Ўрта асрлардаги жанубий шарқий устюрт қири шаҳар элатлиқлари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
310-315
5
1
Поделиться
Алимбетов, А., Кдырниязов, О., & Толыбаев, М. (2023). Ўрта асрлардаги жанубий шарқий устюрт қири шаҳар элатлиқлари. История и культура центральной Азии, 1(1), 310–315. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17131
А Алимбетов, Нукусский государственный университет

Кандидат наук

О Кдырниязов, Нукусский государственный университет

к.т.н., доц.

М Толыбаев, Нукусский государственный университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Элат- кишиларнинг тил, ҳудуд иқгисодий ва маданий жиҳатдан тарихан таркиб топган миллатдт олдинги бирлиги. Элат қабила билан миллат орасидаги этник бирликнинг кўринишидир. Элатнинг шаклланишига бирбирига яқин бир неча қабилаларнинг уюшуви асос бўлган. Элатлардаги этник, хўжалик, моддий ва маданий алоқаларнинг тобора ривожланиб бориши натижасида бир қанча қабилалар бирлашадилар. Натижада, этник бирликнинг янги тури вужудга келади. Бу элат дейилиб, маълум тарихий шароитда ҳудудий, иқтисодий, тил ва маданий умумийлик асосида шаклланади


background image

310

17. Носиров Ў. Ўзбеклар шажараси. -Тошкент: Extremum Press, 2011. -

Б.371.

18. Аристов Н.А. Заметки об этническом составе тюркский племен

народностей. -СПб., 1897. -С.178.

19. Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом. 1897. -

С.155.

20. Ғози Олим. Ўзбек лаҳжаларини таснифда бир тажриба. – Тошкент,

1936.

21. Ахмедов Б.А. Государство кочевих узбеков. -М.: Наука, 1965.
22. Абдураимов М.А. Очерки аграрныхотношение в Бухарском ханства. -

Т. : Фан, 1966.

23. Рустамов М. Ўзбекэтнографияси.-Т., 1990.-Б. 19.
24. Чориев З. Тарих атамаларининг

қисқача изоҳли луғати.-

Т.:Шарқ,1999.-Б. 38.

25. Дала маълумотлари. Узун тумани. Серҳаракат қишлоғи. 2001 йил,

апрель.

ЎРТА АСРЛАРДАГИ ЖАНУБИЙ ШАРҚИЙ УСТЮРТ ҚИРИ

ШАҲАР ЭЛАТЛИҚЛАРИ

Алимбетов А.К.

т.ф.ф.д.(PhD),

Қдырниязов О-Ш.М.

т.ф.н., доц.,

Толыбаев М.Е.

ўқитувчи

Нукус Давлат университети

Элат- кишиларнинг тил, ҳудуд иқгисодий ва маданий жиҳатдан тарихан

таркиб топган миллатдт олдинги бирлиги. Элат қабила билан миллат
орасидаги этник бирликнинг кўринишидир. Элатнинг шаклланишига бир-
бирига яқин бир неча қабилаларнинг уюшуви асос бўлган. Элатлардаги
этник, хўжалик, моддий ва маданий алоқаларнинг тобора ривожланиб
бориши натижасида бир қанча қабилалар бирлашадилар. Натижада, этник
бирликнинг янги тури вужудга келади. Бу элат дейилиб, маълум тарихий
шароитда ҳудудий, иқтисодий, тил ва маданий умумийлик асосида
шаклланади.

Элат (асоси «эл») атамаси ўтмишда кенг маънода қўлланилган; халқ,

давлат, қабила, қабила иттифоқи, маълум бир қабила ёки ҳудуд
фуқароларини англатган. Турли элатларнинг ҳудуд жиҳатидан ўзаро
яқинлашуви уруғ ва қабила гуруҳларидаги кишиларнинг қонқариндошлик
алоқаларини кучайтирган.

Қадимдан то сўнги ўрта асрларгача Шарқий Устюрт қирлари ва унга

туташ минтақаларда бир неча элатлиқлар вужудга келган: Улардан Ҳоким
ота елатлиғи, Бограхан шаҳри ва ўниннг атирофи элатлиқлари, Тупроққалъа


background image

311

шаҳри тебарак атирофи элатлиқлари, Пульжой шаҳри ва унинг тебарак
атирофи элатлиқлари бўлган.

XVIII-XIX асрларга тегишли тарихий-географик асарлар ва хариталарда

Орол денгизи ҳудудидаги халқлар, шаҳарлар ҳақида маълумотларни
учратамиз. Жанубий Оролбўйлари А.Маас харитасида (1735 йил)
белгиланади. Орол денгизининг Устирт текислиги ва Қўнғирот ҳудуди илк
марта 1826 йил харитага олинади. 1832 йил Оренбургдан Хивагача бўлган
карвон йўллари, мудофаа иншоатлар ўринлари харитага туширилади.

1841 йил Ханыков, 1842 йил Рус империясининг махсус элчиси

Г.Данилевский «Қўнғиротга яқин жойда қорақалпоқларнинг авлиё бобоси,
кароматли Ҳаким ота мақбараси жойлашганлигини ёзади». Қўнғиротдаикки
марта бўлган Орол денгизининг адмирали Бутаков (1849 йил) «Ҳакимота»
мақбарасини топографик харитага туширган. 1858 йил Яковлев, 1859 йил
Игнатьевнинг ҳарбий экспедицияси вақтида «Ҳакимота» мақбараси харитага
белгиланади.

Москвадаги Марказий ҳарбий тарих архивида Бош штабнинг

Осиёликлар бўлимида (1836-1879 йй.) маълумотларида Хужайли, Қўнғирот
шаҳарлари, шимолда карвон йўллар бандаргоҳида «Ҳакимота» мақбараси
жойлашганлиги ёзилган. Бунга қўшимча, А.Кун архивида «Гробница Хаким
ата» деб, уша жойдан карвон йўллар ўтишини ёзиб қолдирган.

1892 йил Устюрт орқали Қўнғиротгача бўлган карвон йўлларни техник-

геологик тадқиқот қилган Пашкевич, Никитин баёнатида: Қўнғиротдан 11
км. масофада «Буғрохон минори» жойлашганлиги таъкидланади. Шунингдек,
Рус империяси ген штаби полковниги А.В. Каульбарснинг «Амударё
хавзасида» асаридаги харитада «Башня Бурахан» кўрсатилган [10, 61-62 б].

Таниқли рус шарқшуноси К.Г. Залеман эълон қилган Ҳакимота

тўғрисидаги афсона, ривоятлар шарҳида унинг Амударёнинг қуйилишида –
Орол денгизининг этакларида Боқирғон деген жойда таваллуд топганлигини
ва дафн қилингинлиги ҳақида ёзади. Туркий мусулмон дунёсида Сулайман
Боқирғоний Хожа Аҳмад Яссавийдан кейинги авлиё сифатида тан олинган.
Шу боис халқунинг қабри тепасига бир неча бора маҳобатли мақбаралар
ўрнатган. Масалан, XII, XIV, XVI асрларда ва сўнгиси Хива хони Оллоқули
(1826-1843) томонидан XIX асрда тикланган [1, 144-б].

Сўнги қурилган мақбара 1935-1946 йиллардаги дарё тошқини оқибатида

сув тагида қолиб қулагандан кейин, 1978 йил Дәўлетали Жаббаровнинг
раҳбарлигида маҳаллий халқ томонидан ҳашар йўли билан Ҳакимота ва
Саййид оталарнинг қабри устига пишган ғичдан жой ва гумбаз ўрнатилади.

2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг

ташаббуси билан Ҳакимота Сулаймон Бақырғонийнинг саҳоватли мақбараси
қайта тикланади [5, 8-б].

Шунингдек, туркий халқларнинг тарихини етук билган машҳур рус

олими академик А.Н. Самойлович (1903) «Хоразмнома»дан икки парча»
номли мақоласида: «Хива ўзбекларининг шиори «Ё, ҳазирати Палвон! Ё,


background image

312

Шахимардон» бўлса, қорақaлпоқларнинг шиори «Ё, ҳазирати Ҳакимота» -
хисобланади» - деб ёзган эди [5, 83-б].

Араб, форс ва туркий тилларда ёзилган қадимги манбаларни чуқур

тадқиқ қилган, ўрганган академик В.В. Бартольд (1868-1930) К.Г. Залеман
фикрларини тасдиқлайди ва ўзининг «Ҳакимота», «Ҳакимота таваллуд
топган жой масаласи ҳақида» номли мақолаларида қуйидагича ёзади:

«Ҳакимота Хоразмдан чиққан туркийзабон авлиё. 1166 йили вафот этган

Аҳмад Яссавийнинг шогирди. Унинг ҳақийқий исми Сулаймон Бақирғоний,
шунингдек, уни Сулаймонота ёки Ҳакимота деб ҳам аташади. Боқирғон деган
жой ҳозирги Қўнғирот шаҳридан анча қуйироқда жойлашган. Шу ерда
Ҳакимотанинг мақбараси ҳозирги вақтда ҳам зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо
ҳисобланади» [3, 361, 532-б].

Ўзбек археологиясининг отаси, академик Яҳё Ғуломов (1908-1977)

чуқур тадқиқотлар асосида Боқирғон ҳақиқатан ҳам шу жой эканлигини
аниқлаган эди. «Бурахон шаҳрининг қораба хонаси ёки Хованд XIX аср
хроникаларида Ҳакимота Боқирғоний мақбараси билан Қўнғирот ўртасидаги
шаҳар қорабахоналари сифатида тез-тез белгилаб ўтилган. Мунис ва
Огаҳийларнинг фикрларига қараганда, шаҳар қорабахонасининг асл номи
Ҳованд деб номланган, лекин у Буғрохон номи билан машҳур бўлган. Ушбу
шаҳар катта адирда – Машанкўлга яқин жойлашган. Шунинг учун у кўлда
тошқинлар пайдо бўлган вақтларда шаҳарни сув босиб турган» [4, 158, 159-
б].

Абулғозийнинг «Шажарайи турк» асарида қуйидаги сатрларни

ўқишимиз мумкин: «Ул вақтда Маздуҳқон қалъасидан то Боқирғоннинг бери
юзи Қўйғун деган ергача буғдой экилур эди. Бизнинг хон (Араб Муҳаммад
хон даври) Турк қалъасининг юқорисидан бир ариқ қаздиради. Бир неча
йилдан сўнг ариқнинг кенглиги отган ўқ ўтмасдай бўлди. Андин Ачи (Орол)
денгизига борди» [2, 161-162-б].

Жаҳонга маълум машҳур бошқирд шарқшуноси Заки Валидий Тўғон

(1890-1970) Қўнғиротга 1920 йилнинг куз ойларида келган ва ўзининг
«Хотиралар» китобида қуйидагича маълумот ёзиб қолдирган:

«Қўнғирот Хива хонлигининг вилоят маркази. Букичик шаҳар бўлишига

қарамасдан Германиянинг Гамбург, Англиянинг Манчестер, Хитойнинг
Шанхай шаҳарлари каби харитада номи бор шаҳар. Арабларнинг географик
харитасида X асрда бу шаҳар Боқирғон деб аталади. У ҳозирги Қўнғиротнинг
шимоли-ғарбидаги овул. Бу ерда машҳур мутасаввир шайх Ҳакимота
Боқирғоний мақбараси бор.

Демак, унинг ёзишича, Боқирғон Қўнғирот шаҳрининг эски номи.

Ҳазрати Ҳакимотаининг Боқирғон юртида, унинг ташқарисида ислом динини
ва яссавия тариқатини ёйишда онгли равишда муқим яшаб фаолият кўрсатган
шаҳри, бу- Боқирғондир. Тарихимизда учраганидек, юрт пойтахти номини
олган, лекин пойтахт Хованд, кейинчалик Мадмина шаҳрига кўчирилганда
ҳам юрт номи ўзгармади. Боқирғон шаҳри юртнинг диний пойтахти –
маркази бўлиб қолаверган [7, 107-б].


background image

313

Тупроққалъа Қўнғирот туманининг ғарбий ҳудудида Устюрт тепалигига

кўтариладиган қирда (чинк) жойлашган, у топографик планга кўра
туртбурчакли қалъада В.Н. Ягодин ва М.Т. Туребеков олиб борган
археологик қазишишлари натижасида илк ўрта аср кўрлиш лойиҳаси
қурилиш материаллари, хронологик санаси ва атрофтаги қишлоқ жойлари,
суғориш иншоотлари тўғрисида қимматли маьлумотлар тўпланди ва
ёдгорликнинг араб манбаларидаги Куджаг номли масканга тўғри келиши
исботланди. Ёдгорлик ёзма манбадаги Куджак урботопоними билан
мукоясавий тўғри келади. «Куджаг Гитдан беш фарсах, Гурганчдан 80 км
узоқликда жойлашган, девор билан ураб олинган»-деб маълумот беради ўрта
аср муаллифи ал-Истаҳрий [13, 73-97-б 12].

Буғрохон-Мадминия

шаҳри

Хоразмнинг

шимолий

худудидаги

меъморий, диний зиёротгоҳ (Ҳакимота Боқирғоний мақбараси) ва иқтисодий
савдо марказ сифатида фаолият кўрсатган. Аслида, ўз пайтида бу ер
«Қоракўл» деб номланган дарё ўзани бўйлаб кетган сув йўлидаги порт
бандаргоҳ вазифасин бажарган эди. Арк-цитадель (60х50 м) ва шаҳристон
(250х200 м) унча катта бўлмаган майдонни эгаллаган бўлсада, унинг
атрофида катта рабод жойлашган бўлиб барчасини ҳисоблаганда 60 га
майдонни эгаллайди [8,158-б].

Пулжой Хоразмшоҳлар даврида бу ёдгорлик Чинк (Кир) қиялигида

жойлашган ҳажми 74х74 метр ўлчамдаги куҳна қўрғон (IX-XI аср) бўлиб,
ўнинг пастида ва пастида XI-XIII асрларда фаолият кўрсатган, сирти мудофаа
деворларга эга бўлмаган, мустаҳкамланмаган катта манзилгоҳ (рабод) кад
кўтарган (100 га). Мудоффаа деворлари ва миноралари кунгурадор пахсадан
тикланган, уларнинг асоси эса тош плиталардан ишланган пойдевордан
иборат.

Алоҳида таькидлаш жоизки, мустаҳкамланмаган рабод қисмидаги уй-

жойлар кичик тепаликлар устида жойлашган. Тепаликлар устида пойдевори
тош плиталардан қурилган 1, 2-3 хонали қурилишлар мавжуд. Бу ҳолат
кўчаларни аниқ ва тўғри шакллантиришга имконият бермайди, оқибатда
Пулжойнинг айрим жиҳатлари Хоразмнинг марказий урбанизация зонасидан
фарқли эканлиги кўринади. Пулжойда маҳалла чегаралари ҳам аниқ
кузатилмайди. Бу ҳолат шаҳарнинг тузилиши ва қурилиш хусусияти
маҳаллий шароитга, жай рельефига мос деган фикрни туғдиради. Лекин
шунга қарамай шаҳар меъморий қурилишида урбанизациянинг таркибий
қисмлари бўлган кўплаб белгилар, жумладан, сопол пиширувчи хумдонлар,
темирчилик устахоналари ва жамоат жойлари буниёд этилган.

Пулжойдаги янги ва сўнии археологик қазишмалар профессор М.-

Ш.Қдырниязов раҳбарлигида 2012, 2014, 2015, 2016 йиллари олиб борилди.

Шу вақт мобайнида VIII, IX-X қазишмаларда бир, уч ва саккиз хонали

турар жойлар очилди. 2015-йил Пулжойнинг 10 объектида қазув ишлари
ташкил этилди. Улардан № I,IV,VIII,IX, X деб шартли белгиланган
манзилларда турар жойлар қазиб очилди. Олинган маълумотлар ўрта аср


background image

314

шаҳарларининг ўзига хос кўрсаткичларини аниқлаш имконини беради, янги,
қимматли маълумотлар тўплашга олиб келди [6,73-78 б].

2016 йил Пулжой қўрғонида янгидан 3 та хона қазиб очилди. Хоналар

олдинги даврлар деворнинг ичкарисига мослаб унга ёпиштирилиб, тўғри
тўрт бурчаксимон шаклда қурилган, ўларнинг ўлчамлари ҳажмлари бир-
бирига яқин. Бу каби хоналар қўрғон қалъадаги бўш майдонлардан сифатли
фойдаланиш учун махсус ишланган бўлиши керак. Бу хоналарда пишиқ
ғиштлардан оддий қурилган тўрт бурчакли ўчоқлар мавжуд.

№ IV-қазишма муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу объектда бир-неча йил

давомида шаҳарнинг архитектура-топографик тизимида катта мавқега эга,
ўлчамлари 40 х 28 м.га эга карвонсарой мажмуаси доимий қазишлар
натижасида очилди. Мажмуанинг (фасад) олди тарафи жанубга қараган, бу
қаноатда пештоқ-портал ва айланма бурж-кунгура (гулдаста) шаклида
безатилган. Меъморий қурилиш тархи дарё сувининг қадимий ирмоғи бир-
неча марта ювишига қарамай «тирноқ-фундамент» шаклида яхши сақланган.
Жумладан, бу катта иншоотни қуришда уч тарафи махсус силлиқланган тош
плиталар ва пишган ғиштдан фойдаланилган. Сўнгги қазишмалар давомида
яна 9 та хонадан иборат қурлиш мажмуасин очилди. Хоналар катта ва ўртача
ҳажмда бўлиб, зал, меҳмонхона, ошхона, катта ётоқхона, ғаллахона ва
бошқада турар жойларга оид иморатлардан иборат. Катта хоналар сополдон
тайёрланган кўчма ўчоқлар ёрдамида иситилган. Уларнинг қолдиғи № 1
қазишма залининг шимолий, ғарбий қисмида кўчма ўчоқ жойлаштиришга
мўлжалланган 4 та айлана шаклдаги тош плитадан шаклланган токчалар
қайд этилган. Карвон саройнинг турар жой мажмуаси хоналарининг
баъзилари сиртқи девордан ташқарида, унинг шарқий ва жанубий қисмида
қўшимча тарзда қурилган № 10,11,12,13 хоналар. Турар жой хоналарининг
ички интерьерлари ўчоқ-каан, тандир, ташнов, супа, тош тагдонлар,
ғаллахона секциялари, тегирмонлардан ташкил топган. Маълумки, ўрта
асрларда карвон саройлар асосан шаҳар ташқарисида, йўл буйларида
қурилган. Баъзи ҳолатларда обрули меҳмонлар, савдагорлар учун шаҳар
ҳудудида ҳам карвонсарой типидаги иншоотлар бўниёд этилган. А.Мец
Самарканд шаҳри меҳмонхона (хан, кичик карвонсарой) бўлганини
таъкидлайди. Бизнингча, Пулжой карвон саройи ҳам шаҳарга келувчи
маълум даражадаги бой меҳмонларга мўлжаллаб қурилган.

№ VIII қазишмада очилган 8 хонали уй жой қолдиғи Олтин Ўрда даври

билан саналади. Ушбу давр турар жойлар хоналарида аввалги даврларга
нисбатан анчагина меъморий ўзгаришлар кузатилади. Хусусан, жойлар катта
ва кичик хоналарга бўлиниб, хона деворлари турли хилдаги қурилиш
материалларидан тикланиб, иморатларнинг ички интерьерларида ҳам янги
шакллар кузатилади. Жумладан, бу даврда ўчоқ-каан типидаги қиздириш
системаси ва супаларнинг янги тури пайдо бўлади. Бундан ташқари,
23х23х4; 23х23х5 см, 22х22х5 см ўлчамдаги пишиқ ва хом ғиштлар, асосан
уч тарафи силлиқланиб таёрланган катта, кичик ҳажмдаги тош плиталар
қурилишда фойдаланилган. Турар жойларнинг тархи ҳамда уларда


background image

315

аниқланган моддий маданият намуналари бу ерда этник жиҳатдан аралашган
турли аҳоли вакиллари истиқомат қилганлигидан гувоҳлик беради[6,73-78 б].

Сўнгги йилларда ўрта аср Жанубий Шарқий Устюрт қирлари шаҳар

элатлиқлари Тупроқ қалъа, Пульжой, Бограхан, Ҳаким отада изчиллик билан
олиб борилган қазишмалар туфайли шаҳар ва элатлиқлар топографияси,
турар жойлари, моддий маданиятига оид янги ашёвий маълумотлар
тупланди.

Адабиётлар:

1. Абдисаид Пахритдинов. Руўхыймий расымыздың дәреклериниң бири.

«Еркин Қарақалпақстан» газетасы. 144-сон, 2002.

2. Абулғозий «Шажарайи турк». – Тошкент. 1992.
3. Бартольд В.В. Сочинения, том 11, часть 2, «Наука». Москва. 1999. –
4. ҒуломовЯҳё. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Тошкент. «Фан». –

1959.

5. Ембергенов Ѳ.,Шамуратов Ж., Сулайман Бақырғаний Ҳәкимата.

Ташкент, 2021.

6. Кдырниязов М.-Ш., Сайпов С.Т., Алимбетов А.К., Кдырниязов О-Ш.,

Городище Пульжай. ҚДУ Ахборотнамаси. №1,2016.

7. Тоган З.В. Воспоминания. – Москва. 1997.
8. Туребеков М.Т, Алимбетов А. Раскопки городища Бограхан// Аиу-

2000 год-Самарканд, 2001

9. «Сулайман Бақырғаний ҳәмоның дәўири». Республикалық илимий-

теориялық конференция материаллары. Нѳкис-Қоңырат 2002.

10. Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғаний) таваллудининг 900 йиллигига

бағишланган Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Нукус.
2022.

11. Ҳакимниязов Ж., Тарийх ыйестеликлердегижаңаашылыўлар «Еркин

Қарақалпақстан» газетасы 1999-ж. 30-ноябрь.

12. Ягодин В.Н. «Маршрутные археологические исследования в

левобережной части Приаральской дельты Аму-дарьи»-МХЭ,вып.7, М., 1963.

УСТЮРТДАГИ ЎРТА АСРЛАРДАГИ КАРВОНСАРОЙЛАРИ

Хакимниязов Ж.Х.

т.ф.н.,доц.,

Шерниязов Р.Х.

ўқитувчи

Қорақалпоқ Давлат университети

Олтин Ўрда даврида аввалги Хоразмшохлар давридагидек Хоразм

савдогарлари Шарқий Европа, Кавказ, Византия ва Қирм ерлари билан савдо
муносабатларини давом эттирди.

Библиографические ссылки

Абдисаид Пахритдинов. Руўхыймий расымыздың дәреклериниң бири.«Еркин Қарақалпақстан» газетасы. 144-сон, 2002.

Абулғозий «Шажарайи турк». – Тошкент. 1992.

Бартольд В.В. Сочинения, том 11, часть 2, «Наука». Москва. 1999. –

ҒуломовЯҳё. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Тошкент. «Фан». –1959.

Ембергенов Ѳ.,Шамуратов Ж., Сулайман Бақырғаний Ҳәкимата.Ташкент, 2021.

Кдырниязов М.-Ш., Сайпов С.Т., Алимбетов А.К., Кдырниязов О-Ш.,Городище Пульжай. ҚДУ Ахборотнамаси. №1,2016.

Тоган З.В. Воспоминания. – Москва. 1997.

Туребеков М.Т, Алимбетов А. Раскопки городища Бограхан// Аиу2000 год-Самарканд, 2001

«Сулайман Бақырғаний ҳәмоның дәўири». Республикалық илимийтеориялық конференция материаллары. Нѳкис-Қоңырат 2002.

Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғаний) таваллудининг 900 йиллигига бағишланган Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Нукус. 2022.

Ҳакимниязов Ж., Тарийх ыйестеликлердегижаңаашылыўлар «Еркин Қарақалпақстан» газетасы 1999-ж. 30-ноябрь.

Ягодин В.Н. «Маршрутные археологические исследования в левобережной части Приаральской дельты Аму-дарьи» МХЭ,вып.7, М., 1963.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов