Дўрмон уруғи тарихи хусусида

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
304-310
15
4
Поделиться
Абдушукуров, Б. (2023). Дўрмон уруғи тарихи хусусида. История и культура центральной Азии, 1(1), 304–310. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17130
Б Абдушукуров, Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы

к.т.н., проф.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Халқимизнинг этник таркиби назар ташлайдиган бўлсак, ўзбекларнинг 92 уруғдан иборат экани тўғрисидаги фикрлар қадимдан сақланиб келмоқда. Юз уруғидан етишиб чиққан истеъдодли шоир Турди Фароғийнинг қуйидаги мисрлалари ҳам буни тасдиқлайди: Тор кўнгуллук беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг, Тўқсон икки бовли (бори) ўзбек юртидур тенглик қилинг. Дўрмон ана шундай 92 та ўзбек қавмларидан бири сифатида Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудларига Дашти Қипчоқдан XVI-VII асрларда келиб ўрнашган. Дўрмон лар Бухоро амирлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб келган. Тожикистон аҳолисини рўйхатга олиш маълумотларига кўра дўрмонларнинг сони 2000 йилда 3502, 2010 йилда эса 7608 кишини ташкил этган


background image

304

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА АҲОЛИ МИГРАЦИЯСИ, ЭТНОГЕНЕЗ ВА

ЭТНОМАДАНИЙ ЖАРАЁНЛАР: ТАРИХ ВА ЗАМОНАВИЙ АНЪАНАЛАР

***************

ДЎРМОН УРУҒИ ТАРИХИ ХУСУСИДА

Абдушукуров Б.Б.

фил.ф.д., проф.,

Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети

Халқимизнинг этник таркиби назар ташлайдиган бўлсак, ўзбекларнинг

92 уруғдан иборат экани тўғрисидаги фикрлар қадимдан сақланиб келмоқда.
Юз уруғидан етишиб чиққан истеъдодли шоир Турди Фароғийнинг қуйидаги
мисрлалари ҳам буни тасдиқлайди:

Тор кўнгуллук беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг,
Тўқсон икки бовли (бори) ўзбек юртидур тенглик қилинг.
Дўрмон ана шундай 92 та ўзбек қавмларидан бири сифатида

Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудларига Дашти Қипчоқдан
XVI-VII асрларда келиб ўрнашган. Дўрмон лар Бухоро амирлигининг сиёсий
ҳаётида фаол қатнашиб келган. Тожикистон аҳолисини рўйхатга олиш
маълумотларига кўра дўрмонларнинг сони 2000 йилда 3502, 2010 йилда эса
7608 кишини ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида дўрмон қавми кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб

тарқоқ ҳолда яшаган. Асосан, Зарафшон дарёси ва Сурхондарё вилоятидаги
Қоратоғ

дарёсининг

ўрта

оқими, Сурхон дарёсининг

юқори

оқимлари, Боботоғ этаклари, Тошкент воҳасида,

қисман Хоразм вилоятида

ҳаёт кечиришган. Дўрмон қавмининг таркибида оқ қўйли, увоқ, уч уруғ, кўк
челак, нўғай, гурдак, ой тамғали каби оймоқлари бўлган. Марказий Осиёда
Дўрмон атамаси жой номлари сифатида сақланиб қолган. Масалан, Тошкент
шаҳри яқинидаги Дўрмон қишлоғи, Сурхондарё вилояти Узун туманидаги
Дўрмантерак қишлоғи.

Дўрмон уруғи Сурхон воҳасида анча кенг ҳудудларда тарқалганлигини

кузатиш мумкин. Шеробод воҳасида, Шеробод дарёсининг ўнг ирмоғида
жойлашган Ҳожиги қишлоғи аҳолисининг кўпчилигини дўрмонлар ташкил
этган. Ҳисор ва Сурхон воҳаларида дўрмонлардан 7979 та, Қабодиён ва
унинг атрофида эса 2400 киши борлиги аниқланган. Улар яшаш жойларига
қараб икки гуруҳга-ҳисори ва қабодиёнга бўлинган. Шунингдек, улар
Кофирниҳон воҳасининг ўрта ва қуйи оқимида, Боботоғнинг шимолий
қисмидаги кўплаб қишлоқларда ҳам яшашган [1]. Н.Г.Борознанинг фикрича,
Боботоғ дўрмонлари асосан гурдак, нўғай ва чарчур уруғларидан иборат
бўлган.

Дўрмон уруғининг бир қисми Сариосиё ва Денов ҳудудларида ҳам

мавжуд. Уларнинг Холчаён, Файзово, Ўланқул, Серҳаракат, Янгиобод


background image

305

(Лойлиқ) қишлоқлари ҳамда тоғли Жийдабулоқ, Анорбулоқ, Шоршар,
Заркамар ва Пистамозор қишлоқларида ҳам борлиги аниқланган.
Маълумотларнинг гувоҳлик беришича, улар воҳага бундан 200-250 йил
олдин келиб жойлашганлар. Дўрмонларнинг воҳага келишини ҳам Муҳаммад
Шайбонийхон билан боғлашади [2].

Н.Аристовнинг кўрсатишича, қадимги араб ёзувчиларидан Амир

Рукниддин Байбарс (1325 йили вафот этган) ва Ибн Холдунлар (1332-1406)
нинг маълумотига кўра ўша даврда Арабистонда яшаган қипчоқларнинг 11
уруғи бўлган: тўқсаба, ета (сета), буржўғли, бурли (элбўли),
қангуўғли,анжўғли, дурут, қарабарўғли, жузнан, қарабиркли, қўтан (кунун).
Олимнинг фикрича, араблар қадимги даврларда Арабистондаги туркий
халқларнинг деярли барчасини қипчоқ деб аташган [3]. Шу маънода,
шевашунос Х. Дониёров айтмоқчи, бу ерда қипчоқларнинг аймоқлари
сифатида саналган уруғ ёки қабилаларни, яъни қангуўғлини қангли,
анжўғлини олчин ёки арғин, дурутни ду(ғ)лат, тўртовул ёки дўрман деб
тушуниш мумкин.

XIV асрда яшаган машҳур Шарқ тарихчиси Рашидиддин Фазлуллоҳ

Қазвиний (Ҳамадоний) “Жомеъ-ат таворих” асари 92 қавмга бўлинувчи
ўзбекларнинг

уруғ

ва

қабилаларини

ўрганишга

тааллуқлидир.

Рашидиддиннинг китоби ана шу жиҳатдан ҳам аҳамиятлики, у катта олим,
табиб ва давлат бошлиғи сифатида XIV асрдаги тарихий воқеалар, хусусан,
ўша даврдаги туркий халкларнинг қабила ва уруғларга бўлинишларини жуда
яхши билганидир.

Муаллиф асарда кўрсатилган қабила ва уруғларнинг келиб чиқиши

ҳақидаги тарихий маълумот ва ривоятларни қайд килишга, уларнинг
бошлиқлари ҳақида тўлароқ маълумот беришга ўтади. Жумладан, қуйида
татар, дўрмон ва баҳрин уруғлари хусусидаги фикрларга тўхталамиз.

Татар (тотор). Рашидиддин уларни жуда кадимдан бери бўлган, илгари

70 минг уйдаи иборат бўлган, бошқаларга хирож тўлаб келганлигини айтади.
Кўпинча татар авлодлари ўзаро уришиб келганлар. Лекин улар дўрбан
(дўрман), солжувит ва қатоқин (қатоған) кабилар билан бирлашиб иттифоқ
тузгач, анча мартабага эришган ва баъзи бошқа турк қабилалари ҳам уларга
қўшилиб ўзларини татарлар деб атай бошлаганлар.

Дўрбан (дўрман). Бу кабила ҳам нерунлардан бўлиб, Баҳрин уруғига

яқин туради. Улар бир илдиздан келиб чиққан. Чингизхон вақтида булар ҳам
тойжувутларга қўшилган. Булардан чиққан нуфузли амирни Пўлат ака деб
аташган.

Баҳрин. Бу кабила дўрманга яқин туради. Суканут қабиласи шулардан

келиб чиққандир. Муаллифнинг фикрича, буқа билан инготаси канизакдан
туғилган бўлиб, уни Сукай деб аталган ўт (қиёт ёки қўға)нинг орасидан топиб
олганликлари учун уларни кейинчалик суканут деб атаб кетишган. Муаллиф
яна шу қабилада Янги деган бир кишининг Чингизхон томонидан унга
яхшилик қилгани учун тархонлик даражасига кўтарилганлигини ҳам қайд
қилади.


background image

306

Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида (Шарафиддин Али

Яздийнинг “Зафарнома”, “Темур тузуклари” асарлари мисолида) авғон,
апарди, араб, арқамут, арғун, орлот, ашкужа (аш кузи), баҳрин, барлос,
булғачи, гуржи, дуғлот (дўрман), дулдой, жалойир, жата, қалжи,
қорлиқут, керай, кўрбуқа, туркун, манғит, мўғул, найман, ос (аз),
оққўйлуқ, парлон, солучи, сулдус, тағочи, тархон, тожик, туман, татар,
турк, туркман, тулкичи, уйғур, черкас,, чиғатой, ўзбек, уйрот, қозок,
қангли, қиргиз, қайтоғ, қораукас, қорақуйлуқ, қипчоқ, қўнғирот, ҳазора
каби уруғлар бўлган. Бутун мамлакатдатуркий (эскиўзбек тили) тил
асосий ва бирдан-бир коммуникатив алоқани бажарган.

Кўпгина тарихий асарларда кўчманчи ўзбеклар ёки қипчоқ-

ўзбекларнинг Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекисгонга ерлашуви тарихи фақат
XVI аср, яъни Шайбонихон қўл остидаги ўзбекларнинг Ўрта Осиёга
кириб келиши вақтидан бошланган, деб кўрсатилади. Баъзида бугунги
ўзбек миллатининг келиб чиқиш қадимияти, унинг 92 уруғи Дашти
Қипчоқ билан боғлаб қўйилади. Ҳолбуки, бу ҳақиқатга тўғри келмайди.
Чунки қипчоқ-ўзбекларнинг Ўрта Осиё билан якин муносабати кадим
даврларга бориб тақалади. XVI асрда эса қипчок-ўзбеклар бу ҳудуддаги
ўтроқ ўзбеклар таркибига энг сўнгги катта компонент сифатида келиб
қўшилди. Аслида “Тарихи Гузидайи Нусратнома”да Олтин Ўрда ва
Дашти Қипчоқда арғун, дўрмон, бек, найман, қиёт, ички, қўнғирот, туман,
манғит, уйғур, туба туман, уйшун, ўртачи, жот, масит, бекқут, чимбой,
шунқор, қалмоқ, қўшчи, қишлиқ, можор, тотор, солоркозон, чақмоқ,
юзбеги, туркман, отувчи қолиқ, ички байри (навкар), бошқирд, иирхон
(тархон), ойрат, бурқут, имак, керак каби уруғ ва аймоқлар яшагани тилга
олинган. Улардан дўрмон, қиёт, қўнғирот, манғит, уйшун, жат, можор,
татар, бошқирд, қўшчи, найман, уйғур, қурловут, ички уруғларининг
бошлиқлари Мухаммад Шайбонийни тахтга кўтариш жараёни ва ҳарбий
юришларда фаол иштирок этишган. Абулхайрхон ва Муҳаммад
Шайбонийлар давридаги ўзбек уруғлари мавжуд манбалар бўйича
ўрганилганда умумий сони 30 га етмайди. Шундай экан, Мухаммад
Шайбоний истилоси даврида Дашти Қипчоқдан Мовароуннаҳрга кириб
келган 92 уруғ ҳақидаги маълумотларни қайта мулоҳаза қилиш зарур [7].

Мовароуннахр, Хуросон, Бадахшон, Дашти Қпчоқнинг бир қисмини

қўл остига бирлаштирган Абдуллахон II нинг XVI асрда Ҳиндистондаги
бобурийлар салтанатининг подшоси Акбаршоҳга ёзган мактубидаа 92
ўзбек уруғи тилга олинган. Мазкур маълумотлардан хабардор бўлган
Ҳофиз Таниш Бухорий “Абдулланома” асарида дўрмон қавмини 80 га
яқин ўзбек уруғ номлари қаторида қайд этади. Жумладан, мазкур уруғ
ҳақида қуйидаги маълумотни бериб ўтади: “Бу тоифа ҳам Нуриндан
тарқалгандир. Шундай нақл қиладиларки, булар ака-ука бўлиб, тўрт
ўғилдурлар. Улар ўзлари турган жойдан Чингизхоннинг вилоятига
киришни истаганлар ва сол боғлаб унга ўтирганлар ва унинг вилоятига


background image

307

кирганлар. Ҳикоя қиладиларки, дўрмон қавми ўшаларнинг наслидандур
ва мўғулча “дўрмон” “тўрт ” деганидир” [12].

Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асарида дўрмон уруғини

Мўғулнинг Бичанқаён отли подшоҳини тўрт ўғлидан тарқалган деб
таъкидлайди: Мўғулнинг Бичинкаён отли подшоҳининг беш ўғли бор эрди.
Кичиги барчасиндим яхшироқ эрди. Отаси ўлар бўлғанинда: «Кичик ўғлимни
тўра килинг!» — теб васият килди. Халк ҳам кичик ўғлини тўраликка лойиқ
билиб хон кўтардилар. Анинг оти Тимач Мерган эрди. Тўрт улуғи халққа кўп
айтдилар: «Биз тўртимизнинг қар қайсимизни тўра килсангиз розимиз, аммо
кичикка рози эрмасмиз»,— теб. Халк ул тўртининг сўзларин қабул
килмадилар. Анинг учун элга ўпкалаб, юртдан кетиб, ёт элнинг ичина бориб
ўлтурдилар. Мўғул тўртни дўрман дер. Ёт эл бу йигитларга дўрманлар теб от
қўйдилар. Ул тўртиси ўлди. Ўғлонлари қайтиб қаринтошлари ичига
келдилар.

Абулғози Баҳодирхон барин қавмини дўрмоннинг авлоди сифатида

келтириб ўтади: бир Дўрманнинг уч ўгли бор эрди. Улуғининготи Барин.
Барча Барик эли анингнаслитурурлар. КичикинисиКадхудойбўлди[13].

XIX асрда ўзбек халқининг уруғ ва қабилаларга бўлиниши, унинг

ҳаёти ва урф-одатлари ҳакида ёзилган китоблар ичида Н.Ханиковнинг
«Бухоро хонлигининг тавсифи» (Описание Бухарского ханство - 1843 йил)
деган асари алоҳида ўрин тутади [15]. Н.Хаников XIX асрнинг ўрталарида
Бухоро хонлигида яшаган ўзбеклар сони ва ўзларининг ҳамжиҳатлигига кўра
етакчилик ролини ўйнаганини таъкидлайди. У ўзбекларнинг жуда кўп уруғ
ва қабилалар ҳамда аймоқларга бўлиниши хусусида сўз юритар экан, дўрман
57- ўриндазикр қилинган.

Х.Вамбери ўзбек уруғлари тўғрисидагификр ва мулоҳозаларини 1865

йилда ёзилган «Ўрта Осиё бўйлаб саёхат» номли китобида баён қилган.
Мазкур асар ўша даврда Хива хонлигига тегишли бўлган ерлардаги 32 та
уруғ ва қабилалар ҳақида маълумот беради: 1. Қўнғирот. 2. Қипчоқлар. 4.
Манғитлар. 5. Нўкис. 6. Найман. 7. Қулам. 8. Қиёт. 9. Ўз (аз). . 10. Тоз. 11.
Сайёд. 12. Ч(Ж)иғатой. 13. Уйғур. 14. Ойбет. 15. Дўрман. 16. Ўшин (Уйшун).
17. Қанжиғали. 18. Нуғай. 19. Болғали.20. Метан (Митан). 21. Жалайир. 22.
Кенагас. 23. Қангли. 24. Ичкили. 25. Бағурли (Бавурли). 26. Олчин. 27.
Очмойли (Очамайли). 28. Қорақурсоқ. 29, Бирқулоч. 30. Тирлиш. 31. Катта
кесар. 32. Минг.

А.Хорошхиннннг “Сборник статей, касающихся до туркестанского

края” тўпламидагимаълумотлари Зарафшон воҳасида яшовчи ўзбек уруғлари,
уларнинг яшаш жойларини акс эттиради. Муаллиф ўзбек халқининг 92
уруққа бўлинишини рус олимлари ичида биринчилардан бўлиб эътироф
этган мутахассислардан. Унинг «Қитмир» китобига таяниб, ўзбек халқининг
92 бовли уруғи келтириб ўтади. Бунда дўрман уруғини 35 ўринда тилга
олади.

Н.А.Аристовнинг «Туркий қабила ва халқларнинг этник таркиби

бўйича мулоҳазалар ва уларнинг сони тўғрисида маълумотлар” [18] номли


background image

308

асарида туркий халклар тарихи ва этнографиясининг олимлар (хусусан, рус
ва гарб туркологлари) томонидан XIX аср охирига қадар қандай ўрганилгани
жамланган.

Муаллиф туркий халқларнинг шаклланишида асосий роль ўйнаган энг

қадимги қабилалардан 12 тасини ажратиб кўрсатади: 1) қангли, 2) қипчоқ, 3)
дўрлат (дўрман), 4) олчин, 5) арғин, 6) найман, 7) кирейт, 8) қирғиз, 9) соха ёки ёқут,
10) теле, 11) турк, 12) қарлуқ.

Д.Н.Логофетнинг 1911 йилда ёзилган «Бухоро хонлиги рус

вассаллигида» [19] деган асарида 103 та ўзбек уруғи номи берилган бўлиб,
дўрман уруғи 11 ўринда битилган. Б.Аҳмедовнинг XIV-XV асрларда
Абулхайрхон бошчилигида қипчоқ-ўзбекларнинг ташкил топиши, ижтимоий-
иқтисодий муносабатлари, сиёсий-маъмурий тузилиши, унинг Олтин Ўрда
хонлиги ва темурийлар давлати билан алоқаларига бағишланган “Кўчманчи
ўзбек давлати” [21] китобида ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ халқларининг
этнографиясига оид анчагина материаллар мавжуд. Шу билан бирга, мазкур
китобда ўша вақтда кўчманчи ўзбеклар таркибига кирган уруғлардан бурқут,
қиёт, қушчи, қўнғирот, уйшин, найман, жот, чимбой, қарлуқ, кенагас, дўрман,
манғит, нукус, тангут, уйғурлар ва минг каби йигирма учтасининг номи
берилган.

Х.Дониёровнинг фикрича, ўзбекларнинг 92 уруғга бўлиниши ўша

кўчманчи ўзбеклар давлати вақтидан бери давом этиб келган (ҳеч
бўлмаганда, бу бўлинишнинг тарихи улар Ўрта Осиёга кириб келгандан
кейин, яъни XVI асрдан бошланган). Чунки қипчоқ-ўзбеклари орасида
сақланиб қолган уруғлар номининг кўпчилиги айнан ҳолда қозоқ ва
қорақалпоқлар орасида ҳам учрайди (Масалан: қўнғирот, қипчоқ, юз, найман,
манғит, қангли, уйшин, дўрман, арғин, миситлар, кенагаслар ва бошқалар).
Демак, китобда келтирилган уруғлар ана шу 92 уруғнинг фақат бир қисми
бўлиши мумкин.

Кўриб ўтганимиздек, маннбаларда дўрмон сўзини мўғулча “тўрт” деган

маънони билдириши таъкидланган. Бундан шу нарса маълум бўладики, тўрт
ака-укадан тарқалган авлодлар дўрмонлар деб атала бошланган.
Маълумотларга кўра, дўрмонлар тўрт тоифадан иборат бўлиб, 18 та уруғга
бўлинган [23]. Унинг биринчи тоифаси учури деб номланган. Бу тоифа
уруғлари: тибир, солтиқ, қоратона, қунур, ола-той, жомонтой, охча, уйли ва
бошқалар. Қиённома тоифасининг уруғлари: қиёт, қабла, қутучи, жертебар,
тўқизалу, оқ қўйли.

Гурдак тоифасининг уруғлари: нўғой, қозоқ, бўрбой, уста. Соксан

тоифасининг уруғлари маълум эмас. Шунингдек, дўрмонларни яна увоқ, уч
уруғ, кўк челак, йўғон, ой тамғали, қўйли каби бир қатор уруғларга
бўлинганлиги қайд этилган [24]. Юқорида тилга олинган уруғлардан ташқари
бошқа бир қатор уруғлар ҳам борлигини кузатишимиз мумкин. Масалан,
бугунги кунда Узун туманидаги Серҳаракат қишлоғида яшовчи дўрмонлар
таркибида биз кўрсатиб ўтган уруғлар билан биргаликда бодроқ, мойда-турк,
кўсакалас, чорчур, жумуқ, мода, кал, нўғой, бўрлоқ каби уруғларни учратиш


background image

309

мумкин [25]. Мазкур туманда дўрмон уруғи олдин уч-тўртта қишлоқларда
яшаганлиги кузатилган бўлса, ҳозирда улар яшайдиган қишлоқлар сони 17
дан ошган. XIX - XX аср бошларида дўрмон уруғи Сурхон-Шеробод
воҳасининг маълум бир қишлоқларида ҳаёт кечирган бўлса. ҳозир воҳанинг
барча туманларида истиқомат қилади. Дўрмон уруғларининг маиший турмуш
тарзи, уй жой, ўтов қурилиши, тил шеваси ва антропологик типи бўйича улар
ўзбек-қўнғиротларидан деярли фарқ қилмайди.

Адабиётлар:

1. Борозна Н.Г. Социалистические преобразавания в хозяйстве и быте

узбеков-дурменов в долине Кафернигана и Бабатагских гор.: Автореф. дис.
канд. ист. наук. - М.: МГУ, 1966. - С. 16.

2. Наджимов К. Антропологический состав населения Сурхан-

Дарьинской области.-Т.: САГУ, 1958. - С. 84; Хидоятов И. К вопросу о
формировании населения южных районов Узбекистана// Из истории культуры
народов Узбекистана. - Т. , 1965. - С. 12.

3. Аристов Н.А.Заметки об этническом составе тюркских племен и

народностей. – СПб., 1897. -С. 98.

4. Петрушевский И.А. Рашид-ад-дин и его исторический труд. Сборник

летописей. -Т. 1.-М.-Л.:1952. -С.З6.

5. Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари.–Т.:Наврўз, 2017. -

Б.21-24.

6. Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. – Т.: Наврўз, 2017.

-Б. 34.

7. Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2011. -

Б.364.

8. Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари.: Наврўз, 2017.Б. 13-15.
9.

Самойлович

А.Н.

К

истории

среднеазиатско-турецкого

литературного языка. Сб. Мир Али-Шир. - Л.,1928. -С.4-6; Бернштам А.Н.
Социально-экономический строй Орхоно-Енисейских турок. - Фрунзе, 1946.
-С.6-8; Шералиев М.Ш. Озарбайжонтилидакипчокэлементлари//Ўзбек тили
ва адабиёти. -Т., 1961. -№6; Решетов В.В. Узбекский язык, Ч.1.-Т., 1959. -
С.60; Наджиб Э.М. Кипчакско-огузский литературный язык мамлюкского
Египта XIV века. Автореферат док.дисс.-М., 1965. -С.2.

10. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. -Тошкент: 2016. -Б.358.
11. Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2017. -

Б.366.

12. ХофизТаниш Ал-Бухорий. Абдулланома. Форс тилиданС. Мирзаев

таржимаси. Сўз боши ва изоҳлар муаллифи Б.Ахмедов. -Т.:Шарқ,1999.- Б.46.

13. Абулғозий. Шажарайи турк. - Тошкент: Чўлпон, 1992. -Б.41
14. Абулғозий. Шажарайи турк. Тошкент: Чўлпон, 1992. -Б.38.
15. Вамбери Х. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1865.
16. Гребенкин А.К. Узбеки. -СПБ: Русский Туркестан. -№2. -М.,1872.


background image

310

17. Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2011. -

Б.371.

18. Аристов Н.А. Заметки об этническом составе тюркский племен

народностей. -СПб., 1897. -С.178.

19. Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом. 1897. -

С.155.

20. Ғози Олим. Ўзбек лаҳжаларини таснифда бир тажриба. – Тошкент,

1936.

21. Ахмедов Б.А. Государство кочевих узбеков. -М.: Наука, 1965.
22. Абдураимов М.А. Очерки аграрныхотношение в Бухарском ханства. -

Т. : Фан, 1966.

23. Рустамов М. Ўзбекэтнографияси.-Т., 1990.-Б. 19.
24. Чориев З. Тарих атамаларининг

қисқача изоҳли луғати.-

Т.:Шарқ,1999.-Б. 38.

25. Дала маълумотлари. Узун тумани. Серҳаракат қишлоғи. 2001 йил,

апрель.

ЎРТА АСРЛАРДАГИ ЖАНУБИЙ ШАРҚИЙ УСТЮРТ ҚИРИ

ШАҲАР ЭЛАТЛИҚЛАРИ

Алимбетов А.К.

т.ф.ф.д.(PhD),

Қдырниязов О-Ш.М.

т.ф.н., доц.,

Толыбаев М.Е.

ўқитувчи

Нукус Давлат университети

Элат- кишиларнинг тил, ҳудуд иқгисодий ва маданий жиҳатдан тарихан

таркиб топган миллатдт олдинги бирлиги. Элат қабила билан миллат
орасидаги этник бирликнинг кўринишидир. Элатнинг шаклланишига бир-
бирига яқин бир неча қабилаларнинг уюшуви асос бўлган. Элатлардаги
этник, хўжалик, моддий ва маданий алоқаларнинг тобора ривожланиб
бориши натижасида бир қанча қабилалар бирлашадилар. Натижада, этник
бирликнинг янги тури вужудга келади. Бу элат дейилиб, маълум тарихий
шароитда ҳудудий, иқтисодий, тил ва маданий умумийлик асосида
шаклланади.

Элат (асоси «эл») атамаси ўтмишда кенг маънода қўлланилган; халқ,

давлат, қабила, қабила иттифоқи, маълум бир қабила ёки ҳудуд
фуқароларини англатган. Турли элатларнинг ҳудуд жиҳатидан ўзаро
яқинлашуви уруғ ва қабила гуруҳларидаги кишиларнинг қонқариндошлик
алоқаларини кучайтирган.

Қадимдан то сўнги ўрта асрларгача Шарқий Устюрт қирлари ва унга

туташ минтақаларда бир неча элатлиқлар вужудга келган: Улардан Ҳоким
ота елатлиғи, Бограхан шаҳри ва ўниннг атирофи элатлиқлари, Тупроққалъа

Библиографические ссылки

Борозна Н.Г. Социалистические преобразавания в хозяйстве и быте узбеков-дурменов в долине Кафернигана и Бабатагских гор.: Автореф. дис. канд. ист. наук. - М.: МГУ, 1966. - С. 16.

Наджимов К. Антропологический состав населения СурханДарьинской области.-Т.: САГУ, 1958. - С. 84; Хидоятов И. К вопросу о формировании населения южных районов Узбекистана// Из истории культуры народов Узбекистана. - Т. , 1965. - С. 12.

Аристов Н.А.Заметки об этническом составе тюркских племен и народностей. – СПб., 1897. -С. 98.

Петрушевский И.А. Рашид-ад-дин и его исторический труд. Сборник летописей. -Т. 1.-М.-Л.:1952. -С.З6.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари.–Т.:Наврўз, 2017. - Б.21-24.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари. – Т.: Наврўз, 2017.-Б. 34.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2011. -Б.364.

Дониёров Х. Ўзбек халқининг шажара ва шевалари.: Наврўз, 2017.Б. 13-15.

Самойлович А.Н. К истории среднеазиатско-турецкого литературного языка. Сб. Мир Али-Шир. - Л.,1928. -С.4-6; Бернштам А.Н. Социально-экономический строй Орхоно-Енисейских турок. - Фрунзе, 1946.-С.6-8; Шералиев М.Ш. Озарбайжонтилидакипчокэлементлари//Ўзбек тили ва адабиёти. -Т., 1961. -№6; Решетов В.В. Узбекский язык, Ч.1.-Т., 1959. - С.60; Наджиб Э.М. Кипчакско-огузский литературный язык мамлюкского Египта XIV века. Автореферат док.дисс.-М., 1965. -С.2.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. -Тошкент: 2016. -Б.358.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2017. - Б.366.

ХофизТаниш Ал-Бухорий. Абдулланома. Форс тилиданС. Мирзаев таржимаси. Сўз боши ва изоҳлар муаллифи Б.Ахмедов. Т.:Шарқ,1999.- Б.46.

Абулғозий. Шажарайи турк. - Тошкент: Чўлпон, 1992. -Б.41

Абулғозий. Шажарайи турк. Тошкент: Чўлпон, 1992. -Б.38.

Вамбери Х. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1865.

Гребенкин А.К. Узбеки. -СПБ: Русский Туркестан. -№2. -М.,1872.

Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2011. - Б.371.

Аристов Н.А. Заметки об этническом составе тюркский племен народностей. -СПб., 1897. -С.178.

Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом. 1897. - С.155.

Ғози Олим. Ўзбек лаҳжаларини таснифда бир тажриба. – Тошкент, 1936.

Ахмедов Б.А. Государство кочевих узбеков. -М.: Наука, 1965.

Абдураимов М.А. Очерки аграрныхотношение в Бухарском ханства. - Т. : Фан, 1966.

Рустамов М. Ўзбекэтнографияси.-Т., 1990.-Б. 19.

Чориев З. Тарих атамаларининг қисқача изоҳли луғати.- Т.:Шарқ,1999.-Б. 38.

Дала маълумотлари. Узун тумани. Серҳаракат қишлоғи. 2001 йил, апрель.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов