Мазкур мақолада жиноят объекти тушунчаси ва унинг жиноят таркибида тутган ўрни атрофлича таҳлил қилинган. Унда жиноят объектини тушуниш бўйича мавжуд назария ва концепциялар ёритилган, жиноят объектини тушуниш юзасидан муаллифнинг қарашлари баён этилган.
Мазкур мақолада глобаллашув шароитида халқаро сиёсат ва миссионерликнинг ўзаро фаолияти тўғрисидаги фикрлар илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада глобал миқёсда халқаро сиёсий марказлар томонидан йўналтирилаётган миссионерлик оқибатида айрим мамлакатлардаги давлат суверентети, конституцион тузумга қилинаётган тажовузларни мафкуравий қўллаб қувватлаш ва таъминлаш борасидаги фикрлар ёритилган. Миссионерлик тарафдорларини мафкура полигонларида олиб борилаётган кураш учун жуда катта сармояларни сафарбар этишаётганлиги намоён бўлмоқда. Шу ўринда, миссионерлик аниқ белгиланган сиёсий мақсадларни амалга оширишда аксарият ҳолатларда ёвуз ва бузғунчи ғояларини кузлаётгани ойдинлашмоқда. Мазкур ҳаракатлар оқибатида иқтисодий тараққиётдан орқада қолган давлатларга “беғараз” ёрдамнинг кўрсатиш ниқоби остида айрим мустақил давлатларнинг ички ишларига очиқдан очиқ аралашувининг яширин кўриниши сифатида намоён бўлмоқда.
Ушбу мақолада айрим хорижий мамлакатлар жиноят қонунчилигида оилага ва ёшларга қарши жиноятлар учун жавобгарлик масалаларини такомиллаштириш ҳақида тадқиқ қилинган.