Оценка экономической эффективности развития промышленного сектора Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
152-163
32
8
Поделиться
Мамаджонов, Д. (2018). Оценка экономической эффективности развития промышленного сектора Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (3), 152–163. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10045
Дилшод Мамаджонов, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье обсуждается роль промышленного сектора Узбекистана в национальной экономике, ее устойчивое развитие и оценка экономической эффективности развития сектора.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА САНОАТ ТАРМОҒИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Мамаджонов Дилшод Гафурович,

ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

мустақил изланувчиси

E-mail:

dilshod-72@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон саноат тармоғининг миллий

иқтисодиётда

тутган

ўрни,

унинг

барқарор

ривожланиши,

тармоқ

ривожланишининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масалалари ёритилган.

Аннотация:

В этой статье обсуждается роль промышленного сектора

Узбекистана в национальной экономике, ее устойчивое развитие и оценка
экономической эффективности развития сектора.

Abstract:

This article discusses the role of Uzbekistan's industrial sector in the

national economy, its sustainable development and the assessment of the economic
efficiency of sector development.

Калитли сўзлар:

саноат, самарадорлик, таркибий ўзгаришлар, технология,

модернизациялаш,

диверсификация,

бюджет, солиқ, пул кредит, нарх, инвестиция,

таҳлил

.

Кириш

Тизимли демократик бозор ислоҳотларини жорий этиш, иқтисодиётни

эркинлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, саноат тармоқларидаги
таркибий ўзгаришларни изчил амалга ошириш, модернизациялаш ва диверсифика

-

циялаш жараёнларини давом эттириш –

Ўзбекистон муваффақиятининг асосий

омилидир. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг муттасил ўсиши анъанавий хомашё
тармоқлари ёки жаҳон бозоридаги қулай конъюнктура, айрим хомашё ва
материаллар нархининг юқорилиги ҳисобидан эмас, аксинча, рақобатбардош тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ҳамда
устувор ривожлантириш ҳисобига таъминланмоқда.

Умуман саноат республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири

ҳисобланади. Чунки, саноат ўзининг қўшимча қиймат яратиши, аҳоли эҳтиёжини
қондиришдаги ўрни ва юқори даражага эга бўлган ишлаб чиқариш локомотиви билан
бошқа соҳа

ва тармоқлардан тубдан фарқ

қилади. Саноат тармоғининг ривожланиши

миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ривожланишига олиб келади.
Саноат соҳасида қазиб олинган, экиб ўстирилган барча ресурсларни қайта ишлаш,
улардан

янгидан

-

янги

маҳсулотлар

ишлаб

чиқариш,

ассортимент

ва

номенклатуранинг

кўпайиши

ҳисобига

диверсификациялашув

жараёнлари

такомиллашади.

Саноат тармоғи йирик ишлаб чиқариш институти бўлиши билан биргаликда,

аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш жойларини ташкил этишда ҳам муҳим
аҳамият касб этади. 2016 йилда республикамиздаги жами меҳнат ресурсларининг
702,9 минг нафари шу соҳада банд бўлган ишчи

-

ходимлар ҳисобланади. Саноат

тармоғини иш билан бандликни оширишдаги яна бир муҳим хусусияти қайта ишлаш
ва қўшимча қиймат яратишдаги фаоллиги ҳисобига юзага чиқади. Яъни, қайта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ишловчи корхоналарнинг кўпайгани ва қўшимча қийматни ортгани сари саноатда ҳам
банд бўлган ходимлар сони ортаверади. Бундан кўринадики, қўшимча қиймат ва
қайта ишлашнинг ўсиши билан саноатда банд бўлган ходимлар сонининг ўзгариши
ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. Саноат жаҳон иқтисодиётида иштирок этаётган
давлатлар ўртасидаги иқтисодий интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш ва
иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга ёрдам беради.
Натижада, барча мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурслари, фан

-

техниканинг барча ютуқларидан оқилона фойдаланиш имконияти юзага келади. Бу
эса ўз навбатида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
кўпайтиришни таъминлайдиган кимё, нефть

-

газ ва нефть

-

кимё саноатини,

машинасозлик, металлни қайта ишлаш, қурилиш материллари ишлаб чиқариш,
енгил, озиқ

-

овқат саноатининг юқори технологияларга асосланган тармоқларини ва

бошқа соҳаларни юксак даражада ривожлантиришни талаб этади.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Ш.М.Мирзиёев

томонидан

қабул

қилинган

“Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги

Фармонида

“...

мамлакатимизни

модернизация

қилиш

ҳамда

ҳаётнинг

барча

соҳаларини

либераллаштириш

бўйича

устувор

йўналишларни

амалга

ошириш

мақсадида

иқтисодиётни

ривожлантириш

ва

либераллаштиришнинг

устувор

йўналишларида

миллий

иқтисодиётнинг

етакчи

тармоқларини

модернизация

ва

диверсификация

қилиш

ҳисобига

унинг

рақобатбардошлигини

ошириш

масаласи

туради

[1].

Чунки, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш

иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шарти
ҳисобланади. Шунга мувофиқ, изчиллик билан амалга оширилаётган истиқболли
лойиҳалар туфайли миллий саноат салоҳияти тобора юксалиб бормоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Саноатни

ривожлантиришнинг

долзарблиги

ва

иқтисодиётни

такомиллаштиришда тутган ўрнининг ниҳоят даражада

кенглиги билан доимий

равишда тадқиқотчи олимларнинг диққат марказида бўлган. Хусусан, мавзу
юзасидан хорижлик олимлардан Ю.Родионов, Р.С.Портер, Д. Деверюкс, Б.Робертс,
Р.Н. Нуреевлар илмий янгиликлар яратган бўлсалар, маҳаллий олимлардан
Ё.А.Абдуллаев,

А.Абдуҳамидов,

У.Мухитдинов,

А.А.Ортыков,

Х.Ишбутаева,

Ш.Низомова, Э.Х.Махмудов, М.Исоқовлар бир қатор илмий тадқиқотлар олиб
боришга муваффақ бўлишган.

Хусусан, А.Артиков “Ўзбекистонда саноатни ривожлантиришнинг қатор

имкониятлари, географик ва иқтисодий омиллари”га [9], М.П.Нарзиқулов “Саноатни
ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида асосий эътибор таркибий
ўзгаришларга қаратилганлиги”га [10], Э.Х. Махмудов “Саноат тармоқлари
ривожланишига шароит яратишнинг стратегик йўналишлари биринчи навбатда
бюджет, солиқ, пул кредит, нарх ва валюта сиёсати каби воситаларни қамраб олган
қулай макроиқтисодий муҳитни яратиш”га [11], боғлиқликларига алоҳида тўхталиб
ўтишган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция,

статистик

гуруҳлаш

,

эксперт баҳолаш, илмий абстракциялаш ва бошқа усуллардан кенг

фойдаланилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Таҳлиллар натижасига кўра, 2017 йилда ялпи ички маҳсулот таркибида

саноатнинг (қурилишни қўшган ҳолда) улуши 33,5 фоизни ташкил этгани [8] ва
Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг

Олий

Мажлисга

Мурожаатномасида бу ҳақида тўхталиб [2], “... ҳисобот йилида ҳам

мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида мутаносибликка эришилгани,
модернизация ҳамда диверсификация туфайли юқори суръатлар таъминланганини
алоҳида

қайд этгани бунинг яққол тасдиғидир. Яъни, ... Мамлакатимизда қисқа

муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Бу биз учун келгуси йилда
қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Масалан,
Тошкент иссиқлик электр станциясида буғ

-

газ қурилмаси барпо этилди. Бу эса

қўшимча равишда 2,5 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш
имконини беради. Шунингдек, Навоий иссиқлик электр станциясида иккинчи буғ

-

газ

қурилмаси, Қизилқум бағридаги Авминзо

-

Амантой олтин конлари негизида

гидрометаллургия заводи қуриш бўйича ишлар давом этмоқда.

Ҳозирги вақтда Олмалиқ кон

-

металлургия комбинати томонидан “Ёшлик –

1”,

“Ёшлик –

2” конларини ўзлаштиришга киришилди. Сардоба, Марказий Фарғона ва

Тўпаланг сув омборларини қуриш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Бу йирик
иншоотлар ҳам, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа
бўлади.

Фарғона –

Марғилон йўналишидаги темир йўл тармоғи айни пайтда

электрлаштирилмоқда.

Яна бир йирик объект –

Қандим газни қайта ишлаш комплекси ишга

туширилиши ҳисобидан 2018 йилда қўшимча равишда 4 миллиард 100 миллион куб
метр табиий газни қайта ишлаш, 67 минг тоннадан зиёд конденсат, 106 минг
тоннадан ортиқ олтингугурт ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Ўзбекистон иқтисодиётининг локомотивларидан бири

бўлган Муборак газни

қайта ишлаш заводида келгуси йили қўшимча равишда 6 миллиард куб метр табиий
газни олтингугуртдан тозалайдиган блоклар тўлиқ фаолият бошлайди. Шулар
қаторида “Ўзагротех

-

саноатхолдинг” акциядорлик жамиятида янги йилда 5 мингдан

кўпроқ замонавий тракторлар, мингдан зиёд пахта териш машинаси ва 2 мингдан
ортиқ прицеплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади” [2].

Бундай юқори кўрсаткичлар чуқур ўйланган ва пухта таҳлиллар асосида ишлаб

чиқилган, бир

-

бири билан узвий боғлиқ стратегик дастурлар ижросининг

самарасидир. Айтиш мумкинки, 2017

-

2021 йилларда саноатни юксак даражада

ривожлантириш дастури ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил ижроси барча тармоқлар
фаолиятида қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулотларни тайёрлашда янги
саҳифалар очмоқда. Айни вақтда саноат маҳсулотларининг қарийб 80 фоизи
уларнинг ҳиссасига тўғри келаётгани бунга асос бўлади [1].

Мустақиллик йилларида машинасозлик ва автомобилсозлик, кимё ва нефть

-

кимё, озиқ

-

овқат, қурилиш материаллари саноати, фармацевтика ва мебелсозлик,

телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси ва мобил

телефонлар, кенг

турдаги маиший электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби тармоқлар жадал
тараққий этиб саноатимизнинг локомативларига айланди. Буларнинг барчаси
халқимизнинг юқори технологияли саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ўзимизда ишлаб чиқарилган арзон ва сифатли товарлар ҳисобидан қондиришга
хизмат қилмоқда.

Юқорида қайд этилган соҳалар ишлаб чиқаришни доимий равишда

модернизация қилиш ва илм

-

фан ютуқларидан кенг фойдаланишни тақозо этади. Шу

боис саноат корхоналарига энг замонавий техника ва технологияларни жалб этиш
бугунги кундаги устувор вазифаларидан бири сифатида долзарблигича қолмоқда.

Кейинги йилларда саноат корхоналари моливий

-

хўжалик фаолиятини тартибга

солиш тизимини шакллантириш ва босқичма

-

босқич такомиллаштириш натижасида

соҳада бир қатор силжишларга эришилди. Таҳлил натижалари кўрсатишича саноат
ишлаб чиқаришининг қўшимча ўсиши 1994 йилда аввалги йилга қараганда 1,6 %
бўлган бўлса, 2010 йилда 8,5 %ни, 2017 йилда эса 7,0 %ни ташкил этган, 2010 йилга
нисбатан 2017 йил

-

17,6 %га камайган бўлсада, ушбу йиллар оралиғида ўртача 7,6

фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Ўзбекистонда миллий саноат тараққиётининг асосий кўрсаткичлари

Й

и

л

л

а

р

Кўрсаткичлар

1994

1998

2002

2006

2010

014

2015

2016

2017

2017 йилда

2010 йилга

нисбатан

ўзгариш

Саноат маҳсулоти

(амалдаги

нархларда),

трл.сўм

х

х

х

х

38,1

84,0

97,6

111,9

144,2

3,8 м

Саноат ишлаб

чиқаришининг

қўшимча ўсиши, %

1,6

3,6

8,5

10,8

8,5

8,3

7,9

6,2

7,0

-17,6

Ялпи ички

маҳсулотда

саноатнинг улуши

(қурилишни

қўшган ҳолда), %

17,0

14,9

14,5

22,1

23,9

24,2

33,0

32,9

33,5

40,2

Жами капитал

қўйилмаларнинг

саноатдаги улуши,

%

41

29

32,9

32,1

34,2

34,0

х

х

х

Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган

.

Саноатнинг ЯИМдаги улуши 2000 йилгача пасайиб борган бўлсада, кейинги

йилларда ошиб борган. Яъни, таҳлил қилинаётган йилларни қараб чиқсак, 2010 йил
2002 йилга нисбатан 64,8 %га, 2017 йил 2010 йилга нисбатан эса 40,2 %га
ошганлигини кўришимиз мумкин. Бунинг натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш амалдаги баҳоларда 2017 йил 2010 йилга нисбатан 378.2 %га ошган.

Ёки, Саноат тармоғини диверсификациялаш, модернизациялаш, техник ва

технологик янгилаш бўйича чора

-

тадбирларнинг қабул қилиниши натижасида саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ўсиши ва ЯИМ таркибида
саноатнинг (қурилишни қўшган ҳолда) улуши 1995 йилдаги 27,8 фоиздан 2017 йилда
33,5 фоизгача ошиши таъминланди (1

-

диаграмма).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

1-

диаграмма. ЯИМ таркибининг ўзгариш динамикаси, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.

Юқорида берилган маълумотларни чизма (график) кўринишда тасвирлайдиган

бўлсак қуйидагига эга бўламиз.

2-

диаграмма. ЯИМ таркибидаги саноат тармоғининг ўзгариш динамикаси

, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

39,8

42,5

41,4

46,9

48,7

47,3

8,1

6,9

5,4

6,6

7,3

6,8

19,7

16,2

23,7

26,7

25,7

26,7

32,4

34,4

29,5

19,8

18,3

19,2

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

90%

100%

1995й.

2000й.

2005й.

2010й.

2015й.

2017й.

Хизматлар сохаси

Курилиш

Саноат

? ишло? хўжалиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

3-

диаграмма. Инвестицияларнинг умумий ҳажмида саноат соҳасига йўналтирилган

инвестициялар улуши асосий индикаторлари динамикаси, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Таъкидлаш лозимки, айрим йилларда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти

(ЯИМ) суръатларига нисбатан ялпи саноат маҳсулоти (ЯСМ) суръатларининг
юқорилиги ҳам кўзга ташланади. Иккинчи томондан, саноат тармоғида яратилаётган
қўшилган қиймат (СЯҚҚ) суръатларининг мамлакат ЯИМ суръатидан паст бўлиши
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида яратилаётган қўшилган қиймат суръатларининг
саноат ишлаб чиқаришдагига нисбатан юқорилиги билан изоҳланади (4

-

диаграмма).

Саноатда ялпи қўшилган қийматни ташкил этган саноат тармоқларининг улушини
таҳлил қилиш асосида тармоқларда самарадорлик даражасини янада тўлиқроқ
ўрганиш зарурати вужудга келади.

-0,9

3,8

7,0

8,5

8,3

8,2

8,0

8,0

7,9

6,8

5,3

-5,6

1,3

3,8

6,0

4,0

5,3

7,0

5,5

5,4

5,1

4,6

-6,0

-4,0

-2,0

0,0

2,0

4,0

6,0

8,0

10,0

1995й

2000й

2005й

2010й

2011й

2012й

2013й

2014й

2015й

2016й

2017й

ЯИМ

СЯҚҚ

4-

диаграмма. Ялпи ички маҳсулот, ялпи саноат маҳсулоти ва саноатда яратилган

қўшилган қийматнинг қўшимча ўсиш суръатлари, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимиз ЯСМ ва саноат ишлаб чиқаришида яратилган ялпи қўшилган

қиймат таркибида тармоқлар улушининг солиштирма таҳлили шуни кўрсатадики,
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар,
бевосита саноатда ялпи қўшилган қиймат таркибидаги силжишларга олиб келган.

2-

жадвал

Ялпи саноат маҳсулоти ва саноатда яратилган ялпи қўшилган

қийматда

саноат тармоқлари улуши, %.

Кўрсаткичлар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

Жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0 100,0

100,0

100,0

Тоғ

-

кон саноати ва очиқ конларни

ишлаш

15,0

12,7

14,7

12,7

11,0

11,1

9,6

12,7

Кўмир, лигнит

,

нефть

ва

табиий газ

қазиб чиқариш

10,7

8,6

10,8

9,0

7,1

7,2

5,5

8,1

Металл рудаларини қазиб олиш

3,6

3,4

3,3

3,1

3,2

3,2

3,2

3,7

Бошқа турдаги тоғ

-

кон саноат

махсулотларини ишлаб чиқариш

0,2

0,4

0,3

0,4

0,4

0,4

0,4

0,5

Ишлаб чиқарадиган саноат

73,8

77,2

75,8

78,3

79,9

79,0

80,3

78,1

Озиқ

-

овқат, ичимликлар ва тамаки

маҳсулотларини ишлаб чиқариш

18,0

18,9

18,3

19,4

20,4

22,4

23,9

19,6

Тўқимачилик,

кийим,

тери

маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш

14,4

16,1

15,3

14,7

15,1

16,0

16,7

14,6

Ёғоч ва пўкак буюмлар, поҳол ва

тўқиш учун материаллар, қоғоз ва
қоғоз маҳсулотлари, мебель ишлаб
чиқариш

1,0

1,1

1,1

1,7

1,9

2,0

2,6

2,4

Ёзилган

материалларни

нашр

қилиш ва акс эттириш

0,5

0,5

0,6

0,6

0,6

0,6

0,8

0,9

Кокс ва нефтни қайта ишлаш

маҳсулотларини ишлаб чиқариш

4,7

5,0

3,9

3,5

3,6

3,2

2,6

2,6

Кимё

маҳсулотлари, резина ва

пластмасса буюмларини

ишлаб

чиқариш

6,6

7,2

6,6

6,7

6,9

7,1

8,9

9,3

Асосий фармацевтика маҳсулот

-

лари ва препаратларини ишлаб
чиқариш

0,5

0,6

0,6

0,6

0,6

0,8

1,1

1,0

Бошқа

нометалл

минерал

маҳсулотларни ишлаб чиқариш

4,3

4,8

5,1

6,1

5,7

5,0

5,7

4,9

Металлургия

саноати

8,1

7,8

7,5

7,4

7,6

7,3

7,2

8,1

Машина ва ускуналарни ишлаб

чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш,
автотранспорт

воситалари,

трейлерлар, ярим прицеплар ва
бошқа тайёр металл буюмларни
ишлаб чиқариш

15,1

14,9

16,4

17,3

17,1

14,2

9,8

14,0

Электр, газ, буғ билан таъминлаш

ва ҳавони кондициялаш

10,7

9,5

9,0

8,5

8,5

9,2

9,4

8,4

Сув

билан

таъминлаш

;

канализация

тизими

,

чиқиндиларни

йиғиш

ва

утилизация

қилиш

0,5

0,6

0,5

0,5

0,6

0,7

0,7

0,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Миллий иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар йўналишларидан бири саноат

мажмуидаги таркибий ўзгаришлар ҳисобланади. Саноат тармоқларининг барқарор
ривожланишини таъминлаш мақсадида янги техника ва технологияларни ишлаб
чиқаришга жорий этиш ва таркибий қайта тузиш жараёнлари билан ифодаланади.
Мамлакат таркибий сиёсатининг бош мақсадларидан бири ҳам саноатда таркибий
қайта тузишни амалга ошириш орқали Ўзбекистон иқтисодиёти рақобатбардошли

-

гини таъминлашдан иборат.

Шунинг учун саноат тармоғини таркибий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш ва

саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш учун энг самарали тармоқларга алоҳида урғу
бериш лозимдир (3

-

жадвал).

3-

жадвал

Саноат тармоғининг таркибий қисмлари, %

Кўрсаткичлар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

Жами

100,0 106,5

114,8

125,8 136,3 147,0 156,2 167,1

Тоғ

-

кон саноати ва очиқ конларни ишлаш

100,0

100,8

111,1

110,5 111,8 119,8 121,0 136,6

Кўмир, лигнит

,

нефть

ва

табиий газ қазиб

чиқариш

100,0

101,2

115,0

113,6 110,1 119,4 122,1 148,4

Металл рудаларини қазиб олиш

100,0

96,9

99,1

100,4 107,4 110,1 111,7 114,1

Бошқа турдаги тоғ

-

кон саноат махсулотларини

ишлаб чиқариш

100,0

2,1м

193,8

2,2м

2,4м

2,8м

3,1м

3,3м

Ишлаб чиқарадиган саноат

100,0

108,8

118,0

132,4 144,8 156,5 166,6 177,2

Озиқ

-

овқат, ичимликлар ва тамаки

маҳсулотларини ишлаб чиқариш

100,0

112,5

120,2

132,5 147,3 172,9 191,6 182,0

Тўқимачилик, кийим, тери

маҳсу

-

лотларини

ишлаб

чиқариш

100,0

104,4

113,2

124,3 132,6 154,0 168,8 173,3

Ёғоч ва пўкак буюмлар, поҳол ва тўқиш учун
материаллар, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари,
мебель ишлаб чиқариш

100,0

114,9

130,6

156,5 191,2

2,3м

3,0м

3,2м

Ёзилган материалларни нашр қилиш ва акс
эттириш

100,0

106,8

136,9

148,4 163,1 191,1

2,2м

2,7м

Кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотларини
ишлаб чиқариш

100,0

101,3

95,8

99,6

99,5

92,7

90,0

89,0

Кимё

маҳсулотлари, резина ва пластмасса

буюмларини

ишлаб

чиқариш

100,0

110,2

116,1

123,4 130,5 140,0 188,3 198,9

Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва
препаратларини ишлаб чиқариш

100,0

122,3

149,1

176,4

2,1м

2,7м

3,8м

4,3м

Бошқа нометалл минерал маҳсулотларни
ишлаб чиқариш

100,0

113,4

129,0

149,0 160,2 169,7

2,1м

2,2м

Металлургия

саноати

100,0

101,1

104,8

107,0 116,1 119,4 121,4 132,6

Машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш,
таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт
воситалари, трейлерлар, ярим прицеплар ва
бошқа тайёр металл буюмларни ишлаб
чиқариш

100,0

113,8

132,6

164,7 185,8 175,4 133,8 186,0

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони
кондициялаш

100,0

99,0

97,8

100,1 106,3 114,0 125,2 131,4

Сув билан таъминлаш; канализация

тизими

,

чиқиндиларни йиғиш ва утилизация

қилиш

100,0

86,9

93,9

101,5 137,1 147,8 165,9 188,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари асосида

муаллиф

томонидан

тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

9

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики саноат тармоғини таркибий

жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш ва саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш унинг
таркибидаги тармоқлар йўналишида турлича ўзгарган.

Яъни, 2017 йил 2010 йилга нисбатан умумий саноат ишлаб чиқаришида 167,1

%га ошган бўлса, энг кам ўсишга “Кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотларини
ишлаб чиқариш”, “Металл рудаларини қазиб олиш”, “Электр, газ, буғ билан
таъминлаш ва ҳавони кондициялаш” ва “Металлургия саноати” мос равишда

89,0 %,

114,1 %, 131,4 %, 132,6 % эга бўлган бўлса, энг кўп ўсишга эса “Ёзилган материалларни
нашр қилиш ва акс эттириш”, “Ёғоч ва пўкак буюмлар, похол ва тўқиш учун
материаллар, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари, мебель ишлаб чиқариш”, “Бошқа турдаги
тоғ

-

кон саноат махсулотларини ишлаб чиқариш” ва “Асосий фармацевтика

маҳсулотлари ва препаратларини ишлаб чиқариш” тармоқлари мос равишда 2,7
марта, 3,2 марта, 3,3 марта ва 4,3 мартага ошганлигини кўришимиз мумкин.
Шунингдек, ушбу

жадвал маълумотларидан саноатнинг бошқа тармоқларида ҳам

шунга ўхшаш ўзгаришлар бўлганлигини кўрамиз.

Саноатдаги ушбу таркибий ўзгаришлар қуйидаги йўналишларни босқичма

-

босқич амалга оширишни талаб этади:

-

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш орқали чинакам

мулкдорлар синфини янада кўпайтириш;

-

кичик ва ўрта корхоналар улушини ошириш орқали мажмуада рақобат

муҳитини шакллантириш, мавжуд монопол корхоналар сонини имкон қадар тугатиш;

-

аввалдан шаклланган, хомашё етказиб беришга ихтисослашган тармоқлардан

воз кечиш, уларнинг ўрнида тайёр маҳсулот тайёрловчи қувватларни барпо этиш;

-

моддий (ер, капитал) ва шахсий инсоний (меҳнат, тадбиркорлик)

ресурслардан самарали фойдаланиш, шу орқали ишлаб чиқаришни инновацион йўл
билан ривожлантириш;

-

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар эркин фаолият юритиши

учун давлат томонидан ҳам ижтимоий

-

иқтисодий, ҳам ҳуқуқий кафолат

бериш;

-

хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган саноат корхоналарига маълум

давр давомида олдинги фаолиятини сақлаб қолиш талабидан воз кечиш. Бу эса
ишлаб чиқарилган маҳсулот таркибини тубдан ўзгартириш, талаб ва эҳтиёж катта
бўлган, импорт маҳсулотлари билан рақобатлаша оладиган маҳсулот ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш учун янги имкониятлар яратади

;

-

жаҳон бозорига Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кириб бориши учун

замонавий хорижий фирмалар тажрибаси ва техника

-

технологияларини мамлакат

саноатига жорий этиш, бунинг учун қулай инвестицион муҳит яратиш;

-

мавжуд ишлаб чиқариш тажрибалари, малакали кадрлар

салоҳияти ва барча

интеллектуал мулкни босқичма

-

босқич ривожлантириш;

-

шаклланаётган бозор иқтисодиёти шароитида қўйилган мақсадларни

мувафаққиятли амалга оширишга йўналтирилган қарорларни иш фаолиятига изчил
татбиқ этувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

-

ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун молиявий қўллаб

-

қувватлаш

манбалари томонидан имтиёзлар яратиш, молиявий маблағларни мақсадли
йўналишларга жалб этиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

10

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши соҳа корхоналари маблағлари

ва ресурслари кўпайганлигини англатади. Давлат томонидан солиқ юкини
қисқартириш, бюджет

-

солиқ сиёсатини эркинлаштириш, солиққа тортиш тизимини

соддалаштириш борасида олиб борилаётган мақсадли ва узоқ муддатли барқарор
ривожланишни таъминловчи сиёсат ЯИМнинг ошиши ва унда саноат маҳсулотлари
улушининг ортишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон саноат мажмуида қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш

мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги улушини
ошириш учун ишлаб чиқилган дастурлар самараси ҳамда жаҳон бозорида саноат
маҳсулотларига, жумладан, озиқ

-

овқат, енгил ва машинасозлик саноатлари

маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши пировард натижада саноат ишлаб
чиқаришининг қўшимча ўсишига олиб келди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тузилмасига эътиборни қаратсак,

мустақилликнинг ўтган даврида ёқилғи

-

энергетика, металлургия, машинасозлик ва

металлни қайта ишлаш тармоқлари юқори суръатлар билан ўсаётганини кўришимиз
мумкин.

Машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ҳамда енгил

саноатнинг йирик тармоқлари: ип

йигирув ва тўқимачилик саноати сезиларли

даражада, доимий юқори кўрсаткичларда ривожланишини таъминлашга қаратилган
бозор ислоҳотларини тизимли равишда кенгайтириш, келгуси давр саноат
мажмуидаги таркибий ўзгаришларнинг муҳим устувор йўналишлари ҳисобланади.

Саноат тармоқларидаги ўсиш суръатлари мазкур тармоқларда яратилаётган

маҳсулотларга бўлган ички ва ташқи талаб кўламига боғлиқ. Мамлакат аҳолисининг
реал даромади ва харид қобилиятини янада оширишда истеъмол кредити тизимини
кескин кенгайтириш ва такомиллаштириш саноат мажмуида маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмини оширувчи ички талаб улуши ошиши билан характерланади.
Саноатда яратиладиган маҳсулотларга жаҳон бозоридаги баҳонинг қулай
конъюнктурага эга бўлиши, халқаро иқтисодий интеграциянинг кучайиши саноат

ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади ва ташқи омил таъсирининг ошиши билан
тавсифланади.

Саноат мажмуида амалга оширилган таркибий ўзгаришларда давлатнинг

солиқ

-

бюджет сиёсати, баҳо ва пул

-

кредит сиёсати, умуман, иқтисодиётни ислоҳ

қилиш бўйича амалга киритилаётган чора

-

тадбирлар натижасида бир қатор ижобий

силжишларга эришилди. Саноат корхоналарини ислоҳ қилиш, таркибий қайта тузиш,
саноатда хусусий мулк улушининг янада ошиши, тармоқ корхоналари бошқарувини
бозор тамойиллари асосида шакллантириш саноат ривожланишида муҳим ролъ
ўйнайди.

Хулоса ва таклифлар

Таҳлил маълумотлари шундан далолат берадики, ўтган давр мобайнида

саноатдаги таркибий ўзгаришлар натижасида соҳанинг мамлакат иқтисодиётидаги
улуши, маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳияти сезиларли даражада ошди. Лекин ҳали
мамлакатимиз саноати ривожланиши учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ
фойдаланилаяпти, деб бўлмайди. Бу жараён қуйидаги омиллар билан боғлиқ:

-

моддий хомашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини паст

даражада эканлиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

11

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

-

саноат мажмуига киритилган инвестициялар тармоқ маҳсулотлари экспорти

салмоғининг ошишига ҳисса қўша олмаётганлиги, асосан ички бозор учун маҳсулот
етказиб бериш билан чекланиши;

-

саноат корхоналарида мавжуд капиталнинг моддий ва маънавий жиҳатдан

эскирганлиги, натижада маҳсулот яратишда таннархнинг юқори даражага чиқиб
кетиши, сифат даражаси бўйича импорт маҳсулотлар сифати билан рақобатлаша
олмаётганлиги, электр энергияси ва қўл меҳнатидан фойдаланиш қисқармаганлиги.

Бу каби муаммолар саноатда таркибий инвестицион сиёсатни янада

такомиллаштириш юзасидан аниқ чора

-

тадбирлар ишлаб чиқишни талаб этади. Шу

билан

бирга

мамлакат

саноати

ривожланишини

таъминловчи

қуйидаги

йўналишларни таклиф этамиз:

-

инвестицион ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенг кўламли эҳтиёжларни

қондиришга қаратилган, илмий асосланган лойиҳалар ишлаб чиқиш;

-

корхоналарда инновацион салоҳиятни такомиллаштириш, илм ва юқори

технология талаб қиладиган янги корхоналар ташкил этиш ва импорт маҳсулотлари
билан рақобатлаша оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

-

ривожланган мамлакатларнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи

замонавий техника

-

технологияларини импорт қилиш сиёсатини жадаллаштириш;

-

саноатда хусусий тармоқ

ва кичик тадбиркорлик улушини ошириш;

-

диверсификацион фаолиятни такомиллаштириш, ички заҳира ва мавжуд

имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш

лозим бўлади.

Бугунги кунда саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари қуйидагилар

бўлиши кўзда тутилмоқда:

-

қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш;

-

саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш;

-

саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг улушини ошириш;

-

маҳаллий хомашёни қайта ишлаш;

-

маҳаллийлаштириш дастури ва Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация

биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш;

-

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик

корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Республикада амалга оширилган ва

оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси мамлакат макроиқтисодий барқарорлигининг
ошиши билан бирга, аҳоли турмуш фаровонлигига ижобий таъсир этмоқда ва
уларнинг давом эттирилишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сонли

фармонининг

1-

иловаси “2017

-

2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси”. Lex.uz.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг

Олий

Мажлисга

Мурожаатномаси

.

Халқ сўзи 23 декабрь 2017 й. № 258 (6952).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

12

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

3.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

-

Т.: Ўзбекистон,

2010.

4. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонуни

//

Халқ

сўзи.

2012 йил

7 январь

.

5. Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхоналар тўғрисида»ги Қонуни.

Қонун ва қарорлар. –Т.: Ўзбекистон, 2011.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2010 й. № ПҚ,

-

1442 сонли

«2011

-

2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг

устувор йўналишари тўғрисида»ги қарори

.

7.«Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб

-

ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 апрельдаги қарори

.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17

-

сон.

8.

Социально

-

экономическое положение Республики Узбекистон за 2017 год.

Ташкент. 2018 г. Стр. 17.

9.

А.Ортиков. Саноат иқтисоди. Дарслик. Т

.:

ТДИУ, 2009. 236 б.

10.

Стратегия дальнейшего повышения конкурентоспособности национальной

экономики: материалы 1У

-

го Форума экономистов / отв.

ред. М.П. Нарзикулов.

Ташкент. Вак1паРгез$, 2012. С. 8.

11.

Э.Х. Махмудов, А. Ортиков, Ф. Каримов.

Корхона иқтисодиётнинг асосий

бўғини.

/ Ҳамкор. 2010 йил

7

февраль.

12.

Абдукаримов И.Т. ва бошқалар Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлили.

-

Т.:

Иқтисодиёт ва ҳудуд дунёси, 2003,

-

256 б.

13. www.stat.uz.
14.http://kvarts.uz/uz/sanoat-korxonalarining-energiya-samaradorligini-oshirish-

loji%D2%B3asi-doirasida-media-tur-%D1%9Etkazilmo%D2%9Bda/

15.https://www.energonazorat.uz/en/news/republican-news/sanoat-

kooperacziyasi-samaradorligi-oshmoqda.html

16.https://vodiymedia.uz/content/111/shavkatmirziioievtajiormasulotlarishlabtchia

rishnikpajtirishdavrtalabi.html

17. https://www.gazeta.uz/uz/2017/12/15/tekstil/
18.http://www.biznes-daily.uz/uz/birjaexpert/36788-uzbkiston-yngil-sanoatida-

ishlab-chiqarish-rsurslari

19.http://evu.uz/uz/magazine/innovatsiyalar-sanoat-korxonalari-samaradorligini-

oshirish-mexanizmlari.html

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги ПФ-4947-сонли фармонининг 1-иловаси "2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси". Lex.uz.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халк, сузи 23 декабрь 2017 й. № 258 (6952).

Узбекистан Республикасининг Конституцияси. -Т.: Узбекистан, 2010.

Узбекистан Республикасининг «Рацобат тугрисидалги цонуни // Халц сузи. 2012 йил 7 январь.

Узбекистан Республикасининг «Хусусий корхоналар тугрисида»ги Конуни. К,онун ва кдрорлар. -Т.: Узбекистан, 2011.

Узбекистан Республикаси Президентининг 15.12.2010 й. № ПК,,-1442 сонли «2011-2015 йилларда 'Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йуналишари тугрисидаиги к,арори.

«Саноат тармо^лари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга дойр цушимча чора- тадбирлари тугрисида»ги Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 19 апрельдаги царори. Узбекистан Республикаси крнун хужжатлари туплами, 2012 й., 17-сон.

Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год. Ташкент. 2018 г. Стр. 17.

А.Ортиков. Саноат ицтисоди. Дарслик. Т.: ТДИУ, 2009. 236 б.

Стратегия дальнейшего повышения конкурентоспособности национальной экономики: материалы 1У-го Форума экономистов / отв. ред. М.П. Нарзикулов. Ташкент. Вак1паРгез$, 2012. С. 8.

Э.Х. Махмудов, А. Ортиков, Ф. Каримов. Корхона ик,тисодиётнинг асосий бугини. / Хамкор. 2010 йил 7 февраль.

Абдукаримов И.Т. ва бошцалар Корхона ицтисодий салохияти талили. - Т.: Ик,тисодиёт ва ХУДУД дунёси, 2003, - 256 б.

www.stat.uz.

http://kvarts.uz/uz/sanoat-korxonalarining-energiya-samaradorligini-oshirish-loji%D2%B3asi-doirasida-media-tur-%Dl%9Etkazilmo%D2%9Bda/

https://www.energonazorat.uz/en/news/republican-news/sanoat-kooperacziyasi-samaradorligi-oshmoqda.html

https://vodiymedia.uz/content/lll/shavkatmirziioievtajiormasulotlarishlabtchia rishnikpajtirishdavrtalabi.html

https://www.gazeta.uz/uz/2017/12/15/tekstil/

http://www.biznes-daily.uz/uz/birjaexpert/36788-uzbkiston-yngil-sanoatida-ishlab-chiqarish-rsurslari

http://evu.uz/uz/magazine/innovatsiyalar-sanoat-korxonalari-samaradorligini-oshirish-mexanizmlari.html

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов