Бош мия қон-томир касалликлари тиббиётда ва иж тимоий ҳаётда долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Ер юзида ЖССТ берган маълумотга кўра ҳар йили 15 млн.дан ортиқ аҳоли инсульт ташхиси билан рўйҳатга олинади, шуларнинг ярмидан кўпида 1 йил давомида ўлим ҳодисаси кузатилади. Тирик қолганларнинг 80%дан ортиғида ногиронлик келиб чиқади (27,26,19). Дастлабки 1-йилда инсульт ўтказганларнинг 5-25% ида қайта инсульт кузатилади, кейинги 5 йилда эса 20-40% беморларда кузатилади ( 21,8.). Такрорий инсульт натижасида эса 95-100% беморлар ногирон бўлиб қолишади ва уларнинг 65-80% и бегоналар ёрдамига мухтож бўладилар. 70% касалларда эса психик бузилишлар кузатилади (28). РАМН(РТФА) берган маълумотларга кўра ишемик инсульт(ИИ) билан касалланган беморларнинг 84,5% и 55 ёшдан юқори бўлган беморлар, эркаклар орасида бу кўрсаткич 40-55 ёшда 30% ни, аёллар орасида эса 40-60 ёшда 46,2% ни ташкил этади (6). Охирги йилларда инсультнинг бундай ёшариши бу муаммони нг долзарблигини янада оширмоқда.