Буюк ипак йўлида суғдийларнинг тутган ўрни

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
132-135
12
2
Поделиться
Отаходжаев, А. (2023). Буюк ипак йўлида суғдийларнинг тутган ўрни. История и культура центральной Азии, 1(1), 132–135. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17085
А Отаходжаев, Ташкентский государственный педагогический университет

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Азалдан то бугунги кунга қадар ҳам ўз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий аҳамиятини йўқотмаган, бир неча минг чақирим бўйлаб яшаган Шарқ ва Ғарб халқларининг ҳаётида муҳим ўрин тутган, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бўлган савдо йўллари тизими – Буюк ипак йўли ўз тарихини милоддан олдинги III–II минг йилликлардан бошлайди. Бу йўл ўз даврида “Шоҳ йўли”, “Лаъл йўли”, “Меридиан йўли” каби турли номлар билан аталган. Аммо бу йўлга XIX асрда, яъни 1868-1892 йилларда Хитойда бўлган немис географи Фердинанд фон Рихгофтен янги ном берди. Унинг 1877 йилда ёзилган “Сира” (“Хитой”) асарининг 1-жилдида келтирилган “Буюк ипак йўли” номи қабул қилинди [8, 196; 233].


background image

132

МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ КАРВОН ЙЎЛЛАРИ, ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИ

ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ

***************

БУЮК ИПАК ЙЎЛИДА СУҒДИЙЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Отахўжаев А.М.

т.ф.д., доц.,

Тошкент Давлат педагогика университети

Азалдан то бугунги кунга қадар ҳам ўз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва

маданий-маърифий аҳамиятини йўқотмаган, бир неча минг чақирим бўйлаб
яшаган Шарқ ва Ғарб халқларининг ҳаётида муҳим ўрин тутган, минтақавий
ва халқаро аҳамиятга молик бўлган савдо йўллари тизими – Буюк ипак йўли
ўз тарихини милоддан олдинги III–II минг йилликлардан бошлайди. Бу йўл
ўз даврида “Шоҳ йўли”, “Лаъл йўли”, “Меридиан йўли” каби турли номлар
билан аталган. Аммо бу йўлга XIX асрда, яъни 1868-1892 йилларда Хитойда
бўлган немис географи Фердинанд фон Рихгофтен янги ном берди. Унинг
1877 йилда ёзилган “Сира” (“Хитой”) асарининг 1-жилдида келтирилган
“Буюк ипак йўли” номи қабул қилинди [8, 196; 233].

“Буюк ипак йўли” асрлар давомида турли қабилалар, элатлар ва

халқларнинг маданиятини буюк тамаддунлар даражасига чиқариб ўзаро
яқинлаштирди. Мазкур интеграцион жараёнга ҳамюртларимиз – асли келиб
чиқиши асли прототурк - қадимтурк, яъни сак қабилаларига бориб тақалувчи
суғдийларнинг бениҳоя улкан ҳисса қўшганликлари аввалда ҳам, ҳозирда
ҳам эътироф этиб келинади. Чунки улар милоддан олдинги I минг йиллик
ўрталаридан то милодий I минг йилликка қадар Амударёдан то Гансунинг
Хэси (Хэши) йўлагигача бўлган савдо-тижорат, маданий-маънавий,
иқтисодий-сиёсий жараёнларда қавмдошлари шимоли-шарқий йўналиш
бўйлаб жойлашган туркийларнинг кўмагида етакчилик қилишди[6, 7-8].
Айниқса, илк ўрта асрлар (V–VIII аср биринчи ярми) минтақа учун
“суғдийлар даври” эди. Қолаверса, бу даврда макур йўлда етакчилик қилиш
учун Хитой, Эрон, Византия ва Турк хоқонлиги ўртасида рақобат кучайди [3,
16].

Суғдийлар қонида тадбиркорлик руҳи азалдан юксак бўлган. Хатто

Хитой императори Ян-ди (605-617)нинг элчиси Вэй Цзе: Самарқанднинг
“барча аҳолиси асл савдогар, ўғилларини беш ёшга тўлгандан савдога
ўргатадилар. Бола ўқишни бошлагач, уни савдо ишларидан таълим олишга
соладилар. Нафъ кўриш аҳолисининг кўпчилиги томонидан қадрланади”, -
деб ёзган эди [12, 37-43].

Суғдий савдогарлар нафақат тижорат ишида воситачи, балки ўзларининг

боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, заргарлик, ипакчилик маҳсулотларини
Византиядан Корея ва Япониягача, Тибетдан Шри-Ланкагача бўлган
ҳудудларга етказиб бордилар. Албатта улар бу фаолиятни ёлғиз ўзлари


background image

133

амалга оширишмади. Уларга чочликлар, фарғоналиклар, уструшоналиклар,
тоҳаристонликлар ҳамкорлик қилишди. “Тан-шу” солномасига кўра, 618-647
йилларда Ўрта Осиёнинг “сиёсий ва савдо иттифоқидан” Хитойга 9 та
элчилик миссияси юборилган.Чунки ягона ватан туйғуси, ўзаро ҳамжиҳатлик
ва қолаверса, узоқ йўлга тушадиган карвонлар хавфсизлиги масаласи бундай
ҳамкорлик учун муҳим эди. Карвонларни ўз манзилига бехатар етиб бориши
учун аксарияти жангари туркийлар бўлган маҳаллий чоркарлар ёлланар
эди[5, 25-28].

Суғдийлар етакчилигидаги ўртаосиёликлар ўзларининг турмуш тарзидан

келиб чиқиб, савдо йўналишларида, яъни Чоч, Еттисув, Шарқий Туркистон
ва туркий қабилаларнинг Хитой билан чегараси (Ганьсу – Кенгсув)гача
тижорат, ҳунармандчилик марказлари тизими – кент (суғдча k’n

- шаҳар,

қалъа, қўрғон)лар (Харашкат, Новкат, Чинончкат, Паркент, Пискент, Шавкат,
Навкат, Куркат, Хуваканд (Қўқон), Суткат, Ҳамукат, Шалжикат, Жувикат,
Навикат, Нузкат кабилар)ни вужудга келтирдилар [9, 141-148]. Бу
манзилгоҳларда ўртаосиёликлардан ташқари, форслар, ҳиндлар, хитойлар
ҳам фаолият олиб боришар эди. Бу турли маданият вакилларини ўзаро
ҳакмкорлигини таъминлар эди. Айниқса, кўчманчи туркий қабилалар бундай
алоқалардан ниҳоятда манфаатдор эди. Хусусан, Турк хоқонлари хазинасига
бу фаолият катта даромад келтиргани боис, хоқонлар суғдийлар
етакчилигидаги ўртаосиёликлар савдогарларни сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан
ҳимоя қилишни масъулият деб биларди. Асрлар ўтиши билан суғдийларнинг
эроний тилли қисми яна азалий туркий тилларига қайта бошлади. Жумладан,
Маҳмуд Кошғарий: “Баласоғундаги суғдаклар Бухоро ва Самарқанд
орасидаги Суғддан бўлиб, улар туркларнинг кийим ва одатларини қабул
қилганлиги” ҳақида ёзган эди [4, 65]. Бу жараён туркийлар орасидаги
суғдийларнинг ўзаро симбиоз, яъни ёнма-ён яшашадан, туркийлар билан
ассимилияциялашуви - бирхиллашиш жараёнига ўтишини ҳам эди.

Суғдийларнинг Буюк ипак йўлидаги фаолияти доим ҳам бир текис

кечмади. Айниқса, Хитой билан муносабатларда зиддиятлар бор эди.
Қолаверса, Ўрта Осиёга қизиқиб келган императорлар жосусларини (Сон
Юн, Сюань Цзан, Хой Чао кабилар)ни “Ғарбий ўлка”га йўллаб турган.
Тарихчи Хоу Жэн-чжинингёзишича Хитой: “тўлов йўқ, савдо йўқ, тўлов бор
- савдо бор” сиёсатини олиб борган. Хеси йўлаги томонларнинг савдо
қилиши учун урушлардан ҳоли ҳудуд деб эълон қилинган эди [2, 256].

Ҳозирги Хитой ҳудудида суғдийлар милоддан олдинги III асрдан савдо-

иқтисодий муносабатларга киришди. Натижада ҳозирги Шинжон (тарихий
Шарқий Туркистон)да ўртаосиёликлар, хусусан суғдийларнинг тижорат ва
ҳунармандчилик марказлари пайдо бўлди. Шу билан бирга Сарағ (хитойча
Лоян), Ахумтан (хитойча Чанъан), Чучан (хитойча Цзюцюан) каби
шаҳарларда суғдийлар салмоғи ошди. Айни пайтда Ўрта Осиё ва Шарқий
Туркистон – ягона этномаданий макон бўлганлигини ҳам унутмаслик керак.

Хитой чегарасидаги Хами вилоятини хоқонлар суғдийлар назоратига

берди. Нафақат хоқонлар, балки Хитой маъмурлари ҳам суғдийлардан


background image

134

унумли фойланди. Самарқандлик Кан Су-ми Ордосдаги Бэй-ан округига
губернатор (духуфу) бўлди. 630 йилда бухоролик “улуғ сардор” – Ан Ту-хан
ўзининг 5 минг ватандошини олиб юориб, Вэйчжоу округига ҳокими бўлди.
VII асрнинг 2-ярмида самарқандлик Кан Ян-тян Тарим сойи шарқдаги Лоб
Нор кўли атрофида учта қишлоқ бунёд этди. Лоб Норнинг жанубида яна
тўртта суғдийлар кенти пайдо бўлди. VII асрдан Друан (Дуньхуан)да
суғдийларнинг нуфуси ортганини шу ердан топилган ҳужжатлар ва Ли Мин-
вэйнинг “Суйтан сичоу чжилу” асаридаги: “Дунгхуан вилоятидаги 13 та
қишлоқдан бири Сунгхуа деб аталади”, деб ёзгани ҳам тасдиқлайди. Ордос ва
Шанси ўлкалари оралиғидаги Лучжоу, Личжоу, Ханчжоу, Сайчжоу ва Ичжоу
шаҳарларида ҳам суғдийлар салмоқли эди. Бу борада Хитой тарихчилари –
Ванг Чжэнгъя, Гуан Лянжи, Ли Минвэй, Чэн Айчжу, Жин Юэ: “Хитой ва
Ғарб ўртасидаги алоқаларда сак, хун, суғдий, рузеи (юэчжи), турк ва
уйғурлар ниҳоятда катта ҳисса қўшганлар. Саклар Евроосиё шимолий савдо
йўлини илк бор очган халқ ҳисобланса, суғдийлар мил. авв. V асрдан то мил.
Х асргача, тахминан бир ярим минг йил давомида Ипак йўли орқали олиб
борилган алоқаларнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшганлар”, - деб
холис фикр билдиришган [10, 66-74].

Маъмурий бошқарувда ҳам суғдийлар ўз ўринларини топишган. Хитой

саройида самарқандлик Фаданинг ўғли Канг Можа хизмат қилган ва у
ҳарбий жасорати учун мукофатланган. Чанъандан 557-581 йилларда Тунчжоу
сартбауси – манзилгоҳ раҳбари бўлган Аньцзя сартбау – Тунчжоудаги суғд
савдо манзилгоҳи раҳбарига Хитой ҳудудида суғдийлар ва Турк хоқонлиги
манфаатларига хизмат қилган. Тан сулоласи даври (755-762 йиллар)да
бухоролик генерал Ан Лу-шан ва унинг сафдоши чочлик Ши Чао-илар исён
кўтариб, Хитой тарихида катта из қодирган [1, 10-20].

Хитойшунос Э.Г. Пулейблэнкка кўра: “Улар (суғдийлар) нафақат моҳир

савдогар, балки мусаввир, ҳунарманд ва янги дин тарғиботчиси эди.
Суғдийлар Марказий Осиёга тарқалиб, Ипак йўли бўйлаб жойлашиб,
Хитойнинг ички вилоятлари ҳамда кўчманчилари орасига кириб бордилар.
Шулардан бири суғдийларнинг туркийларга цивилизацион таъсири эди” [11,
347-353].

Буюк ипак йўлида суғдийлар Турк хоқонлигини Эрон ва Византия билан

боғлашда ҳам катта хизмат қилишди. 567 йилдаги шартномага кўра,
Амударёнинг шимоли-шарқидаги ерлар Хоқонликка, жануби-ғарбидаги
ерлари Сосонийлар ихтиёрига ўтган эди. Аммо иқтисодий манфаатлардаги
рақобат барҳам топмади. Хоқонлик ўз маҳсулотлари (хусусан Хитой ва Суғд
ипак матолари)ни Византияга Эрон орқали олиб ўтарди. Бу Эрон
савдогарлари манфаатига зид эди. 563 йилда Эскил, 568 йилда суғдийлар
“раҳбари” Маниах Византияга ипак матолар етказиш мақсадида Эронга элчи
қилиб юборилди. Аммо натижа бўлмагач, Маниах Византияга Каспийнинг
шимолий соҳили орқали боришни зиммасига олди ва буни амалга оширди.
Турк хоқонлиги Яқин Шарқ ва Мисрга чиқиш мумкин бўлган“Кавказ ипак


background image

135

йўли”га бўлди. Маниах дипломатияси Марказий Осиё минтақасининг
умумманфаатлари учун хизмат қилди [7, 203-206].

Хулоса қилиб айтганда, кўп асрлик тарихга эга Буюк ипак йўли

суғдийларни ўз қавмдошлари туркийлар билан ҳамкорликда юксак тамаддун
яратишига замин яратди. Бу меросга бугунги кунда ўзбек, тожик ва уйғур
каби минтақамиз халқларнинг умумий ворис ҳисобланади.

Адабиётлар:

1. Камалов А. Положение иноземцев вТанской империи: восстание Ан

Лу-шаня и Ши Чао-и (755-762) // Shygys. –2005. – № 2.

2. Кляшторный С.Г. Древнетюркская письменность и культура

Центральной Азии // Тюркологический сборник. – 1972. – Москва: Наука,
1973.

3. Кобзева О.П. Великий шелковый путь: история и современность. –

Ташкент: Фан, 2005.

4. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк / Тарж. ва нашрга тайёр.

С.М. Муталибов. 1-жилд. – Тошкент: ЎзФАН, – 1960.

5. Отахўжаев А.Суғд қурол-аслаҳаси ва чокарлари ҳақида манбалар //

ЎзР Қуролли Кучларининг тарихи, бугуни ва келажаги: илмий амалий
анжуман. – Тошкент., 2005.

6. Отахўжаев А. Илк ўрта асрлар Марказий Осиё цивилизациясида

турк-суғд муносабатлари . – Тошкент: ART-FLEX, 2010.

7. Пигулевская Н.В. Византия по пути в Индию. Из истории торговли

Византии с Востоком в IV–VI вв. –Москва – Ленинград, 1951.

8. Ртвеладзе Э.В. Цивилизации, государства, культуры Центральной

Азии. – Ташкент, 2005.

9. Рысбергенова К.К. Древние топонимии по маршруту «Великого

шелкового пути» / Шелковый путь и Казахстан. – Алматы: Жибекжолы,
1999.

10. Хўжаев А. Буюк ипак йўли: муносабатлар ва тақдирлар. – Тошкент:

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашри, 2007.

11. Pulleyblank E.G. A Sogdian colony in Inner Mongolia // T’oung Pao. –

1952. – Vol. 41. – P. 347–353.

12. Vaissiиre de la И. Histoire des marchandssogdiens.–Paris: Collige de

France, 2004.

ПРОБЛЕМЫ ИСТОРИИ ИЗУЧЕНИЯ ВЕЛИКОГО ШЕЛКОВОГО

ПУТИ

Кобзева О.П.

д.и.н.,проф.,

Национальный университет Узбекистана

Формирование древних торговых дорог началось еще в эпоху неолита,

в период сложения раннеземледельческих культур и получило широкое

Библиографические ссылки

Камалов А. Положение иноземцев вТанской империи: восстание Ан Лу-шаня и Ши Чао-и (755-762) // Shygys. –2005. – № 2.

Кляшторный С.Г. Древнетюркская письменность и культура Центральной Азии // Тюркологический сборник. – 1972. – Москва: Наука, 1973.

Кобзева О.П. Великий шелковый путь: история и современность. – Ташкент: Фан, 2005.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк / Тарж. ва нашрга тайёр. С.М. Муталибов. 1-жилд. – Тошкент: ЎзФАН, – 1960.

Отахўжаев А.Суғд қурол-аслаҳаси ва чокарлари ҳақида манбалар // ЎзР Қуролли Кучларининг тарихи, бугуни ва келажаги: илмий амалий анжуман. – Тошкент., 2005.

Отахўжаев А. Илк ўрта асрлар Марказий Осиё цивилизациясида турк-суғд муносабатлари . – Тошкент: ART-FLEX, 2010.

Пигулевская Н.В. Византия по пути в Индию. Из истории торговли Византии с Востоком в IV–VI вв. –Москва – Ленинград, 1951.

Ртвеладзе Э.В. Цивилизации, государства, культуры Центральной Азии. – Ташкент, 2005.

Рысбергенова К.К. Древние топонимии по маршруту «Великого шелкового пути» / Шелковый путь и Казахстан. – Алматы: Жибекжолы, 1999.

Хўжаев А. Буюк ипак йўли: муносабатлар ва тақдирлар. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашри, 2007.

Pulleyblank E.G. A Sogdian colony in Inner Mongolia // T’oung Pao. – 1952. – Vol. 41. – P. 347–353.

Vaissiиre de la И. Histoire des marchandssogdiens.–Paris: Collige de France, 2004.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов