ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ

Annotasiya

Мақолада мамлатимизда ва вилоятда камбағалликни қисқартириш ўйича олиб борилган ишлар ҳамда келгуси режалар тўғрисида таҳлилий фикрлар илгари сурилган. Аҳолини тадбиркорлик ҳамда тежамкорликка ўргатиш натижасида камбағалликни қисқартириш ҳамда маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли турмуш даражасини янада ривожлантиришда амалга оширилган ишларни статистик таҳлили қилинган. Хулоса қисмида маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли турмуш даражасини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Муминов, Ф. (2024). ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(3), 375–383. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45175
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада мамлатимизда ва вилоятда камбағалликни қисқартириш ўйича олиб борилган ишлар ҳамда келгуси режалар тўғрисида таҳлилий фикрлар илгари сурилган. Аҳолини тадбиркорлик ҳамда тежамкорликка ўргатиш натижасида камбағалликни қисқартириш ҳамда маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли турмуш даражасини янада ривожлантиришда амалга оширилган ишларни статистик таҳлили қилинган. Хулоса қисмида маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли турмуш даражасини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

375

ҚАШҚАДАРЁ

ВИЛОЯТИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИ

ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ

Муминов Фазлиддин

Иқтисодиёт ва педагогика университети

ORCID: 0009-0008-1126-0824

mfazliddin312@gmail.com

Аннотация.

Мақолада мамлатимизда ва вилоятда камбағалликни қисқартириш

ўйича олиб борилган ишлар ҳамда келгуси режалар тўғрисида таҳлилий фикрлар илгари

сурилган. Аҳолини тадбиркорлик ҳамда тежамкорликка ўргатиш натижасида

камбағалликни қисқартириш ҳамда

маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли турмуш

даражасини янада ривожлантиришда амалга оширилган ишларни статистик таҳлили

қилинган. Хулоса қисмида маҳаллабай ишлаш тизими

асосида аҳоли турмуш даражасини

янада

ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.

Калит сўзлар:

камбағаллик, аҳоли, кредит, ссуда, субсидия, тадбиркорлик, бизнес,

ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, касб‐ҳунар, ўсиш нуқтаси, рентабеллик, кичик бизнес.

ЭКОНОМЕТРИЧЕСКОЕ МОДЕЛИРОВАНИЕ СОКРАЩЕНИЯ БЕДНОСТИ В

КАШКАДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ

Муминов Фазлиддин

Университет экономики и педагогики

Аннотация.

В статье представлены аналитические мнения о проводимой работе

по снижению бедности в нашей стране и регионе, а также планах на будущее. В
результате обучения населения предпринимательству и бережливости проведен

статистический анализ проводимой работы по снижению бедности и дальнейшему

развитию уровня жизни населения на основе системы соседского труда. В заключении

представлены предложения и рекомендации по дальнейшему развитию уровня жизни
населения на основе системы соседской работы.

Ключевые слова:

бедность, население, кредит, заем, субсидия, предприниматель‐

ство, бизнес, производство, услуга, профессия, точка роста, рентабельность, малый

бизнес.

ECONOMETRIC MODELING OF POVERTY REDUCTION IN KASHKADARYA REGION

Muminov Fazliddin

University of Economics and Pedagogy

Abstract.

The article presents analytical opinions about the work carried out to reduce

poverty in our country and the region, as well as future plans. As a result of training the population

in entrepreneurship and thrift, a statistical analysis of the work carried out to reduce poverty and
further develop the standard of living of the population based on the neighborhood work system

was carried out. In the conclusion, proposals and recommendations for the further development

of the living standards of the population based on the neighborhood work system are presented.

Key words:

poverty, population, credit, loan, subsidy, entrepreneurship, business,

production, service, profession, growth point, profitability, small business.

UO

K: 316.334.233 (575.152)

III SON - MART, 2024

375-383


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

376

Кириш.

Маълумки ҳар бир янги ривожланаётган мамлакат ўз тараққиёт йўлини

белгилашда турли ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиб, ўзининг ҳудуди,

табиати, ташқи ва ички имконияти, менталитети ва бошқа шароитларини ҳисобга олган

ҳолда иш олиб боради. Ўзбекистонда “Камбағаллик” тушунчаси охирги тўрт йилда тилга
олиниб келинмоқда ва тегишли кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, очиқланмоқда. Бу

бўйича бир неча давлатларни тажрибалари ўрганилиб, таҳлил қилиниб, ўзининг

йўлини белгилаб олганлигини кўриш мумкин. Мустақилликнинг ўтган 25 йилида бу

тушунча ҳақида гапирилмаган ёпиқ бўлган. Айниқса Хитой давлатининг аҳоли ва
оилаларни камбағалликдан

чиқариш бўйича олиб борган

ишлари ва эришган

натижалари таҳсинга сазовор. Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича

бир нечта маротаба тадқиқот ишлари олиб борилди, яширин ва очиқ сўровномалар
ўтказилди. Ҳар бир ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб, танлов асосида
маҳаллалардаги

хонадонлар ўрганиб чиқилди.

Одамларга балиқ эмас, қўлига қармоқ бериб балиқ тутишни ўргатиш тамойили

асосида иш олиб бориш камбағалликни қисқартиришга учун катта мезон яратади.

Хитойда “дангаса хеч қачон бой бўлмайди”

,

деган олтин қоида бор. Шу боис, мамлакатда

аҳолини камбағалликдан

чиқариш учун барча ташкилотлар масъул ҳисоблансада,

боқимандаликка йўл қўйилмайди. Одамларга моддий ёрдамлар ажратишдан кўра,

бандлигини таъминлаш, бўш иш ўринлари яратишга катта эътибор қаратилади.

Тўғри, камбағаллик айб эмас, аммо уни юзага келтирган омилларга қарши

курашмаслик катта хато. Ана шу омилларнинг бири, афсуски, дангасалик, боқимандалик
билан боғлиқ. Ваҳоланки, ҳар қайси меҳнат ҳам машаққатли ва, албатта, ҳалол, тер тўкиб

топилган нон уйга барака бўлиб киради. Муҳими, инсон ишсиз, даромадсиз қолмасин

,

тўрт мучаси соғ бўла туриб, бошқаларга боқиманда бўлмасин. Бугун мамлакатимизда

ана шу мақсад ўлароқ халқ фаровонлиги, аҳоли бандлиги, фуқароларнинг муносиб яшаш
шароитига эга бўлишини таъминлаш асосий вазифалардан

бирига айлангани боиси

шунда. Бунинг учун яқин йилларда яратилган ва жаҳонда муқобили топилмайдиган

“Маҳаллабай ишлаш” тизими энг муҳим нуқтага айланиб улгурди. Аҳолининг яшаш

шароити ва мавжуд муаммолари шу тизимнинг

ўзида ўрганилиб, зарур ечимлар

бериляпти.

Камбағал, ишсиз фуқароларга

субсидиялар ёки моддий ёрдам маблағлари

ажратиш ўрнига, ушбу фуқарони ўз қизиқишига асосан касб

-

хунар ёки тадбиркорликка

ўқитиш, ишга жойлаштириш асосий мақсадга айланган.

Президентимизнинг 20 дан ортиқ Фармон ва Қарорларига асосан мамлакатимизда

камбағалликни қисқартириш бўйича катта тизим “Маҳаллабай ишлаш тизими”

яратилди. Республика бўйича 9 мингдан ортиқ маҳаллага турли йўналишларда катта

тажрибага эга бўлган салоҳиятли кадрлар шаҳар ва туман ҳокимининг маҳалладаги

камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича “Ҳоким

ёрдамчиси” лавозими жорий этилди. Бундан ташқари бу тизимнинг шаҳар ва туманлар,
вилоят ва Республика бўлинмалари ташкил этилди. Бундан ташқари Ўзбекистон

Республикаси Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси қошида бир нечта илмий

тадқиқот институтлари, қарийиб 10 мингдан ортиқ мутахассислар битта тизимда

аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича шуғулланиши бу Давлат учун қанчалик
муҳим ва зарур ислоҳот эканлигини кўриш мумкин. Хўп камбағал деб

ўзи

кимларни

айташимиз мумкин. Уларни бу мақомдан олиб чиқиш учун нима қилмоқ керак, уларни

қандай қилиб ёки нима сабабдан бу тоифага келиб қолган деган масала биринчи

навбатда аниқлашимиз зарур бўлган вазифа ҳисобланади

.

Адабиётлар шарҳи.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги

“Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

377

фаоллигини ошириш ва касб

-

ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли

бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ

-4804-

сон

қарори, 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик

субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ

-93-

сон Фармони ва шу каби қатор меёрий

-

ҳуқуқий хужжатларда

белгиланган вазифаларни амалга ошириш аҳоли турмуш даражасини оширишга муаян

хизмат қилади

(

Фармон

, 2023).

Тадқиқотчи олимлар Ҳасанов, Эминовлар

(2001)

бозор иқтисодиёти шароитида

ҳудудларда оила даромадини кўпайтириш қай даражада ташкил этилаётганлиги ҳақида
фикр юритиб

,

бу у ринда аҳоли турмуш даражасини ривожлантириш, аҳолининг моддии

фаровонлигини ошириш и у ллари қуи идаги конкрет вазифаларни у з ичига олади, деб

таъкидлашади:

хизматга бу лган истеъмол талабларини аниқлаш, уларни ривожлантириш

имкониятларини баҳолаш ҳамда қондиришнинг шакл, усул ва навбатлилигини

белгилаш;

аҳоли даромадлари тузилмасини ошириш ва у згариш истиқболларини белгилаш;

истеъмолнинг у сишини олдиндан ку ра билиш ва унинг таркибини

такомиллаштириш;

истеъмол талаби тузилмасини у згартириш;

уи -жои муаммосини ҳал қилишнинг и у л ва муддатларини белгилаш;

хизматлар ку рсатиш, маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, шунингдек, транспорт

ва алоқа соҳаларини ривожлантириш.

Аҳоли турмуш даражасини оширишни эконометрик моделлаштириш назариялари

минтақаларни

ижтимоии –иқтисодии

ривожлантиришда

давлат

бошқаруви

и у налишларини шакллантиради. Бироқ уларни у рганиш билангина чекланиб бу лмаи ди,
чунки улар ку п жиҳатдан минтақаларнинг иқтисодии у сиш назарияларига таянади.

Аҳоли турмуш даражасини оширишнинг янгича е ндашувларни, модель ва усулларни

излаш ҳамда жории этишни тақозо этади (Рахимов, 2020).

Маҳмудов (2010) бу ҳақида фикр юритиб, «Қишлоқ аҳолиси ҳае тининг

фаровонлиги қишлоқда ишлаб чиқариш жарае нини самарали ташкил этиш ва

бошқаришга боғлиқ. Ишлаб чиқариш жарае ни эса, у з навбатида, аниқ миқдории

бирликларга эга бу лган таъминловчи ва хизмат ку рсатувчи соҳалар фаолияти билан

узвии боғлиқдир», деи ди.

Аҳоли турмуш даражасини ошши моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни

тежайди, инсоннинг бўш

вақтини кўпайтиради, меҳнати ижодий

мазмунини оширади,

иш вақтидан ташқаридаги оқилона бўлмаган харажатларни қисқартиради

(

Фляйшер,

Бенсуссан

, 2005)

, ҳаётини янада қулай ҳамда ёқимли қилади ва шу орқали барча

ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг ҳаётий манфаатларини юзага чиқаради

(

Лавлок

,

2005).

Юқорида амалга оширилган илмии -тадқиқот ишлари аҳоли даромадлари

табақаланиши

ва

камбағалликни

қисқартиришда

хусусии

тадбиркорлик

и у налишларининг назарии -амалии жиҳатларини етарлича, тизимли тадқиқ
этилмаганлиги, халқаро ташкилотлар ва хорижнинг бои тажрибасидан самарали

фои даланган ҳолда республикада камбағалликни аниқлаш ва қисқартириш юзасидан

тавсияларни такомиллаштириш ва унинг тадқиқот мавзуси сифатида танланишига асос

бу лди.

Тадқиқот методологияси.

Олиб борилган илмий изланишлар ва тадқиқотлар

натижасида мамлакатимиз

ҳудудларида юзага келган камбағаллик муаммоси уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва

ечимлари бўйича асосланган таклиф ва тавсиялар келтирилган. Тадқиқот жараёнида


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

378

таҳлил, солиштириш, кузатув, иқтисодий таҳлил қилиш, сўровнома ўтказиш каби
усуллардан фойдаланилган. Шунингдек, соҳа оид тақдиқланган меъёрий хужжатлар ва

уларда камбағалликни қисқартиришга замин яратадиган дастаклар таҳлили кўрсатиб

ўтилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Биринчи навбатда аҳолини камбағалликка олиб келадиган жараён уларнинг

жойлашган ҳудуди, инфратузилма (йўл, ичимлик ва оқова сув, электр, газ ва бошқ.),

ижтимоий таъминот (боғча, мактаб, тиббиёт, ижтимоий хизматлар ва бошқ.). Унинг
касб

-

ҳунарга эга

эканлиги, иш ўрнининг мавжудлиги

Янги ташкил этилган тизим

биринчи навбатда маҳалладаги хонадонларга бирма

-

бир кириб чиқиб, истаклари, мақсадлари, қизиқишлари, режалари, улардаги оилалар
сони, оила аъзолари сони, ёши, даромад мабаи, маълумоти, соғлиғи, томорқадан
фойдаланиш даражаси, қўшимча даромади ҳаттоки уйидаги

чорва моллари, уй

хайвонлари ва экилган дарахтлар сонига қадар ўрганиб таҳлил қилиб чиқилди. Ўрганиш

натижасига кўра, хонадонлар 4 тоифага ажратиб олинди. Кейинги босқичда алоҳида

кимларга кредит бериш, кимларни касб

-

ҳунарга ўқитиш, кимларга субсидия бериш,

кимларга ер ажратиш бўйича аниқ манзилли дастури шакллантирилди ва шу асосда

ишлар ташкил этилди.

Биргина, 2023 йилда Қашқадарё вилоятида аҳолини даромадларини ошириш ва

юқори иш ҳақи берадиган муқим иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилган
ишларни қисқача

таҳлилини кўриб чиқадиган бўлсак, Қашқадарё

вилоятдаги мавжуд

820 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг кўмаги ва тавсияси асосан 2023 йилда
жами 421 минг нафар фуқароларнинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари
асосида 40

864 та лойиҳаларга 907 млрд.сўмлик кредитлар ажратилди. Аҳолини

тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш
бўйича 6

755 нафар фуқароларга 29,2 млрд.сўмлик субсидиялар ажратилди. Натижада

умумии қии мати 863.1 млрд.су м бу лган 4

448

та лои иҳалар ишга туширилди (хизматлар

и у налишида 3

440

та, қишлоқ ху жалиги и у налишида 543

та ва саноат и у налишида

465

та). 2023 йилда маҳаллаларда

5

922 та юридик ва 7

658 та якка тартибдаги

тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Ижара асосида 10

250

гектар ер майдонлари “E

-

AUKSION” савдолари орқали 16

134 нафар фуқароларга

ажратиб берилди. Вилоятдаги барча маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, у
ердаги аҳолининг камида 55

-

60 фоизи шуғулланадиган ва кўникмалари бўйича “ўсиш

нуқталари” белгилаб олинди. Вилоятдаги 820 та маҳалланинг 375 таси чорвачилик, 195
таси деҳқончилик, 58 таси боғдорчиликка, 72 таси савдо ва хизмат кўрсатиш,

14

таси

иссиқхона ҳамда 8 таси паррандачилик йўналишларига қолган 98 та маҳаллалар бошқа
соҳаларга ихтисослаштирилди. Касб

-

ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқишга

20078 нафар фуқаролар жалб этилди. Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида
вилоятнинг шаҳар ва туманларида камбағаллик даражаси ўзгариши динамикасини
қўйидаги жадвалда кўришимиз мумкин.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

379

1-

жадвал

Қашқадарё

вилояти туман (шаҳар)ларининг камбағаллик даражаси бўйича

КЎРСАТКИЧЛАРИ

145

145

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (2023 йил якунлари бўйича) маълумотлари.

01.01.2022

йил

01.01.2023

йил

К

ам

ба

ға

лл

ик

да

ра

ж

аси

(%

)

К

ам

ба

ға

лл

ик

да

ра

ж

аси

(%

)

К

ам

ба

ға

л

ои

ла

со

ни

К

ам

ба

ға

л

аҳ

ол

и

со

ни

К

ам

ба

ға

лл

ик

да

ра

ж

аси

(%

)

К

ам

ба

ға

л

ои

ла

со

ни

К

ам

ба

ға

л

аҳ

ол

и

со

ни

К

ам

ба

ға

лл

ик

да

ра

ж

аси

(%

)

15,5

12,8

3 560 633

869 453

710 209

103 134

420 442

11,5

64 942

267 378

7,5

38 192

153 064

1

Қарши ш.

8,9

6,7

295 579

81 316

69 861

2 033

7 389

2,5

1 545

5 616

2,4

488

1 773

2

Шахрисабз ш.

13,7

10,7

147 218

35 312

28 997

3 002

12 514

8,5

2 013

8 391

6,2

989

4 123

3

Ғузор

16,2

13,8

222 187

52 847

42 881

7 927

33 328

15,0

4 281

17 997

8,6

3 646

15 331

4

Деҳқонобод

18,7

15,9

159 476

35 594

28 995

783

3 508

2,2

747

3 349

2,2

36

159

5

Қарши

14,4

11,3

272 129

76 525

62 641

16 759

59 596

21,9

7 576

26 941

9,9

9 183

32 655

6

Косон

14,9

12,8

312 067

71 124

62 666

4 196

18 412

5,9

3 201

14 043

5,6

995

4 369

7

Касби

17,4

14,8

212 994

49 472

39 709

6 926

29 819

14,0

4 502

19 382

9,1

2 424

10 437

8

Қамаши

18,7

15,3

293 116

69 331

52 808

8 666

36 640

12,5

6 586

27 846

9,5

2 080

8 794

9

Китоб

14,6

11,6

281 975

72 890

56 455

11 079

42 860

15,2

6 633

25 660

9,1

4 446

17 200

10 Миришкор

15,8

13,6

129 591

28 077

23 361

6 233

28 769

22,2

4 548

20 994

9,9

1 685

7 775

11 Муборак

11,1

9,6

93 427

22 831

19 561

959

3 924

4,2

868

3 550

4,1

91

374

12 Нишон

13,5

11,5

166 624

38 487

34 469

2 810

12 164

7,3

2 386

10 331

7,1

424

1 833

13 Чироқчи

20,1

17,1

267 882

62 432

49 899

8 240

35 355

13,2

5 744

24 645

9,5

2 496

10 710

14 Шахрисабз

15,5

12,4

235 121

63 142

48 748

7 198

26 804

11,4

4 736

17 634

7,8

2 462

9 170

15 Яккабоғ

15,6

12,5

282 536

69 281

55 598

11 224

45 771

16,2

6 027

24 581

9,6

5 197

21 190

16 Кўкдала

18,4

15,7

188 711

40 792

33 560

5 099

23 589

12,5

3 549

16 418

8,7

1 550

7 171

К

ам

ба

ға

лл

ик

да

н

чи

қа

ри

ла

ди

га

н

аҳ

ол

и

со

ни

ЖАМИ

Ҳудудлар

номи

Ж

ам

и

аҳ

ол

и

со

ни

01

.0

1.

20

24

й

ил

ҳ

ол

ат

иг

а

Оила

сони

Хонадон

сони

01.01.2024 йил ҳолатига

2024 йил якун бўйича

кутилиши

К

ам

ба

ға

лл

ик

да

н

чи

қа

ри

ла

ди

га

н

ои

ла

со

ни

www.e-itt.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

380

Юқоридаги жадвалда кўриниб турибдики, йилдан йилга амалга оширилган

ислоҳотлар, берилаётган имтиёзли кредитлар, субсидиялар, солиқ имтиёзлари аҳоли

даромадини ошишига, доимий даромад манбаига эга бўлишига олиб келмоқда. Хусусан,

Президентимизнинг 2020 йил 11 августдаги ПҚ

-4804-

сонли ва 2021 йил 27 мартдаги

ПҚ

-5041-

сонли қарорлари

ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504

-

сонли қарорида маҳаллабай

ишлаш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорликни

ривожлантириш асосида аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича берилган

имтиёзлар яққол далил бўла олади.

2022 йил якунларига кўра Хитой давлати ўзининг камбағалликдан ҳоли ҳудуд деб

эълон қилди. Бунга асосан тадбиркорликни ривожлантириш ва берилган имтиёзлардан

мақсадли ишлатилишини назорат қилиб, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш

орқали эришди. Биз ҳам барча мутасадди

ташкилотлар билан

ҳамкорликда

ишларни

тўғри ташкил қилсак яқин беш йилда кўзланган

мақсадларга эришишимиз мумкин деб уйлайман.

2-

жадвал

Қашқадарё

вилояти 2023 йилда туманлар кесимида камбағал оилалар сони ва

уларни камабағалликдан чиқаришга таъсир этувчи омиллар

146

Туманлар

номи

Камба

ғал

оил

а

Ҳ

ок

им

ёрдамч

илари

то

м

онидан

ам

алг

а

ош

ирила

ётга

н

м

ик

рол

ойиҳала

р с

они

Таш

к

ил э

ти

лг

ан

янг

и

тадб

ирко

рлик

субъек

тлар

и с

они

Микро

-

ло

йиҳалар

да

яратилг

ан

жа

м

и и

ш

ўрин

лар

и

ўзини

ўзи б

анд

қ

и

лг

анла

р

У

Х1

Х2

Х

3

Х

4

1

Қарши ш.

1545

478

2007

2483

16924

2

Шахрисабз ш.

2013

316

828

1017

8849

3

Ғузор

4281

329

856

1216

12523

4

Деҳқонобод

747

262

453

568

8306

5

Қарши

7576

347

1234

1333

15242

6

Косон

3201

435

1337

1380

17675

7

Касби

4502

190

751

1211

11732

8

Қамаши

6586

203

693

762

17380

9

Китоб

6633

447

939

1350

14427

10

Миришкор

4548

115

461

296

3888

11

Муборак

868

184

363

405

3353

12

Нишон

2386

179

616

570

10365

13

Чироқчи

5744

292

713

859

13941

14

Шахрисабз

4736

307

805

1009

14403

15

Яккабоғ

6027

194

987

488

16180

16

Кўкдала

3549

170

537

455

10928

2-

жадвал маълумотларидан фойдаланиб ЭВиеwс12 дастури асосида чизиқли

регрессия тенгламаси кўринишдаги эконометрик моделни қурдик ва модел натижалари

баҳолаш мезонлари бўйича баҳоладик. Буни 3

-

жадвалда кўришимиз мумкин.

146

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

381

3-

жадвал

Қашқадарё

вилоятида

202

3 йилда туман(шаҳар)лар кесимида камбағал

оилаларни қисқартиришга таъсир этувчи омиллар асосида қурилган

эконометрик модел

147

Метод: энг кичик квадратлар усули

Қатор

: 1-16

Киритилган ўзгарувчилар:

16

Ўзгарувчи

Модел

коэффициентла

ри

Стандарт

хатолар

т

-

Стьюдент

мезони

П

-

қиймати

Х

1

-3,039

8,774

-0,346

0,0234

Х

2

-1,983

3,168

-0,626

0,0454

Х

3

-0,128

2,545

-0,250

0,0096

Х

4

0,425

0,158

2,694

0,0209

C

1495,981

1654,219

1,904

0,0385

Р

-

детерминация

коэффициенти

0,8414

Боғлиқ ўзгарувчининг ўртача

қиймати

405,8875

Текисланган

Р

-

детерминация

коэффициенти

0.8112

Боғлиқ ўзгарувчининг стандарт

четланиши

1,012978

Максимал ўхшашлик

функциясининг қиймати

-14,5828

Ҳаннан

-

Қуинн cритер.

18,210

Ф

-

фишер мезони

194,372

Д

W-

Дарбин

-

Уотсон мезони

1,4672

Проб

-

фишер мезони)

0,001731

3-

жадвал натижаларига асосланиб эконометрик моделни умумий кўриниши

қуйидагича ифодаладик:

𝒀 =

𝟏𝟒𝟗𝟓, 𝟗𝟖𝟏 − 𝟑, 𝟎𝟑𝟗 ∗ 𝑿

𝟏

− 𝟏, 𝟗𝟖𝟑 ∗ 𝑿

𝟐

− 𝟎, 𝟏𝟐𝟖 ∗ 𝑿

𝟑

+ 𝟎, 𝟒𝟐𝟓 ∗ 𝑿

𝟒

𝟏, 𝟗𝟎𝟒 − 𝟎, 𝟑𝟒𝟔 − 𝟎, 𝟔𝟐𝟔 − 𝟎, 𝟐𝟓𝟎 𝟐, 𝟔𝟗𝟒

(1)

Ҳосил

қилинган эконометрик моделни иқтисодий таҳлил қилишимиз учун

чизиқли регрессия тенгламасини ҳар бир параметрларини эластиклик коэффициенти

аниқланди. (4

-

жадвал)

4-

жадвал

Қашқадарё вилояти 2023 йилда туманлар кесимида камбағал оилалар

қисқартиришга

таъсир этувчи омиллар асосида қурилган эконометрик модел

параметрларининг эластиклик коэффициенти

148

Қатор

: 1-16

Киритилган ўзгарувчилар: 1

6

Ўзгарувчи

Модел

коэффициентлари

Стандартлаштирилган

коэффициент

Эластиклик

коэффициенти

Х

1

-3,039

-0,156

-0,208

Х

2

-1,983

-0,379

-0,415

Х

3

-0,128

-0,033

-0,030

Х

4

0,425

0,884

1,285

C

1495,981

НА

0,369

Қурилган

эконометрик модел натижалари шуни кўрсатмоқдаки, агар Қашқадарё

вилояти туман

маҳаллаларида бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга

147

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

148

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

382

оширилаётган микролойиҳалар сони 1 фоизга оширсак, камбағал оилалар рўйхатида
турган оилалар сони 0,208 фоизга камайиши, агар маҳаллаларда ташкил этилган янги

тадбиркорлик субъектлари сонини 1

фоизга оширсак, камбағал оилалар рўйхатида

турган оилалар сони 0,415 фоизга камайиши, ҳамда туман маҳаллаларида

бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган микролойиҳалар
ҳисобидан яратилган жами янги ўринлари сонини 1 фоизга оширсак, камбағал оилалар

рўйхатида турган оилалар

сони 0,033 фоизга камайишини аниқладик.

Хулоса ва таклифлар.

Олиб борилган ўрганишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаги, берилаётган

имтиёзлар ва аҳолини кам таъминланган қисмига берилаётган моддий ёрдамлар

уларни боқимандаликка олиб келиш ҳолатлари

кузатилмоқда. Косон ва Кўкдала

туманларидаги айрим маҳаллалар ўрганилганда ўзида барча имкониятлар бўла туриб
(ер, ичимлик ва оқова сув, ишчи кучи) кўп меҳнат талаб қилмайдиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини

(кўкат,

сабзавот ва полиз маҳсулотлари, шунингдек, чорва озиқа

маҳсулотлари беда, макка ва бошқ.)

бозордан олиб келиб истеъмол қилиш ҳолатлари

кузатилди.

Камбағаллик даражаси белгиланган нормадаги маҳсулотларни истеъмол қилиш ва

зарурий хизматлардан фойдаланиш имкониятини чекланганлиги билан ифодаланади

.

Аҳолини

камбағаллик ботқоғига ботиб қолишига келтириб ўтилган айрим омиллар

таъсир этади деган хулоса беришимиз мумкин. Булар

қўйидагилар

:

-

аҳолига

берилаётган

имтиёзларнинг

аксарият

қисми

мақсадсиз

фойдаланилмоқда

.

Субсидия асосида берилган асбоб

-

ускуналарни ишлатишга

салоҳияти етишмайди, ҳунари йўқ. Қишлоқда ҳар бир хонадонларда камида

15-

20 сотих

томорқалардан фойдаланиш даражаси паст;

-

белгилаб берилган режаларни бажариш мақсадида, тадбиркорликка нотўғри

ёндошув

натижасида очилган субъектлар ҳисобиган паст рентабелли, самарасиз,

фаолият юритмаётган, “ноль” оборотга эга субъектлар кўпайиб кетмоқда;

-

давлат бюджети ресурслари ҳисобига берилаётган имтиёзли кредитларлар

мақсадсиз фойдаланиб, асосан нақдлаштириб, тўй

қилиш, машина олиш ва бошқа

шахсий

эҳтиёжлари учун ишлатмоқда. Бозорни ўрганмасдан ишлаб чиқаришни йўлга

қўйган тадбиркорларнинг асосий қисми маҳсулот бозорини тополмай, рақобатга дош

беролмай, синиб кетмоқда;

Ушбу мауммоларни бартараф этиш ва аҳолини иқтисодий барқарорлигини

ошириш мақсадида қуйидаги

таклифларни бермоқчимиз:

-

аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича ҳудуд менталитетидан келиб чиқиб,

самарали усулларни қўллаш ва кўпроқ касб

-

ҳунарга ўқитиш, уларда тадбиркорликка

кўникмаларни ҳосил қилиш.

Шунингдек, берилаётган имтиёзлардан тўғри фойдаланиш

бўйича назоратни кучайтириш;

-

аҳолини камбағалликдан чиқариш ва тадбиркорликни ривожлантиришга масъул

бўлган мутасаддилар томонидан йўл қўйилган коррупция ҳолатлари юзасидан жазо

чораларини кучайтириш;

-

ўз

-

ўзини банд қилиб бир неча йиллар пул топишга, тадбиркорлик қилишга

кўникма ҳосил

қилган фуқароларимиз учун “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси асосида

табақалаштирилган имтиёзли кредитлар ажратиш;

-

тадбиркорликни ривожлантириш учун аввало инфратузилмани (йўл, сув, электр

-

энергияси, газ, канализация ва бошқ.) яхшилаш. Аҳоли томонидан етиштирилган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш бўйича кооперациялар

фаолиятини жадаллаштириш ва янги бозорларни топиш. Тадбиркорликни янги

бошлаётган фуқаролар учун кредит олиб фаолиятини йўлга

қўйиш қанча қийин бўлади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

383

Шунинг учун айрим тоифаланган фаолият турларига давлат ва маҳаллий бюджет
маблағлари ҳисобидан ссудалар ажратиш ва бошқалар.

Адабиётлар / Литература/ Reference:

Mukhitdinov K. S., Rakhimov A. N. The forecast for the development of the public services

sector. Scopus //Solid State Technology. -2020.

T. 63.

№.6. –

S. 9.

Rakhimov A., Ravshanova M., Alieva M. Econometric analysis of increasing efficiency of

industrial enterprises //E3S Web of Conferences.

2023.

T. 458.

S. 04004.

Қарор

(2021) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 декабрдаги

“Қашқадарё вилоятини 2024

-

2025 йилларда комплекс ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-389-

сонли қарори.

Лавлок К. (2005) Маркетинг услуг:

персонал, технологии, стратегии.

–М., СПб, Киев:

Вильямс,

- 997 c.

Махмудов Н. (2010) Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини оширишнинг ижтимоий

-

иқтисодий модели.//Иқтисодиёт ва таълим. №1. –

21-

б.

Рахимов А.Н. (2020) “Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини

эконометрик моделлаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида). и.ф.ф.д. илмий
даражасини олиш учун диссертатсия иши. − Т.,

-

156 б.

Фармон,

(2023)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги

“Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли

ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ

-93-

сонли қарори.

Фляйшер К., Бенсуссан Б. (2005) Стратегический и конкурентный анализ, Методы и

средства конкурентного анализа в бизнесе–

М.: БИНОМ, –

541 с.

Ҳасанов И., Эминов А. (2001) Оила даромадини кўпайтириш қай даражада ташкил

этилаяпти. //Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. №7

-

8. Б. 41–

42.

Bibliografik manbalar

Mukhitdinov K. S., Rakhimov A. N. The forecast for the development of the public services sector. Scopus //Solid State Technology. -2020. – T. 63. – №.6. – S. 9.

Rakhimov A., Ravshanova M., Alieva M. Econometric analysis of increasing efficiency of industrial enterprises //E3S Web of Conferences. – 2023. – T. 458. – S. 04004.

Қарор (2021) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 декабрдаги “Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-389-сонли қарори.

Лавлок К. (2005) Маркетинг услуг: персонал, технологии, стратегии. –М., СПб, Киев: Вильямс, - 997 c.

Махмудов Н. (2010) Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини оширишнинг ижтимоий-иқтисодий модели.//Иқтисодиёт ва таълим. №1. – 21-б.

Рахимов А.Н. (2020) “Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини эконометрик моделлаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида). и.ф.ф.д. илмий даражасини олиш учун диссертатсия иши. − Т., -156 б.

Фармон, (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-93-сонли қарори.

Фляйшер К., Бенсуссан Б. (2005) Стратегический и конкурентный анализ, Методы и средства конкурентного анализа в бизнесе– М.: БИНОМ, – 541 с.

Ҳасанов И., Эминов А. (2001) Оила даромадини кўпайтириш қай даражада ташкил этилаяпти. //Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. №7- 8. Б. 41–42.