Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
147
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО
СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ЮРИТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ибрагимова Ирода Рашид қизи
-
Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, PhD
Қурбонов
Жонибек Чори ўғли
-
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси магистранти
Аннотация.
Ушбу мақолада Республикамиз тижорат банклари фаолиятида
мажбуриятлар ҳисоби ва аудити муаммоларни аниқлаш ва унинг муаммоларининг ечимини
топиш, мамлакатимизда банкларда мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида
юритиш натижасида халқаро банк амалиётига мос келувчи банкларда мажбуриятлар ҳисобини
ташкил қилиш орқали банк мажбуриятларини оптимал даражада шаклланиши, ҳисобини
юритишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини юритишни тўғри ташкил этилиши
тижорат банкларининг самарали ишлаши ва иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлишини
таъминлайди. Тижорат банклари баланси пассивининг асосий қисмини мажбуриятлар ташкил
этиб, улар деярли 85
-90
фоиздан иборат бўлади. Мазкур мақолада тижорат банкларида банк
мажбуриятлари ҳисобининг тўғри юритилиши бўйича методикасини ишлаб чиқишга
қаратилган тадқиқотлар баёни келтирилган. Бу бўйича берилган таклиф ва тавсиялар ТИФ
“Миллийбанк” АЖ да бухгалтерия ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўллаш учун қабул қилинган.
Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилишга доир
муаллиф томонидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
мажбуриятлар, узоқ муддатли мажубриятлар, халқаро стандарт, пассив,
контр
-
пассив, депозит, тақсимланмаган фойда,дивидент аналитик учёт.
ОСОБЕННОСТИ ВЕДЕНИЯ УЧЕТА ОБЯЗАТЕЛЬСТВ В КОММЕРЧЕСКИХ БАНКАХ НА
ОСНОВЕ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ
Ибрагимова Ирода Рашид кизи
-
Доцент Ташкентского государственного экономического университета,
PhD
Қурбонов
Жонибек Чори уғли
-
Магистрант Банково
-
финансовой академия Республика Узбекистан
Аннотация.
В данной статье разработаны предложения по выявлению и решению проблем
учета и аудита обязательств в деятельности коммерческих банков республики, оптимальному
уровню формирования банковских обязательств в результате ведения учета обязательств в
банках страны на основе международных стандартов, организации учета обязательств в
банках, соответствующих международной банковской практике, совершенствованию
бухгалтерского учета.
Правильная организация учета обязательств в коммерческих банках обеспечивает
эффективное функционирование и экономическую устойчивость коммерческих банков. Основную
часть пассивов баланса коммерческих банков составляют пассивы, которые составляют почти
85-
90%. В данной статье приводится описание исследований, направленных на разработку
методики правильного ведения учета банковских обязательств в коммерческих банках.
Предложения и рекомендации по данному вопросу приняты к применению при разработке
учетной политики в “Национальный банк
ВЭД РУ”. В результате исследований автором
разработаны рекомендации по организации учета пассивов в коммерческих банках.
Ключевые слова:
обязательства, долгосрочные обязательства, международныйе
стандарты, пассивный, контрпассивный, депозит, нераспределенная прибыль, аналитический
учёт.
IV SON - AVGUST, 2023
147-156
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
148
FEATURES OF THE APPLICATION OF STANDARD 16 FIXED ASSETS (IFRS)
IN COMMERCIAL BANKS
Ibragimova Iroda Rashid qizi-
PhD, Associate Professor
of the Tashkent State University of Economics
Kurbanov Jonibek Chori ugli -
Master Student of Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
In this article, proposals have been developed to identify and solve the problems of
accounting and auditing obligations in the activities of commercial banks of the republic, the optimal level
of formation of banking obligations as a result of accounting obligations in the country's banks based on
international standards, the organization of accounting obligations in banks that comply with
international banking practice, improving accounting.
Proper organization of accounting of liabilities in commercial banks ensures the effective
functioning and economic stability of commercial banks. The main part of the liabilities of the balance sheet
of commercial banks are liabilities, which amount to almost 85-90%. This article describes the research
aimed at developing a methodology for the correct accounting of bank liabilities in commercial banks.
Proposals and recommendations on this issue have been accepted for use in the development of accounting
policy in the “National Bank of Foreign Economic Activity of the RU”. As a result of the research, the author
has developed recommendations for the organization of accounting for liabilities in commercial banks.
Keywords:
liabilities, long-term liabilities, international standards, passive, counter-passive,
deposit, retained earnings, analytical accounting
.
Кириш
.
Барчамизга маълумки, банклар иқтисодиётнинг ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Банкларнинг роли айниқса иқтисодиётнинг еткачи тармоқларини модернизация қилиш, қайта
жиҳозлаш, уй
-
жойлар қурилишини, транспорт ва инфратузилмавий коммуникацияларни
ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича айниқса аҳамиятлидир. Тижорат
банклари томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан шаклланган мажбуриятларини
барқарор манбалар ҳисобидан шакллантириши тижорат банкларининг самарали ишлашини ва
иқтисодий
жиҳатдан
бақувватлигини
таъминлайди.
Шунингдек,
банкларнинг
рақобатбардошлиги, йўлга қўйилган стратегияси, мижозларга йўналтирилганлик даражаси
унинг бозорда барқарор ривожланишини таъминлайди.
Бугунги кунда янги мижозларни топиш, жалб қилиш, рақобат муҳитида мижозларнинг
бошқа банкларга ўтиб кетишининг олдини олиш банклар олдига мижозлар учун доимий
равишда янгидан
-
янги қулайликларни таклиф этиб боришни талаб қилиб қўймоқда. Барқарор
манбалардан маблағларни тезкор, камхарж ва ишончли йўл билан жалб қилиш банклар олдида
турган долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолатлар банк мажбурияти ҳисобини
такомиллаштиришни долзарблаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ
-60-
сон "2022
-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги, 2020 йил
24 февралдаги ПҚ
-4611-
сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича
қўшимча чоратадбирлар тўғрисида"ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сон "Ўзбекистон
Республикасини Президентининг 2018 йил 19 сентабрдаги "Ўзбекистон Республикасида
аудиторлик фаолиятини ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ
-3946-
сон
қарорлари, шунингдек тижорат банкларининг мажбуриятлар ҳисоби ва аудитига тегишли
мазкур
соҳага
тегишли
бошқа
меъёрий
ҳужжатларда
белгиланган
вазифалар
мажбурниятларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш масаласининг ечимини топишга муайян
даражада хизмат қилaди.
Шуни таъкидлашимиз лозимки, тижорат банкларининг асосий ресурслари унинг пассив
операциялари, яъни фойда, жалб қилинган маблағлар, мажбуриятлар ҳисобидан шаклланади.
Яъни банклар ресурс базасини четдан жалб қилинган маблағлар ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан
шаклланади. Шунингдек, банк мажбуриятларининг катта қисми жалб қилинган маблағлар
ҳиссасига тўғри келиши ҳамда тижорат банкининг асосий фаолият мақсади жалиб қилинган
ресурсларни даромад келтирувчи бошқа операцияларга йўналтиришдан орқали фойда олишдан
иборат. Банкларда мажбуриятлар ҳисобини тўғри юритиш, ундан фойдаланиш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
149
самарадорлигини ошириш, нисбатан арзон ресурс жалб қилишни такомиллаштириш банк
фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.
Тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисоби ва аудити ушбу мақоланинг асосий объекти
ҳисобланади ва ушбу тадқиқотни амалга ошириш ўтказиш учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Адабиётлар шарҳи.
Глобаллашув натижасида тижорат банкларининг фаолиятида мажбуриятларни ҳисобга
олиш муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу масалада тижорат банклари томонидан олдин
молиялаштириш манбаси сифатида фақат ўз маблағларида фойдаланилган бўлса, эндиликда
бозор муносабатларининг ривожланиши натижасида тижорат банклари томонида четдан
маблағ жалб этиш учун депозит сиёсатини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Чунки
халқаро амалиётда компания ва банклар томонида ички бозорларни молиялаштиришга
эътибор берган бўлса, бугунга
келиб улар акционер капитални ҳам мамлакат ички
ресурсларидан ва четдан жалб қилишга катта аҳамият бермоқда.
Тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия
ҳисобини юритиш, айниқса унинг Қонунчилик асосларига катта эътибор қаратилмоқда. Шу
жумладан энг авввало Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги »
Қонунида 7
-
моддасида алоҳида масала сифатида активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал,
заҳиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ
хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир» деб таъкидланган (Қонун
,
2016).
Очилов, Ибрагимов, Кузиев, Ризаевлар
томонидан алоҳида ушбу масала таъкидланиб
шундай дейилган: Иқтисодиетни модернизациялаш шароитида мажбуриятлар миқдорини
доимий назорат қилиб туриш талаб этилади. Натижада мажбуриятлар ҳисоби ва ҳисоботини
такомиллаштиришни тақозо этади. Мажбуриятлар умумий жиҳатдан бухгалтерия балансида
активлар манбаи сифатида намён бўлсада, ҳар бири турли хил иқтисодий маънога, таркибий
қисмларга ва бошқа фундаментал фарқларга эга бўлишини кўришимиз мумкин. Натижада
мажбуриятларнинг ҳар бирини алоҳида ҳисоб объекти сифатида қарашга асос бўлади
(
Очилов,
Ибрагимов ва бошқ.
2008).
Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарт
(БҲМС)ларда, шу жумладан бухгалтерия ҳисобининг концептуал асосларида мажбуриятларнинг
асосий тавсифи сифатида хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа юридик ва жисмоний
шахслар Олдида жорий жавобгарликка эга бўлишликэканлиги кўрсатилган. Масалан,
олинган
товар
-
моддии захиралар ва хизматлар учун тўланадиган харажатлар
(
БҲМС,
2020).
Ушбу
ҳужжатда
мажбуриятлар ўтган
ҳодиса
ва
жараёнларнинг
натижаси
ўлароқ,
активлар
олинганда
ёки хўжалик
субъектлари активларни харид қилиш
бўйича
битимга киришганда
вужудга келиши таъкидланган.
МҲХСларида «Мажбурият –
бу ўтган даврдаги ҳодисалардан келиб
чиқадиган
компаниянинг жорий қарздорлигидир, қайсики унинг узилиши
иқтисодий нафни ўзида
мужсамлантирган компания ресурсларининг чиқиб
кетишига олиб
келади” таъриф берилган
(
Туйчиев
, 2020).
Ушбу масалада тижорат банкларида хам мажбуриятлар масаласи муҳим ҳисобланади. Шу
жумладан, ушбу масалада иқтисодчи
-
олимлар томонидан турлича фикрлар билдирилган.
Масалан Ибрагимов, Умаров, Ризаевлар
(2020)
томонидан шундай фикр билдирилган: Банк
ресурслари таркибида депозитлар операциялари муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг
зарурлиги
-
банк амалга ошираётган актив фаолиятда ҳамда операциялар миқдорида билинади.
Банк ресурслари актив операциялар орқали иқтисодиётга жойлаштирилган миқдоридан
даромад шаклланади. Чунончи, банк ресурслари қанча кўп бўлса, даромади ҳам кўпаяди.
Одатда, банк
ходимлари
банкларга жалб қилинган операцияларни
пассивлар деб аташади.
Бу ибора банк ресурсларининг асосан банк балансининг пассив қисмида жойлашганлигидан
келиб чиққан. Яъни, банк пассивлари унинг ресурс маблағларининг вужудга келиш манбалари
ва уларнинг қайси гуруҳга тааллуқлилигини белгилаб беради.
Тижорат банклари актив фаолиятини ўзларида мавжуд бўлган ва жалб қилинган пул
маблағлари доирасида юрита оладилар. Айнан пассив операциялар актив операцияларни олиб
бориш учун асос яратади ҳамда даромадли операцияларнинг ҳажмини ва салмоғини аниқлаб
беради. Шундан келиб чиқиб, тижорат банкларнинг
депозит операциялари
деганда актив
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
150
операцияларига асос яратувчи ва уларни амалга ошириш учун ишлатилувчи, уларнинг ҳажми ва
салмоғини аниқлаб берувчи маблағлар
тушунилади.
Тижорат банкларининг депозит операциялари шаклланиш жиҳатидан таснифланиши
банкирлар ва иқтисодчи
-
олимлар томонидан турлича ўрганилади. Бу борадаги илмий
тадқиқотлардан асосий уч гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин
(
Ибрагимов
,
Умаров ва бошқ.
2020).
Депозитлар банклар томонидан амалга ошириладиган депозит сиёсатининг асосий
ўзагини ташкил этади. Хорижий ва маҳаллий иқтисодий адабиётларда маълум бўлишича,
иқтисодчи олимлар банк депозитининг иқтисодий моҳиятига турлича ёндашадилар.
Россиянинг иқтисодиёт билан боғлиқ адабиётларида депозитларга банк мижозларининг
пул маблағлари, яъни юридик ёки жисмоний шахслар номига очилган ҳисобварағидаги, жорий
ёки бошқа ҳисобрақамлардаги пуллар киритилади.
Хусусан, Америкалик иқтисодчи олим Родэ
(1995)
“депозит –
банк мижозларининг
жамғармадан ташқари барча муддатли ва муддатсиз қўйилмаларидир” деган талқинни илгари
суради.
Россиялик иқтисодчилар Усатова ва бошқалар
(2007)
“Депозит –
бу мижозга унинг барча
турдаги пул маблағларини сақлаш учун очиладиган ҳисобварақдир” деган янаям соддароқ, агар
таъбир жоиз бўлса депозитнинг иқтисодий маъносига жудаям яқин бўлмаган фикрни илгари
суради.
Юқоридаги назариялардан келиб чиқиб, бизнинг фикримизча, Россия олимларининг:
«вақтинча бўш пул маблағлари»
-
деган фикрини депозит таърифидан олиб ташлаш керак.
Чунки, агарда депозит фоизидан келадиган даромад, хўжалик субъектининг «ишчи
маблағлари»дан келадиган даромадга нисбатан юқорироқ бўлса, бу субъект барча
маблағларини депозит ҳисоб рақамига жойлаштиради ва унинг фоизини олади. Демак,
депозитга қўйиладиган маблағлар бўш бўлиши шарт эмас.
Депозитлар банкларда маълум вақт қолиб, кредит олувчи мижозга, шу билан бирга банкга
хам даромад келтиради. Банкларнинг даромади қарз олувчининг фоиз сўммасидан кредиторга
тўловчи фоиз суммаси фарқи орқали келиб чиқади.
Халқаро банк амалиётида, қўйилмаларга маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ
операцияларни депозит операциялари дейилади. Депозит операцияларига, маълум бир
муддатга ёки талаб қилиб олингунча депозитга жалб қилиш билан боғлиқ операциялари
киради. Депозит операцияларининг субъектлари: банк
-
қарз олувчи бўлиб, пул эгалари –
депозит эгаси ҳисобланади. Яъни, субъект сифатида давлатнинг корхона ва ташкилотлари,
муассасалари, кооперативлар, акционерлик жамиятлари, қўшма корхоналар, жамият
ташкилотлари ва фондлари, молиявий ва суғурта компаниялари, инвестицион ва траст
компаниялар ва фондлар, жисмоний шахслар, банк ва бошка кредит ташкилотлари иштирок
этиши мумкин. Объект эса банкга берилган пул маблағлари ҳисобланади.
Юқорида келтирилган таърифлар ва манбалардан кўриниб турибдики, банк амалиётида
қўлланилаётган депозитлар ва умуман, депозитлар ҳақида иқтисодий адабиётларда ягона
ёндашув мавжуд эмас.
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқот
жараёнида
тижорат
банкларида
молиявий
ҳисоботнинг
халқаро
стандартларини қўллаш жараёнида фойдаланиладиган усулларнинг назарий асослари
ўрганилди, мавзуга боғлиқ кўплаб илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга
таянган ҳолда илмий мушоҳада, мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув усулларидан кенг
фойдаланилган.
Мавзуни ўрганишда позитивистик ва интерпритивистик тадқиқотлардан фойдаланилди.
Позитивистик
тадқиқотда
ўзгарувчилар
ўртасидаги
боғликлик,
яъни
молиявий
ҳисоботларнинг халқаро стандартлар асосида асосий воситаларни бухгалтерия ҳисоби,
банкнинг молиявий кўрсаткичларига қай даражада таъсир этади, улар ўртасида боғлиқлик
ўрганилди. Шунингдек, асосий воситаларнинг эскириш усулларининг қўлланилиши банк
харажатларига қандай таъсир этиши таҳлил қилинди. Хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида
адабиётлар, интернет сайтларидан ахборот ва маълумотлар жамланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
151
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Мамлакатимиз қонунчилигида депозит тушунчасига қуйидагича таъриф берилган, яъни
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунига кўра
депозитлар омонат тарзида талқин этилиб, “Омонат (депозит)
-
талаб қилиниши биланоқ ёки
тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари
ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз
ҳаммасини қайтариб бериш шарти билан топшириладиган пул суммаси” маъносида таъриф
берилади.
Тадқиқотлар ва амалга оширилган ўрганишлар натижасида тижорат банклари депозит
операцияси уларнинг пассив операциялари сиёсатининг асосий таркибини ташкил этиши
маълум бўлмоқда. Шу боис, банкларнинг депозит операцияси моҳиятини ёритишда уларнинг
шаклланиш хусусиятини ташкил этадиган пассив операцияларни эътиборга олиш мақсадга
мувофиқ.
Халқаро банк амалиётида пассив операциялар банклар фойдасидан фондларни
шакллантириш ва уларни кўпайтиришга ажратмалар, депозит операциялари, юридик
шахслардан олинган кредит ресурслар, муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар, пул
банкноталари ва тангаларни
чиқариш тарзида тўртта гуруҳга ажратилади.
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида тижорат банкларида депозит
операциялари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнида қуйидаги счётлардан
фойдаланади.
1-
жадвал
Тижорат банкидаги мажбуриятлар бўйича счётларининг таҳлили
20000
МАЖБУРИЯТЛАР
П
20200
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
П
20202
Ҳукуматнинг
бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча
сақланадиган депозитлари
П
20203
Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг
бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган
депозитлари
П
20204
Маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет
ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан
ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
П
20206
Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
П
20208
Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб
олингунча сақланадиган депозитлари
П
20210
Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб
олингунча сақланадиган депозитлари
П
20212
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган
депозитлари
П
20214
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча
сақланадиган депозитлари
П
20216
Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча
сақланадиган депозитлари
П
20218
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган
депозитлари
П
20296
Бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
20400
Жамғарма депозитлар
20402
Ҳукуматнинг
бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари
20406
Жисмоний шахсларнинг жамғарма депозитлари
20606
Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари
22402
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича тўланиши лозим
бўлган ҳисобланган фоизлар
Демак, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг
ҳисобварақлар режаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида»ги, «Банк ва банклар фаолияти тўғрисида»ги қонунлари талабларига мувофиқ ҳамда
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
152
Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон
Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона
методологик асосларини белгилаб беради. Тижорат банклари томонидан бухгалтерия ҳисоби
улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида
рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар
узлуксиз равишда юритилади. Демак тижорат банкларида асосий воситалар ҳисобини
юритишда ушбу счётлар асос бўлиб хизмат қилади.
Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари бўйича, банк
омонатчининг биринчи талабига кўра (агар банк омонати шартномаси тузилган ва унда бошқа
муддатлар кўзда тутилмаган бўлса) омонатчининг тегишли кўрсатмаси банкка келиб тушган
куннинг эртасидан кечикмаган ҳолда унинг тўловлар бўйича топшириғини бажариши шарт.
Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари бўйича тузилган
банк омонати шартномасида омонатчи томонидан омонатни биринчи талаби билан қайтариш
ва белгиланган фоизлар тўлаш шартлари бўлиши лозим.
Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар ҳисоби “Ўзбекистон Республикаси
тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси”га мувофиқ, “20200 –
Талаб
қилиб олингунча сақланадиган депозитлар” ҳисобварақларида юритилади.
Банк омонат шартномасида белгиланган муайян мақсадга йўналтириладиган ёки бошқа
шартлар асосида жалб қилинган омонатлар жамғарма омонатлар ҳисобланади. Жамғарма
омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида банк омонати шартномаси тузилиши ва
омонатчи шартнома тузгандан сўнг, банк омонати шартномасида кўрсатилган омонат
суммасини қўйиши шарт. Жамғарма омонатлар бўйича банк омонати шартномасига мувофиқ
қўшимча маблағлар киритилиши мумкин. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби банк омонати
шартномасида аниқ белгиланиши лозим.
Жамғарма омонатлар мақсадли, ютуқли ва бошқа шартлар белгиланган кўринишларда
бўлиши мумкин. Маълум мақсад учун жамғариладиган ва қатъий равишда шу мақсадга
йўналтириладиган омонатлар мақсадли жамғарма омонатлар ҳисобланади. Омонатчига
фоизлар ютуқ кўринишида тўланадиган омонатлар ютуқли жамғарма омонатлар ҳисобланади.
Ютуқлар пул маблағлари, омонатга қўшимча фоизлар ҳисоблаб ёзиш, буюм ва бошқа
кўринишларда бўлиши мумкин. Омонат қўйишда банк омонати шартномасида кўрсатилган
шартларнинг бажарилиши билан омонатдан фойдаланиш мумкин бўлган учинчи шахс номига
қўйилган омонатлар шартли жамғарма омонатлар ҳисобланади.
Банк омонати шартномасида банк томонидан омонат ҳисобварағи бўйича бажарилган
барча операциялар ҳақида хабардор қилиши белгиланган бўлса, банк шартномада кўрсатилган
муддатларда жамғарма омонат ҳисобварақларидан кўчирмани омонатчига тақдим қилади.
Жамғарма
омонат ҳисобварағидан олинган кўчирмалар ва омонат дафтарчасидаги барча
ўзгаришларни омонатчи ўрганиб чиқиши ҳамда ҳар қандай номувофиқлик тўғрисида банкка
хабар қилиши керак. Банк хабар қилинган номувофиқликни сабабларини ўрганиб, уларни
бирламчи ҳужжатлар асосида бартараф қилиши ва амалга оширилган ўзгаришлар тўғрисида
омонатчига хабар бериши лозим.
Жамғарма омонатлар ҳисоби “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия
ҳисоби ҳисобварақлар режаси”га (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябр) мувофиқ “20400 –
Жамғарма депозитлар” ҳисобварақларида юритилади.
Муддатли омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида муддатли банк омонати
шартномаси тузилиши ва омонатчи шартнома тузилганидан сўнг, муддатли банк омонати
шартномасида кўрсатилган омонат суммасини қўйиши шарт. Қўшимча
маблағлар киритиш
тартиби муддатли банк омонати
шартномасида белгиланиши лозим. Агар омонатчи муддатли
омонатни муддати тугагунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу
ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор
қилиши лозим.
Банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат
суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки
шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини
тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз омонат сертификати ҳисобланади. Омонат
сертификатлари бланкалар тарзида, ҳужжат шаклида чиқарилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
153
Банк томонидан омонатлар бўйича фоизлар ҳисоблаш “Тижорат банкларида фоизларни
ҳисоблаш тўғрисида Низом” (рўйхат рақами 1306, 2004 йил 30 январь) (Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 4
-
сон, 51
-
модда) асосида амалга
оширилади. Омонатларга тўланадиган фоиз ставкалари банклар томонидан қонун ҳужжатлари
талаблари доирасида белгиланади. Банк омонати шартномасида тўланадиган фоизлар миқдори
ҳақида шарт бўлмаган тақдирда, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга
тўланадиган миқдорда фоизлар тўлаши шарт. Агар банк омонати шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга
тўланадиган фоизлар миқдорини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Жамғарма ва муддатли омонатлар
бўйича банк омонати шартномасида белгиланган фоизлар миқдорини, агар шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, банк томонидан бир томонлама камайтирилиши мумкин
эмас. Ушбу омонатлар бўйича маблағлар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган
ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат бўйича фоизлар
тўланмайди. Банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан
бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан
ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади. Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги
оқибатида банк ушбу ҳисобварақдаги маблағлардан фойдалана олмаган давр учун фоизлар
ёзилмайди.
Баланс моддаларининг жойлашиш тартиби ва уларнинг номлари ўзгартирилиши мумкин,
сабаби баланс банкнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги батафсил маълумотни ўз ичига олиши
керак. Бундан ташқари баланс моддалари йириклаштирилиши ҳам мумкин. Уларни
деталлаштириш қуйидаги критерияларга кўра амалга оширилиши мумкин:
-
активларнинг ликвидлилиги ва характери, шунингдек муҳимлилиги;
-
банк миқёсида активларнинг операцион ва молиявий активлар, заҳиралар, дебиторлик
қарздорлик каби алоҳида моддаларга ажратиш имконини берадиган функцияси, уларнинг
ҳажми, характери ва вақт бўйича тақсимоти.
Банклар ресурсларининг асосий қисмини жалб қилинган маблағлар ташкил этади. Ҳар бир
тижорат банки фаолиятида жалб қилинган маблағлар муҳим аҳамият касб этади, чунки тижорат
банкларининг ўз маблағлари асосан банкни ташкил қилиш ва шакллантириш билан боғлиқ
вазифани амалга оширса, жалб қилинган маблағлар эса, банкнинг барқарор даромад олиш
имкониятини таъминлаб туради. Шу боисдан ҳам, банк тизимининг асосий хусусиятларидан
бири, ўз маблағлари ҳисобига ўзининг фаолиятини амалга оширишдир. Шунинг учун ҳам, ҳар
бир тижорат банкининг жалб қилинган маблағларини доимий таҳлил қилиб бориш банкнинг
барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
2-
жадвал
Тижорат банкининг депозит маблағлари
(млн.сўмда)
№
Кўрсаткичлар
2017
й
2018
й
2019
й
2020
й
2021
й
Мажбуриятлар жами:
30 082,1
36 735,0
39 707,0
44 358,0 55 642,2
1
Талаб қилиб олингунча депозитлар
17 039,1
23 313,0
27 199,8
32 135,0 39 335,8
2
Муддатли
депозитлар
4 732,0
6 632,0
8 157,2
10 905,7 14 667,2
3
Жамғарма
депозитлар
8 311,0
6 790,0
1 350,0
1 318,3
1 639,2
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, банкнинг мажбуриятлари, яъни жалб
қилинган маблағлари йил сайин ошиб борган. Бу кўрсаткич 2017 йилда 30
082,1,9 млн.сўмни,
2018 йилда 36 735,0 млн.сўмни, 2021 йилда эса 55
642,2 млн.сўмни ташкил этган. Ушбу
депозитлар таркибидаги асосий салмоғни мижозларнинг талаб қилиб олингунча депозитлари
ташкил
этган. Талаб қилиб олгунча депозитлар жами ресурсларнинг 2017 йилда 56,6 фоизини,
2018 йилда 63,5 фоизини, 2019 йилда 68,5 фоизини, 2020 йилда 72,4 фоизини, 2021 йилда эса
71,0 фоизини ташкил этган. Муддатли депозитлар 2017 йилда 15,7 фоизни, 2018 йилда 1
8,5
фоизни, 2019 йилда 20,5 фоизни, 2020йилда 25,2 фоизни, 2021 йилда эса 26,4 фоизни ташкил
этган. Жамғарма депозитларининг ҳам йилдан йилга камайиши кузатилган, яъни 2017 йилда
27,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2021йилга келиб эса 3,2 фоизни ташкил этган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
154
3-
жадвал
Банкнинг талаб қилиб олингунча бўлган депозитлари
(млн. сўмда)
№
Категориялар
2017
йил
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
Жами талаб қилиб олингунча
депозитлар
17039,0
23 313,0 27 199,0 32 135,0
39 335,0
1.
Жисмоний шахслар
3 847,3
5 975,1
6 532,8
6 949,3
8 269,5
2.
Давлат корхоналари
4 226,9
3 854,9
5 261,9
6 182,5
8 972,6
3.
Қўшма корхоналар
1 962,8
4 474,0
6 107,0
7 336,5
7 679,1
4.
Корпорациялар
3 688,2
5 129,2
5 001,4
6 802,8
5 817,1
5.
Бошка талаб қилиб олингунча
депозитлар
3 313,8
3 879,8
4 295,9
4 863,9
8 596,7
Жадвал маълумотларига кўра, банкнинг жами талаб қилиб олингунча депозитлари 2017
йил ҳолатига 17
039,0 млн. сўмни, 2018 йил ҳолатига 23
313,0 млн. сўмни, 2019 йил ҳолати
27
199,0 млн. сўмни, 2021 йил ҳолатига эса 39
335,0 млн. сўмни ташкил этган. Жами депозитлар
таркибида давлат корхоналари, жисмоний шахслар ҳамда қўшма корхоналарнинг талаб қилиб
олингунча депозитлари катта миқдорни ташкил этган. Шу билан бир қаторда,
корпорацияларнинг ҳамда бошқа талаб қилиб олингунча депозитларда ҳам ижобий ўзгаришлар
бўлган.
Банкнинг жалб қилинган маблағлари таркибида муддатли депозитлар ва жамғарма
депозитлар жуда кичик салмоғни ташкил этган. Банкнинг жалб қилинган маблағлари
таркибида бу маблағларнинг улушининг кичиклигидан келиб чиқадиган бўлсак, банк ўзининг
актив операцияларини асосан банклараро кредитлар ва талаб қилиб олингунча бўлган
депозитлар ҳисобига амалга оширганлигидан далолат беради.
Умуман олганда, банк фаолиятини янада ривожлантириш учун банкнинг талаб қилиб
олингунча депозитлари қулай ресурс бўлмасада, бироқ ушбу ресурслар орқали қисқа муддатли
ресурсларга бўлган талабни қондириш мумкин.
Ҳар бир банк учун муддатли депозитлар мухим ахамият касб этади. Жадвал таҳлилидан
кўринадики, банкнинг муддатли депозитларидаги ижобий ўзгаришлари у ўзининг фаолиятини
кенгайтириш учун олдинги йилларга нисбатан анча кўп микдорда муддатли депозитларни жалб
қилган. Банкнинг муддатли депозитлари таркибида давлат корхоналари ва жисмоний
шахслардан жалб қилинган маблағлар юқори салмоғни ташкил этган. Шунингдек, банк
томонидан олиб борилган депозит сиёсати натижасида, қўшма корхоналар ва бошқа
мижозлардан хам муддатли депозитга пул маблағлари жалб қилинганини кўришимиз мумкин.
Умуман олганда, муддатли депозитлар таркибидаги ижобий ўзгаришлар банк активларининг
сифатига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.
3-
жадвал
Банкнинг
муддатли депозитлари
(
млн.сўмда)
№
Категориялар
2017
й
2018
й
2019
й
2020
й
2021 й
Жами муддатли депозитлар
4 732,0
6 632,0
8 158,0
10 905,0
14 668,0
1.
Хукумат
0,0
0,0
0,0
0,0
0,0
2.
Жисмоний шахслар
1 971,9
2 300,8
2 945,2
3 647,0
6 214,0
3.
Давлат корхоналари
2 379,2
4 015,2
4 152,3
4 325,0
4 941,3
4.
Қўшма
корхоналар
10,0
65,0
66,0
170,0
565,7
5.
Корпорациялар
0,0
0,0
0,0
0,0
0,0
6.
Бошка муддатли
депозитлар
370,9
251,0
994,5
2 763,0
2 947,0
Банкнинг депозит маблағлари таркибида бир йилдан юқори муддатга жалб қилинган 18
фоизга яқин бўлган улушни ташкил қилаётганини кўришимиз мумкин. Банк томонидан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
155
муддатли ва жамғарма депозитлар асосан бир йилгача бўлган муддатга жалб қилинган. Аммо
банк депозитларининг 70 % асосан, муддатсиз жалб қилинган.
Банк томонидан депозитларни жалб қилиш борасида бирмунча ижобий натижаларга
эришилганлигини келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибди. Банк жалб
қилаётган депозитларини шу тарзда олиб борадиган бўлса, бу банк учун депозитлардан унумли
фойдаланиш имконини беради, шунингдек, банкнинг юқори даромад келтирувчи барқарор
активларини кўпроқ шакллантириш учун замин яратади.
Жисмоний ҳамда юридик шахслар омонатларини ҳисобини юритиш учун «Ўзбекистон
Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»да (№
3336, 2021
йил 26 ноябр) белгиланган ҳисобварақларда 20 та белгили шахсий ҳисобварақлар очилади.
Жисмоний шахсларга очилган ҳисобварақлар белгиланган тартибда банк депозиторлари
миллий ахборот базасида рўйхатга олинади.
Жисмоний шахсларга шахсий ҳисобварақлар омонат қабул қилингандан сўнг, банкнинг
омонат кассасида назоратчи томонидан очилади. Шахсий ҳисобварақлар ҳар бир омонатга
алоҳида очилади. Икки ёки ундан ортиқ шахсларга битта шахсий ҳисобварақ очилишига йўл
қўйилмайди.
Шахсий ҳисобварақлар ҳар бир омонат бўйича қатъий кетма
-
кетликда изчил равишда
рақамланади. Бир хил рақамлашга йўл қўйилмайди. Агар битта рақам билан иккита шахсий
ҳисобварақ очилган бўлса, улардан бири омонатчи омонат кассага келганда ёпилиши лозим.
Шахсий ҳисобварақ бўйича бир неча шахсий ҳисобварақ варақчаси тўлган бўлса, амалдаги
картотекада фақат жорий йил учун шахсий ҳисобварақ варақчаси ва биринчи шахсий
ҳисобварақ варақчаси сақланади.
Йил якунланиб, йиллик ҳисоботлар тузилгандан сўнг ёпилган шахсий ҳисобварақ
варақчалари бўйича тартиб рақами, шахсий ҳисобварақ рақами, омонатчининг фамилияси, исми
ва отасининг исми кўрсатилган рўйхат тузилиб, унга барча ёпилган шахсий ҳисобварақ
варақчаларини илова қилган ҳолда омонат бўлинмасига топширилади.
Омонат бўлинмаси томонидан барча омонат кассалар бўйича ёпилган шахсий ҳисобварақ
варақчалари бўйича уч нусхада умумлаштирилган рўйхат тузилади ва банк филиали раҳбари,
бош бухгалтер ва омонат бўлинмаси бошлиғи томонидан имзоланади.
Омонат бўлинмаси ҳаракатсиз омонатларнинг ҳар бир омонат кассаси ва ҳар бир омонат
тури бўйича умумий суммасига мемориал ордерини тузади ва уни рўйхатга бириктиради.
Ҳаракатсиз омонатлар бўйича шахсий ҳисобварақлардаги қолдиқ суммалар 842
-
тартиб рақами
билан очилган «20206
-
Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган
депозитлари» ҳисобварағида очилган мос шахсий ҳисобвараққа ўтказилади.
Хулоса ва таклифлар
.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу соҳада тадқиқот олиб борувчи изланувчиларга банкларда
мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартларга трансформация қилиш методологиясини
янада кўпроқ таҳлил қлиши мақсадида ривожланган давлатлар тажрибасини тадқиқ этиш
билан бирга ривожланаётган мамлакатлари тажрибаларини ҳам Ўзбекистон тажрибаси билан
ҳам солиштириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, молиявий ҳисоботларни халқаро
стандартларга ўтиш жараёни биринчи усул халқаро стандартлар асосида ва миллий
стандартлар бўйича икки томонлама паралел ҳисоб юритилади, иккинчи, яъни халқаро
стандартларга трансформация усулини қўллаш орқали халқаро стандартларга ўтилади.
Иқтисодий адабиётларни монографик ўрганиш асосида банкларнинг депозит
операцияларининг моҳияти ўрганилди ҳамда уларнинг иқтисодиётида тутган ўрнига баҳо
берилди. Бунда депозит операцияларини ҳаракатини банк ресурслари таркибига кўра ҳисобга
олиш тизими қўлланилди, ҳисоб регистрларида акс эттирилди ва уларнинг счётли
боғланишлари такомиллаштирилди. Тахлилий ҳисоб регистларида ҳар бир депозитларнинг
ўрни, унинг техник ишлаб чикариш ўлчовлари ва бошка белгилари, уларнинг пайдо бўлиши,
харакати ва банкдан қайтариб олиниши модернизациялаштириш ва хоказолар муносабати
билан ўзгариши, харажатлар ва даромадлар хақида маълумотлар жамланади. Юқоридаги
таклиф ва тавсияларни тадбиқ этилиши бухгалтерия ҳисобининг долзарб муаммоларидан бири
бўлган мажбуриятлар ҳисобининг
айрим масалаларини ҳал қилиш ёрдам беради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
156
Адабиётлар/Литература/Reference:
БҲМС (2020) Ўзбекистон Республимкаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари.
–Т.: Норма, 2020.
-
458б.
Ибрагимов А.К., Умаров З.А., К.Р.Хатамов. Н.Қ.Ризаев (2020) Тижорат банкларида молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари. Дарслик.. –Т.:Иқтисод
-
молия,
-
560б. б. 45
-48.
Қонун
(2016) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги » Қонуни
2016 йил 13 апрель, ЎРҚ
-404-
сон
Очилов И. К., Ибрагимов AК, Кузиев И.Н., Ризаев Н.Қ. (2008) Молиявий ва бошқарув ҳисоби
-
Тошкент:“Иқтисод
-
молия,.
-444.
Роде Э.М. (1995) Банки, биржи, валюты современного капитализма. М.: «Дело ЛТД»,.
-420,
стр 148.
Туйчиев А. (2020) Мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. –Т.: ТМИ,.
-
210 б.
Усатова Л.В., Сероситан М.С., Арская Е.В. (2007) Бухгалтерский учет в коммерческих банках.
–М.: Дашков и К.. 404с.
