ЭФФЕКТИВНОЕ УПРАВЛЕНИЕ НАЛОГОВЫМ ПОТЕНЦИАЛОМ КРУПНЫХ НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИКОВ

Аннотация

В данной статье рассматриваются стратегические подходы и практики управления, направленные на оптимизацию налогового потенциала крупных налогоплательщиков, работающих в нефтегазовом секторе. Признавая важную роль этого сектора в национальной экономике, исследование направлено на выявление лучших практик по максимизации налоговых поступлений при обеспечении устойчивости и конкурентоспособности. Разработаны предложения и рекомендации по дальнейшему совершенствованию налогового администрирования крупных налогоплательщиков, сформированы научно-практические выводы и предложения по его применению в нашей стране.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Абдуллаев, Ш. (2024). ЭФФЕКТИВНОЕ УПРАВЛЕНИЕ НАЛОГОВЫМ ПОТЕНЦИАЛОМ КРУПНЫХ НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИКОВ. Экономическое развитие и анализ, 2(1), 213–222. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44995
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются стратегические подходы и практики управления, направленные на оптимизацию налогового потенциала крупных налогоплательщиков, работающих в нефтегазовом секторе. Признавая важную роль этого сектора в национальной экономике, исследование направлено на выявление лучших практик по максимизации налоговых поступлений при обеспечении устойчивости и конкурентоспособности. Разработаны предложения и рекомендации по дальнейшему совершенствованию налогового администрирования крупных налогоплательщиков, сформированы научно-практические выводы и предложения по его применению в нашей стране.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

213


ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ СОЛИҚ САЛОҲИЯТИНИ

САМАРАЛИ БОШҚАРИШ

Абдуллаев Шухрат Султанбаевич

Ўзбекистон Республикаси Банк

-

молия академияси

Aннотация

.

Мазкур мақолада нефть ва газ соҳасида фаолият юритувчи йирик

солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини оптималлаштиришга қаратилган стратегик

ёндашувлар ва бошқарув амалиётлари

ўрганилган. Ушбу секторнинг миллий

иқтисодиётдаги муҳим ролини эътироф этган ҳолда, тадқиқот барқарорлик ва

рақобатбардошликни таъминлашда солиқ тушумларини максимал даражада ошириш

бўйича илғор тажрибаларни аниқлашга қаратилган. Йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ

маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб,

мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар

шакллантирилган.

Калит сўзлар

:

солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, хавфлар, самарадорлик,

рақамли платформа, усуллар ва воситалар, илғор ахборот

-

коммуникасия

технологиялари, таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, нефть газ солиққа
тортиш, солиқ ставкаси.

ЭФФЕКТИВНОЕ УПРАВЛЕНИЕ НАЛОГОВЫМ ПОТЕНЦИАЛОМ КРУПНЫХ

НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИКОВ

Абдуллаев Шухрат Султанбаевич

Банковско

-

финансовая академия Республики Узбекистан

Aннотация

.

В данной статье рассматриваются стратегические подходы и

практики управления, направленные на оптимизацию налогового потенциала крупных
налогоплательщиков, работающих в нефтегазовом секторе. Признавая важную роль
этого сектора в национальной экономике, исследование направлено на выявление лучших

практик по максимизации налоговых поступлений при обеспечении устойчивости и

конкурентоспособности. Разработаны предложения и рекомендации по дальнейшему

совершенствованию налогового администрирования крупных налогоплательщиков,

сформированы научно

-

практические выводы и предложения по его применению в нашей

стране.

Ключевые слова:

налоговые доходы, анализ, риски, эффективность, цифровая

платформа, методы и инструменты, передовые информационно

-

коммуникационные

технологии, анализ, оптимизация, налоговые льготы, налогообложение нефти и газа,
налоговая ставка.

I SON - YANVAR, 2024

UO‘K:

336.225.3

213-222


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

214

EFFECTIVE MANAGEMENT OF THE TAX POTENTIAL OF LARGE TAXPAYERS

Abdullaev Shukhrat Sultanbaevich

Academy of Banking and Finance of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article examines strategic approaches and management practices aimed at

optimizing the tax potential of large taxpayers operating in the oil and gas sector. Recognizing

the important role of this sector in the national economy, the study aims to identify best practices

for maximizing tax revenues while ensuring sustainability and competitiveness. Proposals and
recommendations for further improvement of the tax administration of large taxpayers were

developed, and scientific and practical conclusions and suggestions for its application in our

country were formed.

Key words:

tax revenues, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and tools,

advanced information and communication technologies, analysis, optimization, tax benefits, oil

and gas taxation, tax rate.

Кириш.

Бу иқтисодиётимиз жадала суръатларда ривожланиши, Ўзбекистонда нефть газ

солиққа оид муносабатлар тартибга солиш масалалари, юқори технологияли

тармоқларнинг ўзлаштирилиши, бошқача айтганда, мамлакатимиз рақобатдошлиги

таъминланишига иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича солиқ салоҳиятини

ҳисоблаш формулалари келтирилган шунингдек солиқ

-

сиёсатини такомиллаштириш,

бюджетда харажатлар эҳтиёжларини ва тенглаштириш дастурларининг асосий

жиҳатларини аниқлашда мавжуд инновацион усуллар ва услубий ёндашувларни ишлаб

чиқишни такомиллаштириш, давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш

мақсадида иқтисодий

-

математик моделлаштириш ва прогнозлашнинг кенг кўламли

усулларини қўллаш, давлат бюджетлари учун интеграциялашган ахборот муҳитини

яратиш учун замонавий

рақамли технологияларни жорий этиш белгиланди.

Адабиётлар шарҳи.

Ҳозирги

даврда нефть ва газ соҳасида фаолият юритувчи йирик солиқ

тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини оптималлаштириш йўллари мавзусига оид қисқача

адабиётлар шарҳини келтирамиз.

Камалнев

(2009)

йирик солиқ тўловчиларнинг фаолиятини солиққа тортиш

амалиётини бевосита газ тармоғи корхоналари мисолида таҳлил қилган бўлиб, йирик

солиқ тўловчиларининг солиқ маъмуриятчилиги натижаларига баҳо берган,

минтақалараро солиқ хизмати органларининг назорат

фаолияти ҳам миқдорий ҳам

сифат кўрсаткичлари асосида таҳлил қилган”.

Федоров

(2010)

тадқиқотлари доирасида “маъмурий юкни камайтирадиган ва

йирик солиқ тўловчиларнинг инвестиция фаоллигини рағбатлантирадиган солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича

чора

-

тадбирлар таклиф этган,

амалдаги солиқ имтиёзларини сезиларли даражада кенгайтирадиган ва тўлдирадиган

ҳамда ўз инвестиция манбаларини кўпайтирадиган йирик солиқ тўловчиларнинг
инвестиция фаолиятини солиқ орқали рағбатлантириш усуллари ва услубларини

ишлаб чиққан, уларнинг самарадорлигини баҳолаган”.

Брусницын

(2012)

эса“йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ назорати босқичлари

кетма

-

кетлиги қуйидагиларни ўз ичига олади: солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш

ва ҳисобга олиш, ўртача тармоқлар солиқ юкини ҳисоблаш

ва таҳлил қилиш, камерал

солиқ назорати,

солиқ тўловчининг ишини шакллантириш, текширув олди таҳлилини

амалга ошириш, сайёр солиқ текширувини тўғри режалаштириш, комплекс сайёр солиқ

текширувини ўтказиш, назорат қилувчи орган (шахс) томонидан текширув


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

215

далолатномасини тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қабул

қилиш, у тўғрисида қарор қабул

қилиш, текширув олди таҳлил босқичида шаклланган таклифларнинг тўлиқлиги ва

самарадорлигини баҳолаш мақсадида текшириш натижаларини таҳлил қилиш,

текширув материаллари асосида қабул қилинган қарорни амалга ошириш, эҳтимол

бўлиши мумкин бўлган шикоятларни кўриб чиқиш, қарорларнинг ҳақиқий ижросини
назорат қилиш, солиқ тўловчиларга нисбатан келгусидаги огоҳлантирувчи назорат ва

таҳлилий чоралар мавзуси ва йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш” фикирини

илгари сурган.

Ситникова

(2012)

эса “консолидациялашган солиқ тўловчилар сифатида

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, бош ташкилот солиқ тўлайдиган юридик

шахсларни мамлакат резидентларини бирлаштирган ягона хўжалик юритувчи

субъектларни келтиради” дейди.

Ўз навбатида Дарькина

(2019)

йирик солиқ тўловчиларнинг хусусиятлари

сифатида тўхталиб, “йирик солиқ тўловчиларга қуйидаги хусусиятлар хосдир: катта пул

оқими, кенг кўламли

ҳужжатлар айланмаси, соддалаштирилган тизим бўйича солиққа

тортиладиган турли таркибий бўлинмаларнинг интеграциясидан фойдаланиш,

мамлакат ичида ҳам, чет элда ҳам турли фирмалар билан ҳамкорлик мавжудлигидир”

деб таърифлайди.

Юнак

(2009)

тадқиқотларида

“йирик солиқ тўловчилар

-

бу қонуний белгиланган

мезонларга: субъектга тааллуқли бўлган амалга оширилаётган фаолият тури,

иқтисодиётнинг тармоғи, фаолиятнинг молиявий кўрсаткичлари, шахслар

гуруҳларидаги иштироки, банд бўлган ходимларнинг сони ва бошқа маълумотларга
жавоб берадиган солиқ тўловчиларнинг юридик ва жисмоний шахслар, резидентлари ва

норезидентлари, қонуний равишда алоҳида шахсларнинг махсус тоифасидир”.

Германованинг

(2015)

қарашларига

кўра, “йирик солиқ тўловчилар деб фақат

гуруҳларга бўлинган қуйидаги ташкилотлар тан олинади: федерал даражадаги (чунки
улар Федерал солиқ хизматига бевосита бўйсунадиган йирик солиқ тўловчилар учун

минтақалараро инспекциялар томонидан бошқарилади) ва минтақа даражадаги

(Россия Федерацияси субъектларининг Федерал солиқ хизмати бўлимларига

бўйсунади)”.

Жумаев

(2023)

томонидан эса Йирик солиқ тўловчилар категориясига берилган

илмий таъриф танқидий жиҳатдан такомиллаштирилиб қуйидаги муаллифлик

таърифи ишлаб чиқилди: “Йирик солиқ тўловчилар деганда, амалдаги солиқ

қонунчилиги

бўйича солиқ тўлаш мажбуриятлари, уларнинг миллий иқтисодиётда

тутган ўрни, уларнинг молиявий

-

иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда фаолият

йўналишларидан келиб чиқиб, расмий тасдиқланган мезонларга мос келувчи солиқ

тўловчилар тушунилади”.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Янги Ўзбекистон шароитида солиқ

сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан

бири бу миллий иқтисодиётимизда, қолаверса давлат бюджети бюджетларининг

даромадларини шакллантиришда катта аҳамият касб этиб келаётган нисбатан солиқ

тўловчи корхоналарга алоҳида солиқ режимлари сифатида солиқ маъмурчилигининг
қўлланишидир. Албатта бунинг бир қатор сабаблари мавжуддир. Биринчидан,

тадбиркорлик субъектларининг фаолияти, ишлаб чиқариш қуввати ҳамда мамлакат

ғазнасига қўшадиган ҳиссаси бир хил бўлмайди, бу уларнинг чуқур иқтисодий

табақалашувидан далолат беради.

Тадбиркорлик фаолиятини юритишда тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда

яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш юзасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

етиштирувчиларнинг ҳисобини юритиш, уларга субсидия ажратиш тартибини ишлаб

чиқсин ҳамда субсидияни шаффофлигини таъминлайдиган ахборот тизимини яратиш

,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

216

шунингдек, субсидия бўйича амалдаги ахборот тизимларини солиқ органларининг
маълумотлар базасига интеграция қилиниш лозим.

Солиқ тўловчиларни солиқ

тўлаш мақомига кўра, консолидациялашган гуруҳга

кирувчи солиқ тўловчилар, контраген

гуруҳлар ва йирик солиқ тўловчилар қаторига

киритиш мумкин. Бундан ташқари донор солиқ тўловчилар гуруҳи ва йирик солиқ
тўловчиларни фарқлаш керак бўлади. Донор солиқ тўловчилар ўз имкониятларига кўра,

уларга юклатилган солиқ

мажбуриятларини бажариш доирасида катта миқдордаги

солиқ тўловларини тўлаш орқали тегишли бюджетга солиқ тўловлари бўйича бошқа

солиқ тўловчиларга нисбатан кескин ажралиб туриши орқали улар “донор” мақомини
олади. Бундай солиқ тўловчилар кўпинча, йирик солиқ тўловчилар тоифасига ҳам

киради. Масалан, бундай

солиқ тўловчилар қаторига “Навоий кон

-

металлургия

комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон

-

металлургия комбинати” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “ЎЗБАТ” АЖ ҚК, “Лукоил” "Ўзавто Моторс" АЖ, “Ўзбектелеком” АЖ

,

“Ҳудудгазтаъминот” AЖ кабиларни киритиш мумкин.






1-

расм. Йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг иқтисодий

-

ижтимоий мақоми

70

1-

расмда келтирилганидек, йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг иқтисодий

-

ижтимоий мақомини белгиловчи бир қатор элементларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Йирик солиқ тўловчиларга хос хусусиятлардан бири уларнинг аксарияти йирик ва

табиий монопол мавқега эга бўлган корхоналар ҳисобланади. Уларнинг йиллик

маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ҳажми бошқа солиқ тўловчиларга анчайин
катта миқдорни ташкил қилади. Бу каби корхоналар миллий иқтисодиётда ялпи

маҳсулотни

яратишда,

турли

даражадаги

бюджетларнинг

даромадларини

шаклланишида, аҳолини банд қилишда катта ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий мақомга

эгадир.

Ўзбекистон миллий иқтисодиётида йирик солиқ тўловчи мақомига эга бўлган

корхоналар мавжуд бўлган. Аммо, 2017 йилгача бўлган солиқ маъмурчилигида уларни

алоҳида мақом сифатида ажратган ҳолда уларга нисбатан мансуб солиқ маъмурчилиги

70

Муаллиф томонидан тузилган.

Йирик солиқ

тўловчи

корхоналарнинг

иқтисодий

-

ижтимоий мақоми

Йирик корхона

Табиий монопол

корхона

Алоҳида турдаги

маҳсулотни

ишлаб

чиқаришга

ихтисослашган

корхона

Маҳсулот

тақсимотига

оид

битим бўйича

ишларни бажаришда

иштирок этаётган

корхоналар

Бюджет

даромадларини

шакллантиришда

“донор” мавқега эга

Алоҳида хизматларни

реализация қилишни
амалга оширувчи чет

эл корхонаси

Алоҳида

солиқ

маъмурчилигини

тақозо этувчи

корхона

Табиий бойликларни

қайта ишлаш

корхоналар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

217

шакллантирилмаган. Шу ўринда таъкидлаш керакки, йирик солиқ тўловчилар
тоифасига кирувчи корхоналарни солиққа тортиш ҳақида гап кетганда улар билан

боғлиқ солиқ менежменти ва солиқ маъмурчилигини ҳам эътибордан четда

қолдирмаслик керак.

Бугунги кунда Табиий газ ҳисобини юритишда газни қабул қилиш ва реализация

қилиш нуқталари замонавий электрон ҳисоблагичлар билан тўлиқ

қамраб олинмаган.

Жорий йилнинг 1

февраль ҳолатига Ўзбекнефтгазнинг қайта ишлаш заводларининг

17

та кириш нуқтасига, Ўзтрансгазнинг 3

та ҳамда Ҳудудгазтаъминотнинг 130

мингта

(аҳоли

- 130

мингта) чиқиш нуқталарига замонавий электрон ҳисоблагичлар

ўрнатилмаган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1

март ҳолатига дастурий тизимида нуқсонлари

мавжуд 1

950

та AutoPilot ва AutoPilot Pro электрон ҳисоблагичлар ўрнатилган.

Маълумот учун: Озарбайжонда табиий газни магистрал тармоқларга қабул қилиш

ва узатиш нуқталарида тўлиқ электрон ҳисоблагичлар ўрнатилган ҳамда автомат

равишда инсон омилисиз ҳар 20 сонияда марказлашган RоcWеb автоматлаштирилган

ахборот тизимига юборилади.

Шунингдек, аҳоли учун 130

мингта офлайн ҳисоблагич ўрнига замонавий электрон

ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатилишини таъминлаш. “Киберхавфсизлик маркази” ДУК

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, “Энергоинспекция” ҳамда

ҳисоблагич

етказиб берувчи корхоналар билан биргаликда икки ой муддатда табиий газ етказиб

бериш нуқталарига ўрнатилган 1

950

та AutoPilot ва AutoPilot Pro электрон

ҳисоблагичларни техник ва функционал талабларга жавоб бериши, ҳисоблагичларга
киритилган ўзгартиришларни хотирасида сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлиги

юзасидан ўрганиб чиқиб тегишли хулоса бериш ҳамда берилган хулосаларга асосан

ушбу электрон ҳисоблагичларни дастурий тизими ҳимояланган замонавий электрон

ҳисоблагичларга алмаштириш лозим.

Бунда, ҳисоблагичларни алмаштириш учун талаб этиладиган 233

млрд.сўм

маблағларни табиий газнинг тариф нархлари ошиши ҳисобига қоплаш.

Бундан ташқари,

Реализация қилинган табиий газ ҳажмини аниқлаш автоматик

равишда электрон ҳисоблагичлар орқали эмас балки, инсон омили аралашуви асосида
далолатномалар шакллантириш ҳамда электрон ҳисоблагичларга табиий газнинг

сифати ва зичлиги тўғрисидаги маълумотларни қўлда киритиш орқали амалга

оширилмоқда. 2023 йилининг 1

март ҳолатига тизимда газ етказиб бериш нуқталарида

бор йўғи 4

та хроматограф мавжуд бўлиб, улар томонидан электрон ҳисоблагичларга

маълумотлар автоматик равишда тақдим этиш йўлга қўйилмаган. Шунингдек, газ

ҳисоби бўйича шакллантириладиган далолатномалар қоғоз шаклида юритилади.

Маълумот

учун:

Озарбайжонда

магистрал

газ

қувурлари,

экспорт

ва импорт нуқталарига 22

та храматографлар ўрнатилган бўлиб, электрон

ҳисоблагичларга автоматик маълумотлар тақдим этилади ва электрон актлар
шакиллантирилади.

Энергетика вазирлиги, Ўзбекнефтгаз, Ўзтрансгаз, қўшма ва хорижий

корхоналар

билан биргаликда жами 35

та хроматографларни қуйидаги босқичларда тўлиқ

ўрнатилишини таъминлаш зарурдир:

1-

босқичда жорий йилнинг 1

августига қадар Ўзбекнефтгаз томонидан магистрал

қувурларларига табиий газни узатиш нуқталарига 11

та;

2-

босқичда жорий йилнинг 1

августига қадар Ўзтрансгаз томонидан магистрал

қувурларларига табиий газни узатиш нуқталарига 24

та хроматографларни

тўлиқ

ўрнатиш.

Бунда, 35

та жами 59,3

млрд сўмлик хроматографларни харид қилиш ва ўрнатиш

учун маблағларни табиий газнинг

тариф нархлари ошиши ҳисобига қоплаш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

218

3)

Табиий газни экспорт ва импорт қилишда узоқ йиллар давомида вақтинча

божхона юк декларацияларини расмийлаштирилаётганлиги ҳамда республика

ҳудудида замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилмаганлиги корхоналарнинг ҳисоб

тизимини бузилишига ва молиявий ҳолатини аниқ шакллантиришга имкон бермаяпти.

Эспорт ва импорт қилинаётган газ ҳажмлари бўйича далолатномалар тузилади ва

шу асосда вақтинча божхона юк декларацияси (ВД) расмийлаштирилади ҳамда валюта

тушумига қараб божхона юк декларацияси (ГТД) расмийлаштирилади. Айрим

ҳолатларда 2

-3

йиллар давомида ГТД расмийлаштирилмасдан қолмоқда.

2023 йилнинг 1

март ҳолатига табиий газни экспорт қилишда 28

та нуқтадан

26

тасига электрон ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, шундан 16

та ҳисоблагич Республика

ҳудудида, 10

та ҳисоблагич Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Шунингдек, Тожикистонга

экспорт қилишда 2

та нуқтада электрон ҳисоблагич мавжуд эмас. Бундан ташқари,

Республика ҳудудида табиий газни импорт қилишда 2

та нуқтага электрон

ҳисоблагичлар ўрнатилмаган.

Маълумот учун:

Озарбайжонда газни экспорт, импорт ва транзит қилиш

нуқталарида республика ҳудудида (Қорабоғдан ташқари) тўлиқ электрон

ҳисоблагичлар ўрнатилган ҳамда хроматографлар билан жиҳозланган. Газни экспорт
қилишда ой бошида тўлиқ

бўлмаган божхона декларацияси расмийлаштирилади ва ой

якуни билан

божхона ходими иштирокида олинган ҳисоблагич маълумотлари асосида

божхона юк декларацияси (ГТД) расмийлаштирилади. Бунда, мазкур электрон

ҳисоблагичлар Божхона органи рухсатисиз ўзгартиришга ёки алмаштиришга рухсат

берилмайди. Бунда, станцияларни қуриш ҳамда электрон ҳисоблагичлар ва
хроматографларни ўрнатиш учун 150

млрд.сўм миқдоридаги маблағларни табиий

газнинг тариф нархлари ошиши ҳисобига қоплаш. Шу билан бирга, табиий газни

экспорт, импорт ва транзит қилиш нуқталарида электрон ҳисоблагичларни Божхона

органи рухсатисиз ўзгартиришга ёки алмаштиришга рухсат этилмаслигини қатъий
белгилаш ҳамда божхона органларига ой бошида тўлиқ бўлмаган божхона

декларациясини тақдим этиш ва бир ой ичида божхона юк декларацияси (ГТД)

расмийлаштириш юзасидан тегишли норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

керак бўлади.

4)

Табиий газни реализация қилиш нархлари бозор тамойиллари асосида

шаклланмаганлиги тизим корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир

кўрсатиб, фаолияти зарар билан якунланмоқда. Бу эса ўз навбатида давлат бюджетига

солиқ тушумларини сезиларли даражада камайишига ва зарарларини бюджетдан
қопланиши ҳисобига давлат бюджети харажатларини ошишига олиб келмоқда. Бундан

ташқари, табиий газни ташиш бўйича тариф нархлари қатъий белгиланган бўлиб,

2022

йил 1

ноябрдан бошлаб минг.м3 табиий газни республика ҳудудида ташиш

нархлари 238

минг

сўм ёки 21

доллар этиб белгиланган.

Ўзбекнефтгаз томонидан табиий газ реализациясидан 2020

йилда 611

млрд сўм

фойда олинган бўлса, 2022

йилда

1,3

трлн сўмдан ортиқ зарар кўрилган.

Худди шундай, Ўзтрансгаз томонидан 2022

йилда кўрилган зарар 4,1

трлн.сўмга

етган (Ўзтрансгаз ва Узгазтрейднинг ҳар бирида

2,1 трлн.сўмдан) ва 2019

йилга

нисбатан 2

бараварга ошган. Маълумот учун:

Озарбайжонда табиий газ бўйича нархлар

либераллаштирилган. Хусусан, аҳоли истеъмолчилари бўйича йиллик истеъмол

ҳажмидан келиб чиқиб 3 хил тариф мавжуд (йиллик истеъмол ҳажми 1

200

м3гача бўлса

минг

м3 учун 70,59 доллар, 1

200

м3 –

2 500

м3 оралиғида бўлса 117,65

доллар,

2 500

м3дан юқори бўлса 147,06

доллар).

Улгуржи истеъмолчилар учун ҳам истеъмол

тармоғидан келиб чиқиб табақалаштирилган тарифлар ўрнатилган (Азерэнэржи

корхоналари, қозонхоналар ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари

(АГТКШ) учун 97,1 доллар, метанол ва карбамид ишлаб чиқарувчилар учун 117,7 доллар,

саноат ва қишлоқ хўжалига учун 129,4 доллар, бошқалар учун 147,1 доллар).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

219

Бунда, истеъмолчиларгача етказиб берилган газ таннархи бир минг

м3 учун

71

доллар бўлиб, аҳолига ноль рентабеллик даражасида реализация қилинади.

Шунингдек, Озарбайжонда табиий газни ташиш бўйича тариф нархлари қатъий

белгиланган бўлиб, минг.м3 табиий газни республика ҳудудида ташиш нархлари

3,5

АҚШ доллари этиб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2022

йил 30

ноябрдаги “Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш,

етказиб бериш ҳамда истеъмолчиларга реализация қилишда ҳисоб

-

китоблар тизимини

такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 684

-

сонли қарори ижроси бўйича

қуйидаги ишлар амалга оширилди:

2023 йилнинг 1

март ҳолатига Ўзбекнефтгаздан чиқиш нуқталарида ўрнатилган

64

та электрон ҳисоблагичлардан 46

таси солиқ органларининг ахборот тизимлари

билан интеграция қилинди ҳамда қолган 18

та ҳисоблагич бўйича интеграция ишлари

амалга оширилмоқда;

Ўзтрансгаз томонидан табиий газни узатиш нуқталарида

ўрнатилган 1

182

та

ҳисоблагичлардан 396

таси солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция

қилинди ҳамда қолган 786

та ҳисоблагич бўйича интеграция ишлари босқичма

-

босқич

амалга оширилмоқда;

Ҳудудгазтаъминотнинг

“АСКУГ Юр” копоратив ахборот тизими солиқ

органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган бўлиб, мазкур тизим

орқали 43

мингта улгуржи истеъмолчилардан (шундан АГКТШлар

-747

та) ва 3,3

млнта

аҳоли истеъмолчиларидан маълумотлар келмоқда.

Ҳудудгазтаъминот

биллинг тизими бўйича интеграция қилинган электрон

ҳисоблагичларнинг

4,3

мингтаси ёки 58

фоизи маълумотларни тўлиқ узатмоқда,

30

мингтаси ёки 42

фоизидан маълумотлар келмаяпти, аҳолига ўрнатилган 130

мингта

ҳисоблагичлар (3,7

%) “офлайн” бўлганлиги учун интеграция қилингмаган.

Қўшма

ва хорижий корхоналарда ўрнатилган электрон ҳисоблагичлар

интеграцияси бўйича ишлар босқичма

-

босқич амалга оширилмоқда.

Шунингдек, табиий газни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш бўйича

қуйидагилар ҳам таклиф қилинади:

1)

Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар

вазирлиги, Ўзтрансгаз,

Узгазтрейд ва Ҳудудгазтаъминот корхоналари билан биргаликда жорий йилнинг

1

июлига қадар электрон ҳисоблагичлар жойлашган ҳудудларни сифатли интернет

алоқаси билан ҳамда 31

мингта алоқа узатиш қурилмаларидан маълумотлар тўлиқ ва ўз

вақтида келишини таъминлаш;

2) 2023

йил 1

октябрдан бошлаб, нефть ва газ тизими корхоналари томонидан

табиий газ ва суюқ углеводород реализацияси бўйича барча шартномаларни солиқ

органларининг ахборот тизимларида рўйхатдан ўтказилишини мажбурий этиб

белгилаш. Бунда, шартномалар рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда, 2

024

йил 1

январдан

бошлаб электрон ҳисобварақ

-

фактураларни шакллантириш имкониятини чеклаш;

3)

Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда

республика бўйича ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимини жорий

этиш ҳамда солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграция қилиш;

4)

Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган

ҳолда 2024

йилнинг 1

январига қадар табиий газ ҳисобини

юритиш, шунингдек ўз

эҳтиёжлари учун ишлатиладиган табиий газ ва йўқотиш миқдорларини белгиловчи

ягона норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқиб

тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикасининг 2022

йил 30

декабрдаги ЎРҚ

-813-

сон қонуни билан

тасдиқланган 2023

йил учун давлат бюджети параметрларига асосан йирик солиқ

тўловчилар бўйича белгиланган 97,0

трлн.сўм йиллик прогноз 1

ноябрь ҳолатига

77,1

трлн.сўмга (79,5%) бажарилди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

220

Шу билан бирга, айрим йирик тармоқларда бюджетга солиқ тушумлари кескин

камайгани сабабли, 2023

йилни муваффақиятли якунлаш ва бюджет даромадларининг

йиллик прогнозини таъминлашда муаммолар юзага келиши мумкин.

Хусусан, жорий йилнинг 9

ойидаги фаолияти якунлари бўйича даромадлари

миқдори камайиб, харажатлари ошган

7

та тармоқ бўйича таҳлиллар амалга оширилди:

1)

Тоғ

-

кон ва металлургия тармоғидаги 35

та корхонадан 20

тасида даромадлари

1,8

трлн.сўмга камайгани ҳолда харажатлари 2,5

трлн.сўмга ошиши натижасида фойда

солиғи базаси 4,2

трлн.сўмга камайган.

2)

Ёқилғи

-

энергетика тармоғидаги 45

та корхонадан 22

тасида даромадлари атиги

2,3

трлн.сўмга (3%) ошгани ҳолда харажатлари 14,1

трлн.сўмга (20%) ошиши

натижасида фойда солиғи базаси 11,8

трлн.сўмга камайган.

3)

Электр

-

энергетика тармоғидаги 52

та корхонадан 36

тасида даромадлари

12,9

трлн.сўмга (49%) ошгани ҳолда харажатлари 1

9,5

трлн.сўмга (84%) ошиши

натижасида фойда солиғи базаси 6,5

трлн.сўмга камайган.

4)

Кимё саноати тармоғидаги 29

та

корхонадан 19

тасида даромадлари

1,5

трлн.сўмга камайгани ҳолда харажатлари 1,4

трлн.сўмга ошиши натижасида фойда

солиғи базаси 2,9

трлн.сўмга камайган.

7)

Бошқа тармоқлардаги 100

та корхонадан 50

тасида даромадлари 2,1

трлн.сўмга

(27%) ошгани ҳолда харажатлари 4,5

трлн.сўмга (77%) ошиши натижасида фойда

солиғи базаси 2,5

трлн.сўмга камайган.

Табиий газ қазиб чиқариш соҳаси бўйича.

Ўзбекнефтгаз АЖ (кейинги ўринларда жамият) 2021 йилдаги солиқ ҳисоботларида

табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини 33,9 млрд.м³ миқдорида, шундан соха эҳтиёжи

(кейинги ўринда СНИП) учун 4,4 млрд.м³ ташкил этган.

2022 йилнинг январь

-

май ойлари давомида табиий газ қазиб чиқариш 13,8 млрд.м³

миқдорида акс эттирилган бўлиб, СНИП учун сарфланадиган газ 1,8 млрд.м³ ташкил
этган.

Углеводородлар қазиб чиқариш ва СНИП га ишлатиш миқдорини аниқлаш илмий

тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқилган, Ўзбекнефтгаз ҳамда

Ўзнефтгазинспекция ўзаро келишилган ва тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида
амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Жамиятда 1 400 та газ ва газ конденсати қудуқлари мавжуд бўлиб,

32 та газни дастлабки тайёрлаш (УППГ) пунктидан 30 та газ сиқув станциялари (ДКС)

орқали 5 та газни қайта ишлаш

заводларига (Муборак ГҚИЗ, Шуртан ГКМ, Шўртан

НГҚЧБ, Газли НГҚЧБ ва Устюрт ГҚЧБ) узатилади.

Аммо газ қудуқларидан чиқаётган газ ва унинг таркибини ўлчовчи “қудуқ

ўлчагичлари”

ўрнатилмаган бўлиб, ҳақиқатда қудуқдан қанча миқдорда газ ёки бошқа

моддалар (нефть, сув) чиқаётганлигини ҳисоби мавжуд эмас.

Маълумот учун: Жаҳон тажрибасида газ қудуқларидан

қазиб чиқарилаётган газ

тўғридан

-

тўғри қувурлар тизими орқали умулаштирилиб, газ оқими ва унинг таркиби

автоматлаштирилган ўлчов воситалари орқали аниқланади. Бундан ташқари жаҳон

тажрибасида 1997 йилдан ўрнаталиши бошланган “Smart well”, яъни “Ақлли

қудуқ”ларлар мавжуд бўлиб, ушбу қудуқлар ёрдамида ишлаб чиқаришни 20 фоизга
ортиришга, газ таркибида чиқаётган сув хажмини 90 фоизга камайтиришга, конга қайта

сув хайдашда сув хажмини 60 фоизга қисқартиришга эришилган бўлсада, жамият

томонидан бундай инновацион лойиҳалар амалга оширилмаган.

Жамият ва бошқа қўшма корхоналар томонидан қазиб

олинган табиий газ 32 та

газни дастлабки тайёрлаш ҳамда 9 та газни комплекс тайёрлаш қурилмаларида

тозаланиб, 120 та (шундан 37 таси хорижий корхоналардан қабул қилиш тижорат

ҳисоблагичлар, 83 та Ўзбекнефтгазнинг тезкор) ҳисоблагичлар орқали қайта ишлаш

учун заводларга етказиб берилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

221

Маълумот учун: айрим конлардан қазиб олинган табиий газ газни дастлабки ҳамда

комплекс тайёрлаш қурилмаларидан ўтмаган холда тўғридан тўғри заводларга

узатилади. Бошқармаларда қазиб олинган углеводородлар ҳисоби, истеъмолчиларга

хақиқий етказиб берилган миқдорларига, қазиб олиш ва ишлаб чиқаришдаги соха

эхтиёжига ва ишлаб чиқариш жараёнларига ишлатиш (СНиП) миқдорларини қўшиш
натижасида қазиб чиқариш хажмлари аниқланади.

Ўзбекнефтгаз томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун

солиқ ҳисоботларини

тақдим этишда, жамият томонидан реализация қилинган табиий газ миқдоридан келиб

чиқиб, ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида йўқотилган ҳамда ўз эхтиёжи учун
ишлатилган газ миқдорлари меъёрлар асосида ҳисобланиб, солиқ базаси аниқланади

.

Аммо ушбу ҳисоблаш усули Солиқ кодекси талабларига зид бўлиб, ҳақиқатда қазиб

чиқарилган газ миқдорини тўғри аниқлаш имконини бермайди.

Маълумот учун: Жаҳон тажрибасида газ ҳисоблагичлар газни дастлабки қайта

ишлаш пунктларида ўрнатилган бўлиб, ушбу пунктларда газ таркибидан сув, нефть ва

газ конденсатлари ажратиб олингандан сўнги миқдор кейинги босқичга узатилади

ҳамда ушбу миқдордан солиқлар ҳисобланади ва ўзаро ҳисоб

-

китоблар амалга

оширилади.

Шунингдек, газни қайта ишлаш заводларидан чиқиш қисмида 53 та онлайн

режимда ишлайдиган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, газ таркиби

тўғрисидаги кўрсаткичлар икки томонлама далолатномага асосан инсон омили асосида

электрон ҳисоблагичларга ўзгартиришлар киритган ҳолда маълумотлар онлайн

режимида Ўзбекнефтегаз ва Узтрансгазга узатилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, табиий газнинг аниқ ҳисоб

-

китобини юритиш, ер

қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўғри ҳисоблаш ҳамда Давлат бюджетига

солиқ тушумларни ўз вақтида тушишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар

Хулоса

ва таклифлар.

а) Жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда қудуқлардан тўғридан

-

тўғри чиқаётган

оқимни ҳисобини юритувчи “қудуқ ўлчагичлари”ни ўрнатиш;

б) Ер қаъридан

фойдаланганлик учун солиқни тўғри ҳисоблаб чиқиш учун, газни

ҳисобини дастлабки қайта ишлаш босқичида онлайн тарзда юритишни ташкил этиш;

в) Жаҳонда етакчи газ қазиб олувчи давлатлар тажрибасини ўрганиш;

г) Нефтегаз томонидан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун “Smart

well” инновацион қудуқларини ўрнатиш чораларини кўриш.

Йирик солиқ тўловчилар томонидан ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотлари ва

бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир суюлтирилган газ ишлаб

чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган товар айланмаси экспорт таркибидан

чиқариш ташлаб лозим. Ўзбекистон янада шаффоф ва адолатли солиқ тизимини

яратиши мумкин, бу эса даромадларни йиғиш ва иқтисодий ўсишнинг ошишига олиб
келади

.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Брусницын Сергей Валентинович (2012) Совершенствование механизма налогового

контроля по НДС: становление н тенденции развития в системе налогового

администрирования крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на

соискание ученой степени кандидат

экономических наук. Москва. с.7

-11.

Германова М.А. (2015) Эволюция правового регулирования отношений с участием

крупнейших налогоплательщиков. Бизнес в законе 4.

Дарькина Ю.А. (2019) Особенности налогового администрирования крупнейших

налогоплательщиков.

Interactive science. 3 (37).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

222

Жумаев Ш. (2023) Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини

такомиллаштириш масалалари(PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.

автореферати. –

Тошкент.

Камалнев Тимур Шамильевич (2009) Налоговое администрирование

крупнейших

налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат
экономических наук. Москва.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш

масалалари.

Iqtisodiyot

Va

taʼlim,

24(1),

334–

339.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия

бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш

ҳамда

яширин

иқтисодиёт

улушини

қисқартириш

йўлари.

https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19032

Нормурзаев, У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг

аҳамияти. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(2), 215–

221. Retrieved from https://e-

itt.uz/index.php/eitt/article/view/66

Ситникова Ольга Владимировна (2012) Совершенствование налогообложения

крупнеиших консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на

соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

маълумотлари.

www.soliq.uz

.

Федоров Андрей Николаевич (2010) Налоговое администрирование и

стимулирование инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков.

Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук.

Нижний Новгород.

Юнак Алексей Алевтинович (2009) Проблемы правового регулирования налогового

контроля и учета крупнейших налогоплательщиков. Автореферат

диссертации на

соискание ученой степени кандидат юридических наук. Москва. с.12.

Библиографические ссылки

Брусницын Сергей Валентинович (2012) Совершенствование механизма налогового контроля по НДС: становление н тенденции развития в системе налогового администрирования крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва. с.7-11.

Германова М.А. (2015) Эволюция правового регулирования отношений с участием крупнейших налогоплательщиков. Бизнес в законе 4.

Дарькина Ю.А. (2019) Особенности налогового администрирования крупнейших налогоплательщиков. Interactive science. 3 (37).

Жумаев Ш. (2023) Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари(PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. – Тошкент.

Камалнев Тимур Шамильевич (2009) Налоговое администрирование крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 334–339. https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19032

Нормурзаев, У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг аҳамияти. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(2), 215–221. Retrieved from https://e-itt.uz/index.php/eitt/article/view/66

Ситникова Ольга Владимировна (2012) Совершенствование налогообложения крупнеиших консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси маълумотлари. www.soliq.uz.

Федоров Андрей Николаевич (2010) Налоговое администрирование и стимулирование инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Нижний Новгород.

Юнак Алексей Алевтинович (2009) Проблемы правового регулирования налогового контроля и учета крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат юридических наук. Москва. с.12.