Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
208
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИНГ РАҚАМЛИ
БАНК ХИЗМАТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Умарова Малика Бахтияровна
ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон
иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари
ва муаммолари” илмий
-
тадқиқот маркази
Аннотация
.
Ушбу мақолада ,банкларга замонавий технологияларни жорий этишнинг
устувор вазифалари тадқиқ этилиб, бугунги кунда рақамли технологияларнинг тармоқларда
кенг қўўлашда амалга оширилиши лозим бўлган бир неча устувор вазифалар ва босқичлар таҳлил
этилган. Шунингдек, рақамли трансформациялаш жараёнида банк хизматларига рақамли
технологияларни жорий этишнинг устувор йўналишлари ёритилган.
Калит сўзлар:
банк, рақамли трансформация, мобил иловалар, интерфейс, мобил
банкинг,сунъий интилект.
ПУТИ ВНЕДРЕНИЯ ЦИФРОВЫХ БАНКОВСКИХ УСЛУГ В ПРОЦЕССЕ ТРАНСФОРМАЦИИ
БАНКОВ В УЗБЕКИСТАНЕ
Умарова Малика Бахтияровна
Научно
-
исследовательского
центра «Научные основы и проблемы
развития экономики Узбекистана» при ТГЭУ
Аннотация
.
В данной статье исследуются приоритетные задачи внедрения современных
технологий в банках, а также анализируются несколько приоритетных задач и этапов, которые
должны быть реализованы в сфере широкого использования цифровых технологий в сетях
сегодня. Также выделены приоритеты внедрения цифровых технологий в банковские услуги в
процессе цифровой трансформации.
Ключевые слова:
банковское дело, цифровая трансформация, мобильные приложения,
интерфейс, мобильный банкинг, искусственный интеллект.
WAYS TO INTRODUCE DIGITAL BANKING SERVICES IN THE PROCESS OF BANK
TRANSFORMATION IN UZBEKISTAN
Umarova Malika Bakhtiyarovna
Senior Researcher
Research center «Scientific bases and issues
of economic development of Uzbekistan»
under Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article, the priority tasks of introducing modern technologies to banks are researched,
and several priority tasks and stages that should be implemented in the widespread use of digital
technologies in networks today are analyzed. Also, the priorities of introducing digital technologies to
banking services during the digital transformation process are highlighted.
Keywords:
banking, digital transformation, mobile applications, interface, mobile banking, artificial
intelligence.
IV SON - AVGUST, 2023
208-215
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
209
Кириш.
Ҳозирги
вақтда рақамли иқтисодиёт ва у билан боғлиқ бир қатор самарали технологиялар,
шу жумладан, электрон тижорат ва электрон бизнес бизнинг ҳаётимизга жадал кириб бормоқда.
Худди шу тарзда давлат ва жамият тараққиётини янада жадаллаштириш мақсадида республика
раҳбарияти томонидан қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон
-
2030» Стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисидаги Фармони ҳамда уни самарали амалга оширишга қаратилган чора
-
тадбирлар қабул
қилинди. Мамлакатимизда рақамли иқтисо
-
диётни фаол ривожлантириш, хусусан, замонавий
ахборот
-
коммуникация технологияларини, шу жумладан, банк соҳасида кенг жорий этиш
бўйича комплекс чора
-
тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва
ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг
барча ҳудудларида IT
-
паркларни яратиш, шунингдек, ушбу соҳани малакали кадрлар билан
таъминлаш бўйича 220 дан ортиқ устувор лойиҳалар ишга туширилди.
Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимига эга ягона геопортални ишга тушириш,
жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқариш бўйича ахборот тизимини яратиш,
ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу амалиётни бошқа минтақаларда жорий
этишни назарда тутадиган «Рақамли Тошкент» комплекс дастури амалга оширилмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Классик банк фаолиятини рақамли иқтисодиётга мослаштиришни ўрганиш билан кўплаб
иқтисодчилар шуғулланган. Масалан, Твердохлеб, Панова
(2021)
классик банкларнинг рақамли
банкларга айланиш шарт
-
шароитларини кўриб чиқади. Уларнинг фикрига кўра, банкларнинг
рақамли маконга ўтиши мижозлар ва банклар ўртасида янада қалин ва ишонч асосидаги муҳит
шаклланишига хизмат қилади, чунки мижозлар учун нафақат
банкнинг ишончлилиги, балки
уларга кўрсатаётган хизматларнинг қулайлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги
пайтда «банк секторининг рақамли ўзгариши» тушунчасига ягона ва
умумэътироф этилган ёндашув мавжуд эмас. Бир қатор олим ва тадқиқотчилар рақали
ўзгаришлар мавжуд бизнес
-
жараёнларни ривожлантиришга қаратилган, хўжалик юритувчи
субъектнинг иқтисодий хавфсизлик даражасини ошириш ва рақобат устунликларини қўлга
киритишга йўналтирилган, деган фкдил бир фикрга келган. Зайченко, Горшечникова ва
Дубгорн
(2020)
таъкидлашича, рақамли ўзгаришлар бу –
энг аввло, «корхона ёки бутун
бизнеснинг алоҳида бизнес
-
жараёнларини ҳам, давлат даражасидаги алоҳида институционал
бирликлар фаолиятини ҳам ўзгартириш»дир, бунда рақамли ўзгаришлар рақамли бизнесни
ташкил қилиш ёки ўзгартириш учун тегишли ресурслар ва бизнес
-
модель шартида амалга
оширилади.
Попова банк соҳасида рақамли инновацияларни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида жорий
қилиш жараёнини мураккаб, кўп босқичли ва кўп даражали, катта харажатли жараён деб атайди
(
Василенко
, 2019).
Курманова, Галимарданов, Султангареев
(2021)
фикрига кўра, Россия Федерациясида
банк сектори рақамли ўзгаришлари учун маълумотларни таҳлил қилиш, бизнес
-
жараёнларни
автоматлаштириш, банк ходимларининг кадрлар салоҳиятини тақсимлашш жиҳатларидан
молиявий хизматлар тақдим этиш тизимини ўзгартирадиган финтех
-
экотизимлар
ривожланиши хосдир.
Рақамли банклар қисман ижтимоий деб таснифланади, чунки рақамли майдонга чиқиш
билан банклар ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда мижозлар билан алоқада
бўлишлари керак. Банкнинг рақамли маконга ўтишининг қуйидаги ижобий томонлари ҳам
таъкидланади
(
Бубнова, 2019
):
-
нақд пул маблағлари билан операциялар сони камайиб бормоқда, операциялар тобора
кўпроқ нақд пулсиз шаклга ўтмоқда, бу эса уларни янада шаффоф қилади;
-
филиалларга савдо ва транзакцион операцияларга юки камаймоқда ва улар янада
мураккаб маҳсулотлар бўйича маслаҳат беришга кўпроқ эътибор беришлари мумкин бўлмоқда;
-
банклар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларнинг номоддий табиати уларни
интернет орқали амалга оширишни осон ташкил этиш имконини беради. Янги ташкил этилган
банклар ёки филиал тармоғи ривожланмаган кичик банклар рақамли маконга тезроқ ўтишлари
мумкин;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
210
-
йирик банклар учун рақамли банкка ўтиш жараёни кўп меҳнат ва катта харажатлар талаб
этади, узоқ давом этади. Шу сабабли, баъзи йирик банклар учун мавжуд мижозларни сақлаб
қоладиган (кўпроқ консерватив қарашлар ва онлайн хизматдан фойдалана олмайдиган) ва янги
мижозларни жалб қиладиган (қулайроқ онлайн хизматдан фойдаланишни хоҳлайдиган) янги
ёрдамчи рақамли банкни яратиш анча самаралироқ саналади.
Бироқ, банк секторини рақамлаштириш, жуда кўп афзалликларга қўшимча равишда,
айрим жиддий камчиликларга ҳам эга. Улардан бири шундаки, банк соҳасини рақамлаштириш
янада ривожлантириш учун катта инвестициялар талаб қилади, кичик молиявий
ташкилотларда эса бундай маблағлар ҳар доим ҳам мавжуд эмас. Йирик банклар, кичик
банклардан фарқли ўлароқ, энг яхши ходимларни ёллаш, янги технологияларни сотиб олиш ёки
ўз ташкилотлари ишига сунъий интеллект ва биометрик технологияларни жорий этиш учун
катта капиталга эгадир. Шу муносабат билан йирик банклар учун ушбу соҳадаги кичик
ўйинчилар билан банк соҳасини рақамлаштириш соҳасида рақобатлашиш осонроқ. Шу сабабли,
катта капиталга эга банклар кичик молиявий ташкилотларни, айниқса эндигина ривожлана
бошлаган банкларни бозордан сиқиб чиқариши мумкин.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида илмий абстракция усули, объективлик тамойили, кузатиш, қиёсий
таҳлил, усулларидан кенг фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Замонавий, доимий ўзгариб турадиган технологиялар муҳити барча хўжалик юритувчи
субъектларни рақамли ўзгаришлардан ўтишга мажбур қилади. Рақамли ўзгаришлар
иккиёқлама функцияни бажаради: банк ташкилотларига янги электрон платформалар
(электрон банкинг, виртуал банкинг) ва хизмат кўрсатиш нуқталари (электрон бўлинмалар,
POS) орқали янги хизмат кўрсатиш каналларини таклиф қилишга имкон беради, шунингдек,
жисмоний дўконлар ва жалб қилинган ходимлар сонини чеклаш орқали уларнинг операцион
харажатларини камайтиради. Бунинг сабаби шундаки, бутун дунё бўйлаб банк сектори унга
инвестициялар учун умуман бошқа соҳаларга қараганда уч баравар кўпроқ пул сарфлайди. Банк
соҳасида бизнес моделлари доимий эътибор марказидадир.
Рақамлаштириш, илғор инновациялар ва янги технологиялар анъанавий бизнес
моделлари ва жараёнларини ўзгартирмоқда. Натижада, банклар ўзларининг бизнес
моделларини мижозлар билан ўзаро муносабатларини ўзгартириш, мидл
-
офисда (ташкилий
назорат бўлими) ва бэк
-
офисда (операциялар бўлими) ўз операцияларини бошқариш,
рақобатбардош бўлиш ва келажакка тайёр бўлиш учун мослаштириши керак.
1-
расм. Электрон банкинг жорий қилиш стратегияси
74
74
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
211
Кўплаб ривожланган давлатлар каби, рақамлаштириш нуқтаи назаридан мамлакатимиз
ҳам ахборот технологиялари соҳасида иқтисодий ривожланиш йўлини танлади ва умуман,
электрон ҳужжат айланиши соҳасида янги йўналишларни очмоқда. Бутун жамият глобал
интернет сифатини яхшилаш ва алоқа тизимларини ривожлантириш учун рақамли
технологияларга мурожаат қилмоқда. Натижада, катта ҳажмдаги маълумотлар алмашинуви ва
тўпланиши содир бўлади, тўпланган маълумотларни қайта ишлаш имконияти мавжуд, бу эса, ўз
навбатида, прогнозлаш ва асосланган қарорлар қабул қилиш имкониятини яратади.
Айтиш мумкинки, иқтисодий жараён қуйидаги жиҳатларни ўзгартиришдан иборат:
•
бизнес моделлари ва мавжуд хизматлар портфели;
•
мижозлар ва ҳамкорлар билан муносабатларда хулқ
-
атвор стандартлари;
•
шахсий контентни мотивация қилиш ва ўқитишга йўналтирилганлик;
•
корпоратив маданият;
•
виртуаллаштириш, яъни булутли технологиялар жорий қилган ҳолда IT
-
бўлинмалар;
•
жавобгарлик даражаси ва мъёрий қоидалар;
•
янги технологиялар, муҳит дастурий
-
техника таъминоти, буюртмачилар;
•
ҳамкорларнинг
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда компания инфратузилмаси.
2-
расм. Рақамли банк хизматларини ўзгартиришнинг асосий жиҳатлари
75
Молия
-
кредит тизимидаги ўзгаришлар суръати смарт
-
шартномалар пайдо бўлишига олиб
келди ва уларни тобора кўпроқ фойдаланиладиган қилмоқда. Ҳозирда кўпчилик нафақат
компютерларни тушунади, балки янги бошланувчилар ҳам техниканинг нозик томонларини
ўрганади. Блокчейн транзакцияларни шундай тарзда ёзишга имкон берадики, бу янги рақамли
восита ўз
-
ўзидан ундан олдингилардан сезиларли фарқ қиладиган ҳужжатни ифодалайди.
Ҳозирги кунда Anorbank ва TBCBank, икки рақамли банк ҳам ўз мижозларига мобил иловалар
ёки шахсий компьютерлар орқали рақамли хизматлар тақдим этади. Бу эса шуни англатадики,
рақамли банкинг мижози банк хизматларидан 24/7 режимида фойдалана олади. Бошқача қилиб
айтганда, рақамли банк тизими мижозга мобил илова тақдим этади, мобил илова эса юқори
технологияли IT
-
инфратузилма билан мустаҳкамланган банк операциялари юқори
мослашувчанлигини таъминлайди.
Албатта, савол туғилади, бугунги тижорат банклари ва янги ташкил этилган рақамли
банклар ўртасидаги фарқ нима?
Рақамли банклар қуйидагилар учун энг яхши ечимлар тақдим этиши мумкин:
-
филиаллар тармоқлари ва банк бўлинмаларини кенгайтирмаслик;
- 100%
онлайн коммуникация тизимлари банк ва мижоз ўртасида тузилади;
75
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
212
-
сифатли ва қулай мобил илова;
-
омонатлар ва кредитлар бўйича бозор талабларига жавоб берадиган (яъни, истеъмолчи
талабидан келиб чиқиб) максимал фойдали шартлар (яъни истеъмолчи талабидан келиб
чиққан ҳолда);
-
тезкор, сифатли, қулай ва туну
-
кун ишлайдиган тезкор марказларнинг мавжудлиги.
Блокчейн технологиясининг санаб ўтилган хусусиятлари банк объектлари ва
операцияларининг барча секторлари хавфсизлигини самарали назорат қилиш имконини
беради. Криптовалюталарнинг асосий хусусияти уларнинг қуйидаги жиҳатларда
ишончлилигидир:
1. Қалбакилаштириш имконсизлиги;
2. Ўғирлаш имконсизлиги;
3. Умумий эмиссиявий марказ йўқлиги;
4. Очиқ бошланғич кодли дастурий таъминот мавжудлиги;
5.
Четдан тартибга солиш йўқлиги (дастурий кодга киритилгани бундан мустасно);
6. Трансчегаравий элементнинг мавжудлиги.
3-
расм. Рақамли банк соҳасида келажакда зарур бўлган кўникмалар
76
Хусусий банклар ёки давлат банклари учун бу қуйидагиларда ўз ифодасини топиши
мумкин:
-
ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятда банк филиалларининг ишлаши, сифатга эътибор
берилмаслиги;
-
банк ва мижоз ўртасида онлайн
-
коммуникацияларнинг паст даражаси;
-
мобил иловаларда фойдаланувчи бир марта авторизация қилади ва қайта автоизациядан
ўтмасликка қарор қилади (мобил иловаларда оддийгина картадан картага пул ўтказиш ёки
коммунал тўловларни тўлаш жараёнида доимий муаммолар мавжуд, аксарият ҳолларда
тизимда узилишлар мавжуд);
-
бозор талабларига жавоб берадиган депозитлар ва кредитлар берилади, лекин аксарият
ҳолатларда фақат танишлар катта роль ўйнайди (агар танишлар бўлмаса, мижоз 3 ой ва ундан
ортиқ самарасиз вақт сарфлайди);
-
у фақат тезкор, сифатли, қулай ва туну
-
кун ишлайдиган тезкор марказлар шароитида
ишлайди, саволга жавоб олиш учун мижоз банкнинг барча бўлимлари мутахассислари билан
боғланиши керак. Мижознинг вақти, телефон хизмати учун мижоз томонидан тўланган пул
миқдори ҳисобга олинмайди.
76
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
213
4-
расм. Банк соҳасида мобил иловаларнинг жорий этилиши
77
Қуйида биринчи трансформация босқичининг асосий хусусият
-
лари келтирилган:
•
ажойиб UX билан хавфсиз мобил иловани ишга тушириш. Бу мижозларга барча асосий
молиявий операцияларга қулай кириш нуқтасини беради, бу эса банк бўлинмаси ёки
филиалига ташриф буюриш заруратини йўқ қилади.
•
барча мавжуд стандартларга мувофиқ яратилган битта дастур (масалан, iOS) билан
бошлаш. Маълумотларнинг максимал изчиллиги билан ишончли ва хавфсиз тизим.
TouchID ёки FaceID билан икки омилли ёки кўп омилли аутентификация. Асосий
функциялар учун маҳаллий ечимлар ва, эҳтимол, ёрдамчи вазифалар учун булутли
ечимлар (4
-
расм).
•
филиалларда ўз
-
ўзига хизмат кўрсатиш нуқталарини қўшиш. Автоматлаштирилган
киосклар кассирнинг иш вақтини қисқартиради ва камроқ ходимларни талаб қилади.
Ушбу хусусият чакана мижозлар учун ҳам, кичик ва ўрта бизнес учун ҳам муҳимдир.
•
мавжуд жараёнларни ўзгартирмаган ҳолда бэк
-
офис ва мидл
-
офиснинг айрим
вазифаларини автоматлаштириш.
5-
расм. Банк трансформациясида электрон қурилмаларни тармоққа бирлаштириш
78
5-
расмдан кўриниб турибдики, айрим маҳаллий банклар ушбу босқични ўтказиб юбориши
мумкин, чунки у операцияларни пухта қайта қуришни
талаб қилади. Лекин шунга қарамай,
иккита муҳим оқибатни ҳисобга олиш керак:
1. Биринчидан, эскирган технологиялардан фойдаланаётган банк
-
лар транзакция
харажатларининг ўсиши ва касса операцияларининг қисқаришига дуч келмоқда. Жараённи
77
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
78
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
214
қайта
ташкил қилиш иккала муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал қилади.
2. Иккинчидан, эски бэкендни (сервер ускуналари) сақлаш келажакдаги мобил иловаларни
таҳдид остига қўйиши мумкин. Янги технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган
ҳолда, эскирган тизимни ўзгартириш қийин бўлади ва дастурни ишга туширгандан кейин икки
-
уч йил ичида ҳар қандай муҳим янгиланиш имконсиз бўлади.
Шундай қилиб, молиявий хизматларнинг рақамли трансформа
-
цияси мижозларнинг
иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради, шу билан бирга банк мижозлари
учун кенг имкониятлар яратади, бу эса молиявий фаолликни оширишда муҳим қадамдир.
Бошқача қилиб айтганда, рақамли банкларнинг истиқболларидан бири бу молиявий
тармоқларни рақамлаштириш туфайли хизматларнинг нархини 40
-
60 фоизга камайтиришдир.
Мижозларнинг банкка ташрифлари ҳужжатларни расмийлаштиришда вақт ва пулни тежашга
имкон беради.
Мухтасар қилиб айтганда, тижорат банкларининг ўзгариши ва рақамли банк тизимига
ўтиш жараёни бутун дунёда янги ахборот технологияларини ривожлантириш ва фаол
тарқатишга жавоб ҳисоб
-
ланади, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар
сифатини яхшилайди, балки кераксиз харажатларни камайтиради. Бошқача сўзлар билан,
рақамли молиявий хизматларнинг ривожланиши бутун мамлакат банк
-
молия тизимини
ривожлантиришнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.
6-
расм. Истиқболли электрон банк хизматлари турлари
79
Танланган йўлдан қатъи назар, ишлаб чиқиш босқичи ҳали ҳам тизимни модернизация
қилишни назарда тутади. Қуйида якуний босқичнинг асосий хусусиятлари келтирилган:
•
мавжуд мобил ва веб
-
иловалар билан боғланган сервер платформасини яратиш;
•
янги IT инфратузилмасини қўллаб
-
қувватлаш учун бэк
-
офис ва мидл
-
офис
операцияларини ўзгартириш;
•
киберхавфсизликни ошириш ва маълумотлар таҳлилини автоматлаштириш учун
компютерда ўқитишни интеграциялаш;
•
ноёб савдо таклифларини яратиш учун яқинроқ ҳамкорлик қилиш (6
-
расм).
79
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
215
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтганда, рақамли банкинг –
бу онлайн
-
банк тизимига ўтишда интернет
орқали кўрсатиладиган банк хизмати. «Онлайн» ёки «интернет
-
банкинг» деганда, банк ёки
бошқа молия муассасаси мижозлари учун молиявий муассасанинг веб
-
сайти электрон тўлов
тизими ёрдамида бир қатор молиявий операцияларни амалга ошириш имконини беради. Ушбу
тизим банклар ва мижозларга банк хизматларини кўрсатиб, уларнинг операцияларини осон ва
тез амалга ошириш имконини беради. Рақамли банк тизими банк маҳсулотлари учун
идоралараро дастурлаш интерфейсини таъминлай
-
диган жараёнларни, веб
-
сайтларнинг
хизматларини юқори даражада автоматлаштиришни назарда тутади.
Шу сабабли халқаро стандартлардан фойдаланган ҳолда технологик платформани
модернизация қилиш пластик карталар эгаларига электрон тижоратга SMS
-
хабарномалар, пул
ўтказмалари ва бошқа замонавий хизматларни жорий этиш имконини берди. Бошқача қилиб
айтганда, технологик платформа мобил алоқа ёки интернет мавжуд бўлган ҳар қандай жойда
пластик карталар билан операцияларни амалга оширишга имкон беради.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Бубнова, Ю.Б.
(2019)
Трансформация бизнес
-
модели банка в условиях цифровой экономики /
Ю. Б. Бубнова // Известия Байкальского государственного университета. –
№ 29(3). –
С. 425 –
433.
Василенко О.А.
(2019)
Тенденции и перспективы развития финансовых инноваций в
банковском бизнесе России.
Мир новой экономики.;
13(2):80-89.
Зайченко И.М., Горшечникова П.Д., Лёвина А.И., Дубгорн А.С.
(2020)
Цифровая трансформация
бизнеса: подходы и определение. Научный журнал НИУ ИТМО. Серия Экономика и экологический
менеджмент № 2.
Курманова Д.А., Галимарданов А.Р., Султангареев Д.Р.
(2021)
Цифровая трансформация
российского
коммерческого банка. Вестник УГНТУ. Наука, образование, экономика. Серия
экономика. № 1 (35).
Панова, Г.С.
(2021)
Эволюция традиционных банков в новых реалиях финансовых экосистем
/ Г. С. Панова // Банковские услуги. –
№ 5. –
С. 2 –
8.
