Инновационные перспективы развития легкой промышленности Намангана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
143-151
42
5
Поделиться
Солиев A., Махмудова, Н., Ганиева, Н., & Хакимов, З. (2016). Инновационные перспективы развития легкой промышленности Намангана. Экономика и инновационные технологии, (2), 143–151. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8714
A Солиев, Наманганский инженерно-технологический институт

к.э.д. профессор

Н Махмудова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 магистр

Н Ганиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

магистр

З Хакимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыты эффективные методы повышения конкурентоспособности и инновационной деятельности предприятий, развитие легкой промышленности Наманганской области. Анализированы программы перспективного развития легкой промышленности области, разработаны рекомендации по дальнейшему более расширенному повышению эффективности предприятий на основе инновационных механизмов.

Похожие статьи


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А. Солиев, и.ф.д. проф, НамМТИ,

Н. Махмудова, магистр,

Н. Ғаниева магистр,

З. Хакимов, катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

НАМАНГАНДА ЕНГИЛ САНОАТ РИВОЖИНИНГ ИННОВАЦИОН

ИСТИҚБОЛЛАРИ

В

статье

раскрыты

эффективные

методы

повышения

конкурентоспособности и инновационной деятельности предприятий,
развитие легкой промышленности Наманганской области. Анализированы
программы перспективного развития легкой промышленности области,
разработаны рекомендации по дальнейшему более расширенному повышению
эффективности предприятий на основе инновационных механизмов.

The article reveals effective methods to improve the competitiveness and

innovation of enterprises, the development of light industry of Namangan region.
Analyze the program of perspective development of light industry, developed
recommendations to further improve the effectiveness of more advanced enterprises
through innovative mechanisms.

Калитли сўзлар:

енгил саноат

,

корхоналар инновацион фаолияти,

кластер, дизайн, инжиниринг, текстиль кластерининг инновацион модели,
бизнес муҳити, консальтинг, истиқболли дастурлар, бизнес марказ.


Президентимиз И.А. Каримовнинг Мамлакатимизни 2015 йилда

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурининг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида: “Биз учун асосий вазифа –
ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш,
доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда
чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва
диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур. Айни
шундай янгича қараш ва ҳаракатлар бутун фаолиятимизнинг негизини ташкил
этиши шарт. Замонавий технологиялар асосида пахта толасини ва мева-
сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ташқи ва ички бозорда талаб
юқори бўлган тайёр, экологик тоза тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилда 5,6 марта, мева-сабзавот маҳсулотларини
қайта ишлаш ҳажмини эса 5,7 карра ошириш имконини беради..” [1] деб
таъкидлаганлар.

Инновацион ривожланиш стратегияси енгил саноат корхоналарининг

ички ва жахон бозорларида рақобатбардошлигини таъминлашнинг зарурий
шарти ҳисобланади. Бу юорада П. Друкернинг қуйидаги фикрига алохида
тўхталиб ўтиш лозим “Бизнеснинг асосий мақсади мижозларни жалб қилиш
бўлганлиги сабабли, корхонанинг иккита ва фақат иккита асосий функцияси
мавжуд: маркетинг ва инновация” [2].


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Й. Шумпетернинг “Инновациянинг мақсади - янги товар турлари, янги

ишлаб чиқариш усуллари, янги хомашё манбаларини жорий қилиш ва
фойдаланиш,

янги

бозорлар

ва

ишлаб

чиқаришни

ташкил

қилишнинг

янги

шаклларини

ўзлаштириш”[3]

кабилар

инновацион

ривожланиш истиқболлари асосий меъзонлари ҳисобланади.

Мамлакатимиз иқтисодиётини истиқболини узоқ ва яқин муддатларга

белгиловчи Призидентимизнинг юқоридаги фикр мулохазаларини Наманган
вилоятида босқичма-босқич амалга ошириш имкониятларини тадқиқ қилиш ва
ҳудуд саноатининг етакчи тармоғи бўлган енгил саноат ривожининг
инновацион йўналишини аниқлаш долзарб масала деб ҳисоблаймиз.

1-жадвал

Наманган вилояти саноат ишлаб чиқаришида енгил саноатни 2015 йилда

тутган ўрни

Кўрсатгичлар

2015 йил

2015 йилда 2014

йилга нисбатан

ўсиш (%)

1

2

3

Жами саноат моллари ишлаб чиқариш (млрд.сўм)

2685,2

114,0

-унда енгил саноат улуши %

38,7

112,7

Шундан:

йирик корхоналарда ичида

38,0

100,2

микрофирмалар ичида

46,1

119,3

ёрдамчи саноат корхоналар ичида

16,7

161,6

Якка тартибда мехнат фаолияти кўрсатаётганлар ичида

33,5

119,0

Манба: Наманган вилояти статистика бошқармаси маьлумотлари асосида

муаллиф ишланмаси.


1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, вилоят саноати

салоҳиятини қарийб 40 %и енгил саноат тармоқларига тўғри келмоқда,
ахолининг иш ўринларини таьминланишида ҳам мазкур соҳа етакчидир.

Наманган вилоятида ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотларидан

тикув ва трикотаж ҳамда пойабзаллар ҳозир нафақат мамлакатимизнинг
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Қарши ва бошқа юқори талабга эга
бўлган шаҳарлари бозорини эгаллади. Улар Россия, Қозоғистон, Туркия,
Германия, Молдавия, Беларусь, Украина ва МДҲ мамлакатларига экспорт
қилинмоқда.

Наманганда ишлаб чиқарилган классик куртка, пальто, костюмлар,

пиджаклар, шимлар ва кўйлаклар, эркаклар модель пойабзаллари, сочиқлар

“Istiqlol Tekstil Dizayn”, “Zamin Lyuks Tekstil”, “ Lyuks Plyus Servis”, “Tekstil
Libos”, “Iftihor Kiyim Sanoat”, “Asror Tekstil Sanoat”, “Asl Tekstil Libos”,
“Namangan Kiyim Sanoat”, “Golden Ring”

корхоналари брендлари ички ва

жахон бозорларини эгаллаб боришида ҳам Президентимиз И.А. Каримовни
шахсан ҳиссалари бор. 2011 йил 30 сентябрда Наманганга ташриф буюрган
чоғларида тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган

“Истиқлол”

кичик корхонаси фаолияти билан танишиб қуйидаги маслаҳатларни берган
эдилар: “Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда кийимлар намуналари


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

намойиш залини ташкил этиб, дизайн модалар маркази таркибига кирувчи
тажриба ишлаб чиқариш цехини очиш ҳамда

Франция, Германия, Италия

дизайн ва мода марказлари тажрибасини ўрганиш зарур”.

Корхона Президентимиз тавсифлари асосида

, “Istiqlol Tekstil Dizayn ”

брендига эга бўлиб: янги замонавий бино, технология, моделлар намойиши
залини ва сотиш бўлимларини ташкил этиб фаолият юритмоқда.

Призидентимизнинг юқоридаги қимматли тавсиялари асосида текстиль

саноати

сохасига

мутахассис

тайёрлашга

ихтисослашган

Наманган

муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчилари ҳам

таълим-фан

ишлаб чиқариш

ҳамкорлигини янгидан ташкил этиш ва мустаҳкамлашга

киришдилар. Институтнинг “Маркетинг” кафедраси раҳбарлигида

“Текстил

кластери инновацион моделини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш”

бўйича илмий ишлар бошлаб юборилди, ўқув ва амалиёт дарслари ишлаб
чиқаришга боғланмоқда, илмий ишлар мавзуларига ўзгартиришлар киритилди,
талабалар илмий ишлари, битирув-малакавий ишлари, магистрлар ва
докторантлар диссертациялари мавзулари қайта кўриб чиқилди. Институт
давлат дастури асосида тўла янгиланиб 15 млрд сўмдан кўпроқ маблағ хисобига
янги ўқув-илмий лабараториялар, ошхона, кутубхона, ахборот ресурс маркази
ва талабалар турар жойи замонавий биноларига эга бўлди. Шундай қилиб,
нафақат Наманган балки Водий вилоятларида енгил саноатни малакавий
мутахассислар билан таьминлаш, уларга илмий-услубий ёрдамлар бериш
маркази шакилланди.

Президентимиз И.А. Каримов 2015 йилнинг 26 ноябрида Халқ

депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги
маърузаларида белгилаб берган вазифаларни амалга ошириш бўйича

2439-

сонли

“2016-2019 йилларда Наманган вилояти саноат салоҳиятини

ривожлантириш дастури тўғрисидаги”

махсус қарор қабул қилинди. Унда

келгуси тўрт йил давомида умумий қиймати 5 млрд.доллар бўлган 250 дан зиёд
лойиҳани жорий этиш ва шунинг ҳисобидан 16 мингдан кўпроқ янги иш
ўринларини яратиш мўлжалланган.

“Ўзбекенгилсаноат ДАК тизимида

Наманган вилоятида 2016-2019

йилларда амалга ошириладиган

8 та янги лойиҳаларнинг амалга

ошириладиган 126,6 млн. АҚШ доллор инвестициялар киритилиши
режалаштирилиб, уларнинг 30 млн. АҚШ доллори чет эл инвесторлари
томонидан киритилиши белгиланган. Инвестицион лойиҳаларни амалга
оширилиши натижасида 2200 га яқин иш ўринлари ташкил этилади. Жумладан,
“Ифтихор кийим саноат” МЧЖ.да “ЗАРА” бренди билан янги джинс газлама ва
тайёр джинс кийимлари, йўлга қўйилиб, “Учқўрғон текстил” ва
“Ўзтексчирчиқ” Қ.К.ларида махровий маҳсулотлар, “Аиша хом текстил” МЧЖ,
“Дўстлик-А” МЧЖ.ларда янги ассортиментдаги сочиқ маҳсулотлари ва бошқа
бир қатор янги турдаги текстил махулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб,
маҳсулотларнинг 70 % дан ортиғи хорижий мамлакатларга экспорт қилишни
режалаштирилган. (2-жадвал)

2-жадвал


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

“Ўзбекэнгилсаноат” ДАК тизимида Наманган вилоятда 2016-2019

йилларда енгил саноат корхоналарида амалга ошириладиган истиқболли

лойиҳалар

Лойиҳалар номи

Маҳсулот

турлари

Лойиҳа қуввати

Лойиҳани

қиймати (млн

АҚШ дол.)

Яратилади

ган иш

ўринлари

1-босқич

2-босқич

3-босқич

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

“Ифтихор кийим

саноат” МЧЖ

(ЗАРА)

джинс газлама ва

тайёр джинс

кийимлари

5 тн. ип

12,0

млн.кв.м

джинс

газлама

24,6

530

2.

АРТ Софт” МЧЖ

Пахмоқ

маҳсулотлар

3,0 тн пахта

ипи

16,1 млн

комплект

31,0

400

3.

“Учқўрғон

текстил” ва

“Ўзтексчирчиқ”

ҚК (Сингапур)

Махровий

маҳсулотлар

7,0 тн

бўялган ип

25,0

500

4.

“Аиша хом

текстил” МЧЖ

(Хитой)

Бўялган пахта ипи

ва пахмоқ

маҳсулотлар

-1.2 минг тн

бўялган ип

1.5 млн

копл.

Маҳсулот

350,0 минг
дона тайёр

маҳсулот

3,0

100

5.

“Попфен”ҚК

(Германия)

Бўялган пахта ипи

ва пастель

8,7 минг

тн. ипи

1 млн дона

постел

комплект

38,0

500

6.

“Дўстлик-А”

МЧЖ (Германия)

Пахмоқ

маҳсулотлар

3,5 млн.

комплект

2,0

50

7.

“Вергион Ипаги”

ҚК (Сингапур)

Ипак газламалар

600,0 минг

кв.м ипак

газлама

1,0

30

8.

“Наманган

тўқимачи” МЧЖ

(Германия)

Пахта ипи ва

газламалар

2,5 минг

тонна ип

7,0 млн.кв

метр

газлама

2,0

50

Жами

126,6

2110

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги маълумотлари асосида тайёрланди.


Вилоят енгил саноатнинг яқин тўрт йил ичида ривожланиш дастурини

кўрсаткичлари корхоналарни ҳозирги имкониятлари асосида, ички ва ташқи
бозорлардаги конъюнктура ўзгаришларига мослашиш мақсадида ишлаб
чиқилган. Наманган вилояти енгил саноатида хусусий корхоналарни
модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш асосида 2016-2019
йилларга белгиланган дастурлар доирасидада жами 10 дан ортиқ янги
лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, уларга киритиладиган
инвестициялар жами 14027,4 минг АҚШ доллори этиб белгиланган. Амалга
ошириладиган янги лойиҳаларнинг асосийлари корхоналарнинг ўз маблағлари
эвазига амалга оширилади ва натижада 1040 та янги иш ўринлари яратиш кўзда
тутилган. Шунингдек, асосий истеъмол товарлари бўлган трикотаж ва
пайпоқлар, тайёр кийимлар, шунингдек, жинс матоларини ишлаб чиқариш
қувватлари бир неча мартага ошириш кўзда тутилган.(3-жадвал) Албатта,
режалаштирилган янги лойиҳаларни амалда бажарилиши вилоят енгил
саноатини яна бир даража-поғонага кўтаради. Лойиҳа ташаббускорлари бўлган
эркаклар тайёр кийимини ишлаб чиқарувчи “Люкс Плюс-Сервис” МЧЖнинг
истиқболли дастурлари европа ва узоқ хориж бозорлари учун тайёр кийимлар
ишлаб чиқаришга йўналтирилган.


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Наманган вилоятида енгил саноати корхоналарни модернизация қилиш,

янги технологияларни жорий этиш асосида 2016-2019 йилларга

белгиланган дастурлар доирасида амалга ошириладиган истиқболли

лойиҳалар

Лойиҳа

ташаббус-

корлари

Маҳсулот турлари

йиллик қуввати

Лойиҳа

қиймати

(минг АҚШ

доллори)

Жумладан

Яратил

аётган

иш

ўринлар

и

Корхона

маблағида

н

Банк

кредити

дан

1

2

3

4

5

6

7

1

“Текстил либос”
МЧЖ

-тайёр кийимлар ишлаб
чиқариш (80,0 минг дона);

769,2

769,2

минг

доллор

100

2

“Чортоқ ипаги”
МЧЖ

- пахта ипи (2,0 минг т.) ва
пайпоқлар (700 минг д.)
ишлаб чиқариш;

2609,7

702,0

1907,7

60

3

“Азиз-94” МЧЖ

- пахта ипи (1,2 тн) ва
пайпоқлар (500 минг д.)
ишлаб чиқариш;

672,0

672,0

60

4

“Норин файз
текстил” МЧЖ

-болалар трикотаж
маҳсулотлари (360,0
минг.д) ишлаб чиқариш;

115,4

76,9

38,5

12

5

“ФТ текстил
гроун” МЧЖ

-пахта ипи (9 т) ва
трикотаж матоси (20 т)
ишлаб чиқариш;

1900,0

4000,0

15000,0

250

6

“МРТ текстил”
МЧЖ

-джинс газламалар (6
млн.т.) ва пайпоқлар (43,2
млн.п) ишлаб чиқариш:

1000,0

1000,

200

7

“Мега текстил”
МЧЖ

-пахта ипи (1,6 тн.ип) ва
пайпоқлар 60 минг) ишлаб
чиқариш;

1800,0

1800,0

33

8

“Люкс Плюс-
Сервис” МЧЖ

-эркаклар кўйлаклари (80,0

минг д.) ишлаб чиқариш;

1384,6

615,4

769,2

100

9

“Само текстил”
МЧЖ

-пахта ипи ва трикотаж
мато ишлаб чиқариш (2 т);

1461,5

1461,5

110

10

“Анвархон
келажак текс”
МЧЖ,
“Наманган
ипакгилам”
МЧЖ,
“Нанай” МЧЖ

-пахта ипи (0,7 минг т.) ва
пайпоқлар, болалар тайёр
кийимлари, спорт
кийимлари ишлаб
чиқариш.

2315,0

1905,0

431,0

115

Жами

14027,4

10432,8

20715,6

1040

Манба: Наманган вилояти хокимлиги маълумотлари асосида тайёрланди.


Бизнинг тадқиқотларимиз кўрсатишича барча соҳадаги, жумладан енгил

саноат бўйича фаолият кўрсатаётган бозор субъектлари учун давлатимиз
томонидан ҳозиргача яратилаётган

“бизнес муҳити”

ва имтиёзлар: солиқ

юкини ва уларнинг фаолиятини текширишни камайтириш, электрон
ҳисоботлар, электрон савдо, божхона ва хўжалик судлари ҳужжатларини
электрон шаклга ўтиши, экспортга кўмаклашиш жамғармасини ва

“Ягона


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

дарча-ойна”

тизимини ташкил этилиши ва бошқалар жуда катта аҳамиятга эга

бўлмоқда. Аммо, ҳозирги кучли рақобатли бозор шароитида енгил саноат
корхоналари ва хусусий бизнес субъектларига янада юқори даражадаги
инновацион

“Инжиниринг”

,

“Дизайн ва модалар”

ҳамда

“Консалтинг”

(

маркетинг

)

хизматларини йўлга қўйиш талаб этилмоқда. Бунга сабаб қуйидаги

ҳолатлардир:

- аввало тўқимачилик енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи

субъектлар ичида инновацион лойиҳаларни тўғридан-тўғри жорий этиш
имкониятлари бўлган йирик корхоналар улуши вилоятимизда 3 %ни ташкил
этади, қолган 97 % кичик корхона, микро фирма ва оилавий бизнеслар бўлиб,
улар фан-техника ва технология ютуқларини ўзлаштириш борасида жуда кам
ахборотга эга, касбий-малакавий билимга ва барча хизматларга муҳтож;

- кўпчилик корхоналарда инновацион ахборотларни олиш, фойдаланиш

ва уларда тавсия этилаётган фан-техника ютуқлари асосида яратилган янги
технологияларни харид қилиш, жорий этиш ва ишлаши бўйича малакали
мутахассислар етишмайди, чет эл инжиниринг хизматлари ўта қиммат,
технологик жиҳозларни эҳтиёт қисимларини ишлаб чиқариш локализация
дастуримизга киритилмаган:

- корхоналар учун ишлаб чиқариш сохалари бўйича миллий ва жаҳон

бозорларидаги конъюнктура ўзгаришлари ҳақида ахборотлар тайёрловчи
консальтинг хизмати йўлга қўйилмаган;

- кичик корхоналар тайёр маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга сотиш

муаммоларига дуч келмоқдалар, уларга улгуржи савдо хизмати кўрсатиш
бўйича махсус фирмалар деярли йўқ;

- чет мамлакатларда ташкил этилган “Савдо уйлари” билан алоқа

ўрнатиш, экспорт ва импорт билан боғлиқ бўлган, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш, суғурта, божхона ва банк хизматларини кичик ва
хусусий бизнес субъектлари учун янада соддалаштириш, улардан фойдаланиш
жараёнини кўпроқ рекламасини ташкил этиш ва корхоналар фаолиятига
яқинлаштириш талаб этилмоқда.

Мазкур муаммоларни иқтидиёти ривожланган давлатлар даражасида ҳал

қилишнинг асосий йўналиши -

Кластер назариясига асосланган

-

ишлаб

чиқариш корхоналари ва уларга таълим, илмий-услубий, инжиниринг, дизайн
ва мода, маркетинг, стандартлаштириш, суғурта, банк, божхона хизматлари
кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар фаолиятини ягона интеграциялашган
тизими ва механизмини яратишдан иборат деб ҳисоблаймиз.

Кластер назарияси

нинг асосчиси-америкалик маркетолог олим

Майкл

Портер

томонидан ўтган асрнинг 90-йилларида 10 та иқтисодиёти ривожланган

мамлакатларнинг 100 та саноат ва бошқа тармоқларида ташкил этилган
кластерлар фаолияти ўрганилганда, қолган тармоқларда яъни кластер
тизимидан ташқаридагиларга қараганда меҳнат унумдорлиги 1,5 баробаригача,
иш ҳақи эса, 30 фоизгача кўплиги ҳамда улар жойлашган ҳудудлар аҳолисини
турмуш даражаси ҳам анча юқорилиги аниқланган.


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Наманганда шакллантирилаётган «Текстил кластери»ни учта таркибий

қисми: “Инжиниринг”, “Дизайн ва модалар” ва “Консалтинг-маркетинг”
хизматлари марказларидан иборат.

Президентимизнинг

«Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги

йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир»

номли асарида “Бизнес оламида

энг катта муаммо нимада, деб сўрасангиз, маҳсулот ишлаб чиқариш эмас, балки
уни сотиш, сотиш, яна бир бор сотиш, харидор топиш, деб айтган бўлардим” [4]
деган фикрлари бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида маркетингни
аҳамияти ўта муҳим ўрин тутаётганлигини асослайди.

Шунинг учун илмий тадқиқотларимиз мазмун моҳияти ҳам

Президентимизнинг мазкур кўрсатмалари асосида кенгайтириш ва вилоят
иқтисодиётини янада ривожлантиришнинг

“Локомативи”

вазифасини

бажарувчи замонавий

“Наманган бизнес маркази”

инновацион моделини

ишлаб чиқдик ва вилоят ҳокимлигига тақдим этилди.

“Наманаган бизнес маркази”

ни асосий вазифаси-барча бозор

субъектларига юқори савияли-малакали

“Инжиниринг”, “Дизайн ва

модалар” ва “Консалтинг-маркетинг”

хизматлари, товарлар намуналари

реклама қилиш, улгуржи ва чакана харидорларга таклиф этиш, уларнинг
талабларини ўрганиб бориш, чет эл фирма-компаниялари мутахассисларини
таклиф этиш, янги техника ва технологияларини намойиш этиб бориш,
институтнинг

мутахассислик

кафедралари

профессор-ўқитувчилари,

докторантлари, магистр ва талабаларини бизнес марказ ишига жалб этиш,
медиа ахборот технологиялари асосида товар хомашё биржалари билан
ҳамкорликда ишлаш, бизнес оламидаги янгиликлар билан тадбиркорларни
таништириб

бориш

ва

натижада

вилоятда

ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулотларнинг рақобат майдонини шакллантиришдан иборат.

Бизнинг фикримизча, мазкур

“Бизнес маркази”

инновацион модели

лойиҳасини амалиётга татбиқ этилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги

“Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш

инновацион ҳамкорлигини амалга оширилишини ташкил этиш масалалари
тўғрисидаги”

47-сонли

баёнида келтирилган топшириқлар ижросини

таьминлайди.


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

НАМАНГАН БИЗНЕС МАРКАЗИнинг

инновацион модели лойиҳаси

Фаолияти













Наманган бизнес марказининг инновацион модели

Манба: Муаллиф ишланмаси.





- корхоналар буюртмаси асосида ички ва жаҳон
бозорларини тадқиқ қилиш
- вилоятда ишлаб чиқарилаётган барча товарлар
намунасини намойиш қилиш

-ҳар

йили мавсумлар бўйича улгуржи савдо

ярмаркаларини ўтказиш;

-фермерлар ва кичик бизнес субъектлари кўрик

танловларини ташкил этиш

-фан-техника ва технологиялар ютуқларини намойиш

қилиш;

-чет эл

инвесторларини вилоятнинг иқтисодий-

ижтимоий салоҳияти билан таништириш.

-реклама воситаларини танлаб бериш ва товарларни

реклама қилиш

-маҳсулотлар дизайнини ишлаб бериш;
-маҳсулотларини стандартлаштириш, сертификатлаш-

тириш ва метрология хизматини кўрсатиш

-корхоналар

техник-технологик

дастгоҳларини

таъмирлаш, янгисини танлаш, ишга тушириш, эҳтиёт
қисмлар тайёрлаш (локализация)

Иқтисодиёт бош бошқармаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят

ҳудудий бошқармаси

ТИФ Миллий банки “Экспортни қўллаб

қувватлаш жамғармаси”

ТИФ инвестициялар ва савдо вазирлиги

бошқармаси

Чет эл фирма-компаниялари

Монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш бошқармаси

“Ўзбекенгилсаноат” ДАК, “Ўзпахтасаноат”

уюшмаси, “Ўзчармпойабзал”, “Ўзбекистон озиқ-

овқат саноати” Ассосацияси

Наманган муҳандислик-технология институти

(мутахассислик кафедралари)

“Ўзстандарт” вилоят ҳудудий бошқармаси

Хусусий корхона ва тадбиркорлар

Наманган “Электр қурилмалари ” корхонаси

Ташкилий тузилмаси

Улгуржи савдо Ярмаркалари ва

кўрик танловлар ўтказиш бўлими

НамМТИ “Мутахассислар

малакасини ошириш” факультети

Таъсисчилар

:

Вилоят ҳокимлиги

Экспортни қўллаб қувватлаш бўлими

Маркетинг (консалтинг) хизмати

НамМТИ “маркетинг” кафедраси

Дизайн ва модалар хизмати маркази .

Чет эл мутахассислари, НамМТИ

“Дизайн” кафедраси.

“Инжиниринг”

хизмати маркази

(Наманган “Электр қурилмалари”

корхонаси ва чет эл мутахассислари,

НамМТИ “ТМЖ” кафедраси )

Реклама агентлиги


background image



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи. –Т., 11 (6446) –
сон. 2016 йил 16 январь.

2.

Drucker, P.F. 2007, Management: tasks, responsibilities, practices,

Transaction Publishers, New Brunswick, N.J.; London.

3.

Эргашходжаева Ш.Д. Инновацион маркетинг. Дарслик. –Т.: ТДИУ,

Иқтисодиёт, 2014. –14 б.

4.

Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида

хизмат қилиш энг олий саодатдир. – Т:. – Ўзбекистон. 2015 й. 165 б.



























Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи. -Т., 11 (6446) -сон. 2016 йил 16 январь.

Drucker, P.F. 2007, Management: tasks, responsibilities, practices, Transaction Publishers, New Brunswick, N.J.; London.

Эргашходжаева Ш.Д. Инновацией маркетинг. Дарслик. -Т.: ТДИУ, Иктисодиёт, 2014. -14 б.

Каримов И.А. Она юртимиз бахту икболи ва буюк келажаги йулида хизмат килиш энг олий саодатдир. - Т:. - Узбскистон. 2015 й. 165 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов