Особенности развития фондового рынка и перспективные банковские инструменты

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
190-202
17
4
Поделиться
Хожиматов, Р. (2019). Особенности развития фондового рынка и перспективные банковские инструменты. Экономика и инновационные технологии, (2), 190–202. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10774
Режавали Хожиматов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрывается роль фондовых рынков в развитии общества, факторы, влияющие на него, и анализируется современная ситуация на основе данных отечественных и зарубежных стран. Также раскрываются преимущества зарубежного опыта по нетрадиционным инструментам повышения уровня капитализации коммерческих банков, участвующих на местных фондовых рынках. На основе анализа сделаны научные предложения и выводы, направленные на повышение самостоятельности Центрального банка и повышение уровня капитализации коммерческих банков.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ФОНД БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛИ

БАНК ВОСИТАЛАРИ

Хожиматов Режавали Хамидович,

ТДИУ катта ўқитувчиси

E-mail:

r.xojimatov@tsue.uz

Аннотация:

Мақолада фонд бозорларни жамият тараққиётидаги ўрни, унга таъсир

этувчи омиллар очиб берилган бўлиб, хозирги ҳолатлари махаллий ва хорижий
мамлакатлар маълумотлари асосида тахлиллар ўтказилган. Шунингдек,маҳаллий фонд
бозорлар иштирокчиси тижорат банкларининг капиталлашув даражасини оширишнинг
ноанавий инструментлари бўйича хориж тажрибани афзалликлари очиб берилган.
Таҳлиллар асосида Марказий банкнинг мустақиллигини ошириш ва тижорат
банкларининг капиталлашув даражасини оширишга қаратилган илмий таклиф ва
хулосалар қилинган.

Ключевые слова

:

фонд бозори, фоиз ставка, қайта молиялаштириш ставкаси,

инфляция, бозор капиталлашув даражаси,инфляция, валюта курси, БАЗЕЛ талаблари,
“Кокос облигацияси”

(инглизча СоСоз bonds-Contingent Convertibles), банкротлик суғуртаси ,

ижро баҳоси, триггер, сармояланган облигациялар.

Аннотация:

Мақолада фонд бозорларни жамият тараққиётидаги ўрни, унга таъсир

этувчи омиллар очиб берилган бўлиб, хозирги ҳолатлари махаллий ва хорижий
мамлакатлар маълумотлари асосида тахлиллар ўтказилган. Шунингдек,маҳаллий фонд
бозорлар иштирокчиси тижорат банкларининг капиталлашув даражасини оширишнинг
ноанавий инструментлари бўйича хориж тажрибани афзалликлари очиб берилган.
Таҳлиллар асосида Марказий банкнинг мустақиллигини ошириш ва тижорат
банкларининг капиталлашув даражасини оширишга қаратилган илмий таклиф ва
хулосалар қилинган.

Каит сўзлар

:

фонд бозори, фоиз ставка, қайта молиялаштириш ставкаси,

инфляция, бозор капиталлашув даражаси,инфляция, валюта курси, БАЗЕЛ талаблари,
“Кокос облигацияси”

(инглизча СоСоз bonds-Contingent Convertibles), банкротлик суғуртаси ,

ижро баҳоси, триггер, сармояланган облигациялар.

Abstract:

Мақолада фонд бозорларни жамият тараққиётидаги ўрни, унга таъсир

этувчи омиллар очиб берилган бўлиб, хозирги ҳолатлари махаллий ва хорижий
мамлакатлар маълумотлари асосида тахлиллар ўтказилган. Шунингдек,маҳаллий фонд
бозорлар иштирокчиси тижорат банкларининг капиталлашув даражасини оширишнинг
ноанавий инструментлари бўйича хориж тажрибани афзалликлари очиб берилган.
Таҳлиллар асосида Марказий банкнинг мустақиллигини ошириш ва тижорат
банкларининг капиталлашув даражасини оширишга қаратилган илмий таклиф ва
хулосалар қилинган.

Keywords

:

фонд бозори, фоиз ставка, қайта молиялаштириш ставкаси, инфляция,

бозор капиталлашув даражаси,инфляция, валюта курси, БАЗЕЛ талаблари, “Кокос
облигацияси”

(инглизча СоСоз bonds-Contingent Convertibles), банкротлик суғуртаси , ижро

баҳоси, триггер, сармояланган облигациялар.

Кириш

Бозор иқтисодиётининг мухим сегментларидан бири, бу фонд бозори

ҳисобланиб, бунда бўш пул маблағларни қимматли қоғозлар эмиссияси ва қайта
тақсимлаш орқали мақсадли жойлашувини таъминлашга хизмат қилади. Бундай


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

мақсадларга қимматли қоғозлар бозорининг анъанавий ва ноанъавий сегментлари
ҳисобланган қимматли қоғозларнинг барча турлари ўз самарасини бергандагина
эришилади.

Шунингдек, қимматли қоғозларни жойлаштириш, олди-сотди каби барча

операцияларини ўз ичига олувчи муомлаларини асосан тижорат банклар амалга
оширади. Бу уларнинг аввало устав капиталини ошириш даражасини таъминласа,
иккинчидан бозорлардаги тижорат фаолияти ёрдамида чет элда турган бўш
капиталларни харакатга келтирилади.

Шунинг учун, айни пайтда қимматли қоғозларнинг барча инструментлари тўлиқ

ва самарали ишлаши учун мазкур бозорлар инфратузилмаси замон талаблари
асосида ривожлантириш давлат даражасига оширилишини талаб этмоқда.

Шу нуқтаи назаридан, мамлакатимизда эса фонд бозори инфратузилмасини

ривожига таъсир этувчи омилларни чуқурроқ таҳлил қилиш ва унда инсонлар
манфатларига қаратилган аниқ мақсадлар белгиланганлиги давлат даражасига
кўтарилганлиги билан изоҳланмоқда. Хусусан; мазкур масала бўйича Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев “... молия бозорлари, жумладан, фонд
бозорини ривожлантириш ҳам янги иқтисодий шароитда асосий мақсадларимиздан
бири бўлиши керак” деб такъкидладилар.

Янги молиявий инструментларни жорий этиш ва облигациялар чиқариш орқали,

банк хизматлари кўламини янада кенгайтириш, илғор ахборот технологиялари
асосида банк тизимини ривожлантириш зарур.

Шунингдек “Инвесторлар мамлакатимизда ўзини имкон қадар эркин ҳис

қилишлари учун валюта бозорини янада эркинлаштириш талаб этилади”

1

деб

эътироф этилиши давлат даражасига кўтарилганлигини билдирмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар, фонд бозорлари инфратузилмасини замон талаблари

асосида ривожланиши учун аввало шу бозорларга чиқарилаётган қимматли
қоғозларнинг юқори ликвидлиги, бозор капиталлашув даражаси, даромадлилиги,
капитални ошириш каби муҳим ўз хусусиятларини таъминлашлари учун ҳизмат
қилади. Уларнинг яна бир хусусиятли белгиси-бу уларнинг риск даражаларига
тобелиги ҳисобланади. Шунинг учун, фонд бозори инфратузилмасини самарали
ривожлантириш учун таъсир этувчи омилларни чуқурроқ таҳлил қилиш ва унинг ўзига
ҳос хуссиятларини ўрганиш лозим.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Айни пайтда фонд бозорлари ва унинг самарали фаолияти, уларнинг

иштирокчилари ҳамда муомладаги юрган халқаро мақомга эга бўлган юқори ликвид
қимматли қоғозлар турлари муҳим аҳамиятга эга. Бундай жараёнлар давлат
томонидан инфратузилмавий ривожланиш даражаларига бевосита боғлиқ бўлиб,
аввало фонд бозорларини халқаро миқёсга интеграциялашувни таъминлаш орқали
юқори суръатларда ривожланишга олиб борса, иккинчидан тижорат банкларнинг
юқори ликвид ва барқарорлигини халқаро меъёрларга тенглашувига олиб боради.

Иқтисодчи олимлар томонидан мавзу бўйича долзарб ғоялари уларнинг яъни

бозорлар ривожланиш хусусиятлари ва ундаги молиявий воситаларга эътибор
қаратилган. Аммо фонд бозорлари, уларнинг иширокчилари ҳамда унинг
инструментларини жорий қилиш бўйича замон

1

. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шакат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси . 2018 йил 28 декабрь


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Банкларнинг ролини аниклаш максадида фонд бозорига таъсир килувчи ташқи,

ички ва макроиқтисодий ва бошқа замонавий омилларни Я. М. Миркин иктисодий ва
сиёсий тизим, Сиёсий ва ижтимоий барқарорлик, Ахолининг иктисодий ҳатти-
ҳаракати модели, Макроиктисодиётнинг молиявий таркиби ва
макроиқтисодиётнинт молиявий таъминланганлик даражаси каби изланишлари
орқали очиб берган2.

Халқаро фонд бозорлари ва ундаги банклар иштирокини Россиялик иқтисодчи

олимлардан Рубцов ўзига хос хусусиятларини халқаро фонд бозорларида
банкларининг иштироки, роли ва аҳамиятига Англосаксон, Контенгаген,Аралаш
усуллари орқали очиб беради3.

Шунингдек,

Россия

иқтисодчиси,

олим,

М.И.Миркин,

бир

қатор

макроиқтисодий курслар қимматли қоғозлар бозори муассасаларини мутлақо тадқиқ
қилмайди4. У молиявий тизим – кредит муассасаларини ҳам ўз таркибига киритувчи
молиявий муассасалар йиғиндиси деб хисоблайди.

Иқтисодчи, олимлардан, Б.Алехин эса, молиявий бозорни қимматли қоғозлар

бозори ва банк қарзлари бозори сифатида кўради. Исталган мамлакатнинг иқтисодий
ҳолати турли хилдаги молиявий институтлар фаолиятига боғлиқ. Биржалар, банклар,
суғурта компаниялари, пенсия фондлари – буларнинг хаммаси турли тоифадаги
ҳаридорлар ва сотувчилар ўртасида пул – кредит ва қарз, товарлар, юқори ликвид
қимматли қоғозлар ва ҳ.к турида даллол сифатида юзага чиқувчи муассасалардир5.

Молиявий воситаларлар (банк капиталини оширишга, ликвидлигини, бозор

капиталашув даражасини оширишга олиб борувчи сифатида) молиявий ресурсларни
инвесторлардан истеъмолчиларга томон ва аксинча йўналишда ҳаракат қилишини
таъминловчи воситалар хисобланади. Молиявий воситалар ёрдамидаги ресурслар
ҳаракати қуйидаги омилларга боғлиқ6:

-

молиявий воситаларнинг даромадлилик ва риск даражаси; - молиявий

воситаларни солиққа тортиш шарт-шароитлари; - молиявий воситаларнинг реал базис
билан таъминланганлиги ва шу асосда иқтисодиёт ва молия бозорини
эквивалентлиги; танланган ривожланиш модели; - макро- микроиқтисодий
барқарорлик; -молиявий воситалар бозорига таъсир этувчи бошқа омилларни
келтиради

Шунингдек, Бутиков И.Л. нинг: “Бугунги кун нуқтаи назари билан қараганда,

банклар ва диллерларнинг қимматли қоғозлар бўйича бўлинишидаги учта асосий
сабабни кўриш мумкин”-деганда фикрига тўла-тўкис қўшилса бўлади. Биринчидан
қимматли қоғозларни жойлаштиришни кафолатлаш бўйича банкларни бизнесга
киритиш беқиёс хатарли (риск) туюлади. Иккинчидан ахвол ташвишли бўлиб,
банкларнинг роли андеррайтер сифатида тўғридан-тўғри манфаатлар тўқнашувида
ташвишли ҳолатга олиб келади. Учинчидан эса, ташвишли хол асосан молия

2

Миркин Я.М. Рынок ценных бумаг России: воздействие фундаментальных факторов, прогноз и политика развития.-М.:

Альпина Паблишер.2002 .-624 с

3

Рубцов Б.Б. Современное фондовые рынки. Учебное пособие для вузов. - М.; Альпина Бизнес Букс, 2007 -926с.

4

Миркин Я.М. Рынок ценных бумаг России: воздействие фундаментальных факторов, прогноз и политика развития.-М.:

Альпина Паблишер.2002 .-624 с

5

Алехин Б.И. Рынок ценных бумаг; введение в фондовые операции. - М.; Финансы и статистика.

6

Шоҳаъзамий Ш.Ш. Финансовый рынок и ценные бумаги. Книга 1. Учебник.-Т.: Iqtisod-moliya, 2005.-cc.13, 31-34.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

сохасидаги ўсиб бораётган концентрацияни акс эттиради”7.

Юқоридаги иқтисодчи, олимларни фикрларидан умумлаштирган ҳолада улар

томондан фонд бозорлар иштирокчиси тижорат банкларининг капиталлашув
даражасини оширишнинг ноанавий инструментлари бўйича хориж тажрибани
афзалликлари, Давлат банкларини сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги очиб
берилмаган. Чунки, Давлат банклари тижорат банкларнинг қимматли қоғозлар
бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш билан бирга фонд бозорлари ривожига
ижобий таъсири ниҳоятда муҳимдир.

Фикримизча, фонд бозорларини ривожлантиришдаги ўзига хос хусусиятлари ва

бозорлар самарасини оширишувчи тижорат банкларни ноанавий инструментларини
кенг жорий этиш муҳим афзалликлар олиб келишини исботлаб беришга қаратилди.
Хусусан; аввало мамлакатимизда фонд бозорларини ривожланиши, бозорларни
юқори ликвид қимматли қоғозларни ноанавий инструментларини кенг жорий этиш
орқали қуйидаги таклифларни ишлаб чиқдик. Бунда, тижорат банкларнинг
капиталлашув, бозор капиталлашув, халқаро миқёсларда мавқеини ошириш учун
ўрнатилган меъёрларга тенглаштириш, жахондаги йирик халқаро моли кредит
институтлари билан тенг рақобат даражасига чиқиш имкониятларини кенгайтириш
учун ўзларининг юқори ликвид ананавий облигацияларини муомлага чиқариш лозим.

Шунингдек, мамлакатимизда иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва

банкларни ликвидлигини ошириш учун фонд бозорларга тижорат банкларнинг
ўзларининг юқори ликвид ананавий облигацияларини халқаро бозорларга
интеграциясини ривожлантириш лозим.

Шунинг билан бирга, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни

таъминлаш учун, Марказий банкнинг трансмиссион каналларини самарасини
инфляцион тартгетлашга ўтиш орқали ошириш мақсадида унинг мустақиллигини
ошириш ниҳоятда муҳим ҳисобланади.

Таҳлил ва натижалар

2008 йилдаги жаҳон молиявий иқтисодий инқироз ҳамда охирги йилда йирик

мамлакатлар томонидан ўзаро геосиёсий тазйиқлар фонд (акция) бозорлар
ривожига, унинг жамият тараққиётидаги ўрнига ҳам салбий таъсир этмоқда.
Натижада, жаҳон акция бозорлари савдосини ЯИМ даги улуши 2007 йилда 207,1%,
2010 йилда 86,5%га пасайган, 2015 йилга келиб, бу кўрсаткич қисман ёки 86,9%га
ортган

8

. Айни пайтда, эса яъни 2017 йилда жаҳон фонд бозорлари савдосини жахон

ЯИМ даги улуши бирмунча кўтарилганлигини ёки 101,8%(8095,1/79 487)

9

ни ташкил

қилганлигини мазкур бозорлар барқарор инфратузилмасини таъминлашда 2008
йилги инқирозлардан сўнг давлатлар ислохотлар бошчиси эканлигини кўришимиз
мумкин.

Айни пайтда, фонд бозорларининг асосий кўрсаткичи бу уларнинг бозор

капиталлашув даражаси ҳисобланади. 2000 ва 2010 йиллар давомида жахон фонд
бозорларини бозор капиталлашув даражаси худудлар кесимидаги ҳолати таҳлили
шуни кўрсатмоқдаки, Америка худуди бозор капиталлашув даражаси жами жаҳон
бозорлари капиталлашувдаги улуши 45-49%ини ташкил қилган бўлса, айни пайтда

7

Бутиков И.Л.. Проблемы формирования и функционирования рынка ценных бумаг в Узбекистана. БМА.: Диссертация на

соискание ученной степени доктор экономического наук. Тошкент.: 2009.г. 416 стр

8

Word bank хисоботлари асосида ҳисобланган.

9

word bank va http.wfe.com information сайтлари асосида ҳисобланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

мазкур худуднинг мазкур кўрсаткич 23,7%ини, ташкил қилган, Европа худудининг
улуши эса 27-28%ини айни пайтда эса 10,1%ини, Осиё худудини улуши эса 26-
27%ини ташкил қилган бўлса, айни пайтда эса 66.1 %

10

ини ташки қилмоқда. Демак,

иқтисодий тизимларни ривожлантиришдаги инфратузилмавий шарт шароитлар
асосан Осиё давлатларида бевосита давлат даражасига фаолроқ кўтарилганлиги
билан характерланмоқда.

Фонд бозорларини жамият тараққиётидаги ўрнига бахо бериш мақсадида биз

мазкур бозорлар савдосини ЯИМ даги улуши айрим мамлакатлар кесимида
ўрганилди. Таҳлилларга асосан, ўтган даврларда иқтисодий йирик етакчи мамлаат
АҚШларда акция савдосини ЯИМ даги улуши 2015 йилда 336,2%ни 2015 йилда бу
кўрсаткич 0,16%га, Германияда эса бу кўрсаткич 113,1%дан 31,9%га тушган.
Шунингдек, Япония давлатида эса мос даврлар ичида 55,9%дан 86,4%га

11

ўсганлигини кўришимиз мумкин. Демак, бозор инфратузилмасини ривожланиш
даражаси давлат даражасига кўтарилганлиги муҳим омил эканлигини ҳориж
тажрибасида ўз исботини топган.

№1 жадвал маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки, мамлакатимиз ЯИМ

ўсиш суръати мос даврларда 2,5 мартага, мамлакатимиз акция бозорлари савдоси
мос даврлар ичида 3,1 мартага ўсиш тенденциясига эга бўлсада, мамлакатимиз
акция бозорлари савдосини ЯИМ даги улуши атиги 1,2 мартага ўсган.

1 жадвал

Ўзбекистон Республикаси фонд биржаси савдо айланмаси тендециялари ва унинг

ЯИМ даги улуши

12

Кўрсаткичлар

2014 йил

2015

йил

2016 йил 2017 йил

2017 йилни

2014 йилга

нисбати

Ўзбекистон ЯИМ(трлн сўм)

96,6

119,4

199,4

244,1

2,5 марта

Ў.Р. “Тошкент” РФБ савдоси (млрд)

97

161,1

299,1

298,0

3,1марта

Акция савдосини ЯИМ даги улуши(%)

1,0%

1,35

1,5

1,2

1,2 марта


Мамлакатимизда барча активлар, хусусан; молиявий инструментлар ҳам

миллий валюта “сўм”да юритиш қонун асосида белгилаб қўйилган. Аммо, хозирги
кунда миллий валютамиз жаҳон молия бозорда рейтинги жихатидан паст ўринларга
эга бўлмоқда. Хусусан; “Bloomberg” lp томонидан тақдим этилган “2017 йилнинг энг
қадрли ва энг қадрсиз валюталар рейтинги” да йилнинг энг қадрсиз валюта ўзбек
сўми бўлиб чиқди ёки 2017 йилда ўзбек сўмини курси 60%

13

га пасайган.

Миллий валютанинг қиймати бошқа валюталарга нисбатан белгиланган

курслар орқали аниқланади. Шунингдек, фонд бозорлари инфратузилмасини замон
талаблари асосида ривожланишига таъсир этувчи кейинги асосий омиллардан яна
бири, бу Марказий банкнинг валюта курсини барқарор ушлай олиш имкониятлари
ҳисобланади. Бунда, иқтисодиётни эркинлаштириш, хусусан; молия тизимдаги
ислохотларда аввало валюта бозорларни либераллаштириш муҳим ҳисобланади.

10

word bank va http.wfe.com information асосида ҳисобланган

11

Word bank ва wfe маълумотлари асосида ҳисобланган

12

Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент” Ўзбекистон Республика фонд биржаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан ишлаб чиқилган

13

http “Bloomberg”lp com/information сайти маълумотлари асосида ҳисобланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Валюта
сиёсатини

либераллаштириш

бўйича

биринчи

навбатдаги

чора-тадбирлар

тўғрисида»ги 2017 йил 2 сентябрдаги №5177 сонли фармони чиқарилди. Айни
пайтда, миллий валютамиз “сўм”ни 1 АҚШ долларга нисбати курси 2017 йил августда
4210,1 бўлган бўлса, юқоридаги фармон ижросини бажариш мақсадида 2017 йил
сентябрда 8066,9 сўм этиб ўрнатилди. Бунга асосий сабаб, мамлакатимизда юқори
ликвид активлар даражасини, банк тизимидаги юқори ликвид активларни оширишни
миллий валюта курсини либераллаштириш орқали ёки расмий бозор курсларини
ўрнатиш

ҳисобланган.

Бу

валюта

соҳасини

тартибга

солишнинг

бозор

механизмларини жорий қилиш, республика эксперт салоҳиятини оширишни
рағбатлантириш, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш,
махаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордги рақобатбардошлигини
ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик мухитини яхшилаш ҳамда
аҳоли ва юридик шахслар ихтиёридаги валюталарни банк тизимига жалб қилиш
ҳисобланади.

Шунингдек,

Мамлакатимиз

Президенти

Ш.М.Мирзиёев

“Ўзбекисон

Республикасини келгусида ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси хақида”ги
№4947 сонли фаромонни III бўлимида “Экспорт фаолиятини либераллаштириш ва
соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш,
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва
сафарбар этиш”

14

деб алоҳида эътироф этиб устивор йўналишларни белгилаб

бердилар. Бу хақиқатда мамлакатда валюта тушумини оширишни таъминлаб,
келгусида мамлакатимизда хорижий валютага бўлган талабни пасайтиришга олиб
боради, бу ўз навбатида миллий валютамизни бошқа валюта(АҚШ доллари)сига
нисбатан қадри(курсини пасайтиришга)ни оширишга ҳизмат қилади.

Фонд бозорлар фаолиятига таъсир этувчи фоиз ставкаларининг мазкур

бозорлардаги молиявий инструментларнинг даромадлиги, юқори ликвидилиги,
капиталини ошириш каби мухим мезонларига таъсирини ҳамда рискларга тобелик
даражасини чуқурроқ ўрганиш лозим.

Иқтисодий назарияда фонд бозорлари фаолиятини ривожига фоиз

ставкаларни сезиларли тарзда таъсири бу иқтисодий барқарорликка олиб борувчи
муҳим инструмент эканлиги ўз исботини топган. Амалиётда, Марказий банкнинг фоиз
сиёсати икки йўналишни ўз ичига олади. Биринчиси, бу унинг дисконт сиёсатини
жорий этиш ҳисобланади. Мазкур сиёсат вексел тратталарини қайта ҳисобга олишда
қўлланиладиган чегирмаларни юритишда қўлланилади. Мамлакатимизда 1996
йилда вексель муомласи тўхтатилган бўлиб, бундай ҳисоб китоб бўйича
инфратузилмавий механизм шаклланмаган. Фоиз сиёсатининг иккинчи шакли бу
қайта молиялаштириш сиёсати ҳисобланади.

Назарияда қайта молиялаштириш ставкаси- бу, шу бозорлардаги пулни

қиймати қанча туради деган маънони берувчи индикатордир. Тижорат банклари
қарзга олган маблағлари бўйича фоизлар билан берилган кредитлар бўйича фоизлар
ўртасидаги фарқ уларни соф фойдаси ҳисобланади. Бу мазкур (депозит ва
кредит)бозорлардаги фарқлар пулнинг қийматини (ифодалайди)белгилайди.

14

Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон Республикасини ривожланиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги 4947-сонли қарор. 2017 йил 7 февраль.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Айни пайта, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётни барқарорлаштириш учун

Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси 21 декабр2004 йилдан 1 январ
2015 йилгача 16 фоиздан 9%гача пасайтирилди. Аммо, айни пайтда мамлакатимизда
иқтисодий ўсиш сурътлари кузатилсада, мамлакатимизда истемол товарлари
баҳоларига бўлган талабни кескин ортиши натижасида мамалакатимизда инфляция
суръатлари кескин ортиб бормоқда. Хусусан; мамлакатимизда 2019 йил 1январ
ҳолатига инфляция суръатлари 14,8%ни ташкил қилмоқда.шундай бир шароитда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк қайта молиялаштириш савкасини 1 январ
2015 йилдан шу кунга қадар 9%дан 16 %

15

гача оширди.

Аксарият тарзда, барча ривожланган мамлакатларнинг давлат банклари фоиз

сиёсати орқали, ставкани пасайтириш қўллашдан мақсад иқтисодиётни “инқироздан
чиқиш деб” қатъий сиёсатни амалга оширмоқдалар. Аммо мамлакатимизда кейинги
пайтларда Марказий банк фоиз ставкаси юмшоқ сиёсатини яъни қайта
молиялаштириш йилдан йилга ўстиришга олиб бормоқда. Туғри, бу аввало бозор
шароитида бизнес юритишда тадбиркорларни бизнесга киришда “бозор талабларини
ўрганиш-малака

кўникмаларини

шакллантириш(бозор

талаблари

бўйича

маъсулиятини ошириш)” учун бозор тамойилларига мослашишга зарур қилиб, ўз
мақсадларини амалга оширишга имкониятларни берса, иккинчи томондан кредит
экспанциясини сақлаб қолади ёки ортиқча кредит эмиссиясига барҳам бериш орқали
муомладаги пул массасини барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсир этади.

Шунингдек, таҳлилларга асосан, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиёти

ривожланган мамлакатларда глобал ЯИМ тақсимотини Марказий банкнинг
ставкаларига бевосита боғлиқлиги таҳлил этилди. Хусусан; Марказий банкнинг
ставкаларнинг 0%дан паст фойдаланувчи давлатларни жами ривожланган
мамлакатлардаги улуши 41%ни, 0%дан 1%гача фойдаланувчи давлатларнинг улуши
51%ни ва 1%дан 2%гача бўлган фойдаланувчи давлатларнинг улуши 8%ни ташкил
қилмоқда. Демак, ривожланган мамлакатлар учун мақбулроқ фоиз ставка 0%дан
1%

16

гача бўлган миқдор эканлиги ўз исботини топмоқда.

Шунинг билан бирга, таҳлиларга асосан, мазкур кўрсаткичнинг жаҳон

мамлакатлари ичида Марказий банкнинг ставкаларини 0%дан паст кўрсаткичдан
фойдаланувчи мамлакатларни улуши 24,5%ини, 0%дан 1%гача бўлган ставкадан
фойдаланувчи мамлакатларнинг улуши 31,8%ини, 1%дан 2 %гача бўлган ставкадан
фойдаланувчи мамлакатларнинг улуши 7.9%ини, 2%дан 4%гача бўлган ставкадан
фойдаланувчи мамлакатларнинг улуши 2,7%ини, 4%дан 10%гача бўлган ставкадан
фойдаланувчи мамлакатлар улуши 29,1%ини, 10%дан юқори ставкадан фойдаланувчи
мамлакатлар улуши 4%ни ташкил қилган. Демак, тахлиллардан шуни кўришимиз
мумкинки, яна бир бор бозор иқтисодиёти шароитида барқарор(нормал) фоиз
ставкалар 0% билан 1%

17

атрофида бўлиши умумжаҳон мамлакатлар иқтисодиётида

ўз исботини топган.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни исботламоқдаки, айни пайтда

мамлакатлар ўртасидаги геосиёсий ва турли молиявий санкциялар барча

15

CBU.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

16

Cecchetti S. The Case of the Negative Nominal Interest Rates: New Estimates of the Term Structure of Interest Rates during the

Great Depression // Journal of Political Economy. 1988. № 6. P. 1111–1141.

17

Constancio V. The future of monetary policy frameworks. Lecture at the Instituto Superior de Economia e Gestao. Lisbon. 2017.

25 May.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

мамлакатларнинг ижтимоий- иқтисодий юксалишига салбий таъсир этмоқда, бу
мамлакатларда инфляцион кутилмалар ортишига олиб келмоқда. Хусусан; айни
пайтда АҚШ ларда инфляция 2%(бозор фоиз ставкаси 1,5%)

18

атрофида, Россия

давлатида эса 5-5,5%(хал қилувчи бозор фоиз ставкаси 6.5%

19

) атрофида сақланиб

қолмоқда. Юқоридаги инфляцион кутилмалар турли санкциялар таъсирида ортиши,
ишсизлик даражани ортишига, келгусида давлат банклари зиммасига ставкаларни
оширишни мажбур қилиб қўймоқда. Хусусан: АҚШ ларида бозор ставкани 2019 йилда
2 %гача

20

, Россия давлатида эса ставкани 7.5%

21

гача ёки аввалги йилларга нисбатан

1.7%га ошириш режалаштирилмоқда.

Фонд

бозорлари

инфратузилмасини

замон

талаблари

асосида

ривожланишида кейинги асосий омиллардан бири бу Марказий банкнинг инфляция
даражасини мақбул даражада таргетлай олиш имкониятларидир. Лекин, хозирги
кунда Республикамиз Марказий банки инфляцияни муддатли таргетлаш амалиётини
таргетлашга ўтиш жараёнида. Бизга маълумки, мамлакатдаги инфляцияни
барқарорлаштиришга салбий таъсир этувчи омиллар иккига бўлинган. Бунинг
биринчиси -бу Марказий банкнинг монетар омиллари ҳисобланади. Марказий банк
иқтсодиётни барқарорлаштиришда монетар омиллар(стерилизация, мажбурий
захира, қайта молиялаштириш)ни қўлламоқда. Амалиётда мамлакат иқтисодиёти
барқарорлигини таъминлашда иқтисодий барқарорликка монетар омиллардан
ташқари номонетар омиллари ҳам сальбий таъсир этиш хориж тажрибасида
кузатилган. Мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштиришни асосий инструменти
ҳисобланган инфляцияни таргетлаш ҳисобланади. Бундай шароитда инфляцияни
барқарорлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳам етарлича
чора кўрилсада, бироқ номонетар омилларни мамлакатимизда бахоларни салбий
томонга яъни баҳоларни объектив равишда ошириб юбормоқда. Бундай номонетар
омиллар таркибига, товар ва хом ашёларнинг бозорлардаги қўшимча юзага келаётган
талаблар каби муҳим омилларни келтиришимиз мумкин. Хусусан; озиқ-овқат
маҳсулотлари гуруҳи бўйича нархлар ўртача 9,4 фоизга ўсиб, умумий инфляция
даражасига таъсири 4,1 фоизни ташкил этди;

-Ноозиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи бўйича нархлар 10,3 фоизга (2016 йилнинг

мос даврида ўсиш 7,2 фоиз) ошиб, умумий инфляцияга таъсири 3,7 фоизни ташкил
этди;

-Хизматлар тарифларининг 7,2 фоизга ошиши (2016 йил январь-октябрда ўсиш

9,6 фоиз) умумий инфляция даражаси ўсишининг 1,5 фоизига таъсир қилди.

Жорий йилда юзага келган нархлар динамикасини инобатга олиб,

мамлакатимизда 2018 йил якуни бўйича инфляция даражаси 12-14

22

фоиз

даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Айни пайтда, бозор сегментлари муомласини ташкил қилиш учун

ривожланган, ривожланаётган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган илғор етук йирик
мамлакатлар банкларнинг молиявий барқарорлиги, капиталларини етарлилиги,
бозор капиталлашув даражасини ошириш бўйича фаолияти талаблари(тижорат

18

https://www.kommersant.ru/doc/3702305)

19

https://www.kommersant.ru/doc/3702305)

20

http/cbr/org маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган

21

http/cbr/org маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган

22

CBU uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

9

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

банклар капиталини етарлилига қўйилган Базел III табалари)ни ижросини таъминлаш
мустаҳамлаш билан боғлиқ самарали инструментларни кенг жорий этиш, уларини
ривожлантириш учун қонунчилик базасини такомиллаштиришни замон талаб
этмоқда.

Бундай шароитда бугунги кунда банклар зиммасига хавф-хатар ва даромад

ўртасидаги энг самарали нисбатни таъминлашга ёрдам берувчи, шу билан бирга
қонунчилик ва замон стандартлари талабларига мос (ностандарт) ҳисобланган
капитал ликвидлилигини оширишга қаратилган янги нонанавий воситаларни
топишни зарур қилиб қўймоқда.

Худди шундай молиявий воситалардан Россия давлати тижорат банкларида,

яъни қимматли қоғозлар турларидан:

“кокос облигацияси”

Contingent Convertibles

анъанавий

алмаштирилувчи

облигациялар,

сармояланган

облигациялар

ни

келтиришимиз мумкин.

Хозирги шароитда Базель қўмитасининг янги стандартлари жорий этилиши

муносабати билан баъзи ўзгаришларга дуч келган айрим қонуний чекловлар, хусусан;
тижорат банкларнинг ўз капиталини етарлилига 2016 йил январидан бошлаб
минимал қиймати талаб меъёр8,0 %ни ўрнатилди ва келгусида банклар
бозорлардаги салбий ҳолатларга чидамлигини янада ошириш учун мазкур меёрларга
қўшимча қаттиқ кучайтирилган чоралар кўрилмоқда. Тижорат банкларнинг
капиталини етарлилиги кўрсаткичи- бу, банкнинг ўз маблағлари ҳажмини унинг
активлари учун таваккалчиликка асосланган миқдорига тақсимлаш йўли билан
ҳисоблаб чиқилади.

Бундай чекловлар махаллий банкларимиз зиммасига ўз актив ва

мажбуриятларини шакллантиришда жуда эҳтиёткор бўлиши ва капиталини
етарлигини оширишга ҳизмат кўрсатувчи янги молиявий инструментлар жорий
этишга мажбур қилиб қўймоқда.

Ушбу чекловлардан бири Н1 капиталининг етарлилик даражаси ҳисобланади.

Ўз маблағлари (капиталининг) етарлилиги нисбати Н1 - асосий банк стандарти, барча
банкларга тегишлидир. Бу банк ишончлилигининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири
бўлиб, мижозлар зарарига эмас, балки ўз маблағлари ҳисобига молиявий зарарларни
бартараф этиш қобилиятини акс эттиради.

Бу ўз маблағлари (капитал) ва банк активлари нисбатини акс эттиради.

Биринчидан, активлар бўйича юзага келадиган зарарни қоплаш эҳтимоли
камайтирилганидан кейин олинади. Иккинчидан, барча активлар бешта хавф гуруҳига
бўлинади, ҳар бир гуруҳ ўз тузатиш омили(коэфицент)га эга – 0дан 1,5гача. Яъни
ҳосил бўлган захиралар ҳар бир актив қийматидан чиқарилади, натижада бу фарқ
активга тегишли хавф гуруҳига мувофиқ тузатиш коэффициентига кўпайтирилади.

Базел талаблари жаҳоннинг барча банклари ва кредит ташкилотларининг Н1

меъёрига риоя этишига етарлича қатъий талаб қўяди. Агар, масалан, банкда мазкур
кўрсаткич 2 фоиздан камроқ бўлса, Марказий банк ўз лицензиясини бекор қилишга
мажбур. Шунинг учун, тижорат банкларнинг таваккалчилик ва даромад ўртасидаги
энг самарали мувозанатни таъминлай олувчи, шунингдек, қонуний талабларга имкон
қадар кўпроқ юқори ликвидга мос келувчи

икки турдаги қимматли қоғозларни

афзалликларини кўрамиз.

Юқоридаги чекловлардан чиқмаган ҳолда, у фойдани оширишга ёрдам беради,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

10

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

бу ҳар бир банкнинг асосий мақсади ҳисобланади. Биринчи мисол сифатида,

“кокос

облигацияси”

(инглизча СоСоз bonds-Contingent Convertibles таржима қилинганда

маълум шароитда конвертацияланувчи маъносини англатади) конвертирланувчи
афзалликларга эгадир.

Бу аввало, пул оқимини таъминлаш учун инвесторлар бўйича банкларнинг

молиялаштириш хавфсиз эканлигига ишонтиришига олиб борилса, иккинчисидан,

банкротлик суғуртаси деб

аталувчи махсус турдаги облигациялар жойлаштирилади.

СоСоз bоnds – қарз мажбурияти бўлиб, у эмитентнинг молиявий

қийинчиликлар шароитда у

ўз капиталига айлантирилади.

Бунда учта асосий

элемент мавжуд: конверциялаш ставкаси, ижро этиладиган нарх ва триггер (нарх ёки
тиггер қўлланилади) [8, 9].

Конвертация қилиш ставкаси қарзнинг активга айлантирилувчи ставкаси [9].
Ижро баҳоси - облигацияни конвертация қилингандаги акция нархи [8].
Триггер(

харакатда

кутилмаганда

юзага

келаётган

маълум

салбий

холат(санкциялар)), одатда, кредит ва тўлов қобилиятига оид муаммолар билан
боғлиқ бўлиб, бу автоматик тарзда муқаррар конвертация қилишга олиб келади [9].
Триггер пайдо бўлгандан сўнг, муайян миқдордаги облигациялар алмашинуви
мумкин бўлган қатор кетма-кетликдаги чегара даражалари кўрсатилиши мумкин.
Кўпинча, триггер банкнинг ўз капитали даражасининг пасайиши бўлиб,

унинг

чегараси давлат томонидан (Базель келишуви доирасида) белгиланади.

Contingent Convertibles эса банкротлик таҳдиди даврида

ишончли ва арзон

қайта молиялаш механизмини таклиф қилинади,

чунки ушбу конвертация

эмитентни янги акциялар чиқаришга сарфланмай

, қайта молиялаштиради. Бундан

ташқари, облигациялар конвертирланмаган шароитда, акциялар бўйича жорий
даромад ((diluted EPS)) ўзгармайди ва эмитентнинг солиқ қолдиғи қолади.

Шу сабабли,

Contingent Convertibles

анъанавий алмаштирилувчи облигациялар

билан қиёслаганда янада жозибадор ҳисобланади, гарчи оддий конвертация
қилинувчи қимматли қоғозлар

эгасининг алмаштиришга мутлақ ҳуқуқини

таъминлаганлиги сабабли

, инвестор учун кўпроқ хавфли бўлса-да, у одатда

компания акциялари оширилганда пайдо бўлади.

Бу Сосоз bonds облигациялар

банкларга капитал талабларини қондиришга

ёрдам берди, яъни Базель III (ликвидлилик, капитал тузилмаси ва левераж бўлган
талабларни ўз ичига олади) [4,8] талабини ўз ичига олади.

Кейинги

истиқболли

восита–бу

сармояланган

облигациялардир.

Сармояланган облигациялар банклар томонидан оддий облигациялар билан бирга
чиқарилган қимматли қоғозлардир. Уларнинг ўзига хос хусусияти шундаки,

агар банк

томонидан сукут (дефольт) эълон қилинса,

биринчи навбатда оддий облигациялар,

сўнгра сармояланган облигациялар сотиб олинади, яъни даъво ҳуқуқи бўйича улар
иккинчи бўлиб, шунинг учун ҳам хавфли ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, улар
бўйича купон рентабеллиги бир хил эмитентнинг оддий облигацияларига нисбатан 1-
2 %га кўпдир [6].

Сармояли облигацияларни чиқаришга рухсат бериш Россия Федерациясининг

Марказий банки томонидан банк капиталининг ўсиши сифатида кўриб чиқилган,
чунки қарздор қўшимча хавф туғдиришга тайёр бўлади. Шунинг учун, агар

банк

мажбуриятлари таркибида муаммолар мавжуд бўлса,

бу вариант молиявий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

11

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

дастакнинг ҳуқуқий асосга таъсири самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Инвестор учун бу турдаги облигациялар жуда яхши вариант, чунки агар бу

банкнинг оддий қимматли қоғозларини сотиб олишга тайёр бўлса, у ҳолда
талабгорлар учун сотиб олиш (харид)лар ишончли ҳисобланади, чунки банк банкрот
бўлган тақдирда, оддий облигациялар бўйича даромад олиш эҳтимоли жуда кам.
Бошқача айтганда, хатарлар жуда ўхшаш, лекин сармояланган облигацияларнинг
даромадлилиги юқори бўлади.

Ҳозирги кунда Россияда бунда усулни қўллаган бир нечта банк мавжуд.

Шундай қилиб, ВТБ ва Газпромбанк ҳозирги вақтда бирламчи

сармояда доимий

сармояланган евробондларни

(банк капитали миқдорининг камида 50 % бўлиши

керак бўлган асосий сармояни) ўз ичига олади.

Бундан ташқари, ХКБ, Алфа Банк ва Промсвязьбанк

сармояли рублли қарзлар

мавжуд,

лекин қимматли қоғозлар иккинчи даражали капиталга киритилади

(қўшимча капитал, бу махфий захираларни, қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан
олинган даромадларни ўз ичига олиши мумкин).

2016 йилда РСХБ Россияда дастлабки банкка айланиб, у биринчи даражали

капитални

муддатсиз сармояли облигациялар

ҳисобига 10 миллиард рублга

капитали оширилди [5]. Доимий сармояли облигациялар эмитентга муайян вақтдан
сўнг, масалан, ОФЗ(облигация федерального займа)

даромадлилигига боғлиқ бўлган

купон миқдорини ўзгартириш ҳуқуқини беради

ёки таклиф этилган таклиф

вариантлари бўйича ушбу қимматли қоғозларни сотиб олишни таъминлайди [5].

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги таҳлил якунларига асосланиб, қуйидаги таклифларни ишлаб

чиқдик:

1)Фонд бозорлар фаолиятини ривожланишида давлат банкларининг бозор

инструментларини фундаментал ва бошқа омиллар шароитида мустақил танлаш ва
уни жорий этиш имкониятларини ошириш, хусусан;

-қайта молиялаштириш ставкасини белгилашда инфляцияни ҳисобга олган

ҳолдаги хориж тажрибаси учун мақбул булган нисбатларни жорий этиш(юқори
инфляцион даражалардан чиқиш учун Марказий банкнинг пул- кредит сиёсатининг
қатъий сиёсатини кенг жорий этиш)лозим;

-юқори

суръатларда

ўсаётган

инфляцияни

барқарорлаштириш

учун

инфляцияни муддатли тартегетлаш усулларини самарасини оширишга олиб борувчи
турли ҳил комбинацияларни кенг жорий этишда марказий банкнинг иқтисодий ва
сиёсий мустақиллигини ошириш;

2. Мамлакатимизда валюта курсини оширишга хизмат қилувчи барча

инфратузилмавий тизимлар(молия бозори тизими)ни мувофиқлаштиришни давлат
даражасига кўтариш, хусусан; валюта бозорларини либераллаштириш билан боғлиқ
фаоллигини кучайтириш лозим. Бунда, мамлакат иқтисодиёти реал сектор
тармоқлари, хусусан: асосан экспортга йўналтирилган тармоқ(саноат ишлаб чиқариш
соҳаси, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва ахборот технологиялар учун дастурий
таъминотлар ишлаб чиқариш соха(интеллект, инновация,илмий-тадқиқот) ларни
изчил ривожлантириш лозим. Бу нафақат ишлаб чиқарилаётган махсулотларни
диверсификация қилишга, балки экспорт қилинаётган мамлакатлар таркибини ҳам
диверсификациялашга олиб боради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

12

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

3. Фонд бозорларини замон талаблари асосида ривожлантириш учун уларнинг

профессионал иштирокчиси хисобланган тижорат банкларнинг тўлов лаёқати,
капиталлашув даражасини, бозор капиталлашув даражасини ошириш билан боғлик
имкониятларини ошириш лозим. Хусусан;

-бунда, нафақат юридик балки жисмоний ҳисобланган маҳаллий ва хорижий

инвесторларга ўзларини барқарор, устав капиталини оширишга ва тулов лаёқатини
оширишга олиб борувчи хорижий тажрибада ўз натижасини берувчи ноанъавий
облигация турларини кенг жорий этишни ўз ичига олувчи меҳанизмларни ишлаб
чиқиш ва зудлик билан жорий этиш.

-тижорат банкларнинг бозор капиталлашув даражасини таъминлаш учун

нафақат миллий балки халқаро бозорларда ўз акцияларидан ташқари барқарор
ноанъанавий облигацияларни чиқариш, жойлаштириш механизмини кенг жорий
этиш лозим. Бу харакатлар (тижорат банкларининг профессинал фаолияти(қимматли
қоғозлар бозридаги брокер ва диллерлик фаолиятини)ни оширишга қаратилган
инвестицион сиёсатларини давлат даражасига ошириш)орқали фонд бозорлар
ривожига хисса қўшиш натижасида мамлакатимизда бозор капиталлашув
даражасини шакллантириш каби муҳим бозор кўрсаткичларини ривожлантиришга
хисса қўшишдан иборат.

Демак, ҳозирги сиёсий ва иқтисодий салбий таъсирлар кучаётган бир

шароитларда банкларни капиталлашув даражасини оширишга хизмат кўрсатувчи
ҳамда ҳалқаро стандартларга мос келувчи воситаларни топилиши, ҳусусан; уларнинг
сифатли томони шуки, бунда шартли конвертация қилинувчи ва сармояли
облигациялар тақдим этилиши, бу риск ва рентабеллик ўртасидаги энг самарали
нисбатни таъминлайди, айни пайтда қонунчилик талабларига жавоб беради. Бу
чекловлардан доирасидан чиқмай, соф фойдани оширишга ёрдам беради, бу
тижорат банкларининг бош мақсади ҳисобланади, ва миллий ва ҳалқаро аренада
банк тизимини мавқеини оширишга олиб боради.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати давлат

раҳбарининг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси .2018 йил 28 декабр.

2. Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон Республикасининг келгусида ривожлантириш

бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида” 2017 йил 7 февралдаги №4947 сонли
Қарори.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент” Ўзбекистон Республика фонд

биржаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

4. О методике определения величины собственных средств (капитала)

кредитных организаций (

Базель III

) [Электронный ресурс] // Положение Банка

России от 28 декабря 2012 г. N 395-П ( ред. От 01.01.2014) // Гарант : информ.-
правовое обеспечение. - Электрон. дан. - М.,2014. - Доступ из локальной сети БМБШ
Ирк. гос. ун-та.

5. Клуб любителей села РСХБ нашел новый способ пополнить капитал

[Электронный ресурс] // Газета ведомости. - 2016. - N 4130. - Электрон. версия печат.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

13

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

публ. - URL:

https:// www. vedomosti. ru/ finance/ articles/ 2016

(Дата обращения:

01.06.2017)

6. Субординированные облигации [Электронный ресурс] // Биржевой навигатор.

- Электрон. дан. - [Б. м.], 2017. - URL: http://stock-list.ru/ Субординированные
облигации (Дата обращения: 28.06.2017).

8. Contingent Convertibles - CoCos [Электронный ресурс] // Investopedia: Financial

dictionary. - Электрон. дан. - [Б. м.], 2017. - URL: http://www.investopedia.com.
Contingent Convertibles (Дата обращения: 08.06.2017).

9. Contingent Convertibles (CoCos) [Электронный ресурс] //Financial Cbonds

information: Энциклопедия рынка облигаций. - Электрон. дан. [Б. м.], 2017. - URL:
http://cbonds.ru Contingent Convertibles (Датаобращения: 10.06.2017)

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати давлат рах,барининг 2019 йил учун мулжалланган энг му^им устувор вазифалар х,ак,идаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси .2018 йил 28 декабр.

Мирзиёев Ш.М. "Узбекистон Республикасининг келгусида ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида" 2017 йил 7 февралдаги №4947 сонли Царори.

Узбекистон Республикасининг "Тошкент" Узбекистон Республика фонд биржаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чик,илган.

О методике определения величины собственных средств (капитала) кредитных организаций («Базель III») [Электронный ресурс] // Положение Банка России от 28 декабря 2012 г. N 395-П ( ред. От 01.01.2014) // Гарант : информ.-правовое обеспечение. - Электрон, дан. - М.,2014. - Доступ из локальной сети БМБШ Ирк. гос. ун-та.

Клуб любителей села РСХБ нашел новый способ пополнить капитал [Электронный ресурс] // Газета ведомости. - 2016. - N 4130. - Электрон, версия лечат.

публ. - URL: https:// www. vedomosti. ru/ finance/ articles/ 2016 (Дата обращения: 01.06.2017)

Субординированные облигации [Электронный ресурс] // Биржевой навигатор.

- Электрон, дан. - [Б. м.], 2017. - URL: http://stock-list.ru/ Субординированные облигации (Дата обращения: 28.06.2017).

Contingent Convertibles - CoCos [Электронный ресурс] // Investopedia: Financial dictionary. - Электрон, дан. - [Б. м.], 2017. - URL: http://www.investopedia.com. Contingent Convertibles (Дата обращения: 08.06.2017).

Contingent Convertibles (CoCos) [Электронный ресурс] //Financial Cbonds information: Энциклопедия рынка облигаций. - Электрон, дан. [Б. м.], 2017. - URL: http://cbonds.ru Contingent Convertibles (Датаобращения: 10.06.2017)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов