Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида шаҳарларнинг ривожланиши ва ундаги муаммолар таҳлили (ХХ асрнинг 50-60 йиллари мисолида)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
427-431
3
1
Поделиться
Пардаев, Т. (2023). Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида шаҳарларнинг ривожланиши ва ундаги муаммолар таҳлили (ХХ асрнинг 50-60 йиллари мисолида). История и культура центральной Азии, 1(1), 427–431. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17192
Т Пардаев, Термезский государственный университет

Кандидат наук.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Урушдан кейинги йилларда республика иқтисодиётининг барча тармоқлари сезиларли даражада ривожланиб борди. Натижада аҳолининг моддий турмуш шароити ҳам анча яхшиланиб, ижтимоий муаммолари ҳал қилина бошлади. Асосий вазифа урушнинг бутун оғирлигини елкасига олган халқнинг турмушини фаровонлаштириш, ишчилар, хизматчилар, инженертехник ходимлар ва уларнинг оилаларга моддий ва маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш зарур эди. Айниқса уй-жой қурилиши, мавжуд уй-жой фондларини таъмирлаш зарурати шу даврнинг долзарб вазифалардан бири эди. Хусусан шу даврда жанубий областларининг шаҳар аҳолисини уй-жой билан таъминлаш масаласида ҳам анчагина ишлар амалга оширилди.


background image

427

кейинги ўринни шаҳар хўжалиги, географик жойларнинг номлари ва Шарқ
исмларини акс эттирувчи топонимлар эгаллаб, этнотопонимлар, тарихий
воқеалар билан боғлиқ номлар салмоғи камайган.

Кўча номларидаги бундай ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси

Мустақиллик тараққиётининг дастлабки йилларида Давлат раҳбарияти
томонидан жой номларини миллийлаштириш ҳамда уларга тарихийлик
тусини беришга қаратилган тадбирлари натижаси деб эътироф этиш мумкин.
Мазкур жараёнларни ўрганиш кўчалар тарихини ёритиш билан бир қаторда,
мустақилликнинг дастлабки йилларида республика ҳукумат томонидан кўча
номларини акс эттирувчи топонимларни қадрият сифатида сақлашда олиб
борган тадбирлари моҳиятини англашда алоҳида аҳамият эга.

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2011

йил, 41-сон, 449-модда.

2. “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Қонуни. // Газета “Халқ сўзи”, 13 октябр 2011 йил.

3. Тошкент шаҳар номи ўзгарган кўчалар тўғрисида маълумот (1989-

2005). – Тайёрловчи: Исматуллаев Э. Тошкент шаҳар Камолот бўлими.
Тошкент.

4. Фақат шаҳар туманлари номларининг тасдиқланиши бундан

мустасно. Зеро, уларни ўзгартириш тўғрисидаги таклиф шаҳар ҳокими
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланиши
учун тавсия қилинган.

5. Тошкент шаҳар МДА. 582-жамғарма, 1-рўйхат, 379-йиғмажилд.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИДА ШАҲАРЛАРНИНГ

РИВОЖЛАНИШИ ВА УНДАГИ МУАММОЛАР ТАҲЛИЛИ

(ХХ асрнинг 50-60 йиллари мисолида)

Пардаев Т.Р.

т.ф.д.,

Термиз Давлат университети

Урушдан кейинги йилларда республика иқтисодиётининг барча

тармоқлари сезиларли даражада ривожланиб борди. Натижада аҳолининг
моддий турмуш шароити ҳам анча яхшиланиб, ижтимоий муаммолари ҳал
қилина бошлади. Асосий вазифа урушнинг бутун оғирлигини елкасига олган
халқнинг турмушини фаровонлаштириш, ишчилар, хизматчилар, инженер-
техник ходимлар ва уларнинг оилаларга моддий ва маиший хизмат
кўрсатишни яхшилаш зарур эди. Айниқса уй-жой қурилиши, мавжуд уй-жой
фондларини таъмирлаш зарурати шу даврнинг долзарб вазифалардан бири
эди. Хусусан шу даврда жанубий областларининг шаҳар аҳолисини уй-жой
билан таъминлаш масаласида ҳам анчагина ишлар амалга оширилди.


background image

428

Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1946 йил 30 августда бўлиб ўтган

VIII сессиясида аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан аниқ дастурлар
белгилаб олинди. Хусусан, уй-жой муаммосини ҳал қилиш учун катта
миқдорда маблағ ажратилди, қолаверса, уй-жой қуриш учун корхоналарда
алоҳида жамғармалар ташкил этилди. Ўзбекистон ҳукумати уй-жой қуриш
учун 1946 йилга нисбатан 1947 йилда 1,5 баравар кўп маблағ ажратди [1].
1948 йилга келиб уй-жой қурилиши учун урушгача бўлган учта беш
йилликдаги маблағга нисбатан 3 марта кўп маблағ ажратилди [2]. Бу даврда
Сурхондарё областининг бош шаҳри бўлган Термизда ҳам анчагина
бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 1949 йилда шаҳарда уй-жой
фондлари 1937 йилдагига нисбатан 2 марта кўпайди [3]. Шу даврда
областнинг Шўрчи, Шеробод, Жарқўрғон районларининг марказларида ҳам
анча кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 1947-1951
йилларда шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкалардаги уй-жой фонди қарийиб
уч баравар ошди [4]. Бу даврда давлат корхоналари билан бир қаторда
кооператив ташкилотлар ҳам аҳолига уй-жойлар қура бошлади. 1947 йилда
Сурхондарё области пахта тозалаш трести уй-жой қурилиши учун 265 минг
рубль, Китоб пахта тозалаш заводига эса 14 минг рубль капитал маблағ
ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобига Сурхондарё пахта тозалаш заводи
ходимлар учун 116 кв метрли 2 та уй қурилиш режалаштирилди. Бироқ,
турли сабабларга кўра ажратилган маблағнинг катта қисми ўзлаштирилмади
[5]. Бундай ҳолатни Денов пахта тозалаш заводи мисолида ҳам кўриш
мумкин. Масалан: 1948 йилда Денов пахта тозалаш заводига уй-жой
қурилиши учун 214 минг рубль маблағ ажратилди. Бироқ, ушбу маблағнинг
бор-йўғи 47 минг рубли ўзлаштирилди холос [6]. Йилдан-йилга аҳоли
сонининг ўсиб бориши билан бирга одамларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжи
ҳам ортиб борди. 1957 йилда КПСС Марказий Комитети ва СССР
Министрлар Совети “СССРда уй-жой қурилишини ривожлантириш
тўғрисида қарор қабул қилди. 1956-1985 йиллар оралиғида эса Иттифоқ
миқёсида 3 миллиард кв метрдан зиёд бўлган 66 миллионга яқин уй-жойлар
қурилди [7].

Ўзбекистонда ҳам шу давр мобайнида уй-жой қурилиши йилдан йилга

кўпайиб борди. Чунончи тўртинчи беш йилликда (1946-1950 йй)да 6951 минг
кв метр, бешинчи беш йиллик (1951-1955 йй)да 10752 минг кв метр, олтинчи
беш йилликда 18312 минг кв метр, еттинчи беш йилликда 15528 минг кв
метр, саккизинчи беш йилликда 25660 минг кв метр, тўққизинчи беш
йилликда 24761 минг кв метр, ўнинчи беш йилликда 27382 минг кв метр, ўн
биринчи беш йилликда эса 27382 минг кв метр уй-жой бунёд этилди
[8].Лекин шунга қарамасдан Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой таъминоти
муаммоси ҳал қилинмаган эди. Бу борада Ўзбекистон Иттифоқда охирги
ўринлардан бирида турарди. 1980 йилдан 1986 йилгача ҳар бир шаҳар
аҳолига турар жой майдони 9,6 квадрат метрдан 11,1 квадрат метрга ошган
бўлса, бу кўрсаткич Иттифоқ бўйича 13,1 метр квадратдан 14,1 метр
квадратга, Латвияда – 15,7 метр квадратдан 16,7 метр квадратга, Эстонияда


background image

429

эса 16,0 метр квадратдан 17,6 метр квадратга ошди [9]. Ўзбекистонда
аҳолининг йиллик ўсиши юқори бўлганлиги боис йилдан-йилга турар
жойларга бўлган эҳтиёж ошиб борди. Шу сабабли ҳам Жанубий
областларнинг марказий шаҳарларида кўп қаватли уйлар бунёд этилган
бутун-бутун микрорайонлар пайдо бўлди. Ана шундай микрорайонлардан
Термиз шаҳридаги 4 ва 5 микрорайонларни мисол сифатида келтириш
мумкин. Аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш учун республика
ҳукумати ўз маблағи ҳисобига шахсий уй қураётган кишиларни ҳар
томонлама қўллаб қувватлаб борди. Уларга ер участкалари ва узоқ муддатли
қарзлар бериб борди.

Урушдан кейинги дастлабки беш йиллик мобайнида республикада

жами 1771 минг квадрат метр уй-жой қурилди. Жумладан, давлат ва
кооператив ташкилотлари томонидан эса 887 минг квадрат метр уй-жой
қурилди [10]. Лекин шу даврда шаҳар аҳолисининг уй-жойга бўлган талаби
тўлиқ қондирилмаган эди. Республикада аҳоли жон бошига меъёрдаги 9
квадрат метр ўрнига 4 квадрат метрдан уй-жой тўғри келарди [11]. 1951
йилда Термиз шаҳрида якка тартибда қурилган уйларнинг сони 70 тадан
кўпроқни ташкил этди. 2170 квадрат метр уй-жой бинолари эса тўлиқ
таъмирдан чиқарилди [12]. 1957 йилда Ўзбекистон Министрлар Советининг
қарорига кўра Термиз шаҳрида 165-қурилиш трести ташкил этилди.
Натижада трест шу йилнинг ўзида 5224 минг рубллик қурилиш монтаж
ишларини амалга оширди [13]. 1958 йилга келиб Термиз шаҳрида 10 минг
квадрат метрга яқин турар-жой бинолари барпо этилди [14]. 1958 йилда
Китоб консерва заводи ишчилари учун 1820 квадрат метр уй-жой бунёд
этилди [15].

Шу йили Қарши ёғ экстракция заводининг 50 фоиз ишчи хизматчиси

уй-жой билан таъминланган эди [16].

1959 йилдан бошлаб республикада шахсий уй-жойларни қуриш

ишлари камая бошлади. Чунки шу йилдан бошлаб, айрим сабабларга кўра
республиканинг Тошкент, Сирдарё, Фарғон, Андижон, Қашқадарё ва
Сурхондарё областларининг шаҳарларида шахсий уй-жой қурилиш ишлари
тақиқланди. 1960 йилга келиб шахсий уй-жойларнинг қурилиши кескин
камайиб кетганлиги яққол сезилиб қолди. Масалан 1958 йилда Қашқадарёда
ўз маблағи ҳисобига 108 минг квадрат метр, Сурхондарёда эса 43 минг
квадрат метр уй-жой қурилган бўлса, 1960 йилга келиб Қашқадарёда 98000
квадрат метр, Сурхондарёда эса атига 21 минг квадрат метр уй-жой қурилди
[17].

Ишчи хизматчиларнинг шахсий уй-жой қуриш ташаббусини бу тарзда

бўғиб қўйилиши туфайли шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашда
жиддий муаммолар вужудга келди. Оқибатда уй-жойларга навбатда
турувчилар сони йилдан йилга кўпайиб борди. Масалан, 1963 йилда Термиз
шаҳрида 163 нафар ишчи хизматчи квартира олиш учун навбатда турган
бўлса 1969 йилга келиб уларнинг сони 216 тага етди [18]. Қашқадарё
областида давлат ва кооператив ташкилотлар томонидан 1958 йилда 18 та


background image

430

1959 йилда 26 та 1960 йилда эса 28 та уй-жой қурилган бўлса, Сурхондарёда
эса 1958 йилда 25 та, 1959 йилда 46 та, 1960 йилда эса 49 та уй-жой қурилди.
Ишчи ва хизматчиларнинг шахсий ва давлат қарзлари ҳисобига қурган уйлар
эса Қашқадарёда сони 1958 йилда 108 та, 1959 йилда 114 та, 1960 йилда эса
98 та уйни ташкил этди. Сурхондарёда 1959 йилда 43 та, 1959 йилда 23 та,
1960 йилда 21 та шундай уй - жойлар қурилди [19]. Бу даврда шаҳар
аҳолисини уй-жой билан таъминлашни яхшилаш мақсадида қатор қурилиш
ташкилотлари ҳам ташкил этилди. Жумладан, 1963 йил февралида
Сурхондарёда 11 қурилиш трести, 1968 йилда 26 қурилиш трести, кейинроқ
эса Сурхон совхоз водстрой ва Сурханстрой трестларининг ташкил этилиши
натижасида област шаҳарларида олиб борилаётган қурилиш монтаж
ишларининг ҳажми кескин кўпайди. Агар 1960 йилда Термизда 24 та уй-жой
қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса, 1961 йилда 6275 квадрат метр
турар-жой биноси ишга туширилиб 21 оилага уй-жой учун ордер берилди
[20]. Термиз шаҳрида 1951-1961 йиллар оралиғида 93,2 минг квадрат метр
уй-жой бинолари қурилди [21]. Бу даврда Республикада шаҳар аҳолисининг
демографияси ҳам анча ўсди. Янги ерларни ўзлаштирилиши туфайли
Республикада янги 21 та шаҳар вужудга келди. Жумладан Жанубий
областлардаги Гагарин, Муборак, Таллимаржон каби шаҳарлар асосан аҳоли
миграцияси туфайли вужудга келган эди [22].

Ўрганилаётган даврда шаҳарларни ободонлаштириш, газ ва тоза

ичимлик суви билан таъминлаш йўл қурилиши борасида ҳам анчагина ишлар
бажарилди. Жумладан, 1956 йилда Шаҳрисабз шаҳрини қайта таъмирлаш
бош лойиҳаси тасдиқланди. 1956 йилда эса шаҳар кўчаларини асфальтлаш
ишлари амалга оширилган бўлса, 1958 йилдан бошлаб эса Шаҳрисабз шаҳри
аҳолисига ичимлик сувини қувурлар орқали етказиб бериш йўлга қўйилди
[23]. 1959 йилдан бошлаб Термиз шаҳри эса газлаштирила бошланди. Ўша
йилнинг охиригача шаҳардаги 60 та хонадонга газ плитаси ўрнатилди. 1962
йилнинг бошига қадар бу кўрсаткич 2500 тадан ошди [24].

1962 йилда Термиз шаҳри аҳолисини тоза ичимлик суви билан

таъминлаш мақсадида 500 минг рубль пул ажратилиб шаҳарда 19 километр
узунликдаги сув қувури ётқизилди [25]. Шу даврда шаҳар аҳолисининг сони
ҳам йил сайин ўсиб борди. Бу жараён аҳоли демографиясининг йил сайин
ўсиб бориши билан бир қаторда, шаҳарларда ишлаб чиқариш ҳамда маиший
ва

маданий

иншоотларнинг

барпо

этилганлиги

сабабли

аҳоли

миграциясининг шаҳарга интилиши билан боғлиқ тарзда кечди. Шу боис
Ўзбекистон шаҳарлар сони тез ўсиб бораётган республикалар қаторига
кирди. Фақатгина 1970 йилдан 1985 йилгача бўлган даврда республика
харитасида 80 та янги шаҳар вужудга келди [26]. Ана шу даврда бунёд
этилган шаҳарларнинг учдан икки қисми республика ер ости бойликларидан
фойдаланишнинг бошланиши ва янги ерларни ўзлаштириш туфайли вужудга
келди.



background image

431

Адабиётлар:

1. Ўз МА 737-фонд 3-ёзув, 90-иш, 180-варақ
2. Правда Востока, 1948 йил 28 май.
3. Азимов М. Термиз тарихи. “Насаф” 2001. –Б.164.
4. Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 137-иш, 55-56-в.
5. Ўз МА 2099-фонд 4-ёзув, 170-иш, 56-варақ.
6. Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 126-иш, 29-30-в.
7. Минульский К.И. ва бошқ. КПССнинг социал сиёсати. – Тошкент:

“Ўзбекистон”. 1987. –Б.272.

8. Народное хозяйство Узбекской ССР. 1985. – Ташкент: “Ўзбекистон”.

1986.

9. Народное хозяйство СССР в 1988. – С.168.
10. Народное хозяйство Узбекской ССР в 1965. Статистический

ежегодник. – Ташкент, 1966. –С. 278.

11. Ўз МА 868-фонд 12-ёзув, 16-иш, 28-варақ
12. Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 136-иш, 13-

варақ.

13. Азимов М. Термиз тарихи. – Қарши: “Насаф”. 2001. – Б.16.
14. Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 52-иш, 18-

варақ.

15. Ўз МА 2099-фонд 4-ёзув, 171-иш, 43-варақ.
16. Қашқадарё вилоят давлат архиви 31-фонд, 1-рўйхат 362-иш, 262-

варақ.

17. Народное хозяйство Узбекской ССР в 1965 году. Статистический

ежегодник. – Ташкент, 1966 г. – С.272.

18. Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 228-иш, 360-

361-в.

19. Народное хозяйство Узбекской ССР в 1965 году. Статистический

ежегодник. – Ташкент, 1966 г. – С. 279.

20. Ленин байроғи газетаси. 1961 йил 18 декабр сони.
21. Азимов М. Термиз тарихи. – Қарши: “Насаф”. 2001. – Б. 116.
22. Бобожонова Д. Ўзбекистонда демографик жараёнлар ва уларнинг

хусусияти. – Ташкент: “Фан”. 1995. –Б.70.

23. Жўрақулов О. Раҳматов А. Шаҳрисабз йилномаси.–Тошкент:

“Фан”. 2007.

24. Ленин байроғи газетаси 1962 йил 11 феврал 26-сони.
25. Азимов М. Термиз тарихи. – Қарши: “Насаф”. 2011. – Б. 167.
26. Народное хозяйство Узбекской ССР в 1987 году. Статистический

ежегодник. – Ташкент: – С.203.

Библиографические ссылки

Ўз МА 737-фонд 3-ёзув, 90-иш, 180-варақ

Правда Востока, 1948 йил 28 май.

Азимов М. Термиз тарихи. “Насаф” 2001. –Б.164.

Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 137-иш, 55-56-в.

Ўз МА 2099-фонд 4-ёзув, 170-иш, 56-варақ.

Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 126-иш, 29-30-в.

Минульский К.И. ва бошқ. КПССнинг социал сиёсати. – Тошкент:“Ўзбекистон”. 1987. –Б.272.

Народное хозяйство Узбекской ССР. 1985. – Ташкент: “Ўзбекистон”. 1986.

Народное хозяйство СССР в 1988. – С.168.

Народное хозяйство Узбекской ССР в 1965. Статистический ежегодник. – Ташкент, 1966. –С. 278.

Ўз МА 868-фонд 12-ёзув, 16-иш, 28-варақ

Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 136-иш, 13- варақ.

Азимов М. Термиз тарихи. – Қарши: “Насаф”. 2001. – Б.16.

Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 52-иш, 18- варақ.

Ўз МА 2099-фонд 4-ёзув, 171-иш, 43-варақ.

Қашқадарё вилоят давлат архиви 31-фонд, 1-рўйхат 362-иш, 262-варақ.

Народное хозяйство Узбекской ССР в 1965 году. Статистический ежегодник. – Ташкент, 1966 г. – С.272.

Сурхондарё вилояти давлат архиви 70-фонд, 1-ёзув, 228-иш, 360-361-в.

Народное хозяйство Узбекской ССР в 1965 году. Статистический ежегодник. – Ташкент, 1966 г. – С. 279.

Ленин байроғи газетаси. 1961 йил 18 декабр сони.

Азимов М. Термиз тарихи. – Қарши: “Насаф”. 2001. – Б. 116.

Бобожонова Д. Ўзбекистонда демографик жараёнлар ва уларнинг хусусияти. – Ташкент: “Фан”. 1995. –Б.70.

Жўрақулов О. Раҳматов А. Шаҳрисабз йилномаси.–Тошкент:“Фан”. 2007.

Ленин байроғи газетаси 1962 йил 11 феврал 26-сони.

Азимов М. Термиз тарихи. – Қарши: “Насаф”. 2011. – Б. 167.

Народное хозяйство Узбекской ССР в 1987 году. Статистический ежегодник. – Ташкент: – С.203.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов