Ҳозирги куннинг энг асосий муаммоларидан бири аҳолисининг асосий қисмини мусулмон бўлган мамлакатнинг диний эътиқодига зид бўлган ақидаларнинг минтақамизга кириб келишининг олдини олиш, анъанавий, маърифий ва мўътадил исломни ёт ғоялардан сақ- лашдир. XXI аср вабоси бўлган терроризм ва диний ақидапарастлик хавфини тўла бартараф қилиш ҳам мазкур муаммони ҳал қилишга боғлиқ, чунки ҳар қандай мутаассиб кайфиятдаги кишиларнинг диний ҳиссиётларидан ғаразли мақсадларда фойдаланишга интилиш жамият- даги демократик ислоҳотлар, диний бағрикенглик шартларининг таъминланишига тўсқинлик қилади.