XI аср бошларида Марказий Осиёда туркий халқ, қабила ва уруғларнинг йирик марказлашган давлати – Қораҳонийлар сулоласи ташкил бўлиши билан эски туркий тилнинг нуфузи ошди, унинг юксак адабий тил даражасига олиб чиқиш жараёнида қатор олиму шоирлар етишиб чиқди. Буларга XI-XII асрларда ижод қилган Маҳмуд Қашғарий, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний ижодларини кўрсатиш мумкин. Бу муаллифларнинг асарлари ҳам ўзлари яшаб ижод этган XI-XII асрлар китобот тил маҳсулоти сифатида эмас, балки XIII асрдан бошлаб кўчирилган қўлёзмалар орқали етиб келган. Демак, араб ёзувида яратилган ҳозирги туркий қўлёзмалар китоботларининг тарихи XIII асрдан бошланади. Араб мақолларини тадқиқи этиш 8 асрдан бошланган. Араб адиби Убайд Журжумий(8 аср) Сахар ибн Дабий, форс адиби Абу Фадл Майдоний каби бир қатор олимлар каби Маҳмуд Замахшарий ҳам “ал-Мустақсо мин амсали--араб” номли китобини тузган. Унда турли давр поэмаларидан ташқари “Калила ва Димна” китобидан ҳам парчалар келтирган. Мазкур мақолада араб мақол ва маталлари ҳақида ижод этган буюк туркий алломалар асарлари аниқланди ва Марказий Осиё халқларининг маданияти, маърифати, миллий қадрияти осори-атиқаларини ўрганган тарихшунос, шарқшунос олимлар — Херман Вамбери, А.Ю.Якубовский, С.П.Толстов, Е.Э.Бертельс, В.В.Бартольд, Е.Березиков ва бошқаларнинг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этилди.