Мақолада 35 нафар, 8 ойликдан то 13 ёшгача бўлган беморларда катарактанинг
экстракапсуляр экстракцияси ва ИОЛ имплантацияси қилинган. Болаларда қўйидаги текширув усуллар ўтказилган: визиометрия, биомикроскопия, кераторефрактометрия, скиаскопия, кўз олмасининг ультратовуш оркали текшириш, офтальмоскопия, бошқа мутахассислар маслахати . ИОЛнинг оптик қувватини SRK II формулада хисобланган. 8 ойликдан то 6 ёшгача бўлган болаларда кўриш ўткирлиги ва рефракциянинг эрта натижалари ёшига мос, 6 ва 13 ёшгача бўлган болаларда аметропии холати кузатилди. Муаллифлар фикрича, аметропия жарохатдан кейинги холат бўлиб, шох пардадаги чандиқлар, шох парда шиши ва оптик кувватини SRK II формуласи билан хисоблашдаги хатоликлар натижасида келиб чиқади.
Тадқиқотимизнинг бу қисмида чуқур фторланган лак “Нанофлюор” - янги авлод биофаол фторга эга лаки билан бирга R.O.C.S препарати воситасида реминераллаштирувчи давонинг кариес профилактикасида самарасини ўргандик. Ялпиз ва мева таъмли реминераллаштирувчи гел R.O.C.S - махсус аппликация креми, болалар тишлар эмалини қайта тиклаш учун уникал формуласи, биокалций ва фосфорга эгалиги билан фарқ қилади. Кариеснинг профилактикаси, тишлар эмалини мустаҳкамлаш ва уларда минерал мувозанатни сақлаш учун қўлланилади.