“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
1
2/2019
(№
00040)
ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИ БОШҚАРУВ
ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Нуримбетов Равшан Ибрагимович,
ТАҚИ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори,
и.ф.д., профессор
E-mail:
Давлетов Исламбек Халиқович,
ТАҚИ кафедра мудири
E-mail:
Ташмухамедова Карима Саматовна,
ТАҚИ доцент в.в.б.
Султанов Алишер Сабиржанович
,
ТАҚИ таянч докторанти
E-mail:
Аннотация
.
Мақолада республика уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги
туб ислоҳотлар мазмун-моҳияти, шунингдек уй-жой фондига хизмат кўрсатишда
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бошқарув фаолияти билан боғлиқ муаммолар
ва уларнинг ечими бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
турар жой, уй-жой қурилиши, уй-жой фонди, уй-жой фондини сақлаш,
уй-жой фондини бошқариш, жорий таъмирлаш, капитал таъмирлаш, таъмирлаш-
тиклаш ишлари, намунавий уйлар, давлат-хусусий шериклик, уй-жой коммунал
хизматлар, коммунал тўловлар.
Аннотация
.
В статье рассмотрены сущность и значение коренных реформ в сфере
жилищно-коммунального обслуживания республики, а также даны практические
предложения и рекомендации по решению проблем, связанные с управленческой
деятельностью товариществ частных собственников жилья по обслуживанию
жилищного фонда.
Ключевые слова:
размещение, жилищное строительство, жилищный фонд,
сбережения жилья, управление жилищным фондом,
текущий ремонт, капитальный
ремонт, ремонт и техническое обслуживание, типичные дома, государственно-частное
партнерство, жилищно-коммунальное хозяйство, коммунальные платежи.
Abstract:
The article examines the nature and significance of the fundamental reforms in the
sphere of housing and communal services of the republic, and also gives practical suggestions and
recommendations for solving problems related to the management activities of private
homeowners ’partnerships in housing maintenance.
Keywords:
accommodation, housing construction, housing stock, housing savings, housing
management, maintenance, overhaul, repair and maintenance, typical houses, public-private
partnership, housing and communal services, utility payments.
Кириш
Мaмлaкaтдa олиб борилaётгaн кенг қамровли ислоҳотлaрнинг туб мaзмун
-
моҳияти xaлқ фaровонлигини тaъминлaшдaн иборaтдир. Бу ўз навбатида aҳолининг
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
2
2/2019
(№
00040)
яшаш шароити ҳамда уй
-
жой коммунaл xизмaт кўрсaтиш соҳaсининг ривожлaнгaнлик
дaрaжaси билан бeвоситa боғлиқ.
Шу боисдан, аҳолини сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб
олинишини тубдан яхшилаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида барча
ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлашган технологик занжирини шакллан-
тириш асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш,
кўп хонадонли уйларнинг сақланиши талабларига риоя этилиши устидан техник
назоратнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, хусусий уй
-
жой мулкдорлари
ширкат(ХУЖМШ)ларининг
иш
сифатини
ошириш
ва
молиявий
-
иқтисодий
барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбeкистон Республикаси Президентининг
2017 йил 18 апрелдаги “Уй
-
жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни
янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги ПФ
-
5017
-
сонли фaрмони [3]
ва “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ
-
2900
-
сонли қарори [4], шунингдек 2017
йил 22 апрелдaги “2017
-
2021 йилларда кўп хонадонли уй
-
жой фондини сақлаш ва
ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида“
ги ПҚ
-
2922
-
сонли қарори [5] қабул қилинди.
Сўнгги йилларда қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ўзиям бугунги кунда
республикамизда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни
такомиллаштириш масалаларининг нақадар муҳимлигини тасдиқлаб турибди.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Республикадa иқтисодиётнинг бaрчa соҳaлaри кaби уй
-
жой коммунaл хизмат
кўрсатиш соҳaсигa эски тизимдaн конструктив ижро жиҳaтидaн номукaммaл бўлгaн
кўп xонaдонли уйлaр вa улaрни сaқлaш ҳaмдa тaъмирлaшнинг сaмaрaсиз тизими,
соҳaни бошқaришнинг мaъмурий буйруқбозлик услубигa aсослaнгaн, бюджeт
мaблaғлaри ҳисобидaн боқимaндa кун кўришгa ўргaниб қолгaн иқтисодий сaмaрaсиз
тизим мeрос бўлиб қолган эди. Республикадa мустaқилликнинг дaстлaбки
кунлaридaн бошлaб уй-жой коммунaл xизмaт кўрсaтиш тизимини ислоҳ қилишгa
киришилди. Дaвлaт тaсaрруфидa бўлгaн уй
-
жой фонди xусусийлaштирилди,
тaрмоқнинг aсосий қонуни “Ўзбeкистон Республикаси Уй
-
жой кодeкси” [2] қaбул
қилинди, коммунaл xўжaлиги тизими фaолиятини бозор мexaнизми тaмойиллaри
aсосидa тaшкил этишни тaъминловчи қонуний-мeъёрий ҳужжaтлaр ишлaб чиқилди вa
уни комплeкс ривожлaнтиришгa қaрaтилгaн aҳолигa коммунaл xизмaт кўрсaтиш
тизимидa иқтисодий ислоҳотлaрни чуқурлaштириш концепция ҳaмдa тeгишли
дaстурлaр ишлaб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, соҳага оид илмий изланишларга мурожаат қилинганда МДҲ
давлатларида бир қанча олимларнинг, жумладан С.А. Кирсанов, М.Н. Ломова, К.С.
Степаевларнинг илмий ишларида уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни самарали
бошқаришни ташкил этиш имкониятлари тадқиқ этилган[11, 12, 15].
Шунингдек, маҳаллий олимлар томонидан иқтисодиётни модернизациялаш
шароитида уй-жой қурилишини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, уй-жой
коммунал хўжалиги иқтисодиёти ва уни бошқариш, уй-жой фондидан самарали
фойдаланиш ва уни бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг айрим жиҳатлари
ўрганилган. Хусусан, В.У. Ёдгоров, Р.И. Нуримбетов, И.Х. Давлетовларнинг илмий
ишлари шулар жумласидандир. Шунингдек, мазкур соҳада фаол илмий
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
3
2/2019
(№
00040)
изланишларни олиб бораётган тадқиқотчи Т.А. Ҳасанов, шунингдек амалиётчилардан
Н. Абдуллаев, А.Х. Набиев, К.А. Тантыбаева ва Н.М. Вишневскаяларнинг таҳлилий
ишларида ҳам мамлакатда хусусий уй-жой фондини бошқариш тизимини
такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар келтирилган[8, 9,10,13, 14, 16].
Аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий
муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй
-
жой коммунал хизмат кўрсатиш
соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Мустақиллик йилларида
Ўзбекистонда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий бозорни
шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Яратилган
мустаҳкам меъёрий
-
ҳуқуқий базага мувофиқ таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга
оширилиши уй
-
жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги
тизимини шакллантириш имконини берди.
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш мақсадида
марказлаштирилган давлат капитал қўйилмаларини йўналтириш ва халқаро молия
ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган хорижий инвестицияларни жалб этиш
орқали сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти тизимларини
ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, уй
-
жой коммунал соҳасининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш
асосида зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар мавжудлиги
аниқланди.
Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ХУЖМШлари ва уй
-
жой коммунал
хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини етарлича мувофиқлаштирилмаётганлиги
боис кўп хонадонли уй
-
жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш борасида
комплекс ёндашувнинг йўқлиги аҳолига сифатли ва кафолатли коммунал хизмат
кўрсатиш тизимини янада такомиллашишига ҳамда уй
-
жой мулкдорларининг ҳақли
эътирозига сабаб бўлмоқда.
Кўп хонадонли уй-жой фондини тегишли даражада сақлашни назорат қилиш
ташкил этилмаган, кўп ҳолларда уй
-
жой фондини техник эксплуатация қилиш ва унда
аҳолининг хавфсиз яшаши бўйича белгиланган талаблар бузилишига йўл қўйилмоқда.
Бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришга оид қоида ва
муддатларга риоя этилмаяпти, эски уйларни бузиш бўйича ишлар олиб борилмаяпти,
кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг ҳолати санитария нормалари, қоидалари
ва гигиена меъёрларига тўлиқ жавоб бермайди.
Мамлакатимизда узоқ йиллар давомида фақат давлат мулкининг тасарруф
этилганлиги ва мулкдан фойдаланиш масаласи ишлаб чиқилган ва бажарилиши
қатъий таъминланган меъёрлар асосида амалга оширилган. Шу сабабли, бино ва
иншоотлардан фойдаланишда ҳам фақат давлат меъёрлари ва маҳаллий ҳокимият
қарорлари асосида жой ажратилган. Бунинг натижасида эса бино ва иншоотлардан
оқилона фойдаланилмаган ва биноларнинг кўплаб майдонларидан фойдаланилмай
келинган.
Республикада эркин бозор муносабатлари жорий этилиши ва мулкчилик
муносабатлари ўзгариши натижасида хусусий мулкни тасарруф этиш, ундан турли
мақсадларда фойдаланиш имкониятлари юзага келди. Турар жой биносидан
самарали фойдаланиш, айниқса турар жой биноларидан оқилона фойдаланишни
ташкил этиш масалалари бугунги кунда жуда муҳим ва ечимини кутаётган
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
4
2/2019
(№
00040)
масалалардан бирига айланди. Турар жой биносининг фойдаланилмаётган
майдонларини тижорат мақсадида ижарага бериш орқали ХУЖМШларнинг қўшимча
даромад манбаи ҳосил бўлади. Бу маблағларни эса турар жой биноларининг умумий
фойдаланиш майдонларини жорий таъмирлашга, коммунал хизматлар сифатини
оширишга, болалар учун ўйин майдончалари ва спорт майдончаларини бунёд этиш,
бино атрофини кўкаламзорлаштириш ишларига сафарбар этиш мумкин. Бундан
ташқари бинода истиқомат қилувчилар учун турли маиший хизмат турларини,
жумладан, стоматология, сартарошхона, ўқув курслари, спорт майдончалари каби ва
бошқа хизмат турларини кўрсатиш муассасаларини ташкил этиш орқали, уларнинг
вақтини самарали ташкил этиш ва болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ҳамда
фойдали ўтказишларини таъминлаш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, уй
-
жой коммунал хизмат кўрсатиш
соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида, хусусан ҳар йили қабул
қилинадиган давлат дастурларида ушбу масалаларни муҳим йўналишлардан бири
сифатида белгиланиши ва уй
-
жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида давлат–
хусусий шерикчиликнинг ривожланиши, кўрсатилаётган коммунал хизматлар
сифатини янада яхшилаш ва бошқа шу каби соҳадаги бир қатор долзарб масалалар
ечими таъминланади.
Кейинги йилларда амалга оширилаётган қишлоқ аҳоли пунктларида замонавий
лойиҳалар асосида уй-жойлар қуришга қаратилган кенг кўламли дастурлар аҳоли
турмуши ва яшаш тарзига катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу ишларни изчил давом
эттириш билан бирга, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш,
бунинг учун зарур бўлган муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмани жадал
тараққий эттирилишига эришиш номзоднинг асосий диққат марказидадир. Бу эса
аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд, кам даромадли қатламларининг ҳам
сифатли уй-жой шароитлари, ижтимоий инфратузилма билан таъминланганлик
даражасини оширишга хизмат қилади.
Коммунал хизматлар ва кўп қаватли уйларда турар жойдан фойдаланиш
харажатларининг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш бугунги кунда долзарб
аҳамиятга эгадир. Шу муносабат билан тармоқ муҳандислик инфратузилмаси билан
боғлиқ бўлмаган коммунал хизматларни кўрсатишнинг арзон ва муқобил турларини
ривожлантириш керак. Шунингдек, табиий монополия субъектлари бўлган
корхоналарнинг хизматлари, жумладан, электр ва иссиқлик қуввати, газ таъминоти,
ичимлик суви ва канализация хизматларига нарх ва тарифларни ўрнатишнинг
иқтисодий асосланган аниқ мезонларини ишлаб чиқиш зарурдир.
Мамлакатимизда уй
-
жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича
муносабатларни тартибга солиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни яратиш мақсадида
тегишли қонунлар, ҳукуматнинг қатор қарорлари қабул қилинган ҳамда тегишли
дастурлар амалга оширилмоқда. Бу соҳада ишлаб чиқиладиган янги қонун
ҳужжатлари юқоридаги муаммолар билан бирга, уй
-
жой коммунал хизмат кўрсатиш
соҳасига замонавий технологияларни жалб этишни янада жадаллаштириш,
коммунал хизматлар нархларининг ўзгариши, хизматлар учун тўловларни ўз вақтида
ундирилиши каби муаммоларни самарали ҳал этишга ҳам хизмат қилиши керак.
Тобора шиддат билан тараққий этиб бораётган бугунги куннинг ўзи коммунал
хизмат ходимларининг иш жараёнларига ахборот тизимларини қўллаш ва уларнинг
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
5
2/2019
(№
00040)
масъулиятли
ишини
автоматлаштириш
заруратини
келтириб
чиқарди.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг қўлланилиши эса коммунал тўлов
ҳисоб-китобларига кетадиган харажатларни камайтириш ва тўловларнинг ўз вақтида
амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади. Бу эса коммунал хизмат кўрсатиш
корхоналари учун ҳам, аҳоли учун ҳам катта қулайликлар туғдиради.
Шу маънода, мамлакатимизда уй-жой коммунал хўжалиги муносабатларини
тартибга солишга қаратилган қонунчиликни Ўзбекистонда амалга оширилаётган
бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда
янада такомиллаштириш зарур. Буларнинг барчаси уй-жой коммунал хизматлар
кўрсатиш тизимини янада замонавийлаштириш, уларнинг арзон ва сифатли
бўлишини таъминлашга хизмат қилиши билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Кўп хонадонли уй
-
жой фондининг техник ҳолатини тубдан яхшилаш ва ундан
самарали фойдаланиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш,
шунингдек, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларда тозаликни сақлаш ва уларни
ободонлаштириш бундай уйларда яшайдиган аҳоли учун қулай шарт-шароитлар
яратишда муҳим ҳаётий омиллардан бири саналади.
Бугунги кунда мамлакатда таркибий ислоҳотларнинг мустаҳкам меъёрий
-
ҳуқуқий базага таянган ҳолда изчил амалга оширилаётгани уй-жой фондини
бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги тизимини ташкил этиш имконини
бермоқда. Кейинги 5 йилда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини
такомиллаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш
бўйича қабул қилинган қарорлар асосида кўп хонадонли уйларнинг томи, подвал
иншоотлари, фасад, подъезд, лифт ва ирригация тармоқлари, шунингдек, йўлакларни
бетонлаштириш ҳамда уй-жойлар атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва
кўкаламзорлаштириш масалаларини ўз ичига олган комплекс чора-тадбирлар амалга
оширилди. Шу билан бирга, ушбу тармоқда олиб борилаётган ишлар таҳлили хусусий
уй
-
жой мулкдорларининг кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш
ва таъмирлаш борасидаги фаолиятида ҳал этилмаган қатор муаммолар борлигини
кўрсатмоқда.
Бу ҳақда сўз юритганда, аввало, кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва
ундан фойдаланишда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва хусусий уй-жой
мулкдорлари ширкатлари ўртасида комплекс ёндашув ҳамда ўзаро ҳамкорлик
механизми шаклланмаганини қайд этиш зарур.
Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш борасида таъсирчан назорат
ўрнатилмаган, кўп ҳолларда ундан техник фойдаланиш ва аҳолининг хавфсиз
яшашини таъминлаш борасидаги меъёр ва талаблар бузилишига йўл қўйилмокда.
Кўп хонадонли уйларда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказишнинг қоида ва
муддатларига риоя этилмаяпти, бу эса, табиийки, аҳолининг ҳақли норозилигига
сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017
-
2021 йилларда кўп хонадонли
уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида “ ги қарори кўп хонадонли уй-жой фондининг техник
ҳолатини тубдан яхшилаш ва ундан оқилона фойдаланиш, таъмирлаш-тиклаш
ишларини белгиланган муддатларда олиб бориш, шунингдек, кўп хонадонли уйларга
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
6
2/2019
(№
00040)
туташ ҳудудларни янада ободонлаштириш учун зарур шарт-шароит яратиш
мақсадида қабул қилинди[5].
Шу ўринда, мазкур соҳада дунёнинг айрим ривожланган мамлакатлари
тажрибаларини ўрганиш натижаларига кўра, аксарият мамлакатларда коммунал
хизматлар кўрсатиш, жумладан, кўчмас мулк комплексини бошқариш, уни сақлаш ва
ундан фойдаланиш ишлари нотижорат ташкилотлари орқали амалга оширилади.
Мисол тариқасида, Америка Қўшма Штатларида аҳоли ҳудудий бирлашмалари
(Planning Unit Developments - РUD), кондоминиумлар (Condominium Association),
Канадада уй
-
жой кооперативлари (Housing Cooperatives), Францияда синдикатлар
(Syndicat), Финландияда хонадон акциядорлик жамиятлари, Украинада кўп
хонадонли
уйлар
эгалари
бирлашмалари
(объединения
совладельцев
многоквартирных домов – ОСМД), Россияда уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уй
-
жой қурилиши кооперативларини (товарищества собственников жилья (ТСЖ) и
жилищно-строительные кооперативы (ЖСК) санаб ўтиш мумкин.
Бугунги кунда республикамизда уй
-
жой фонди бошқаруви тизимини
ўзгартиришдан асосий мақсад - янги уй
-
жой мулкдорларига ўз мулкларини сақлаш
бўйича ҳуқуқларни, вазифаларни ва молиявий масъулиятини уларнинг зиммасига
юклашдан иборат бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизни ривожланитиришнинг
янги босқичда кўзланаётган натижаларга тўла мос келади.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотнинг методологик асосини уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
соҳасидаги қонуности ва меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан Ўзбeкистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй
-
жой коммунал хизмат
кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида” ги ПФ
-
5017
-
сонли фaрмони [3] ва “Ўзбекистон Республикаси уй-жой
коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ
-
2900
-
сонли қарори [4], шунингдек 2017 йил 22 апрелдaги “2017
-
2021 йилларда кўп
хонадонли уй
-
жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида“ ги ПҚ
-
2922
-
сонли қарор[5]лари
олинди.
Шу билан биргаликда, мазкур фармон ва қарорларда белгиланган уй-жой
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб
олинган кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан,
кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил
қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш,
соҳага ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ этиш,
шунингдек уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини
ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳага кадрлар тайёрлаш учун ўқув
стажировкаларини чет элларда ташкил этиш, соҳага замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар ҳамда маълумотлар
базасини жорий этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ҳамда тегишли статистик
маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашда замонавий статистик усул ва кузатувлар,
социологик сўровлар, илмий мушоҳада, қиёсий ва тизимли, анализ ва синтез,
индукция ва дедукция усулларидан кенг фойдаланилади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
7
2/2019
(№
00040)
Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистон Республикасида кўп хонадонли уйларда уй-жой фондини
биргаликда бошқариш ҳамда уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни таъминлаш
ихтиёрий бирлашма сифатида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда
бошқарув ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари
-
кўп хонадонли битта ёки яқин, зич
жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан
қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг
бирлашмаси бўлиб, улар хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан
ташкил этиладиган нотижорат ташкилоти ҳисобланади [1].
2016 йил 1 январь ҳолатига кўра республикада 4787 та ХУЖМШ ҳамда 352 та
Бошқарувчи корхоналар 29409 та уй
-
жойларга хизмат қилмоқда [6] (1-расм).
105
163
115
98
147
28
256
178
60
121
453
616
72
2375
8
14
8
4
6
6
13
8
0
5
49
17
12
0
500
1000
1500
2000
2500
1-расм. Республикада ХУЖМШ ва бошқарувчи корхоналар сони
Манба: Ўзбекистон Республикаси “Ўзкоммунхизмат” агентлиги маълумотлари асосида муаллифлар
томонидан тузилган.
Бугунги кунда уй-жой, коммунал хизматлари бозорида хизмат кўрсатувчи
корхоналарга юқори даражада талаб қўйилмоқда. Бу ўз навбатида, мазкур
корхоналарга малакали раҳбарлар ва ходимлар жалб қилишни талаб этади.
Ривожланган давлатларда уй-жойни бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш
ҳам катта аҳамиятга эга. Европанинг бир қатор давлатларида айнан уй-жойни
бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган техника олий ўқув
юртлари ва махсус коллежлар фаолият юритади. Шу билан бир қаторда, коммунал
хизмат кўрсатувчи корхоналар жамиятлари томонидан ҳам бу йўналишда раҳбар
кадрлар тайёрлаш бўйича умумий базавий, шунингдек, малака ошириш бўйича турли
ўқув курслари таклиф этилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатларда ушбу фаолият
турини амалга оширишга рухсат берувчи махсус малака ҳужжатига эга бўлиш уй-
жойни бошқарувчилар учун шунчаки, қонунда назарда тутилган қабилида эмас, балки
бозор талаби ҳисобланади. Уй-жой мулкдорлари ҳам, ўз навбатида, бундай малакага
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
8
2/2019
(№
00040)
эга
бўлмаган
мутахассисларга
ўз
уй
-
жойларини
бошқаришни
ишониб
топширмайдилар. Аксинча, бу йўналишда малакали мутахассислар, хусусан давлат
ёки халқаро миқёсда тан олинган махсус сертификатга эга бошқарувчиларга,
мулкдорларнинг кўплаб ва юқори миқдорда ҳақ тўланадиган буюртмаларига эга
бўлиш имконини беради.
Бу борада хориж тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, Германияда мазкур
корхоналар раҳбарлари олий маълумотли иқтисодчи, муҳандис, ҳуқуқшунос ёки
ижтимоий хизматлар бўйича малакага эга бўлиши, шунингдек, хушмуомалали,
музокара қила олиш ҳамда қарама-каршиликларни (конфликт) ҳал эта олиш каби
шахсий фазилатларга эга бўлишлари талаб этилади. Венгрияда эса “Уй
-
жой
мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, махсус профессионал
тайёргарликни ўтаган шахсларгина кондоминиумлар бошқарувчилари бўла олишлари
мумкин.
ХУЖМШлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида “Уй-жой
мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида“ ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги
лойиҳасини жорий йилнинг 1 декабрига қадар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Мазкур янги қонун лойиҳасида ХУЖМШлари соҳасидаги давлат бошқарувини
қайта кўриб чиқиш; ширкатларнинг фаолиятини тартибга солишнинг самарали
механизмларини жорий этиш; ширкатларининг уй
-
жойдан фойдаланишда қонунчи-
лик ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилишидаги масъулиятини ошириш чоралари;
молиявий-хўжалик фаолияти ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалашти-
рилган механизмлари; умумий мулк объектларини тадбиркорлик фаолиятига кенг
жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилган.
Соҳадаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ХУЖМШларнинг кўп хонадонли уй-
жой фондини сақлаш, уларни эксплуатацияси ва таъмирлаш борасидаги фаолиятида
ўз ечимини кутаётган бир қанча муаммолар мавжуд. Буларга, асосан турар жой
биноларининг умумфойдаланиладиган жойларини жорий ва капитал таъмирлаш
ишларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хусусан сарфланган пул
маблағлари, қурилиш материаллари, бажарилган ишлар сифати ва бошқа шу
кабилар киради. Шунинг билан бирга ҳозирги пайтда ХУЖМШлари юқорида қайд
этилган ишларни бир вақтнинг ўзида ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи бўлиб, тижорат
банкларининг имтиёзли кредитлари асосида амалга оширмоқда.
Бугунги кунда уй
-
жой фондини сақлаш ва таъмирлаш ишларини режали
равишда олиб борилишига ва мажбурий бадаллар миқдори қийматини аниқлашга
профессионал даражада ёндашилмаганлиги боис республикада сақлаш ва таъмирла-
ниши мумкин бўлмаган 1401 та авария ҳолатидаги ва 118 та эски кўп хонадонли
уйлар мавжуд. Бундан ташқари кўп миқдорда молиявий маблағ талаб қилинадиган
жуда кўплаб кўп хонадонли турар жойлар ҳам мавжуд [7].
Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, бугунги кунда республикадаги
ХУЖМШлар бошқарув фаолиятида қуйидаги муаммолар мавжуд эканлигини кўриш
мумкин:
-
ширкатларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг талаб даражада олиб
борилмаслиги;
-
кўп хонадонли уйларни сақлаш ва эксплуатация қилиш борасида аксарият
ХУЖМШларнинг юқори даражада дебиторлик қарзга эга эканликлари;
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
9
2/2019
(№
00040)
-
уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишида хонадон эгаларидан сайлаб
қўйиладиган ХУЖМШ бошқарув раиси ва ижрочи директорлари етарли даражада
касбий билим ва кўникмаларга эга эмасликлари. Аксарият ҳолларда ширкатларда
олдин бошқа касбда ишлаганлар, яъни профессионал бўлмаган шахслар фаолият
юритади. Масалан, ўқитувчи, ички ишлар органлари ва тиббиёт ходимлари ва
бошқалар.
-
ХУЖМШлари ҳисоб рақамига хонадон эгалари томонидан тушадиган
мажбурий тўлов бадаллари миқдорининг камлиги;
-
ХУЖМШлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликнинг таъминланмаганлиги,
турар жой ва нотурар жой эгалари билан ўзаро мулоқотнинг етарли даражада
йўқлиги ўз навбатида кўп хонадонли уйларда яшовчиларнинг ҳақли равишда
эътирозлари ва норозиликларига сабаб бўлмоқда;
-
кўп хонадонли уй
-
жой фондини сақлаш борасида самарали назоратнинг
ташкил этилмаганлиги, кўп ҳолларда уй
-
жой фондининг техник эксплуатацияси ва
аҳолининг хавфсиз яшаш шароити бўйича ўрнатилган тартиб ва талабларнинг
бузилиши;
-
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида мутахассислар жозибадорлиги ва иш
ҳақининг пастлиги сабабли касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларини битирган
ёшлардан ушбу соҳага ишга кираётганлар сонининг камлиги;
-
кўп хонадонли уйларда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш тартиб-
қоидалари ва муддатларига етарли даражада риоя қилинмаётганлиги.
Хулоса ва таклифлар
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, мазкур муаммоларни бартараф этиш
мақсадида фикримизча, қуйидаги вазифалар ва тадбирларнинг амалга оширилиши
талаб қилинади:
-
шартнома асосида “Вазирлик
-
Бошқарув компанияси
-
ХУЖМШ” ўзаро
ҳамкорлигининг реал механизмини яратиш;
-
кўп хонадонли уй
-
жой фондига хизмат кўрсатиш ва унинг эксплуатацияси
бўйича ишларни ривожлантириш мақсадида уй-жой коммунал хўжалигини
бошқаришнинг вертикал тизимини яратиш мақсадида комплекс чора-тадбирларни
амалга ошириш;
-
услубий жиҳатдан аниқланган мажбурий бадалларнинг минимал миқдорини
тасдиқлаш, “Энг яхши ХУЖМШ”, “Энг яхши уй”, “Аҳил қўшнилар” кўрик танловларини
ташкил этиш ва ўтказиш орқали ХУЖМШларнинг энг яхшисини аниқлаш ва уларни
рағбатлантириш ҳамда инновацион ғояларни амалда жорий этиш;
-
кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш, сақлаш ва уларнинг
эксплуатацияси бўйича ягона стандартларни жорий этиш;
-
ширкат аъзоларини ҳақиқий, тезкор ва ўз вақтида ҳисобга олиш
, шунингдек
коммунал хизматларга ҳақ тўлаш ва мажбурий бадалларнинг ўз вақтида тушиши
учун
ҳар бир хонадон эгасига идентификацион рақам бериш орқали “билинг
дастурлари” ни ни жорий этиш;
-
ҳудудларда уй-жой коммунал ресурслар ва хизматлар истеъмоли бўйича
замонавий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юргизиш;
-
ҳар бир истеъмолчининг шахсий кабинети билан интернет- порталларни
ташкил этиш ҳамда шу орқали “Internet of Buildings” - бинолар конструкциялари
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
10
2/2019
(№
00040)
ҳолати, коммунал хизматлар ва ресурслар истеъмоли ҳисоби ва уларни тартибга
солишнинг мониторинг тизимини жорий этиш;
-
кўп хонадонли уйларда сифатли жорий ва капитал таъмирлаш ишларини олиб
бориш
ҳамда
барча
элементлар
билан
уй
олди
ҳудудларини
ободонлаштириш(болалар ва соғломлаштириш майдончалари қурилиши, йўл,
тротуар ва кўча ёритгичларини таъмирлаш ва бошқалар) учун “Таъмирлаш-тиклаш
хизмати” давлат унитар корхонаси фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-
техника базасини мустаҳкамлаш;
-
аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга
ошириш, шунингдек кўп хонадонли уй
-
жойларнинг умум-фойдаланиладиган
қисмлари ва хонадон ичидаги муҳандислик коммуникацияларни ўз вақтида ва
сифатли бажарилишини ҳамда уйлар атрофидаги ҳудудларни болалар ва спорт
майдончаларини барпо этиш орқали ободонлаштирилишини таъминлаш;
-
уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасидаги корхона ва ташкилотлар моддий-
техника базасини янгилаш ва мустаҳкамлаш, асосан таъмирлаш
-
тиклаш хизмати
корхоналарини замонавий жиҳозлар ва малакали мутахассислар билан таъминлаш.
Якуний хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, соҳадаги туб ўзгаришлар,
шунингдек соҳа корхона ва ташкилотларни ривожлантириш, уларнинг моддий
-
техника базасини мустаҳкамлаш, малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими
самарадорлигини ошириш, уларни ишга жалб этиш ва бошқа шу каби муҳим
вазифаларни тизимли равишда амалга оширилиши пировардида республикада
коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, аҳоли турмуш даражаси ва яшаш шароитининг
янада яхшиланиши таъминланади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
“Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни. 3-модда. 2006 йил 12 апрель, ЎРҚ-32-сонли.
2.
Ўзбекистон Республикаси “Уй
-
жой кодекси”. Ўзбекистон Республикасининг
1998 йил 24 декабрдаги 713-I – сонли қонуни билан тасдиқланган. 1999 йил 1
апрелдан амалга киритилган.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй
-
жой
коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги ПФ
-
5017
-
сонли фармони //
Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017й., 16
-
сон, 267
-
модда.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Уй
-
жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ
-
2900
-
сонли қарори. //
Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17
-
сон, 291
-
модда.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017
-
2021
йилларда кўп хонадонли уй
-
жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини
янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ
-
2922
-
сонли қарори //
“Халқ сўзи”, 2017 йил 26 апрель, 82(6776)
-
сони.
6.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзкоммунхизмат” агентлиги маълумоти. 2016й.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
11
2/2019
(№
00040)
7.
В Узбекистане назвали главные проблемы ТЧСЖ и способы их решения.
https://news.mail.ru/society/33979711/
8.
Вишневская Н.М. // Уй-жой мулкдорлари ширкатини ташкил этиш ва
фаолияти бўйича тавсиялар. Тошкент. 2006.
9.
Давлетов И.Х. Социально-экономические проблемы развития жилищного
строительства в модернизируемой экономике. Монография. Изд. Fan va texnologiya,
Ташкент, 2012.
10.
Ёдгорoв В.У., Бутунoв Д.Я. Уй-жой коммунал хўжалиги ва иқтисодиёти.
Дарслик. 2011.
11.
Кирсанов С.А. Зарубежный опыт управления многоквартирными домами //
ЖКХ: журнал руководителя и главного бухгалтера, № 10, 2011.
12.
Ломова М.Н. Экономическая наука и практика. Материалы международной
научной конференции (г.Чита, февраль 2012г.). 2012.
13.
Набиев А.Х., Тантыбаева К.А. // Уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятига
оид саволларга жавоблар. Тошкент. 2006.
14.
Нуримбетов Р.И., Салаев С.К., Ташмухамедова К.С. Уй-жой қурилиши
ҳудудий бозорининг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантириш стратегияси
// Архитектура. Қурилиш. Дизайн Илмий-амалий журнали. №3. Издательство ТАСИ.
Ташкент, 2016.
15.
Степаев К.С. Управление многоквартирным домом – зарубежный опыт и
российская специфика // Российское предпринимательство, № 6 Вып. 1 (185) за 2011
год, cтр. 161-166.
16.
Ҳасанов Т.А. Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш
тизимини бошқаришдаги янгича ёндашув / Халқаро илмий-амалий конференцияси
тезислар тўплами. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат
бошқаруви академияси. – Тошкент, 2018 й.