Хорижий тилларини ўқитиш (немис тили мисолида)

Лайло Xусенова , Шахина Назарбаева

Сўнгги йилларда ҳукуматимиз ташаббуси билан яратилган шарт-шароит, имкониятлар ёшларимизнинг хорижий тилларини ўрганишга қизиқишини кучайтирди. Хусусан, юртбошимиз Ш.M.Мирзиёевнинг Германия Республикасига ташрифи чоғида Германия сиёсий доиралари вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар билан музокараларда эришилган келишувлар ўзбеклар учун Германия йўлларини очди. Дунёнинг ривожланаётган давлатлари шоҳсупасининг юқори поғонасидан мустаҳкам ўрин эгаллаган Германияда ўқиш, ишлаш  минглаб ўзбек ёшларнинг немис тилини ўрганишга бўлган хоҳиш-истакларини янада кучайтирди. Мавзунинг долзарблиги ҳам юқорида кўрсатилган эҳтиёждан келиб чиқади. Бундан ташқари, немис тили бошқа хорижий тилларига нисбатан ўзига хос хусусиятларга ега эканлигини ҳисобга олган ҳолда, уни ёшликдан мунтазам равишда ўраниш зарурати юзага келади.

33

Koʻrishlar

15

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos