Устюртдаги ўрта асрлардаги карвонсаройлари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
315-319
7
2
Поделиться
Хакимниязов, Ж., & Шерниязов, Р. (2023). Устюртдаги ўрта асрлардаги карвонсаройлари. История и культура центральной Азии, 1(1), 315–319. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17132
Ж Хакимниязов, Каракалпакский государственный университет

к.т.н., доц.

Р Шерниязов, Каракалпакский государственный университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Олтин Ўрда даврида аввалги Хоразмшохлар  Хоразм савдогарлари Шарқий Европа, Кавказ, Византия ва Қирм ерлари билан савдо муносабатларини давом эттирди.


background image

315

аниқланган моддий маданият намуналари бу ерда этник жиҳатдан аралашган
турли аҳоли вакиллари истиқомат қилганлигидан гувоҳлик беради[6,73-78 б].

Сўнгги йилларда ўрта аср Жанубий Шарқий Устюрт қирлари шаҳар

элатлиқлари Тупроқ қалъа, Пульжой, Бограхан, Ҳаким отада изчиллик билан
олиб борилган қазишмалар туфайли шаҳар ва элатлиқлар топографияси,
турар жойлари, моддий маданиятига оид янги ашёвий маълумотлар
тупланди.

Адабиётлар:

1. Абдисаид Пахритдинов. Руўхыймий расымыздың дәреклериниң бири.

«Еркин Қарақалпақстан» газетасы. 144-сон, 2002.

2. Абулғозий «Шажарайи турк». – Тошкент. 1992.
3. Бартольд В.В. Сочинения, том 11, часть 2, «Наука». Москва. 1999. –
4. ҒуломовЯҳё. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Тошкент. «Фан». –

1959.

5. Ембергенов Ѳ.,Шамуратов Ж., Сулайман Бақырғаний Ҳәкимата.

Ташкент, 2021.

6. Кдырниязов М.-Ш., Сайпов С.Т., Алимбетов А.К., Кдырниязов О-Ш.,

Городище Пульжай. ҚДУ Ахборотнамаси. №1,2016.

7. Тоган З.В. Воспоминания. – Москва. 1997.
8. Туребеков М.Т, Алимбетов А. Раскопки городища Бограхан// Аиу-

2000 год-Самарканд, 2001

9. «Сулайман Бақырғаний ҳәмоның дәўири». Республикалық илимий-

теориялық конференция материаллары. Нѳкис-Қоңырат 2002.

10. Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғаний) таваллудининг 900 йиллигига

бағишланган Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Нукус.
2022.

11. Ҳакимниязов Ж., Тарийх ыйестеликлердегижаңаашылыўлар «Еркин

Қарақалпақстан» газетасы 1999-ж. 30-ноябрь.

12. Ягодин В.Н. «Маршрутные археологические исследования в

левобережной части Приаральской дельты Аму-дарьи»-МХЭ,вып.7, М., 1963.

УСТЮРТДАГИ ЎРТА АСРЛАРДАГИ КАРВОНСАРОЙЛАРИ

Хакимниязов Ж.Х.

т.ф.н.,доц.,

Шерниязов Р.Х.

ўқитувчи

Қорақалпоқ Давлат университети

Олтин Ўрда даврида аввалги Хоразмшохлар давридагидек Хоразм

савдогарлари Шарқий Европа, Кавказ, Византия ва Қирм ерлари билан савдо
муносабатларини давом эттирди.


background image

316

Каспий-Орол оралиғидаги ерлар Устюрт номи билан маълум бўлди. Бу

ерлар қадимги ва ўрта асрларда ҳам кўчманчилар билан қатор ўтроқ Хоразм
халқларининг савдо маданий муносабатларида катта аҳамият касб этди.
Устюрт текистлигининг одамлар томонидан фойдаланиши айниқса XIII-XIV
асрларда кучли болган.

Бу даврда муғуллар томонидан тузилган Олтин Ўрда давлати ҳаёт

кечирди. Хоразм савдо ва маданият ўчоқларининг бири бўлган. XIII-XIV
асрларда Хоразмнинг Шарқий ва Ғарбий давлатлари билан маданий
муносабатлари давом этди.

Айниқса Хоразм Устюрт орқали Шарқий Европа давлатлари (Волга

бўйи Болгарияси, Рус, Кавказ, Олтин Ўрда) билан савдо муносабатларини
кучайттиради.

Савдо маданиятининг ривожланишига карвон йўлларда савдогарлар

билан унинг ходимлари дам олиб, тунайдиган меҳмонхона, карвон-саройлар
барпо этилишига катта таъсир кўрсатади. Нукусли археологлар
Ю.П.Манылов билан М.Ш.Қдырниязов, Б.Сайпанов, Х.Алланазаровлар 1976-
1978 йиллари Устюртдаги Хоразм-Шарқий Европа бўйидаги Белеўли, Булоқ,
Қосбулоқ, Учбулоқ ёки бошқа шунга уқшаш карвон-саройларни тадқиқот
қилган. Улар XIII-XIV асрларга тегишли бўлиб чиқди.

Бу карвонсаройлар Ю.П.Маныловнинг “Марказий Устюртдаги

карвонсаройлар”

деб

аталган

мақоласида

келтириб

ўтилади.

Устюрт тегистлигидаги кўчманчилар билан савдо муносабатларида аҳамияти
кучли бўлган Шемаха-қалъа, Ой-Ота, Пулжой сингари чегара қалъалари,
Учқудуқ карвонсаройлар, ёдгорликлардан топилган қурилиш архитектураси,
ҳунармандчилик материаллари Жанубий Оролбўйлари ва Волга бўйи Олтин
Ўрда қалъалари орасидаги боғлиқликларнинг аҳамиятини кўрсатади.

Олтин Ўрда замонида Хоразмда қалъа маданияти кучли ривожланади.

Қалъалар Оролбўйи кўчманчиларининг Устюрт билан чегерадош
қалъаларида кучли сезилади. Кўчманчилар бу чегара шаҳарларига келиб
ўтроқ аҳоли билан товар алмашди, маданий муносабатда бўлди. Шундай
қалъаларнинг бири Шемаха-қалъа бўлган. Шемаха-қалъанинг тадқиқ
этилиши Москвали олимлар С.П.Толстов, Н.Н. Вактурская номлари билан
боғлик. Н.Н. Вактурская 1952 йил бу қалъани тадқиқ қилади.

Олтин Ўрда давридаги Устюрт соҳилидаги қалъаларнинг бири Пулжой

ҳисобланади. Пулжойда топилган шийша, тош, темир ва танга намуналари бу
қалъанинг ҳам XIII-XIV асрларда ривожланганини кўрсатади [1, Б. 76.].

Устюртдаги қалъа маданиятининг изларини Ой-Ота мажмуаси

шимолида тадқиқ қилишга бўлади. Бу археологик мажмуасида карвон-сарой,
ханако, мавзолейлар, қабирстон, жойлар ўрни аниқланди [2. Б. 157.]. Бу
материаллар Олтин Ўрда даврининг ижодлари ҳисобланади.

Устюртнинг Қорақалпоғистон худудида Волгабўйи ерларига қараб ҳар

бири 30-110 км масофадан қурилган карвонсаройлар, Учқудуқ, Булоқ,
Қосбулоқ, Белеўли, Шурақсингари ёдгорликлар ўрганилди (1973-1981-йй).
Улар тўртбурчакли қўрғон шаклда солинган.


background image

317

Асосий

қурилиш

материаллари

Устюртдан

чиқадиган

бақанчоқаралашган тошдан фойдаланган. Ҳар бир карвонсаройда шу ердан
қудуқ қазилган ва тош қўпарадиган ерлар очилган. Бу карвонсаройлар орқали
Хоразм савдогарлари Волгабўйларига чиқиб Шарқий Европа ерларига ўтган.
Савдо йўли Шемаха-қалъа ва Пулжой қалъа ёдгорликлари орқали бошланган.
Бу қалъаларда Олтин Ўрда даврининг маданий қатламлари (XIII-XIV)
очилди. Пулжой ёдгорлигига яқин овуллар билан қатор Чивинли деб аталган
жойда Устюртга кўтариладиган жой бор. Бундай баландликга кўтариладиган
жой Шемаха-қалъа ёнида ҳам жойлашган. Шемаха-қалъа Кўҳна Урганчгача
60 чақирим ерда жойлашган.

Устюрт карвонсаройи бир лойха бир шаклда солинган. Фақат Белеўли

карвонсарой баландлиги 9 метрдан ортиқ портал-дарвозаси, Сардоба-сув
сақлагичи, порт қудуғи ва тош ўндирадиган карьер, қабирстонлиги билан
ажралиб туради.

Хива қўрғонининг Белеўлиқораба хонаси Самарқанд архитектураси

стилида сармат извест тошлари билан солинганлиги ҳақида Рябинин айтиб
ўтади [3. Б. 80.].

Чернышевский Белеўли ёдгорлиги Амир Темур даврига тегишли деб

ҳисоблайди. Бунда ҳозирги вақтларида бу жойда яшаган халқлар
қурилишининг барчаси Темурийлар бошқарган даврга мос келади деб
ҳисобланилмоқда.

Белеўли карвонсаройидан 250 мю шимолий-ғарбда қабирстон

жойлашган. Қабиристоннинг дафн этилиши диққатни ўзига тортади.
Қабирстонда қабр усти қурилишларининг уч типи аниқланди.

1)

тош стелалар. Бош учида ёки оёқ учида турган ва антропордоные

кўринишларни эслатади. Уларнинг орасида горизонтал ётган плиталар ҳам
бор.

2)

узун тўғрибуршакли қабртошлар. Бу қабртошлар тош плита

устига қўйилган.

3)

дафн этиш образларида Ўрта Осиё мусулмон дастурларига тан

бўлган наъмуналар бор. (бошини жанубга буриб қўйилиши, ҳеч қанақа
моддий мулкнинг йуқлиги). Шунинг билан қатор биз дафн қилиш
дастуридаги бир қатор айирмачиликларни айтиб ўтсак. Бунга тош билан
тўсаш, қабрнинг ички томони (чуқури) тош билан ўриб, дафн қилганда
ғарбга қараб бўриб қўйишни айтсак бўлади.

4)

бу дафн қилиш дастурида мусулмон динидан аввалги

кўчманчилар ритуаллари билан мусулмончиликнинг дастурлари аралашган
бўлиши мумкин.

5)

бир қабирстонда ҳар ҳил расага тегишли типларнинг учраши ҳар

ҳил этник гуруҳларнинг Хоразмнинг кўчманчи саҳро қавмлари билан
қанчалик чуқур муносабатда бўлганлигидан дарак беради.

6)

карвонсаройлардан

топилган

Ўзбекхон

(1326-1337

й),

Жонибекхон (1345-1346 й), Кульна (1359-1360 й), Аноним (1370 й) тангалар
бу карвонсаройлар XIV асрнинг иккинчи чорагидан бошлаб сўнгги


background image

318

чорагигача қурилиб ҳаракат қилганини далиллайди. Бу даврлар Олтин Ўрда
ва Хоразмнинг XIII-XIV асрда ривожланган вақти ҳисобланади.

Биз юқарида Устюрт ва утроқ маданиятга эга булан Хоразмнинг давлат

чегарасида барпо этилган мудофа ва савдо алоқаларида таянч нуқтаси булган
қатор шаҳар қаьлаларин куриб чиқдиқ. Антик даврга ухшашилк урта аср ва
XI-XIII асрларда ҳам Хоразм воҳаси сарҳадларида қаьлалар занжири бунёд
этилган деган фикр туғади. Чунки, илк урта асрдан хоразмшохлар давлати
шаклланган кундан бошлаб кучманчилар қисмида булди. Қадимги
даврлардагидек IX-XI асрларда Хоразм воҳаси шимолий-шарқий Орол –
Каспий буйи кучманчилар ҳyжумидан сақлаш учун, давлат тамонидан бир
қатор қурғон ва қоровултепалар қурилди. Пульжой, Катта Айбуйир, Шемаха
қаьла оралиқларида, улар орқали ўтган йўлни назорат қилишга мулжалланган
қоравултепалар (Касқажол, Қалыгумбез, Қулонли, Айбуйир, Пульжой ва
ҳакозо) мавжуд [4. Б. 201., 220., 226.]. Улар аввал, IX-XI асрда барпо этилиб,
сунг Хоразмшохлар даврида актив фойдаланилган. Бу ёдгорликларнинг
ичкари тарафида, деҳкончилик қилинадиган воҳачаларнинг марказларида
қадимдан шаклланган йирик шаҳарларнинг (Гурганж, Миздахкан, Дарган,
Хива, Хазарасп) мавжудлиги, чегарақурғон – шаҳарларининг махсус
аҳамиятга эга бўлганлигидан далолат беради. Устюрт қирларидаги ва
шимолий – ғарбий Қорақум тарафдаги чегарада жойлашган шаҳарлар
пойтахт Гурганж учун таянч буфер нуқтаси булиб, мудофава иқтисодий
минтақа вазифасин бажариши мумкин эди. Лекин, бу чегара худуди
шаҳарлари майдани жиҳатдан, марказий урбанизация обьктиларига нисбатан
кичик ҳажмда булишига қарамай иқтисодий ва маданий солоҳияти буйича
илк урта асрлардан Хоразмшохлар давлати тарихида аҳамиятга эга.

Умуман олганда Устюрт қирлари ва унга ёндош худудларда 28 яқин

коравултепалар мавжуд. Уларнинг сақланиши ҳар турли, лекин уларнинг
шакли ва бажариш хизмати археологик қазишлар ва муқиясавий тадқиқотлар
ёрдамида урганса булади.

Шунақа қилиб, биз юқорида сўз этган Устюртдаги қалъа ва

карвонсаройларни тадқиқ қилиш якунида бу ёдгорликлар таниқли бир даврда
қурилганини кўрамиз. Уларни батафсил тадқиқ қилиш Хоразмнинг ўрта аср
маданиятини тўлиғироқ урганишга ёрдамлашади.

Адабиётлар:

1. Ягодин В.Н. Стреловидные сооружения Устюрта. Ташкент. 1991. -

Археология Приаралья. ВыпVI.

2. Манилов Ю.П. Исследования средневековых городищ Восточного

Устюрта. Археология Приаралья. вып. 4, 157-бет.

3. Чернышевский М.Н. Через Устюрт в Среднюю Азию цит на жуков

Л, Левтеева Л. Дневник участника экспедиции 1899 г. занимавшейся
изучением возможности прокладки железнодорожной линии. Александров-
Гай Чарджоу-ВКФ 1973 г №4.


background image

319

4. Древняя и средневековая культура юго-восточного Устюрта.-

Ташкент,1978.

МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА

МИЛЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ

БОСҚИЧЛАРИ (Корейс диаспораси мисолида)

Жумаев Т.Х.

с.ф.ф.д.(PhD),

Тошкент Кимё халқаро университети

Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Корея ярим оролида юзага

келган бирлашган Силла ва Корё қироллиги билан Ўрта Осиё халқлари
ўртасидаги иқтисодий алоқалар Хитой қитъасини бирлаштирган Тан ва Ван
қироллиги орқали бўлган, деган илмий қарашлар мавжуд. Айниқса, Ван
давлати Осиё қитьаси билан бирлашганидан сўнг Чингизхон ёрдамида Ипак
савдо йўлини бутунлай кўлга киритди. Ана шу тарихий воқеъликка таяниб,
Корея ярим оролида тайёрланган маҳсулотлар узоқ давр мобайнида элчилар
ва савдогарлар орқали Марказий Осиё ҳудудига олиб келингани тарихий
манбаларда келтирилган.[1]

Янги давр тарихий манбалари ҳамда мавжуд архив ҳужжатларига кўра,

Кореяликларнинг Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудига кириб
келиши 1897 йилда Россия империяси аҳолисининг биринчи умумий
аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида қайд этилган. Кореяликлар
Семиречинск вилоятида - 11 киши, Сирдарёда - 2 киши, Акмолинскийда - 5
киши ва Қўқон, Наманган округларида, шаҳарларида бир неча киши яшаган.
Натижада Наманган, Пишпек, Пржевалск вилоятларида бир нечта корейс
миллати вакилларининг келиб жойлашиш жараёнлари юз беради.
Кореяликлар 1926 йилдаги Биринчи Бутуниттифоқ аҳолини рўйхатга олиш
китобида замонавий Қозоғистоннинг учта ҳудудида рўйхатга олинган:
Акмола, Семипалатинск ва Сирдарё вилоятларида. Қозоғистонда - 42 киши;
Ўзбекистонда - 36 ва Қирғизистонда - 9 киши истиқомат қилишган [2].

Собиқ СССР давлати ҳудудида 30-50 йилларда депортация қилинган

ингушлар, чеченлар, немислар, қалмиқлар, булғорлар, қирим татарлари ва бошқа
халқлар орасида биринчи бўлиб корейс халқи яшаб турган жойидан мажбуран
кўчирилган эди. Бу фожеавий воқеа собиқ СССР Халқ Комиссарлари Кенгаши
ва ВКП(б) Марказий комитетининг 1937 йил 21 августдаги «Узоқ Шарқ ўлкаси
чегара районларидан корейс аҳолисини кўчириш ҳақида»ги қарори асосида
амалга оширилди.Қарордан сўнг шу йилнинг ўзида (1937 й.) 170 минг
корейслар Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудига мажбуран кўчириб олиб келинди.
Улардан 74 мингдан ортиғи Ўзбекистонга, қолгани эса Қозоғистон худудига
жойлаштирилди [3].

Узоқ Шарқ ҳудудидан биринчи поездлар 1937 йил сентябр охирида

Қозоғистонга, бироздан кейин эса Ўзбекистонга кела бошлади. На

Библиографические ссылки

Ягодин В.Н. Стреловидные сооружения Устюрта. Ташкент. 1991. - Археология Приаралья. ВыпVI.

Манилов Ю.П. Исследования средневековых городищ Восточного Устюрта. Археология Приаралья. вып. 4, 157-бет.

Чернышевский М.Н. Через Устюрт в Среднюю Азию цит на жуков Л, Левтеева Л. Дневник участника экспедиции 1899 г. занимавшейся изучением возможности прокладки железнодорожной линии. АлександровГай Чарджоу-ВКФ 1973 г №4.

Древняя и средневековая культура юго-восточного Устюрта.- Ташкент,1978.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов