Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индексларда юқори ўринларни эгаллашига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки халқаро рейтинг ва индекслар дунёдаги институционал муҳитнинг сифатини баҳолаш - иқтисодий ривожланишнинг асосий шарти сифатида дунёда умум қабул қилинган восита ҳисобланади. Бугунга келиб индекслар нафақат экспертлар, балки давлатлар даражасида ҳам ислоҳотлар ва иқтисодий сиёсатнинг муваффақияти мезонлари сифатида қўлланила бошланди.Бироқ, шу кунга қадар бизда тегишли йўналишлар бўйича миллий рейтингларни юритишга ёрдам берадиган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро мезонлар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолашнинг яхлит тизими яратилмагани сабабли мамлакатимиз халқаро рейтингларда пастки ўринларни эгаллаб келаётганини ҳам ёдда тутишимиз лозим.