Инновацион фаолиятнинг хусусиятларига кўра мазкур фаолият субъектлари унда муҳим ўрин эгаллайди. Умуман олганда инновацион фаолиятсубъектлари орасида кредит, инвестиция ташкилотлари ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар ва жамғармаларни, молиявий лизинг, инжиниринг, консалтинг, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотларни, шунингдек инновацияларни яратиш ва тарқатишга кўмаклашувчи бошқа ташкилий тузилмаларни фарқлаш мумкин.