Повышение инновационного потенциала предприятий автомобильной промышленности и его управления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
203-212
6
10
Поделиться
Мамаджонов, Д. (2018). Повышение инновационного потенциала предприятий автомобильной промышленности и его управления. Экономика и инновационные технологии, (2), 203–212. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9704
Дилшод Мамаджонов, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Эта статья посвящена проблемам управления инновационными мощностями и изучению структуры автомобильных предприятий, а также методологическому подходу к количественному измерению. В результате оценки инновационных мощностей автомобильной промышленности были разработаны предложения по измерению уровня инноваций, выбора и внедрения инновационного потенциала.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН

САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ВА УНИ БОШҚАРИШ

Мамаджонов Дилшод Гафурович,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви

академияси мустақил изланувчиси

E-mail:

dilshod-72@mail.ru

Aннотация

:

Мазкур мақола автомобиль саноати корхоналарининг

инновацион салоҳиятини бошқариш ва таркибий тузилишини тадқиқ қилиш
муаммоларига бағишланиб, уни миқдоран ўлчаш масаласига услубий ёндашув
амалга оширилган. Автомобиль саноати корхоналари инновацион салоҳиятини
баҳолаш натижасида инновацион фаолият даражасини ўлчаш, инновацион
салоҳиятни шакллантириш стратегиясини танлаш ва амалга ошириш борасида
таклифлар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

Эта статья посвящена проблемам управления инновационными

мощностями и изучению структуры автомобильных предприятий, а также
методологическому подходу к количественному измерению. В результате оценки
инновационных мощностей автомобильной промышленности были разработаны
предложения по измерению уровня инноваций, выбора и внедрения инновационного
потенциала.

Abstract:

This article is devoted to the problems of managing innovative capacities

and studying the structure of automotive enterprises, as well as the methodological
approach to quantitative measurement. As a result of the assessment of the innovative
capacities of the automotive industry, proposals were developed to measure the level of
innovation, selection and implementation of innovative capacity.

Калит сўзлар:

инновацион салоҳият, инновацион салоҳиятни бошқариш,

инновацион салоҳиятни баҳолаш, кадрлар салоҳияти, ишлаб чиқариш салоҳияти,
инвестицион салоҳият.

Кириш

Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

шароитида, авваламбор, миллий иқтисодиётни ривожлантиришда инновацияларни
яратиш ва уни жорий қилиш

борасидаги фаолият зарурдир. Бугунги кунда фан ва

техника ютуқларидан фойдаланишни рағбатлантирмай, янги технологияларни жорий
этмай, шунингдек, саноат корхоналарининг барча жараёнларида инновацияларни
қўлламай туриб иқтисодиёт тармоқларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш

-

нинг ҳеч қандай иложи йўқ, албатта.

Автомобилсозлик саноати миллий ишлаб чиқариш саноатида етакчи тармоқ

бўлиб, унинг улуши ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш ва аҳолини иш билан банд
қилишда иқтисодиётимизнинг локомотиви ҳисобланади

.

Республикамиз автомобиль саноатини янада ривожлантириш мақсадида 2017

-

2021 йилларда “Ўзавтосаноат” АЖнинг фаолиятини такомиллаштиришда ҳам айнан,
“...маҳсулотларнинг янги замонавий турлари ва маркаларини ўзлаштиришга
йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини хорижий инвесторларни жалб этган

ҳолда

амалга ошириш,

ташқи ва ички бозорларда рақобатдош автомобиль маҳсулотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб

чиқариш

ҳажмини

оширишни

таъминлаш,

ташқи

бозорларни

ва

экспорт

қилинаётган маҳсулотларни янада диверсификация

қилиш, ташқи бозорлар

-

даги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, бутловчи буюмлар ва узеллар ишлаб
чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожланти

-

риш учун зарур бўлган базавий хомашё ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлашти

-

риши ва унинг

ҳажмини кўпайтириш бўйича тармоқлараро кооперация алоқаларини

кенгайтириш

ҳисобига импортнинг улушини

қисқартириш ва маҳсулотлар таннархини

пасайтириш, “Ўзавтосаноат” АЖ ташкилотлари рентабеллигини ошириш ва уларни
молиявий

қўллаб

-

қувватлашни кучайтириш, халқаро замонавий стандартларни

жорий этиш йўли билан “Ўзавтосаноат” АЖ ташкилотларини корпоратив бошқаруви

-

ни такомиллаштириш ва тармоқнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, соҳага ёш
ва иқтидорли мутахассисларни жалб

қилиш, илмий

-

амалий тадқиқотлар ва

инновация ишланмаларини ривожлантириш

ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация

-

лаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларига татбиқ

қилиш, фан ва

ишлаб чиқаришнинг янада мустаҳкам алоқасини таъминлаш” каби устувор вазифалар
белгилаб берилди [1].

Ушбу вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш учун авваломбор, соҳада

илмий

-

тадқиқот

ва

конструкторлик

ишланмаларни

яратиш

натижасида

инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва инновацион фаолиятни ташкил
қилиш лозим.

Шу жиҳатдан, жаҳон бозоридаги рақобат ва ноаниқлик шароитида саноат

ишлаб чиқариш соҳасида инновациялардан фойдаланиш муваффақиятга эришиш
имкониятини беради [2]. Жумладан, автомобиль саноатини ривожлантириш,
истиқболдаги мақсадларни руёбга чиқаришда инновацион фаолиятга асосланган
ташкилий, техник

-

технологик жараёнларнинг янги кўринишларини яратиш ва жорий

этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Янги кўринишдаги техник

-

технологик

жараёнларни, яъни, инновацияларни қўллаш учун авваламбор, автомобилсозлик
ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион фаолияти етарли салоҳиятга эга бўлиш
керак.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан С.С.Ғуломов, Ш.Н.Зайнутдинов,

М.А.Икрамов, Н.Қ.Йўлдошев, Д.Н.Раҳимова, Н.М.Расулов, М.С.Саидов, Д.Суюнов,
М.Л.Турсунходжаев, М.Б.Хамидулин, А.А.Хошимов, Р.И.Якушевларнинг

[3]

тадқиқот

ишлари бошқарув жараёнларининг илмий

-

назарий асосларини яратишга қаратилган.

Уларнинг илмий изланишларида, мулк шакллари трансформацияси, корпоратив
бошқариш

моделларини

мукаммаллаштириш,

акциядорлик

корхоналарни

ривожлантириш жараёнидаги масалалар ўз ифодасини

топган.

Кейинги йилларда ҳимоя қилинган қатор диссертацияларда корпоратив

тузилмаларни

ривожлантириш,

асосан

давлат

мулкини

хусусийлаштириш

жараёнидаги институционал ўзгаришлар, шунингдек, Ўзбекистонда мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий хусусиятларига оид
масалалар тадқиқ этилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида қиёсий таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, эксперт

баҳолаш, илмий абстракциялаш, иқтисодий

-

математик моделлаштириш, статистик,

корреляцион ва регрессион таҳлил ва бошқа усуллардан кенг фойдаланилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Автомобиль саноатида инновацион салоҳиятни тадқиқ этмасдан туриб илмий

-

тадқиқот, конструкторлик ишланмаларини тайёрлаш ва инновацияларни қўллаш
имкониятларини аниқлашнинг иложи йўқдир. Шу боисдан, автомобиль саноатида
инновацион салоҳиятни тадқиқ қилиш ва баҳолаш, шунингдек уни шакллантирувчи
омилларни ўрганиш ва бошқариш муаммолари юзасидан тадқиқот олиб бориш
бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Умуман олганда саноатда инновацион фаолиятни биз, инновацияларни яратиш

ва жорий этиш йўли билан фойда олиш ҳамда истеъмолчилар эхтиёжларини
қондириш учун корхонанинг эришиши мумкин бўлган имкониятлари, ресурлардан
самарали фойдаланишга йўналтирилган бошқарув концепцияси, деб қарашимиз

мумкин. Бунда инновацион салоҳият инновацион фаолиятни синовдан ўтказувчи
жараён деб, бир сўз билан ифодалаймиз.

Автомобиль саноати корхоналарининг инновацион салоҳияти қуйидаги

талабларга жавоб бериши лозим: ғоявий яратувчанлик; услубий таъминот; миқдоран
ўлчаш ва баҳолаш; ривожлантирувчи.

Автомобиль саноатида инновацион салоҳиятга баҳо бериш билан бир қаторда,

таъсир этувчи кўп омиллар аниқланиб, уларнинг ичидан рақобатбардошликни
ошириш мақсадида турли даражадаги инновацияларни яратиш, ишлаб чиқариш

жараёнларида қўллаш имкониятини ташкил этишга ёрдам берувчи омиллар ажратиб
кўрсатилган.

Миллий иқтисодиёт ривожланишининг замонавий шароитлари сезиларли

даражада хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион салоҳиятидан фойдаланиш
ҳолати, даражаси ва қўлами

билан белгиланиб, бу узлуксиз ўзгараётган ташқи муҳит

шароитида рақобатдошликнинг зарур даражасини таъминлайди ва фаолликни
сақлаб туради.

Бунда инновацион салоҳиятни баҳолашнинг 2 та муҳим жиҳатига эътибор

қаратишни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Булар:

-

биринчидан

,

баҳолашда,энг аввало,инновацион салоҳиятнинг ҳар бир

таркибий қисмини алоҳида эмас, балки тизимли кўриб чиқиш талаб этилди. Фақат
ягона тизимдаги ўзаро таъсирлари натижасида

автомобиль саноати корхоналари

инновацион салоҳиятнинг таркибий

компонентлари юқори самара олиш имконини

беради. Бу алоҳида ташкил этувчилар фаолиятидан олинган самараларнинг
арифметик йиғиндисидан анча ортиқ бўлади;

-

иккинчидан,

инновацион салоҳият нафақат тўпланган ресурслар ҳажми

балки, уларнинг сифати, таркиби, ташкил этувчиларнинг мувозанатланганлик
даражаси ва фойдаланиш самарадорлиги билан ҳам характерланади. Ресурсларнинг
сифат таркибини яхшилаш мавжуд инновацион салоҳиятни уларнинг миқдори
ортмаган ҳолда ўсишини таъминлайди.

Автомобиль саноати корхоналарининг

инновацион салоҳиятини баҳолаш

тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

-

корхона инновацион салоҳиятини шакллантиришнинг услубий асослари;

-

ишлаб чиқариш тизимининг инновацион салоҳиятини баҳолаш механизми;

-

корхона инновацион салоҳиятини ўстириш стратегияси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Инновацион салоҳиятни шакллантиришнинг услубий асослари эса қуйидаги

-

лардир:

-

инновацион салоҳиятнинг таянч параметрларини аниқлашга илмий

-

услубий

ёндашувларни ишлаб чиқиш;

-

инновацион салоҳиятни шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

-

инновацион салоҳиятни амалга оширишнинг қулай ташқи шароитларини

шакллантириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Инновацион салоҳиятнинг таянч параметрлари сифатида қуйидагилар

ҳисобланади:

-

тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган ходимлар салоҳияти;

-

корхонада яратилган ва жорий қилинган илғор ишлаб чиқариш

технологиялари миқдори;

-

четдан жалб қилинган илғор ишлаб чиқариш технологиялари.

Инновацион салоҳиятни шакллантириш стратегияси биринчи навбатда

инновацияларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, фойдаланиш ва уни рўёбга чиқариш
натижасини баҳолаш орқали автомобилсозлик корхоналарининг умумий салоҳиятига
хизмат қилади.

Инновацион

салоҳиятдан

самарали

фойдаланиш

шароитларини

шакллантиришга услубий ёндашувлар инновацион фаолиятни амалга оширишнинг
келажакдаги фазаларини аниқлаш ва ажратиш имконини бериши лозим. Бундан
келиб чиқиб, инновацион фаолиятни ташкил этишда кадрлар салоҳиятидан
фойдаланишнинг қуйидаги шартларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

-

сезги шарти –

кадрларнинг олинаётган ахборотларнинг мазмун ва моҳиятини

сезиши ҳамда уларни инновацион ечимларга айлантириш қобилияти;

-

кадрлар салоҳиятининг автомобиль саноати корхоналари инновацион

ривожланишининг параметрларига мувофиқлиги;

-

маҳсулот, техника ва технология, бошқарув тизими ва бошқа кўринишдаги

инновацион натижага эришишнинг юқори эҳтимоллик шартлари;

-

ривожланиш шарти: тадқиқот(ғоя), ишлаб чиқариш (жорий қилиш ва

фойдаланиш), амалда қўллаш тизимида инновацион салоҳиятдан фойдаланиш;

-

захира яратиш шарти

-

кадрлар салоҳиятидан фойдаланишга сарфланиши

мумкин бўлган қўшимча харажатлар;

-

инновацион фаолиятни амалга оширишга тайёргарлик шарти.

Ушбу илмий мақолада автомобиль саноати корхоналарининг инновацион

салоҳиятини шакллантириш ва уни бошқариш бўйича ишлаб чиқилган услубий
асосларнинг доимий мониторингини, ҳисоб

-

китоб сиёсатини юритишни, корхонанинг

умумий стратегияси ва ресурслар йиғиндиси билан боғлашни талаб этувчи
инновацион

салоҳиятни

тизимлаштиришнинг

дастлабки

босқичи

(кадрлар

салоҳиятидан фойдаланиш) асослаб ўтилади. Ушбу асослардан келиб чиққан

ҳолда,

ишлаб чиқаришнинг инновацион салоҳиятини амалга ошириш механизми, унинг
инновацион хусусиятларини аниқлашга ва инновацион салоҳиятнинг энг юқори
ўзгарувчанлигини белгилашга асосланади.

Автомобиль саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳияти деганда,

ишлаб чиқиш аппаратининг (асосий воситалар, хомашё ва материаллар, меҳнат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ресурслари) шахсий ёки хориждан олинган инновацияларни ишлаб чиқиш, жорий
қилиш ва фойдаланиш умумий қобилияти тушунилади.

Таъкидлаймизки, автомобиль саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш

салоҳиятидан фойдаланиш қуйидаги омилларни ҳисобга олишни кўзда тутади:

-

ишлаб чиқариш тизимининг инновациялар сиғими ва тарқалишига

боғлиқлиги;

-

ишлаб чиқариш тизими инновацион салоҳиятнинг ўзгариши.

Ишлаб чиқариш тизимининг инновацион хоссаларини аниқлашга ёндашув

инновацияларнинг (радикаллик нуқтаи назаридан) ишлаб чиқариш тизимларига
таъсирини баҳолашдан иборат, бунинг натижасида у ёки инновация учун очиқлик ва
ёпиқлик хоссалари аниқланиши мумкин.

Автомобиль

саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини шакллантириш

ва бошқаришга концептуал ёндашув тадқиқот жараёнида ифодаланган қоидалар
билан белгиланади:

1. Тадқиқотнинг асоси бўлиб, унинг моҳияти ва мазмуни автомобиль саноати

корхонасининг инновацион салоҳиятидан фойдаланиш (фойдаланиш меҳанизмидан

)

натижаларини олиш тизимини яратиш ва асослашдан иборат, унинг таркибидаги
элементлар:

-

тадқиқот(ғоя)

-

инновацион салоҳиятни шакллантириш;

-

ишлаб чиқариш

-

инновацион салоҳиятни амалга ошириш;

-

жадаллаштириш

-

инновацион салоҳиятни ривожлантириш.

2. Корхона фаолияти жараёнида инновацион мувозанат кузатилиши мумкин,

бунда автомобилсозлик саноатининг инновацион салоҳиятни ўстириш (ёки
ўстиришдан воз кечиш) ҳақидаги қарор қабул қилинади.

Автомобиль саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини шакллантириш

ва бошқариш тизимида

кадрлар салоҳияти

дан фойдаланишни тақозо этади. Бунда,

истемолчиларнинг хоҳиш

-

истагини, маҳсулдор ва технологик инновацияларни таҳлил

қилишга ва башорат қилишга, ғояларни танлаб олишга; бевосита корхонада
фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни бажаришга; бошқа корхона ва
ташкилотлар хизмати учун ҳақ тўлашга сарфланади.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноати корхоналари инновацион салоҳиятини

ўлчаш нафақат ундан фойдаланиш натижаларига, балки инновацион салоҳиятнинг
ҳам корхона таркибий тузилмасининг ҳам ўзгариш вақтини баҳолашга асосланади.
Корхонанинг

кадрлар салоҳияти

дан фойдаланиш

-

истеъмолчилар хоҳиш

-

истагини,

маҳсулдор ва технологик инновацияларни таҳлил қилишга ва башорат қилишга,
ғояларни танлаб олишга; бевосита корхонада фундаментал ва амалий илмий
тадқиқотларни бажаришга; бошқа корхона ва ташкилотлар хизмати учун сарфланган
харажатлар билан баҳоланади.

Ишлаб чиқариш салоҳияти

дан фойдаланиш –

технологик ва ишлаб чиқариш

билан боғлиқ жараён ҳисобланади.

Инвестицион салоҳиятдан фойдаланиш

-

интеллектуал мулкни ҳимоя

қилишга; хизмат

кўрсатиш ва инновацион маҳсулотни стандартлаш ва

сертификатлашга; инновацион маҳсулотни ёки инновацион технологиядан
фойдаланиб ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатлар ҳисобга олинади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Таъкидлаш муҳимки, автомобиль саноати корхоналарида инновацион

салоҳиятининг ўлчовига бундай ёндашув маълум ҳудуднинг инновацион
салоҳиятининг ўлчовини амалга ошириш имконини беради. Саноатда инновацион
салоҳиятини ривожлантириш корхона иқтисодий тизими дастлабки ҳолатининг
мақсадга йўналтирилган ўзгаришлари йиғиндисидан иборат. Бу маълум вақт
мобайнида

кадрлар,

ишлаб

чиқариш

ва

инвестиция

салоҳиятларидан

фойдаланишдан у ёки бу инновация кўринишида натижа олиш билан боғлиқдир.

Автомобиль саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини шакллан

-

тириш, бошқариш ва уни ўстириш, умуман эса ривожлантиришда инновацион
салоҳиятни бошқариш услубиятини аниқлаш керак. Инновацион салоҳиятдан
фойдаланиш ва бошқариш бўйича ишлаб чиқилган услубият қуйидаги кетма

-

кетликка

асосланади:

-

корхонанинг инновацион салоҳиятини ҳамоҳанглигига;

-

корхонанинг инновацион салоҳиятини таваккал ташкил этиш услубиятига;

-

саноат корхоналарида инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга

ошириш механизмига.

Бинобарин, олдиндан ишлаб чиқилган қоидалар, услубиятлар ва алгаритмлар

бўйича бир мақсадга йўналтирилган ўзгаришларни рўёбга чиқариш жараёни
инновацион лойиҳани таваккалчилик омилларини ҳисобга олган ҳолда амалга
ошириш мазмунини ташкил қилади. Таваккалдан иборат ташкил этувчилар (хатар

-

нинг олдини олиш) мусбат қийматлари инновацион салоҳиятининг ривожланиш
жараёни мавжудлиги ҳақида далолат беради, манфий қийматлари эса (инновацион
имкониятларнинг қийматининг йўқотишлари) автомобиль саноати корхоналарининг
инновацион салоҳиятининг тузулмавий элементларидан фойдаланишнинг ўзгармас

-

лигини характерлайди.

Автомобиль саноати корхоналарда инновацион лойиҳаларни бошқа саноат

корхонаси ҳамкорлигида амалга оширишнинг ишлаб чиқилган меҳанизми қуйида

-

гилардан

иборат:

-

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш стратегияси, корхонада

инновацион фаолиятни ташкил этиш тизимини, инновацион лойиҳаларнинг
иқтисодий самарадорлигини бошқаришни ўз ичига олади (1

-

расм);

-

табиий жиҳатдан таққосланмайдиган (самаралар) таъсирларни таққослаш

имкониятини таъминлайди;

-

бир неча инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишнинг

синергик самарасини шакллантиради.









1-

расм. Инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш механизми

Инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш механизми

Инновацион лойиҳаларни

амалга ошириш

стратегияси

Корхонада инновацион

фаолиятни ташкил

этиш

Инновацион лойиҳаларни

иқтисодий самарадор-

лигини бошқариш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Тасаввур қилинадики, автомобиль саноати корхоналарининг инновацион

лойиҳаларини амалга ошириш стратегиясининг миқдорий параметрлар тизими
сифатида тавсифлаш лозим, корхона бу параметрлар бўйича инновацион салоҳият

-

нинг ривожланиш даражасини баҳолайди, ўзининг истиқболдаги инновацион
пазициясини

моделлаштиради ва унга эришишни таъминлайди. Шу муносабат

билан

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш стратегиясини автомобиль саноати
корхоналарининг инновацион салоҳиятини шакллантириш ва уни амалга ошириш,
ўстириш жараёнларини боғловчи ва йўналтирувчи тизим сифатида қараш лозим. Бу
ҳолда корхонада қуйидаги асосий муаммолар ечилади:

-

инновацияларни ишлаб чиқишнинг қайси йўналишларини афзал кўриш ва шу

муносабат билан қачон уларга устунлик бериш;

-

янгилиги, кўлами, сифати жиҳатдан турли даражадаги инновациялар ўртасида

корхона ихтиёрида мавжуд ресурсларни қандай тақсимлаш;

-

қандай инновациялар кўпроқ татбиқ этилади.

Бинобарин, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш стратегияси корхонадаги

инновацион фаолиятни яратишнинг энг муҳим босқичи ва махсус ташкилий
структуралари (шакллари) сифатининг мезони ҳисобланади.

Автомобиль саноати корхоналарида инновацион салоҳиятни ривожлантириш

-

нинг ягона стратегияси доирасида инновацион лойиҳаларни бошқаришни марказ

-

лаштириш –

инновацияларни ишлаб чиқиш, жорий қилиш, фойдаланиш ва амалга

ошириш билан боғлиқ бўлган кадрлар, ишлаб

чиқариш ва инвестицион ресурсларни

оптималлаштиришни таъминлайди. Бу тизимни қўллаш самарадорлиги (автомобиль
саноати корхонасининг инновацион салоҳияти) “бир бутунлик самараси” (

Э

ц

)

деб

аталувчи формула асосида аниқлаш мумкин:

Бу ерда

NPV

c

-

автомобиль саноати корхонасининг инновацион салоҳиятини

ривожлантириш стратегиясини амалга оширишдан олинган умумий даромад;

NPV

i

-

ушбу стратегияни шакллантирувчи айрим инновацион лойиҳалар даромадларининг
йиғиндисига тенг.

Шу муносабат билан инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш

механизмини кўп даражали тизим сифатида қарашимиз мумкин. Корхонанинг
инновацион лойиҳаларни амалга ошириш стратегияси олий даражадаги тизим
(биринчи тартибли тизим) ҳисобланади, унинг корхонада инновацион фаолиятни
ташкил этиш тизими (2

-

тартибли тизим) киради. Ва ниҳоят, корхона миқёсида

инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини бошқариш тизими учинчи
тартибли тизим ҳисобланади.

Ушбу услубий ёндашув муаммоларни янада тўлиқроқ ўрганиш учун янги

имкониятларни

очади ва автомобиль саноат корхонасининг инновацион салоҳиятини

ҳамкорликда амалга ошириш шартларини белгилайди, жумладан булар:

-

у ёки бу инновацияларни жорий қилиш даражасини аниқлаш;

-

корхонадаги инновацион лойиҳаларда у ёки бу тартибдаги инновацияларни

жорий қилиш даражасини ишлаб чиқиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Юқорида келтириб ўтилган шартлар асосида автомобиль саноати корхоналари

-

нинг

инновацион салоҳияти

шакллантирилади ва бошқарилади. Шу муносабат билан

инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишнинг ишлаб чиқилган
меҳанизмида инновацион салоҳиятдан фойдаланиш, автомобиль саноати корхонаси

-

ни инновацион ривожлантиришнинг комплекс стратегияси элементи ҳисобланади ва
улар кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни, ишлаб чиқариш салоҳиятининг устунлик

-

ларини танлаш ва амалга ошириш тадбирини, инвестицион ресурсларнинг оптимал
структурасини, яъни инвестицион салоҳиятдан фойдаланишни шакллантиришни
асослаб беради.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, автомобиль саноати корхоналари

инновацион салоҳиятининг самарадорлиги қуйидагилардан иборат:

-

иқтисодий ривожланишнинг инновацион ҳолатини ўлчов кўрсаткичи

ҳисобланади;

-

инновацияни жорий қилиш даражасини белгилайди ва инновацион

салоҳиятнинг ўсиш чегараларини ўрнатади;

-

унинг баҳоси мамлакатимизда инновацион иқтисодиёт шаклланиш

механизмининг ажралмас элементи ҳисобланади.

Автомобиль саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятидан фойдаланиш

ва уни бошқариш бўйича ишлаб чиқилган услубият, шунингдек уни қўллаш бўйича
амалий тавсиялардан фойдаланиш қуйидагиларга имкон

беради:

-

биринчидан

инновациялардан

фойдаланиш

ёки

фойдаланмаслик

имкониятини беради;

-

инновацион салоҳиятдан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ва

даражасини аниқлаш;

-

инновацион салоҳиятида саноат корхоналари тузулишининг ўзгаришини

кўриш ва баҳолаш;

-

чегараларни ажратиш ва инновацион салоҳиятни ўстириш масштабини

(кўламини) ўрнатиш, яъни инновацион лойиҳаларнинг бутун инновацион
салоҳиятнинг арзимас ўзгаришларини таъминлайдиган йиғиндиси танловини амалга
ошириш, чунки, турли инновацион лойиҳалар амалга оширишнинг турли
имкониятларига эгадир.

Автомобиль саноати корхоналарининг инновацион фаолиятга йўналтиришда

аниқловчи ва унинг инновацион салоҳиятини шакллантириш имконини берувчи
омиллар сифатида қуйидагилар таклиф этилади:

1.

Автомобиль

бозорининг

барча

субъект

эҳтиёжлари

таркибида

инновацияларнинг улушини ўсиб бораётганлигини акс эттириб бориши.

2. Автомобилсозлик корхоналарда инновацияларни яратиш ва уларни қўллаш

борасидаги фаоллиги ёки инновацион технологияларини қўллашда аутсорсинг
хизматларидаги бошқарувни амалга ошириши.

3. Инновацион фаолият билан шуғулланувчи корхона жамоасини эътиборга

олган ҳолда бозор субъектлари эҳтиёжларини қондириш, корхонанинг инсон
капитали ва интрапренеров(айнан, янгилик яратувчи ходим)ларидан ташкил топган
жамоанинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Фикримизча, автомобиль саноати корхоналарининг

инновацион салоҳиятига

моддий ресурслар, инсон ресурслари, ахборот ва маркетинг воситалари билан боғлиқ
омилларнинг умумий йиғиндиси сифатида қараш мумкин.

Инновацион салоҳиятни ривожлантириш ва бошқариш автомобиль саноати

корхоналарининг инновацион тизимини яратишнинг белгиловчи омили ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, инновациялар соҳасидаги мавжуд инқирозни камида
инновацион салоҳиятни сақлаган ҳолатда бартараф қилиш ва инновацион
иқтисодиётга ўтишни амалга ошириш эса автомобиль саноати корхоналарининг
инновацион салоҳиятини ривожланишида намоён бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “

2017-2021

йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада
такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3028-

сонли қарори.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги “Женерал

Моторс Ўзбекистон” АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ПҚ

-3010-

сонли қарори.

3. Гулямов С.С. Задачи совершенствования системы корпоративного

управления в Узбекистане. // Корпоративное управление в Узбекистане. Материалы
научно

-

практической

конференции.

Т.:

2004.

с.143

-

145;

Д.Н.Рахимова,

Ш.Н.Зайнутдинов. Корпоратив

бошқарув

асослари. –

Т.: Академия, 2006. –

47 б.;

Беркинов Б.Б. Корпоративное управление: цели и задачи / Народное слово
15.05.2004 г. Расулов М.Н. Корпоратив бошқарувнинг иқтисодий механизмларини

такомиллаштириш негизида корхоналар ривожланиш самарадорлигини ошириш
(Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари материаллари мисолида). 08.00.13 –

“Менежмент ва маркетинг” ихтисослиги. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун
ёзилган дисс. –

Т., 2010. –

161 б.

Саидов М.С. Табиий монополиялар соҳаларида

менежментнинг замонавий усулларини жорий этиш масалалари (“Ўзбекэнерго”
давлат акциядорлик компанияси мисолида). Ихтисослик: 08.00.13 –

“Менежмент ва

маркетинг”. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. –

Т., 2009. –

176 б.;

Суюнов Д.Х. Бизнес муҳитнинг ривожланишига корпоратив бошқарув механизмини
жорий этишни такомиллаштириш. 08.00.13 –

“Менежмент ва маркетинг”. И.ф.д.

илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. –

Т., 2008. –

261 б.; Хашимов А.А.

Ўзбекистонда

интеграциялашган

корпоратив

тузилмаларни

бошқариш

методологиясини такомиллаштириш. 08.00.13 –

“Менежмент ва маркетинг”. И.ф.д.

илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. –

Т., 2007. –

338 б.

4.

Кочетков С.В.

Управление развитием инновационного промышленных

предприятий: Дисс. док.экон. наук

Санкт

-

Петербург: 2011. –

72 с.

5. Қодиров Т.У. “Автомобиль транспорти рақобатдошлиги: ташкилий

-

иқтисодий механизмлар” Иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш учун
ёзилган монографияси

.

–Т.:

Тошкент автомобиль йўллари институти, 2014

.

Б. 241

.

6.

Котлер Ф. Маркетинг менеджмент. –

12-

е изд. –

СПб.: Питер, 2006

.

7. Cooke Ian, Mayers P. Introduction to Innovation and Technology Transfer Boston:

Artech House, Inc., 1996.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

8.

Попов В.Л. Управление инновационными проектами:

учебное пособие

. -

М.:

ИНФРА

-

М, 2009.

336

с.

9.

Фатхутдинов Р.А. Инновационный менеджмент:

Учебник для вузов. 6

-

е изд.

СПб.: Питер, 2008. 448 с.

10.

Шумпетер И. Теория экономического развития / И.Шумпетер.

-

М.:

Директ

-

Медиа, 2007. 400 с.

11. Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.А., Голдман Й.Д. Инновацион менежмент –

Т.; ТДИУ, дарслик, 2011. 6

-

б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "2017-2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошцарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК-3028-сонли царори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "Женерал Моторе Узбекистон" АЖ ишлаб чикдраётган ма^сулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида" ПК.-3010-сонли кдрори.

Гулямов С.С. Задачи совершенствования системы корпоративного управления в Узбекистане. // Корпоративное управление в Узбекистане. Материалы научно-практической конференции. Т.: 2004. с.143-145; Д.Н.Рахимова,

Ш.Н.Зайнутдинов. Корпоратив бошцарув асослари. - Т.: Академия, 2006. - 47 б.; Беркинов Б.Б. Корпоративное управление: цели и задачи / Народное слово 15.05.2004 г. Расулов М.Н. Корпоратив бошцарувнинг ицтисодий механизмларини такомиллаштириш негизида корхоналар ривожланиш самарадорлигини ошириш (Узбекистон Республикаси саноат корхоналари материаллари мисолида). 08.00.13 -"Менежмент ва маркетинг" ихтисослиги. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. - Т., 2010. - 161 б. Саидов М.С. Табиий монополиялар сохдларида менежментнинг замонавий усулларини жорий этиш масалалари ("Узбекэнерго" давлат акциядорлик компанияси мисолида). Ихтисослик: 08.00.13 - "Менежмент ва маркетинг". И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. - Т., 2009. - 176 б.; Суюнов Д.Х. Бизнес му^итнинг ривожланишига корпоратив бошцарув механизмини жорий этишни такомиллаштириш. 08.00.13 - "Менежмент ва маркетинг". И.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. - Т., 2008. - 261 б.; Хашимов А.А. Узбекистонда интеграциялашган корпоратив тузилмаларни бошцариш методологиясини такомиллаштириш. 08.00.13 - "Менежмент ва маркетинг". И.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. - Т., 2007. - 338 б.

Кочетков С.В. Управление развитием инновационного промышленных предприятий: Дисс. док.экон. наук - Санкт-Петербург: 2011. - 72 с.

Кодиров Т.У. "Автомобиль транспорти ракобатдошлиги: ташкилий-ицтисодий механизмлар" Ицтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган монографияси.-Т.: Тошкент автомобиль йуллари институти, 2014. - Б. 241.

Котлер Ф. Маркетинг менеджмент. - 12-е изд. - СПб.: Питер, 2006.

Cooke Ian, Mayers Р. Introduction to Innovation and Technology Transfer Boston: Artech House, Inc., 1996.

Попов В.Л. Управление инновационными проектами: учебное пособие. - М.: ИНФРА-М, 2009. 336 с.

Фатхутдинов Р.А. Инновационный менеджмент: Учебник для вузов. 6-е изд. СПб.: Питер, 2008. 448 с.

Шумпетер И. Теория экономического развития / И.Шумпетер. -М.: Директ-Медиа, 2007. 400 с.

Йулдошев Н.^., Мирсаидова Ш.А., Голдман Й.Д. Инновацион менежмент -Т.; ТДИУ, дарслик, 2011. 6-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов