XIX Асрнинг иккинчи ярмида Шаҳрисабз беклиги (П.Равшанов тадқиқотлари асосида)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
289-291
7
3
Поделиться
Поёнов, Т. (2023). XIX Асрнинг иккинчи ярмида Шаҳрисабз беклиги (П.Равшанов тадқиқотлари асосида). История и культура центральной Азии, 1(1), 289–291. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17125
Т Поёнов, Карши государственный университет

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Амир Насрулло ўрнига тахтга чиққан амир Музаффарнинг салтанатни идора этишдаги муаммоларидан энг қийини Шаҳрисабз ва Китоб бекликларининг итоатда ушлаб туришэди. Бухоро амирларининг қўшин устига қўшин тортиши оқибатида аҳоли моддий жиҳатдан қийинчилик кўради, солиқлар, ҳар хил турдаги йиғинлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетади[1:469].


background image

289

XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИДА ШАҲРИСАБЗ БЕКЛИГИ

(П.Равшанов тадқиқотлари асосида)

Поёнов Т.

тадқиқотчи

Қарши Давлат университети

Амир Насрулло ўрнига тахтга чиққан амир Музаффарнинг салтанатни

идора этишдаги муаммоларидан энг қийини Шаҳрисабз ва Китоб
бекликларининг итоатда ушлаб туришэди. Бухоро амирларининг қўшин
устига қўшин тортиши оқибатида аҳоли моддий жиҳатдан қийинчилик
кўради, солиқлар, ҳар хил турдаги йиғинлар ҳаддан зиёд кўпайиб
кетади[1:469].

Амир Музаффар ҳокимиятга келган йилларда Шаҳрисабз ва Китоб

беклиги номигагина Бухоро амирлигига тобе эди. 1863 йилда амирлик
ҳудудларига ташриф буюрган сайёҳ Х.Вамбери бу ҳолат ҳақида:У, “Бухоро
хонлиги, Хивада бўлгани сингари, сиёсий нуқтаи назардан катта шаҳарлар
сонига қараб бўлинади. Ҳозирги вақтда хонлик эгаллаган ҳудуди ва аҳолиси
сонига қараб қуйидаги бекликлардан ташкил топган: 1) Қоракўл, 2) Бухоро,
3) Қарши, 4) Самарқанд, 5) Карки, 6) Хизор (Хузор), 7) Миёнқол ёки
Кармина, 8) Каттақўрғон, 9) Чоршўй (Чоржўй), 10) Жиззах, 1) Уратуба, 12)
Шари Сабз (Шаҳрисабз). Бу сўнгги беклик катталиги жиҳатидан
Самарқандга тенглашади, бироқ амир билан мунтазам олиб борилган
урушлар оқибатида унинг фақат бир қисмини хонлик тобе дейиш мумкин”,
деган фикрни айтади

[2:46].

Аштархонийлар давридан эътиборан мустақиллик учун тинимсиз

курашиб келган Шаҳрисабз ва Китоб XIX асрнинг иккинчи яримларига келиб
ҳарбий жиҳатдан анча мустаҳкам эди. Амир Насрулло батамом
бўйсундиришга эриша олмаган бу икки шаҳар анча гавжумлашган бўлиб, ҳар
бир шаҳарда 18-20 мингдан атрофида аҳоли яшаган.

Амир Музаффар тахтни эгаллагандан кейин Шаҳрисабз ва Китоб

бекликларига нисбатан авваллари ўтказиб келган йўлни тутади. У қўйган
ҳокимларни аҳоли ҳоҳламайди. Амирбек ва Зокирбек Шаҳрисабз ва Китоб
ҳокимиятига келгач, зўравонлик ва нафсни ҳаддан оширади. Олиқ-солиқлар
улар ҳоҳлагандай амалга оширилади[3:113]. Халқ норози бўлиб, адолат талаб
қилишади. Амир Музаффарга деҳқонлар, ҳунармандларнинг ҳақли талабини
«бўйсунмаслик

исёни».

деб

талқин

қиладилар.

Бекликлардаги

кўтарилишлардан кўрқиб кетган амир Шаҳрисабз ва Китобга қиладиган
юришини хаспўшлаш учун Самарқанд орқали отлар уюрларини ҳайдаш
тадбирини қўллайди. Отлар уюрларини минглаб сипоҳийлар Шаҳрисабз ва
Китоб сарҳадларига ҳайдаб келадилар. Буни одатдаги яйлов кўчуви деб,
эътиборсиз қарагaн кeнaгaслар устига бало ёпирилади. Қанча бегуноҳ
кишилар қурбон бўлади, кўплар асирга олиниб Бухорога олиб кетилади.


background image

290

Амир Музаффар қўлига тушганлар орасида Китобнинг бўлажак ҳокими,
тўқсaбo Жўрабек ҳам бўлади.

Амир Музаффарнинг хийласи элнинг ғазабини тошириб юборади.

Кенагасларнинг очамайли шоҳобчаси вакиллари амирга қарши кураш
бошлаганларнинг олдинги сафида бўлади. Уруғ саркори Ҳакимбек бир гуруҳ
йигитлари билан Шаҳрисабз қалъасини ишғол этиб, амир қолдирган
қоравуллар ва сарбозларни оломон қилиб, шаҳардан ҳайдаб юборади.
Ашурбек қўлга олинади ва банди этилади. Жанговор гуруҳ Шахрисабзни
озод этиб, Китоб кўрғонига ҳужум уюштиради. Бу ерда зиндонда
сақланаётган Жўрабек ва бошқа ғалаёнчилар ҳибсдан қутқарилади.

Амир Музаффар сиёсатига қарши борган аҳоли Шаҳрисабзга

Ҳакимбекни, Китобга эса Жўрабек тўқсабони ҳоким қилиб кўтарадилар.
Орадан кўп ўтмай, Жўрабекнинг ҳоким бўлиши баъзибир бийларнинг иззат-
нафсига тегади ва унинг ўрнига 6 ойдан сўнг амакиларидан бири Қобилбек
Китоб беклигига қўйилади. Бийларнинг Жўрабекка нисбатан амалга оширган
фитнаси оддий одамларнинг, қўшиндаги сипоҳларнинг норозилигига сабаб
бўлади. Қобилбекда элни бошқарадиган, оғир вазиятда тадбир қўллайдиган
қобилият йўқ эди.

Жўрабек элу халқининг, сипоҳларнинг қўллаши билан яна Китоб

беклигини эгаллайди. Амир Музаффар Бухорога қайтганидан сўнг тоғлик
бекликларда содир бўлган воқеаҳодисалар уни яна жунбишга келтиради.
Вазиятни ўрганмай, уни тинч, муомала-ю мадора йўли билан ҳал қилиш
чораларини хаёлга ҳам келтирмай, қўшинларини оёққа турғизади. Амир
Музаффарнинг бу галги юриши икки ойга чўзилиб кетади. Шаҳрисабз ва
Китобга, қўрғонларга қилинган ҳужумлар натижа бермайди. Амир кўпгина
сипоҳларидан ажралади, қамал қилинганлар ҳам катта зарар кўрадилар.
Бесамар уруштинкани қуритиб, ўртада сулҳ вужудга келади. Битимга
мувофиқ асирлар қайтарилади. Бу ярашув ҳам номига бўлади [1:471]. Амир
Музаффар Шаҳрисабз ва Китоб қасдида яна юришлар қилади, икки ўртадаги
муносабат тобора кескинлашиб боради. 1868 йилга келиб Бухоро билан
алоқалар узилган, Шаҳрисабз ва Китоб бекликлари мустақиллик кайфиятида
ҳукм сураётган эди.

XIX асрнинг иккинчи ярми бошларида Туркистон Хива. Бухоро ва

Қўқон хонликларига бўлиниб қолган эди. Улар ўртасида узоқ вақтлар
давомида душманчилик кайфиятишум суриб келди. Бири иккинчиси
ҳисобига чегарасини кенгайтириш, иккинчиси учинчиси мулкларини талаш
билан машғул бўлиб, ягона ватан, она-юрт ҳақида мутлақо ўйлаб кўрилмади.
Хонликларнинг ҳар бирида ички низолар ва зарб кетган эди. тож-у тахт
билан боғлиқ сарой фитналари эмас, вилоятларда уруғлар ҳам ёвлашиш
даражасига келиб қолган эди[4: 49].Қадим Туркистоннинг аввалги шукуҳи,
ҳарбий қудрати заифлашиб бормоқда эди.

Жўрабек ва Ҳакимбекларнинг амир Музаффар розилигисиз Китоб,

Шаҳрисабз бекликларини идора қилиши Бухорода яхши қабул қилинмайди.
Ғазабланган амир Музаффар катта қўшин билан босиб келади. Бу юриш


background image

291

натижага эриша олмайди. Икки томон ҳам кўп куч йўқотади. Ўртада ноилож
сулҳ қарор топади. Узоқ вақтлардан бери анъана бўлиб келганидек, бу
ярашув ҳам омонат эди.

Амир Насруллодан иқтисодиёти издан чиққан, бошбошдоқлик авж

олган хонлик мерос бўлиб қолган эди. Узоқни кўра билмаслик, айш-ишратга
берилиш, тахтим омон бўлса, бас, қабилида ҳукм суриш мамлакатни жарлик
ёқасига келтириб қўйган эди. Амир Музаффар хонликда қаттиқ ўрнашиб
қолган уруғбозлик қутқуларига, маҳаллий ҳокимлар ва бийларнинг
ўзбошимчалигига, бир сўз билан айтганда, ички ҳокимият талашувларига
барҳам бера олмади. У ҳам ихтилофни, низони бартараф қилишнинг бирдан-
бир йўли қўшин тортиш, қалъаларни яксон қилиш, деб билади. Бу хилдаги
ваҳшиёна қон тўкиш усули манғитлар сулоласи ҳокимиятга келгандан буён
мунтазам амалда бўлиб келган бўлса-да, самарасиз эканлиги мутлақо ўйлаб
кўрилмаган эди.

Амир Музаффар ҳам неча бор Шаҳрисабз ва Китоб устига босқин

дағдағаси билан келади. Ойлаб давом этган курашларда қонлар тўкилган, иш
тағин сулҳ билан якун топган. Қўқон ва Хива хонликларида ҳам аҳвол
бундан яхши эмасди. Ички курашлар гирдобида қолган Туркистон қисмати
Шимолдан келаётган хатар хавфида қолганди.

Кўпдан буён Марказий Осиёни босиб олиш мақсадида унга кўз тикиб

турган Чор Россияси тажовузи учун қулай вақт етилиб келмоқда эди.

Юртни босқин кўланкаси ўлкани чўлғаган бир пайтда Музаффар тахтда

барқарор эди. В.В. Бартольд бу ҳақда, “Насрулло вориси Музаффариддин
тахтга чиққан на (1860-1885) руслар Сирдарёнинг қуйи оқимида қаттиқ
ўрнашган эди. Шу жойдан аста-секин қадимий Мовароуннаҳрнинг бошқа
қисмларига ҳам силжий бошладилар Бир қанча мағлубиятлардан кейин
амирнинг русларга бўйсунишдан бошқа чораси қолмади...», [4:51]деган эди.

Хуллас, XIX асрнинг иккинчи ярмида Чор Россияси асорати

бошланади. Ватан бошига яна мустамлакачиликнинг мудҳиш кунлари
тушади. Шаҳрисабз ҳам руслар томонидан истило этилади.

Адабиётлар:

1. Равшанов П. Шаҳрисабз тарихи. Тошкент., “Янги аср авлоди”. 2011.

Б.469.

2. Равшанов П. Қашқадарё тарихи. Тошкент., “Фан”, 1995. Б.46
3. Равшанов П. Нахшаб ва Кеш тарихи манбалари. Қарши., 2005. Б.113
4. Равшанов П., Хушвақов Н. Қашқадарё тарихига саёҳат. Тошкент.

2020. Б.

Библиографические ссылки

Равшанов П. Шаҳрисабз тарихи. Тошкент., “Янги аср авлоди”. 2011. Б.469.

Равшанов П. Қашқадарё тарихи. Тошкент., “Фан”, 1995. Б.46

Равшанов П. Нахшаб ва Кеш тарихи манбалари. Қарши., 2005. Б.113

Равшанов П., Хушвақов Н. Қашқадарё тарихига саёҳат. Тошкент. 2020. Б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов