Эволюция формирования Женской литературы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
14-17
34
10
Поделиться
Халова, М. (2021). Эволюция формирования Женской литературы. Иностранная филология: язык, литература, образование, (2 (79), 14–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1685
Мафтуна Халова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

д.ф.н.,доцент(PhD)  

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье речь идѐт о возникновении “женской литературы” и еѐ месте в узбекском литературоведении. Рассматриваются теоретические взгляды на этапы развития и прогресса “женской литературы”. Анализируется поэтическое наследие творцов, которые внесли свой вклад в развитие “женской литературы

Похожие статьи


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

14

“АЁЛЛАР АДАБИЁТИ”НИНГ ШАКЛЛАНИШ ЭВОЛЮЦИЯСИ

Халова Мафтуна Абдусаламовна,

СамДЧТИ доценти, филология фанлари доктори (PhD)

Таянч сўз ва бирикмалар:

лирик кечинма, қалб деаликтикаси, бадиий маҳорат,

таҳлил ва талқин, поэтик олам, аѐл қалби, она сиймоси.

Ҳар бир миллий адабиѐтдаги аѐллар

образига келсак, у шу миллатнинг
фитратига, давр руҳига мувофиқ акс этади
ва идрок қилинади. Шу боис ҳам, бир хил
шароитда бир хил ҳаракат қиладиган
характерлар ҳар қайси адабиѐтда ҳар хил
гавдаланади Адабиѐтда кўплаб тарихий-
диний, бадиий адабиѐт намуналари орқали
аѐл, она образларининг турли талқинларда
намоѐн

бўлиши

шоирларимиз,

ижодкорларимиз асарлари орқали гўзал
поэтик тасвирланган. Жумладан, буддизм
ғояларидан озиқланган ―Олтин ѐруқ‖
достонидаги

―Шаҳзода

ва

барс‖

афсонасида малика – Она сиймосида
гавдаланади. Қаҳрамон мушфиқ аѐлларга
хос бўлган оналик меҳри, оналик туйғуси
устунлик қилади. Бу ҳол оналар яралгандан
бошлаб

қалбида

болам,

дея

талпинишларини тасдиқлаш баробарида
даврлар ўтиши билан инсоннинг онгу
тафаккури

такомиллашиб

борганига

қарамай

унинг

қалби,

туйғулари

ўзгаришсиз, асл ҳолича қолавериши
мумкинлигини

кўрсатади.

―Ўғузнома‖

достонида Ўғуз ҳоқонга йўлиқиб, унга
фарзандлар ато этган аѐлларда парига хос
сифатлар акс этади. Аѐллар инсонни
ҳушидан айирувчи малак тимсолида пайдо
бўлади.

Улар

хоқон

наслининг

давомийлигини таъминлашни зиммасига
олган

парилар

сингари

таассурот

қолдиради (2, 331). Улуғворлик, буюклик,
меҳр-шафқат, севги-муҳаббат тимсолида
доимо она образи гавдаланган. Халқ оғзаки
ижодининг энг қадимги намуналаридаги
аѐллар

образларида

қаҳрамонлик

тимсоллари етакчилик қилса, баъзиларида
қоришиқ образ сифатида ҳам қаҳрамонлик,
ҳам оналик, баъзиларида эса қаҳрамонлик
ва

севикли

ѐр

тимсоли

бирдек

гавдаланади.

Тўмарис,

Зарина,

Тўнюқуқнинг

қизи

Пафабек,

ҳатто

жаҳонни

забт

этган

Александр

Македонский ҳам ҳужум қилишга ботина
олмаган

амазон

аѐллари,

Бухорода

ҳукмронлик қилган Тухшода хотунлар
ҳукмдор ва жанговар аѐллардир. Бизгача
етиб келган халқ оғзаки ижодининг айрим
намуналарида ―Барчин, Гулойим, Юнус
пари, Мисқол пари, Холдорхон, Гулчеҳра;
Малика айѐр; Гулихиромон ва Хон Далли
каби аѐллар гўзаллиги, оқилалиги, ишқда
вафодорлиги,

жангу

жадалларда

қўрқмаслиги

ва

эпчиллиги

билан

аждодларимиз

хотирасида

чуқур

из

қолдирган‖ (7,5).

―Алпомиш‖

достонида

қалмоқ

алпларининг

таҳдидларини

писанд

қилмаган, садоқатда тенгсиз, ғурури
осмонлар қадар улуғ Барчиной, меҳрибон
сингил, оқила қиз Қалдирғоч, ―Гўрўғли‖
туркумидаги

достонларда

парилик

хусусиятларидан воз кечиб, Гўрўғлига йўл-
йўриқ кўрсатган, унга ѐрдам берган Юнус
пари,

Мисқол

пари

образлари

характерлидир. Бу образларда миллий
ғурур, жасорат, мардлик, ибо, ҳаѐ, садоқат
туйғулари бугунги кунда ҳам ибрат,
шарқона тарбия намунасидир.

Мумтоз

адабиѐтдаги

―Гул

ва

Наврўз‖ достонида Гул садоқатли ѐр, ботир
ва жасоратли жангчи аѐл. Алишер
Навоийнинг ―Фарҳод ва Ширин‖, ―Лайли
ва

Мажнун‖,

―Сабъаи

сайѐр‖

достонларидаги Ширин, Лайли, Дилором –
бош қаҳрамонга муносиб, оқила, доно
жуфтлик тарзида тасвирланади. Уларнинг
ақл-идроки шунчалар мукаммалки, ўз
жуфтлари билан бирга салтанатни идора
этишган, халққа ғамхўрликлар қилишган.
Шунингдек, бу достонларда энага образи
ҳам юксак талқинини топган. Чунки
энагалар ҳукмдор наслини тарбияловчи,


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

15

жисмонан ва маънан соғломлигининг
ҳимоячилари ҳамдир.

Аѐл образи, сирли олами, гўзал

кечмиши жаҳондаги барча халқлар
адабиѐтида етакчи мавзулардан бири
бўлиб келган. Улар бадиий асарларининг
поэтик

гўзаллигини

таъминлашда,

туйғулар нозиклигини ҳис қилишда катта
вазифани

бажаришган.

Ижодкорнинг

хаѐли билан яратилган ва яратган аѐл
образини

бадиий

ижоднинг

барча

жарнлари ва турларида топиш мумкин.
Аѐлнинг ижтимоий ҳолати унинг оиладаги
ўрни билан бевосита боғлиқ. Оила
жамиятнинг

кичик

бирлигидир

ва

жамиятдаги

одамларнинг

муносабати,

қарашлари,

афзалликлари,

хаѐллари

табиий равишда оиладаги муҳитни акс
эттиради.

Жумладан, инглиз ѐзувчиси В.Скотт

асарларида мумтоз, шотланд аѐлларига хос
типик хусусиятларни ўзларида мужассам
этган аѐллар ҳам, қилган қилмишлари учун
тавбага тиз чўккан гуноҳкор аѐллар, золим
ва қонхўр оналар, содиқ хизматкор аѐллар
образлари ҳам бор (5, 24).

Америкалик тадқиқотчилар фанга

―Аѐллар адабиѐти‖ деган тушунчани олиб
киришди. Зеро, ХХ аср ўрталарига келиб
жаҳон

феминизацияси

(феминизм

лотинчада социал ва ижтимоий фаолиятда
аѐллар ҳуқуқи учун ҳаракат) ўз таъсирини
сўз санъати бўлмиш адабиѐтга ҳам
ўтказаѐтган эди. Н.Бейм 1978 йилда
―Аѐллар адабиѐти‖ номли китобини нашр
қилди. Н.Бейм аѐллар асарларининг ўзига
хос типологик хусусиятларини кашф этди
(1, 7). Унда ХIХ асрнинг ўрталарида катта
машҳурликка

эга

бўлган,

бироқ

кейинчалик

исмлари

актуаллигини

йўкотган аѐл ижодкорларнинг асарлари
таҳлил қилинган. Булар Кэтрин - Мария
Седжвик, Сара Хейл, А.Дж. Грейвс, Мария
Макинтош, Эмма Саутуорт ва Каролина
Ли Хенц, Мари Каминс ва Мариам Коулс
Харрис.

Юқоридаги

ижодкорларнинг

асарлари таҳлил қилиш борасида Нина
Бейм ―аѐллар романининг‖ўзига хос
типологик

хусусиятларини

кашф

этди.Адабиѐтшуносликда

―Аѐллар

адабиѐти‖ борасидаги кузатишлар ―Аѐллар

адабиѐтшунослиги‖

терминологик

тушунчани юзага келтирди. Бу фан ҳали
тараққиѐт даврини ўз бошидан кечирмоқда.
―Аѐллар адабиѐтшунослигига‖ муносиб
ҳисса қўшган инглиз адибаси Вирджиния
Вульф

(3,

73)

саналади.

Япон

адабиѐтшунослари

―Япония

аѐллар

адабиѐти‖ни

шакллантирган

адибалар

ижодини ўрганиб, унинг ўзига хос
хусусиятларини,

аѐл

ижодкорларнинг

қаҳрамон образини яратишдаги гендерлик
аломатларини аниқлади. Ю.Румак машҳур
ѐзувчилар асарларини таҳлил қилиб,
уларда генетик жиҳатдан фарқни кўрсатди.
Чунончи, япон адибалари асарларини
японча ѐзув (идеографик силлабик, яъни
аралаш ѐзув) билан, эркак ѐзувчилар эса
хитойча ѐзувда ѐзган. Чунки ўрта асрларда
Японияда хитой тили илм-фан тили,
расмий ҳужжат ва олимлар тили деб
ҳисобланган. Мураккаблиги боис хитой
тилини япон аѐллари ўргана олмаганлар (4,
23).Худди шундай ўзбек адабиѐтида поэтик
мактаб яратган аѐл ижодкорлар ҳам
мавжудки, уларнинг адабий меросини,
эстетик оламини тадқиқ этиш бизларни
мана шу каби фикрларга олиб келади.

Ўзбек

адабиѐтида

ҳам

аѐллар

адабиѐтини кенг тадқиқ этиш учун
етарлича манбаа мавжуд. Чунки, ўзбек
мумтоз адабиѐтида аѐл ижодкорларнинг
ўрни ва ўз нуфузи бўлган. Саройларда
шоираларнинг, ижодкор аѐлларнинг махсус
мушоиралари,

адабий

анжуманлари

бўлишган.

Уларнинг

асарлари

эътирофларга,

таҳсинларга

сазовар

бўлишган. Жумладан, шоира Нодира,
Жаҳон Отин Увайсий, Дилшоди Барно,
Анбар Отин каби ижодкор аѐлларнинг
ижодий мероси ўзбек адабиѐтида аѐллар
адабиѐтининг анча илгари пайдо бўлганига
ишорадир. Чунки бу ижодкор шоиралардан
катта адабий мактаб қолганки, бу мактаб
анъаналари бугунги кунда ҳам тадқиқ
этилмоқда.

Улар

яратган

адабий

мактабларда

юзлаб

ѐш

шоиралар

шаклланган, аѐлларнинг илмли, зиѐли,
диний ва дунѐвий билимларни мукаммал
эгаллаши ижодининг пафосига айланган.
Тарихий

ѐдномаларда,тазкираларда

уларнинг

адабиѐт

назариясининг


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

16

билимдони эканлиги, адабиѐтнинг бир
қанча

жанрларида

ижод

қилганлиги

эътироф этилган.

Ижодий жараѐнда аѐллар образи

тасвири билан аѐллар адабиѐтини ўзига хос
фарқли

жиҳатлари

мавжуд.

Ўзбек

адабиѐтининг энг сара асарлари аѐлларга
бағишланган,

уларни

мадҳ

этган

асарлардир. Шунинг билан бирга ўзбек
шоиралари ва адибалари, уларнинг ижоди,
адабий мероси, маҳорати ҳам ўзига хосдир.
Ўзбек

адабиѐтида

мактаб

яратган

шоираларимиз томонидан яратилган адабий
мактабларнинг – аѐллар адабиѐтининг
шаклланишида ўрни беқиѐс. ХХ аср ўзбек
адабиѐтида мана шундай адабий мактаб
яратган шоиралар сирасига шоира Зулфия
адабий мактабини киритишимиз мумкин.
Чунки шоира Зулфия адабий мактаби
Т.Содиқова, Ҳ.Худойбердиева, О.Ҳожиева,
Г.Жўраева, Ҳ.Ахмедова сингари бир қанча
истеъдодли шоираларни етиштириб берди.
Шубҳасиз,

адабий

мактаб,

ижодий

муҳитни истеъдодлар яратади. Айни
пайтда бу муҳит етишиб чиқаѐтган
ижодкорларнинг савиясини белгилайди.
Ҳар бир адабий мактабнинг ўрни унинг
ижодкорларининг

истеъдоди

орқали

баҳоланиши мумкин. Аѐл ижодкорларнинг
ижодида аѐл образи, аѐл қалби тасвири
ўзгача тасвирланади. Аѐл ижодкорлар аѐл
кишининг

руҳиятини

эркак

ижодкорлардан кўра чуқурроқ идрок
этади.

Шоира

Зулфия

эстетикасида

алоҳида

ажралиб

турадиган

муҳим

жиҳатлар ўзбек аѐлининг мардонаворлиги,
улуғ ғояларни тараннум қила олиш
қобилияти, аждодларга хос зукколик,
Нодира, Увайсий, Анбар Отин сингари
мумтоз шоиралар маслагига мослигида
кўринади. Булар шоиранинг асл орзулари
ушалишида, шеъриятда аѐл образининг
теран

мушоҳадакор

фикрлар

билан

чизилишида кўринади. Испан файласуфи

Хосе Ортега-и-Гассет шундай ѐзади: ―Ҳар
қайси санъатнинг тарихи инсон қалбининг
томонларидан бирини ифодалашга бўлган
қатор уринишлардир. Худди шу нарса уни
бошқа санъатлардан ажратиб туради. Бу
уринишлар шундай бир эгри чизиқни
ташкил қиладики, санъат камалакнинг
енгил ўқи каби шу чизиқ бўйлаб замон
қаърига ўз мақсади сари интилади.
Интиҳосиз уфқдаги шу нуқта ҳар қайси
санъатнинг йўналишини, моҳиятини ва
маъносини кўрсатиб туради‖ (6, 307).
Ҳақиқатан ҳам, ижодкор фитратидан ўсиб
чиққан улуғ ғоялар оптимистик кайфиятга
бориб туташади. Барча санъат асарларида
бўлгани каби сабаб ва оқибат фалсафаси
туйғулар реализмини юзага чиқаради.
―Аѐллар адабиѐти‖да аѐл қалби тасвири,
қалб суврати айнан икки мавжудлик
жумбоғини

таҳлил

қилишда

янада

ѐрқинроқ намоѐн бўлади. Борлиқни бадиий
инкишоф қилишда эстетик муносабат
муҳим аҳамият касб этиши синалган
ҳодиса. Ушбу назарий ақида ва тушунча
шеърий шакл тадрижида ижодкор идеали
билан чамбарчас боғлиқ тарзда юзага
чиқади. О.Гассетнинг ижодкор оламшумул
воқелик билан оммага танилиши аниқ,
аммо унда юксак санъат асари учқунлари
бўлмаса узоқ яшай олмайди,деган таърифи
ХХ ва ХХI асрлар адабиѐти кўзгусида
ўзининг ҳақиқат эканлигини исботлаб
турибди. Бугун аѐл ижодкорлар оламидаги
мана шу яшовчанлик давом этиб, ―Аѐллар
адабиѐти‖нинг

шаклланиши

ва

давомийлигини юзага чиқариб турибди
десак янглишмаган бўламиз. Истиқлол
даври адабиѐтида Ҳалима Ахмедова,
Фарида Афрўз, Зебо Мирзо, Хосият
Рустамова, Хосият Бобомуродова каби
ижодкорларнинг поэтик олами, уларнинг
бадиий

ижоди

адабиѐтнинг

шаклланишида,

маънавий

хазинанинг

юксалишида ўз ўрнига эгадир.

Адабиѐтлар:

1.

Baym N. Woman‘s fiction: F guide to nevels by a. about women in America, 1820-1870.

– Hhaga; London: Cernel unif.Press. 1978. – 320 p.; Бу ҳақда қаранг: Умурова Г. Зулфия
бадиий олами ва поэтик мактаби. Филол. фан. д-ри (DSc)... дисс. – Самарқанд: 2019.


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

17

2.

Раҳмонов Н., Болтабоев Ҳ. Ўзбек мумтоз адабиѐти намуналари, 1-жилд. – Тошкент:

Фан, 2003.

3.

Rigney B.H. A wreath upon the grave? The influence of Virginia Woolf on feminist

critical theory// Criticism and critical theory.- L.: Arnold, 1984.

4.

Румак

Ю.С.

Факторы формирования

гендерных

образов

в культуре

Японии:Автореф. дисс ... канд. культурологи. – Саратов: 2010.

5.

Пакина Е.В. Типология женских образов в романах В. Скотта: Автореф. дисс ...

канд.филол. наук. – Нижний Новгород: 2004.

6.

Хосе Ортега-и-Гассет. Одам Ато жаннатда. Жаҳон адиблари адабиѐт ҳақида. – Т.:

«Маънавият», 2010.

7.

Ғолима М. Туроннинг алп қизлари. – Тошкент: Ёзувчи, 1997.

Халова М. Эволюция формирования “Женской литературы”.

В данной статье речь

идѐт о возникновении “женской литературы” и еѐ месте в узбекском литературоведении.
Рассматриваются теоретические взгляды на этапы развития и прогресса “женской
литературы”. Анализируется поэтическое наследие творцов, которые внесли свой вклад в
развитие “женской литературы”.

Khalova M. “The evolution of the formation of “women's literature”

. The article provides

information about “women's literature” in Uzbek literature and its emergence. The stages of
development of “Women's Literature”, the attitude to the theoretical views on its development. The
poetic heritage of the artists who made a worthy contribution to the formation of “Women's
Literature” are analyzed.




























Библиографические ссылки

Baym N. Woman’s fiction: F guide to nevels by a. about women in America, 1820-1870.

- Hhaga; London: Cemel unif.Press. 1978. - 320 p.; Бу х.акда каранг: Умурова Г. Зулфия бадиий олами ва поэтик мактаби. Филол. фан. д-ри (DSc)... дисс. - Самарканд: 2019.

Рахмонов Н., Болтаооев X,. Узбек мумтоз адабиёти намуналари, 1-жилд. - Тошкент: Фан, 2003.

Rigney В.Н. A wreath upon the grave? The influence of Virginia Woolf on feminist critical theory// Criticism and critical theory.- L.: Arnold, 1984.

Румак Ю.С. Факторы формирования гендерных образов в культуре Японии: Автореф. дисс ... канд. культурологи. - Саратов: 2010.

Пакина Е.В. Типология женских образов в романах В. Скотта: Автореф. дисс ... канд.филол. наук. - Нижний Новгород: 2004.

Хосе Ортега-и-Гассет. Одам Ато жаннатда. Жахон адиблари адабиёт хакида. - Т.: «Маънавият», 2010.

Голима М. Туроннинг алп кизлари. - Тошкент: Ёзувчи, 1997.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов