқлар, субсидиялашга қарши.

Кириш

Жаҳон хўжалиги ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу

халқаро иқтисодий муносабатларнинг интенсив ривожланиб бориши
ҳисобланади. Бу эса мамлакатлар, мамлакатлар гуруҳи, алоҳида фирма ва
корхоналар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши тобора
чуқурлашуви билан изоҳланади. Ушбу ҳолат жаҳон бозорида, шунингдек,
унинг турли сегментларида юзага келаётган конъюнктуравий ўзгаришлар ҳар
қандай давлатни жаҳон бозорида фаоллашишга, бунда ташқи савдони тартибга
солиш, назорат қилиш ва қўллаб-қувватлаш воситалари ҳамда дастакларидан
ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ унумли фойдаланишга ундамоқда.

Жаҳон хўжалигида давлатлар ташқи савдо алоқаларини қайтадан ташкил

этиш, айрим тармоқ ва соҳаларда таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш
зарурати борлиги ҳам аён бўлмоқда. Натижада, кейинги йилларда глобаль ва
минтақавий даражада дунё ташқи савдосида янги йўналишларда силжишлар
рўй бермоқда. Давлатларнинг ташқи савдо стратегияларида ҳам туб ўзгаришлар
намоён бўлмоқда.

Ўзбекистонда ҳам ташқи савдо сиёсатини такомиллаштириш борасида

тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сонли “Ташқи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги

фармони

мамлакатимиз

ташқи

савдо

алоқаларининг

самарадорлигини янада ошириш, ташқи савдони либераллаштириш, экспорт
салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда рақобатдош маҳаллий маҳсулотларни ташқи
бозорларга чиқариш тизимини такомиллаштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи
корхоналар билан хорижий шериклар ўртасида савдо соҳасида узоқ муддатли
барқарор шериклик муносабатларини шакллантириш мақсадларига хизмат
қилиши кўзда тутилган.

Мазкур фармон билан ташқи савдони бошқариш, назорат қилиш,

тартибга солиш ва рағбатлантириш бўйича ташкилий-институционал тизим
янада такомиллашиб, экспорт ва импорт фаолиятларини янада жадаллаштириш
учун қўшимча имкониятларни янада самарали жалб этишни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва

савдо вазирлиги янги тузилма - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо
вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо
вазирлиги аввало, ташқи савдо соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва
амалга ошириш, ҳамда ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасида
давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради. Шунингдек, ушбу
вазирлик ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва норматив-ҳуқуқий
характерга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шакли ва
идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ташқи савдо, ташқи савдо сиёсати, ташқи савдони тартибга солиш

усуллари бўйича кўплаб иқтисодчи олимлар илмий тадқиқот олиб борганлар.
Жумладан, ташқи савдо сиёсати бўйича замонавий ёндашувлар асосида
тадқиқот олиб борган иқтисодчи олимлар фикрларига тўхталиб ўтамиз.

Ташқи савдо, ташқи савдо сиёсати, ташқи савдо стратегиялари ва унга

боғлиқ назарий ва амалий масалалар сўнгги йилларда турли ёндашувларга
таянган ҳолда ривожланиб бормоқда. Бу тадқиқотлар замонавий
иқтисодиётларда юзага келаётган янги вазият ёки ҳолатлар, тенденцияларни
ўрганиш натижалари ҳисобланади. Масалан, В.В.Соколов “Экспорт - товар,
хизматлар, интеллектуал мулк натижалари, шу жумладан уларга доир мутлақ
ҳуқуқларни божхона ҳудудидан хорижга қайтариб олиб келиш мажбуриятисиз
олиб чиқишдир”, деб ҳисоблайди (2, 40-47 бетлар).

В.Панков халқаро савдонинг замонавий хусусиятларини тадқиқ этар

экан, 7 та жиҳатга алоҳида эътибор қаратади. Булар - илм-фан ва техника
тараққиёти таъсирида маҳсулот ҳамда хизматлар савдоси ҳажмининг кескин
ортиши, халқаро савдода ривожланаётган мамлакатлар салмоғининг қисқариб
бораётганлиги, фан ва техника тараққиёти таъсирида жаҳон экспортининг
товар таркибидаги фан сиғимкорлиги юқори бўлган маҳсулот ва хизматлар
улушининг ортиб бориши, ташқи савдо айланмасининг жон бошига
баҳоланган қийматининг нотекис тақсимланаётганлиги, янги тармоқ ва ишлаб
чиқаришларнинг вужудга келаётганлиги, борган сари кўпроқ мамлакатларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

алоҳида маҳсулотлар гуруҳи импортига боғлиқлигининг ортиб бориши ва
ташқи бозорда ортиқча маҳсулотни сотишдан турли мамлакат корхоналари
ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари асосида аввалдан келишилган ҳолда
маҳсулотни етказиб бериш шаклига ўтиш кабилар (3, 16-28 бетлар).

Булатова А.С. ва Ливенцева Н.Н.лар ташқи иқтисодий фаолият

самарадорлигини тадқиқ этиб, уни баҳолашда 10 та кўрсаткични ажратиб
кўрсатади. Шу билан бирга, улар ташқи савдони тартибга солишнинг устувор
йўналишларини ҳам таҳлил қилишади (4, 183-188 бетлар).

А.Ваҳобовнинг фикрича, “иқтисодий фаолиятга бевосита ва билвосита

аралашуви жараёни экспорт ва импорт ҳажми ва таркибига таъсир кўрсатиш
орқали ички бандлиликни таъминлаш, иқтисодий ўсишга эришиш,
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тўлов балансини яхшилаш ҳамда
валюта курсини тартибга солиш мақсадларини кўзда тутади. Олимнинг
таъкидлашича, савдо сиёсати – бюджет солиқ сиёсатининг, ташқи савдо
ҳажмларини солиқлар, субсидиялар, валюта назорати ва импорт ёки экспортни
тўғридан-тўғри чеклашлар орқали тартибга солишни ўз ичига олган, умумий
иқтисодий сиёсатнинг нисбатан мустақил йўналишидир (5, 274-288 бетлар).

Ташқи савдо фаолиятини тўғри режалаштириш, ташкил этиш, бошқариш

ва амалга ошириш, аниқлигига эришиш учун таснифлаш лозимлигини
таъкидлаган иқтисодчилардан бири бу Н.Ивановдир. Унинг фикрича,
таснифлаш деганда халқаро тижорат келишувини олди-сотди ва товар
алмашиш келишувларига ажратиш мумкин. Ташқи савдо операцияларини
амалга ошириш характери ва предметига кўра тайёр маҳсулотлар, йиғилмаган
кўринишдаги маҳсулотлар, эскирган ускуналар, хомашё, лицензиялар
савдолари ҳамда бартер операциялари ва инжиниринг хизматларини кўрсатиш
кабилардан иборат бўлади (6, 44-51 бетлар).

Умуман олганда ушбу соҳада тадқиқотлар олиб борган иқтисодчи

олимларнинг ташқи савдони тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга
қўшган улушларини эътироф этган ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, бу
тадқиқотларда Японияда ташқи савдони тартибга солиш бўйича замонавий
усуллар ва бу усулларнинг Япония ташқи савдоси ҳажмига, умуман
иқтисодиётига кўрсатаётган таъсири масалалари ёритиб берилмаган. Бу эса
ушбу мақола мавзусини долзарблигини белгилаб беради.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишини амалга оширишда Японияда ташқи савдони тартибга

солиш усуллари ва воситалари асосий тадқиқот объекти бўлиб танлаб олинди.
Шунингдек, халқаро савдода маҳсулотларга қўлланиладиган нотариф усуллар,
ташқи савдода Осиё мамлакатлари томонидан қўлланилаётган дастаклар,
Япониянинг халқаро савдода мамлакатларга қўлланилган нотариф дастаклари
йиллар бўйича динамик таҳлил қилинди. Тадқиқотда гуруҳлаш ва қиёсий
таҳлил усулларидан ҳам фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Сўнгги йилларда жаҳон мамлакатларининг халқаро бозордаги иштироки

ва бу бозорда ўзларининг мавқеларини янада мустаҳкамлашга бўлган
интилишлари тобора кескинлашиб бораётган рақобат кураши шароитида рўй


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бермоқда. Бу вазият давлатнинг ташқи савдо муносабатларига аралашиш
миқёси, ташқи савдони тартибга солиш даражасидан келиб чиқиб,
ҳукуматларнинг ташқи савдо сиёсатида қўллайдиган протекционистик ёки
эркин савдо усулларида ҳам ўз аксини топмоқда.

Замонавий тенденциялар шуни кўрсатмоқдаки, ташқи савдо сиёсати бу

умумиқтисодий сиёсатнинг солиқлар, субсидиялар, валюта назорати, импорт
ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклашлар орқали тартибга солишни ўз ичига
олган нисбатан мустақил йўналиши ҳисобланади. Айтиш ўринлики, ташқи
савдони чеклаш борасида олиб борилаётган ҳар қандай чора-тадбирлар кўпинча
қисқа муддатли самара беради. Узоқ давр учун эса, бу ривожланган давлатлар
тажрибасида ўз ифодасини топган, фақат эркин савдогина иқтисодий
ресурсларни янада оқилона ҳамда самарали жойлаштиришга имкон беради.
Гарчи, эркин савдо жаҳон иқтисодиёти нуқтаи назаридан фойдали бўлиши
мумкин бўлсада, алоҳида олинган ривожланаётган мамлакат иқтисодиётини ҳар
томонлама юксалтириш нуқтаи назаридан бу ёндашув ҳамма вақт ҳам ўзини
оқламайди.

1-расм. Халқаро савдода маҳсулотларга қўлланиладиган нотариф усуллар

(бирлик, 01.01.2017 йил ҳолати)

Манба:

https://i-tip.wto.org/goods/Forms/ProductView

маълумотлари

асосида

тузилган.

Маълумки, ташқи савдони чеклаш усулларининг 50 дан ошиқроқ тури

мавжуд. Уларнинг айримлари давлат ғазнасини тўлдиришга йўналтирилган
бўлса, баъзилари умуман импортни чеклашга ва яна бошқаси эса экспортни
чеклашга ёки рағбатлантиришга йўналтирилган. Ташқи савдони тартибга
солишнинг иккита гуруҳ усуллари - тариф ва нотариф усулларидан
фойдаланилади.

Халқаро савдода мамлакатлар импорт маҳсулотларига ўзининг

тақиқларини ёки дастакларини қўллайди. Умуман олганда, жаҳон давлатлари
турли мақсадларда 43400 дан ошиқ нотариф усулларидан фойдаланадилар.
Шулардан энг кўп қўлланиладиганлари савдога техник тўсиқлар қўйиш –
21926 та, санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар - 15670 та, демпингга қарши
текширишларни амалга ошириш - 2084 та, миқдорий чекловлар белгилаш -
1108 та, тариф даражасига квоталар белгилаш – 1274 тани ташкил этмоқда.

Умуман олганда халқаро савдода маҳсулотларга қўлланиладиган

нотариф усулларнинг мавжудлиги, ҳар бир мамлакатнинг ўзининг миллий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро савдода
маҳсулотларини рақобатбардошлилигини таъминлашга олиб келади.

Мамлакатлар ташқи савдоси товар ва хизматлар ишлаб чиқаришга

нисбатан жадал суръатлар билан ривожланган. Бу эса дунёнинг кўпчилик
мамлакатларида экспорт ва импорт квоталарининг ўсишига, савдога техник
тўсиқларнинг кўпайиб боришига ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва
хавфсизлиги учун юқори даражадаги талабларни қўйган ҳолда санитар ва
фитосанитар чора тадбирларнинг кўп миқдорда қўлланишига олиб келди.
Албатта, бу рақамлар бугунги кунда мамлакатлар ўзининг миллий маҳсулот
ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиб, экспортни кучайтиришга ҳар томонлама
ҳаракат қилаётганини кўрсатади.

Бутун жаҳон савдо ташкилотининг ташқи савдони эркинлаштиришга

қаратилган чора-тадбирларига қарамасдан, жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирозининг кейинги тўлқинлари шароитида ташкилотга аъзо мамлакатлар
ўртасида қўлланилаётган нотариф чора-тадбирлар, жумладан, санитар ва
фитосанитар чора-тадбирлар сони барқарор суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Маълумотлар 2000-2015 йилларда қўлланилган санитар ва фитосанитар чора-
тадбирлар сони 468 тадан 1681 тагача, техник тўсиқлар сони эса 633 тадан 1989
тагача ортганлигини кўрсатмоқда[7]. Бу давр оралиғида субсидиялашга қарши
чора тадбирлари миқдори сезиларли даражада ўзгармади. Демпингга қарши
текширишлар 0,8 фоизга камайган. 2000-2015 йилларда мамалакатларнинг
тараққий этиши ва инсонларни соғлиғи ва истеъмоли учун эътиборнинг ортиши
санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар 3,6 мартага кўпайишига олиб келди.
Техник тўсиқларнинг эса 3 марта кўп қўлланилаётганлигини кўришимиз
мумкин. Умуман олганда халқаро савдода қўлланилган нотариф усулларнинг
қўлланилиши ўртача 0,4 фоизга кўпайди.

1989

1681

236

45

633

468

296

0

500

1000

1500

2000

2500

Техник тўсиқлар

Санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар

Демпинга қарши текширишлар

Субсидиялашга қарши

2000

2015

2-расм. Халқаро савдода қўлланилган нотариф усуллар сонининг

ўзгариши, бирлик

Манба:

https://i-tip.wto.org/goods/Forms/ProductView

маълумотлари

асосида

тузилган.

Осиё мамлакатлари қўллаётган усуллар эътиборга молик. Масалан, 2017

йилнинг апрель ойи маълумотларига кўра, Австралия импорт маҳсулотларига
411 та санитарик ва фитосанитарик тўсиқлар, савдога 203 та техник тўсиқлар,
122 та миқдорий чекловлар, 2 та таъриф квоталари, 6 та экспорт


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

субсидияларига дастаклар жорий этган. Япония 498 та санитария ва
фитосанитарик чора-тадбирлар, 775 та савдога техник тўсиқлар, 57 та махсус
тўсиқлар, 42 та миқдорий чекловлар, 18 та тариф квоталари мавжуд. Умуман
олганда, Шарқ мамлакатларида Хитой, Япония, Корея мамлакатларида дунёда
энг кўп қўлланиладиган дастаклар мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, Шарқ
мамлакатларида дунёда жуда кўп давлат томонидан қўлланилаётган
тўсиқларнинг мавжудлиги, унинг экспорт салоҳияти ва ташқи савдосини
ўсишига олиб келаётганлигини кўришимиз мумкин.

Дунё мамлакатлари ичида иқтисодий жиҳатдан намунали тажрибага эга

бўлган давлатлардан бири бу Япониядир. Япониянинг ташқи савдо сиёсатини
амалга ошириш ва унда давлатнинг фаол иштироки Япониянинг ўзига хос
хусусиятидир. Давлат ташқи иқтисодий фаолиятининг деярли барча
йўналишларини ўзига қамраб олган ва уни тартибга солиб туради, ички ва
ташқи аҳволни таҳлил қилишдан бошлаб, ташқи иқтисодий стратегияни ишлаб
чиқиш, географик ва таркибий соҳаларни муҳимлигини аниқлаб, назорат қилиш
ва тартибга солишда молиявий рағбатлантириш услубларини қўллайди.

1-жадвал

Ташқи савдода Осиё мамлакатлари томонидан қўлланилаётган

дастаклар сони, 2017.04.28

Мамлакатлар

Санитар ва фитосанитар

чора-тадбирлар

Савдога техник

тўсиқлар

Махсус

тўсиқлар

Миқдорий

чекловлар

Тариф

квоталари

1

2

3

4

5

6

Австралия

411

203

122

2

Хитой

1192

1179

21

10

Гонконг

40

78

103

Ҳиндистон

163

101

59

3

Индонезия

114

113

2

Япония

498

775

57

42

18

Корея
Республикаси

554

798

39

92

67

Макао

19

6

10

Малайзия

37

229

13

Манба:

https://i-tip.wto.org/goods/Forms/ProductView

маълумотлари

асосида

тузилган.

Ташқи савдо сиёсати пухта ўйланган давлат сиёсати, давлатни

ривожлантиришда,

ташқи

иқтисодий

алоқаларни

асосий

таъсирчан

омилларидан бирига айлантиради. Бу сиёсат Япониянинг миллий
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда жаҳон хўжалигида уни йирик халқаро
иқтисодий, илмий-техникавий ва молиявий савдо марказига, жаҳон
иқтисодиётига қўшилиши унинг салмоқли қатнашчисига айлантирди. Халқаро
савдони давлат томонидан тартибга солинишида маъмурий-ҳуқуқий, иқтисодий
ва норасмий каби бир-бирини тўлдирувчи услублардан кенг фойдаланилади.

Ташқи савдо сиёсатини амалга оширишда Япония кенг ҳуқуқий норматив

базага таянади. Қонуний ва ҳуқуқий-маъмурий тартибга солиш тизими
устуворлик асосида намоён бўлиб, уни валюта алмашиш ва ташқи савдо


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

7

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тўғрисидаги қонун, давлатнинг умумий тартибга солиш орқали амалга оширади.
Бу қонунда Халқаро Валюта Фонди, Бутунжаҳон Савдо ташкилоти каби
халқаро ташкилотларнинг кодексидан асосий тамойиллар – савдони
эркинлаштириш ҳақидаги халқаро шартномалар, эркин ва ҳар томонлама
савдо тамойиллари мавжудлиги туфайли эркин деб ҳисоблаш мумкин. Эркин
ташқи иқтисодий фаолият принципидан келиб чиқиб, оддий ҳолларда фақат
минимал даражада давлат назоратини амалга оширади.

Дунёнинг турли мамлакатлари ўз савдо сиёсатларини амалга ошириш

учун турли дастаклардан фойдаланадилар. Нотариф чеклашларнинг ўртача
даражасига кўра, Япония юқори даражада ривожланган мамлакат бўлиб,
постиндустриал давлат ҳисобланади. Автомобиль, кема, маиший техника,
саноат роботлари, дастгоҳлар ишлаб чиқариш ва балиқ овлаш бўйича дунёда
етакчи ўринда туради. Япония дунёнинг аксарият мамлакатлари билан ташқи
савдони йўлга қўйган.

18

42

57

498

775

7

0

100

200

300

400

500

600

700

800

900

Тариф даражасига квоталар

Миқдорий чекловлар

Махсус ҳимоя чоралари

Санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар

Савдога техник тўсиқлар

Демпинга қарши текширишлар

3-расм. Япониянинг халқаро савдода мамлакатларга қўлланилган

нотариф дастаклар, бирлик 01.01.2017

Манба:

https://i-tip.wto.org/goods/Forms/ProductView

маълумотлари

асосида

тузилган.


Япониянинг халқаро савдода мамалакатларга қўллайдиган нотариф

усуллари жами 1397 тани ташкил қилади. Шундан энг кўп савдога техник
тўсиқлар 775 та, санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар 498 тани ташкил
қилади. Бундан кўринадики, Япония ўзи импорт қилаётган товарларни
сифатига жиддий эътибор беради. Махсус ҳимоя чоралари 57 та, миқдорий
чекловлар 42 та, тариф даражасига квоталар 18 та, демпинга қарши
текширувлар 7 тани ташкил қилмоқда. Япониянинг халқаро савдода
мамлакатларга қўлланилган асосий нотариф дастакларининг миқдори ўртача
1397 тани ташкил этади. Фикримизча, Япониянинг экспорт салоҳиятининг
ўсишига, бир томондан унинг импортга нисбатан қўйган дастаклари ҳам сабаб
бўлган бўлиши мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Жаҳон бозорида иштирок этаётган мамлакатларнинг сўнгги йиллардаги

ташқи савдо сиёсатида ташқи савдони тартибга солиш дастак ва воситаларидан
фойдаланиш тенденциялари кўзга яққол ташланади. Жаҳон савдоси
эркинлашиб бориши ўрнига деярли барча давлатлар анъанавий қабул қилинган
тариф ва нотариф усуллардан ташқари бошқа турдаги дастак ва воситалардан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

8

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ўзларининг ички бозорларини ҳимоялаш ёки ташқи бозорда фаолият
кўрсатаётган экспортчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўллашга ҳаракат
қилмоқдалар. Аммо, жаҳон савдо ташкилоти бундай протекционистик
ҳаракатлар ва уринишларга зид ўлароқ товар, маҳсулот, иш ва хизматларнинг
эркин ҳаракатини таъминлашга қаратилган сиёсатни давом эттирмоқда.

Ташқи савдони тартибга солишда нисбатан қатъий усул, дастак ва

воситаларни кўпроқ Осиё давлатлари фаол қўллаётганлари ҳам таҳлил
натижаларида маълум бўлди. Осиё давлатлари жаҳон бозорида ўзларига
муносиб мустаҳкам ўрин эгаллаш учун ташқи савдони тартибга солишнинг
миллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларига тўғри келадиган барча
усулларидан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Назарий жиҳатдан олиб
қараганда, ривожланишнинг жадал босқичи ва даврларида Германия ҳам(19-
асрнинг охирлари), АҚШ ҳам (20-асрнинг бошлари) ташқи савдода кенг
кўламли дастак ва усуллардан фойдаланишган. Бир қараганда, глобаллашув ва
ташқи савдонинг кенг миқёсларда эркинлаштирилиши юз бераётган сўнгги 15-
20 йилда, аслида ривожланган давлатлар ҳам ўзаро турли усулларни қўллаб
келишмоқда.

Япониянинг кейинги 5-10 йилда иқтисодиётидаги нисбий тушкунлик

ҳодисалари борган сари тенденцияга айлангандан сўнг, бу давлат ҳам ташқи
савдода протекционистик (муҳофазакорлик) ёндашувларига кўпроқ мурожаат
эта бошлади. Бироқ, бизнингча, бундай тенденциялар узоқ давр учун давом
этиши мумкин эмас. Чунки, ривожланган давлатлар иқтисодиёти мазмун-
моҳиятига кўра эркин бозор иқтисодиёти бўлганлиги сабабли бундан чора-
тадбирлар у ёки бу иқтисодий муаммо кескинлашиб кетишининг олдини олиш
учун қўлланилади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон жаҳон бозорига чиқиб фаол

ташқи савдо сиёсатини амалга ошириши учун юқорида таъкидланган усул ва
воситалардан

имкони

борича

қайишқоқ

шаклда,

миллий

ишлаб

чиқарувчиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг мавқеини янада
мустаҳкамлашга қаратилган ташқи савдо сиёсатини амалга ошириши мақсадга
мувофиқ. Бунинг учун тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатлар
томонидан қўланилаётган усул ва воситаларни доимий таҳлил этиш, уларнинг
бизнинг шароитларга мувофиқ келадиганларини ўзлаштириб олиш лозим. Агар
Ўзбекистон учун хулоса чиқарадиган бўлсак, ташқи савдони тартибга солишда
мамлакатимизда кўпроқ Жанубий Корея, Япония томонидан босқичма-босқич
қўлланилаётган восита ва дастакларни ички вазиятидан келиб чиқиб,
шунингдек, асосий ҳамкорларимизнинг биз билан амалга ошираётган
инвестициявий, инфратузилмавий лойиҳа ва дастурларининг истиқболидан
келиб чиқиб қўллаш натижа беради, деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳаракатларнинг
2017-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли, шунингдек, ундан кейинги
даврлар учун ишлаб чиқилган узоқ муддатли ривожланиш дастурларига хизмат
қилиши шубҳасиздир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

9

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо соҳасида

бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил
13 апрелда қабул қилинган ПФ-5012-сонли фармони.

2.

Соколов В.В. Тенденции развития мировой товарной торговли //

Мировая экономика и международные отношения. – М.: 2011. - № 2. - С. 40-47.

3.

Паньков В. Глобализация экономика. // Мировая экономика и

международные отношения. – М.: 2011. - № 1. - С. 16-28.

4.

Булатова А.С., Ливенцева Н.Н. Мировая экономика и международные

экономические отношения: учебник. – М.: Магистр, 2010. – С. 183-188.

5.

Vaxabov A.V., Tadjibayeva D.A., Xajibakiyev Sh.X. “Jahon iqtisodiyoti va

xalqaro iqtisodiy munosabatlar”. – T.: Baktria press, 2015. - 548 bet.

6.

Иванов Н. Инновационная сфера: контуры будущего. // Мировая

экономика и международные отношения. – М.: 2010. - № 5. - С. 44-51.

7.

“Mamlakat tashqi iqtisodiy faoliyati samaradorligini oshirishning

innovatsion jihatlari: xorij tajribasi, zamonaviy tendensiyalar, ustuvor yo’nalishlari”,
Respublika ilmiy-amaliy anjumani, 2017-yil 10-may, -T.: ToshDShI. - 295 b.

8.

JETRO Invest Japan Report 2016, - 56 p.

9.

Trade Statistics of Japan, Ministry of Finance 2016, - 256 p.

10.

Trading economics.com; The World Bank Group 2016, - 182 p.

11.

World Trade Statistical Review 2016. - р.94.

12.

UN Comtrade. International trade statistics database 2016, - P. 63.

13.

https://i-tip.wto.org/goods/Forms/MemberView

(World

Trade

Organization)

14.

https://www.wto.org/english/res_e/publications_e/world_tariff_profiles16_

e.htm

(World Trade Organization)

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг “Ташки савдо сохасида бошкарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти 2017 йил 13 апрслда кабул килинган ПФ-5012-сонли фармони.

Соколов В.В. Тенденции развития мировой товарной торговли И Мировая экономика и международные отношения. - М.: 2011. - № 2. - С. 40-47.

Паньков В. Глобализация экономика. // Мировая экономика и международные отношения. - М.: 2011. - № 1. - С. 16-28.

Булатова А.С., Ливенцева Н.Н. Мировая экономика и международные экономические отношения: учебник. - М.: Магистр, 2010. - С. 183-188.

Vaxabov A.V., Tadjibayeva D.A., Xajibakiyev Sh.X. “Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar”. - T.: Baktria press, 2015. - 548 bet.

Иванов H. Инновационная сфера: контуры будущего. // Мировая экономика и международные отношения. - М.: 2010. - № 5. - С. 44-51.

“Mamlakat tashqi iqtisodiy faoliyati samaradorligini oshirishning innovatsion jihatlari: xorij tajribasi, zamonaviy tendensiyalar, ustuvor yo’nalishlari”, Respublika ilmiy-amaliy anjumani, 2017-yil 10-may, -T.: ToshDShl. - 295 b.

JETRO Invest Japan Report 2016, - 56 p.

Trade Statistics of Japan, Ministry of Finance 2016, - 256 p.

Trading economics.com; The World Bank Group 2016, - 182 p.

World Trade Statistical Review 2016. - p.94.

UN Comtrade. International trade statistics database 2016, - P. 63.

https://i-tip.wto.org/goods/Forms/MemberView (World Trade

Organization)

https://www.wto.org/cnglish/rcs c/publications c/world tariff profilcsl6 e.him (World Trade Organization)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов